HOME

Hamdu Sanolar - Imon yuli. Azoblar. Ibodat. Masixdagi kuvonch. Ulugligi. Mukaddas Rux. Tavbaga chakirish. Jamoat.. Uzbek musiqa. Bepul mp3 ko`chirish, Hamdu sano - Ҳамду санолар

Masihiylik nima va Masihiylar nimaga ishonadi. Uzbek tilida Music Xristian musiqasi

Audiokitoblar | MUSIQA | Hamdu Sanolar | RADIO | Guvohliklar | KINO

...Xudoga umid bog‘la! Shukr etaman Yana Unga - najotkorim. Zabur 41:6

: :

Hamdu Sanolar

Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika

Hamdu Sanolar - Imon yuli

Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika

Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika
Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika
Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika
Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika
Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika
Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika

Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika

ИМОН ЙЎЛИ
1
1. Қушлар йироққа учар,
Хайрлашиб жон куяр.
Ғамгин бўлиб кўз боқар,
Булут уларни қоплар.
Лекин кўчма қушларга
Чегара йўлин тўсмас,
Само узра илиқ
Жанубга тўда-тўда қуш учар.

2. Ўрилган дала ёнлаб,
Тараддудларни четлаб,
Офат, низодан узоқ,
Гирё, таҳдидни четлаб,
Кўчма қушлар овози
Само сари тортар дилимни.
Самовий ватаним бағрига
Учар руҳим Раббимга.

3. Йилларим йироқ учар,
Чайрлашиб жон куяр.
Ғамгин бўлиб кўз боқар,
Мавсум уларни қоплар.
Лекин ғам чекмас дилим,
Мангулик нури ёғду сочар.
Учсин ўша ёғдуга умрим,
Қатор-қатор йилларим.

2
1. Уммон яланглиги узра,
Дўстлар, уйга кетурмиз.
Туман пардаси ортида
Мангу макон топурмиз.

Н-т: Тезда бўронлар босилур,
Шунда биз лангар ташлаймиз.

2. Елканни ростланг, уфурсин
Шамол кемангиз узра.
Муфт нажотнинг қувноқ мадҳи,
Янграсин денгиз узра.

3. Ташлаб хавфсиз лангарни,
«Қайғу даф бўлди», – деймиз.
Гўзал шаҳарга кириб биз,
Унда мангу яшаймиз.

3
1. Худо каломин қолдирма,
Зиёдан кўз олиб қочма,
Дилингни ғазаблантирма,
Нажот олишдан кечикма.

Н-т: Эртанги кун балки келмас,
Қуёш ҳам ёғдусин сочмас,
Фурсат келди, доно бўлгин,
Нажот олишга шошилгин.

2. Гуноҳ бизни ҳеч ҳам ёритмас,
Заҳар бизга ҳаётин бермас.
Нажоткорингга ишониб юргин,
Эркин бўлиш учун келгин.

3. Раббимиз келганни қувиб чиқармас,
Нажот топган ўлим асло кўрмас.
Худо учун хизмат қилишга тургин,
Нажот топишга шошилгин.

4
1. Ҳеч нимадан қўрқма,
Мен ёнингдаман,
Қоронғу йўлингда Ёритқичингман.
Булутларни ёриб, порлар нурлари,
Мен сен билан доим, ҳеч қолдирмайман.

Н-т: Мен ёлғиз эмасман,
Ҳеч ёлғиз эмасман,
Раббим менинг ёнимда,
Ҳеч ёлғиз эмасман.

2. Гуллар сўлиб қолсин, қуёш ҳам ботсин,
Қўшиқлар дилимни ҳеч қолдирмасин.
У менинг қувончим кечаю-кундуз,
Мени бу дунёда қолдирмайди ёлғиз.

3. Йўлим хиралашиб хавф солар ғаним,
Равшан эшитаман: “Мен сен-ла доим”.
Самода мен яққол кўрсам юзингни,
Қўшиғимда дейман: “Қолдирмайди мени”.


5
1. Абадий қолдирмайман
Инжил шарифни.
Ундан халос бўлгайман,
Ташлаб гуноҳларимни.

Н-т. Ҳеч қачон, ҳеч қачон
Инжилни мен қолдирмайман.

2. Мен васвасага тушсам,
У ёритар мени.
Душманлар таҳдид қилса,
Ғолиб қилур мени.

3. Агар йўлда адашсам,
Ҳаёт ўрмонида,
Менга умид беради,
далда бериб йўлда.

4. Унга мен ишонганман,
Унда бор чин ёруғ.
Унда ҳаёт топганман,
Оламда тенги йўқ.


6
1. Бир марта зиёни кўрсанг,
Самовий лаззатдан олсанг,
Худо Руҳидан руҳлансанг,
Имондан қайтма – эй дўстим!

2. Худодан қайтма, қайтма.
Худо Руҳидан руҳлансанг,
Худодан қайтма, қайтма.
Имондан қайтма, қайтма.

3. Келажак олам қудратинг
Очиқ кўрган инсонлар.
Агар Худодан қайтсалар,
Ҳаёти имконсиз бўлар.

4. Имондан қайтма – эй дўстим!
Худодан қайтма, қайтма.
Худо адолатсиз эмас,
Муҳаббатингни унутмас.

5. Агар орқага қайтмасак,
Асло бизни ташлаб кетмас.
Худо бизни ташлаб кетмас.
Имондан қайтма – эй, дўстим!
Худодан қайтма, қайтма.

6. Яна бироз, бироздан кейин
Исо Масиҳ келар, кечикмас.
Агар имондан қайтмасак,
Худо бизни кутиб олар.
Имондан қайтма – эй, дўстим!
Худодан қайтма, қайтма.


7
1. Саодатли одамдур у,
Фосиқлар маслаҳатига юрмас.
Гуноҳкорлар йўлига кирмас,
Бузуқлар йиғинида ўтирмас.
Илло Худованднинг Қонунидур,
Унинг завқу орзуси,
Туну кун Тангри Қонуни ила
Банддир унинг фикри-зикри.
Оқар сувлар қанорига ўтқазилган,
Мевасини мавсумида тугадиган.
Барглари эса сўлмайдиган дарахт кабидур
у киши.
У неки қилса, толе унга ёрдур.

2. Фосиқлар эса-чи, бундай эмаслар,
Шамолда тўзғуси тўфондурлар.
Фосиқлар ҳукм қилинганда бош кўтармас,
Гуноҳкор солиҳ мажлисида туролмас.

Худованд солиҳлар йўлини асрар,
Фосиқлар ўз йўлида ҳалок бўлар.
Саодатли одамдур у,
Фосиқлар маслаҳатига юрмас,
Гуноҳкорлар йўлига кирмас,
Бузуқлар йиғинида ўтирмас.


8
1. Ўтган-кетганга жар солма,
Яхшилик қилажак бўлсанг.
Одамзод учун қилма,
Савоб қилажак бўлсанг.
Эҳтиёт бўл, эҳтиёт,
Иккиюзламачи бўлма.
Инсонни кўнглин дема,
Жаннатга боражак бўлсанг.

2. Осмондаги Отангни,
Рози қилгин Худони.
Тўкиб сочгин гуноҳни,
Жаннатга боражак бўлсанг.
Қолсин сендан зурриёт,
Яхши ному, яхши от.
Худойимни қилгин шод,
Барака топажак бўлсанг.

3. Ота-онангни сийлагин,
Қарғишини олмагин.
Ўткинчи дунё, билгин,
Барака топажак бўлсанг.
Жаннатга боражак бўлсанг.
Яхшилик қилажак бўлсанг.
Жаннатга боражак бўлсанг.


9
1. Худо билан муросадаман,
Жаннат эшиги очилган.
Қандай беҳад бойлигим бор,
Манзиратга эга бўлганман.
Мени жоним ором топган,
Менга уни Раббим берган.

2. Мени дилим қолмас ҳасратда,
Худога мен ишонаман.
Мени маконим Самода,
У дунёда мангу юраман.
Мени жоним ором топган,
менга уни Раббим берган.

3. Ноҳақликка курашиб турсам,
Ўзи менга ёрдам беради.
Раббимнинг азиз иродаси
Доим менинг иродам бўлсин.


10
1. Эй дўстларим, мен дунёда
Паноҳимни топганман.
Қалбимга тинчлик берган
Подшоҳимни топганман.

2. Кечаю-кундуз ўйимда,
Доим менинг дилимда,
Ишлаб юрсам ишимда,
Мадоримни топганман.

3. Излаб-излаб ҳақиқатни,
Мен дунёда сарсон бўлдим,
Қалбим қийнаган саволга
Жавобини топганман.

4. Дунё тўлса уйимга,
Кўнглим сира тўлмади,
Сени топиб Худойим,
Кўнглим тўлди, Паноҳим.


11
1. Худонинг Каломида бор икки амр:
Ягона Худойингни
Бутун қалбинг, бутун жонинг,
Бутун ақлинг ва кучинг билан севгин.

2. Ўзингни севгандек ўзгани севгин.
Ягона Худойингни
Бутун қалбинг, бутун жонинг,
Бутун ақлинг ва кучинг билан севгин.

3. Ўзгани ҳукм қилма, бўлмайсан маҳкум.
Ягона Худойингни
Бутун қалбинг, бутун жонинг,
Бутун ақлинг ва кучинг билан севгин.
4. Солиҳлик йўлидан юр, бўлмайсан нобуд.
Ягона Худо сени
Бутун ҳаётингда, тутган хаёлингда,
Жаннат маконида қолдирмас ёлғиз.

5. Каломни эшитганмас, бажарган солиҳ.
Ягона Худойингни
Бутун қалбинг, бутун жонинг,
Бутун ақлинг ва кучинг билан севгин.
 

12
1. Майли тош отсин «ҳасад»,
Майли тил қилсин «иғво».
Барига бордур жазо,
имонингиз ўcса бас.

2. Бер тоза эҳтирос, деб,
Худованддан сўранг сиз,
Гар етмаса оҳингиз,
Билинг, имон, имон суст.

3. Дунёга қўйманг ҳавас,
Душманга қилманг ҳасад.
Суйганга куйманг, асаб,
Юрак кимга керакмас?
4. Дунё дарди сой эрур,
Бахтли кимса бой бўлур.
Имонин пок сақлаган,
«Осмоннинг юлдузи», бил.


13
1. Билмайин босдим тиконни,
Тортадурман жабрини.
Билганимда босмас эдим,
Тортмас эдим жабрини.
Ҳаётда мен кўп адашдим,
Тополмасдан йўлимни.
Биродару, ёру дўстлар
Ташлаб кетдилар мени.

2. Ёлғиз қолдим, кенг бу олам
Бўлиб қолди менга тор.
Қайга боришни билмайин,
Излаб қолдим мададкор.
Раббим Сўзини эшитиб,
Бордим мен шу йўл томон.
Худо ҳаққи, бундай йўлни
Кўрмагандим ҳеч қачон.

3. Энди ҳар кун мен Раббимни
Қучоғида бўламан.
Унинг Сўзин, насиҳатин
Халқимга етказаман.
Биродару, ёру дўстлар,
Келинглар, шу йўл томон.
Бу қўшиқни сизлар учун
Куйламоқдаман ҳамон.


14
1. Доду фиғонимга қулоқ солгани учун
Мен Худовандни севаман.
Қулоғини мен томон тутган учун
Умрим борича Унга ёлвораман.

Н-т: Эй жоним, роҳатингга қайтгил.
Мана, Худованд сенга эзгулик қилган!
Жонимни ўлимдан, кўзимни ёшдан,
Оёғимни эса қоқилиб кетишдан
Ўзинг тийгансан мени, ё Раббим.

2. Ўлим тўрлари мени чулғаб олди,
Дўзаҳ азоблари бошимга тушди.
Жуда сиқилдиму, дард-аламга қолдим.
Ўшанда Худовандни Исмини чақирдим,
Ёҳу, Худовандо, жонимни қутқар, дедим.


3. Худованд Меҳрибон ва одилдур.
Ҳа, Худойимиз раҳмдилдур.
Худованд соддадил одамларни асрар,
Ожиз қолганимда, мени Ўзи қутқарар.

Н-т: Мен тириклар диёрида қоламан,
Худованд ҳузурида юравераман.


15
1. Биз тетик борамиз ҳаёт йўлидан,
Раббимиз Исога ишонсак;
Худо кучини биз ишда топамиз,
Раббимиз Исога ишонсак.

Н-т: Равшан бўлар йўлимиз,
Доим хурсанд бўламиз.
Душманлардан қўрқмаймиз,
Раббимиз Исога ишонсак.

2. Худо ваъдалари ёрқин бўлади,
Раббимиз Исога ишонсак;
Марҳамати юракни тўлдиради,
Раббимиз Исога ишонсак.

3. Унинг истагига кўра ишлаймиз,
Раббимиз Исога ишонсак;
Кўзларимизни кўкка кўтарамиз,
Раббимиз Исога ишонсак.


16
1. Орқага чекинмайман, орқага чекинмайман.
Лаънат кўчасининг шаробин ичолмайман.
Раббим кел, бағрингга ол, мен Сени
кутаяпман.
Мен Сенинг фарзандингман,
Мен Сенинг дилбандингман.
Орқага чекинмайман, орқага чекинмайман.
Лаънат кўчасининг шаробин ичолмайман.

2. Дардларим дунё суйган, армонлар
уммон уйган.
Ноҳақлик зиндонида солиҳинг қон йиғлаган.
Кел Раббий, қўлингни чўз, узоқдаман
инграган.
Орқага чекинмайман, орқага чекинмайман.
Лаънат кўчасининг шаробин ичолмайман.

3. Эшит мени оҳим, қулоқсизинг саводин.
Ич-этим ебон ҳар дам, саҳродан ўтаяпман.
Қалбимга зўр мушт бериб, ўтмишдан
кечаяпман.
Мен Сени излаяпман, мен Сени излаяпман.
Орқага чекинмайман, орқага чекинмайман.
Лаънат кўчасининг шаробин ичолмайман.

4. Жафоли фиғонимнинг ноласин
чидолмайман,
Юраккинам хун энди, мен Сенсиз
яшолмайман.
Нолаю-фарёдимни мен Сенсиз ечолмайман.
Орқага чекинмайман, орқага чекинмайман.
Лаънат кўчасининг шаробин ичолмайман.


17
Н-т: Мен Худонинг фарзандиман,
Осмондан туғилдим бугун.
Мен Худонинг фарзандиман.

1. Узоқ, узоқ йўллар кечдим,
Дунёнинг заҳарин ичдим.
Охири Инжилни очдим,
Танладим Янги Аҳдни мен.

2. Исо менга бўлди ҳамроҳ,
У билан яшайман узоқ.
Қалбимдадир Муқаддас Руҳ,
Худованднинг маъбадиман.

3. Худовандга содиқ қолай,
Тоза, пок, муқаддас бўла олай.
Раббим, куч бер, асраб қолай,
Бу абадий ҳаётни мен.

4. Мен Худонинг фарзандиман,
Осмондан туғилдим бугун.
Мен Худонинг фарзандиман,
Биз Худонинг фарзандимиз.



18
1. Биз учун бир ўлиб тирилган,
Гуноҳлар Қон билан ювилган,
Фарзандлар янгитдан туғилган,
Танланган фарзандлар оқланган.

Н-т: Сўрайман, Самодан сўрайман,
Дунёни тинчлигин сўрайман.
Сўрайман, Исодан сўрайман,
Худонинг севгисин сўрайман.

2. Дунёни нелигин англадим,
Биргина Худони танладим,
Онамнинг қалбидай меҳрли
Исонинг Каломин танладим.


19
1. Умрим узоқ бўлгай десанг,
Яхши кунлар кўрай десанг,
Ҳаёт ширин бўлгай десанг,
Яхшилик қил, қил яхшилик.

2. Яхши билан юрсанг, яхши.
Тинчгина яшасанг, яхши.
Худо билан бўлсанг, яхши.
Яхшилик қил, қил яхшилик.
3. Ёмонларга ғашлик қилма,
Бадкирдорга ҳавас қилма,
Ёмонликни раво кўрма,
Яхшилик қил, қил яхшилик.

4. Йўлларингни Худога топшир,
Мол-мулкинг Худога топшир,
Бор гуноҳни Исога топшир,
Яхшилик қил, қил яхшилик.


20
1. Бу дунёдан кимлар ўтмади,
Исони кўплар эшитмади.
Бугун яна Сени эсладим,
Сени Исо яна соғиндим.

2. Айрилиқни мен истамайман,
Сенга ибодатлар қилгайман,
Каломингни ўқиб тўлгайман,
Сени Раббим яна соғиндим.

3. Жаннатингга боргим келади,
Ва абадий қолгим келади.
Исо Масиҳ, Номинг улуғдир,
Нажоткорим, Сени соғиндим.


21
1. Мен, балки, биларман Сенсиз яшашни,
Ҳаёт жангларида бирга бўлишни.
Ғалабанг тожин кия олармидим,
Ношуд фарзандинг кечиролсанг бас.

2. Орзулар қанот ила учган бир қушман,
Яраланган қалбим зоғларга аён.
Лекин Сен, эй Раббий, тирик экансан.
Мен азоб ботқоғидан чиқаман омон.


22
1. Зиё нур таралур, Сен ташриф этсанг.
Умид учқунлайди, Сен кулиб боқсанг.
Тохиру-Зуҳролар кўнгил ололмас,
Фақат Сен ёқасан, чин сўзим, билсанг.

2. Иқболим порларму, не ожиз бир ҳол,
Забонсиз юрагим урар бемалол.
Айрилиқ савдоси меҳмондир банда,
Буткул қалбим берай, берай Ўзингга.


23
1. Мен адо бўларман Масиҳсиз ўлсам,
Армонга айланиб қолмасин Эгам.
Бир нафас Раббийсиз яшаб бўлурми?
Дунёни ўт олиб, сув босса не ғам?
Мен адо бўларман Масиҳсиз ўтсам,
Жаннатнинг калити асли Ўзи У.
Шайтонни бир Ўзи хочга михлаган,
Бу қудрат соҳиби Раббоний Эгам.

2. Мен адо бўларман Масиҳсиз ўтсам.
Дўзаҳнинг заҳарли томирларини
Шифолаб, гиёҳ этган табибим Отам.
Чунки У Худонинг ўнг тарафида,
Саройнинг сирлари воқифи Эгам.
Мен адо бўларман Раббимсиз ўтсам.
Гуноҳнинг қанчалар маълум сирларин,
У жирканч таъсирла ифода этган.


24
1. Эй Раббий, Сен учун яшагум мақсад,
Армонга айланиб қолмасин бу кун.
Ғалаба тожини этарманми забт,
Менинг буткул вужудим ўртанур бугун.

2. Қўлим силтаб барини ташлагум ортга,
Аммо яшаш керак тириклик ташвиш.
Баричун вақтимни топарман ҳар чоғ
Лек Сенга ибодатим етолмас бироқ.

3. Дангаса бу қалбим турткила ўзинг,
Бу вужуд Сен учун яшамоқ керак.
Ош бериб, туз тортиқ, сутга чўмдирган,
Ахир Сен эмасму, ягонам Эгам?

4. Виждоним ўртаниб, ўт олов қалбим.
Сен учун кимман? Мен бир худби ношуд.
Берганинг ҳақига на битта шукур,
Айтолмас дангаса, девона кўнгил.

5. Оҳ Раббий, бу ҳолат охир не кечар?
Охират саволлари қалбимда сузар
Бемаъни, бекорчи вақтдан асрагин,
Бу вужуд бир бўшлиқ Сенсиз керакмас.


25
Н-т: Бошқаси керакмас, бошқаси
Бу Раббимнинг улуғ туҳфаси,
Бу йўл тартиб, интизом йўли
Ҳам имтиҳон, интиқо йўли.

1. Бошқа йўлни танламаймиз,
Танимаймиз, тан олмаймиз.
Аҳдимиз шу жиддий, қатъий,
Биз Раббий фарзандлари.

2. Қаранг, қандай ажойиб,
Бир мамлакат бўлганмиз.
Ким ўзбегу, қозоқ, рус,
Тил попишиб қоламиз.

3. Бизнинг тош юрагимиз
Ҳалимдай юмшоқ қилган,
Мағрурлик ва худбинлик,
Биздан йироқлаб қолган.
 

Hamdu Sanolar - Imon yuli


МАСИҲНИНГ АЗОБЛАРИ,
ТАВАЛЛУД КУН, ИСОНИНГ
2-ЧИ КЕЛИШИ


26
1. Азоб йўли узоқ, юзидан қон оқар,
Бир олам қайғуси нигоҳида.
Улуғ Исо мен учун жонини берган,
Барча гуноҳни бўйнига олган.

Н-т: Еру-кўк ўртасида турган хочини
Ҳеч қачон унутмайман, ё Раббим.
Ўз ўлими билан яраштирди бизни,
Муқаддас Қонида поклади.

2. Ҳой инсон, эшитгин қўшиғим садосин,
Сустлик қилма, дўстим, кечикма.
Қандай тўлов билан бу совғани олдинг?
Тўкилган Қонига не бердинг?

3. Бизга бўлган муҳаббат сирин, ё Раббим,
Англаш учун идрок бер менга.
Ҳаёт тўфонлари қийнаса жонимни,
Хотиржамлик бергин Сен менга.

Н-т: Бу дунё инъомин, ёруғ кун қувончин
Худованд сен учун яратган.
Даъват этар сени, эшит, дўстим, сўзни.
Бахтни фақат Унда топасан.


27
1. Шоҳ либос кийилиб, тикан тож бошингда,
Қўлларинг занжирбанд этилганди.
Қанча қайғу-алам оқарган юзингда,
Қанча меҳр-муҳаббат кўзларингда.

2. Лекин тан азоби қайғулик ҳам эмас,
Уятли қийноқ қанча даҳшатдур.
Шу соат Сен учун қийноқдан ҳам оғир,
Кўпларга қурбонинг бефойдадур.

3. Муҳаббат ёнилур порлаган юзингда,
Қалбимга олишни интилардинг.
Раббимнинг севгисин кўплари билмади,
Халойиқ Устидан кулишарди.

4. Раббимиз шу азоб ва қайғу кечирди,
Халойиқ Худони ҳукм этди.
Сен учун, эй дўстим, Нажоткор қийналди,
Сен учун оғир юкни кутарди.


28
1. Қайғу, азобларга тўлиб, кўзидан ёш оқар,
Исо боғда Ўзи қолиб, самога назар солди.
Ўлиш вақти яқин қолди, юзидан тер оқяпти,
Илҳомланган ибодати Унга ёрдам беради.
Тилайди жаҳон ҳақида, қийналган дақиқада.
Бир Ўзи қоронғуликда, йўлдошлари қаерда?
Шогирдлар уйқуда, Исо дуо қилар
издошлари ҳақида.
Юзидан тер ва қон оқар, келди дўстлар
олдига.
Ухламанглар тонг отгунча,
Ўлимим яқинлашди,
Аҳд Қони тўкилмагунча
Уйғоқ бўлинглар энди.

Н-т: Кечир мени, кечир Масиҳим,
Юрагимни очдим, Масиҳим.
Юрагимни текшир, Масиҳим,
Сенга ўхшай, Сенга, Масиҳим.

2. Нотўғри одимлар ташлаб, хиёнатчи ҳам
келди,
Раббимиз уни қаршилаб, ўрнидан туриб
чиқди.
«Ҳой, дўстим» – деди Раббимиз, «олдимга
нега келдинг?»
«Шодлан Устоз» – деб Яхудо,
Унга хиёнат қилди.
«Хоҳламаймиз» – деб инсонлар,
Ўз Масиҳин рад этди,
Биз учун хочда ўлган У,
Нажоткор ва Раббимиз.
Бўрон бўлиб, ер юзига қоронғу тушди
чексиз,
Гўрлар очилиб, Голгота қимирлаб турар эди,
Маъбаднинг азиз пардаси қўлсиз йиртилиб
кетди.

Н-т: Кечир мени, кечир Масиҳим.
Юрагимни очдим, Масиҳим.
Юрагимни текшир, Масиҳим.
Сенга ўхшай, Сенга, Масиҳим.
Сенга ўхшай, жоним Масиҳим.


29
1. Мен учун Сен хочга бергансан тананг-ла.
Мен учун Сен менга ҳаётинг бердинг.
Мен учун муқаддас вужуд яратиб,
Қўлимга солиҳлик Каломин бердинг.

2. Қўлингни чўзиб, Сен чуқур ғор пардани
Қояла тирнашиб, қалбимни тортдинг.
Бу ўлим водийсида ёлғизгина Сен,
Ёруғлик сатҳига олиб чиқдинг Сен.

3. Дунёда ёлғиз Сен танҳо Самодан,
Қалбимга тинчлигин байроғин тикдинг.
Бердинг Сен муқаддас, мўътабар маъбад,
Бердинг Сен муқаддас дўсту биродар.

4. Қалбимла Сенга хос қўрқинчга тўлсин,
Виждоним азоби ёнсин ҳамиша.
Фақат Сен, Сен учун яшасин вужуд,
Сенсиз жаннат керакмас, керакмас Ота.


30
1. Айтингчи, бу ётган Бола Ким?
Марям қучоғида бошин қўйиб,
Фаришталар ширин алла айтар,
Чўпонлар эса кўйларни тинглар.
Н-т: У Исодур – Олам Шоҳи,
Чўпонлар сақлаб, фаришта куйлаган.
Қувонч, Қувонч, Исо туғилди,
Марямда Худодан Ўғил бўлди.

2. Олиб келинг Унга атир, олтин.
Келгин деҳқон, Шоҳни қутла сен ҳам.
Шоҳлар Шоҳи нажот сенга берар,
Севганлар Унга таъзимлар қилар.


31
Эшитинглар одамлар, осмондан Исо келади,
келади, келади.
Ишонинглар, қувонинглар, бир бошқа дунё
келади, келади.
Чақмоқ чақиб отилиб, қуёш, ойла тутилиб,
Дарё, денгизлар бўлиб, аломатлар бўлади.
Одамзод ҳеч кўрмаган аломатлар бўлади.
Эшитинглар одамлар, осмондан Исо келади,
келади келади.
Аввал дунёда бор эди, дунё Уни танимади.
Келишига яқин қолди, уйғонинглар, тез келади.
Ишонинглар, қувонинглар, бир бошқа дунё
келади, келади.
Охиратни ўйланглар, ҳақиқатни тингланглар.
Дунёдан қутулинглар, Нажоткор Исо келади.
Эшитинглар одамлар, осмондан Исо келади,
келади, келади.
Бу дунёда ғарибмиз, аломатда юрибмиз.
Исони кутиб юрибмиз, ишончли Ҳаққон
келади.
Эшитинглар одамлар, осмондан Исо келади,
келади келади.
Ишонинглар, қувонинглар, бир бошқа дунё
келади, келади.


32
1. Сокин тун, ажойиб тун,
Фаришталар мадҳ куйлаган,
Мунажжимлар шарқдан излаган,
Шимъўн бобо ҳам жуда кутган,
Нажоткор Масиҳ келган, бугун Исо
туғилган!
2. Сокин тун, ажойиб тун,
Каломуллоҳ ерга келди.
Самодан келган бизлар учун,
Илоҳий нурин бизга сочган,
Нажоткор Масиҳ келган, бугун Исо
туғилган!
3. Сокин тун, ажой тун,
Гуноҳларни ювиш учун,
Дўзаҳдан бизларни асраш учун,
Худованд олдида оқлаш учун
Нажоткор Масиҳ келган,
Бугун Исо туғилган!


33
1. Туғилдинг, эй Раббим,
Сен бир пок қиздан,
Муқаддас Руҳ билан
Жисминг тузилган.
Мусо ва Довуддек инсондан эмас,
Худонинг Руҳидан тўлиқ тузилган.

2. Дилимга ўчмас бир чироқни ёқдинг,
Чироқ деб айтишга тилим бормайди.
Масиҳнинг Ўзику ҳатто қуёшдек,
Бир оқ нур каби ўчмай порлайди.

3. Дилимга Сен ёқган ўчмас шу чироқ,
Бўрон, шамолда ҳам ўчиб қолмайди.
Унинг манбасидир Сенинг оловинг,
Абадулабад яшаб порлайди.
4. Бутунлай ўзимни топширдим Сенга.
Исо, Сен бир улуғ Нажоткор бўлгач,
Ҳамиша мадҳия айтаман шунда,
Қалбимда Сен учун муҳаббат тўлгач.


34
1. Олға учар кунларимиз
Навбатла тўхтамай,
Якунланар бир кунимиз,
Бошқа кунга қўл узатгай.

Н-т: Чоғдан-чоғ ва кундан
Кун қазо бизга яқин бўлур,
Занг урса охирги кун,
Нажоткоримиз келур.

2. Имон, севги, умид топган,
Масиҳла яшаган,
Уни қабр зулматидан
Раббимиз қутқарган.

3. Қазо куни келса менга,
Шубҳасиз биламан,
Менга жой тайин қилинган,
Унда мен яшайман.

4. Дилимда мен ишонаман,
Раббим менга айтган,
Жоним қўрқмайди, биламан,
Халосман ўлимдан.

5. Интизор кутган лаҳзамиз
Келиб қолса бизга,
Хижолат тортмас жонимиз,
Оларсан Самога.


35
1. Шоҳларнинг Шоҳи Исо Масиҳ,
Осмондан тушар, келиши яқин.
Муҳаббати билан бизни ёритар,
Ҳаёт нонини бизларга берар.

Н-т: Сенга шарафлар, Исо Масиҳ,
Юрагимизда доим яшагин.
Бизлар қўзичоқ, қўзичоқларинг,
Меҳрибон Чўпон – Исо Масиҳ.

2. Шоҳларнинг Шоҳи Исо Масиҳ,
Осмондан тушар энг ёруғ юлдуз.
Сенга келганлар жонин қутқарар,
Абадий ҳаётга эга бўлишар.

3. Шоҳларнинг Шоҳи Исо Масиҳ,
Нақадар улуғ Сенинг Номинг.
Сени билганлар саодатлидир,
Нажот топганлар иқболидир.


36
1. Тонг отиб, кун ботмоқда,
Раббий келаркин қай чоғ?
Боғлари ҳосилга кон,
Ташриф айларкин қай чоғ?

2. Гулдасталар пойана,
Қушлар куйлар мадҳия.
Барча қўшиқ, куй Сенга,
Булбул сайрар Самода.

3. Қир парда, қизил лола,
Чучмома, мойчечаклар,
Тўпланишиб рақс тушар,
Сано айта олқишлар.

4. Бир кун кимга ғалаба,
Ким ортдана, ким ёнда.
Раббим келар бир куни,
Бардош тилаб ҳар кимга.
 

Hamdu Sanolar - Imon yuli


ИБОДАТ

37
1. Кечир, Раббим, сендан узр сўрайман,
Кечир, олдингга жуда кеч келмоқдаман.
Кечир, эртароқ келмаганим учун,
Бошқа бир дўстни танлаганим учун.

Н-т: Кечир, Сенга қарши тушган хаёлни,
Кечиргин, Сени ранжитган жонимни,
Кечир, Сенга яна ғурбат келтирдим,
Ишларимла Сени хочга михладим.

2. Бироқ жонимни ҳаётга уйғотдинг,
Қалбимга тегди забардаст қўлларинг.
Ўтган йўлларимга кўзимни Сен очдинг,
Гуноҳга ботишимга йўл қўймадинг.

3. Турдим ибодат қилиб ҳузурингда,
Етакла мени қўлинг билан олға!
Ҳаётимни мен Сенга бағишладим,
Ёрдам бер менга ҳаёт жангларида.


Н-т: Ваъда бердим мен Сени улуғлашга,
Сўзим ва ишим билан мадҳ этишга.
Одамлар менда ёриғингни кўрсин,
Ва ёғду олиб, ҳамма Сенга келсин.


38
Эй Худо, Сен билан яхши,
Эй Худо, Сен меҳрибон.
Эй Худо, ташнаман ҳузурингга.
Илтижо қилдим Сенга,
Яқинлашдинг Сен менга,
Ожиз руҳимни Сен кўтардинг.

Худо шундай деган,
Сендан асло айрилмайман,
Сени асло ташлаб кетмайман.
Ботир юрак билан сафарга чиқаман,
қўрқмайман, қўрқмайман,
Худо ёрдамчимдир, инсонлар мени нима
қилолади, нима қилолади?


39
1. Муқаддас Раббим, Сенга интилдим,
Чунки Сен дилларга ором.

Н-т: Сенинг бағрингда ором топаман,
Менинг дилим ором топади.

2. Биламан, Сенда абадий қувонч,
Ва Улуғ муҳаббат Сенда.

3. Ва энди ҳеч ким мендан ололмас,
Сен менга берган шодликни.

4. Ва қачон келса қазо соатим,
Оласан мени Ўзингга.


40
1. Худовандим, Халоскорим,
Юрагим шайдур, Сенга куйлайман.
Эллар аро, эллатлар ичра,
Нажоткорим, Сенга куйлайман.

Н-т: Иноятинг кўклардан баланд,
Ҳақиқатинг булутдан юксак,
Юрагимни нурга тўлдирдинг,
Улуғворлигинг оламга тўлсин.

2. Бенажот юрган вақтларим
Сен менга чидар эдинг,
Ва бир кун ҳақиқат йўлин
Қонинг билан очиб бердинг.

3. Ўлик эдим, энди тирилдим.
Кўр эдим, кўзим очилди.
Душманлик, қўрқув ва нафрат,
Севги ва қувончга айланди.


41
Н-т: Ибодатим, ибодатим,
Худодан берилгансан,
Ҳаётим тўлқинларида мен Сенга суянганман.

1. Худойим, Сен биласан,
Жоним жуда қийналган,
Дармонсизман, ерга еқилдим,
Ёрдам бер менга ҳаёт ташвишларида.

2. Худойим, осон ҳаётли умрни истамайман.
Майли, йўлингда қайғурсам, изингдан
чекинмайман.


42
1. Отажоним, кечиринг бизни,
Билмай қилган гуноҳимизни.
Отажоним, бошқаринг бизни-эй,
Чинг кўнгилдан истаймиз шуни.

Н-т: Раббимизга ҳамду санолар,
Худойимга шону-шарафлар.

2. Биродарлар, тетик бўлинглар,
Имонда сиз қаттиқ туринглар.
Отажоним, фарзандларингизни-эй
Юрагини муқаддас қилинг.

3. Ибодатда турган бандалар,
Васвасага тушганлар бор.
Шайтонни албат енгамиз,
Отажоним, қудратинг билан.

4. Ибодатни тарк этганлар ҳам,
Ишонамиз, ҳали келади.
Отажоним қудрати билан
Барча ёвузликни енгади.


43
1. Даҳшатли мавж урар ҳаёт уммони,
Тўфон қоплар ҳаётим қайиғин.
Ваҳима остида кулфатда доим,
Ё Худойим, эшитгин зоримни!

2. Раҳм қилиб менга, нажот бер Ўзинг,
Ҳаётнинг қўрқуви босар мени.
Курашга мадор йўқ, ожизман Раббим,
Ё Худойим, эшитгин зоримни!

3. Амрларинг сокин бандаргоҳига,
Қадамим тўғрилаб, бергин ором.
Ҳаёт ташвишлари тубсиз гирдобида,
Қирғоққа етказ, азиз Худойим!


44
Н-т: Кечир мени Худойим,
Ишончим Сенда доим.
Кечир мени Подшоҳим-эй,
ишончим Сенда доим.

1. Дилга Сени кеч солди
Мендек гуноҳкор банда.
Кечир, бундан аввалроқ
Сени таний олмабман.
Шайтон сўзига кириб,
Сенга қулоқ солмабман.

2. Мен нотавон Сен билан
Беҳуда жанглар қилдим.
Оловли ўқлар отиб,
Азобладим, ҳор қилдим.
Ҳатто мадад бермабман-эй,
Ўша машъум баҳорда,
Ёвузлар қийнаганда,
нуридийдангни хочда.

3. Аммо бир кун ғафлатдан
Уйғонди Сенинг қулинг.
Юрагимга малҳамдек
Тегди муборак қўлинг.
Ўтган кунлар ёдимда,
Кўзларимни очдинг Сен,
Гуноҳлар кўп ботқоқдан-эй,
Зап қутқариб қолдинг Сен.

4. Мана, энди таъзим айлаб,
Ибодатда турибман.
Шак келтириш йўқ энди,
Порлоқ йўлдан юрибман.
Ҳаётим бахшида Сенга,
Қайтиш йўқдур сўзлардан,
Фақат энди, Тангрим,
Мени асра ёмон ишлардан.

5. Энди Сенинг номингни
Муқаддас деб билгайман.
Ҳар ибодат қилганимда,
Сен тўғрингда ўйлайман.
Эй бандалар, уйғонинг,
Нур кўринди: қандай соз!
Келавер Парвардигор,
Диллар Сенга пойандоз.
Келавер Масиҳ-Устоз-эй,
Диллар Сенга пойандоз.


45
Н-т: Яратган Тангрим менинг,
Борлиғингга минг шукур.
Ҳар бир кунимда берган
Ризқи-рўзингга минг шукур.

1. Дардли кунларимда
Сени мен чақирдим Худойим.
Дардимга бир даво бўлиб,
келганингга мингдан минг шукур.

2. Ҳақиқатни, Сени танимай,
Мен дунёдан қидирдим.
Ҳақиқатни менга тўлдириб
Берганингга мингдан минг шукур.


46
Н-т: Самовий Ота, қудратли Худо,
Нажоткоримиз, оламнинг Шоҳи.
Сен абадий, барҳаёт ва доносан,
Биз билан бўлгин, ёритгин бизни.

1. Самовий Ота, бахтлик булоғи,
Қолдирма бизни, ҳаёт бергин.
Солиҳлик бер, Ўзинг Шоҳимиз бўлгин,
Дилга донолик, қудрат солгин.

2. Самовий Ота, бизга нажот бер,
Хотиржамлик ва солиҳлик бер.
Қувноқ қўшиқлар билан дилни тўлдир,
Иноят билан бардам қилгин.


47
1. Меҳрибон менинг Чўпоним,
Мени Олға бошлагин.
Қандай гўзал яйловларинг,
Тиниқ сувга оборгин.

Н-т: Менинг Раббим
Мен учун Сен қон тўкдинг.

2. Ер юзида дўстим бўлгин,
Қўзиларни сақлагин.
Осмон нурила ёритгин,
Адашганни қайтаргин.

3. Берган ваъдангни бажаргин,
Менга иноят бергин.
Оғир йўл тамом бўлганда,
Жонимни қабул қилгин.

4. Тайёрлагин юрагимни
Амрингни бажаришга.
Мен каби имон топганни
Чин қалбимдан севишга.


48
1. Сулҳ берувчи менинг Раббим,
Эзгулик қилдинг менга.
Табибимсан, шифолантир,
Севгинг чеки қаерда?
Мен ҳам Сенга душман эдим,
Тоб бермасдан қонунга,
Шундай бўлса-да, Сен Ўзинг
Нажот бердинг жонимга.

2. Мен Сендан йироқда эдим,
Гуноҳли ҳаёт чекиб.
Фаҳш ботқоғига ботгандим,
Ерда ноумид қолиб.
Менга Сенинг раҳминг келиб,
Ўлимдан тирилтирдинг,
Тинмай мадҳ этурман Сени,
Ёйиб Сени шуҳратинг.

3. Масиҳим озод қилган деб,
Умидим-ла бардамман.
Мени ўлим уйқусидан,
Уйғотгани учун хурсандман.
Унга менинг севгим ёнган,
Ярашдим Раббим билан.
Зеро хочдаги қони-ла,
У менга нажот берган.

4. Иккиланмай изларингдан
Шубҳасиз юргим келур,
Гуноҳкор олам аҳлига
Нажот элтгим келур.
Юракка тасалли бериб,
Руҳимни қувонтирар.
Танамни ҳам бардам қилиб,
Ёвузликдан қайтарар.
Сулҳ берувчи менинг Раббим,
Эзгулик қилдинг менга,
Табибимсан, шифолантир,
Севгинг чеки қаерда?


49
1. Мен билан бўлгин Раббим, мени етакла.
Ҳикмат йўлинг билан азиз булоққа.

Н-т: Инсон кўрсин каромат,
Бирлик тиклагин.
Доно бўлсин фарзандлар,
тинчлик бер бизга.

2. Бирлашсин хаёлларда, ёнсин севгида.
Уйғотгин мулойимлик, тикла мўминлик.
Ҳаммага иноятинг сероб қилиб бер.
Ўзинг шуҳратлангин ҳалол ишларда.

3. Мен билан бўлгин Раббим, мени етакла.
Ҳикмат йўлинг билан азиз булоққа.


50
1. Азалдан бор бўлгансан,
Самога йўл Масиҳим.
Куч-қудратга тўлгансан,
қалқонимсан, Масиҳим.
Хушбўй ҳидинг оромим,
Дардимга малҳам бўлдинг.
Жаннатга йўл Масиҳим,
жонимга макон бўлдинг.

2. Кеча-кундуз, ҳар нафас
сени чуқур ўйлайман.
Қалбимдасан, ҳар нафас каломингни куйлайман.
Тожи-тахтим Ўзингсан,
азиз бошим Ўзингсан.
Боғбоним ҳам Ўзингсан,
қўрғонимсан, Масиҳим.
Боғбоним ҳам Ўзингсан,
ниҳолингман, Масиҳим.

3. Ҳаммани бирдай севдинг,
бутун борлиқ оламни.
Нур бўлиб ерга тушдинг,
кўкдан илғаб ноламни.
Энди мени енголмас ҳар
қандай ёвуз руҳлар.
Тинчлигимни бузолмас
ҳар қандай Евуз кучлар.
Сўзинг тирик, Масиҳим,
Ўзинг тирик, Масиҳим,
Руҳинг тирик, Масиҳим,
севгинг буюк Масиҳим


51
1. Эй Худованд, менинг суянган қоям,
Муножатимга қулоқ солгин.
Сени чақираман, мени эшитмай қолмагин.
Сен менга жон бермасанг агар.
Ер бағрига тушганларга ўхшаб қоларман.
Мен Сенга ёлвориб фиғон қилсам,
Муқаддас маконинг томон қўлларим чўзсам,
Муножатимга қулоқ солгин.
Сени чақираман, мени эшитмай қолмагин.

2. Худованд менинг қалқонимдур,
Мен чин юракдан Унга умид боғладим.
У менга ёрдам берганда, қувончга тўлдим.
Қўшиғим билан Унга шукурлар дейман.
Эй Худованд, менинг суянган қоям,
Муножатимга қулоқ солгин.
Сени чақираман, мени эшитмай қолмагин.

3. Ўз халқингга Ўзинг нажот бергин,
Ўз мулкингни муборак айлагин.
Уларни абадий юксалтириб боргин,
Муножатимга қулоқ солгин.
Эй Худованд, менинг суянган қоям,
Муножатимга қулоқ солгин.
Сени чақираман, мени эшитмай қолмагин.


52
1. Мен чарчаб, дармонсиз қолдим,
Ё Раббим, Сенга келдим.
Н-т: Ё Раббим, Сенга келдим,
Жонсиз руҳим қўллагин.

2. Дилимга тинчлик бергин,
Меҳринг билан сақлагин.

3. Бахтсиз дунёда яшаб,
Ором қайда топмадим.

4. Амрингни бажаришимга
Ёрдам бер ҳаётимда.

5. Муҳаббат қанотларингда
Оборасан Самога.


53
1. Афсус тақдир кўрмади раво,
Ўшал дамлар гўёки рўё.
Ич-ичимдан чиқар бир садо:
«Қайлардасан, эй менинг Раббим?
Қайлардасан илк менинг севгим?”

2. Қўл узатсам, қўлим етмайди,
Салобатинг кўздан кетмайди,
Юрагимни армон тирнайди,
Қайлардасан илк менинг севгим?
3. Ҳавас қилар қачон «дўстларим»,
«Кўз тегмасин» дебон дўстларим.
Бу тун ёлғиз қолганман, Раббим
Қанотларим қайрилган энди.
Жисму-жоним, ҳаловатим йўқ,
Юрагимда ҳамон ёнар чўғ,
Бевафолар ёр бўлмади, йўқ.
Бағринга бос тўйгунча, жоним,
Бағринга ол тўйгунча, Раббим.

Қалбим бирла яшайман энди,
Раббим менинг ёлғиз имконим.
Унутмайман, қийналар жоним,
Юрагимга ором бер, Раббим.


54
1. Мен саҳарни уйғотаман,
Қалбимни куйга шайлайман.
Эллар аро шукур дейман,
Худойим, Сени куйлайман.

Н-т: Иноятинг кўклардан баланд,
Ҳақиқатинг булутдан юксак,
Улуғворлигинг дунёга ёйилсин,
Менга қулоқ солгин, нажотинг бергин.
2. Кучли қўлинг узат менга,
Душманга қарши чиқай мен.
Номинг билан ботирлик қилай,
Сенга доим мадҳия куйлай.


55
1. Отажоним, йўлимизда Нажоткорсан Сен,
Севгинг нашидаси билан бахтиёрман мен.
Руҳимизни қутқаргайсан Ўзинг то абад,
Улуғ Номинг куйлаб, қилай Сенга ибодат.

Н-т: Отажон, Нажоткорим,
Ўзингсан Шоҳим
Сенинг суйган фарзандингман,
Кечир гуноҳим.

2. Муқаддас Руҳингни бериб, бизни танладинг,
Бу оламнинг ҳақиқатин Ўзинг англатдинг.
Йўлимизни ёритгайдир илоҳий нуринг,
Дилимизни яшнатгайдир азиз Каломинг.

3. Токи умрим тугагунча Сени куйлайман,
Сенинг улуғ масканингда абад яшайман.
Сенга ҳамдлар айтишимда бергин иноят,
Тилларимда достон бўлсин ҳар битта оят.


56
1. Бизнинг самовий Отамиз,
Ибодатим қабул бўлсин!
Шуҳратли мўъжизаларда
Номинг мангу улуғлансин.

2. Қудратлисан ва билармон,
олдингда ҳамма қалтирар,
Ҳар бир нарсани кўрасан,
Албатта Шоҳлигинг келар.

3. Доноликка Сен тўласан,
бахтли бўлсам ҳам ўйлайин,
Кундалик тараддудларда
абадий ироданг бўлсин.

4. Худо Ўзингсан Шоҳимиз,
Жонзодларга ҳаёт бердинг,
Барчамиз ҳам ялинамиз,
ризқ-рўзимиз бериб тургин!

5. Меҳрибон, адолатлисан,
қарзимизни Сен кечиргин,
Биз ҳам кечирганимиздай
душманимиз гуноҳин.
6. Сенсиз Ким бегуноҳ бўлган?
Йўлиқтирма васвасага!
Дармонсиз бўлган бизларни
ёвуз руҳдан Ўзинг сақла.

7. Ажойиб барча ишларинг,
Шоҳлик ҳам Ўзингда Раббим.
Сенга шон-шуҳратлар бўлсин, азалдан то абад! Омин!


57
1. Менга келган шубҳаларни
Бартараф қил, Худойим,
Аччиқлик самаралари,
дилда доғ қолдирмасин.

2. Фарзандингман, бир зумга
ҳам шубҳа мени эзмасин,
Сенинг лашкаринг сафида
фаол бўлиб юрайин.

3. Мадорсизлигим туфайли
даф эт шубҳаларимни,
Ўзинг келгин, жангга бошла,
бер руҳий ғалабангни.
4. Қалбим ила Сендан,
Раббим, узоқлашмай юрайин,
Ёв найзалари руҳимни
хижолатда қўймасин.


58
1. Мен ўзим ва оилам,
Сенга, Масиҳ, хизмат қилай,
Лекин дармон бергин менга,
Итоаткор қулинг бўлай.

2. Ишларимда ёрдам бергин,
Ҳаммага ибрат бўлай,
Мен билан яшаб турганни,
Чин кўнгилдан севиб юрай.

3. Ўзимни ва оиламни,
Хаёли Сенда бўлсин.
Маъбад тузгин дилимизда,
О, менинг Халоскорим.

4. Ўзимни ва оиламни
Сенга Раббим қурбон қилдим,
Бергин менга дуоингни,
Сенга дилим-ла ёлвордим.


59
1. Худо бугун уйғотгин раҳматинг билан,
Қалбимга нуринг сочиб раҳматинг билан.
Сенинг сўзингни тинглай раҳматинг билан,
Э Худойим, бу кунни Ўзинг раҳматла.

Н-т: Ўзинг раҳматла, Ўзинг раҳматла,
Ёлвораман бу кунни Ўзинг раҳматла.
Ўзинг раҳматла, Ўзинг раҳматла,
Эй Худойим, бу кунни Ўзинг раҳматла.

2. Гуноҳлардан озод қил раҳматинг ила,
Исо меҳрингни сочиб раҳматинг ила.
Нуринг бизда порласин раҳматинг ила,
Руҳан кўзимни очиб, Ўзинг раҳматла.

3. Доим Сенга муҳтожман раҳматинг ила,
Жаннат сари йўл бошла раҳматинг ила.
Подшоҳим мен Сен билан, раҳматинг билан,
Исо бизни қутқариб, Ўзинг раҳматла.


60
1. Раббим жонимни тайёр қилгин,
Қулоқ ва кўзим очгин.
Каломингни дилим эшитсин,
Осмон ёруғин кўрсатгин.

Н-т: Фаҳм-идрок жонимга бергин,
Ҳаёт ғурбатларин йўқотгин,
Раббим, жоним тайёр қилгин,
Қулоқ ва кўзим очгин.

2. Ҳаётда кўп хато қиламиз
Зулмат орасида юриб.
Одил бўлишга уринмаймиз,
Ёвузликдан узоқлашиб.

Н-т: Раббим Руҳинг билан ёритгин,
Гуноҳлардан фориғ қилгин.
Раббим, жоним тайёр қилгин,
Қулоқ ва кўзим очгин.

3. Сен ёруғликдан ёруғликсан,
Худонинг якка Ўғлисан.
Сенинг сўзларинг эшитсам мен,
Қалбим билан қувонаман.

Н-т: Раббим, мен билан доим бўлгин,
Ором бериб, бахтиёр қилгин.
Раббим, жоним тайёр қилгин,
Қулоқ ва кўзим очгин.


61
Н-т: Гуноҳларимни кечир,
Гуноҳларимни кўтар.

1. Эй Худо, бандангман мен,
Эй Худо, қавмингман мен.
Эй Худо, бандангман мен,
Эй Худо, қавмингман мен.

2. Юракка сол қалбим ногирон,
Ором бергин, интизордирман.
Шифобахш Руҳ ҳамроҳим бўлсин,
Энди бу қалб шодликка тўлсин.

3. Изладим кўп, бормисан Ўзинг?
Изладим кўп, гапиргин сўзинг.
Энди билдим, бордурсан Ўзинг.
Энди билдим, гапирдинг сўзинг.


62
1. Эй Парвардигор, Сенга сўзим бор
Муқаддас Номингга Ҳамду санолар!

2. Ижозат берсанг, қулинг бўлсам Сени,
Ер юзида маҳсулинг бўлсам Сени.

3. Эй Раббим Исо, кел қалбимизга,
Сен абадий ҳаёт бахт этдинг бизга.

4. Ижозат берсанг, қулинг бўлсам Сени,
Ер юзида тимсолинг бўлсам Сени.

5. Муқаддас Руҳга тўлди бу бадан,
Ўз Қонинг ила мени олдинг зулмдан.

6. Ижозат берсанг, қулинг бўлсам Сени,
Ер юзида Ўз нуринг бўлсам Сени.


63
1. Инсон қилиб келтирдинг бу ёруғ оламингга,
Шукур айтиб яшайман,
Берган тинчлик ғамингга.
Куч бер, қувват бер, Тангрим,
Доғ теккизмай номингга.
Ўткинчи бу дунёда қўлла мени Иллоҳим,
Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим.
2. Эмаклаган боладек талпинаман бағрингга.
Имон бергин, Отажон,
Сабот бергин сабримга,
Умид билан яшайман,
Учрамай деб қаҳрингга.
Муборак юзларингни,
Кўрай мен ҳам Иллоҳим,
Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим.

3. Билмадим, ҳали қанча саволлар кутар мени,
Олдимда нималар бор, не дамлар ютар мени,
Лек юрагимда сақлаб, олқишлай,
Тангрим Сени.
Енгиб ўтай барчасин,
Қувват бергин Иллоҳим.
Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим.

4. Ёлғончи шайтон билан кетаётгандим қочиб,
Хочда этдинг жаннатий,
Руҳий кўзимни очиб,
Кутардим мен, о Тангрим,
Йўлларинга гул сочиб.
Тану, жону, руҳимни қўлингга ол Иллоҳим.
Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим.


64
1. Дунёлардан тўйган кунларим кетсин,
Аччиқ лим косалардан зардоба ютган.
Фарзандинг нолаларин эшитгин бугун,
Азизин оёқларин ювганим, Эгам.

2. Дунёнинг тарозиси бўйнимга тўрва,
Орзулари армон бўлган қизингман.
Қалбимда Сен тирик, Сен яша фақат,
Бу дунё билгани, қилгани миннат.

3. Сен айтдинг: «Ташвишинг ҳадя эт Менга,
Бу дунё жумбоқларин тортиқ эт Менга .
Ғанимлар сен учун чоҳ қазиб яшар,
Ҳушёр тур, пойларлар чуқур ғорларда”.


65
Н-т: Осмондаги Отамиз,
Муқаддас бўлгай Сенинг номинг!

1. Етиб келгай Салтанатинг,
Бергайсан бугун ризқимизни…

2. Биз биродарларни кечиргандек,
Бизларни ҳам кечиргайсан.

3. Халос қилгайсан бизни,
Шайтоннинг найрангларидан.

4. Шон-Шараф ва куч-қудрат,
Салтанат, мадҳия Сенга.


66
1. Деразам ортида ёқса оппоқ қор,
Сен ёдимга келарсан такрор.
Ёдга тушар Сенинг сиймойинг,
Кўздан кетмас берган имонинг.

2. Орзу-ҳавас дилга бер энди,
Сенсиз дунё менга тор энди.
Ушбу қордек эриган бағрим,
Мудом юрак Сенга зор, Раббим.

3. Яна келар қиш, ёғади қор,
Қалбим тўла талай бир савол.
Бу кун менинг сочларимда оқ,
Нажотинг бер, бўлмайин гумроҳ.


67
1. Мен балким билмадим
Сен-ла яшашни,
Ҳаёт жангларида
Бирга бўлишни,
Ғолиблик тожини
Кийолмадим мен,
Ношуда фарзандинг
Кечиролсанг бас.

2. Орзулар қанотида
Сузган бир қушман,
Яраланган қалбим
Зоғларга аён,
Лекин Сен, эй Раббий
Тирик экансан,
Мен азоб ботқоғидан
Чиқаман омон.


68
1. Қандайин рози этай
Мен Сени Раббий?
Бир куни охират
Эшик қоқади.
Оч бугун қиёмат соатинг десанг
О, Раббий!
Гуноҳкор бу қалбим,
Қайга чопади.

2. Сўрамаслар не единг,
Ичдинг, кийдинг,
Қай юртлар кездингу,
Қанча дўстларинг.
Дунёнинг шоҳимисан,
Султони ким?
Саройинг қасриман,
Қизиқмас Эгам.

3. О Раббий, Ўзингсан
Бошпана, қоям.
Адолатда тенги йўқ,
Солиҳ Эгам.
Қутқарган бу Руҳинг
Имлаб ўтмасин,
Имконин бер,
Сенга қилайин хизмат.
 

Hamdu Sanolar - Imon yuli


МАСИҲНИНГ СЕВГИСИ,
МАСИҲДАГИ ҚУВОНЧ


69
1. Менинг кўзларимни очган,
Менга порлоқ нуринг сочган,
Ундан иблис ҳам қочган,
Исо – Худонинг Ўғли.

Н-т: Исо – жоним менинг,
Исо – танам менинг,
Ҳаётим – ноним менинг!

2. Мени Ўз бағрига олган,
Менга Муқаддас Руҳин юборган,
Мен билан абадий қолган,
Исо – Худонинг Ўғли.


70
Минг роҳатлик топдим Сенда Исо,
Сенда топилди умид ва севги.

Ёвузликни олдинг Сен қалбимдан,
Ва шу онда нурланди ҳаётим. }2м.
Ер ва қир зулматнинг ичида эдим,
Гуноҳлар учун ўлди Масиҳ.
Нелар бўлгандан хабарим йўқ эди,
Сен эса бирдан кўмакка келдинг.
Ўз муқаддас қонинг эвазига
Бу дунёдан сотиб олдинг.

Минг роҳатлик топдим Сенда Исо,
Ва шу онда нурланди ҳаётим.

Яшайсан Сен юрагимда, Раббий,
Сенинг ҳузурингдан кезаман мен.
Ва абадий ҳаётим бор менинг,
Ҳаёт беражак лутф паноҳингда.
Қайга борсам, Сенинг изларинг бор,
Юлдузлардай имонлилар.
Қўлларингда маҳкам сақла бизни,
Масканимиздир самолар.
Ўз муқаддас қонинг эвазига,
Бу дунёдан сотиб олдинг.

Минг роҳатлик топдим Сенда Исо,
Ва шу онда нурланди ҳаётим.


71
Н-т: Қувонч, қувонч, доим қувонч!
Тинмай хурсанд бўлайлик.

1. Худо берган севинч нури қалбимизда
сўнмасин.
Худо бизни бошқаради, бизга ёрдам беради,
Мусибатдан қутқаради, бизга қулоқ солади.

2. Масиҳ изидан борайлик, Унга яқин бўлайлик,
Оғир мушкулот остида нобуд бўлиб
кетмайлик.

3. Ҳаётбахш имон қувончи қуёшдай порлаб
турсин,
Худо бизларни севади, диллар хотиржам
бўлсин.


72
1. Биргина Исода бахтиёр бўлдим,
Биргина Исода жонга дам олдим.
У Дўстимга мен дил сирларин очдим,
Энг яхши Дўстимни Унда топдим.

Н-т: Қандай бахтиёрман дўст бўлиб Унга,
Сўзлаб беролмайди тилим ҳеч кимга.
Биргина дилим Унда қувонади,
Бу дўстим билан ҳеч хатар бўлмайди.

2. Бу Дўстим билан севгида яшайман,
У мени халос қилди гуноҳлардан.
Муҳаббатини исбот этди У хочда,
Энг яхши Дўстимни топдим Унда.

3. Мен билан У дўстлик иттифоқин тузган,
Ёшлигимдан етаклар қўли билан.
Бахт ўлкасига мени олиб боради,
Абадий жоним Унда қувонади.


73
1. Осмондаги Отажон,
Сенга шон-шараф бўлсин!
Раббим Исо Масиҳга,
Ҳамду санолар бўлсин!

2. Осмонда бор абадий ҳаёт,
Бу йўл – Исо йўлидур.
Мен Отамни кўраман-эй,
У Ватанга борганда, мангу.
3. Исо менинг ёнимда,
Мен нимадан қўрқаман?
Исо сўзин айтганда,
Жуда бахтли бўламан!


74
1. Зулматдан йўл очган бир Раббим бор,
Шайтонни енгиб чиққан бир Раббим бор,
Энди Отанинг ўнг қўл тарафида
Менга пок нур сочган бир Раббим бор.

2. Севгидан дарс берган бир Раббим бор,
Айбсиз дунёга келган бир Раббим бор,
Гуноҳимга бериб кечирим,
Иссиқ қучоғин очган, бир Раббим бор.

3. Одам сирини билган бир Раббим бор,
Менга севгисин берган бир Раббим бор,
Қонин мен учун тўккан бир Раббим бор,
Иссиқ қучоғин очган бир Раббим бор.

4. Севмасам ҳам севган бир Раббим бор,
Ўрнимга қурбон бўлган бир Раббим бор,
Раҳмсиз хочга михланганди У,
Менга кўнгилни очган бир Раббим бор.
5. Ўлимдан ҳам тирилган бир Раббим бор,
Мангулик ҳаёт берган бир Раббим бор,
Қонин мен учун тўккан бир Раббим бор,
Иссиқ қучоғин очган бир Раббим бор.

6. Қайта дунёга келган бир Раббим бор,
Мангулик ҳаёт берган бир Раббим бор,
Қонин мен учун тўккан бир Раббим бор,
Менга кўнглини очган бир Раббим бор.


75
1. Шод-хуррамлик кайфиятда, эркинлигингда,
Миннатдорман чин дилдан
Нажоткоримга!

Н-т: Қўшиқ айтайлик, қувнаб куйлайлик,
Раббимизнинг олдида хурсанд бўлайлик!
Масиҳ муҳаббат, бахту саодат,
Муқаддас Руҳ кучида хурсанд бўлайлик!

2. Шон-шараф зўр янграсин ва олқиш зиёда,
Миннатдорман чин дилдан
Нажоткоримга!


76
1. Эй Худо, бердинг ҳаёт,
Севдинг шунчалар бандангни,
Ва лекин биз, нодонлар,
Унутдик шафқатингни.

Н-т: Келди Исо орамизга, нурларини келтириб,
Ўлди Масиҳ бизлар учун, гуноҳимизни ювиб.

2. Гуноҳимиз ювилди Масиҳ Исо Қонида.
Мангуликка эришдик, Раббимизнинг жонида.


77
1. Ё Раббим, Сен мен учун осмонни қолдириб,
Ер юзига келгансан, Ўз бандангни севиб.

Н-т: Сен мен учун, ё Раббим,
Хочда кўрдинг ўлим.
Сенга шараф келтираман,
Менинг Нажоткорим.

2. Ё Раббим, Сен мен учун оғилда туғилдинг,
Мискинлар ва кўрларга ёруғлигинг бердинг.

3. Меҳрибонлик билан Сен мени шайдо қилдинг,
Сенда ҳаёт топдим мен, нажотингни бердинг.

4. Сенда, эй Нажоткорим, мен кўринмас бўлай,
Дилимда яшаб, Раббим, бир Ўзинг кўрингай.

5. Раббим, Сенга кўйлайман умрим давомида,
Мен Сенинг фарзандингман, мен Сенинг
қўлингда.


78
1. «Қолдирмайман сени, унутмайман
Раббим дейди Сенга ва менга,
«Мен сақлайман одамсиз чўлларда
Ва оғир ҳаёт курашида.

2. Барча тўсиқларни енгиб ўтишга,
Куч бераман ҳаёт йўлида.
Ва оғир ҳаётни енгил қилишга,
Тинчланиш ва сабр бераман.

3. Қолдирмайман сени, унутмайман,
Юз ўгирса сендан дўстларинг,
Ҳам отанг-у, ҳам онанг бўлиб,
Ер юзида сенинг чин Дўстинг.

4. Шифолайман оғир яраларни,
Ва юракдаги касалликни,
Барбод бўлган режани тиклайман,
Бераман руҳга умидликни.

5. Майинлик билан тартиб бераман,
Қўлингни ишга ўргатаман.
Ер юзида Мен сени сақлайман,
Самовий шоҳликка бошлайман.

6. Қолдирмайман сени, унутмайман,
Юз ўгирса сендан бу дунё.
Оталик меҳри билан сақлайман,
Севгим бўлар мисоли зиё».


79
1. Ҳаёт бўронида руҳинг қийналса,
Қайғу булутлари йўлингни тўсса,
Раббинг меҳрибонликларини эсла,
Қувонасан, ҳайрон қолиб, қалбинг-ла.

Н-т: Раббинг севгисини кузатиб тургин,
Ҳаммасини дилингда такрорлагин.
Меҳрини хаёлингда эслаб тургин,
Қилган ишларига ҳамду сано айтгин!
2. Ташвиш ғамлари бошингга тушса,
Катта мусибат жонинг қийнаса,
Раббинг севгисини қайта эслагин,
Қалбинг хотиржам бўлур, сен қувонгин.

3. Бадавлат одамни ҳаётда кўрсанг,
Камситилиб, оғир хижолат тортсанг,
Унутмагин, бойликларинг Худода,
Олтиндан қиммат у, бахтлик Самода.

4. Руҳда дадил бўл, Масиҳга қара!
Унинг қудрати мададдур бизга.
Ота севгисини ёдингда тутгин,
Қувонасан, ором топиб қалбинг-ла.


80
1. Қувончли қўшиқ айтинглар самода,
Дарбадар ўғил қайтиб келди.
Худо билан ярашиб, кўз ёши ила
Мангу қучоғига жо бўлди.

Н-т: Шон-шарафлар айтинглар Самода,
Ва такрорланглар ер юзида.
Раббимиз тўккан хочда қони ила
Қул озод бўлди бугунги кунда.
2. Қувончли қўшиқ айтинглар Самода,
Йўқолган қўй бугун топилди!
Мусофир, гуноҳларда ўлган эди,
Ота маконида жонланди.

3. Қувончли қўшиқ айтинглар Самода,
Уйқусираганлар ўйғонсин.
Мадҳ этинглар Раббимиз муҳаббатин,
Мақтовга диллар тўлиб тошсин.


81
1. Исо, Сен Раббимсан,
Миннатдорман Сенинг шифоинг учун.
Исо, Сен Раббимсан,
Миннатдорман озодлигинг учун,
Исо, Сен Раббимсан, миннатдорман
Сенинг ваҳийинг учун,
Исо, севаман Сени Раббий!

Н-т: Сенинг Каломинг учун,
Умид, муҳаббат учун,

Ўзлигингни бизга ошкор қилганинг учун,
Сен ҳадя қилганларинг йўл, ҳақиқат, ҳаёт,
Менинг-ла бўлганинг учун, Раббий.
2. Ва шунинг учун Сенинг-ла бўлгим келади,
Ва шунинг учун қўшиқ айтгим келар Сенга,
Ва шунинг учун қуёш, юлдузлар, коинот,
Шарафлайди Сенинг номингни, Раббий!


82
1. Ўлган эдим, тирилтирди Масиҳим,
Кўр кўзимни очиб қўйди Масиҳим,
Севги билан тортиб, бағрига олди,
Масиҳ учун мен яна қайта тирилдим.

2. Келар менинг Нажоткорим Масиҳим,
Унинг Номи улуғлансин юртимда.
Муҳаббат бер, севги бергин, Масиҳим,
Нажот бергин юртимга сен, Масиҳим.

3. Йиғлаганни юпатувчи Масиҳим,
Қийналганга ором берди Масиҳим,
Шифо бергин беморларга, Масиҳим,
Юрагимга чироқ ёққин, Масиҳим.

4. Гуноҳларни кечиргувчи Масиҳим,
Тоза юрак яратгувчи Масиҳим.
Ўз Қонини тўкиб бизга Масиҳим,
Қурбон бўлди, қурбонлигим Масиҳим.


83
Худо гўзал,
Инсонларни гўзал қилиб яратди,
Худо гўзал,
Бу оламни гўзал қилиб яратди.
Удир гўзал, Удир севги,
Удир Узи ягона.
Унда йўқдир заҳар тошлар,
Унда йўқдир тана тошлар,
Удир Узи ягона.
Тилакларим сизга одамлар,
Гўзал бўлинг доимо.
Сўроқларим сизга одамлар,
Гўзал бўлинг доимо.
Қалбларингиз гўзал бўлсин,
Қалб кўзингиз кўр бўлмасин,
Удир Ўзи ягона.
Навоийдек шеърлар битинг,
Огоҳидек ғазал ёзинг,
Сулаймондек доно бўлинг,
Юрагингиз ғам чекмасин,
Сулаймондек доно бўлинг,
Довуддек сано айтинг.


84
1. Осмон шоҳлиги очилди бизга,
Худо Муқаддас Руҳин юборди бизга.
Жоним билан қўшиқ айтайин сизга,
Дардларга даво бўлсин, ҳамду сано!

Н-т: Ҳамду санолар, ҳамду санолар!
Дардларга даво бўлсин, ҳамду санолар!

2. Эгамизга яқинлашайлик,
Гуноҳлардан узоқлашайлик,
Қалб кўзимиз кўр бўлмасин ҳеч,
Яратганга бўлсин ҳамду санолар!

3. Ёмонларга ғашлик қилмайлик,
Бадкирдорга ҳавас қилмайлик,
Қалб кўзимиз кўр бўлмасин ҳеч,
Яратганга бўлсин ҳамду санолар!


85
1. Қўшиқ айтишни истайман,
Хафалик мендан йўқолсин.
Масиҳ - Дўстим, У мен билан,
Дилим шодликка тўлсин.
Билиб қолиб мен шодландим,
Мени Масиҳ севганидан,
Мен учун ўлиб тирилган,
Унга доим куйлагайман.

Н-т: Куйланг, куйланг дўстларим,
Нажоткорга куйланг.
Куйланг, куйланг дўстларим,
Раббимизга куйланг.

2. Гуноҳ алдови зўр келса,
Мен Масиҳга ёлворгайман.
Кўзларим ёшга тўлиб қолса,
Раббимга куйлагайман.
Мен ҳаммага хабар қилсам
Нажоткорим ҳақингда,
Бутун оламни қўзғотсам,
Куйлаш учун Раббимга.


86
1. Танга ором бердинг,
дилга илҳом бердинг,
Осмонлардан йўл бўлиб,
Сен менга нажот бердинг.
2. Олган эдинг қалбимни,
кўрган эдинг ўзимни,
Жаннатингга йўл бўлиб,
Тутқаздинг каломингни.

3. Билмас эдим Ўзингни,
кўрмас эдим нурингни,
Неча йўллар адашиб,
Топдим энди Ўзингни.


87
1. Сен менинг тақдиримга
Мазмуну асос солдинг.
Ўзгартириб қисматим
Умидли қанот ёздинг.

2. Сенсиз ҳаёт йўқ энди,
Бошладинг тўғри йўлга.
Душманларим севишни, хей,
Ўрганяпман мен Сенда.

3. Энди ёлғиз эмасман,
Саф тортар ёр-биродар.
Қаранг, қандай аҳилмиз, хей,
Биз Масиҳ ижодлармиз.

4. Турли-туман элатлар
Севгингдан бир миллатмиз,
Каломий суҳбат қуриб, хей,
Дўстлашиб ҳеч тўймаймиз.

5. Гулхан ёқиб кечалар,
Қалбларда ёш, куйлаймиз.
Қандай бахт бу, Раббимиз,
Биз Сендан туғилганмиз!


88
1. Сенинг севгинг чексиз, ўзгармас мутлоқ,
Сенинг сабринг чексиз, шифобахш булоқ.

2. Сен каби бўлишга интилар ҳар дил,
Оҳ, мунча ягонасан, дурдонам Тангрим.

3. Ҳаётимда сабоғинг қалбимга чироқ,
Бу севгинг ҳосиятин сирларин ўргат.


89
1. Руҳдур мени пайдо қилган Худойим,
Суратимни тўлиқ қилган Худойим.
Борлигимни бутун қилган Худойим,
Кўркам қилиб яратганим, Худойим.
Севмаганда бизни севган Худойим,
Билмаганда бизни билган Худойим.

2. Улуғ номинг улуғлансин юртимда,
Сенга қўшиқ, мадҳлар бўлсин Худойим.
Овоз бердинг, оҳанг бердинг Худойим,
Номингни мен куйлаб, ўткинч дунёда келади.
Қурбон қилиб борлигимни Ўзинга
Шукур айтиб, сайлаб, ўткин дунёда.


90
1. Э Худо, Сен билан турмушим обод,
Э Худо, Сен билан дилларимиз шод,
Э Худо, Ўзингсан дардларга даво,
Сенсиз биз билмаймиз
Ҳаётни асло.


2. Э Худо, юракни Ўзинг давола,
Э Худо қулингга бергин кучингни,
Э Худо нурингни Ўзинг тўлдириб,
Бу ёруғ дунёга
Кўрсат кучингни.

3. Э Худо беморга бергин кучингни,
Э Худо номингни улуғлайлик биз.
Э Худо доимо ёд этиб Сени,
Сенсиз бу ҳаётни кўрмайлик асло.

Э Худо Улуғсан, э Худо меҳрибонсан,
Сени севдим юракдан, э Худо!
 

Hamdu Sanolar - Imon yuli


ХУДОНИНГ УЛУҒЛИГИ, ХУДОНИ ОЛҚИШЛАШ

91
1. Нажоткор, номинг улуғ бўлгай фалакларда,
Ва ерда ҳам улуғ бўлгай Масиҳ номинг.
Нажоткор, номинг муқаддасдур юракларда,
Муҳаббат, йўл ва ҳақиқат, ҳаёт номинг.

Н-т: Муҳаббат йўл билан бизга яқинлашдинг,
Муқаддас Руҳ билан бизни янгиладинг.

2. Раббим Исо, ташаккур айтаман Сенга,
Нажотли илтифотинга шодиёна.
Раббим Исо, шуҳрат ва мадҳия Сенга,
Муқаддас Руҳ Мададкорим, Ғалабанга.


92
1. Раббимиз ва Тангримиз, қудратга лойиқсан.
Куч-қудратли Сен Худо, ҳурматга лойиқсан.

Н-т: Бор бўлган, ҳозир ҳам бор,
Бор бўлгайсан.
2. Ҳаммани Сен яратдинг ироданг билан,
Йўқдан бор пайдо қилдинг каломинг билан.
Тахтда ўтирган қўзининг олдида йиғилиб,
Мадҳиялар ўқишиб, сажда қилайлик.
Н-т: Шон-шуҳрат, ҳурмат-қудрат,
Мақтовга лойиқсан.


93
Янграсин, Сенга қўшиғим янграсин!
Янграсин, чалган созим Сенга янграсин!

Сенинг қилган яхшилигинг элга янграсин!
Довуд айтган қўшиқлар қайта янграсин!

Янграсин, ер-жаҳонга қўшиқ янграсин!
Янграсин, муқаддас пок Номинг янграсин!
Янграсин, бу оламга қўшиқ янграсин!
Янграсин, муқаддас пок севгинг янграсин!

Сени севган юрак бўлса, Сенга янграсин!
Дил овозин чалган созим, Сенга янграсин!

Янграсин, ер-жаҳонга қўшиқ янграсин!
Янграсин, муқаддас пок Номинг янграсин!
Янграсин, бу оламга қўшиқ янграсин!
Янграсин, Исо деган номинг янграсин!


94
Н-т: Ҳамдлар бўлсин!
Худоимизни тараннум этмоқ
Қандай яхши, қандай лаззатлидур.

1. Қуддусни қайта қуражак Худованд,
Исроилнинг тарқалиб кетганларини Ўзи
тўплаб олажак.
У эзилган кўнгилларни даволар, яраларига
малҳам суртади.
У юлдузлар сонини белгилар,
Ҳаммасини номма-ном чақиради.

2. Худовандга шукрона айтиб куйлаганлар,
Ғижжакда куйланглар Худойимизни.
У булутлар ила осмонни қоплайди,
Ер учун ёмғир ҳозирлайди, тоғларда эса
гиёҳ ўстиради.
Ҳайвонларга У ризқи-рўзин беради,
Қағиллайдиган қарға болаларин тўйғизади.

3. Худованд отнинг куч-қудратидан рози
бўлмас,
Чопқирни болдирлари Унга манзур бўла
олмас.
Худованд Ўзидан қўрқадиганлардан,
иноятига
Умид боғлаганлардан рози, рози бўлар.
Мана У кўп мақтовга муносибдур.


95
1. Офарин Сенга Раб Исо,
Ҳамду сано номингга.
Мадҳиялаймиз муборак,
Ҳамду сано номингга.

2. Шон-шараф, мадҳия,
Шон-шараф бўлсин Сенга!
Раб Исо.

3. Фақат Сен бир тўғри йўл, ҳаёт.
Фақат бир Сен ҳақиқат, Худо.

4. Шод-хуррам мадҳия,
Шод-хуррам бўлғиз аъло.
Раб Исо.


96
Биродарлар, келинглар,
Қўлларни қўлга беринглар.
Худони мадҳ этайлик-эй,
Исога сано айтайлик.
Энди бизлар озодмиз, гуноҳлардан фориғмиз.
Чалиб дутор, торни биз-эй,
Худони мадҳ этайлик.
Худони мадҳ этайлик-эй, Исога сано айтайлик.

Келинглар, ибодат қилайлик,
Қалбларга имон тилайлик.
Исо билан бўлайлик, Худони мадҳ этайлик.
Исо танлади бизларни, бизларни-ю сизларни.
Яшнатиб кўнгил созларни-эй,
Худони мадҳ этайлик.
Яшнатиб қора кўзларни-эй,
Худони мадҳ этайлик.
Очиб қора кўзларни-эй, Худони мадҳ этайлик.


97
1. Миннатдорман мени яратганингга,
Қоронғуликлардан чиқарганингга.
Миннатдорман кучу-қудратларингга,
Улуғ сўзларингга, раҳматларингга!

Н-т: О, Худойим, Азиз Худойим менинг,
О, Худойим, Улуғ Худойим менинг!

2. Миннатдорман Сенинг улуғ севгингга,
Миннатдорман Сенинг улуғ қонингга.
Миннатдорман ҳаёт нафасинг учун,
Мусибатли кунлар, курашинг учун.

3. Миннатдорман осмондаги жаннатинг,
Бир умрга абадий ҳаётинг учун.
Миннатдорман мени яратганингга,
Қоронғуликлардан чақирганингга.


98
1. Самовий Отамизга бўлсин доим шон,
Унинг меҳрибонлиги бизга бепоён.

Н-т: Шон-шараф Раббимизга,
ҳамду-сано Худога!
Муқаддас Руҳинг бизга ёр бўлсин. Омин!

2. Халоскорим, Сенга ҳам бўлсин доим шон,
Фақат Сенда нажот топди гуноҳкор инсон.

3. Муқаддас Руҳ, Сенга ҳам бўлсин доим шон,
оғир ҳаёт йўлимизни созлайсан осон.


99
Н-т: Худовандга Янги бир қўшиқ айтинг,
Чунки У кўп мўъжизалар яратди.
Ўзининг ўнг қўли, муқаддас қўли
Унга зафарлар келтирди.

1. Эй бутун ер юзи, Худовандни олқишланг!
Қувноқ куй куйланг, чолғу чалинг.
Худованд шаънига ғижжак чалиб,
Ғижжак чалиб, қўшиқлар айтинг.
Карнай ва сурнай товушлари билан
Подшоҳимиз Худовандни куйланг!

2. Денгиз ва ундаги барча мавжудот,
Дунё ва унда яшайдиганлар жўш урсин!
Худованд олдида дарёлар қарсак урсин!
Тоғлар ҳам қўшилиб тараннум этсин,
Чунки У ерни ҳукм этгани келади.
У келади дунёни адолат билан,
Халқларни одиллик билан ҳукм қилади,
Халқларни одиллик билан.


100
Н-т: Эй бутун ер юзи, Худовандни олқишланг!
Худовандга хурсандчилик-ла хизмат қилинг,
Ҳузурига ҳайқириқлар-ла яқинлашинг!

1. Билингки, Худованд – Ҳак Худодир.
Унинг Ўзи бизни яратган,
Бизлар – Унга тегишлимиз,
Ўз халқию яйловининг қўйларимиз.
Маъбад дарвозаларига шукрона айтиб
киринг,
2. Мақтовлар айтиб, Худонинг ҳузурига келинг.
Унга шукур қилиб, Исмига ҳамду-сано
айтинг!
Чунки Худованд Эзгудир, абадий иноятлидир.
Садоқати эса даврдан даврга ҳукм сурар.


101
Н-т: Ҳамдлар бўлсин }8м.
1. Муқаддас маконида Тангрини мадҳ қилинг!
Қудратли фалагида Уни мадҳ қилинг!
Қаҳрамонликлари учун Уни мадҳ қилинг!
Бузрукворлиги учун Уни мадҳ қилинг!
2. Бурғу овози билан Уни мадҳ қилинг!
Чанг ва ғижжак ила Уни мадҳ қилинг!
Доира ва рақс билан Уни мадҳ қилинг!
Най ва торли асбобларда Уни мадҳ қилинг!

3. Жарангдор зиллар билан Уни мадҳ қилинг!
Хушовоз зиллар билан, Уни мадҳ қилинг!
Бутун жонзод Худовандни мадҳ қилсин!
Ҳамдлар бўлсин! Ҳамдлар бўлсин!


102
1. Ажойиб, ажойиб, ажойиб,
Худонинг севгиси ажойиб.
Гўзалликда ва мангуликда,
Исонинг севгиси ажойиб.

Н-т: Ажойиб, ажойиб, ажойиб,
Исонинг севгиси ажойиб.
Ажойиб, ажойиб, ажойиб,
Худонинг севгиси ажойиб.
2. Абадийдур инояти,
Садоқатли муҳаббати.
Исодадур ҳақиқати,
Исонинг севгиси ажойиб.

3. Еру-осмон битар,
Унинг сўзлари битмас.
Аввал охирдур-эй,
Аввал охирдур.


103
1. Азиз халқини севган,
Тинчликни бизга берган.
Бизларни дуо қилган,
Худога шукур, минг шукур!

Н-т: Шукур, шукур, минг шукур,
Худога шукур, минг шукур!

2. У бизлар учун келди, ҳамма одамни севди.
Бизлар учун жон берди,
Худога шукур, минг шукур!

3. Энди гуноҳ қилмаймиз, Худо билан яшаймиз.
Куйлаб Унга яйраймиз,
Худога шукур, минг шукур!


104
1. Буюк Тангрим, оламга қарасам мен,
Инсонларга ёруғ қуёш бергансан,
Буюк севгинг бизга ҳаёт бергандур.
Н-т: Шунда руҳим куйлар Сенга, Худо!
Қандай улуғ, қандай улуғ!
2. Осмондаги юлдузларни мен кўриб,
Сен яратган бу оламни эсласам,
Қуёш ва коинотга назар солиб,
Денгиздаги кемага ўхшатсам.
3. Баҳорда табиат уйғонганида,
Булбул навосини эшитиб қолсам,
Улуғ хушбўй нафаслар олганимда,
Жўриллаган чашмани ёқтирсам.
4. Қачон Раббим ҳақида эсласам мен,
Дунёда инсонларга хизмат қилиб,
Қурбон бўлиб хочда ўлим кўргансан,
Инсон гуноҳин бўйнинга олиб.
5. Энди Раббим мени ҳам даъват этиб,
Жону-дилимни нури-ла ёритгин.
Менинг руҳим мўминлик-ла сиғиниб,
Раббим улуғлигини тан олади.


105
1. Осий эдим, ювдинг мени, Парвардигорим.
Гуноҳларим қувдинг мени, Парвардигорим.
Эл ичида суйдинг мени, Парвардигорим.
Ҳамду-санолар Сенгадур, Раббим Худойим,
Ҳамду-санолар Сенгадур, Парвардигорим.

2. Қудрат ила йўқдан яна бор айлагайсан,
Гуноҳ қилсам, кенг жаҳонни тор айлагайсан.
Ғурурланиб кетсам агар, ҳор айлагайсан.
Ҳамду-санолар Сенгадур, Раббим Худойим,
Ҳамду-санолар Сенгадур, Парвардигорим.

3. Мана энди кеч бўлса-да, келдим Қошингга.
Раҳм айладинг кўздан оққан аччиқ ёшимга.
Бу не бахтки, қўлинг қўйдинг ғамли бошимга.
Ҳамду-санолар Сенгадур, Раббим Худойим,
Ҳамду-санолар Сенгадур, Парвардигорим.

4. То тирикман, мадҳингни мен куйлаб ўтарман.
Хуш хабаринг элим ичра баён этарман.
Куни келса, ҳузуринга мен ҳам кетарман.Ҳамду-санолар Сенгадур, Раббим Худойим, Ҳамду-санолар Сенгадур, Парвардигорим.


106
1. Худовандга шукур қилинг,
Абадийдур Унинг инояти.
Худолар Худосига шукур қилинг,
Абадийдур Унинг инояти.
Ҳокимлар Ҳокимига шукур қилинг,
Абадийдур Унинг инояти.
Абадийдур Унинг инояти.

2. Ёлғиз Ўзи Худо мўъжизалар яратган,
Абадийдур Унинг инояти.
Осмонни У ҳикмат билан яратган,
Абадийдур Унинг инояти.
Ерни сувлар устида ўрнатган,
Абадийдур Унинг инояти.
Абадийдур Унинг инояти.

3. Буюк осмон ёритқичларин яратган,
Абадийдур Унинг инояти.
Кундузи ҳукм сурмоқчун қуёшни яратган,
Абадийдур Унинг инояти.
Абадийдур Унинг инояти.


107
1. Эй, барча халқлар,
Худовандни мадҳ қилинглар!
Унга ҳамду-сано айтинглар,
Эй, бутун миллатлар!

Ҳамдлар бўлсин! }6м.

2. Унинг бизга берган инояти беҳаддур.
Абадийдур Худованднинг вафосию ҳақиқати!

Ҳамдлар бўлсин! }6м.


108
1. Бош эгай таъзим қилиб ҳузурингда,
Сен муқаддас.
Улуғлай пок Номингни ҳаётимда,
Сен муқаддас.

Н-т: Муқаддассан, муқаддас,
Худовандим муқаддас.
Муқаддассан, муқаддас,
Исо Раббим муқаддас.

2. Ювдинг гуноҳларимни
Сен покиза Қонинг билан.
Бериб солиҳлигингни, айладинг бизни
муқаддас.

3. Дунё рад этса мени, ҳатто ўз яқинларим ҳам.
Аммо рад этмагайсан
Сен, чунки севгинг муқаддас.

4. Покиза Қонинг оқар ҳамон ўша Голготадан.
Ким тавба қилиб борса, айладинг уни
муқаддас.
Неларга муҳтож бўлсам, барчаси
ҳузурингда бор.
Бош эгай таьзим қилиб ҳузурингда, Сен
муқаддас.


109
1. Ҳамду сано куйлай Сенга, Масиҳим,
Дил тўрида сақлай Сени, Масиҳим.
Менга берган хуш Каломинг қўлимда,
Элу-юртга сўйлай уни, Масиҳим.
2. Йиқилганни турғазувчи Масиҳим,
Тоза юрак яратувчи Масиҳим.
Гуноҳкорни гуноҳдан озод этиб,
Ўз жонини қурбон қилган Масиҳим.


110
1. Бир Сенга Тангрим илтижо айладик
Омонат, фоний дунёда.
Муқаддас, мангулик севгингга, раҳмингга,
Меҳрингга – Ҳамду сано!

2. Қийналган чоғларда паноҳий Мададкор,
Нажоткор Сен, Раббимиз Исо.
Нажотли аҳдингга, севгингга, раҳмингга,
Меҳрингга – Ҳамду сано!

3. Меҳрибон Отамиз осмонларда мавжуд,
Қудратли ғалаба Соҳиби.
Муқаддас, мангулик севгингга, раҳмингга,
Меҳрингга – Ҳамду сано!


111
1. Сен, Раббим, кумушдан бебаҳо,
Сен, Раббим, олтиндан қиммат,
Сен, Раббим, ёқутдан ҳам гўзал,
Сен, Раббим, менинг Худойим!


2. Сендан бошқа Нажоткорим йўқ,
Сендан бошқа Умидворим йўқ,
Сендан бошқа Мададкорим йўқ,
Ёлғиз Тангрим, Худойим!


112
1. Сен Қудратли Яратувчим,
Бутун олам Эгасисан.
О Меҳрибон Қутқарувчим,
Қутқардинг Сен Сўзинг билан.

Н-т: Отажоним, Сени мақтайман,
Меҳрибоним, олқишлайман.
Ўйимдасан, дилимдасан,
Юракдан Сени мен севаман.

2. Сен Улуғсан, мангуликсан,
Исминг Буюк, барҳақ Худо.
Одил ҳукминг, муҳаббатинг
Бизга порлар мисли зиё.


113
1. Ҳамма шуҳрат Худога,
Ҳамма шуҳрат Худога.
Қалбим ва жоним билан Худони севаман.
Ҳамма шуҳрат Худога, ҳамма шуҳрат Худога.

2. Исо, олқишларимизни олгин.
Гуноҳларни кечирди,
Муқаддас Руҳин берди.
Исо, олқишларимизни олгин.

3. Тасалли берувчи Муқаддас Руҳ, Юрагимизда туриб бизни бошқаради.
Тасалли берувчи Муқаддас Руҳ,
Исо олқишларимизни олгин.
Гуноҳларни кечирди,
Муқаддас Руҳин берди,
Исо олқишларимизни олгин.


114
1. Офарин Сенга Худо,
Сен бизга севги бердинг.
Офарин Сенга Худо,
Сен бизга ҳаёт бердинг.

Н-т: Офарин, офарин ҳамду сано. }4м.

2. Офарин Сенга Масиҳ,
Сен бизга нажот бердинг.
Офарин Сенга Масиҳ,
Сен бизларни қутқардинг.

3. Офарин Сенга Муқаддас Руҳ,
Сен бизга тинчлик бердинг.
Офарин Сенга Муқаддас Руҳ,
Сен бизга севинч бердинг.

4. Офарин Сенга Худо,
Офарин Сенга Масиҳ,
Офаринг Сенга Муқаддас Руҳ,
Офарин, Ҳамду сано!


115
1. Ота Худо назар солди қалбимизга,
Гуноҳларни беринг, дўстлар Раббимизга.
Муқаддас Руҳ шифо берсин дардимизга,
Биродарлар шукур қилинг Раббимизга.

2. Исо Масиҳ келиб кўку фалаклардан,
Гуноҳларни олиб кетди юраклардан.
Худо огоҳ яхши-ёмон тилаклардан,
Қўрқинг бугун, гуноҳкорлар гуноҳлардан.

3. Масиҳийлар гуноҳлардан бўлди озод,
Масиҳ билан еру-кўк ҳам бўлса обод.
Муқаддас Қон билан бугун масиҳий шод,
Севги билан жамоа ҳам бўлур обод.


116
1. Парвардигор оламни яратганида,
Ер узра қуёшни порлатганида,
«Бўл»-дея, заминга зиё таратганида
У буюрган ўша сўз, Калом эдинг Сен
Калом эдинг Сен, Калом эдинг Сен,
У буюрган ўша сўз, Калом эдинг Сен.

2. Илоҳий нур порлар сирли кўзида,
Бир дунё маъно бор, айтган сўзида.
Одамда йўқ хислат бордур Ўзида,
Инсон қиёфасидаги, Худо эдинг Сен.
Худо эдинг Сен, Худо эдинг Сен,
Инсон қиёфасидаги, Худо эдинг Сен.

3. Дунёга гуноҳ кириб адашганида,
Инсонлар бойлик дея, талашганида,
Ҳақиқат ёлғон билан алмашганида
Худо юборган Нажоткор, Исо эдинг Сен.


117
1. Биродарим эслагин севги сўзини,
Дилинг билан англагин сўзнинг сирини.
Муҳаббат қўшиғи осмонга чиқсин-ки.
Раббимга шон, Раббимга шон, меҳрига
шон-шараф!

2. Халоскорда дунёга муҳаббат келди,
Ёш оқизган инсонга ором келтирди.
Муҳаббат инсонга бахтлик берди жонга.
Раббимга шон, Раббимга шон, меҳрига
шон-шараф!
3. Гўзал қувончга тўлган муҳаббат сўзи,
Дилга ёқимли бўлган Худо сўзлари.
Раббим муҳаббати руҳни уйғотади.
Раббимга шон, Раббимга шон, меҳрига
шон-шараф!
 

Hamdu Sanolar - Imon yuli


ТАВБАГА ЧАҚИРИШ

118
1. Азиз халқим, Улуғ халқим,
Худо бордур, уйғон энди.
Меҳрибондур Яратгувчи,
Раҳматлидур, уйғон энди.
Уйғон энди,
Раббим келди, уйғон энди,
Исо келди, уйғон энди.

2. У Худодур еру-кўкда,
Кўрқгин ундан, уйғон энди.
Юракларнинг давосидур,
Қабул айла, уйғон энди.

3. Исо келди бизлар учун
Худодандур, уйғон энди.
Тўкди қонинг гуноҳ учун,
Гуноҳкорлар, уйғон энди.
Қабул қилгин Қутқарувчинг,
Худо яқин, уйғон энди.
У каломдур ёру-кўкда,
Юракни оч, уйғон энди.

4. Исо тирик, севди сени,
Севди бизни, уйғон энди.
У каломдур ёру-кўкда,
Юракни оч, уйғон энди.
Ягона йўл, Худога У
Олиб борсин, уйғон энди.
Худо билан бўлгин халқим,
Уйғон энди, уйғон энди.


119
1. Келинг, барча инсонлар,
Масиҳ сўзин эшитинг.
Худо номин олқишлаб-эй,
Ҳамду сано билдиринг.

2. Мададкорим Худойим,
Муқаддас Қон тўкибсан.
Олқиш сўзга лойиқсан-эй,
Бизлар учун ўлгансан.

3. Қурбон бўлиб ўлибсан,
Гуноҳларни кўмибсан
Сўнг қайтатдан тирилиб-эй,
Инсонга бахт берибсан.


120
Н-т: Мангу ҳаёт десангиз,
Исога келинг, Исога.
Тинчлик истар бўлсангиз,
Каломга қаранг, каломга.

1. Мангу ҳаёт берар У.
Мангу севги берар У,
Имон ишонч берар У,
Каломга қаранг, каломга.

2. Зулматларда адашиб
Юрган эдим ўзим ҳам,
Худо Ким у, Исо Ким
Билмас эдим ўзим ҳам.

3. Кўзларимизни очган,
Қалбимизга нур сочган,.
Дилдан ёвузлик қочар-эй,
Каломга қаранг, каломга.


121
1. Келиб шундай замонлар,
Изларин товон айлаб,
Бош эгади инсонлар, номин юракка жойлаб.
2. Муборак Каломлари, авлодга бўлар ёдгор,
Чеҳраларида сўлмас, сирли илоҳийлик бор.

3. Ҳар кимса орзу қилар, кўришсам дея дийдор,
Исо Масиҳ - Нажоткор, бўлсин дея Мададкор.

4. Кошонаси бўлажак қутлуғ зиёрат даргоҳ,
Дуога қўлин очар яратган Ўзи Худо.


122
Н-т: Эй, оғир юк остида қийналиб,
Ҳориб толган, ҳаммаларингиз,
Келинг, Исонинг ҳузурига.

У бизга ором берар,
У беозор, соддадил.
Жонингиз таскин топар,
У берган юк енгилдир.
У берган юк енгилдир.


123
Н-т: Йўллар кўпдир, йўллар кўпдир,
Ҳаёт сари элтувчи йўл ягона.
Ҳаёт сари элтувчи йўл ягона, ягона,
Ҳаёт сари элтувчи йўл ягона.
1. Мен - йўл, ҳақиқат ва ҳаётдурман.
Менсиз Отамнинг олдига ҳеч ким боролмас.

2. Мен - тирилиш ва ҳаётдурман.
Менга ишонган одам абадий яшайди.
Мен - оламнинг нури,
Менга келган одам нурда яшайди, нурда
яшайди.

3. Мен - ҳаёт нониман. Менга келган одам,
Сира оч қолмас, сира чанқамас


124
1. Хоҳлаган келиб кумушсиз олсин,
Худонинг тотуви, нажотин топсин.
Эшитганлар дўстлар, ҳаракат қилинг,
Камбағал келсин ва текин олсин.
Келсин руҳий қийналган, руҳий қийналган.

2. Худонинг сўзи сени даъват этар,
Ҳаёт сувлари сизлар учун оқар.
Чанқаган текин ичсин, текин ичсин.
Камбағал келсин ва текин ичсин.
Келсин руҳий қийналган, руҳий қийналган.

3. Бечора дўстим тез келиб олгин,
Эртага кеч бўлиб иноят сўзи,
Даъват этмайди-эй сени, дўстим,
Камбағал келсин ва текин олсин.
Келсин руҳий қийналган, руҳий қийналган.

4. Истаган келсин Худо йўлига,
Унинг каломи ажойиб бизга.
Эркинлик ваъдасин У бизга берган,
Камбағал келсин ва текин олсин
Келсин руҳий қийналган, руҳий қийналган.


125
1. Не мунаввар кун эдиким
Тангри кел қўзим, деди.
Дунёдан ахтармагин сен,
Меҳрибон Ўзим, деди.

2. Кўзларимни очдиму, боқдим
Шаҳаншоҳим томон.
Кўкда Раббий чорлар эди
Мен томон, келгин, деди.

3. Сўрдим Ул Шоҳи жаҳондин,
Сен томон қайдин борай?
Қўлларимга тутди Раббим,
«Йўл-Калом Сўзим», деди.

4. «Бохабарман нуридийдам,
Сенга ҳам осон эмас.
Ҳарна келса, пок имонда
Барқарор бўлгин», деди.

5. Иккиланмай хочга борди,
Гарчи жон ширин эди.
«Ўрнига қурбон бўлай Мен,
Сен омон қолгин», деди.


126
1. Азалда Калом бор эди,
Калом Худо ҳузурида эди.
Калом Худо эди.
Азалданоқ Худода эди.
Азалда Калом бор эди,
Калом Худо ҳузурида эди.

2. Борлиқ У орқали бор бўлган,
Усиз ҳеч нарса бор бўлган эмас.
Неки бор бўлган бўлса,
У орқали бор бўлган.
Азалда Калом бор эди,
Калом Худо ҳузурида эди.

3. Унда ҳаёт бор эди,
Ҳаёт инсонлар нури эди.
Нур зулматда порлайди,
Зулмат эса нурни қоплай олмади.
Калом инсон қиёфасига кирди,
Биз аро маскан қилди.
Азалда Калом бор эди,
Калом Худо ҳузурида эди.


127
1. Дўстим эшит хушхабарни,
Сен учун Масиҳ ўлган.
Сени оғир гуноҳингни
Ўз зиммасига олган.

Н-т: Тез келгин, тез келгин,
Раббим олдига келгин.

2. Худодан сен узоқлашиб,
Ўз билганингча юрдинг.
Мангуликни эсламадинг,
Орзу ҳавасга чўкдинг.

3. Ўлим уйқусидан уйғон,
Масиҳни кирит қалбга.
Хочдаги Қон кучи бирла
Бахт топасан жонингга.

4. Унга очгин истагингни,
Дил калитин бер Унга.
Унинг муқаддас Қонида,
Бахт топасан жонингга.


128
1. Осмонга йўл Масиҳдир,
Ҳаёт берган Масиҳдир.
Қувонч берган Масиҳдир,
Жаннатга йўл Масиҳдир.

2. Келинг, барча инсонлар,
Масиҳ сўзин эшитинг.
Худо номин олқишлаб,
Ҳамду сано билдиринг.

3. Мададкорим Худойим,
Муқаддас Қон тўкибсан.
Олқиш сўзга лойиқсан,
Қурбон бўлиб ўлибсан.

4. Қурбон бўлиб ўлибсан,
Гуноҳларни кўмибсан.
Осмонга йўл Масиҳдир,
Жаннатга йўл Масиҳдир!


129
1. Исо Масиҳ айтар:«ёнимга келгин,
Сен Менга кераксан, Мен сенга керак,
Гуноҳлардан озод бўлмоғинг учун-эй,
Мен сенга керакман, сен Менга керак».

2. Адашганни излаб топай деб, келдим,
Худо билан яраштирай деб, келдим.
Худо ҳузурига кирмоғинг учун-эй,
Сен Менга кераксан, Мен сенга керак.

3. Ёнимга келганни сира қувмайман,
Менга ишонганни муҳтож қилмайман.
Сизлар учун самолардан келдим Мен-эй,
Сен Менга кераксан, Мен сенга керак.

4. Сен учун Ўз жонимни берганман,
Гуноҳингни Ўз бўйнимга олганман.
Жаннат калитини топмоғинг учун-эй
Сен Менга кераксан, Мен сенга керак.


130
1. Далага кўз солсам, ўтмишни ўйласам,
Неча кунлик куним бор, сони йўқ санасам.

Н-т: Юракда маза йўқ,
Ҳаётда қайғу кўп.
Тинчликни тополмай,
Юракка мадор йўқ.

2. Яратгувчи Отам, дунёни гуллатган,
Оламнинг Эгаси, қутқаргин азобдан.

3. Худойим эшитди, гуноҳим кечирди,
Гуноҳкор мен учун Ўз Ўғлин юборди.
4. Гуноҳдан қутқарган, биз учун қийналган,
Ишондим Исога, У келган Худодан.

Н-т: Бу қандай қувонч-ки,
Бу қандай тинчлик.
Ором топилди,
Юрагим қувонди.


131
1. Халос бўлиш ҳуқуқини Масиҳ бизга берган,
Енгиб гуноҳ офатини, ҳаёт ато этган.

Н-т: Дилинг хижолат чекмасин
Раббинг қабул қилгин.

2. Биз гуноҳкорларни севиб, ўзин аямаган,
Биз ҳақда У Отасидан ўтиниб сўраган.

3. У биздек гуноҳкорларга ҳаёт тақдим этган,
Хуш хабарни ёйиш учун бизга Калом берган.

4. Раббим сўзи шамшир каби ҳаётбахш
чашмадур,
Гуноҳларни яксон қилиб, жонга ором берур.


132
1. Шодлан халқим, диёрингга нур тушди,
Арши аъло Ўзи берди Қутқарувчини.
Чўпонларга келганидек Хушхабар,
Қоронғи қалбингга, сенга ҳам келди.

2. Юракни оч Унинг Хушхабарига,
Осмонларни тўлдириб, фаришталар келди.
Юракка малҳам суриб Қони билан,
Гуноҳлардан озод қилгани Исо келди.

3. Ҳамдлар бўлсин Ота Худо, Масиҳга,
Гуноҳ учун Қурбон бўлгани Исо келди.
Ҳамдлар бўлсин Ота Худо, Масиҳга,
Бизга ҳаёт тақдим этгани, Исо келди.


133
1. Эй, менинг мўмин халқим,
Кўзингни оч, дегим келур.
Сени кўриб қалбим ёниб,
Исога кел, дегим келур.

2. Исо йўли абадийдур,
Жонга роҳат топгусидур.
Ибодатни қанда қилма,
Қалбинг нурга тўлғусидур.

3. Исо Масиҳ айтганидек,
Яша энди менинг халқим.
Шунда сени қабул қилгай
Осмондаги Отажоним.

4. Эй, менинг мўмин халқим,
Кўзингни оч, дегим келур.
Сени кўриб, қалбим ёниб,
Исога кел, дегим келур.


134
1. Сен учун бу дунёга келган У,
Гуноҳинг учун хочда жон берган,
Майсаларда қизил қон тўшалган,
Раббимнинг буюк севгиси.

2. Дод солганда аёллар қошингда,
Хочда тура, Раббий, далда бердинг,
Майсалар узра поёндоз қонинг,
Бу севги, ҳақиқий садоқат рамзи.
3. «Гуноҳнинг тўрида» қийналганлар,
Кел, сени ҳаётга чорлар Раббим.
Бу буюк Раббимнинг жасорати,
Бу севги - муқаддас ҳаёт рамзи.
Бу севги - муқаддас ҳаёт рамзи.


135
1. Ташвишли ҳаётдан сен қайғурма,
Бекорга берилмаган у бизга.
Нақадар гўзал гуркираб куйлар бу олам,
Бил-ки, сен учун қайғурар Тангрим.
Исога инон ва Унга таян,
Чунки У ягона бизнинг Раббимиз ва
абадий ҳаёт.

Н-т: Ва бу кунда оч қалбингни сен Унга,
Ва бу кунда сен Тангрин лутфин қабул эт,
Ва бу кунда Ўз холис муҳаббатин,
Сенга Самодаги Отамиз кўрсатар.

2. Сенинг ҳаётинг қадрли У учун,
У сен учун тўкди муқаддас Қонин.
Ишон, Исо йўл, ҳақиқат ва ҳаётдур.
«Амалга ошди» - деди У ва шу он
Оламни мафтун этди Ўзига.
У қалбинг эгасидур,
Меҳрибон Чўпон ва абадий ҳаёт.


136
1. Худосиз яшаб мен бу дунёда,
Ёлғонларга дуч келдим мен бу дунёда.
Ким ҳақу, ким ноҳақ мен билмас эдим,
Сен Ўзинг ҳақ экансан Яратган Тангрим.

Н-т: Дунё, дунё, ёлғончи дунё
Дунё, дунё, алдамчи дунё.

2. Бу дунё аслида шайтон қўлида,
Ҳамма ёлғонлар ҳам унинг измида.
Қалби кўр нодонлар унинг йўлида,
Севгисиз алдовлар улар ўйида.

3. Чиройли кўринар бу дунё, дўстим,
Ғаройиб кўринар бу дунё, дўстим.
Ҳеч қачон бу дунё вафо қилмаган,
Алдаб яшамоқни бас қилгин, дўстим.
Ҳеч қачон бу дунё вафо қилмаган,
Имон кўзи ила қарагин, дўстим.


137
1. Мен Худонинг фарзандиман
Исо Масиҳ умматиман,
Муқаддас Руҳнинг дўстиман
Тангримга шукур, шукур!

2. Берди муқаддас Калом
Ҳаётим қилди фаровон,
«Севдим» - деди, ишон ва қувон
Раббимга шукур, шукур!

3. Ҳаётимни англадим мен,
Гуноҳимни топширдим мен,
Раббим билан аҳд туздим мен,
Муқаддас инсон бўлдим мен.

4. Дўстим келинг Худойимга,
Ҳурмат айланг Каломига,
Диққат қилинг Сўзларига,
Рози бўлинг амрларига.


138
1. Эй инсонлар очинг кўзни
Масиҳ озод қилди бизни.
У келди-ю ер юзига,
Очиб кетди руҳий кўзни.

2. Масиҳ келиб ер юзига
Очиб берди жаннат йўлин.
У ночору эзилганга
Узатади икки қўлин.

3. Масиҳимни киргизинглар
Эзилгану бузуқ қалбга.
Ҳамду сано айтинг дўстлар,
Ғолиб бўлган бизнинг Рабга.

4. Келинг барча ўғил-қизлар,
Дунёда нур бўлинг сизлар.
Хушхабарни айтиб элга
Доим нурда юрингизлар.


139
Замона охирлаб қолди, бу дунё хувиллаб қолди,
Худо Шоҳлиги яқин қолди, тавба қилинг
одамлар!
Азалда Калом бор эди, азалда Худо эди,
Калом инсон бўлиб дунёга келди,
Тавба қилинг одамлар!
Нажот эшиги тордир, бу йўлдан юрганлар оздир.
Ерга келди Исо Масиҳ, тавба қилинг одамлар!
Охиратни ўйланглар, ҳақиқатни тингланглар,
Гуноҳдан қутулинглар, тавба қилинг одамлар!
Тавба қилиш иноятдир хақни юракка солди,
Охирги мурожаат бўлди, тавба қилинг одамлар!


140
1. Маслаҳат олмоқлик энди кеч дема,
Кел, виждон амрига бўйсингин, одам.
Эшигин ортида, қалбида Калом.
Бош эгар, таъзимдадир битта буюк Зот.

2. Эзилган қўлларга хушнаво Эгам,
Бу эртак эмас, бу афсона дема.
Бу дунё ғафлатидан кечаолсанг бас,
У ҳакам қалбингнинг ширин туҳфаси.

4. У Раббий, ҳаётнинг ширин булоғи,
Биз учун Худодан туширилган Зот.
Унга хос севинчла таъзим айлагин,
Охират азобидан сақлайди сени.

5. Шошилгин, кел, бироқ кеч дема фақат,
У имон, У Раббий Масиҳ аталган.
Азобли қил кўприк «пилсиротидан»,
Шу ернинг юзида ўтарсан омон.


141
1. Эй азиз одамлар, Масиҳга келинг,
Биз учун, сиз учун хочда жон берган.
Иблиснинг ҳийлакор макрини билиб,
Ёлғиз У шайтонни хочга михлаган.

2. Хоч сўзин эшитиб, сакраманг ортга,
Асирлик кишанларин михлайлик хочга.
Қалбингизда ғийбат, нафратга лим-лим,
Келинг, гуноҳ чандиқларин берайлик Унга.

3. У барча дилларга беради ором,
Мен учун, сен учун келган У ҳаёт.
Ўлимни бир Ўзи хочга михлаган,
Шунданла бу ҳаёт тўлиқ, мужассам.

4. У билар Худонинг сир асрорларин,
Чунки У самонинг нур Шаҳзодаси,
Чунки ул Худонинг Ўнг Қўлидир У,
Шул сабаб билади иблис найрангин.

5. Хочданмас, Худодан қўрқинг одамлар,
Гуноҳнинг ботқоғида инграманг асло,
Ким ҳам сизни эшитар, бағрига боса,
Масиҳдан бошқа ким? Бариси ёлғон.


142
1. Йиғлама эй аёл, сира йиғлама
Сен учун Масиҳ ўлган
Ва қайтадан тирилиб,
Сен учун ҳаёт берган.

2. Йиғлама, ҳеч йиғлама
Сен учун Масиҳ келган.
Хўрланма ғўр юрагинг
Ҳаётинг тугалмаган.

3. Кел энди Раббимизнинг
Фарзанди, дилбанди бўл.
Шоҳаншоҳ Султонининг
Руҳоний маликаси.

4. Қалбингда Раббий яшар
Бағрингга қувонч келар.
Хижронли тунларингда,
Раббий ёнингда бўлар.
 

Hamdu Sanolar - Imon yuli


МУҚАДДАС РУҲ, ОСМОН ШОҲЛИГИ, ТИРИЛИШ

143
1. Муқаддас Руҳ, юракларни
Нуринг билан ёритгин.
Оламнинг зулматини Сен
Севгинг билан тўлдиргин.

Н-т: Улуғлаймиз!
Раббимизни улуғлаймиз!
Олқишлаймиз!
Худовандни олқишлаймиз!
Улуғлаймиз.
Худовандни олқишлаймиз!

2. Энди бизни дилимизда,
Ўзинг макон яратгин.
Нурли олов бўлиб ёнгин,
Қалбимизга жойлашгин.

3. Муқаддас Руҳ қудратингла,
Содиқларга куч бергин.
Жамоатинг тиклагин,
Ўзбек халқин уйғотгин.


144
1. Мен осмонни ўйлаганда,
ердан кетгим келади.
Фақатгина жаннат томон
тезроқ етгим келади.

Н-т: Оҳ, у ерда қандай
роҳат, кулгу, қувонч ҳамиша.
Абадият эшигига тезроқ етгим келади.

2. Исо Ўзи кутиб олар,
фаришталар бирликда.
Кел ўғлим - деб, кел қизим - деб,
таклиф қилар жаннатга.

3. У осмонда фақат қувонч,
Исо билан бирликда.
Кел қувон - дер, кел яйра - дер,
бу абадий ҳаётда.


145
1. Ҳис қилиб ва билиб олгин Худонинг
яхшилигини.
Унга ишонганлар пок бахтиёр бўлгай.

2. Исо тирилди, Исо тирилди, Ҳамду сано!
Ғалаба қилди шайтон устидан, Ҳамду сано!
Қўшиқ айтайлик, қувнаб куйлайлик,
Ҳамду сано!
Исо тирилди, Исо тирилди,
Ҳамду сано!


146
1. Келгайсан, келгайсан,
ҳайбатли куч-қудратинг билан,
Келгайсан, келгайсан,
эй Муқаддас Руҳ, келгайсан.

2. Меҳр-шафқатли
Сен Худо, дуоимни эшитасан.
Доим бўлай ҳузурингда,
ташнамни қондиргайсан.
Келгайсан, келгайсан,
эй Муқаддас Руҳ келгайсан.

3. Арзийсан, арзийсан,
Худонинг қурбонлик Қўзиси.
Арзийсан, арзийсан,
Шоҳларнинг Шоҳи, арзийсан.


147
1. Менинг ватаним самода,
Жоним у томон интилмоқда.
У ерда қайғу ва ўлим йўқ,
Унда наҳрулҳаёт оқмоқда.

Н-т: Самода, самода,
менинг ватаним самода.

2. Раббим кўз тутар самодан,
Маконим тайёрлар жонимга.
Ором бахш этган яйловларида,
Хушбахтли ёп-ёруғ Эрамда.

3. Кўп азизлар ўтган самога,
Хизматларин бажариб ерда.
Малаклар билан бир овозда,
Мадҳ айтур улар Раббимизга.

4. Яқин бўламан самода,
Ҳаёт йўлим тамом бўлганда.
Юзлашаман Эрам боғида,
Азиз бўлиб ўтганлар билан.


148
1. Худонинг шаҳридан биллурдай тиниқ,
Оби ҳаёт дарёси бизларга оқар.
Худонинг шаҳрида ҳаёт дарахти,
Барглари халқларга шифо учун ёқар.

2. Руҳ бугун сени «Келгин!» - деб чорлайди.
Эшитган киши ҳам «Келинг!» - деб айтсин.
Чанқаган келсин, хоҳлаган келсин,
Ҳаёт сувидан текин баҳра олсин.

3. Бошқа ҳеч қандай лаънат қолмайди
Худонинг ва Қўзининг тахти олдида.
Бошқа тун бўлмайди, қуёш бўлмайди,
Лек Худонинг нури порлар Самода.


149
1. Бир-биримизни севиб
Биродар бўлайлик, бўлайлик.
Сабрли, меҳрибон,
Камтарин бўлайлик, бўлайлик.
2. Исо мени кечириб,
Гуноҳим олгандай,
Биз ҳам бир-биримизга,
Кечирим берайлик, берайлик.

3. Биродар бўлайлик,
Сабрли бўлайлик,
Меҳрибон бўлайлик,
Камтарин бўлайлик.


150
1. Сен менинг ҳаёт ноним,
Меҳрибоним чўпоним.
Сенда қувонди жоним,
Меҳрибоним Чўпоним,
Раҳмдил Отажоним.

Н-т: Жонажон деб, айтдилар,
Улуғвор деб, айтдилар.
Сени хочга қоқдилар,
Меҳрибоним Чўпоним,
Раҳмдил Отажоним.

2. Ҳузуримга кел, дединг,
Болам бўлиб юр, дединг.
Сўзларимни бил, дединг,
Меҳрибоним Чўпоним,
Раҳмдил Отажоним.


151
1. Ёвуз, гуноҳли жаҳонга,
Ҳаёт булоғи берилган.
Раббимизнинг ўлимида,
Гуноҳкорлар нажот топган.
Фидокор имонинг билан,
Дилимни Сен қизитгин,
Ўзинг тўккан Қонинг билан,
Мени қордай оппоқ қилгин.

Н-т: Қордай оппоқ! Қордай оппоқ!
Раббим тўккан Қонинг билан
Мени қилгин қордай оппоқ.

2. Ўлими баҳоси билан бизни,
Ўлимдан қутқарган.
Тиканли афсар тагидан,
Биз учун ерга қон томган.
Хочдаги қурбонинг билан,
Раббим, дилимни поклагин.
Ўзинг тўккан Қонинг билан,
Мени қордай оппоқ қилгин.

3. Раббим, мен гуноҳларимда айбдорман,
Тан оламан.
Хайрли ишлар йўқдур менда,
Дармонсизман, Сен биласан.
Мушкул кунда қувончингни,
Сен Раббим, мендан олмагин.
Ўзинг тўккан Қонинг билан,
Мени қордай оппоқ қилгин.


152
1. Ёр-ёрларнинг аввалбоши Раббим Исо,
Ёр-ёро Раббим Исо.
Ҳар мисраси юрагимда-ё Каломуллоҳ.
Ёр-ёро Каломуллоҳ

2. Каломларинг Парвардигор бўлгай бажо,
Ёр-ёро бўлгай бажо.
Гуноҳга қул бўлганларга бергай нажот,
Ёр-ёро бергай нажот.

3. Қўлда амру-фармон билан Мусо келди,
Ёр-ёро Мусо келди.
Элу-юртга нажот олиб, Исо келди,
Ёр-ёро Исо келди.

4. Раббим қайта келар бешақ - бу қандай соз,
Ёр-ёро бу қандай соз.
Улар келар йўлларига дил поёндоз,
Ёр-ёро дил поёндоз.

5. Худо сўзи давлат экан, меҳрим тушди,
Ёр-ёро меҳрим тушди.
Имонли бир йигитга синглим тушди,
Ёр-ёро синглим тушди.

6. Синглим учун бир умрлик бахт тилайман,
Ёр-ёро бахт тилайман.
Олтин эмас, имондан тахт тилайман,
Ёр-ёро тахт тилайман.

7. Жон синглим, жоним синглим, омонда бўл,
Ёр-ёро омонда бўл.
Парвардигор қизисан, имонда бўл,
Ёр-ёро имонда бўл.

8. Дарёларни ёқалаб-ёқалаб сор келади,
Ёр-ёро сор келади.
Имонини сеп қилиб, ёр келади,
Ёр-ёро ёр келади.

9. Бизда гина, озор йўқдур-ташлаб келдик,
Ёр-ёро ташлаб келдик.
Имонли бир барнони-ё бошлаб келдик,
Ёр-ёро бошлаб келдик.

10. Дилбандимиз ақлу-хушда, саломатдур,
Ёр-ёро саломатдур.
Аввал Худо, кейин сизга омонатдур,
Ёр-ёро омонатдур.


153
Салом-Салом, Келин Салом…

Коинот Ҳукмдори, ҳар бир суйганнинг Ёри,
Келин салом беради, ибо билан эгилади.
Қабул айланг Аввал Худо, саждам Сизга ёр-ёр.

Инсонларнинг гултожи, бошида имон тожи,
Келин салом беради, ибо билан эгилади.
Қабул айланг Раббим Исо, саждам Сизга ёр-ёр.

Бўлмаганни бўлдирган, юракларни тўлдирган,
Келин салом беради, ибо билан эгилади.
Қабул айланг Муқаддас Руҳ, саждам Сизга ёр-ёр.
Қўлда Муқаддас Калом, Ундан дурларни терган,
Чўпон қилиб бизларга, Парвардигорим берган,
Келин салом беради, ибо билан эгилади.
Қабул айланг чўпонларимиз, сизга салом ёр-ёр.

Яхшиликнинг йўлида, пок ниятлар дилида,
Келин салом беради, ибо билан эгилади.
Қабул айланг қайнотаси, сизга салом ёр-ёр.

Осмондаги ҳур мисол, ўгитлари дур мисол,
Келин салом беради, ибо билан эгилади.
Қабул айланг қайнонаси, сизга салом ёр-ёр.

Меҳмон келса хуш деган, меҳмонхоналар
бўш деган,
Келин салом беради, ибо билан эгилади.
Қабул айланг амаки-тоғалар, сизга салом ёр-ёр.

Маҳаллада улуғ ойим, дуо қилар мулойим,
Келин салом беради, ибо билан эгилади.
Қабул айланг момолари, сизларга салом ёр-ёр.

Уйимизнинг тераги, ҳаммаданам кераги,
Келин салом беради, ибо билан эгилади.
Қабул айланг овсинлари, сизларга салом ёр-ёр.
Жамоатнинг сардори, келиннинг харидори,
Келин салом беради, ибо билан эгилади.
Қабул айланг куёв тўрамиз, сизга салом ёр-ёр.

Паст девордан қараган, хизмат борми, деб
сўраган,
Келин салом беради, ибо билан эгилади.
Қабул айланг қўшнижонлари, сизларга салом
ёр-ёр.
Бўйнимдаги маржоним тўкилди, адо бўлди.
Рухсат беринг жон қудалар, саломим адо бўлди.
Келин салом беради, ибо билан эгилади.
Қабул айланг азиз меҳмонлар, барчага салом ёр-ёр.

154
1. Севги бўлсин орамизда,
Порласин бахт кўзимизда.
Худони халқимиз севсин,
Қўрқув ва оғриқ йўқолсин.

2. Сен ёрдам бер тушунишга,
Керакмиз бир-биримизга.
Севги бўлсин орамизда,
Сенинг нуринг йўлимизда.

3. Мен қалбим ила куйлайман,
Ҳамду-сано, ҳамду-сано!
Эгам Худони куйлайман,
Ҳамду-сано, ҳамду-сано!

155
1. Йўлда жанжаллашманглар, эй азиз дўстлар,
Бу йўл оқ рангдур, қаро қилмангиз.
Йўлда жанжаллашманглар, эй катта-кичик,
Йўл яқин нарсадур, йироқ қилмангиз.

2. Парвардигор Ўзи ҳамроҳим бўлса,
Ҳамроҳим Сенга куч-қувватин берсин.
Осондир тошлоқли йўллардан бормоқ,
Солмагин сен ёмон йўлларга оёқ.

3. Акамдир, укамдир йўлда ҳамроҳим,
Сувимдир, нонимдир йўлда ҳамроҳим.
Э Худо, бандангни Ўзинг асрагин,
Туним ҳам ёруғдир, бордир ишончим.


156
1. Нажот топганлар,
дунёда гуноҳга тескаримиз,
Доим бўлиб алоқада,
биз бирликни сақлаймиз.

Н-т: Маҳфилимиз бирлигига саботла
курашайлик,
Гуноҳларга қарши жангда
Ғалаба қозонайлик.

2. Айрилиш зулмати келса,
биз бирликни сақлайлик,
Таълимотига бўйсуниб,
Худога эргашайлик.

3. Шубҳа кунлар келиб қолса,
қатъий инониш билан
Имонсизлик заҳарларин
суғурайлик илдиз билан.

4. Севгини бахтли уруғин
одамларга сепайлик,
Худо Руҳидан куч олиб ,
севгини тарқатайлик.
 

Hamdu Sanolar - Imon yuli

 

ЁШЛАР УЧУН

157
1. Сен қуёш, ҳақиқат, Сенинг ҳимматинг,
Севги ва шафқатдан аён қимматинг.
Тугамас, тенгдошсиз, чексиз қудратинг,
Мангулик ҳаётда баён хислатинг.

2. Сўзларинг қалбимга тўкилган анча,
Мен сенинг кучингдан етилган ғунча.
Бойлигим, борлиғим Сенинг йўлингда,
Сенга хос ҳурматим умрим бўйича.

3. Самовий нуринг тушди қадамимга,
Йўл очиб зулматдан, ҳаёт бахтимга.
Эй, Худо, олқишим ошди фалакдан,
Чунки Сен ўтирдинг ҳаёт тахтимга.


158
1. Исо Масиҳ - Худонинг Ўғли, ягона.
Исо Масиҳ - Худонинг қурбони.
Н-т: Муҳаббатинг билан, қонинг билан
покла мени,
Гуноҳларимни Сен олдинг, хочга бориб.
Муқаддас Руҳ билан, сўзинг билан
ўзгартир мени,
Касалларимни Сен олдинг, хочга бориб.

2. Исо Масиҳ - кечиргин мени, ё Раббим!
Исо Масиҳ - менга ёрдам бергин.

3. Исо Масиҳ - қалбим доимо Сен билан.
Исо Масиҳ - умрим фақат Сенда.

4. Исо Масиҳ - муқаддас қурбонлигимиз.
Исо Масиҳ - Нажоткоримиз!


159
1. Раббимиз тезда келар, сени қандайин топар?
Беҳуда ўтмасми ҳаётинг?
Ташвишлар гирдобида, фоний тараддудларда,
Нима дейсан Раббинг келганда?

Н-т: Ўзгаларга ҳакамсан, айбини ҳам кўрасан,
Бироқ ўз айбингни кўрмайсан.
Қандайлигин биласан, лекин ўзинг қандайсан?
Кўрсанг, дилинг гуноҳга ботган.

2. Ўзгаларни кўрасан, гуноҳга ўзинг қулсан,
Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрмайсан.
Йиқилганни кўрасан, йўлларин ҳа биласан,
Бироқ ўзинг тойиб кетяпсан.


160
1. Дунё бошдан оёқ нодонлашиб,
Яратгувчи Эга йўқ, деса.

Н-т: Бор, Парвардигор Худо!
Осмонларда мангу мавжуд бор!

2. Гуноҳкор инсон гуноҳнинг илигидан
Озод бўлмок чора йўқ, деса.

3. Бор, Парвардигор Худо!
Кўкдан ерга келган Нажоткор!

4. Ишончи йўқ, банда жафога дуч келиб,
Ноумид, ҳеч амали йўқ, деса.

Н-т: Бор, Парвардигор Худо!
Қутқарувчи Исо Масиҳ бор!


161
Мақтовга лойиқсан Исо,
Исо, Худонинг Қўзиси,
Улуғлаймиз пок номингни,
Қонинг бизни озод қилган.
Муҳаббатсан Раббим.
Исо, Худонинг Қўзиси,
Ҳурматга лойиқсан Исо,
Қонинг бизни озод қилган.
Сенга айтамиз мадҳия,
Муқаддассан Раббим.


162
Н-т: Ё Раббим кел, кел,
Султоним менинг кел, кел!

1. Мен бўлсам Сенга ошиқ,
Сен Подшоҳим бўлиб кел.
Мен бўлсам Сенга ошиқ,
Сен Шаҳзодам бўлиб кел.
Сенсиз яшай олмасман,
абадий ҳаётимсан.

2. Юрагим яраларин
шифолаган Ўзингсан,
Исмингни чақирганга
Ўзинг нажот берасан.

3. Бизга абадий ҳаёт берган
Раббим Ўзингсан,
Оёғинг остига халқимни
олиб келгин.


163
1. Буюк бахт дунёга, Худо назари,
Олам, олам тан олар Унинг ҳақлигин.
Ҳар бир инсон Унга бағишлар қалбин,
Мадҳ этар Унинг жаннат лаззатин.

Н-т: Берди У дунёга муҳаббатни, ҳақиқатни,
Ато этди башарга ватан ила миллатни.
Унинг ишқи эрур илоҳий бир мўъжиза.
Ҳақ ва гўзаллигин намоён этар бизга.
Раббонэй!
2. Буюк бахт дунёга, буюк Халоскор,
Жон борки, Унинг бутун меҳрига мафтун.
Довонлар, қир-адирлар, дарёлар такрор,
Куйлайди Худонинг севгисин мамнун.


164
1. Ким билади Худо меҳрини?
Айтингларким Унинг исмини.
Исо, азиз Исо, Исо, раҳмдил Исо.

2. Ким яратган оламни, бизни?
Келинг дўстлар, айтинглар шуни.
Исо, азиз Исо, Исо, ижодкор Исо.

3. Одамларнинг гуноҳи учун
Кимнинг қони тўкилган ерга?
Исо, азиз Исо, Исо, жонимиз Исо.

4. Озодликка чиқариб бизни,
Ўрнимизга Ким қурбон бўлган?
Исо, Қаҳрамон Исо, Исо, Қудратли Исо.

5. Энди билдик Сенинг меҳрингни,
Бизга бўлган муҳаббатингни.
Исо, қадрли Исо, Исо, севикли Исо.


165
1. Қанчалар Худойим кечираман?
Ҳаммани кечираман, Сен билан бўлиш учун.
Қанчалар Худойим кечираман?

2. Етмишдан етмиш марта, }3м. кечираман.
Ҳаммани кечираман, Сен билан бўлиш учун.
Қанчалар Худойим кечираман?


166
1. Худо ҳаммани севар,
Ҳам сени, ҳам мени.
Каттани ва кичикни,
Ҳаммани чорлар.

Н-т: Ҳаммага айтинг,
Уйларни тақиллатинг.
Осмондаги Отамиз
Ҳаммани чорлар.

2. Ота Ўзининг Ўғлин
Бевосита берди.
Одамлар бу дунёда
Қайғу чекмасин дея.


167
1. Тинчликни сенга бераман,
Дунёда йўқ бўлган тинчликни.
Тинчликни }3м. сенга бераман,
Дунё сенга бера олмаган.

2. Умидни сенга бераман,
Дунёда йўқ бўлган умидни.
Умидни }3м. сенга бераман,
Дунё сенга бера олмаган.

3. Севгини сенга бераман,
Дунёда йўқ бўлган севгини.
Севгини }3м. сенга бераман,
Дунё сенга бера олмаган.

4. Нажотни сенга бераман,
Дунёда йўқ бўлган нажотни.
Нажотни }3м. сенга бераман,
Дунё сенга бера олмаган.

5. Фарзандим, мойлайман сени,
Дунёда йўқ хушбўй мой билан.
Мойлайман }3м. сени мойлайман,
Дунёда йўқ хушбўй мой билан.

Умидни, севгини, нажотни сенга бераман,
Дунё сенга бера олмаган.

168
Н-т: Янгила мени Исо,
Эски ҳаётни истамайман.
Янгила мени Исо,
Юрагингни тақдим эт менга.

1. Чунки менинг ҳаётим
Сенинг қўлингда.
Чунки менинг ҳаётим
Сенинг севгингда.

2. Ёришиб Сенинг нуринг
Бизга порлар, менинг Раббим.
Сени чорламоқда
Энди мени жоним.


169
1. Сени севдим жону дил билан,
Сени севдим Меҳрибон Раббим,
Сени севдим ширин тил билан,
Сени севдим Нажоткор Раббим.

2. Чунки Сен ҳам мени севгансан,
Илиқ меҳринг менга сочгансан,
Фарзандим деб гуноҳларимни
Азиз Қонинг билан ювгансан.

3. Энди менинг тилагим шуки,
Сенга лойиқ фарзанд бўлайин,
Имонимни пок қилгин дея,
Мен доимо ибодат қилай.

4. Ишонаман мен борлигингга,
Ишонаман тирилганингга,
Қиёматда Сен билан бирга,
Бирга қайта тирилишимга.


170
1. Ўз нафсидан тўймаганлар
Бахтсизларни излайдилар.
Лабин тишла, кўзин қиса,
Тул аёлни излайдилар.

2. Бир оёғи гўр судраган,
Худо қолиб, «ёр» излаган.
Кечалари нафс йўлида,
Шамлар ёқиб, «ёр» излаган.

3. Қўлларида шаробул-май,
Зино айлаб, кўзлар тўймас.
Тилларида «Худо» деган,
Тул аёлни авраб тўймас.

4. Бу кун Раббий таниб билган,
Солиҳасин тинч қўй, шайтон.
Фарёдларин Худо эшитар,
Беваларни тинч қўй, шайтон.


171
1. Мен сизга номуносиб
Фарзанд эдим онажон,
Кечирсангиз бир нафас,
Қалбим тўлар бир жаҳон.
Сизни сира билмабман,
Ё назарга илмадим,
Сизни қўйиб уятга,
Гуноҳ билан алишдим.

2. Кечир, кечир онажон,
Соддадилим онажон.
Раббим мени поклади,
Дуо беринг, онажон.
Кечир мени отажон,
Гуноҳ қилмам ҳеч қачон.
Раббим гуноҳим олди,
Қабул қилинг отажон.

3. Билсангизлар энг азиз,
Қадирли фарзанд эдим.
Донги водилга аён
Дилдан бандингиз эдим.
Махаллангиз қизларин
Меҳнаткаши мен эдим,
Момоларнинг кафтида,
Дилларида ким эдим.

4. Кечир мени онажон,
Тилагим шу ҳар қачон.
Осон эмас сенга хам,
Бўлай сенга қайта жо.
Шукур айла онажон,
Рашқ қилма ҳеч Раббимдан.
Йўқолган дилбандингни
Қайтиб бердику омон.
 

Hamdu Sanolar - Imon yuli

 

ҚЎШИМЧА САНОЛАР

172
1. Қалбим кўзларин очгин Раббим
Қалбим кўзларин очгин Раббим
Сени кўргим келар
Сени кўргим келар.

2. Юксаклигингда Сен туриб
Улуғворлигингда порлайсан.
Буюк севгинг Сен кўрсатдинг
Худойим Сен муқаддассан.

Муқаддассан Раббим }3м..
Сени кўргим келар.


173
1. Қўлимни Раббимга узатаман
Олқишга лойиқ Раббим.
Қалбимни Раббимга кенг очаман
Олқишга лойиқ Раббим.
2. Бўз ўрнига ясанай,
Ғам ўрнига шодланай.
Аза-мотам ўрнига
Шуҳратни кийинаман.


174
1. Мумтоз халқинг боқиш учун
Самодан тушдинг Ўзинг.
Гуноҳкор қўзиларингга
Қўйчувон бўлиб келдинг.

Н-т: Кимнинг чечан забонию,
Кимнинг баҳтиёр оғзи
Сўзлаб бера олар экан
Бизнинг иқболимизни.

2. Хавф, қашшоқлик нима бўпти
Ахир Унда куч йўқми?
Холи бўламиз офатдан
Раббимиз Масиҳ билан.

3. Бизни хасталик қийнаса,
Ҳеч ким шифо беролмас,
Раббимиздан ўзга ҳеч ким
Жонга нажот беролмас.

4. Ўз содиқ мумтозларингга
Улуғ Доҳий Ўзингсан.
Буюк, Муқаддас қалқонсан
Офатлардан сақлайсан.


175
1. Раббим биз билан бўлгин,
Бизни етаклагин
Ҳикмат йўлларинг билан
Азиз яйловларга.

2. Жахон мўъжизанг кўрсин:
Якдиллик яратгин
Фарзандинг доно бўлсин,
Тинчлик бизга бергин.

3. Хаёлимиз бирлашсин,
Муҳаббат порласин,
Мулойимлик уйғонсин
Мўминлик жонлансин.

4. Иноятинг барчага
Сероб қилиб бергин,
Эзгу ишларимизда
Ўзинг улуғлангин.


176
1. Бизнинг Самовий Отамиз,
Ибодатим қабул бўлсин.
Шуҳратли мўжизаларда
Номинг мангу улуғлансин.

2. Қудратлисан ва билармон,
Олдингда ҳамма қалтирар,
Ҳар бир нарсани кўрасан.
Албатта шоҳлигинг келар.

3. Доноликка Сен тўласан.
Бахтимда ҳам мен ўйлайин,
Кундалик тараддудларда
Абадий ироданг бўлсин.

4. Худо, Ўзингсан Шоҳимиз
Жонзотларга ҳаёт бердинг.
Барчамиз ҳам ялинамиз
Ризқ-розимиз бериб тургин.

5. Меҳрибон, адолатлисан;
Қарзимизни Сен кечиргин.
Душманларимиз гуноҳин
Биз ҳам кечирганимиздай.

6. Сенсиз ким бегуноҳ бўпди?
Васвасага дучор қилма.
Дармонсиз бўлган бизларни
Ёвуз руҳдан Ўзинг сақла.

7. Ажойиб барча ишларинг
Шоҳлик ҳам Ўзингда, Раббим,
Сенга шон-шуҳратлар бўлсин
Азалдан то абад! Оминг!


177
1. Исо Нажоткоримдир деб,
Мен бахтиёрдирман
Самовий Шоҳликда менга
Жойни тайинлаган.

Н-т: Қурбон Қўзисига олқиш!
Мен учун азоб чекди.
(Унга олқиш! Унга олқиш!
Унга олқиш! Оминг!)
2. Дунё бойлиги тенг келмас
У олтин шаҳарга.
Бу ерда мени қолдирмас,
Ўзи берган ваъда.

3. У ерда ҳеч зулмат бўлмас,
Қуёш нури сўнмас.
Барча юраклар ҳамд айтур,
Ва ҳеч ким йиғламас.

4. Оғайнилар қувонч бизга
Берилган бу ерда.
Самовий нур тушган кўзга,
Бўлур жоним унда.


178
1. Раббим маконингни
Жоним-ла севаман.
Сен яратган маҳфилингни
Тирилган жонлардан.

2. Тангрим маҳфилингни
Тиклаш учун ерда,
Сен севикли Ўз Ўғлингни
Бергансан ўлимга.

3. Қиммат маҳфилингни
Жонлар жамоатин
Сенга дойим келтирайин
Мен муножотимда.

4. Шу маҳфилинг билан
Алоқалар қилсам
Унинг турли хизматини
Амалга оширсам.

5. Шунда мен биламан
Абадий кунларда
Шуҳратингда қатнашаман
Шу маҳфилинг билан.
 

Hamdu Sanolar - Imon yuli

 

БОЛАЛАР УЧУН

179
Худойимиз буюк,кучли, қудратли
У ҳамма нарсага қодир }2м.
Тоғлар, далалар, гуллар, яйловлар
Осмонни ҳам У яратган.


180
1. Бутун олам Худованднинг қўлларида. }3м.
Бутун олам Худонинг қўлида.

2. Шамол, ёмғир Худованднинг қўлларида.}3м.
Шамол, ёмғир Худонинг қўлида.

3. Қуёш ва ой Худованднинг қўлларида. }3м.
Қуёш ва ой Худонинг қўлида.

4. Сен ҳамда мен Худовандниг қўлларида.}3м.
Сен ҳамда мен Худонинг қўлида.


181
Каломга ишонаман мен }3м.
Калом Худонинг Сўзи.
Исога ишонаман мен }3м.
Исо – Худонинг Ўғли.
Азоб чекди У мен учун. }3м.
У мен учун ўлди.
Исо Масиҳ тирилди. }3м.
Мен учун тирилди.
Исо яна келади. }3м.
Мен учун келади.


182
1. Худо ҳамма нарса берар, мен бахтиерман!
Қуёш, ёмғирни вақтида мен бахтиёрман!
Гуллар, ўтларни севаман.
Боғлар, барглар, дарахтларни,
Улардаги меваларни,
Мен бахтиёрман! }2м.

2. Отам-онам меҳрибондир, мен бахтиёрман!
Менга ғамхўрлик қилади, мен бахтиёрман!
Севги билан овқат берар,
Янги кийим олиб берар,
Эркалаб севади мени,
Мен бахтиёрман! }2м.

3. Худо ғамхўрлик қилади, мен бахтиёрман!
Осмонда уй тайёрлайди, мен бахтиёрман!
У ер ажойиб ва гўзал,
Дўстларимни учратаман,
Худо уларни беради,
Мен бахтиёрман! }2м.


183
1. Ёвуз иш қилмагин, ёмон сўзлама.
Биз Масиҳ фарзанди, назар сол унга.

Н-т: Исо беозордир, солиҳ, гуноҳсиз.
У каби бўлсак биз, баҳтли бўламиз }2м.

2. Ёвуз руҳ доимо бизни пойлайди,
Ёмон қилмишларга алдаб бошлайди.

3. Ёмон руҳдан қочиб уни тинглама,
Ёвузликни енгиб, софликдан қолма.


184
1. Ҳар куни Инжилни ўқигин }3м.
Ҳар куни Инжилни ўқигин,
кучли бўласан }3м.
Ҳар куни Инжилни ўқигин, кучли бўласан.

2. Ҳар куни сен ибодат қилгин }3м.
Ҳар куни сен ибодат қилгин,
кучли бўласан }3м.
Ҳар куни сен ибодат қилгин, кучли бўласан.

3. Ҳар куни сен гувоҳлик бергин }3м.
Ҳар куни сен гувоҳлик бергин,
кучли бўласан }3м.
Ҳар куни сен гувоҳлик бергин, кучли бўласан.


185
Н-т: Исо Сенга раҳмат
Мен Сен билан гаплаша оламан.
Исо Сенга раҳмат
Мени Сен эшитасан.

1. Ҳамма қайғу ва ташвишни
Сенга бераман, Раббим.
Шубҳаларни ҳам
Сенга топшираман доим.

2. Иноят ва шодлик учун
Миннатдорман мен Сендан
Чунки Сенинг садоқатинг
Жуда ҳам улкан.

3. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ
Сен мени биласан, Раббим
Ҳаётимни Сенга
топшираман, Худойим.


186
Н-т: Иброҳим чиқгин, йўлга отлангин!
Иброҳим чиқгин. Худо сен билан! Билгин.

1. У ҳамма нарсани қолдириб
Худога ишонди
Худо айтганидек чиқиб,
Бегона юртга кетди.

2. Қийинчилик ва очлик
Учради йўлида,
Лекин Худога ишониб
Юрди у олдига.

3. Икки кишига жой етмас,
Иброҳим ҳамда Лутга.
Лекин Иброҳим изламас
Ўзига ҳеч нарса.

4. Соро кекса, боласи йўқ.
Худованд унга айтди:
“Осмондаги юлдузлар каби,
Авлодинг кўпаяди”

5. Мана Исҳоқ кутилган бола,
Худодан берилди
Қурбон бўлиши керак эди,
Лекин Худо қутқарди.

6. Иброҳимга ўхшаб ҳар ким
Худовандга ишонса,
“Дўстимсан, сени севаман!”
Дейди Худованд унга.


187
1. Қандай Осмонга мен бора оламан?
Велосипедга мен миниб оламан.
От-аравани мен топиб оламан.
Қандай Осмонга мен бора оламан? }2м.

2. Бунга самолёт менга керак бўлади.
Ёки катта кема олиб боради?
Машина билан ё ракета билан,
Қандай Осмонга мен бора оламан? }2м.

3. Гуноҳим қолдириб, кечирим сўрайман.
Шунда мен Осмонга бора оламан.
Ишониб Исо Масиҳ-Раббимизга
Абадий Осмонда мен бўламан.}2м.


188
Иноят берар – Нима берар?
Беради бахт ва қувончни – Чин-ми?
Сен фақат чақиргин Уни – Кимни?
Исо Масиҳга тезроқ келгин!
Йўлни танла! – Қайси?
Исо Масиҳ айтган йўлни – Масиҳ?
Ёмонликни енг севги билан – Кейин?
Худо билан бирга бўласан!


189
1. Қандай ажойиб Худонинг уйида }3м.
Қандай ажойиб Худонинг уйида
Қувонч доим у ерда.

2. Исо Масиҳ йўлдир Худонинг уйига }3м.
Исо Масиҳ йўлдир Худонинг уйига
Қувонч доим у ерда.

3. Юр, дўстим бирга Худонинг уйига }3м.
Юр, дўстим бирга Худонинг уйига
Қувонч доим у ерда.

4. Учрашамизми сен билан Осмонда }3м.
Учрашамизми сен билан Осмонда
Отамизнинг уйида.


190
1. Эй, дўстим, ким яратди
қуёш, осмон, атрофни?

Н-т: Яратди буюк Худо,
Унга айт Ҳамду-сано!

2. Денгиздаги тўлқинни,
Олтин қум, қирғоқларни?

3. Олмоз тошга ўхшаган
Ҳар хил чиғаноқларни?

4. Балиқлар сувда сузар,
Қуш инида ўтирар.

5. Кўкда қуш ғаласини,
Яйловларда гулларни.

6. Юлдузчалар ялтирар
Худо ҳақида сўзлар.


191
1. Худо мени асрайди, қайғуради
Буни мен Каломда ўқийман.
Ҳар доим мен билан бирга, ҳар куни
Унинг менга инояти.

2. Ҳар доим Унда тасалли топаман,
Менга ёрдамни етказади.
Ҳамма ишларимда Уни кўраман.
У билан бирга яшайман.


192
1. Очгин, очгин, эшик олдида мен турибман. }2м.

Н-т: Эшитсанг сен овозимни. }2м.
Ва очсанг, очсанг эшикни Менга
Мен кираман.

2. Тақиллатяпман.
Қалбинга киришни хоҳлайман. }2м.

3. Очгин, очгин,
Шодлик ва тинчликни бераман. }2м.


193
1. Фақат Исога мен эргашаман. }3м.
Мен бу йўлдан ҳеч қайтмайман.

2. Дунёга эмас, хочга қарайман. }3м.
Мен бу йўлдан ҳеч қайтмайман.

3. Бошқалар менга нима деса ҳам. }3м.
Мен бу йўлдан ҳеч қайтмайман.

194
1. Тўғри қарор қабул қилишинг учун
Ҳаётингда адашмаслигинг учун
Худо амрларини эслаб қол, дўстим
Ёрдам беради ажойиб қўшиғим.

Н-т: Фақат Исо билан қилоламиз буни
Фақатгина Исо берар ғалабани.

2. Худо исмини бехуда ишлатма,
Дам олиш кунни ёдингдан чиқарма,
Қулоқ сол ота-онангга, ўлдирма,
Катталарнинг гуноҳларин қайтарма.

3. Биров нарсасини олма, алдама,
Худо сўзини юрагингда асра,
Бошқаларда кўрганингни хоҳлама,
Айт Худога орзуларинг ҳақида.

4. Интилгин Худога маъқул яшашни,
Ёлғиз У бизга беради нажотни.
Исога ишон, У биз учун ўлди,
Исодан сўра абадий ҳаётни.

195
1. Худо оламни гўзал яратди
Гуллар ва ўрмонларга сен қарагин.
Ой ва юлдузларга сен қара,
Қулоқ солгин болаларнинг кулгусига.

2. Худо оламни гўзал яратди
У ҳамма нарсаларни ўйлаб топди.
Ўзига ўхшатиб бизни яратди
Ва севгиси билан бизларни севди.

3. Хочда мўжизани яратди,
Сен учун ва мен учун У Қон тўкди.
Қоронғуликдан У бизни қутқарди
Ким Унга ишонса – нажот топади.

196
1. Балиқлар сувда, қушлар осмонда,
Оҳу далада, гуллар чаманда.
Севади Нажоткор уни, буни
Ҳаммадан кўпроқ биз, болаларни.

Н-т: Коресларни ҳам, хиндуларни ҳам
Қора танглини ҳамда оқларни ҳам.
Севади Нажоткор уни, буни
Ҳаммадан кўпроқ биз, болаларни.

2. Эшитинг одамлар Худо сизни севар
Ҳар вақт соатда У бизга боқар.
Севади Нажоткор уни, буни
Ҳаммадан кўпроқ биз, болаларни.
 

   

Imon yuli. Azoblar. Ibodat. Masixdagi kuvonch. Ulugligi. Mukaddas Rux. Tavbaga chakirish. Jamoat.
Hamdu sano:   Hamdu Sano Xudoga  /  Bir-Yo'l  /  Emmanuel  /  Hamdu sanolar 001  /  Hochda  /  Hamdu sanolar 002  /  Aziz halkini sevgan  /  Buyuk baht  /  Hamdlar Bqlsin  /  Inoyat emg'iri  /  Hudoga yangi qoshiq ayting  /  Mehribon Cho'pon  /  Hudoning Nomiga  /  Mehribon Otam  /  Mening Do'stim  /  Osmondan najot keldi  /  Mening Madadkorim  /  Qurbon Zulmatda nur porlasin  /  Rustam  /  Sen-Quyosh  /  Seni Sevaman  /  Topinish  /  Aziz Dustim  /  Okibat  /  Sobir - Iltijo  / 

Guvohliklar va Vazlari:   Guvohliklar-1  /  Guvohliklar-2  / 
Masihiy vazgoylik  / 


(skachat Hamdu-Sano-Xudoga.pdf 2 mb)
Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika
(skachat Hamdu-Sanolar_Imon-yuli.pdf 1 mb)

-- KANAL MP3 https://t.me/uzbekmusika --


Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Matto Muqaddas xushxabar  Mark Muqaddas xushxabar  Luqo Muqaddas xushxabar  Yuhanno Muqaddas xushxabar  Havoriylarning faoliyati  Yoqubning maktubi  Butrusning birinchi maktubi  Butrusning ikkinchi maktubi  Yuhannoning birinchi maktubi  Yuhannoning ikkinchi maktubi  Yuhannoning uchinchi maktubi  Yahudoning maktubi  Rimliklarga maktub  Korinfliklarga birinchi maktub  Korinfliklarga ikkinchi maktub  Galatiyaliklarga maktub  Efesliklarga maktub  Filippiliklarga maktub  Kolosaliklarga maktub  1-Salonikaliklarga  2-Salonikaliklarga  Timo'tiyga birinchi maktub  Timo'tiyga ikkinchi maktub  Titusga maktub  Filimo'nga maktub  Ibroniylarga maktub  Yuhannoga ko'rsatilgan vahiy
Online Yangi o'zbek MP3. Ayni damda musiqa javonida 3gb. guruh. Ҳамду санолар

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак
Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil skachat - Audio mp3, Download (.zip 624mb)

KITOBOOK  |  AudioKitoblar  |  Simfoniya  |  Guvohliklar  |  Musiqa mp3  |  VIDEO  |  UzLatin.com

...Ҳа, мен яна Худога шукр айтаман, Ундан келар менга нажот.
...Xudoga umid bog‘la! Shukr etaman Yana Unga — najotkorim
Zabur 41:6