Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 3 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (3-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


Учинчи боб

ҚУВҒИНЛАРГА БЎЛГАН РЕАКЦИЯ

Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар.  Аксинча, дуойи хайр қилинглар, чунки ўзларингиз ҳом хайр барака олиш учун даъват этилгансизлар.

1–Бут. 3:9

Абдул ўрта табақага тегишли мусулмон суннийларнинг оиласида туғилган. У ўн ёшларида мусулмон динини эътироф этишни бошлаб, йигирма уч ёшигача жуда диндор одам бўлган.

Ўсмир ёшида ҳар бир табиий одамдек: “Мен кимман? Нима учун туғилдим? Мени ким яратган? Нима учун мен мусулмонман?”, каби саволларни бера бошлаган. Энг кўпи уни “Агар мен ўлсам, Худо билан бўламанми?”, деган биргина савол ўйлантирарди.

Абдулга, масиҳийлар уч худога ишонишади ва Муқаддас Китоб ҳақиқатни бузган деб ўргатишган. Бир миссионер унга Муқаддас Китоб ҳақиқатдан ҳам ўзгартирилган жойлар борлигини исботлаб беришни сўради. Тўққиз ой давомида у далиллар топишга ҳаракат қилди, лекин уддалай олмади. Шу ойлар ичида Худо унга гапирарди. Абдул Унга бутунлай бўйсунди ва Исони ўзининг Рабби ва Нажоткори деб тан олди.

Уч йил у ўзининг имонини яшириб юрди ва ўзининг янги эътиқодини на оиласига, на дўстларига айтди. Унинг қарори ислом талабларига тўғри келмаслигини ва агар у ота–боболарининг имонига қайтмаса уни ўлдиришлари мумкинлигини биларди.

            Абдул имонда ўсиш давридан кейин уни Севиляга (Испания) Экспо’92 дастурининг чегарасида ваъдалар Павильонига бошқарувчи сифатида таклиф қилишди. У буни иш сифатида қабул қилмади. Бу Худога хизмат қилиш имконияти эди. Ёш йигит учун катта баракалар олиш вақти келди.

Абдул ватанига қайтганида давлат хавфсизлиги билан муаммолар аэропортдаёқ бошланди. Унинг паспортини олиб қўйишди. Уни икки инспектор нима учун имонли бўлгани ҳақида саволга тута бошлашди. Аэропортдан уни қўлига кишан солиб, тўғри шаҳар марказидаги Давлат Хавфсизлик Қўмитасига олиб кетишди. Унинг кўзларини бойлаб, саккизинчи қаватга олиб чиқишди, уни яна сўроқ қилишди. Унинг қўлларига ва оёқларига уришар, юзига уришиб, ҳақоратлаб умр бўйи қамоқни пўписа қилишарди. Унинг бутун бадани оғриқдан қақшарди. Унга ҳатто икки қултум сув беришмади.

Бироқ кўп азоблар ва қийноқлардан кейин уни яна чақиришларини айтиб қўйиб юборишди. Кейин унга агар у сотқинлиги учун тавба қилмаса, бу учун қиммат нарх тўлашини ва биринчи бўлиб бу ҳақда унинг оиласига етказишларини айтишди.

Келаси азобли ва хавотирли ойларда у жамоатга бормади. Унинг оиласи бу ҳақда билишини унча хоҳламасди, чунки у бу вазиятда уни нима кутишини биларди.

Ниҳоят, у ҳаммасини унинг катта опасига айтди, чунки у билан дўстона муносабатда эди. У ҳар ҳолда сал бўлса ҳам уни эшитишини биларди. Абдулнинг ҳикояларини кўз ёшлар билан эшитиб, опасининг биринчи ҳаракати, Абдулга оиласини хавф остига қўймасдан мамлакатдан қочиш маслаҳатини берди.

Абдулнинг уйида эшитиш мосламалари бор эди, телефонни ҳам эшитишарди, унинг почтасини очишарди ва банк ҳисоботларини текшириб, ҳам унинг орқасидан пойлашарди. Саккиз йиллик хавотир, кузатувлар ва уйни ноқонуний текширувлардан кейин, Абдул мамлакатни тарк этишга қарор қилди. У босим ва номаълумлик олдида қўрқувга бошқа чидай олмади, ваҳоланки давлат хавфсизлик хизмати ишчилари уни тинч қўйишини билмас эди.

Ҳозирги кунда Абдул ва унинг рафиқаси эркин мамлакатда яшайдилар.

МУҚАДДАС КИТОБНИНГ АЗОБ–УҚУБАТЛАРГА РЕАКЦИЯСИ

Бир доно файласуф айтганки, ҳаётнинг йигирма фоизи акциялардан (ҳаракат), саксон фоизи реакциялардан (жавоб) иборат. Муқаддас Китоб бизга масиҳий одам ҳақиқий қувғинларга ва азобларга қандай жавоб бериш кераклигини ўргатади. Мана таълимотнинг баъзи аспектлари:

  1. Ҳайрон бўлманг!

Каломда бизнинг ҳаётимизда содир бўлаётган ҳодисаларга муносабатимиз ҳақида кўп айтилган. Бутрус биз синовларга, ғам–қайғуларга ва қувғинларга учраганимизда ҳайрон бўлмаслигимизни ўргатади:

Эй севганларим, сизларни синаш учун бошингизга келаётган оташли имтиҳонни ажиб воқеа деб, ҳайрон бўлманглар. Аксинча Масиҳнинг азобларига қанча шерик бўлаётган бўлсангиз, шунча хурсанд бўлинглар! Шунда У шон шараф ила осмондан тушиб зоҳир бўлгач, кўнглингиз яна қувончларга тўлади (1 Бут. 4:12–13)

Бу ерда Бутрус Янги Аҳдда бир неча  бор учратишимиз мумкин бўлган қувғин ва азоблар ҳақидаги насиҳатни такрорлаяпти (қ. Юҳ. 15–16; 2 Тим. 3:12; 1 Юҳ. 3:13). Азоблар бизни ҳайрон қолдирмаслиги керак. Уларни Худонинг режаларини рўёбга чиқишига ҳеч қандай тўсиқ бўлолмаслигини билиб кутиш керак.

  1. Хурсанд бўлинглар!

Қувғин пайтда хурсанд бўлиш йўли ҳақида Бутруснинг биринчи мактуби, Муқаддас Китобнинг энг қийин жойларидан ҳисобланади. Аммо у “бахтиёрлик амрлари” да (Мт. 5:11–12) кўрсатилгандек ва Ёқубнинг мактуби 1–бобида 2 дан 4 оятлардаги огоҳлантиришдек, Исонинг таълимотига тўлиқлигича тўғри келади. Асл нусхадаги феъл тузилиши жараёндаги ҳаракат маъносини англатади: хурсанд бўлинглар!

Агар, бу буйруқнинг кетидан келаётган Худонинг ваъдаларига эътибор берсак, уни тушуниш осонроқ бўлади. Римликлар мактубида (8:28) биз Худонинг энг ажойиб ваъдаларидан бирини топамиз. Муқаддас Китобнинг инглизча таржималарини биридаги изоҳида айтиладики, бунданда аниқроқ таржимада бу оят қуйидаги кўринишда бўлади: “Биз биламизки, Худо Уни севганлар билан бирга бўлади ва Худо ҳамма нарсани улар учун яхшиликка ишлатади”. Қандай ажойиб!

Биз мазохистлар эмасмиз, оғриқдан лаззат қилмаймиз. Аммо, биз Унинг азобларида иштирок эта олганимиздан хурсанд бўламиз ва Унинг қайтишида абадий У билан бирга бўламиз. Бутрус ўзининг Биринчи мактубида (4:14) азоблардаги яна бир хурсандчилик сабабини айтади, зеро Муқаддас Руҳ бизни оғриқдан ва қўрқувдан фориғ қилиб, бизни чақиради. Ҳудди шу Муқаддас Руҳ бизга ҳар қандай кузатишларда ҳам азобнинг кучини билишга ижозат беради. Айнан, У, имонлиларга махсус марҳамат беради. Шунинг учун хурсанд бўлинглар!

  1. Миннатдорчилик билан ибодат қилинглар

Филиппиликларга мактубида (4:6) ҳаворий Павлус бизни “ҳеч нарсадан ташвиш қилмасдан, барча муҳтожлигимизни Худога миннатдорчилик билан изҳор қилишимизга” чақиради. Аниқ равшанки, муҳтожлик пайтда биз Худога ёрдам сўраб мурожаат қилишимиз мумкин, аммо Павлус иккиланишларга, айблашга ёки Худога нодон саволларни беришимизга йўл қўймаслигимизни айтади. Биз ҳамма нарсани миннатдорчилик билан қабул қилишимиз керак, чунки, Худонинг режаси шундай ва У бизни Ўзининг тирилиш кучи билан таъминлайди. Шу Мактубнинг кейинги оятида Павлус миннатдор юракда иноят ўрнашиши ҳақида айтади: “Ҳар қандай доноликдан устун бўлган Худонинг тинчлиги Исо Масиҳда юракларингизни ва фикр хаёлингизни жам қилади”.

Калом бизга азоб чекаётганлар ва уларни қувғин қилаётганлар (қ. Мат. 5:44; Рим. 12:14) учун ибодат қилишни ўргатади (қ. Ҳав. 12:5; Ибр. 13:3; Кол. 4:18). Шунингдек, Раббимиз бизга қувғинлар пайтда тўғри жавоб қилишни ўргатиши учун ибодат қилишимиз керак.

  1. Қувғинларнинг манбаини аниқланг

Бутруснинг биринчи мактубида (4:15–19) биз қувғинлар ва азобларга нисбатан тўғри жавоб қилиш учун икки йўриқни кўрамиз. Буларнинг бири — азобларни баҳолаш. Бутрус азоблар доим Худонинг иродаси билан келмаслигини айтади. У биз натижада азоб чекмаслигимиз учун ҳеч қачон қилмаслигимиз керак бўлган тўрт турдаги жиноят ҳақида айтади: бу ўлдириш, ўғирлаш, ёвузлик ва бировнинг мулкига кўз олайтириш. Чекаётган азобларимиз орқали Худонинг режасини бажараётганлигимизга амин бўлишимиз учун, биз азобларнинг сабабини ва уларнинг мақсадини тўғри баҳолашимиз керак.

Бутрус шу мактубнинг 17–оятида бизни азобларга тайёр бўлишга чақириб, огоҳлантиради, чунки Худо Ўзининг келишида жазолайди, синайди ва жамоати аъзолари сифатида поклайди. Бу концепция ҳам ҳаётимизнинг вазиятларини тушунишга ёрдам берувчи асосга эга.

Айнан, бизнинг Исони келишига тайёр бўлишимиз қувғин ва азобларни кучсиз қилади. Шунингдек, Бутрус ҳам: “Масиҳ биз учун жисман азоб чекиб, ўлди. Сизлар бундан ўрнак олинглар...”, — дейди (1 Бут.4:1). Бу оят Муқаддас Китобнинг Хитой тилидани таржимасида бундан ҳам кучлироқ жаранглайди: “Ўзларингизнинг қуролларингиздан азоб чекишга тайёр бўлинглар”. Ажаб эмаски, жуда кўп хитой  масиҳийлари душманнинг қўлидан қуролларни тортиб олишган ва буни Худонинг ғалабаси учун ишлатишган.

  1. Азоблардан уялманглар

Имонлилар  ўз азоб–уқубатлари учун уялиш ҳиссини пайдо қилишига шайтонга йўл қўймаслиги керак. Қачонки азоб–уқубатлар шакли бошқа қолган имонлилардан ажралиш бўлса, шайтон руҳни синдиришга ва имонлилар юрагида шубҳа туғдиришга уринади. Агар имонлилар Исо учун азоб чекиш мутлақ табиий нарса эканлигини ва бутун дунё масиҳийлари шу каби вазиятларга дуч келиши мумкинлигини тушунишса, улар кучли далдага эга бўлади. Бутрус дейди: “Лекин агар бирор киши Масиҳий бўлгани учун азоб чекса, уялмасин, аксинча бу ном билан Худони улуғласин” (1 Бут. 4:16).

  1. Исо азоб–уқубатга қандай муносабат билдирган бўлса, сиз ҳам шундай муносабатда бўлинг

Агар биз Масиҳий бўлганимиз учун азоб чексак, биз азобларга Масиҳ қандай муносабатда бўлган бўлса, шундай муносабатда бўлишимиз даркор. Бизнинг азобларимиз агар биз қувғинга танавий муносабатда бўлсак, барбод бўлаётган дунёга гувоҳ сифатида мазмунини йўқотади. Масиҳ ёвузликка ёвузлик билан жавоб қилмади, У ҳақоратга ҳақорат ила жавоб бермади. У таҳдидга жавобан таҳдид қилмади. У Унга ёвузлик қилганлардан ўч олмади. У Ўз ҳақоратловчиларини севди ва Ўзидан нафратланганлар учун ибодат қилди. Бизга бизни лаънатлаганларни дуо қилиш, нафратланганларни севиш ва қувғинга дучор қилганлар учун ибодат қилиш буюрилган (қ. Мт. 5:38–48).

Унутманг: масиҳийларни қувғин қилган ва уларни таъқиб қилган одамлар оқибатда масиҳийлар қувғинни қанйдай қабул қилганини кўриб, ўзлари ҳам масиҳий бўлиб қолган ҳоллар ҳам бўлган (1 Бут. 3:14–18).

  1. Худога ишонинг!

Бутрус ўзининг биринчи мактубида (4:19), шогирдлар “ўз қалбларини Худога бағишламоғи” лозимлигини кўрсатади. Бу сўзлар билан у бизнинг содиқ Яратувчимиз мутлақо ишончли ва Унга фақатгина Исо бизнинг барча эҳтиёжларимизни қондиришга қодирлиги боис ишонишимиз мумкин. Агар биз қалбларимизда барчасини Худога топширишга аҳд қилган бўлсак, азобларни енгиб ўтиш анча енгил кечади. Агарда биз Унга қулоқ тутишда ва қурбонлик хизматида бўйсунсак, у ҳолда бизга У ҳаётимизда йўл қўйган синов ва азоблар борасида безовта бўлиш ва ташвиш чекиш ярамайди.

  1. Қатъий туринг ва якдил бўлинг.

Бир оила аъзоларидек, биз азоб чекаётган унинг аъзоларига ёрдамга келишимиз даркор. Масиҳ танаси қачонки барча унинг аъзолари бир-бири билан узвий боғланган бўлгандагина кучли ва мустаҳкамдир. Қачонки бир қисми азоб чекса, бошқа қолган қисмлари ҳам азоб чекади (қ. 1–Кор. 12:20–27).

Покистонлик ёш Саламат Мазих (Salamat Masih)  қувғинга учраган Покистон жамоатининг бошқа Масиҳ Танасидан ёрдам олаётганлари ҳақида гувоҳлик беради. Уни, яъни саводсиз кишини Муҳаммад пайғамбарни ёзма ҳақорат қилишда айблашди, бунинг натижасида уни ўлимга маҳкум ҳам этишди, аммо кейин оқлашди. Бу вақтлар давомида у дунёнинг ҳар бурчагидан у учун ибодат қилаётганлари тўғрисида хат олди. Саламат айтадики: “Аввалари ҳечам мен дунё бўйлаб менинг биродару опа–сингилларим кўплигини англамагандим!”.

Бир индонезиялик чўпонга ҳамла қилиб, унга жиддий танавий талафот етказишди, уни мамлакатни тарк этиш ва ўз хизматидан воз кечишга ундашди. Уни “иродасизлик”да айблашдан олдин, ушбу чўпон жамоатлар ва имонлилар тарафидан қандайдир кўмак ва далда олган ёки йўқлигига қизиқиб кўриш керак. Балки, унга севги ва ҳамдардлик улашувчи етарли миқдорда одам топилмагани боис ҳам у ўзини ёлғиз ҳис этгандир?

ҚУВҒИН ҲОЛАТЛАРИГА ТАЙЁР БЎЛМАГАН МАСИҲИЙЛАРНИНГ ҚУВҒИН БЎЛИШИ МУМКИНЛИГИГА БЎЛГАН РЕАКЦИЯЛАРИНИНГ ВАРИАНТЛАРИ

Масиҳийлар қувғинга учрамайдиган мамлакатларда, улар одатдагидек, қувғин мавзусига анча бепарво қарайдилар. Мана таъқиб ҳақида эслаганда унга жавобан баъзи имонлиларнинг фикр баёнлари:

  1. “Бизда бундай бўлиши мумкин эмас”

Руҳшунослар бундай жавобни жуғрофий ажраб қолишга асосланган реакция деб атаган бўларди. Кўплар кенг қамровли таъқибларнинг иложи йўқ деб ҳисоблайдилар, чунки “Конституция виждон эркинлигига кафолат беради” ёки “бизнинг мамлакатда ниҳоятда кўп жамоатлар мавжуд”. Бундай имонлилар мамлакатнинг кўзи очиқ ва саводли амалдорларига суянади ва шунингдек, Жамоати мамлакатнинг диний ҳаётида марказий ўрин тутишига суянади.

Уганда аҳолисининг қарийб етмиш фоизи масиҳийлар бўлишган, шунинг учун у мамлакатда масиҳий жамоати етакчи ўринда турган. Аммо мамлакатда Иди Амин ҳукуматни қўлга олишидан кейин масиҳийларни мисли кўрилмаган қувиш бошланди. Жамоатнинг кўп сонли аъзоларига эга бўлиши унинг хавфсизлигига кафолат бера олмайди ва аъзоларини мумкин бўлган таъқиблардан сақлаб қола олмайди.

  1. “Бизнинг давримизда қувғин бўлиши мумкин эмас”

Бундай жавобни давримиздаги либерал инсонийлик кучига таянган ҳолда таъқиблардан озод бўлганмиз деб ҳисоблайдиган одамлар беради. Лекин қувғин келганда, тарих улар ҳаётида ҳам ўз изини қолдиради.

  1. “Худо бунга йўл қўймайди”

Қувғиннинг илоҳий асосини тушунмасдан, имонлилар Худога ҳатто буни содир бўлиш эҳтимолидан ҳам халос қилиши учун ибодат қилишади ва сўрашади. Қийинчиликка тўғри муносабат билдириш ёки Худо Каломини жасурлик билан айта олиш ҳақида ибодат қилиш ўрнига (қ. Ҳав. 4:29), улар бундай ҳужумлар фақатгина шайтондан дея ҳисоблаб, қувғин бўлмаслиги учун ибодат қилишади.

  1. “Бизни бу ҳақда ўйлашга вақтимиз йўқ”

АҚШ каби мамлакатларда истиқомат қилувчи кишилар қувғин ўзида нимани намоён қилишини мутлақо унутганлар ва жуда кўп ҳолларда шундай йўл тутадилар. Ғалати томони шундаки, таъқиблар ҳақида ҳаттоки ўйлашни ҳам истамайдиган жойларда у қаттиқ ва кескин бўлади.

ҚУВҒИНГА ҲОЛАТЛАРИГА ТАЙЁР БЎЛМАГАН МАСИҲИЙЛАРНИНГ ҚУВҒИН ПАЙТИДАГИ РЕАКЦИЯЛАРИНИНГ ВАРИАНТЛАРИ

Бизнинг, қувғин босими остида бўладиган ҳатти–ҳаракатларимиз тўла тўкис Масиҳ кучига боғлиқ бўлади. Ўз қатъийлигимиз билан биз фақатгина Унга қарздормиз. Шай бўлмаган масиҳийлар таъқибга учрасалар, улар қуйидаги хатолардан бирини амалга ошишига мойлилликни рўёбга чиқаради.

  1. Имондан юз ўгириш ва душман тарафига ўтиш.

Шу нарса равшанки, уларнинг юз ўгириши мумкин эмас, аммо қувғинга тайёр бўлмаган масиҳийлар қувғинга учраганда айнан шундай муносабат билдиради.  Масиҳ ҳибсга олиниши вақтида қўрқувда Бутрус Ундан юз ўгирди. Яҳудо яширинча Исога бўлган имонидан юз ўгирди ва Уни душман қўлига топшириб, сотди. Бизнинг барчамиз ҳаётимизнинг турли онларида у ёки бу даражада ушбу гуноҳда айбдор бўлганмиз. Лекин унутманг, Худо ҳаттоки шу гуноҳни ҳам кечиради.

  1. Ўз имонини яшириш ва жамиятдан ажралиш уриниши

Бундай ёндашиш хатолиги кўзга камдан-кам ташланади. Имонли яширин равишда калон димоғлик билан умид боғлаши ва Худога ишонишдан юз ўгирганини тан олиши мумкин.

Аммо, агарда у қўрқувда бошқа масиҳийлардан чекинса, душман бу ажралишни амалга оширади ва руҳий ҳаёти аста–секин ўчиб боради. Зулматда ҳаттоки Яҳё Чўмдирувчи Исога шубҳа қила бошлаган (қ. Лқ. 7:18–23). Қувғинга учраган кўп масиҳийлар шундай устамонликни танладилар, бироқ кейинчалик ўз хатоларини англадилар. Улар бошқа қолган масиҳийлар билан алоқани тиклаб ажралишдан чиқиб олдилар ва масиҳийча биродарликни қўлга киритдилар.

  1. Очиқ қўзғолонга тушкунлик тортади

Реакциянинг бундай варианти энг давомий оқибатларга эга бўлади. Бизнинг калон димоғлигимиздан келиб чиққан очиқча қўзғалиш бир боқишда дадил ҳатти–ҳаракат бўлиб кўриниши мумкин. Аммо бундай ҳаракатлар қутилиб бўлмас равишда ҳукумат тарафидан қувғиннинг кескинлашувига олиб келади, ё бўлмаса уни турмага тиқиш, зеро бундай натижа Инжилнинг қувғинга муносабатига зид бўлмайди.

Инжил, масиҳий жамоатларни ҳимоя қилиш учун қуролни қўллашга чақиради, аммо қурол билан қарши туриш мавзусининг ўзи масиҳийларни жиддий таҳликага солади. Бундай реакциянинг Инжилий асосини ўрганиш биз имонлиларнинг фуқаролик бурчларини ва унинг қурол тутиш ёки қуролни рад қилиш борасидаги шахсий жавобгарлигини тушунишга олиб келади.

Исонинг таржимаи ҳоли, гувоҳлиги ва таълимотидан келиб чиқиб, қуролни олиб юриш гарчи биз, кўп чўпонлар ва жамоатнинг оддий аъзолари ушбу вариантни тўла тўкис маъқул деб тан олсакда, бунга вазиятдан чиқишнинг яхши усули деб қараш ярамайди.

Худо ҳақиқатан ҳам кимнидир ҳукуматга қарши агрессив ҳаракатларга олиб келиши мумкин (Яҳё Чўмдирувчи каби), шу боис, қолган имонлилар ҳеч қандай вазиятда шу тариқа ҳукумат ғазабини пайдо қилганларни ҳукм қилиш ярамайди. Лекин, балким, шайтон бошқа имонлиларга ёрдам бера оладиган одамни олиб ташлаш учун баҳонани ишлатган.

  1. Қочиш (агар у халос бўлишнинг ягона йўли бўлса)

Масиҳийларнинг қувғинга одатий реакцияси — мумкин бўлган жойга, — хушхабар ва илоҳий хизматга қулай шароит мавжуд бўлган хавфсиз жойларга ўтишдир. Бундай ёндашиш шаклланган жамоатнинг ягона мумкин бўлган шакли бўлиб саналади. Масиҳни хочга михлаш вақтида Унинг барча шогирдлари қўрқувда қочиб қолдилар, аммо кейинроқ улар ҳақиқий “хавфсизлик”ни қўлга киритиш фақатгина “Худо иродасига” суянган ҳолда мумкинлигини англадилар! Душманлик вазиятида жамоат нафақат иш юритади, балки гуллаб–яшнайди ҳам.

Бу реакциянинг санаб ўтилган барча кўринишлари қувғинга руҳий шай бўлмаганлар орасида кенг тарқалган. Бу танавий реакция, муаммовий вазиятга руҳий жавоб эмас. Биз Худога суянмаганимизда, ҳар нарса рўй бериши мумкин.

ҚУВҒИНГА ШАЙ БЎЛГАН МАСИҲИЙЛАРНИНГ РЕАКЦИЯ ВАРИАНТЛАРИ

Шунингдек, қувғинга шай бўлган масиҳийлар реакциясининг имонлилар ҳаётида ўрин тутувчи турли вариантлари мавжуд. Бундайин кимсалар имонда қатъий туриши ва бўрон вақтида руҳий ўсишга шай бўлиб туради. Имонлиларнинг қуйидаги қарши туришнинг уч усули ҳам Инжилий, ҳам тарихий ҳисобланади. Аксарият ҳолларда улар Худо раҳнамолигида пайдо қилинади.

  1. Улар қочдилар (бунга Худо иродаси борлигини билганда)

Янги Аҳдда Юсуф ва Марям чақалоқ Масиҳ билан Мисрга қочади ва ўлимдан қутилиш йўлини қидиради. Исо Ўз шогирдларига шаҳарни тарк этишга ва қувғин бошланганда бошқа шаҳарга қочишга амр берди ва У Ўзи бир неча марта фарзийлардан қочди.

Қуддусдаги дастлабки масиҳийлар Исо буйруғига бўйсунмади, буни биз Ҳаворийлар Китобидан ўқиймиз (1:8) ва Хушхабарни дунёнинг четигача етказишга йўл олмадилар. Шунинг учун, Худо Ҳаворийлар Китобида ёзилган, имонлиларни қувғин қилишига йўл қўйди ва шу тарзда буни дунёга ёйди. Қувғинлар борасидаги Битикдаги матнга мувофиқ таъқиблар Худо иродасини бажо келтирдилар, чунки ер юзида имонлиларни ёйиш билан улар “каломни ёйдилар”(қ. Ҳав.8:4). Илк масиҳийлар, дунё мамлакатларига ёйилиб, ўз йўлида учраган ҳар бир кимсага Инжилнинг муқаддас Хушхабарини айтмасдан иложи йўқ эди.

Кўплаб қувғинларга дучор бўлган ҳаворий Павлус ўзининг миссионерлик ҳаётида бирон марта ҳам қочишига тўғри келмаган (қ. Ҳаворийлар. 9:25,30; 17:10). Бундай вазиятларда унга дўстлари ва шогирдлари ёрдам берди. Одамлар унинг ҳаёти ва хизматини сақлаб қолиш учун барчасини қилишди, лекин у доим ҳам таъқибдан қочишга уринавермади.

Бугунги кунда қувғинга учраган масиҳийлар ўз уйларини тарк этиши “тўғри” ми деб баҳс қилишади. Кимки бунга аҳд қилса, бунда ҳам Худо иродаси борлигига амин бўлиши лозим. Бошқа тарафдан, агар барча масиҳийлар қочиб кетсалар, ким Масиҳ ҳақида гувоҳлик беради? Худо атрофимизни ўраб турган дунёда биз “туз ва нур” бўлишимиз даркор — деганини эслаб кўринг (Еттинчи бобга қаранг).

  1. Улар қолдилар ва матонат билан турдилар

Бу қўлланманинг мақсади — имонлиларни лойиқ равишда қувғинларга бардош бериш ва улардан ғолиб бўлиб чиқиб кетишга ўргатишдир. Шунинг учун келинг, масиҳийлар “сирли” имонлилар бўлиб қолиши, ёки норасмий жамоатларни ташкил қилгандаги мутлақ ҳаётий вариантга тўхталсак.

Масиҳийларни катта қисмини қувғинга бўлган реакцияси учта муҳим Инжилий ҳақиқатга асосланган:

  • Фақатгина Худо Ҳакам ва Мустақилдир. Фақатгина У одамлар қалбини билади ва фақат У уларнинг йўлини бошқаради. Шу тариқа, агарда биз ўз кучимиз билан ўч олишни бошласак, биз Худо вазифасини бажаришни бўйнимизга олган бўлиб қоламиз.

Уларнинг оёқда туриши қийин бўлганда, ўч олиш ва қилмишига яраша бериш Менинг қўлимда; зеро уларнинг ҳалок бўлиш куни яқин ва улар учун тайёрланган нарса тез келади (Қонунлар 32:35).

  • Худо қувилганларни ибодатини эшитади.

Ё Худоё, юзимни ёруғ қилгин!

Шаккок халойиққа ҳақлигимни кўрсат!

Ёлғончидан, ҳийлагардан мени ҳимоя қил! (Заб. 42:1).

 

  • Модомики жазо Худога тегишли экан, биз ўч олмаслигимиз керак.

 

Агарда душманинг оч бўлса, уни нон билан тўйғаз; агарда чанқаса, сув билан қондир, бундай қилиб, сен ёнган кўмирни унинг бошига йиғасан ва Худо сени мукофотлайди (Маталлар 25:21–22).

 

Қадимги яҳудий тилида “мукофотлаш” шунингдек “тугатиш” деган маънони англатади. Ким ўз душманига ҳамдардлик қилишни бошласа, Худо бу жараённи Ўзи охирига етказиб қўяди.

Кўпинча қувғин таъқиб қилинувчилар ўлими билан якун топади. Бизда Янги Аҳд мисолларидан камида учта мисол бор — Яҳё Чўмдирувчи, Стефан ва Ёқуб (шунингдек, қ. Ибр. 11:36–37). Барча бу ҳолатларда азобли ўлим улар тарафидан қувғиннинг қонуний оқибати деб қаралди. Биз яшаётган кунларда буни тушуниш осон эмас, бундан ташқари, маданиятимиз “инсон ҳуқуқи”га суяниб олиш ва ҳар қанақанги азоблардан ўзини олиб қочишга уринади.

 

  1. Улар ўз қонуний ҳуқуқларидан фойдаландилар

Қувғинга муносабат билдиришнинг биринчи икки усуллари орасида ўрта, яъни учинчи варианти  мавжуд. Бу матонат билан туришга ёрдам берадиган ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган восита учун тиргакдир. Павлус бизга бу ерда ҳам намуна кўрсатди. 22–бобда Ҳаворийлар Китобида у унга таҳдид солаётган жазода маъно кўрмайди ва ўз рим фуқаролигини ҳимоя қилиш учун қўллайди. Ҳаворийлар Китобининг 25–бобида, у яҳудийлар қўлидан, аниқ ўлимдан қайсар ҳукмини талаб қилгани учун қутилади, яна рим фуқаролиги ҳуқуқидан фойдаланади.

Барча уч вариантнинг ўта нозик онлари бўлиб бошқа одамларга нисбатан адолатга интилиш ҳисобланади. Масиҳийлар учун адолатни ҳимоя қилиш уларнинг хизмати доирасига киради. Адолатга қарши чиққан имонлилар ўзларини қувғинга ва таъқибга дуч қилиб, фронтнинг олдинги қаторида туради.

Абдиас Товилла биродар (Abdias Tovilla) Чьяпадаги (Жан. Мексика) ўз ватандошларига ёрдам бериш учун қонунни ўрганди. Чьяпа аҳолисини уйларидан фақатгина улар хушхабарчи масиҳийлар бўлгани учун қувдилар.

            Перуда қонуний тарзда юзлаб масиҳийларни, ҳукуматга қарши фаолияти учун айбланиб турмага беайб қамалганларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни амалга оширди.

Ўзида камситилган озчиликни намоён қилувчи Шри Ланкадаги жамоат қувғинга учраган жамоатларга масиҳийлар қандай ёрдамга келишига яққол мисолдир. Шри Ланкадаги Масиҳийлар Иттифоқи Бутун Дунё Масиҳийлар Иттифоқининг диний эркинлик бўйича Қўмитаси билан ҳамкорликда жамоат ёки имонлилар ҳужум ёки қувғинга учраш ҳоллари учун қуйидаги қўлланмани қабул қилди:

  • Бошқа жамоатлар раҳбарлари томонидан озор чеккан жамоатларга ташриф буюриш ва уларнинг чўпонлар тарафидан ва жамоат оддий аъзолари тарафидан қўллаб–қувватланиши.
  • Аҳлоқсизликка йўл қўйилган жой ҳақида акт тузиш ва буни дунё ҳамжамиятига билдириш. Одатда бу интернет орқали қилинади. Оқибатда бошқа имонлилар Масиҳ Танасининг азоб чекаётган қисми учун ибодат қилади.
  • Азоб чекканларга моддий ёрдам бериш. Жамоатлар қувғин қурбонларига ёрдам воситаларини йиғиш учун ўз интилишларини ўзгартади.
  • Имонлиларни қувғин қилишнинг ҳукумат даражасида бўлиши борасидаги аниқ вазиятлар ҳақида савол киритиш. Келажакда бундайин воқеаларнинг олдини олиш учун қонун тартиботи ва жамоат фикри тизимини қўллаш.
  • Қувғиннинг барча ҳолатлари ҳақида маълумот бериш илтимоси билан чўпонлар ва оддий аъзоларга ўз қонуний ҳуқуқлари тўғрисида маълумот бериш.
  • Мавжуд диний эркинлик чегарасида нима қилиш мумкин ва мумкин эмаслиги борасидаги маълумотни етказиш.
  • Бу ерда ўзига мушкулот туғдирмаслиги учун аянчли ҳолатларда жамоат ўзини қандай тутиши кераклиги тўғрисидаги амалий маслаҳатларни санаб ўтиш лозим.
  • Шовқинли йиғилишлардан ўзини тийишга ҳаракат қилиш керак.
  • Атроф дунёдан ўзини ажратиш ярамайди, шу вақтнинг ўзида ўзини жамоатдагилардан бегона қилмаслик даркор.
  • Ўз ҳатти–ҳаракатларида атрофдаги одамларнинг маданий қоидаларини ҳисобга олиш.
  • Диний байрамларда барчанинг эътиборини тортишдан қочиш.
  • Хушхабарни ваъз қилиш вақтида одамларни инсоний ёки ижтимоий ёрдамга тортмаслик.
  • Атрофдагиларни васвасага солмасдан оддий ҳаёт тарзида яшаш.
  • Қувғин пайтларида кичик гуруҳларда йиғилиш.
  • Йиғилишга чет элликларни таклиф қилишга ҳаракат қилмаслик
  • Бошқа динларга беҳурматлик билан қарашдан тийилиш

Қуйидаги кучли танбеҳ конфессиялар аро мулоқотда иштирок этган бир жамоат раҳбаридан чиққан. Кўзларида низо кучайганини пайқагач у тушундики, бундай вазиятда иш олиб бориш мушкул. У тасдиқлайдики, самарали мулоқот учун низоларга чек қўйилиши лозим, иш давомида йўл қўйилиши керак эмас.

Қачонки маҳаллий жамоат ва ҳар бир имонли азоблардан қутилиб бўлмаслиги ва унга ёндашишда Инжилий вариантларни ўйлаб кўрганда, улар ғалабаси нафақат мумкин, балки тайиндир.

ХОТИМА

Биз учраган қувғин ё қалбимизни бузади, ё бўлмаса руҳий ўсишда кўмак беради — бу бизнинг уларга ёндашишимизга боғлиқ. Афсуски, одамларнинг аксарият қисми Худо қай тарзда улар фойдасига қувғиндан фойдаланишини кўра олмайди. Улар қувғинга яратилган вазиятдан қандай афзалликларни қўлга киритишни ўйлаш ўрнига уни рад этиб нотўғри ёндашади. Мана яна Худо бизнинг ҳаётимизда қувғинга нима учун йўл очиши борасидаги саволга жавобнинг беш варианти.

  1. Худо қувғиндан бизни тўғри йўлга йўналтириш учун фойдаланади

Баъзан Худо бизни қимирлашга мажбур этувчи оёғимиз остига ўт ёқишга мажбур. Бизга нисбатан ташқаридан бўлган муаммо ва босимлар кўпинча янги йўналишларни кўрсатади ва бизни олдинга фаол ҳаракат қилишга ундайди. Балким, Худо диққатимизни Ўзига жалб қилмоқчидир? “Жангу жадаллардан қолган яралар — ёвузликка қарши шифо” (Ҳикматлар 20:30). Шундай қилиб, баъзан одамга ўзини ўз ҳаракатлари йўналишини ўзгартиришга мажбур этиш учун оғриқни бошидан ўтказишига тўғри келади.

  1. Худо бизни синаш учун қувғиндан фойдаланади

Худо қачондир мушкул танловни олдингизга қўйиб, синаганми? Бу масала сизда нимани очди? “Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда, уни катта севинч билан қабул қилинглар. Шуни билингларки, имонингизнинг синалишидан сабр–тоқат ҳосил бўлади” (Ёқуб 1:2-3).

  1. Худо бизни тузатиш учун қувғиндан фойдаланади

Баъзи сабоқларни биз фақатгина оғриқ ва мағлубиятлардан оламиз. Биз ёш бўлганимизда, ота–онамиз бизни иссиқ печкага тегмасликни огоҳлантирган. Аммо биз бу огоҳлантириш маъносини амалда, яъни ўзимизни куйдириб олгандан сўнг яхши англадик. Баъзан биз, мисол учун соғлиқ, пул, ўзаро самимий муносабатларни фақатгина уни йўқотибгина тушунамиз. “Жафо чекканим менга яхши бўлибди, чунки қонун–қоидаларинг ўрганиб олдим” (Заб. 118:71).

  1. Худо бизни ҳимоя қилиш учун қувғиндан фойдаланади

Ҳаётий муаммо агарда у бизни анча жиддийроқ хавфдан ҳимоя қилса, бу ҳали очилмаган марҳамат бўлиши мумкин. Ўтган йили менинг дўстимни унинг тарбиявий тартибларига қарши турган бошлиқнинг буйруғини бажармагани сабаб ишдан ҳайдади. Ишнинг йўқлиги унга муаммо эди, шунга қарамай айнан шу ишдан бўшаш уни айбланишдан ва фирманинг махфий ишлари ҳукуматга ошкор бўлгандан кейин турма қамоғидан сақлаб қолди. “мана, сизлар менга ёмонлик ният қилган эдингизлар, Худо буни яхши ниятга айлантириб юборди...” (Ибт. 50:20).

  1. Худо бизни баркамол ва етук қилиш учун қувғиндан фойдаланади

Агарда муаммога тўғри ёндашса, улар шахсиятни шакллантиради. Худога бизнинг қулайликларимиздан кўра, шахсиятимиз муҳимроқ. Худо билан муносабатимиз ва бизнинг шахсиятимиз — бу биз абадийликка олиб борадиган ягона нарсадир. “Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр–қаноатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр–қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади. Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб–тошади” (Рим. 5:3–5).

            Бунинг асл мазмуни қуйидагидай: Худо ҳаётимизда биз буни англамаган ҳолда ҳам фаолият олиб боради. Лекин Унинг фаолияти агарда биз У билан ҳамкор бўлсак, анча самарали тус олади. Бу ғалабага йўлдир!

Иш дафтари

МУҚАДДАС КИТОБНИНГ ҚУВҒИНЛАРГА РЕАКЦИЯСИ

Биз ҳамма нарсани шукроналик билан қабул қилишимиз керак, чунки Худода бизга нисбатан мақсад бор ва унга етишиш учун У бизга Ўзининг тирилиши билан куч бағишлайди.

Ҳаётнинг йигирма фоизи акция (ҳаракат) ва саксон фоизи реакция (таъсир)дан иборат, деган бир доно файласуф. Муқаддас Китоб бизларни ҳақиқий қувғин ва азоб–уқубатларга қандай жавоб қилиш кераклигини ўргатади. Қуйида унинг бир неча томонлари:

  1. Ҳайрон бўлманг! (1 Бут. 4:12–13).
  2. Хурсанд бўлинг! (Мт. 5:11–12).
  3. Миннатдорчилик билан ибодат қилинг (Флп. 4:6). Қувғин қилаётганлар учун ҳам ибодат қилинг (Мт. 5:44).
  4. Азоб–уқубатнинг манбаини аниқланг (1­ Бут. 4:15–19).
  5. Азоб чекишдан уялманг (1 Бут. 4:16).
  6. Қувғинларга Масиҳ жавоб қилгандай жавоб қилинг (Мат. 5:38–48).
  7. Худога ишонинг! (1 Бут. 4:19).

Агар имонлилар Исо учун азоб чекиш оддий ҳолат эканлигини тушуниб етсалар ва бутун дунё бўйлаб масиҳийлар бундай ҳолатга тушишларини билсалар, янада кучга тўлишади.

  1. Қатъий туринг ва якдил бўлинг (1 Кор. 12:20–27).

ҚУВҒИН ҲОЛАТЛАРИГА ТАЙЁР БЎЛМАГАН МАСИҲИЙЛАРНИНГ РЕАКЦИЯ ВАРИАНТЛАРИ

Қувғинларга дучор бўлмайдиган мамлакатларда масиҳийлар одатда қувғин мавзусига бефарқлик билан қарашади. Сизнинг фикрингизча нима учун уларга қувғин ҳақида эслатсангиз, улар шундай жавоб қайтаришади:

  1. “Бизда бундай бўлиши мумкин эмас”.
  2. “Бизнинг замонимизда қувғинлар бўлиши мумкин эмас”.
  3. “Худо бунга йўл қўймайди”.
  4. “Бизни бу ҳақда ўйлашга вақтимиз йўқ”.

Кўпчилик таъқиблар кенга қамровли бўла олмайди, чунки “Конститутция дин эркинлигини таъминлайди” ёки “мамлакатимизда жамоатлар жудаям кўп” деб ҳисоблайдилар.

ҚУВҒИНГА ТАЙЁР БЎЛМАГАН МАСИҲИЙЛАРНИНГ РЕАКЦИЯ ВАРИАНТЛАРИ

Қувғинга тайёр бўлмаган масиҳийларни реакция тўртта вариантларини санаб беринг. Уларнинг ҳар бирига Муқаддас Китоб қандай жавоб беради?

1)

2)

3)

4)

Қувғинлар пайтидаги бизнинг одобли ҳулқимиз бутунлайига Масиҳнинг кучига боғлиқ. Фақат У туфайли биз қатъий турамиз.

ҚУВҒИНГА ШАЙ БЎЛГАН МАСИҲИЙЛАРНИНГ РЕАКЦИЯ ВАРИАНТЛАРИ

Қуйидаги учта қувғинга бўлган реакция вариантлари нима учун ҳам Инжилий, ҳам тарихийлигини тушунтириб беринг.

  1. Улар қочишди (бунга Худонинг иродаси борлигини билганда) (Ҳав. 8:1–4).
  2. Улар қолдилар ва матонат билан турдилар (Қонунлар 32:35; Заб. 42:1).
  3. Улар ўз қонуний ҳуқуқларидан фойдаландилар (Ҳав. 22).

Ҳар уччала вариантларнинг нозик томони адолатга интлишдир, айниқса бошқа одамлар учун. Масиҳийлар адолатни ҳимоя қилиши уларнинг чақириғига боғлиқ.  Адолатсизликка қарши чиқадиган имонлилар ўзларини таъқиб ва қувғинларга дучор қилиб фронтнинг олди чизиғида туришади.

Ҳалқаро Инжил иттифоқининг дин эркинлиги бўйича Комиссияси тайёрлаган қувғинларга жавоб қайтариш бўйича маслаҳатларини ўқиб чиқинг:

  1. Қувғинга учраган жамоатнинг аъзоларини ва чўпонини бошқа жамоат етакчилари бориб қўллаб–қувватлаши.
  2. Қилинган қонунсизлик бўйича акт тузиш ва бу ҳақда дунё ҳамжамиятига хабар бериш.
  3. Жабрдийдаларга моддий ёрдам кўрсатиш.
  4. Масиҳий етакчилар томонидан аниқ қувғинли ҳолатларни ҳукумат миқиёсига олиб чиқиш. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун ҳуқуқ тизимини ва жамият фикрини ишлатиш.
  5. Чўпон ва жамоат аъзоларига ҳар қандай қувғинли ҳолатлар ҳақида айтиш маслаҳати билан уларнинг қонуний ҳуқуқлари ҳақида маълумот бериш.
  6. Жорий қилинган дин эркинлиги доирасида нима қилиш мумкин ва мумкин эмаслиги ҳақида маълумот бериш.

Ушбу маслаҳатларга қўшиласизми ёли йўқми? Нима учун?

ХОТИМА

Мана, Худо бизнинг ҳаётимизда қувғинга нима учун йўл очиши борасидаги саволга жавобнинг беш варианти:

  1. Худо қувғиндан бизни тўғри йўлга йўналтириш учун фойдаланади (Ҳик. 20:30).
  2. Худо бизни синаш учун қувғиндан фойдаланади (Ёқ. 1:2–3).
  3. Худо бизни тузатиш учун қувғиндан фойдаланади (Заб. 118:71–72).
  4. Худо бизни ҳимоя қилиш учун қувғиндан фойдаланади (Ибт. 50:20).
  5. Худо бизни баркамол ва етук қилиш учун қувғиндан фойдаланади (Рим. 5:3–4).

Моҳият шундаки: биз буни тушуниб етмасак ҳам Худо бизнинг ҳаётимизда ишлайди. Агар биз ҳам ҳаракат қилишни бошласак, Унинг ҳаракатларини фойдаси анча самарали бўлади. Бу ғалабага йўл!

Ролли машқлар:

Сиз Абдул каби нисбий даражадаги эркинликка эга бўлган мамлакатда яшайсиз, лекин мамлакатингиздаги масиҳийлар анча камчиликни ташкил қилади. Ҳукумат тепасига масиҳий қўпорувчилар келади ва сизнинг жамоатингизни барбод қилишга таҳдид солади. Улар аста–секин маҳаллий қўпорувчиларни гиж–гижлашни бошлашади ва уларни жамоат биноларингизни ёқиб юборишга ундайди. Худди шу масиҳийни ишда сиқувга олади ва ҳаттоки ишдан ҳайдайди.

Бунга сиз қандай қарайсиз? Ҳаракатнинг қандай вариантлари сизда мавжуд? Вариантлардан ҳар бирини амалга ошириш учун нима керак? Абдулда қандай танлов борлигини ва у тўғри қарор қилганми ё йўқми ўйлаб кўринг.

Муҳокама учун саволлар:

  1. Мазкур сабоқда берилган фактлар сизни тушкунликка тушириши мумкин. Аммо масиҳий сифатида сиз қандай ҳиссиётни бошдан кечиришингиз лозим?
  2. Масиҳ намунасига эргашиб, сиз кучли босим ўтказишга қандай ёндашасиз?
  3. Бизнинг азоб чекишларимиз қай тарзда бизнинг Масиҳга бўлган содиқлигимизни мустаҳкамлаши ва У биз учун азоб чекканини тушунишимизни мустаҳкамлайди?
  4. Масиҳий ўз эътиқодини ўз ишини сақлаб қолиши, ўзини ва оиласини ҳимоя қилиши мумкинми?
  5. Қай тарзда баъзи масиҳийлар ўзлари қувғинни гиж–гижлашади. Бу ҳақида сизнинг мисолларингиз борми?
  6. Ўзини ҳимоя қилиш ва оиласини сақлаш учун қурол ишлатиш ҳақлими? Бу борада Инжил нима дейди? Бу муаммони гуруҳ бўлиб муҳокама қилинг.
  7. Имонлининг фуқаролик бурчи ва унинг қурол олиб юриш ва рад қилиш шахсий жавобгарлиги ўртасида Инжил фарқ мавжудлигини кўрсатадими? Бу масалани Муқаддас Битикнинг муайян мисраларига юзланиб муҳокама қилинг.

Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак