Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 1 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (1-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. БИЗНИНГ АЖОЙИБ ҚУТҚАРУВЧИМИЗ

Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг ўзидир.

Ибр. 13:8

         Носиралик Исонинг учта тавсифи Унинг шахсини ноёблигини тасдиқлайди:

            1. Исо Масиҳ — тарих, Муқаддас Китоб ва жамоатнинг марказий фигураси.

У ерда яшаган инсонлардан энг ноёби ва Унинг исми барча исмдан юқори. Худо бўла туриб, инсон қиёфасига кирди ва бизнинг орамизда яшади. Бутунлай инсон ва бутунлай Худо! (қ, Флп. 2:6–11)

            2. Исо Масиҳ — бутун тараққиётнинг маркази.

                У — бутун илоҳиётшунослик айланадиган ўқ. У — абадийлик вақт билан туташадиган нуқта. У — бутун борлиқни Ўзига тортувчи, асрлардан олдин бўлган Қутқарувчи (қ. Кол. 1:15–17).

            3. Исо Масиҳ — Худонинг тўлиқ очиқлиги.

                У — Мукаммал калом (Сўз) ва инсон қиёфасидаги Худо. У — қудратли Худонинг Ўғли ва одамзотни севадиган Қутқарувчи (қ. Юҳ. 1:1–18). У — такрорланмас Ўрнак ва ҳамма нарсани биладиган Ўқитувчи, меҳрибон Парвардигор ва доно Насиҳатгўй, дардкаш Юпатувчи ва қудратли Шифокор, ишончли Қутқарувчи ва тўла ҳуқуқли Нажоткор, яқин ва содиқ Дўст, бизнинг муқаддас ва раҳмдил Худо. У — Эски Аҳднинг барча уч, Пайғамбар, Руҳоний ва Шоҳ функцияларини бажо келиши (қ. Ибр. 10:19–23; Ваҳий 7:14).

            Бир номаълум муаллиф Исонинг ҳаётини аҳамияти ҳақидаги ҳикоясининг охирида шундай дейди: “Қачонлардир бу дунёда сафда юрган барча армиялар, океан кенгликларини кезган барча флотлар, ҳукм сурган барча шоҳлар ва мавжуд бўлган ҳокимиятларнинг ҳаммаси ҳатто бирлашган ҳолда ҳам инсон ҳаётига битта мана шу ҳаётдек таъсир ўтказа олмадилар!”

            Шундай қилиб, Исо — Шоҳлар Шоҳи ва ҳукмдорлар Ҳукмдори! Исо — ҳақиқий Шоҳ, бўлса ҳам, У дунёда Ўз мавқейидан ҳузурланиш учун эмас, инсонларга хизмат қилиш учун келди. У камбағаллар орасида туғилиб, бутун умрини рад этилганларга ва камситилганларга бағишлаган. У — Шоҳ, аммо У инсонлар қўлидан азоб чекиш учун, хочдаги шармандали ўлимни бошдан кечириши, Худони улуғлаш ва шайтон устидан ғалаба қозониш учун келди.

            Исо туғилишдан олти юз йил олдин бир пайғамбар бокира аёлдан туғиладиган ва "Худо биз билан" деган маънони берувчи Иммануил исми қўйиладиган ноёб гўдак дунёга келишини башорат қилган (қ. Иш. 7:14). Пайғамбар ўз башоратини Унинг ноёб унвонларини айтиб ўтиш билан тўлдирди: “Ажойиб, Маслаҳатчи, мустаҳкам Худо, абадийлик Отаси, дунёнинг Шоҳи.” (қ. Иш. 9:6).

АЗОБ ЧЕКАЁТГАН ҚУЛ

Исо хизмат қилган, подшолик қилмаган ва Муқаддас Китоб бизга азоб чекаётган қул — Исонинг аниқ суратини кўрсатиб беради ва бу қуллик даражаси Ишаё пайғамбар томонидан башорат қилинган. Унинг хизматини чўққиси — Голгофадаги хоч азобларини қабул қилишидир. Келинг Муқаддас Китгобда азоб чекаётган қул мавзусини навбатма–навбат кўриб чиқамиз.

  1. Исо бизга хизмат қилиш намунасини кўрсатди

У Шоҳ бўла туриб, дунёга Унга хизмат қилишлари учун келмаганлигини айтди, ваҳоланки, Исода бунга тўла ҳуқуқи ва бутун ҳокимият бор эди. Лекин, аксинча, У қул бўлиш учун келди (қаранг. Флп. 2:7). Ўз таълимотида Исо бир парадоксал тасдиқни айтиб ўтган: ўлиш — демак яшаш, йўқотиш — қўлга киритиш, қул сифатида хизмат қилиш — ҳокимлик қилиш демакдир.

  1. Муқаддас Китоб ёзувчиси тасвирлаган Исонинг энг аниқ ва ҳақиқий азоб чекаётган қул образининг сурати бу хочга михланган Исо. Исо дунёга келишидан олти юз олдин Ишаъё пайғамбар Унинг хочга михланишини башорат қилган.
  2. Ишаё Исога азоб чикаётган қул ролини башорат қилган

Ишаё  башоратида биз тўртта “қул қўшиғини” кўришимиз мумкин. Уларнинг энг таниқлиси, яъни авжига чиққани — бу тўртинчи қўшиқ, ундаги ҳар бир ибора ва сўз алоҳида эътиборни талаб қилади. Қолганларидагидек бу қўшиқда ҳам шеърий параллелизм ишлатилган ва ҳар сафар уни ўқиганимизда ундан қайта ва қайта очиқликлар оламиз. Қўшиқни ҳар бири уч оятдан иборат беш қисмга бўлиш мумкин:

 

 

Мана, Менинг қулим яшнайди,

У кўтарилиб, юксалади,

Ғоят баландга кўтарилади.

Кўплар унинг олдида даҳшатга тушди,

Қиёфаси шундай бадбашара эдики,

Инсон зотига ўхшаш жойи қолмаган эди.

Ҳа, у кўп халқларни ҳайратда қолдиради,

Уни деб, шоҳлар ҳам сўзсиз қолади.

Ахир уларга айтилмаганларни кўрадилар,

Эшитмаганларини улар англаб етадилар.

 

Бизнинг хабаримизга ким ишонди?

Эгамизнинг қудратли кучи кимга аён бўлди?

Эгамизнинг қули Эгамиз олдида янги кўчатдай,

Қуруқ тупроқдаги илдиздай ўсди.

Бизни ўзига жалб қиладиган

Гўзаллиги, улуғворлиги йўқ эди.

Бизни ўзига ром этадиган

Ҳеч бир жозибаси йўқ эди.

Ундан нафратланганлар, уни рад этганлар,

У қайғуга тўлиб, хасталикни биларди.

Ундан одамлар юз ўгириб, нафратланган,

Уни биз одам қаторида санамаганмиз.

 

 

Ҳа, оғриқларимизни у ўзига олди,

Қайғуларимизни у ўз зиммасига олди.

Биз эса ўйладик: “Уни Худо урган,

Аламдийда, жабрланган у!”

У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди,

Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди.

Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди,

Унинг яралари бизга шифо берди.

Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик,

Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик.

Ҳаммамизнинг айбларимизни

Эгамиз унинг зиммасига юклади.

 

 

У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди,

Аммо миқ этмади, оғзини очмади.

Сўйишга олиб борилган қўзидай,

Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай

У миқ этмади, оғзини очмади.

Ҳукм билан, куч билан олиб кетилди.

Унинг насли ҳақида ким ўйлайди?

Тириклар юртидан у улоқтирилди,

Халқимнинг гуноҳи туфайли унга зарба тушди.

Гарчи у ёвузлик қилмаган бўлса ҳам,

Оғзидан ёлғон сўз чиқмаган бўлса ҳам

Унга ёвузлар қатори қабр берилди,

Ўлимда у бойлар билан бирга бўлди.

 

 

Эгамиз уни эзишни, касал қилишни маъқул кўрди.

Агар у ўзини гуноҳ учун қурбонлик қилса,

Ўз наслини кўриб, узоқ умр кўради.

У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади.

Жони тортган азобдан сўнг у кўриб мамнун бўлади.

Ўз билими туфайли менинг солиҳ қулим

Кўпчиликни оқлаб, уларнинг айбини ўзига олади.

Шу боис кўпчиликни унга улуш қилиб,

Кўпларни унга ўлжа қилиб бераман.

Ахир, у ўзини ўлимга тутиб берди,

Гуноҳкорлар қаторида саналди.

Кўпларнинг гуноҳини у ўзига олди,

Гуноҳкорлар учун шаҳодат бўлди (Ишаё 52:13– 53:12)

Бу қўшиқда қулнинг ажралиб турадиган махсус томони бу Унинг азобларда амалга оширилган Қутқарувчилик миссияси дейилган. Қўшиқнинг асосий фикрларига эътибор беринг:

            1. У қулни улуғлаш билан бошланади ва тугайди (1 ва 5 парчалар).

            2. Маълумотнома марказида қулнинг рад этилишини тарихи (2 ва 4 парчалар).

            3. Марказий (учинчи) парчада азоблар орқали қутқарилишнинг маъноси  тушунтирилади: “У бизнинг гуноҳларимиз учун яраланган ва қонунсизликларимиз учун азобланган; дунёга аталган жазо Унда бўлган; Унинг яралари билан биз шифо топдик”.

Янги Аҳд муаллифлари Исо Масиҳни ва Унинг Голгофадаги нажотли қурбонини тасвирлашганда ҳар сафар бу қўшиққа тўғридан-тўғри ва қўчма маънода мурожаат қиладилар.

Ҳав. Павлус: "Исо Ўзини паст олиб хочда биз учун ўлди. Сўнг улуғланди ва Унга ҳамма исмидан юқори исм берилди. Исонинг номи олдида барча тиз чўкади ва ҳамма тиллар Уни Худо деб тан олади"— дейди (Флп. 2:6–11)!

Биз Нажоткоримиз қилган ишнинг сирли улуғлигини аниқ тасаввур қила олмаймиз. У бизнинг гуноҳларимизни тўлалигича ювганига амин бўлиб, Унга ишонамиз ва қувонамиз. Исонинг тасвирлаб бўлмас азоблари биз учун тасвирлаб бўлмас шодликка йўл очди.

  1. Шу тарзда биз ғолиблик сири хочда яширинган деган хулосага келишимиз мумкин

Худонинг йўли шундай: Қурбонликка келтирилган Қўзи — Илоҳиётчи Юҳаннонинг Ваҳий китобида кўрганимиздек тахтга ўтқизилган (қ. Ваҳий 5:6, 17:14; 19:7–10). Худди шундай, ҳаётимизда хоч белгиси бизнинг рухдаги ҳақиқий ғалабамиз бўлади.

Ишаёнинг башоратидаги қўшиқ бевосита азоб чекаётган қул, яъни Исони назарда тутса ҳам, бу бўлимдан яққол кўринадики, Худо иродасига бўйсуниш принциплари — ўз хочини ҳар қандай тарзда бўлса ҳам қабул қилиш — Исонинг шогирдларига ҳам қўлланилади.

Ҳаворий Павлус хоч ҳақида тез–тез гапиради, айниқса, Галатияликларга мактубида. Бошида у ажойиб бир нарса айтади: “Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти. Энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун фидо қилган Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшаяпман” (Гал 2:20). Мактуб давомининг охирида у хулоса қилади: “Мен эса, асло биргина Раббимиз Исо Масиҳнинг хочидан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман. Унинг хочи туфайли бу дунё мен учун ўлган, мен эса бу дунё учун ўлганман” (Гал. 6:14).

Бу ерда хочга михланишнинг учта тури ҳақида айтиляпти. Авваламбор нажотимизнинг асоси бўлган Исонинг хочга михлангани. Айнан Унинг хочдаги қурбонлиги бизга нажотни тайинлади. Кейингиси дунёнинг хочга михлангани. Бизга марҳаматни тўлиқлигича олишга ҳалақит бераётган дунёвий лаззатлар, бойлик, обрў ва қолаверса, ҳамма қолган нарсалардан воз кечишимиз керак. Сўнгра, биз имонлилар бу дунё бизни ром этмаслиги учун кундан кунга ўзимизни қурбон қилишимиз керак.

Коринф. 2 мактубида (1:9) Павлус унинг ёрдамида ўлимни енгувчи ўзи учун ўлим ҳукми ҳақида гапиради. Биз эга бўлган ҳамма нарсамизни — келажагимизни, севганларимизни ва ҳатто ўз ҳаётимизни Худога берсаккина руҳий озодликка эришамиз.

Луқодан хушхабарга қарасак (9:23–25) асосий эътиборни қурбонликка эмас, ҳақиқатга қаратишимиз лозимлигини ўқиймиз. Фақатгина масиҳийлар бу амрни бажара оладилар. Нима учун? Чунки Худо бизга хочга михланиш орқали тирилишни таклиф этади.

ТИРИЛГАН ХУДО

Хушхабарнинг бошланғич мақсади — имонлилар онгига Исонинг ўз умматига хизмати, Унинг азоби (хоч) ва тирилиш (нажоти) ораларидаги чуқур боғлиқликни етказиш. Эътироф этиш ва исботлаш керакки,  хизматнинг ҳам, тирилишнинг ҳам замирида айнан азоб чекиш ётади.

  1. Азоб чекиш — Хушхабарнинг марказий мавзуси. Хочга михланишсиз тирилишнинг  иложи йўқ

Хушхабарнинг мағзи шундан иборатки, Исо Масиҳ нафақат хизмат ва азоб чекишда биринчи бўлиб намуна бўлди, балки У биринчи бўлиб тирилиш орқали абадий ҳаётга йўл очди.

Исо Масиҳнинг тирилиши бизга азоб чекаётган қул образини тушунишга ёрдам беради. "У бу ерда йўқ — айтганидек У тирилди" (Мт. 28:16). Азоб чекишини олдиндан айтиб ўтганидек, Ўзининг тирилишини, шайтон, гуноҳнинг лаънати ва ҳатто ўлим устидан ғалаба қилишни ҳам олдиндан айтиб ўтган.

  1. Худо тирилишни бизга ҳам ато қилган

Аммо тирилиш фақатгина хочдан кейин келади

Хочга михланган ва тирилган Исо Масиҳ Ўз хочини олиб юрди ва бизнинг хочимиз Унинг хочидан бошланади.

Коринфликларга биринчи мактубида (15:19) ҳаворий Павлус тирилиш контекстида бизнинг ҳаётимиз ҳақида гапиради. У агар тирилиш ҳеч қачон содир бўлмаган бўлса, демак биз дунёдаги энг бахтсиз инсонлармиз деб таъкидлайди. Нима учун? Чунки, тирилган Исо Масиҳга ишониб, ўзимизни қийин аҳволга соламиз. Фақат биз дунё таклиф қилаётган лаззатларни Масиҳ учун рад этамиз.

Кўпчилик Павлус айтганларига қўшилмаслиги мумкин, чунки бизнинг ҳаёт тарзимиз ҳар доим ҳам Масиҳнинг тирилиши билан ўлчанмайди. Агарда тирилиш бўлмаганда ҳам барибир биз фаровон ҳаёт кечирган бўлар эдик. Биз Масиҳ учун ўзимизни қийин вазиятларга солмаган бўлар эдик. Лекин ахир, бизнинг тўлиқ озодлигимиз айнан шунда‑ку: биз ўзимиздан кечамиз ва хочимизни  кўтариб, Исога эргашганимизда бунга эга бўлганмиз. Исо Ўзининг тирилиш кучини бизга, яъни Унга эргашувчиларга беришни Элликчилар кунида Муқаддас Руҳни юбориш билан тамомлади (Ҳаворийлар 2:1–41). Унинг олдин қўрқоқ бўлган шогирдлари, энди Муқаддас Руҳга тўлиб, руҳий куч ва ҳокимиятга эга бўлишди.

Унинг ўлими ва тирилишига ҳамдард бўлиб, биз Исонинг танасидаги “катак”ларга айланамиз. Исо бизларда Муқаддас Руҳ билан нур сочади. Мартин Лютер шундай деган: “Исо Масиҳни ва ўзимни бир шахс сифатида кўриб қолгунимга қадар, мен ғалаба келтирадиган масиҳий саналаман”.

КЕЛАЁТГАН ШОҲ

Ишаё пайғамбар Китобининг 54–боби бевосита 53 бобдаги тўртинчи қул қўшиғидан кейин келади. У Масиҳ азобларини тасвирлаш билан кучли фарқ қилади.

  1. Ишаё пайғамбар китобининг 54 бобидаги тирилиш ҳақидаги башоратлар

“Эй, бола кўрмаган бепушт аёл! Шодликдан ҳайқир!

Эй тўлғоқ оғриғини билмаган аёл! Севинчдан ҳайқир!

Ахир ташлаб кетилган аёлнинг болалари эри бор хотинникидан ҳам кўпроқ бўлади”, дейди Эгамиз. (Иш. 54:1).

Ҳаворий Павлус бу оятни Галатияликларга мактубида келтиради (қаранг. Галатияликларга 4:25–27), бунда У янги Аҳддаги жамоатни назарда тутган. Бу оят хоч ва тирилишдан кейин бўладиган дунёдаги Хушхабарнинг тантанасини намоён этади.

“Ишаё Пайғамбар Китобининг 53–бобидаги азоб чекаётган қул образини тўлиқ маъносини фақат Исонинг хочга михланишини англаб етгандан сўнг тушуниш мумкин, худди шундай 54–бобдаги қувонч олиб келадиган ҳосилни фақатгина элликчилар кунида пайдо бўлган жамоатни англаб етгандан кейингина тушуниш мумкин. Руҳий ҳосил қувонч туйғусига яқин бу — хушхабар орқали дунёдаги Масиҳ жамоатлари йиғиладиган хушхабар ваъдаси” (Патрик Жонстон (Patrick Johnstone)).

  1. Осмон кўтарилишидан аввал Исо шогирдларига берган охиги амри Хушхабарни бутун дунёга тарқатиш эди

Бу амр ҳақида тўртта классик ҳужжатда, айниқса Матто хушхабарида (28:18–20) хабар қилинади. Худо дунёга боришни амр қилган ва Ўзини амрини, “ — Менга ерда ва осмонда ҳар қандай ҳокимлик берилган,”–деган ажойиб сўзлар билан бошлаб беради.

Ҳар бир киши Исонинг осмонда ҳокимликка эга эканлигини билади, лекин ҳозир дунёнинг ҳар бир чеккасига хушхабар тарқатиш учун юбораётган Ўзининг бир гуруҳ шогирдларига У ерда ҳам ҳар қандай ҳокимиятга эга эканлигини айтди. Унинг таълимотини асоси айнан шунда, яъни Унинг Отадан олган ҳокимлигидадир.  Голланд назариётчиси Абрахам Кайпер (Abraham Kuyper) бу ҳақида шундай дейди: “Бутун бир яратилган заминда бир парча ер йўқки, Исо Масиҳ Бу меникимас деса”.

Брат Андрей (brother Andrew): “Исо Ўзининг бу тасдиғи билан биз учун кураш майдонини аниқлаб беради ва руҳий зиддиятларимиздаги мақсадимизни тайинлади. У Ўз шогирдларини душманнинг ҳудудига, шайтон ҳар хил — маданий, тил ва ҳатто сиёсий чегараларни ишлатган ҳолда, гуноҳнинг ёрдами билан асирликда ушлаб турган одамларни озод қилиш учун юборди”, — дейди.

Ўз шогирдларига ва бизларга барча халқларга бориб, уларни имонга келтиринглар деган амрни бериш билан, Исо шундай далда сўзларини айтди: “Мана мен дунёнинг охиригача сизлар билан бўламан” (Матто 28:20).

Юқорида айтилганларни ҳисобга олган ҳолда биз энди ҳаворий Павлус ўзининг интилишларини ифода этадиган самимий сўзларига ҳайрон бўлмаймиз: “Қани энди Масиҳнинг азообларида қатнашиб, ўлимида ҳам унга эргашиб, Унинг Ўзинию тирилишини билиб олсам ва ишқилиб ўликларнинг тирилишига эришсам” (Фил. 3:10–11).

БУГУНГИ ХОЧ ЙЎЛИ

Дунёда қувғинга учраётган жамоатларнинг аъзолари Исо хочининг маъносини аллақачон тушунишган. Хитойлик чўпон Аллен Юань имон учун 22 йил қамоқда ўтирган ва чеккан азоблари ҳақида кўп гапиради. Аммо ҳар сафар у ўз ҳикоясини шундай сўзлар билан якунлайди: “Лекин булар хоч билан солиштирганда ҳеч нима эмас”.

Энг таниқли ва кўпчилик яхши кўрган хитойлик чўпон Уочман Ни 1970 йил бошида қийноқ азоблари билан ўлдирилган. Унинг ҳамкасбларидан бири яқинда шундай деган: “Биз масиҳийлар ўзимизни Масиҳга эргашувчилар деб атаймиз ва қайси йўлдан кетаётганимизни биз билишимиз керак. Масиҳ хоч йўлидан юрди. Биз ҳам шу йўлдан ўтишга тайёр туришимиз лозим”.

Беғараз ёрдам ташкилотида ишловчи бир хизматчи жанубий Суданда яшайдиган имонлиларнинг катта муҳтожлигини кўриб жудаям хайрон қолган. У қишлоқ болаларининг кийими йўқлигини, аммо бўйниларида суякдан ясалган хоч борлигини эслайди. У жудаям озиб кетган бир қизчани олдига чақириб, бўйнида осилган хочга ишора қилди, қиз жилмайиб, бўйнидаги хочни хизматчига ечиб берди.

Бу воқеани таҳлил қилаётиб, миссионер шундай дейди: “Бу ходиса Судандаги азоб чекаётган жамоатнинг ҳолатини билдиради. Суданликларнинг ҳеч вақоси йўқ бўлса ҳам, уларда Исо Масиҳнинг хочи бор, бу йўл ҳатто ўлимга олиб борса ҳам улар ундан боришга тайёрлар”.

Ҳинд миссионери Садху Сундар Сингх (Sadhu Sundar Singh) ўз кундалигида: — “Масиҳ учун ўлиш осон, лекин У учун яшаш қийин. Ўлим азоблари бир, икки соат давом этиши мумкин, лекин Масиҳ учун яшашга ҳар куни ўлиш керак”, — деб ёзади.

32 ёшли бир чўпон юқори Мисрда ишлайди. У ерда масиҳийлар қаттиқ қувғинга учрайди. Чўпон ёрдам бериш Марказини, тиббий клиникани, саводсизликка қарши кураш дастурини бошқаради, шунингдек, ҳибсдагиларнинг оилаларига ёрдам беради. Мусулмон эктремистлари уни икки марта дўппослашган ва ҳар куни ҳаётига таҳдид қилишади. Мусулмон экстремстлари уни ўлдиришни исташларини билади, аммо, шунга қарамасдан У ўз хочини олиб юришда давом этади.

Бошқа бир Мисрлик чўпон унинг олдига кўз ёш билан маслаҳат учун келган, аёл киши бўлган жамоат аъзосининг воқеасини айтиб берди. У аёл ишлайдиган жойда ёш мутахассислар етишиб чиқар эди, кейинчалик бу ёш мутахассисларни бошқарув лавозимига кўтаришди. Фақат уни масиҳий бўлгани учун лавозимини кўтаришмади. Чўпон: “Бу ерда, Мисрда, биз бу хочни олиб юришга мажбурмиз”, –деб, сўзини якунлади.

Бу мисолларнинг маъноси шунга тақаладики, биз ўз мақсадимизни кўзлаймиз ва ўз хоҳишимизни бажармаймиз, балки ҳаётимизни Худонинг режа‑ниятларига мослаштиришга ва Унинг иродасига бўйсунишни ўрганамиз.

Бизнинг хизматчиларимиз Ганчжоудаги (Хитой) Ламб (Lamba) исмли чўпоннинг уй жамоатига бўлишиб, у ерда унинг 24 ёшли ёрдамчиси билан танишишди, у аёл киши эди (маълумотларга қараганда, Хитойда жамоат хизматчиларининг 70% аёллар ташкил қилади). Бироз вақтдан кейин улар ўша аёл ёрдамчининг расмий иш жойи йўқлигини билишди. Хитойда яшовчиларнинг ҳаммаси иш жойларида рўйхатда туришлари керак эди. Рўйхатда турганлигини исботловчи ҳужжатни,  ҳатто баъзи дўконларда ҳам сўрардилар. Ундан расмий иш жойи бўлмай, бутун вақтини жамоатдаги хизматга бағишлаш хавфли эмасми? деб сўрашганда, у оддийгина “хочнинг йўли шундай”–деб жавоб берди.

Кубада биздан испан тилида катта миқдорда Муқаддас Китоб олган бир чўпондан: “Биз билан ҳамкорлик қилиб ўзингизни хавф остига қўйяпсиз, шундайми?”,–деб сўрадик. У қўлини юрагига қўйиб жавоб берди: “Хавф? Қанақа хавф? Исо Масиҳни нажоткорим деб қабул қилган ва жамоатда хизматчи бўлган кунимдан ўзимни хатарга қўйганман. Агар улар мени отиб ташлашни хоҳласалар, ундан ҳам яхши, мен Худонинг улуғлигига аввалроқ тегишли бўламан”.

Кубада сиёсий ҳаракат учун беш йил қамоқда ўтирган бир чўпоннинг отаси уларни Майамига (АҚШ) кўчириб ўтишни орзу қилгани ҳақида гапириб берди. Аммо чўпон унинг жойи Кубада ва бу олиб юриши керак бўлган унинг хочи деб қарор қилди. Отаси бундай қарор унга қимматга тушишини айтиб ўғлини асрамоқчи бўлди. Ҳақиқатдан ҳам бўлажак чўпоннинг семинариядаги ўқиши бирданига узилди ва уни меҳнат лагерига жиноятчилар билан муддатни ўташга жўнатишди. У ва бошқа еттита масиҳийлар кечалари шакарқамиш ўсадиган далада ибодат, Муқаддас Китоб ўқиш ва бир–бирига далда бериш учун йиғилардилар. У “ Мен семинарияда эмас, ўша меҳнат лагерида чўпон бўлдим” — деб эслайди.

Таниқли илоҳиётчи Томас Оден 1994 йил бошида Кубада бўлди. У: “Мамлакатда ҳаёт тарзи яхшиланаётганига қарамай, Кубада масиҳий бўлиш аввалгидек хавфли. У ерда ўзини хатарга қўймай хушхабар айтишнинг иложи йўқ, шунинг учун кўп Кубаликлар қийинчиликка тайёр туришади. Ҳар бир сувга чўмдирилиш ва йиғилиш энг ёмон оқибатларга тайёр туришни талаб қилади. Бундай вазият жамоатга ўзининг асосий вазифаларини тушунишга ёрдам беради. Куба масиҳийлари эса биринчи навбатда фақат тирилган Худо олдида жавобгар  деган фикрга ўрганадилар”.

Гуруҳдаги машғулотлар

Муҳокама учун саволлар:

1. Азоб чекаётган қул қўшиғидан келиб чиққан ҳолда, Исонинг ўлими ва тирилишини қандай изоҳлайсиз?

2.  Қайси сўзлар ёрдамида азоб чекаётган қул қўшиғи сизга Худонинг кечирими ва севгисига ишонч беради?

            3.  Сиз учун   а) ўзидан воз кечиш,

                                   б) ҳар куни ўз хочини олиб юриш,

                                   в)  Исога эргашиш нимани билдиради? (қ. Лқ. 9:23).

4.  Қай тарзда биз ҳар доим Муқаддас Руҳга тўлишимиз мумкин?

5.  Масиҳнинг ҳокимияти ва Унинг биз билан бирга бўлиш ваъдаси Унинг сўнгги амрини бажаришимизга ва Унга бўйсунишимизга қай тарзда таъсир қилади?

Ўқинг ва эсда тутинг:

Исо Масиҳ — дунёда яшаган шахслардан энг буюги.

У — Худонинг ўғли.

У — гуноҳкорлар Қутқарувчиси.

У қутқаради ва У ҳамдард бўлади.

У етаклайди ва У асрайди.

У васвасага тушганларга ва синалаётганларга ёрдам беради.

У заифларга куч беради.

У касалларга шифо беради.

У қийналганларни ҳимоя қилади.

У ёшларни марҳаматлайди.

У кексаларга ғамхўрлик қилади.

У бўйсунганларни мукофотлайди.

У камтарларга далда беради.

У — донолар хазинаси.

У — қутқарилиш йўли.

У — солиҳлик ва муқаддаслик йўли.

Маслаҳат:

Кейинги иккита бобни ўқишдан олдин Бутруснинг биринчи мактубига мурожаат қилинг.

Иш дафтари

Носиралик Исонинг ноёб шахслигини тасдиқловчи учта тавсифни санаб ўтинг.

1)

2)

3)

АЗОБ ЧЕКАЁТГАН ҚУЛ

У дунёга Унга хизмат қилишлари учун келмаганлигини айтди. Ваҳоланки бунга тўла ҳуқуқи бор эди. Аксинча, У қул бўлиш учун келди (Флп. 2:7).

Ишаё пайғамбар китобига асосланиб, (52:13–53:12) Носиралик Исонинг қуллигини тасдиқловчи бешта тавсифни санаб ўтинг.

1)

2)

3)

4)

5)

Ишаё башоратидаги қўшиқ бевосита азоб чекаётган қул, яъни Исони назарда тутса ҳам, бу бўлимдан яққол кўринадики, — Худо иродасига бўйсуниш принциплари, яъни ўз хочини ҳар қандай тарзда ҳам қабул қилиш, Исонинг шогирдларига ҳам тегишли.

Муқаддас Китоб текстида хочга михланиш ҳақида гапирилади. Ҳар бирини тушунтириб беринг:

  1. Ваҳий 17:14, 19:7–10, 5:6;
  2. Гал. 2:19–20;
  3. Гал 6:14;

ТИРИЛГАН ХУДО

Биринчи принцип: Азоб чекиш–хушхабарнинг марказий мавзуси Хочга михланишсиз тирилиш бўлиши мумкин эмас.

Иккинчи принцип: Худо тирилишни биз учун ҳам имконли қилди, аммо тирилиш фақатгина хочдан кейин келади.

Филиппликларга мактубида шундай дейилган (3:10–11): “Қани энди Масиҳнинг азобларида қатнашиб, ўлимида ҳам унга эргашиб, унинг ўзини–ю тирилишининг қудратини билиб олсам ва ишқилиб ўликларнинг тирилишига эришсам”. Бу оятнинг маъносини ёш имонлига тушунтириб беринг.

“Агар Масиҳ тирилмаган бўлса, сизларнинг имонингиз бефойда, сизлар ҳали ҳам гуноҳга ботгансизлар” (1 Кор. 15:17).

Агар Масиҳ ўликлар ичидан тирилмаган бўлса нима учун бизнинг имонимиз бефойда?

КЕЛАЁТГАН ШОҲ

“Ишаё пайғамбар китобининг 53–бобидаги азоб чекаётган қул образини тўлиқ маъносини фақат Исонинг хочга михланишини англаб етгандан сўнг тушуниш мумкин. Худди шундай 54–бобдаги қувонч олиб келувчи ҳосилни фақат элликчилар куни жамоатнинг пайдо бўлишини англаб етгандан сўнг тушуниш мумкин. Руҳий ҳосил қувонч туйғусигар яқин — бу хушхабар ваъзи орқали дунёдаги масиҳ жамоатларига йиғиладиган хушхабар ваъдаси” (Патрик Жонстон).

“Менга осмон ва ерда ҳар қандай ҳокимлик берилган” (Мт. 28:18). Бу сўзлар сиз учун қандай маънога эга?

Биродар Андрей шундай дейди: “Исо бу тасдиғи билан биз учун кураш майдонини аниқлаб берди ва руҳий зиддиятларимиздаги мақсадимизни тайинлади. У Ўз шогирдларини душман ҳудудига ҳар хил тўсиқларни–маданий тил ва ҳатто сиёсий тўсиқларни ишлатган ҳолда, гуноҳнинг ёрдами билан асирликда ушла турган одамларни озод қилиш учун юборади”.

БУГУНГИ ХОЧ ЙЎЛИ

Ҳинд миссиониери Саоху Сундай Синх ўз кундалигида: “Масиҳ учун ўлиш осон, лекин У учун яшаш қийин. Ўлим азоблари бир ёки икки соат давом этиши мумкин, аммо Масиҳ учун яшаш ҳар куни ўлиш демакдир, ” — деб ёзади.

Шимолий Америкада яшовчи масиҳийлар Римликларга мактубни эслашни яхши кўрадилар (8:28): “Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади”. Хитойлик масиҳийлар эса, бошқа оятни яхши кўрадилар: “Сен туфайли бизни ҳар куни ўлдирмоқдалар, қурбонлик қўйлар деб ҳисоблайдилар” (Рим. 8:36). Бу оятларнинг қувғин ва азобларга қўлланишида қандай фарқи бор?

Муҳокама учун саволлар:

  1. Азоб чекаётган қул қўшиғидан келиб чиққан ҳолда, Исонинг ва ўлими ва тирилишини қандай изоҳлайсиз?

  2. Қайси сўз ёрдамида азоб чекаётган қул қўшиғи сизга Худонинг кечирими ва севгисига ишонч беради?

  3. Сиз учун а) Ўзини рад этиш,

                             б) Ҳар куни ўз хочини олиб,

                             в)  Исога эргашиш нимани билдиради? (қ. Лқ. 9:23)

      4.   Қай тарзда биз ҳар доим Муқаддас Руҳга тўлишимиз мумкин?

      5. Масиҳнинг ҳокимияти ва Унинг бизда яшаши биз Унинг охирги амрини бажаришимизга ва Унга бўйсунишимизга қай тарзда таъсир қилади?


Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак