Биродар Андрей ва Алекс Янсен. Сирли масиҳийлар - (Аудиокитоб) Китоб Ўзбек тилида
Sirli masihiylar (Birodar Andrey va Aleks Yansen) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима. Жиҳод – имон учун энг зўр кураш
1- қисм. Сирли масиҳийлар
2-қисм. Бизнинг жавобимиз қандай бўлади?
Хотима
МУҚАДДИМА
ЖИҲОД – ИМОН УЧУН ЭНГ ЗЎР КУРАШ
Улуғ кураш... Муқаддас Китобга қарамагунимизча, бу сўзларни худди оксиморон* сифатида қабул қиламиз. Ҳаворий Павлус шундай дейди: “Улуғ курашда жанг қилдим, зиммамдаги вазифани охирига етказдим, Хушхабарга содиқ қолдим” (2Тим. 4:7). Агар бу сўзлар араб тилидан таржима қилинганда эди, эҳтимол, дастлабки икки сўз “улуғ жиҳод” шаклида жаранглаган бўларди.
Ҳаммамиз курашга, аниқроғи, жангга диққат қаратганмиз. Бу жангга бизни қисман ислом хавфи қўзғатган. Миллионлаб мусулмонлар Европада ва шимолий Америкада жойлашиб олганлар. Табиийки, ҳеч бўлмаганда, уларнинг баъзилари Ғарбни кўргани кўзлари йўқ. Бунга далиллар етарли: 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йоркда юз берган фожиа, Бали оролидаги тунги клублар ва ресторанларга ҳужумлар, Мадрид яқинидаги шаҳарлараро поездларда ва Лондон метросида портлашлар, Эрон ва Ироқдаги воқеалар. Буларнинг оқибатида минглаб одамлар ҳалок бўлмоқда, “Ал-Қоида” сингари экстремистик гуруҳлар эса, террорчилик ҳужумларининг янгиларини тайёрлаяпмиз, деб огоҳлантирмоқдалар.
Аммо мусулмонларга бу ҳолат биринчи қарашда қуролли тўқнашув бўлиб туюлса ҳам, аслида ундай эмас; ҳаворий Павлус Тимотийга айтган улуғ кураш ҳам эмас. Моҳиятан, бу воқеалар – руҳий жанг акс садолари, кўзга ташланмайдиган зиддиятлар аломати. Хўш, бундай вазиятда биз – масиҳийлар қандай иш тутишимиз керак? Душманни замбаракдан ўққа тутиш керакми? Уларнинг устига бомба ёғдиришимиз зарурми? Наҳотки бизда бошқа чоралар бўлмаса? Сизни ишонтириб айтамизки, замбараклар ва бомбалар ёрдамида руҳий жангда ғолиб келиб бўлмайди. Бу мудофаага хизмат қиладиган, демак, кейинроқ бериладиган жавоб. Энди масиҳийлар ҳужумга ўтадиган пайт келди.
Шундай экан, улуғ курашни биз нимадан бошлашимиз лозим? Бу саволга жавоб бериш учун, ислом мамлакатларида яшаётган масиҳийлар билан танишайлик. Сиз ислом оламида – Эронда, Ироқда, Индонезияда, Покистонда, Мисрда, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатларида жамоатлар борлиги ҳақида эшитгансиз, эшитганларингиз тўппа-тўғри.
*Оксиморон – маъноси бир-бирига зид сўзлар бирикмаси – Ҳамма изоҳлар таржимон томонидан қилинган.
**”Ал-Қоида” – 1988 йили Афғонистонда Усама бен Ладан асос солган халқаро террористик ташкилот. Бу ташкилот дастлаб мужоҳидлардан – 1979 -1989 йиллари келиб чиқиши араблардан бўлган афғон уруши иштирокчилари; ташкилотнинг вазифаси президент Нажибуллонинг коммунистик режимига қарши қуролли кучлар билан ёрдам бериш эди. Мужоҳидларнинг ғалабасидан кейин “Ал-Қоида”нинг мақсади – дунё миқёсида Буюк ислом ҳалифалигини барпо қилиш йўли билан ислом қонун-қоидалари бўйича бошқарувни жорий қилиш эди. Шунинг учун АҚШ жамики мусулмонларнинг асосий душмани деб қаралади.
Қолаверса, бу жамоатхоналар азалдан – Эллигинчилар кунидан бери бор. Аммо бугунги кунда бу жамоатлар яширин вазиятда, омон қолиш учун
курашмоқда. Яқин Шарқ мамлакатларидаги маҳаллий жамоатлар исломнинг ўрнатилиши ва кенг ёйилишига гувоҳ бўлган эдилар. Бу жамоатлар кўп кулфатларни бошдан кечирдилар, кўпинча қаттиқ азоб-уқубат чекдилар. Агар биз яқин орада Европани ва Шимолий Американи нима кутаётганини билишни истасак, бу жамоаларнинг тарихини ўрганишимиз керак. Уларнинг муваффақиятлари ва мағлубиятлари бизга сабоқ бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Аммо буларнинг ҳаммасини қандай қилиб ҳикоя қилиб бера олсак экан? Биз шуни хоҳлар эдикки, сиз бу ажойиб одамлар билан шахсан танишсангиз. Бироқ биз ўша одамлар ҳақида ҳикоя қилар эканмиз, уларнинг ҳақиқий исмини, яшаш жойини очиқ айта олмаймиз, токи уларнинг ҳаётини ва жамоаларини хавф остига қўймайлик. Қолаверса, ўша одамларнинг ўзлари биздан, тажрибаларимизни бутун оламга ҳикоя қилиб беринглар, деб илтимос қилдилар. Ниҳоят, биз ноанъанавий усулни танладик. Китобнинг биринчи қисми – “Сирли масиҳийлар” матннинг тахминан саксон беш фоизини ташкил қилиб, ўша одамларнинг ҳаёти ҳақидаги қисса ҳисобланади. Китобнинг сюжети ҳақиқий далилларга асосланган, бу далиллардан билиб олганларингизнинг ҳаммаси том маънодаги ҳақиқатдир. Айрим ўринларда – ниҳоятда кам учрайдиган воқеалар баёнида ислом оламида истиқомат қилаётган ва хизмат олиб бораётган дўстларимизнинг гувоҳликлари орқали муқаррар етишмовчиликларни тўлдиришимизга тўғри келди.
Китобни ўқиётганингизда, ундаги воқеалар Яқин Шарқ мамлакатларидан бирида бўлиб ўтганини билиб оласиз, биз эса ўша мамлакат номини айтмадик. Биродар Андрейдан ташқари, ҳамма қаҳрамонларнинг исмлари кўплаб ислом мамлакатларида азалдан бор, шунинг учун ўша мамлакатларда бу исмлар кенг тарқалган. Кўп ҳолларда биз тасвирлаётган одамларнинг феъл-атворларида бир неча прототипларнинг, яъни қаҳрамонларнинг қирралари бирлашади. Биз ана шу бадиий усуллардан фойдаланиб, нафақат дўстларимизнинг хавфсизилигини таъминлашга эришдик, балки Яқин Шарқда яшаётган ва Худога хизмат қилаётган Масиҳдаги биродарларимиз ва сингилларимизнинг реал оламига киришингиз учун имкон яратиб бердик. Гарчи мен (биродар Андрей) бу воқеаларнинг иштирокчиси бўлсам ҳам, менинг вазифам кттобдаги воқеаларда асосий роль ўйнамайди. Менинг вазифам ислом мамлакатларидаги жамоатларга руҳан тетиклик бағишлаш ва қўлимдан келган ёрдамни беришдан иборатдир. Аммо китобда гап мен ҳақимда кетмайди, мен орқа планга ўтаман, ўзим ҳақимда учинчи шахсда гапираман ва биринчи планга дўстларимни чиқараман.
Китобнинг иккинчи қисмида ҳикоямизга сиз қандай таъсир билдирасиз – ана шу тўғрида айрим мулоҳазаларни сиз билан ўртоқлашамиз. Биз – ғарблик масиҳийлар, улуғ курашда асосий ролни ўйнашимиз керак. Шу боис ислом хавфига таъсир кўрсатиш йўлларини сизнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Аммо, биринчи навбатда, сизга кўплаб ажойиб одамлар ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз. Сизни араб мамлакатларининг оддийгина шаҳари Суқ ал-Хамис шаҳрига саёҳатга таклиф қпламиз. Бу шаҳарда сиз Аҳмад исмли мусулмон билан танишасиз, у ҳаётида ўз тақдирини ҳал қиладиган қарорни ўзи қабул қилади. Яна авлиё Марк жамоатининг маҳаллий руҳонийси Абуна Александр ҳам бор, у душманлик кайфиятида бўлган мусулмонлар қуршовида ўз жамоасига ғамхўрлик қилади. Кейин Бутрус билан учрашишингизга тўғри келади, у Англияда ўқишни тугатяпти. Бутрус, шу мамлакатда қолсаммикан ёки ватанимга қайтсаммикан, деб қарор қилиши керак. Шунингдек, сиз Бутруснинг хотини Нодира билан, “Мусулмон биродарлар” мутаассиблари (яъни фундаменталистлари) ҳаракатининг маҳаллий бўлимида муҳим роль ўйнайдиган Мустафо билан, Аҳмаднинг яқин дўстларидан бири Ҳасан билан, спутник телевидениеси кўрсатувларидан кўплаб ажойиб хулосаларни кашф этадиган ўсмир қиз Салима билан, Қироллик ҳукуматининг министри Карим билан, тоғасининг тазйиқи билан исломни мажбуран қабул қилган масиҳий қиз Лайло билан танишасиз.
Шундай қилиб, яхшилаб ўрнашиб олинг ва китобни ўқишга киришинг. Биз сизнинг ҳузурингизга кейинроқ – қиссани ўқиб чиққанингиздан кейин қайтиб келамиз ва бундан кейин қандай яшашимиз кераклигини муҳокама қиламиз.
*”Мусулмон биродарлар” – 1928 йили Ҳасан ал-Банна асос солган халқаро диний-сиёсий ташкилот. Бу ташкилотнинг Ироқда, Сурияда ва Фаластинда (“Мусулмон биродарлар”нинг Фаластин бўлими “Ислом қаршилик ҳаракати” (ХАМАС) ҳисобланади) бўлимлари бор эди. Ташкилотнинг мақсади – Буюк ислом халифалигига асос солиш йўли билан бутун дунё миқёсида ислом бошқарувини ўрнатишдир. Бу ташкилот Сурияда ва Иорданияда қонун орқали таъқиқланган.
Книга на Узбекском языке: - Тайные христиане (Брат Андрей и Алекс Янсен)
Что бывает, когда мусульмане обращаются ко Христу
В этой книге голландский миссионер, основатель международной организации «Открытые двери», которого весь христианский мир знает под именем брат Андрей, повествует о жизни гонимых христиан в ближневосточных исламских странах. Автор показывает нам, как мы, исповедующие свою веру без страха подвергнуться преследованиям, можем поддержать тех, кто лишен этого законного права, и помочь им не свернуть с избранного пути.