Эътиқод уфқлари (Георгий Винс) 1 bob

Георгий Винс. Эътиқод уфқлари -  (1-боб) Китоб Ўзбек тилида

E’tiqod ufqlari (Georgiy Vins) O‘zbek tilida AudiokitobE’tiqod ufqlari (Georgiy Vins) O‘zbek tilida Audiokitob

 

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

Биринчи боб. Шимолий этап

Иккинчи боб. Каншаубининг ҳикояси

Учинчи боб. “Букри”

Тўртинчи боб. Лагерда уч киши

Бешинчи боб. Сўнгги кунларда бирга

Олтинчи боб. Жанубга этап

Еттинчи боб. Соликамск жўнатиш қамоқхонаси

Саккизинчи боб. Эътиқод уфқлари

ШЕЪРЛАР

Менинг сўқмоғим

Россия ва Масиҳ

Украина — қувонч ва орзу

Йўлда

Россия — фақат қайинлар эмас

Аср касаллиги

Бизга Худо керак!

Йўллар чорраҳасида

Ёлғон ҳаётда яшамаслик

Хизмат ҳақида сокин суҳбатлар

Муқаддас бўлиш — бу севги

Муқаддас Китоб шоирлари

Қайта тирилиш тонглари

“Тутқуннинг ўйлари”

83-сано

Мен сени севаман, Масиҳ биродарлиги!

Болаларим, менинг болаларим! Яна айрилиқ йиллари...


Биринчи боб
Шимолий этап

1967 йилнинг март ойи. Эрта баҳор. Шимолда бу вақтда жуда совуқ бўлади. Маҳбуслар ўтирган учта катта юк машинаси қуролланган аскарлар назорати остида қийинчилик билан секин қорли тайга йўлларидан шимол томонга — фақат шимолга ҳаракат қиларди.

Маҳбуслар юк машинаси кузови полида бир-бирларига сиқилиб, қўл ёки оёқларини қимирлата олмай ўтиришарди. Кузовнинг бир қисми мустаҳкам темир панжара билан аскарларга — 18–20 ёшли ёш йигитлар ва баҳайбат қўриқчи овчарка ит учун ажратиб қўйилганди. Яна тўрнинг нариги ёғида маҳбусларнинг ночор лаш-лушлари ётарди: унча катта бўлмаган қоплар ва сумкалар. Биз тўрга — аскарларга орқа қилиб ўтирардик. Аскарлар тиззасигача тушадиган иссиқ пўстинлар кийиб олишганди, бошларида иссиқ шапка, оёқларида иссиқ пийма, қўлларида эса иссиқ қўлқоплари бор. Машиналарнинг биттасида — ҳайдовчиларнинг ёнида соқчилар бошлиғи — зобит ўтирарди.

Соқчилар, умуман олганда, маҳбусларнинг кўпчилиги ҳам ёшлар эди. Бу даҳрийлик, шафқатсизлик ва маънавий қадриятларни инкор қилиш руҳида тарбияланган авлод эди. Аслида улар динсиз жамиятни — Худосиз, эътиқодсиз, ахлоқсиз, келажаги йўқ, шафқат ва ҳамдардлик руҳидан маҳрум жамият яратиш бўйича марказлашган ғоявий дастурнинг мевалари эдилар. Уларга Масиҳ, унинг таълимотининг нури, хушхабар маънавий қадриятлари жуда керак эди! Худо шу учун бизни — художўйларни бу совуқ ўлкаларга Масиҳ ҳақида, бу ёш жиноятчилар ва соқчиларга бўлган Худо севгиси ҳақида айтиб бериш учун юбормадимикан? Менинг миямга шундай фикрлар келади. Мен сокин ибодат қилиб: “Худойим, сен ҳақингда айтиб беришга ёрдам бер!” деб сўрайман.

Шимол томонлар учун оддий бўлган тупроқли ўрмон йўли баланд Урал қарағайзорлари орасидан айланиб ўтарди. Маҳбусларнинг бошлари машина бортидан чиқиб турар, машина сакраганда уларнинг аъзойи бадани оғрирди. Ўрмон йўлининг барча ўнқир-чўнқирлари — хавфли бурилишлар, нотекис йўллар бунга сабаб эди. Совуқ уюшиб қолган қўл ва оёқларига ҳамла қиларди. Бизга этап олдидан берилган пахтали шимлар, пиймалар, пахтали камзул ҳам ёрдам бера олмасди. Деярли бутун кун бўйи ана шу тарзда совуқ йўлда сувсиз ва иссиқ овқатсиз юрдик.

Бизнинг этапимиз шимолий Уралнинг Соликамск жўнатиш лагерида совуқ эрта тонгда бошланди. Аммо мен учун этап бундан деярли бир йил олдин — мен Москва марказидаги Дзержинский майдонида — “Темир Феликс”нинг қаршисида 1966 йилнинг 19 майида қамоққа олинган куним бошланган эди. Мен учун машъум ўша кунда мени бешта яхши кийинган бақувват йигитлар ушлаб олиб, қора “Волга”га судраб олиб киришди. Нигоҳим охирги марта гавжум ва машиналар қатор турган майдонга, жиддий боқиб турган темир ҳайкалга тушди: хайр, озодлик! Кейин машинанинг орқа ўриндиғида икки томонимдан иккита кучли йигит маҳкам ушлаб турганларида мен улардан бирининг хириллаган овозда: ”Совет ҳокимияти мустаҳкам” деганини эшитдим. Мен овозимни чиқармадим. ...Мени қамаётганларида ҳам Муқаддас Ёзувнинг: “Жаҳлини тийган — қудратлидан, ўзини тута биладиган эса шаҳарни енггандан яхшироқ” (Ҳикмат.16:32) деган сўзларини эсда тутиб қаршилик кўрсатмадим.

Мен нима қилаётганимни билардим. Москва марказидаги бу қамоққа олинишимни ҳам билардим. Аммо бошқача йўл тута олмасдим. 1966 йилнинг 16 майида 500 кишидан иборат художўйлар делегацияси Украина, Молдова, Белоруссия, Кавказ, Сибирь, Урал-Ленинград ва бошқа кўп шаҳарлардан Москвага келишди. Булар хушхабарни тарғиб қилгани учун таҳқирланган масиҳий баптистлар вакиллари эди. Улар давлат бошлиқлари билан учрашишни сўрашди, уларга тақводорларнинг таъқиб қилинаётгани ҳақида арзномалар ва илтимосномалар топширмоқчи эдилар. Аммо кейинги куниёқ — 17 майда шу ерда, Москва марказида — Партия Марказий кенгаши биносининг олдида ҳаммалари қамоққа олиндилар.

Делегациянинг қамоққа олинишидан икки кун кейин, тақводорлар менга ва менинг эътиқод бўйича биродарим Хорев Михаил Ивановичга делегация тақдирини аниқлаш учун Партия Марказий Комитетнинг қабулхонасига боришни топширишди. 19 майда биз Михаил Иванович билан бирга Марказий Комитетнинг қабулхонасига бордик, делегация тақдири ҳақида расмий талаб қўйдик ва натижада қамоққа олиндик. Аммо Худо сўзи шундай дейди: “Сенга қарши ясалган Ҳар қандай қурол ғалаба қилмайди. Сен билан даъволашган ҳар бир одамни Сен маҳкум қиласан. Менинг қулларимнинг улуши мана шу, Уларни Мен оқлайман” (Ишаё 54:17).

Биз Муқаддас Китоб сўзларига ишонар эдик. Биз, шунингдек, Масиҳнинг қуйидаги сўзларини ҳам эсда тутардик: “Ким ўз жонини дўстлари учун бағишласа, бундан ортиқ севги йўқ” (Юҳан.15:13). Москвага Худо севгиси номи билан делегация келди — унинг мақсади таҳқирланганларни ҳимоя қилиш эди, лекин қамоққа олинди. Шу севги номи билан биз ҳам Хорев билан делегация тақдирини билиш учун борган эдик.

Бизни қамоққа олишгандан сўнг Лефортов қамоқхонасида қатъий ажратиб қўйиш режимида ушлаб туришди, тергов қилишди — кейин суд ва ҳукм чиқарилди: умумий тартибли лагерда 3 йил. Кейин Москва шаҳридаги Красная Пресня жўнатиш қамоқхонасида панжара орқали хотиним билан бўлган қисқа учрашув, “Столипин” вагонидаги этап, Пермь жўнатиш қамоқхонаси, кейин Соликомскдаги жўнатиш лагери. Ва мана энди — яна Шимолга этап...

Москвада, Красная Преснядан бизни жўнатаётганларида аллақачон баҳор нафаси келиб қолган, қор эрий бошлаганди. Бу ерда — Уралда — эса ҳали қаҳратон қиш фасли эди. Биздан икки ҳафта илгари Соликомскдан Шимолга худди шундай усти очиқ юк машиналарида жуда қаттиқ совуқда жўнатилган маҳбусларнинг олдинги этапи ҳаёти фожеали тугади: йигирмадан ортиқ маҳбусларнинг қўллари, оёқлари, юзларини қаттиқ совуқ уриб кетди. Уларнинг кўпчилиги бир умрга ногирон бўлиб қолишди. Кейинчалик, лагерда бўлган пайтимда мен уларнинг баъзиларини кўрдим. Айниқса менинг хотирамда бир ёш маҳбус қолди: у йигирма ёшларда бўлиб, лагер ичида жуда қийинчилик билан таёққа суяниб ҳаракатланарди. Ўша пайтда ёз ойи эди. Унинг иккала оёқларининг товонлари қоп-қора эди. Иккала оёқларининг бармоқлари суяклари аста-секинлик билан қуриб борар ва бирин-кетин тушиб кетарди. Баъзида эса ўзи уларни пичоқ билан кесиб ташларди. Кейин эса бечора маҳбус бармоқлари қолдиқларини латта-путталар билан боғлаб қўярди. Даҳшатли томоша...

Биз ўтиб бораётган жойлар эса жуда гўзал эди! Қиш ўрмони, ҳамма нарса оппоқ ялтироқ қор қоплами билан ўралган... Одатда қиш пайтида бўладигандай, ёрқин қуёш нурлари текис қарағайлар ва учлари оппоқ қордан шапка кийган баланд Урал кедрлари шоҳлари орасидан сизиб ўтадилар. Бугунги совуққа чидаса бўлади: 20–250Сдан ортиқ эмас. Қуёш нурлари остидаги қор кўкимтир товланади ва худди шуъла сочаётганга ўхшайди. Қарағайлар ва арчаларнинг шохларида йирик—йирик юмшоқ қор парчалари. Атрофдаги ҳамма нарсалар оппоқ, тоза ва сокин — худди эртаклардаги қишки шоҳликка ўхшайди. Худонинг дунёси, Худо яратган нарсаларнинг гўзаллиги ажойиб! Атрофга хушбўй ҳид таралиб турибди, ҳаво тоза, мовий осмон қандай гўзал ва бепоён!

Мен ёнимда ўтирган маҳбусга қарайман: озғин, соқоллари олинмаган, юзи қалин сарғиш соқол билан қопланган. Унинг бошида маҳбуслар киядиган қишки шапка — маҳбуслар ҳазиллашиб уни “балиқ териси”дан деб аташади. Бу шапка сичқон рангига ўхшаган кулранг. Унинг эгнида ҳам худди шундай кулрангдаги ўхшовсиз пахтали камзул. Худди полиздаги қўриқчига ўхшайди. Ўзим ҳам худди шундайман. Бу одам билан мен салгина танишман: унинг исми Василий, у менинг тенгдошим, москвалик, Москва марказида ёқалашгани учун уч йилга ҳукм қилинган. Биз у билан ҳали Пермдалигимиздаёқ бир жўнатиш камерасида бирга ўтирганмиз ва Худо ҳақида суҳбатлашганмиз. Василий ғамгинлик билан атрофга қарайди. Совуқдан ва қаттиқ шамолдан унинг кўзларидан соқоли олинмаган ёноқларига аста-секин кўз ёшлари думалаб, сариқ соқоллари орасида музлаб қолади. Мен унга ачинаман. Уни қандай қилиб бўлса ҳам руҳини кўтариш, жонлантириш учун мен!

— Василий, қара, атроф қандай гўзал: қандай ажойиб қиш манзараси! Буларнинг барчасини Худо яратган! — дейман.

— Сен яхшиси, ўзингга қара! — жавоб қилади у менга. — Кимга ўхшайсан?! Совуқдан жунжикиб қолгансан, очсан. Яна: “Гўзал ажойиб ўрмон!” деб такрорлайсан. Совуқ, совуқдан қотиб қоляпмиз, сен эса Худо, Худо дейсан!

Мен чиндан ҳам машинамиздаги бошқа маҳбуслар каби совқотяпман, аммо қалбимда қувонч ва ёруғлик бор. Худо ҳақидаги фикрлардан танам иссиқроқ бўлаётганда ўхшайди: Мен бу ажойиб, гўзал ўрмонни, бу тоза қорни ва биз-одамларни Ким яратганини биламан. Бу — Тангри! У бизни севишини, одамларга эзгулик, нажот ва мангу ҳаёт таклиф қилишини ҳам биламан. Мен худди шу ҳақда ўз ҳамроҳимга айтиб бермоқчиман: “Биласанми, Василий, этап — бу ҳали ҳаммаси эмас! Бизнинг устимизда — донишманд, мангу ва бизни севувчи Олий Куч бор. Хушхабарда бир оят бор. У жуда муҳим ва унда масиҳийликнинг бутун моҳияти ифодаланган”. Шунда мен совқотган лабларим билан Юҳанно Хушхабарининг 3:16 оятини айтаман: “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин”.

Менинг олдимда ва ёнимда ўтирган бошқа маҳбуслар ҳам гапларимни тинглашяпти. Ўнг томонимда ўтирган, худди шундай совқотган ва оч қолган қўшним шундай дейди: “Сиз — баптистлар ғалати одамларсиз, фақат Худо ҳақида гапирасиз, ўз эътиқодингизни тарғиб қиласиз!”

Совуқ, жуда совуқ. Аммо қоронғи ва ифлос жўнатиш қамоқхонасидан, унинг дим, қўланса тамаки ҳидига тўйинган ҳавосидан сўнг кескин фарқ — ўрмонга тушиб қолиш, гарчи соқчилар назорати остида бўлса-да. Машиналар бир томондан иккинчи томонга чайқалиб тутун чиқариб зўрға олдинга юришади. Йўлни эса қор босиб қолган, у кўринмайди. Жуда кўп бурилишлар, тепаликлар ва ўнқир-чўнқирлар. Машина худди ҳали ҳам инсон қадами етмаган табиий ўрмондан бораётганда ўхшаб туюлади...

Йўл ёқасидан қор устида ўрмон ҳайвонларининг ва қушларнинг жуда кўп излари аниқ кўриниб турибди. Озод ҳайвонларнинг, озод қушларнинг... Ҳайвонлар хоҳласа йўлдан югуриб юради, хоҳласа ўрмон ичкарисига кириб кетади ва ҳеч ким унга қаерга боришни, нима қилишни буюрмайди... Қушлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади: қаерга хоҳласанг — шу ёққа, уч — эркинлик, озодлик! Бу қандай гўзал — озодлик!

Маҳбус учун эса ҳамма нарса таъқиқланган, ундан ҳамма нарса тортиб олинган. Унинг ҳаёти соқчилар қўлида. Машина кузовида аскар ва итнинг ёвуз ва эҳтиёткор нигоҳи остида сенга қаратилган автомат оғзи рўпарасида қимирламай ўтир... Шубҳасиз тортиб олинган эрк ҳақидаги, тутқунликнинг оғирлиги тўғрисидаги доимий фикрлар ҳар бир маҳбуснинг онгида яшайди. Аммо бугун совқотган, оч, одам тўла машинада ноқулай вазиятда қимирламасдан ўтиргандан оёқ-қўллари қотиб қолган маҳбуснинг биргина истаги бор: тезроқ инсонлар яшайдиган иссиқ жойга бориш, майли лагер бўлса ҳам. Шимол томонга олиб кетаётган номаълум лагер шундай азиз —қадрдон уйимизга ўхшаб туюла бошлайди. Тезроқ етиб борсайдик.

Тўсатдан кутилмаганда, ўрмон ортидан катта қишлоқ кўринди. Ўрмон инсон учун жой бериб тамом бўлади. Тайга йўли баланд қор уюмлари йиғилган кенг кўчага айланади. Кўчанинг икки томонида вақт таъсирида йўғон ёғочлари қорайиб кетган катта-катта уйлар қад ростлаб турибди. Ҳар бир уйнинг олдида тепасида йўғон қорайган тахталардан ясалган кичикроқ томга ўхшаган соябони бор дарвозалар бор. Нарироқда эса, ҳовлилар ичкарисида яна ёғочдан қурилган баланд омборхоналар қад ростлаб турибди. Омборхоналарнинг ясси томларида баҳайбат қор шапкалари. Баъзи уйлар икки қаватли. Барча биноларнинг қурилганига камида 100 йил бўлган, аммо улар ҳали мустаҳкам эканлиги кўриниб турарди. Уйлар ҳам, омборхоналар ҳам бизга машинадан жуда баланд, қадимий ва қудратли, худди қадимги рус достонлари вақтида қотиб қолган қалъаларга ўхшаб туюларди.

Маҳбуслардан кимдир: “Бу — Чердинь” деди. Мен илгари ҳам Чердынь ҳақида эшитгандим — бу қадимий рус шаҳрига XV асрда новгородликлар томонидан асос солинган. Ўтган асрда Чердынь сургунлар маконига айланганди. Аммо сургун қилинган аҳоли, айниқса, бизнинг асримизнинг 20–30-йилларида кўпайди: 30-йилларнинг бошларида бу ерга шоир Осип Мендельштам сургун қилинганди. У шу ердаги маҳаллий касалхонада ётган, бутунлай умидсизликка тушиб 2-қаватдан ўзини пастга ташлаб ўлдирмоқчи бўлган.

Маҳбуслар ўтирган машиналар кимсасиз майдоннинг қоқ ўртасида тўхтади. Атрофда қор ва вақт ўтиши билан қорайиб кетган уй деворларидан бошқа ҳеч нима йўқ эди. Қўларида мактаб сумкасини ушлаган бир нечта мактаб ўқувчилари сал нарироқдан бизга диққат билан қараб туришибди. Бир гала маҳаллий итлар қаттиқ ҳуриб тўхтаган машиналарга қараб югуришди. “Бизни озод қилиш учун югуриб келишяпти”, — ҳазиллашди тутқунлардан кимдир. Аммо Чердинь итлари машиналардан аскарлар билан бирга сакраб тушаётган йиртқич соқчи итларни кўриб думларини қисиб қочиб қолишди. “Ёмон қутқарувчилар, қўрқоқлар!” — ҳазиллашишди маҳбуслар.

Фақат ўқувчиларгина жойларида қолиб қараб туришарди. Маҳбуслар, айниқса, оилалилари кўзларида соғинч билан уларга боқишади: кўпларининг уйда болалари қолган... Яна қачон уларни кўриш насиб қиларкан! Болалар эса ҳам ҳам бизга қараб туришарди. Афтидан улар маҳбуслар тушган машинани, автомат ушлаган аскарлар ва шафқатсиз қоровул итларни биринчи марта кўрмаётган эдилар. Уларнинг қалбларида кўрганларидан нима қолади: яхшиликми ёки ёмонликми? Шафқатми, ёки шафқатсизликми? Сургун қилинганлар ва маҳбусларнинг бир неча авлодлари шу шаҳар орқали ўтишган, кўп сургун қилинганлар ҳозир ҳам бу шаҳарда яшашади. Бу, эҳтимол, ўшаларнинг болалари ва набиралари, ҳозир навбатдаги этапга жим қараб тургандирлар?

Соқчи зобитнинг командасига кўра, бизга ҳам машиналардан тушишга ва оёқларимизнинг чигалини ёзишга рухсат беришади. Аммо ҳаммага бирдан эмас: олдин биринчи машина, кейин иккинчиси, сўнгра учинчиси — навбат билан. Аскарлар итлари билан бизни машиналар ёнида қўриқлаб турибдилар, бизнинг юришга ёки сакрашга ҳақимиз йўқ, биз фақат қотиб қолган оёқларимиз ва қўлларимизнинг чигалини ёзиш учун турган жойимизда сал қимирлашимиз мумкин. Деярли барча маҳбуслар тамаки тутунини очкўзлик билан ютиб чекишади. Ҳамманинг сезиларли даражада руҳи кўтарилди. Улардан бири менга папирусни кўрсатиб: “Сен, художўйсан ва буни тушунмайсан! Мен учун эса тамаки нондан ҳам, ҳаттоки озодликдан ҳам азизроқдир”, — дейди.

Кейин бизни яна машиналарга ўтқазишади. Аммо биз ҳали бир соатдан ортиқроқ турамиз. Аскарлар навбат билан қаергадир бориб келишди; эҳтимол, овқатланишгадир. Ниҳоят, машиналар тайга йўлидан яна йўлга тушишди. Бизнинг йўналишимиз фақат Шимолга ва Шимолга қараб боради. Аммо биз бугун Чепечанкадаги ўз лагеримизга етиб бора олмаслигимизни, бугун ҳисобида навбатдаги жўнатиш лагери Чепецга ета олишимизни билардик. Аммо биз шунга ҳам хурсанд эдик. Фақат тезроқ иссиққина жойга етиб олсак бўлди. Кечга томон кескин совуқ тушди. Биз қаттиқ совқота бошладик. Маҳбуслар бир-бирлари билан суҳбалашишни батамом тўхтатишди. Юзлари қотиб қолди, агар бир нарса демоқчи бўлсанг, итоатсиз лаблар ҳеч тушуниб бўлмайдиган товушларни айтарди. Бир нарса аниқ эди: “Совуқ! Совқотяпмиз!”

Кечқурун соат еттиларда машиналар Чепец лагерига етиб келишди. Баланд девор, яна битта эмас, бир неча қатор, темир дарвоза, бурчакларда аскарлар турган миноралар. Вишкаларнинг устида кучли таъқиқланган жойларни ёруғ нур билан ёритиб турган прожекторлар. Чепец қатъий тартибли лагер эди. Бу ерда 2000га яқин маҳбуслар бор. Лагернинг ёнида тахталар, бруслар ва мебель тайёрлайдиган ёғочни қайта ишловчи завод бор эди. Заводда маҳбуслар ишлашарди. Чепец лагери ҳам шунингдек, ушбу районга келадиган маҳбуслар этаплари учун жўнатиш пункти бўлиб хизмат қиларди. Шу ердан уларни Уралнинг узоқ шимолий лагерларига юборишарди.

Буйруққа асосан машиналардан сакраб ерга тушамиз. Аммо иссиққача ҳали бор, ҳали бизни тинтув қилишади. Бизнинг қаршимизда баланд туширилган шлакбаумли темир дарвоза. Тинтув бошланди — тўғри совуқда қор устида, прожекторларнинг шуъласи остида. Ҳамма нарса текшириляпти: кийим-бош, пойафзал, шахсий нарсалар. Токи аскарлар ва зобитлар нарсаларни синчиклаб текшириб бўлгунларича қор устида фақат пайпоқда туриш жуда совуқ. Ҳамма совуқдан қалтирарди. Атрофимизда эса муайян бир масофада ярим доира бўлиб биз томонга қаратилган автоматлари ва соқчи итлари билан аскарлар туришарди.

Қалбимда оғир тош бор эди: мен Киевда азиз оиламдан ва дўстларимдан, жамоатдан қанчалар узоқда эдим. Шимол, тайга, лагерь! Агар барчасига эътиқодсиз ва ишончсиз қаралса, оғир умидсизлик шимолнинг муз нафаси билан юракни қамраб олади. Ушбу майда-чуйдасигача бегона дунёда масиҳий қандай ёлғиз! Ҳамма нарса бизга — художўйларга қарши. Биз руҳий уйғониш байроғини кўтардик, руҳий қадриятларни ва ҳаётнинг, эътиқоднинг барча саволларида Муқаддас Китобнинг мутлақ нуфузини ҳимоя қилдик. Эзгулик ва ҳақиқатнинг ғалабаси ҳақида гапиряпмиз. Буларнинг барчаси орзу эмасми, қатъий адоватли ҳақиқатдан узилиб кетиш эиасми? Худосиз, улкан мамлакатда Масиҳга ишонадиганлар ва унинг таълимоти бўйича яшайдиганлар қанчалар кам! Улар кимлар: хаёлпарастларми ёки “ўтмиш қолдиқларими?” “Лагерь ҳаёти сизга сизнинг адашаётганингизни кўрсатади!” — деди менга бундан бир ой илгари Лефортово қамоқхонасида КГБ полковниги Петренко. Ўшандан бери мен этапларнинг, қамоқхоналарнинг ва жўнатиш пунктларининг “жозибалари” билан бироз танишдим. Лагерга келганимдан сўнг ўз кечинмаларимни “Бандининг фикрлари” шеъримда ифодаладим:

 

Сен ёшлигингда ҳақиқатни ҳимоя қилдинг,

Эзгулик ва мангу қутулиш куйчиси,

Ва мана энди сенинг меҳнатларингнинг натижаси:

Тайга ўлкаси ва қуршалган қамоқхона

 

Этаплар, жўнатиш пунктлари торлиги...

Цемент пол энди — шоирнинг ўрни.

Энди ҳаво ўрнида — қўланса ҳидли дим,

Камера деворлари — дунёнинг ҳамма томони.

 

Сен эзгулик ва бахтни тасдиқладинг,

Эътиқодсиз ўғилларни ёруғликка чорладинг,

Сен мангу орзуни тарғиб қилдинг.

Нуқсонлар ва иккиюзламачиликни фош қилдинг

 

Хўш, энди нима бўлди? Орзулар чиппакка чиқдими?!

Ёшлик умидлари ва ранг-баранг орзулар?

Соқчи итлари — бу гуллар эмас,

Қаттиқ совуқлар шеърият эмас.

 

Аммо бўронлар ҳайқириғи аро иймон ва севги

Қўшиғи илгаригидай кўкрагимда янграяпти.

“Қўрқмасдан садоқат сўқмоғидан буюк

Орзулар сари боравер”, — дейди бир ички овоз.

 

Эзгулик ва ҳақиқат ёвузликни енгади!

Қайта тирилиш нури олдида зулмат чекинади!

Зиндонлар вайрон бўлади! Уларнинг пўлат

Анжомларини ҳамма кўрсин деб музейга беришади.

 

Бизни ярим доира шаклида ўраб олган ва арқонларидан ушлаб турилган итлар чарчашди, улар ҳам очқаган эди. Уларнинг сабр-тоқатлари тугаб борарди: тезроқ казармага, қоровулхонага. Улар сабрсизлик билан ҳуришарди. Баъзида эса биз томонга қараб жаҳл билан ҳуришади. Қор устидаги тинтув эса давом қиляпти. Менинг нарсаларим турган қопимда Муқаддас Китоб бор эди. мени тинтув қилаётган аскар қопимдан бошлади ва дарҳол Муқаддас Китобни топиб олди. У, эҳтимол, Муқаддас Китобни биринчи марта кўраётгандир ва жуда ҳайрон қолади:

— Бу нима, ҳақиқий Муқаддас Китобми? — сўрайди у китобни секин варақлаб.

— Ҳа, ҳақиқий, — деб аранг жавоб бераман совқатганимдан ва жуда чарчаганимдан.

— Сенга лагерда рухсат беришмайди! — аскар кўзлари билан зобитни излаб. Муқаддас Китоб эса ҳали ҳам унинг қўлида эди, у эса нима қиларини билмасди.

“Муқаддас Китоб хавф остида! Мендан Муқаддас Китобни тортиб олишлари мумкин!” — бу фикр миямдан яшиндай ўтди. Мен ҳатто исиб кетдим. Лефортово қамоқхонасида бундан ярим йил илгари Муқаддас Китоб қўлимда бўлиш ҳуқуқи учун курашгандим. Мен қамоқхона бошлиғи номига камерада Муқаддас Китобдан фойдаланишга рухсат беришини сўраб ариза ёзгандим. Ўшанда мен олти кун овқат емасдан, Худога, менга ёрдам бер, деб ибодат қилдим.

Ўшанда мен камерада Миша исмли 35 ёшли бир маҳбус билан бирга ўтирардим. У мени ишонтирмоқчи бўларди: “Ўзингизни қийнаманг, оч юришни бас қилинг, овқатланинг! Овқат шундай ҳам яхши эмас, паст калорияли. Организмингиз заифлашган, соғлиғингизга путур етказманг! Лефортово қамоқхонасида сизга ҳеч қачон Муқаддас Китобни бериб қўйишмайди. Чунки бу КГБнинг асосий қамоқхонаси — бу ерда ҳали ҳеч қачон ҳеч кимда Муқаддас Китоб бўлмаган!”

Аммо олти кундан кейин мен Муқаддас Китобни олдим. Камерамизга зобит келиб менга Муқаддас Китобни топширганда, ҳамхонам жуда ҳайратланди. Ўшанда зобит шундай деганди: ”Мана китобингиз, уни хоҳлаганингизча ўқишингиз мумкин!” Зобит камерадан чиқиб кетгандан кейин Миша мендан илтимос қилди: “Менга Муқаддас Китобни ўқишга рухсат берасизми? Мен ҳали умримда бу китобни қўлимга ушламаганман!” Ярим йил давомида Муқаддас Китоб ёнимда, ё Мишада бўлди ва биз доимо ўқирдик.

Мана энди Муқаддас Китобни мендан тортиб олишмоқчи. Мен энди совуқни сезмасдим. Аскар қўлида Муқаддас Китобни ушлаб иккиланиб турарди: у зобитни кутарди. Аммо унинг ёнига ҳеч ким келмасди, чунки барча зобитлар ва аскарлар тинтув билан банд эдилар. Улар шошардилар, чунки ўзлари ҳам совуқ қотгандилар. “Муқаддас Китобни қопимга қайтариб сол, — секин ва хотиржамлик билан дедим мен. — Шовқин кўтарма! Муқаддас Китоб — яхши китоб, у менга жуда керак. Москва қамоқхонасида уни менга қайтариб бермагунларича олти кун нон емаганман”. Бу гапларнинг барини мен тез, аммо паст овозда фақат унинг бир ўзи эшитадиган қилиб гапирардим. Аскар бир дақиқага ўйланиб қолди. Кейин китобни қайтариб менинг қопимга солди. “Раҳмат!” — дедим мен секингина.

— Сенга қайси моддани беришган? — сўради аскар.

— Диний! Мен уч йилга Худога бўлган эътиқодим учун ҳукм қилинганман.

— Мен сенинг художўй эканлигингни дарҳол билдим, — деди аскар ва мени тинтув қилишни бас қилиб. “Бор!” — деди у менга баланд овозда. Кейин секин қўшиб қўйди: “Муқаддас Китобни бу ерда жўнатиш пунктида ўқийвер. Чепечанка лагерида уни сендан барибир тортиб олишади: у ернинг бошлиғи жуда қаттиққўл”.

Тинтувдан сўнг бизларни лагерга киритишди. Соқчилар ва итлар лагер ташқарисида қолишди. Биз эса нарядчи — маҳбус ҳамроҳлигида зона бўйлаб жўнатиш барагига борардик. Нарядчик бизга тушунтиради: “Бу ерда 3–4 кун бўласизлар. Кейин эса сизларни темир йўлдан Чепечанкага — умумий тартибли лагерга олиб кетишади”.

Мен савол бераман:

— Чепечанкага неча километр?

— 70, — жавоб берди у. Маҳбуслардан кимдир аниқлиқ киритиб сўрайди:

— Нима, бу ерда, Шимолда темир йўл борми?

— Ҳа, бор, узунлиги 70 км: Чепецдан Чепечангача. Аммо фақат тор изли темир йўл. Уни ҳам урушдан илгари қуришган, — изоҳ берди нарядчи.

Жўнатиш бараги иккита кичик хонадан иборат. Уларни лагерда бошқача қилиб бўлим деб ҳам аташади. На кроват, на сўри бор. Полда ухлашади. Аммо пол тахта ва барак ичи иссиқ, печ ёниб турибди. Қандай яхши. “Иссиқроқ бирон нарса бўлсайди, — илтимос қилишди маҳбуслар. — Кун бўйи овқатсиз юрдик!” Нарядчи бизни лагер ошхонасига бошлаб борди. Кечки овқатнинг тугаганига анча бўлган. Ошхонада навбатчи ошпаздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Биз бу этапда олтмиштача эдик. Ҳар биримизга бир товоқдан қолган лагер шўрвасидан беришди: овқат фақат сув ва бир нечта пишиб кетган ёрмадан иборат. Аммо иссиқ овқат, ҳаттоки хушбўй туюлади, биз хурсандмиз. Бизга бир катта бўлакдан қора нон берганларида янада хурсанд бўлдик: овқатланиб бўлдик, исиндик ва анча руҳимиз кўтарилди... Нарядчи кетди, биз эса жўнатиш бараги томон йўл олдик.

Уч кундан сўнг бизни Чепечанкага олиб кетишди. Энди бизни машиналарда эмас, маҳбуслар вагонида тор изли темир йўлдан олиб кетишарди. Бу йўлдан Чепечанка лагеридаги ёғоч тайёрлаш заводидан ёғочни Кама дарёсига олиб келиш учун фойдаланишарди, кейин эса катта ёғоч баҳорда дарё бўйлаб пастга оқизиларди. Маҳбуслар тушган вагонни мотавоз тортиб борарди. Бир неча соатдан бери йўлдамиз, жуда секин ҳаракатланяпти, чунки темир йўл жуда ёмон, деярли авария ҳолатида эди.

Кечга томон Чепечанкага етиб келдик. Яна лагер олдида қор устида тинтув. Яна менинг Муқаддас Китобимни топишди ва четга қор устига олиб қўйишди. Тез орада барча маҳбусларни лагерга киритишди. Катта темир давроза очилиб навбатчи зобит маҳбусларнинг фамилияларини рўйхат бўйича ўқиди ва ҳар бир одам ўз исми, фамилияси, отасининг исмини, туғилган йили ва ўзига берилган жиноят кодекси моддасини, неча йилга кесилганини айтиб лагер зонасига киради. Менинг навбатим келганида, зобит мени тўхтатади.

“Олдин лагер бошлиғига учранг! У сиз билан шахсан суҳбатлашади!” Кейин зобит аскарлардан бирига деди: “Унинг нарсалари ва Муқаддас китобни олиб, бошлиқнинг хонасига олиб бор”.

“Менинг кетимдан юринг!” — менга мурожаат қилди аскар. У мени лагер бошлиғининг хонаси жойлашган хизмат биносига олиб борди. Бошлиқнинг хонаси — унча катта бўлмаган, катта эман дарахти ёғочидан бўлган эски стол, панжарали иккита кичик деразаси бўлган ва хона бурчагида оғир темир сандиқ турган хона эди. Деворда узун товонигача шинел кийган ва бутун бўйи билан тушган Дзержинскийнинг катта сурати. Суратда Дзержинский жуда озғин, ёноқлари чўккан. Стол орқасида ўтирган одам — лагер бошлиғи Станицкий ҳам худди шундай қиёфада.

Зобит мени кабинетга олиб кирганда, Станицкий аллақачон менинг ҳужжатларимни диққат билан ўрганиб ўтирарди: айблов хулосаси, Москва судининг ҳукми, менинг суддаги ёзувларим. Улар жуда кўп эди, 200 варақча, мен уларни катта папкада сақлардим. Унинг олдида шунингдек, мен учун энг қимматли нарса — катта, оғир — Москвада нашр қилинган Муқаддас Китоб ётарди. Бошлиқ ҳар бир қоғозни диққат билан кўздан кечирарди. Кейин қўлига Муқаддас Китобни олиб варақлай бошлайди ва мен тагига чизиб қўйган ҳар бир оятни ўқийди.

— Муқаддас Китоб — таъқиқланган китоб, мен уни лагерга киритмайман! — узил-кесил гапирди у.

— Нима, Муқаддас Китоб бизнинг мамлакатимизда расман манъ қилинганми? — сўрайман мен. — СССР Конституцияси Муқаддас Китобни таъқиқламаган-ку!

Бошлиқ менга узоқ ва диққат билан тикилиб қарайди. Кейин унинг чеҳрасида мазах қилувчи кулги пайдо бўлади, у секин ва маъноли қилиб дейди:

— Ёзилган ва ёзилмаган қонунлар бор! Биз асосан ёзилмаган қонунларга асосан яшаймиз. Бу коммунизм ва материализм қонунлари. Ушбу қонунларга кўра, Муқаддас Китоб — зарарли китоб ва бу китоб таъқиқланган! Ёзилмаган қонунлар — Конституция ва бошқалар — бу сизлар — баптистлар учун эмас. Балки чет элликлар, инсон ҳуқуқлари тарафдорлари учун. Мана бизнинг Конституциямизни ўқийверишсин, биздаги виждон эркинлигига ҳайрон қолишсин! — шундай деб у сурбетларча кулди.

Мен шимолий Урал ўрмонлари ичида жойлашган бу лагер бошлиғи оддий одам эмаслигини тушундим. У динсиз давлатининг динга нисбатан сиёсатини яхши биларди.

— Сиз қандай муддатга ҳукм қилингансиз? — сўради бошлиқ яна менинг қоғозларимга диққатини қаратиб.

— Уч йилга, — жавоб қилдим мен .

— Қаерда ҳукм чиқаришди?

— Москвада.

— Нега бунча қоғозларингиз кўп?! — бошлиқ стол устига ишора қилди. — Бу ерда бир неча юзта қоғоз бор. Қандайдир илоҳй ёзувлар, шеърлар... Сиз нима ёзувчимисиз?

— Ёзишни яхши кўраман. Аммо бу, — мен қўлим билан қоғозларни кўрсатдим. — асосан менинг Москвадаги суд жараёнига тайёргарлик қилиб ёзганларим.

Станицкий қоғозларимни кўришда давом қилади. Баъзиларини у диққат билан ўқийди. “Ўтиринг!” у ниҳоят менга эшик олдидаги стулни кўрсатди. Сукут ичида ўн беш дақиқача вақт ўтди. Бир неча марта Станицкий бошини кўтариб менга синовчан назар ташлади. Кейин у ўрнидан турди, столдан узоқлашиб, умуман расмий бўлмаган, дўстона оҳангда сўради: “Кутиш зерикарлими? Яхши, сиз ҳозир зонага борасиз. Қоғозларингизни мен ўзимда олиб қоламан. Яна бир кўриб чиқаман ва эҳтимол қайтариб берарман. Муқаддас Китобни эса — йўқ!” Станицкий эшикни очди ва коридорда тахта пол юваётган маҳбусни баланд овозда чақирди: “Навбатчи!”

Шунда кутилмаган бир воқеа юз берди: маҳбус бошлиқнинг хонасига кирганда, мен ҳайрон қолдим — бу мен жуда яхши танийдиган Фёдор Владимирович Маховицкий эди: у икки йилга лагерга ҳукм қилинган бизнинг Ленинграддаги қайд қилинмаган жамоатимизнинг просвитери эди. Биз қучоқлашиб, хурсанд бўлиб бир-биримиз билан кўришдик.

“Маховицкий, Масиҳдаги биродарингни қабул қилиб ол! Ўзинг яшайдиган биринчи баракка жойлаштир. Аммо, қара, уни дарҳол тунаб кетишмасин, биласан-ку бу ерда бизни янгиларни шундай қарши олишади!” лагер бошлиғи ўрнидан туриб столидан нарироқ бориб, бизга қизиқиш билан қаради. Фёдор Владимирович икки ойдан бери шу лагерда эди. Лагерда яна бир тақводор — Кавказлик Каншауби Джангетов ҳам бор эди. Бу ҳақда менга биринчи дақиқалардаёқ Фёдор Владимирович айтиб беришга улгурди. У гапиришни, ўз таассуротлари билан ўртоқлашишни хоҳлаётгани сезилиб турарди.

“Мен Москвадаги бошлиқларни тушунмайман — нима сабабдан улар менинг лагеримга учта баптистни юборишди?!” — бошлиқ бизга савол назари билан қаради. Аммо биз жим турардик. “Қулоқ солинг, Винс! Сиз баптист котибмисиз? Мен сизни ҳукм қилинишингиздан буни тушундим. Маховицкий, сиз эса Ленинградлик баптист попсиз, шундайми? Кавказлик Джангетов эса — баптист мусулмонларининг бошлиғи! Ана бўлмаса — баптистлар учлиги!” Кейин у қўлини силтади ва Маховицкийга мурожаат қилиб: “Уни баракка олиб бор!” — деди.

— Менинг Муқаддас Китобим—чи? — сўрадим мен бошлиқдан. — Уни менга қайтариб беринг! Мен шу Муқаддас Китобдан Москвадаги Лефортовода — КГБнинг қамоқхонасида фойдаланганман.

— Йўқ. Муқаддас Китобни мен зонага қўймайман! Мен бутун лагер баптистларга айланишини истамайман. Боринглар! — дўқ қилди бизга қараб бошлиқ.

Биз зонага кирганимизда, мен билан бир этапда келган ўртоқларим ҳали баракларга тарқалишмаганди. Улар дарвоза яқинида туришарди. Барча янги келганларни, ёки бу ерда “янги этап” деб аталадиганларни шу ердаги маҳбусларнинг катта гуруҳи ўраб олганди. Маховицкийни навбатчи зобит чақирди, мен маҳбуслар орасида ёлғиз қолдим. Одатдаги саволлар: “Этап қаердан? Москваликлар, Ленинградликлар борми? Озодликда нима янгиликлар? У ёқда ҳаёт қандай?” Тайга лагери аҳолининг озодликдаги ҳаётдан жуда узоқликлари сезилиб турарди. Баланд бўйли, озғин маҳбус менга шундай деди: “Мен ўн олти ёшимдан бери лагердаман. Ҳозир мен йигирма тўққиз ёшдаман. Мен озодликдаги ҳаётни тасаввур ҳам қила олмайман!”

Мени 5–6та маҳбус ўраб олди ва деярли зўрлаб четга олиб чиқишди: “Пул, чой, тамаки борми?” — улар менга еб қўйгудай бўлиб қараб туришар ва жавоб кутишарди. Мен лагерда биринчи мартаман, ҳали унинг тартиб-қоидасини билмасдим.

— Мен чекмайман. Мен — тақводор масиҳийман! Пулим ҳам йўқ. Ахир, лагерда ёнингда пул бўлиши мумкинми? — соддалик билан сўрадим мен.

— Сен пулларни қаерингга тикдинг? — яна сўрайди маҳбуслардан биттаси, менинг камзулимдан тортқилаб. Мен индамайман...

— Барибир топиб, олиб қўямиз! — қўшилди иккинчиси.

Мен жим туравердим. Шундай машаққатли йўл ва қор устидаги тинтувдан сўнг иссиққина хона ва дам олиш ўрнига қароқчилар қўлига тушиш — оҳ, қандай даҳшат! Сал нарироқда яна бир маҳбус турибди — у ҳам қора камзул кийиб олганди. У русга сира ўхшамас, ўрта бўйли эди. Бу одам ҳеч нима демай менга қоп-қора кўзларини тикиб турар, ниманидир кутарди... Ниҳоят, мен бу ёқимсиз вазиятга нуқта қўйишга қарор қилдим. “Йигитлар, қулоқ солинглар! — мени ўраб олган маҳбусларга мурожаат қилдим (уларнинг мендан ёш эканлиги кўриниб турарди — ҳаммаси 20–25 ёшда эдилар). — Яхшиси, менга баракка қандай боришни кўрсатинглар, — мен лагер бошлиғи менга айтган барак рақамини айтдим. — Менда пул ҳам, чой ҳам, тамаки ҳам йўқ, деб айтдим-ку! Мен масиҳийман, Москва суди томонидан Худога эътиқодим учун уч йилга лагерга ҳукм қилинганман!”

Гуруҳ норозилик билан ғудраниб тарқалди. Аммо четроқда турган маҳбус бошқалар билан кетмади. У жимгина менга яқин келди: катта-катта кўзлар, қоп-қора қалин қошлар, қирғий бурун, озғин ёноқлар... Мен унга қандайдир бир хавотирлик билан қарайман: унга мендан нима керак? Ким у? Нега у бу вақт ичида четда турди, бир ўзим қолишимни кутди? Эҳтимол, у пул талаб қилганлардан ҳам хавфлироқдир? Мен кескин орқамга ўгирилдим ва энг яқин барак томонга қараб ундан узоқлаша бошладим, тўсатдан: “Сиз — масиҳиймисиз?” деган саволни эшитдим.

Мен бирдан тўхтаб қолдим, яқинлашиб келаётган маҳбусга қарадим. Балки, менга шундай эшитилгандир. Ким шундай жойда бу муқаддас сўзни айта олади? Тўсатдан унинг юзи кенг, деярли болаларча, унинг бутун қалби акс этган жилмайишдан ёришди... Йўқ, бу қароқчи эмас — бу дўст, менинг Масиҳдаги биродарим!

Мен дарров жавоб бердим: “Ҳа, мен Масиҳдаги биродарингизман. Сиз кимсиз?” Мен қўлимни чўздим. У ҳам менга қўлини чўзиб, қувонч билан деди: “Мен ҳам Масиҳдаги акангизман!” Биз қучоқлашдик, иккаламизнинг ҳам кўзларимизда ёш... Мен ўзимни таништирдим, менинг янги акам ҳам ўз исмини айтди. “Мен — Джангетовман, бу менинг фамилиям. Исмим эса — Каншауби. Мен черкас миллатиданман, Кавказда яшаганман. Мен мусулмонман. Ўн тўққиз ёшимда Исо Масиҳга худди ўз Қутқарувчимга эътиқод қилгандай эътиқод қилдим. Мана, йигирма йилдан буён Масиҳнинг издошиман. Энди эса Хушхабарни тарғиб қилганим учун бу ерда — лагердаман”. Унинг русча нутқи тўғри эди, аммо овози қандайдир бўғиқ эди.

Шундай узоқ Шимолдаги ўрмонлар ва қорлар орасидаги ёлғиз лагерда эътиқоддаги биродарингни учратиш қандай бахт! Тутқунликда ёлғиз бўлишинг, оғир, аммо икки ёки уч киши бўлса — бу жамоат-ку! Масиҳнинг Хушхабарда ва бизнинг юракларимизда ёзилган сўзлари кишини руҳлантиради: “Икки ё уч киши Менинг номим билан йиғилса, Мен уларнинг орасида бўламан” (Мф.18:20).

Масиҳдаги биродарлик — бу жуда буюк сўзлар! Улар ҳаётнинг ва ишончнинг янги уфқларини очиб қалбни иситишади ва қанотлантиришади. Мен биродарларимни учратдим, қишли этапнинг машаққатлари, совуқ, тутқунлик азоби, шафқатсизлик ва худосизлик судининг зўравонликлари эсдан чиқди. Буларнинг бари жуда узоқ-узоқларга чекинди. Ҳатто мен бир неча йиллик ҳаётимни ўтказишим керак бўлган Тайга лагерининг қаттиқ тартиби ҳам тушкунликсиз ва қайғусиз, умид ва ишонч ила қабул қилинади. Масиҳдаги биродарлик — бу сўзларда қандай куч ва кўтаринки руҳ мужассам!

 

Мен сени севаман, Масиҳ биродарлиги!

Сенинг эътиқодингга юксак парвоз.

Эзгу хабар буюк сўздир,

У асрлар оша ўлмайди!

 

Сен Масиҳдан совуқда ва иссиқда

Умид қилишга ўрганишга тайёрсан,

Ва ёвузлик билан ҳеч дўстлашмасликни,

Фақат тор йўлдан боришни ундан ўрганасан.

 

Кавказда, Украина чўлларида

Москва остидаги қишлоқларда, Урал тоғларида,

Сибир текисликлари кенгликларида

Сенинг эътиқодинг ғамларда мустаҳкамланди.

 

Мен сенинг зарранг бўлишдан,

Сен билан бирга қувонч ва ғамни бўлишишдан хурсандман,

Сен ҳақингда доимо ибодат қилишга,

Масиҳ билан тезроқ учрашишга тайёрман.


Этап — конвой билан олиб бориладиган маҳбуслар тўдаси.


Книга на Узбекском языке: - Горизонты веры (Георгий Винс)

На страницах книги "Горизонты веры" вы познакомитесь с историей, рассказанной Г. Винсом, верующим из Киева, который в годы правления коммунистов был арестован за свою веру и сослан в лагерь Чепечанка на Север­ном Урале. Это повествование - удивительное свидетельство человека, который даже в таких нечеловеческих условиях продолжал служить Богу и помог выжить своим товарищам по несчастью.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак