Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) 1 bob

Роберт Чарльз Спраул. Мукаддас рухнинг сири - (1 боб) Ўзбек тилида

Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) O‘zbek tilida AudiokitobMukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) Audiokitob O'zbek tilida

             

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

1 боб. Сен Кимсан, Муқаддас Руҳ?

2 боб. Муқаддас Руҳ – Худо

3 боб. Учликнинг сири

4 боб. Моҳият ва шахсият: Учлик сирини тадқиқ этиш

5 боб. Муқаддас Руҳ ижодда

6 боб. Янгиланган ибтидо: Муқаддас Руҳ ва қайта туғилиш

7 боб. Муқаддас Руҳ шарофати билан омон ва бешикаст

8 боб. Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш

9 боб. Муқаддас Руҳ самараси

10 боб. Бошқа Юпатувчи


БИРИНЧИ БОБ

СЕН КИМСАН, МУҚАДДАС РУҲ?

Кимки Худонинг Муқаддас Руҳини билмаса,

у Худони мутлақо билмайди.

ТОМАС АРНОЛЬД

Шоирлар баҳорда ёшларнинг тасаввури севги билан тўлиб-тошиши ҳақида гапиришади. 1958 йилнинг баҳорида менинг тасаввуримда оғир ихтилофлар ўйини юз берди. Бу ихтилоф – мендаги ўткинчи моҳият ва илоҳий барҳаёт қонун ўртасидаги кураш бўлиб, бунда ҳеч қачон бирорта ҳам одам тўлиқ ва узил-кесил ғалаба қозонишга қодир эмас.

Мен бунга ўз шахсий тажрибамда ишонч ҳосил қилдим. Агар хотирам панд бермаётган бўлса, машҳур кино актёр Гарри Купер ижро этган қўшиқда шундай сўзлар янграйди:

Мени севгидан бурч айирмоқчи бўлар:

Олтинсоч париваш, айт, нима қилай?

О, қисматнинг бу қаттиқ қўллари ...

Тақдир чўққисин булут билан ёпар ...

Менинг гўзалим олтин сочли эмасди, аммо бунда бошқа айтилганларнинг бари тўғри келарди. Мен 1952 йилда севиб қолдим. 1957 йилнинг баҳорида ўзим танлаган қизга олмос кўзли узук совға қилдим. Биз унаштирилгандик ва тўйимиз 1960 йилнинг июнь ойига белгиланганди. Бироқ бизнинг барча орзу ва режаларимизни ўша 1957 йилнинг ўзида “улкан довул супуриб ташлади”. Гап шундаки, айнан ўша пайтда баногоҳ фикрларим ёришди: Масиҳнинг моҳиятида руҳий кўзларим очилди. Мен бу қувончли хабарни севгилим билан баҳам кўришга ошиқдим ва унга эндигина намоён бўлган эътиқодим мазмун-моҳиятини очиб бериш дамларини интиқиб кутдим. Худони мен қандай англаган бўлсам, у ҳам Раббийни худди шу тариқа қабул қилишига ишончим комил эди.

Мен руҳий жўшқинликка тўлиб, ўзимнинг Худога юзланганимни унга завқ-шавқ билан тўкиб солдим. Мен гўё қимматбаҳо марваридни топгандек эдим ва ўз маҳбубамни бу топилмамнинг қадр-қийматига ишонтирмоқчи эдим. Бироқ севгилим ҳайратга тушмади. Унинг онгига менинг кечинмаларим моҳиятини етказишга уринишим худди сўқир одамга калейдоскопнинг нима эканини беҳуда тасвирлашга ўхшаб туюларди. У ҳеч қандай қизиқиш акс этмаган лоқайд кўринишда мени мулойимлик билан тинглади. У менинг ҳолатимга изоҳ тополмай, менинг диний масалада бироз “қўзғалиб қолганим” ҳақидаги хулосага келди. – Сен “масиҳий бўлиш” деганда нимани назарда тутяпсан? – тушунмади у. – Ахир, сен ҳамиша масиҳий бўлгансан-ку. Чўмдирилгансан, тасдиқланган ва ҳ.к.з.

Уни ҳам, мени ҳам битта жамоатда тасдиқлашганди. Биз биргаликда хорда куйлардик ва ёшлар тўгарагига бориб турардик. Жамоатнинг кечки базмларида биргаликда рақсга тушишни ўргангандик. Энди эса мен “янги туғилганим”ни айтаётгандим. Маҳбубам бундай сўзни ҳеч қачон эшитмаганди. Бу токи Жимми Картергача, Чак Колсонгача бўлган паллада, “янгидан туғилиш” жумласи ҳали оммавий маданиятнинг сўз бойлигига қўшилмаган даврда юз берганди. 1958 йилда бу сўз севгилимга фанатизмнинг белгиси бўлиб туюлди ва бизнинг муносабатларимизга жиддий таҳдид уйғотарди.

Ойлар ўтди, бироқ менинг орзуларим рўёбга чиқмади, яъни муносабатларимиз мустаҳкамланиши ўрнига ўртамизда таранг бегоналик кучайди. Тез орада янги туғилишимдан барча ҳам завқ-шавқ туйғусини ҳис этмаётгани менга аён бўлди. Онам менинг ундан узоқлашиб бораётганимни ва унинг қадриятлар тизимини қабул қилмаётганимни ҳис этди. Опам душманона кайфиятга тушганди. Дўстларим менга шубҳа билан қарашарди. Жамоатимиз чўпони барчанинг олдида мени “муккасидан кетган аҳмоқ” деб атади.

Мен ўз тажрибамга кўра, ўз вақтида масиҳийликнинг турли оқимлари ўртасида қай тарзда зиддиятлар пайдо бўлганини тушундим. Мен нафақат Мусонинг, балки Исонинг ҳам амрларини ўргана бошладим. Қалбим қабул қилмаган энг қийин қоида мана: “Имонсизлар билан шерик бўлманглар”. Менга, тақводор эркак имонга кирмаган аёлга уйланиши мумкин эмас, деб ўргатишганди.

Бироқ мен имонда бўлмаган аёлни севиб қолгандим ва биз унаштирилгандик, энди эса мен севги ва бурч ўртасида азобда қолгандим.

Мен Худо билан келишишга уриниб, Унга ваъда бердим: агар севгилим ҳафта охирида мен билан жамоатга бориб, масиҳий (менинг тушунчамга кўра) бўлмаса, у билан алоқани узаман. Мен унга ўз қарорим ҳақида айтмадим ва ҳеч кимга бу ҳақда бир оғиз гапирмадим. Бу менинг ва Қодир Худонинг ўртасидаги шахсий битим эди.

Ўша куни эрталаб унинг келишидан аввал хонамга беркиниб, севгилим ҳаққига ибодат қилишга тушдим. Мен ўз илтимосимни Исонинг қатъиятли бева ҳақидаги масали билан асослашга уриндим. Аммо бу менга етарли даражада ишонтирарли бўлиб туюлмади. Агар ишимнинг муваффақияти учун Фаришта билан ҳам курашишимга тўғри келганида, мен уни чуқур нокаут ҳолатига туширган бўлардим. Мен танланганлик ва абадий қарорлар ҳақида ҳеч нимани билмасдим. Ҳаттоки Худонинг ҳаёт китобида севгилимнинг исми бўлмаса, уни шу бугуноқ ёзиб қўйишларини қаттиқ истардим. Агар Осмон Шоҳлиги куч билан забт этиладиган бўлса, буни тўғридан тўғри амалга оширгим келарди.

Маҳбубам кечқурун истаб-истамай мен билан ибодат йиғилишига борди. У менга шубҳа билан қаради ва ўзининг “бу диний тадбир”га бўлган норозилигини ифода этди.

У ибодат йиғилишининг ўртасида, худди Жон Уэсли каби Олдерсгейт уйида содир бўлганидек, юраги “ғалати тарзда исиганини” ҳис қилди. Худди Августин боғда ва Мартин Лютер қалъа минорасида кўргани каби, у жаннатнинг очилган дарвозасини ва ўзининг ундан кириб бораётганини кўрди.

Маҳбубам йиғиндан сўнг менинг қувончимдан ҳам ошиб ўтадиган завқ-шавқ билан деди: “Энди кимлигингни биламан, Муқаддас Руҳ!”

Бу ҳайқириқ тажрибали назариётчи ифода этган фикр эмасди. Бу масиҳийлик эътиқодига яна қайта юзланган кишининг илк таассуротларини акс эттиради. Ҳарҳолда мен ушбу жумлани эътиборга лойиқ деб ҳисоблайман. Бу аслида тўсатдан покиза имон уйғотган ҳақиқатни англаш бир лаҳзадаёқ юз берганида, ҳаётнинг ана шундай кескин воқеалигига нисбатан ўз-ўзидан юзага келадиган реакция эди.

Бу оддийгина фикрда кўплаб чуқур маънолар бор. Келинг, ана шу жумлани таҳлил қилайлик. Биринчи сўз диққатга сазовор: “Энди”, - деди у. “Энди” ҳозирги замонга тааллуқли ва нимадир энди аввалгидан фарқ қилишини аниқ кўрсатиб туради. “Энди” аввалгига номаълум бўлган қандайдир янгича ҳолатни англатади.

Севгилимнинг изоҳ беришича, у Муқаддас Руҳни аввал ҳам эшитган, албатта. Жамоатда ўтказиладиган никоҳ маросимларида, Қутлуғ Кечлик ва марҳаматлаш пайтида, шунингдек, чўпон ибодатининг якунида “Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан” сўзларини тез-тез эшитиш мумкин.

Аммо жамоат ҳаётида “Муқаддас Руҳ” сўзи катта ибодатнинг мавҳум ва кам тушунарли қисми бўлган.

Учликнинг Учинчи Шахси ҳақида эслатиб ўтилганлиги севгилимда ҳеч қандай аниқ тасаввурни ҳосил қилмади.

“Биламан” сўзи қандайдир янги нарса маълум бўлганидан дарак беради. Аввал мавҳум бўлган нимадир англаб етилди, тўсатдан қалблар ёришди. “Энди мен биламан”, - деди у.

Веста (севгилим) билимнинг алоҳида бир турини назарда тутганди. У Муқаддас Руҳ ҳақида биринчи марта эшитиши эмасди. Унга бундай тушунча таниш бўлиб, катехизис (диний ақидаларнинг савол-жавоб тарзидаги қисқача баёни) бўйича имтиҳон топширган ва Муқаддас Руҳ ҳақида умумий тасаввурга эга эди.

“Энди мен биламан” – умумий маълумотлар доирасига кирадиган билимларнинг янгича турини ифодалайди ва шахсий кечинмаларнинг натижаси ҳисобланади.

Ҳаворийларнинг руҳий англаш таълимотига алоҳида эътибор қаратишга тўғри келади. Павлус Коринфликларга Мактубида ёзади:

“Ҳеч бир кўз кўрмаган, ҳеч бир қулоқ эшитмаган,

Инсон ақли бовар қилмаган ажойиботларни,

Худо Ўзини севганлар учун тайёрлаб қўйган.”

Бизларга эса Худо буларни Ўзининг Руҳи орқали ошкор қилди. Чунки Муқаддас Руҳ ҳамма нарсадан, ҳатто Худонинг ўй-фикрларидан ҳам огоҳдир. Инсоннинг ўй-фикрларини унинг ичидаги ўз руҳидан бошқа яна ким билади?! Худди шу сингари, Худонинг ўй-фикрларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким билмайди. Биз Худонинг Руҳини қабул қилдик, энди дунёвий одамлар каби ўй-фикр қилмаймиз. Шунинг учун Худо бизга нима ато қилганини аниқ тушуна оламиз. Биз булар ҳақида гапирганимизда инсоний донолик билан гапирмаймиз, балки Муқаддас Руҳ ўргатаётган сўзлар билан руҳий ҳақиқатни талқин қиламиз.

Қалбида Худонинг Руҳи бўлмаган инсонлар Худонинг Руҳи ўргатган ҳақиқатни рад қиладилар. Улар учун бу ҳақиқат тентакликдай туюлади, бу ҳақиқатни улар тушуна олмайдилар. Зеро, бу ҳақиқатни фақатгина Худонинг Руҳи ёрдами билан тушунса бўлади (1 Коринф. 2:9-14).

Мазкур парча Муқаддас Руҳ ҳақидаги тушунчамиз учун шунчалик муҳимки, биз янада муфассалроқ муҳокама учун унга кейинроқ қайтамиз. Ҳозир эса Павлус бу ўринда биринчи қарашда “тентакликдай” туюладиган руҳий муҳокама ҳақида гапирганини қайд этайлик. Яъни инсон ўзининг тубанлашган ҳолатида Худонинг ваҳийсига етишиш қудратига эга эмас. Дарҳақиқат, Павлус аниқ-равшан эълон қилади: “ҳақиқатни улар тушуна олмайдилар”. Имонда бўлмаган одам бизнинг руҳий нарсаларимизни муҳокама қилиш ҳолатида эмас. Биз ўз табиатимизга кўра имонда эмасмиз ва токи Худонинг Руҳи бизда имон сари интилишни уйғотмас экан руҳият ҳақида муҳокама қилолмаймиз. Бу айнан қайта туғилишимизга йўналтирилган Муқаддас Руҳнинг ишидир. Биз фақат шундан кейингина руҳий хизмат қилиш лаёқатига эга бўламиз.

“Энди мен биламан” – Веста бу сўзларни айтганида, онгли равишда ёки англамаган ҳолда ўзининг янги, қайта туғилган руҳий ҳолати ҳақида, Худога мурожаати ҳақида гувоҳлик беради.

“Энди кимлигингни биламан, Муқаддас Руҳ”.

Эътиборга олиш керакки, Веста бундай гапни айтмади: “Энди мен Муқаддас Руҳнинг нима эканлигини биламан”. У Муқаддас Руҳнинг Ким эканлигини билди. У Худонинг Муқаддас Руҳида энг аввало шахсиятнинг иштирокини ҳис этди.

Каломда Муқаддас Руҳ бизнинг қаршимизда “нимадир” (мавҳум куч, ҳукмронлик, нарса) эмас, балки “У” тариқасида гавдаланади. Муқаддас Руҳ – Шахс. “Шахс” тушунчаси ақлни, иродани ва ўзига хосликни назарда тутади. Шахс олдиндан ўйлаб қўйилган ҳаракатлар қилади. Ҳеч қандай мавҳум куч ҳеч бир ҳолатда нимадир қилишни “ўз олдига мақсад қилиб қўйиш”га қодир эмас. Яхши ёки ёмон мақсадлар қўйиш фақат шахсга хосдир.

КАЛОМДА МУҚАДДАС РУҲГА НИСБАТАН КИШИЛИК ОЛМОШИДАН ФОЙДАЛАНИЛАДИ

Биз шахс ҳақида гапирганимизда, мен, сен ва у каби олмошлардан фойдаланамиз. Албатта, баъзан бу олмошлардан мужмал феномен (ҳис-туйғу билан пайқаладиган ҳодисани англатувчи тушунча), нарсалар ёки объектлар – кема, автомобиль ёхуд жамоат – ўрнини эгаловчи сифатида фойдаланилади. Одатда гап турларида отни осонгина билиб олса бўлади. Персонификация ҳам шеъриятда муқаррар қўлланиладиган усуллардан биридир.

Бироқ Каломда Муқаддас Руҳ ҳақидаги эслатмаларда шахсий олмошлар асло шеърий сатрларда эмас, балки панд-насиҳатли баёнларда учрайди. Ҳаворийлар фаолияти китобининг 13-боб 2-оятида ўқиймиз:

Улар Эгамизга сажда қилиб, рўза тутар эканлар, Муқаддас Руҳ уларга шундай деди: “Барнабо билан Шоулни Менга бағишланглар, токи улар Мен тайинлаган ишни бажарсинлар”.

Бу ўринда Муқаддас Руҳга тегишли бўлган Менга ва Мен олмошлари қўлланилганини кўрамиз. Шунингдек, ушбу матнда Муқаддас Руҳ аниқ, тушунарли мақсадга йўналтирилган кўрсатма берганини қайд этамиз. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 15-боб 26-оятида ҳам айтилган:

Отам ҳузуридан Мен сизларга юборадиган Юпатувчи, яъни Отам наздидан чиқувчи Ҳақиқат Руҳи келгач, У Мен тўғримда гувоҳлик беради.

Исо бу ўринда “У” деганда Муқаддас Руҳни назарда тутади. Айрим тадқиқотчилар “Юпатувчи” юнонча матнда ўрта турга мансуб эканини ва грамматика қоидасига кўра олмошнинг от билан мувофиқ келишини айтиб эътироз билдиришлари мумкин. Қўшимча иловада (“...чиқадиган Ҳақиқат Руҳи”) Муқаддас Руҳ учун ўрта турга нисбатан олмош ишлатилади, бироқ дарҳол кишилик олмоши у келишини пайқаймиз. Агар Муқаддас Руҳ ҳақида ёзган ҳаворий мужмал феноменни назарда тутган бўлса, У эркак тури олмошини қисқа сатрларда ўрта тур олмошида от феълидан фойдаланишнинг маъноси қолмасди.

Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 15-бобида кам ишонарли бўлиб туюлганлар 16-бобнинг 13-оятида батафсил ёритилади;

Ҳақиқат Руҳи келиб, сизларни тўлиқ ҳақиқат сари бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради. У юз берадиган воқеалар ҳақида сизларга хабар қилади.

Бу ўринда эркак турида У олмошини ишлатиш учун ҳеч қандай грамматик асос йўқ. Бу Исо томонидан Муқаддас Руҳ – шахс эканлигини эълон қилиш истагидан келиб чиққан, холос.

БИЗ МУҚАДДАС РУҲ БИЛАН ШАХСИЙ МУЛОҚОТГА ТАКЛИФ ЭТИЛГАНМИЗ

Муқаддас Китоб бизни Муқаддас Руҳга “ишонишга” чорлайди. Биз Унинг номи билан, шунингдек, Ота ва Ўғил номи билан чўмдирилганмиз. Руҳ – ибодат объекти. Имонлилар нарсаларга сиғиниши мумкин эмас, ахир бу бутларга сиғиниш бўларди. Биз фақатгина шахсият бўлган Худога мурожаат қиламиз.

Янги Аҳддаги ҳаворийларнинг марҳаматлари Муқаддас Руҳ билан дўстона мулоқотдан дарак беради.

Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти, Худонинг меҳр-муҳаббати ва Муқаддас Руҳнинг ҳамроҳлиги ҳаммангизга ёр бўлсин (2 Кор.13:13).

Янги Аҳд Муқаддас Руҳга қарши гуноҳ қилмаслик, Муқаддас Руҳга қаршилик қилмаслик ва Уни ранжитмаслик ҳақида бизга ўгит беради. Чунки У – шахс бўлиб, биз Уни мамнун этишимиз ёки ҳақорат қилишимиз, Уни севишимиз ҳамда Унинг учун севимли бўлишимиз ва ниҳоят, У билан шахсий мулоқотга эга бўлишимиз мумкин.

МУҚАДДАС РУҲ ШАХС СИФАТИДА ҲАРАКАТ ҚИЛАДИ

Муқаддас Руҳ биз билан шахсий муносабатлар орқали боғланган. У биз учун амалий ҳаракатлар қилади, бу ҳаракатлар эса бизнинг тасаввуримизда шахс фаолияти билан бирлашади. У бизни ўргатади. У бизга таскин беради. У бизни бошқаради. У бизга ёрдам беради.

Бундай самарадорликка ҳеч қачон мавҳум объектларнинг ёрдамисиз эришиб бўлмайди. Денгизчилар юлдузларга қараб мўлжал олишади, биз қуёш ботишининг гўзаллигига маҳлиё бўламиз. Бироқ мафтун бўлишдан оладиган ҳузуримиз онгли ёки онгсиз равишда шафақ феномени ва кечинмаларимиз ортида Мусаввир Шахсияти тургани ҳақидаги фаразларга асосланган. Биз табиат объектларидан маҳлиё бўлишга - аммо фақат аналогия усуллари ёрдамида – “ўргатилган” бўлишимиз мумкин.

Муқаддас Руҳнинг биз билан мулоқот усули – шахсга хос. У айнан Шахс сифатида бизни бошқаради, таскин беради, нимагадир ўргатади ва ҳ.к. Муқаддас Китоб шу боис Унинг фаолиятини ифодалаётганда, ақл, ирода, ҳиссиёт, куч-қудрат каби тоифалардан фойдаланади. Руҳ танлайди, ошкор қилади, эълон қилади, огоҳлантиради. Юлдузлар ва шафақ бунга ўхшаш ҳеч нимани қилишга қодир эмас.

Хуллас, биз шундай хулосага келамизки, агар Муқаддас Руҳ севимли, қадрланувчи, ҳақоратланувчи, ранжитиладиган бўлиши мумкин бўлса, агар Унга бўйсунишса ёки Унга қарши гуноҳ қилишса, демак, У – шахс.

Бироқ яна савол қолади: Муқаддас Руҳнинг шахсияти мустақилми? Уни бошқа иккита шахслардан, яъни Худо Ота ва Худо Ўғилдан фарқли қиладиган ўзига хослик борми? Муқаддас Китоб Унга берган барча шахсий фазилатлар Отага тегишли эмасми? У Отанинг шунчаки бир акси эмасмикан?

Бу саволлар Худо ҳақидаги фикр-мулоҳазаларимизда муқаррар юзага келади. Биз битта Худога ишонамизми ёки учта Худога? Биз Муқаддас Руҳни алоҳида шахс сифатида ўйлай бошлаганимиз заҳоти онгимизда Муқаддас Учлик ҳақидаги сирли ва чуқур фикрлар уйғонади. Жамоат Муқаддас Руҳ – шунчаки шахс эмас, У – Илоҳий Шахс, У – Худо эканлиги ҳақидаги диний ақидаларни тасдиқлайди.


Книга на Узбекском языке: - Тайна святого духа (Роберт Чарльз Спраул)

Эта книга о третьей Личности Святой Троицы. Она написана для широкого круга читателей, поэтому автор стремился избегать неуместных теологических рассуж­дений. Изложенная здесь информация может подтолк­нуть читателя к глубоким размышлениям, а вопросы, связанные с абстрактными понятиями, заинтересуют тех, кто хочет постичь сущность Духа Святого и обогатить свой духовный опыт, побольше узнав о проявлениях Духа, «Который освящает».



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак