Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 11 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (11-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


Ўн биринчи боб

РУҲИЙ ЖАНГ

Бизнинг жангдаги қурол–аслаҳамиз башарий эмас, балки қалъаларни яксон қилиш қудратига эга бўлган руҳий аслаҳалардир...

2–Кор. 10:4

Собиқ мусулмон бўлган Филиппинлик чўпонлардан бири ҳозирда Филиппиннинг жанубий қисми бўлмиш Минданао оролида истиқомат қилади. Қачонлардир у босқинчилар гуруҳининг таниқли бошлиғи бўлган ва талончилик ҳамда қотиллик туфайли қамоқда бир неча йил ўтириб чиққан. Ўша ерда, қамоқда, у Исо Масиҳга имон келтирган.

Қамоқдан озод бўлгандан сўнг, у бошқа мусулмонларнинг Исога келишига шу қадар муваффақиятга эришгани боис, унинг ўн тўрт ёшли қизини мусулмон экстремистлари ўғирлаб кетишди. Улар, қачонки у хушхабар айтишни бас қилиб, исломга қайган ҳолдагина қизини қайтаришини ваъда қилдилар.

Бу чўпон Худодан ҳимоя истаб, рафиқаси билан бирга мунтазам ибодат қилди ва бу қўрқитишларга жавобан ҳечам ён бермаслиги кераклигини тез орада тушунди. Уч йил мобайнида йўқолган қизи учун мунтазам ибодат қилишда давом этди.

“Улар қизимга етказиши мумкин бўлган барча даҳшатларга қарамасдан, мен Худодан бошқа ҳеч кимдан қўрқмасдим! Ҳаммадан қизим учун ва келгусида воизлик қила олишим учун ибодат қилишларини сўрардим”, — дейди у.

1995 йилнинг бошларида у ахийри қизидан мактуб олди. У ота–онасига уни қўшни Шарқий Малайзияга фоҳиша сифатида сотиб юборишганини, аммо, Худо унга хўжайинлардан қочишига ёрдам бергани, бир раҳмдил малай оиласи қизни уйига яшириб қўйгани ва у ерда бир йигитга кўнгил қўйиб, улар турмуш қуришганини баён қилди. Қиз ота–онаси билан ишончли жойда яширин учрашувга келишиб олди.

...Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғу дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир (Эфес. 6:12).

Олдинги саҳифаларда биз душманимизнинг хусусиятларини ўрганиб чиқдик, энди эса биз унга қарши жангга тегишли бўлган хусусиятларни ўрганамиз.

Одатий урушда жанг қилувчи томонлар шакли ҳар хил бўлгани сабаб фарқлаш осон. Қуроллар ҳам фарқланиб туради, фронт чизиғи эса қарши ҳаракат қилаётган томонларнини жойлашишини кўрсатади. Шунга қарамай, партизанлар уруши шароитида буларнинг бари анча мушкул. Душман қай жойда эканлигини айтиш қийин. У ҳамма жойда бўлиши мумкин ва ҳеч қаерда бўлмаслиги ҳам мумкин.

Бизга, пайқаб олишда ёрдам бериш учун душманнинг ажралиб турувчи белгилари йўқ. Душман қуроли душман уйида, транспорст воситасида ва ҳаттоки танасида ҳам яширилган бўлиши мумкин.

Ҳарбий ҳаракатлар инсон тинкасини қуритадиган катта талафотлар билан узоқ муддатга чўзилиши мумкин. Бундайин уруш тушкунликка тушириши ва кўп жиҳатдан ҳал қилувчи ғалабага эришиб бўлмас қилиб қўяди.

Руҳий жанг ҳаммасидан ҳам кўра айнан партизанлар урушини эслатади. Бу руҳий жангни кучга киритиш ниҳоятда мушкул. Кўплаб имонлилилар руҳий жангга жалб қилинганини ҳаттоки англамайдилар, ёҳуд улар руҳий курашни назарий билсаларда, бироқ бунга катта аҳамият бермайдилар. Агар биз ўз реал ва кўриниб турган оламимизда мавжуд бўлган кўринмас кучларни тан олмас эканмиз ва агар биз бунга мос ҳолда қуролланмас эканмиз, жанг олиб боришга мутлақ тайёр бўлмаймиз.

Душманни англаб олиш жуда мушкул ва унинг стратегияси кўпларга номаълум, шул боис, кўп масиҳийлар буни тушунмасада, мағлубиятга учрашади. Биз барчамиз ушбу жангу жадал учун туғилганмиз. Биз юқоридан туғилганимизда, солиҳлик кийимига ўралдик ва Самовий жанг даҳосининг Ўзи томонидан олиб бориладиган курашга отланиш учун қуролландик (қ. Заб. 22:5)!

Ҳақиқий курашда қатнашувчи имонлилар сифатида биз ўз диққат–эътиборимизни ушбу курашнинг ёвузлик томонларига эмас, балки тирик Худога қаратмоғимиз лозим. Хира пашшаларга қандай муносабатда бўлсак, душман йўлимизга қўйган чалғитувчи лаҳзаларга ҳам шундай муносабатда бўлишимиз даркор. Акс ҳолда шайтонга ва унинг малайларига, бизни чалғитишига ва эътиборимизни уларнинг ўзларига ва улар бошқараётган ташқи дунёга қаратишига имкон пайдо бўлади. Аммо бизнинг диққатимиз кўринмас оламда Худонинг бошқарувига тортилиши лозим (қ. Эф. 2:6; 2–Кор. 4:18).

РУҲИЙ КУРАШНИ АНИҚЛАШ

Руҳий кураш бу Худо Шоҳлиги ва шайтон шоҳлиги ўртасида бўладиган самовий низо демак. Шуни эсда тутингки, биз ғалаба учун курашаётган икки тенг ҳуқуқли шоҳлик ҳақида гапирмаяпмиз. Шайтон фақатгина яратилган борлиққа эга. Исо эса барча тўла кучлар ва ҳокимиятлар устидан ҳукмрон. Шайтон ҳокимияти хочда йўқ қилинган эди. Ҳаворий Павлус бизга Колосаликларга (2:15) мактубида қуйидаги сўзларни ёзган эди: “...Уларнинг қурол–яроғини олиб қўйди–да, уларни Ўзининг тантанали юришида юргизиб, расвои олам қилди”. Шундай қилиб, шайтон бугунги кунда эга бўлган ягона ҳокимият, унинг одамларни Худо каломини кўрмасликлари учун алдаб, йўлдан оздиришга қодирлигидан иборат (қ. 2 Кор. 4:3–4).

Шайтоннинг асосий стратегияси, унинг орага низо солиб ажратишга ва ҳукмронлик қилишга интилишидан иборатдир. Унинг энг асосий тактикаси айблаш, алдаш ва бизни Самовий Отамиз ҳамда бир-биримиз билан бўлган муносабатимизни узишни ўз ичига олади. У фаол равишда одамзотни зулматда қолдириш мақсадида ўзи бошқараётган одамлар орқали Худога тегишли бўлган атроф муҳитни булғаш ишига бошчилик қилади. Мана, нима учун Буюк Амрни бажаришда Исо Танасининг якдил бўлиши қанчалик муҳим.

Бу дунё алғов–далғовида адашган имонга келмаган кишилар ўзини хароб қилишгача етган тарқоқ одамлар билан муносабат қилишни хоҳламайдилар. Исо Масиҳнинг жамоати севги билан идора қилиниши керак. Биз нобуд бўлаётган дунёга бошпана, хавфсиз жой бўлишимиз шарт.

Энди руҳий курашларни олиб боришнинг барча даражаларини диққат билан кўриб чиқамиз.

ШАХСНИНГ ИБЛИСОНА КУЧЛАРГА ТОБЕЛИГИГА ҚАРШИ РУҲИЙ КУРАШ

Ёвуз руҳлар одамга таъсир қилишнинг қонуний ҳуқуқини шунда оладилар, қачонки унинг ҳаракати ёки ҳолати қуйидагича аниқланса:

 

  • ўзбошимчалик билан қилинган гуноҳ (Рим. 3:9–12).
  • оккультизм амалиёти ёки бутга сиғиниш фаолияти (Хав. 19:18–19).
  • ёвуз руҳга чалинганлик (Мк. 9:17–27).
  • ирсий ёки наслий нопоклик (Саҳрода 14:18).

 

Марк баён этган Хушхабарда (1:21–28) Исо ёвуз руҳга чалинган, кейинчалик улардан халос бўлган одам ҳақида айтиб ўтади: “Улар Капернаҳум шаҳрига кириб келишди. Жума куни кеч киргач*, Исо яҳудий ибодатхонасига бориб, таълим бера бошлади. Халойиқ Исонинг таълимотига ҳайрон қолди. Чунки У одамларга уламолар каби эмас, балки қудратли куч эгасидай таъсирчан таълим берар эди.

Ўша ибодатхонада ёмон руҳга чалинган бир одам бор эди. У тўсатдан қичқириб юборди:

 — Эй Носиралик Исо! Бизда нима ишинг бор? Сен бизни ҳалок қилгани келдингми? Сенинг кимлигингни биламан, Сен Худонинг Азизисан!

Бироқ Исо ёмон руҳга дўқ уриб:

 — Жим бўл ва ундан чиқиб кет! —  деди.

Ёмон руҳ у одамни ларзага солди–да, овози борича бақириб, унинг вужудидан чиқиб кетди. Ҳаммани  ваҳима босди. Ўзаро фикр  юритиб:

 — Бу нима гап? Бу қанақа янги таълимот экан? У ёмон руҳларга ҳам қудрат билан буюради, руҳлар эса Унга бўйсунади! — дейишди.

Шундай қилиб, Исо ҳақидаги шов–шув тезда бутун Жалила юртига ёйилиб, ён атрофга овоза бўлди.”

Ушбу парчани ўқиб, қуйидагиларга эътибор беринг:

  • Нопок руҳга чалиган одам имонлилар билан ибодатхонада бирга эди. Биз уни Худони изловчи одамлар қаторида деб ўйлаймиз. Исонинг ибодатхонага келишига қадар бу руҳга чалинган одам ўзини етарлича қулай ҳис қилган бўлиши керак.
  • Худо нури пайдо бўлганда, зулмат тарқала бошлади! Бу одам жон талвасасида қичқирарди, чунки нопок руҳ тезда шуни тушундики, уни ҳукм қилиш фурсати етди.
  • Исо ёвуз руҳга тинчланишни ва бу одамдан чиқиб кетишини буюрди! Биз бундайин бахтсиз кишиларга ақли норасо деб қарамаслигимиз лозим. Балким бизнинг қўшниларимиз, жамоатда орттирган дўстларимиз ёки оила аъзоларимиз шундай аҳволда бўлиши мумкин. Исо бу одамни ўз қийноқчиларидан халос этишни хоҳлади, У уни таҳқирламасдан ва хижолатга қўймасдан шундай ҳам қилди.
  • Исо пайдо бўлган вазиятни рад қилмади, балки унга изн берди. У раҳм–шафқат ва ачиниш ҳисси билан тўлиб–тошган эди ва бу одамни эркин кўришни хоҳлади.
  • Исо ибодатхонага борган одам нима учун руҳга чалинганлигини тушунтириб ўтирмади. Ёвуз руҳлар исёнчи хусусиятга эга. Ҳаттоки Исо ёвуз руҳга жим бўл деб буюрса–да, у баланд овоз билан қичқириб юборди ва одамдан чиқиб кетди.

Корейс чўпони, дунёдаги энг улкан жамоатлардан бирини бошқарувчи авлиё Дейвид Йонгги Чо (David Yonggi Cho) машҳур шифокорга турмушга чиққан чиройли ва олий маълумотли аёл ҳақида сўзлаб беради. У ўн йил мобайнида шол бўлиб ётади ва унинг эри унга шифо беришнинг воситасини қидиради. Ахийри у аёл чўпон Чо жамоатига қатнай бошлайди.

Кунлардан бир кун эрта тонгда бўлган ибодат йиғилишида, у тўсатдан туриб, қандайдир бир мудҳиш, ақл бовар қилмайдиган товушлар чиқара бошлади, кейин эса унда шайтон кулгиси янгради. Имонлилар даҳшатда хонадан қочиб чиқди.

Чўпон Чо унга бундай ўзини тутишини таъқиқлаганда, у қўпол бўғиз товушини эшитди: “Бугун биз сени ўлдирамиз!”

Чўпон Чо сўради: “Сен кимсан?” Бўғиқ товуш жавобан: “Биз, ёвуз руҳлармиз!”. Шу онда аёл чўпоннинг бошига уриб, йиқитди.

Чўпон Худони чақира бошлади: “Эй, Худойим, мени Ўз қонинг билан қопла!”. Сўнг у аёлга ўгирилиб, буюрди: “Исо Масиҳ номи билан сен, шайтон, йўқол!”.

Бўғиз овози жавоб берди: “Биз кўпмиз, чиқмаймиз! Бугун сен мағлуб бўлдинг!”

Чўпон Чо тўрт соат ибодат қилди ва тинкаси қуриб, ўтириб қолди. Сўнг у яна тўрт соат давомида жинларга чиқиб кетишини буюриб, Исо Масиҳ номи билан ибодат қилди!

Ташқарида қоронғу тушган ва чўпон руҳий курашнинг саккизинчи соатидан кейин умидсизликни ҳис қила бошлади. Ялинувчи овоз билан у Исони чақирди ва ичида Муқаддас Руҳ гапира бошлаганини сезди.

Чўпон яна буюрди, лекин бу сафар баланд ва буюрувчи оҳангда: “Исо Масиҳ номи билан сизларга чиқиб кет деб буюраман!”.

Аёл бақириб, қусиб юборди. Аввалига у полда думалади, кейинчалик жим бўлиб, ўликка ўхшаб ётарди. Бироздан кейин у кўзларини очиб: “Чўпон мени кечиринг, мен ўзимни бошқара олмай қолдим. Ёвуз руҳлар бир–бирига: — у тажрибасиз ва қатъиятлик кўрсатсалар муваффақиятга эришишини айтардилар. Мени қаттиқ дўппослашгандек, бутун баданим қақшаб кетяпти, лекин ҳозир мен эркинман!” — деди.

Аёл яна бақира бошлади, лекин бу сафар хурсандчиликдан, чунки унинг фалажлиги йўқ бўлди. Бу мўжиза натижасида унинг эри ўз ҳаётини Худога бағишлади.

                                                               ***

Оккульт даражасидаги руҳий жанг иблисона кучларнинг қаршилик кўрсатиши билан таърифланади. Руҳий курашнинг бундай даражаси, одатдагидай, бошқасига кўра анча кескин, гарчи баъзи одамлар нозик афсун сабабли шайтонга тобе бўлиб қолган бўлсалар, бошқа бирлари очиқдан очиқ шайтондан куч сўрашадилар. Ҳаворийлар Китобида (16:16–23) биз Павлус ва афсунгарлик руҳи ўрнашиб олган ёш аёл ҳақида ўқиймиз: “Бир куни ибодатхонага кетаётганимизда, ичида фолчилик руҳи бўлган бир чўри бизга дуч келди. У фолчилик маҳорати билан хўжайинларига кўп даромад келтирарди. Павлуснинг ва ҳаммамизнинг орқамиздан юриб:

 — Бу одамлар Худойи Таолонинг қулларидир, бизга нажот йўлини эълон қилмоқдалар, — деб бақирарди. Анча кун буни такрорлади. Ахир, Павлуснинг жонига тегиб, у чўрига бурилди–да, ичидаги руҳга:

 — Исо Масиҳ номидан сенга буюраман: чўридан чиқиб кет! — деди. Руҳ ўша заҳоти чўрининг танидан чиқиб кетди.

Чўрининг хўжайинлари энди даромад умиди йўқолганини кўриб, Павлус ва Силани тутганларича марказий майдонга, шаҳар маҳкамасига судраб бордилар. Уларни Рим маъмурларининг қошига чиқариб:

 — Бу одамлар яҳудий бўла туриб, шаҳримизни тўс–тўполон қилиб юбормоқдалар! Биз римликларга қабул этиш ва бажариш мумкин бўлмаган одатларни тарғиб қилмоқдалар, –дейишди. Оломон Павлус билан Силага ёпирила бошлагач, маъмурлар уларнинг уст–бошини йиртиб олиб, калтаклашга буюрдилар.

Уларни жуда кўп калтаклашгандан кейин зиндонга ташлаб, қаттиқ қўриқлашни зинданбонга буюрдилар”.

Эътибор беринг:

  • Павлус ва Сила, уларга ёш аёл учраганда ва ўз ваҳийларини овоза қила бошлаганда, ибодат жойига борар эди. Инжилда айтилишича, у буни бир неча кун мобайнида қилганди. Душман бизни ибодатдан чалғитишни жуда–жуда яхши кўради.
  • Павлус бу ёш аёл фолчилик руҳига чалинганлигини биларди. Аёл улар ҳақида гапирганда, ҳақиқатни айтганди. Аммо биз, унинг ичида гапираётган шайтоннинг мақсади нимадан иборат эканлигини тушуниш учун, кўзга кўринадиган аломатлардан узоқроғини кўра олишни билишимиз керак. Шайтон, аёл қилган башоратнинг ва ҳаворийлар қилган мўжизаларнинг манбаи бир эканлигини кўрсатиб, Павлус ва Силанинг хушхабарини бадном қилиш ниятида эди. Шу тариқа шайтонда Хушхабарни ва ҳаворийларни бадном қилиш имкони бор эди.
  • Павлус аёл ёвуз руҳга чалинганлигини биларди, лекин Худо унга аёлга нисбатан ачиниш ҳиссини бермагунча ва нопок руҳни ҳайдаб чиқаришга руҳий ҳокимият бермагунча, уни тўхтатишга уринмади. Биз маълум бир масала бўйича очиқликка эга бўлсак ва ҳаттоки ўз руҳий ҳокимиятимизни англасакда, бу бизнинг ҳаракат қилишимизга изн бермайди! (қ. Лқ. 10:19).

Яна иккита воқеага назар ташлаймиз, фақат бу сафар замонавийсига.

Канаданинг бир консерватив шаҳарчасида шайтон жамоати мавжуд. Кунлардан бир кун шайтонийларнинг минтақавий йиғилишида бу шаҳарчадаги шайтон жамоати ўзининг мисли кўринмас ютуқларини нишонлади.

Худди ўша йили шайтонга сиғинувчилар ўзларининг аввалдан тузилган рўйхати бўйича ўзини шаҳаридаги Хушхабар тарқатувчи етакчиларини йўқ қилиниши ҳақида ибодат қилдилар. Улар, етакчиларнинг оилалари бузилиб кетиши учун ва аҳлоқсиз ҳатти–ҳаракатлар қилишини сўрадилар. Фақат бир йил ўтиб,  шаҳарнинг энг ажойиб етакчилари қаторидан беш чўпон ўз хизматини тарк этишга мажбур бўлдилар.

Тахминан ўша вақтларда авиаучишлар пайтда бир ишбилармон ёнида ўтирган одам тушлик қилмаганини пайқаб қолди. У ундан “ҳаммаси жойидами?” — деб сўради. У одам рўза тутаётганлигини айтди.

  • Бундан чиқди, сиз ҳам масиҳий экансиз–да? — қизиқди сўради ишбилармон.
  • Йўқ, — дея жавоб қилди у одам, — мен шайтоннинг шогирдиман. Биз беш юзта имонлининг оиласини барбод қилиш учун рўза тутаяпмиз ва ибодат қилаяпмиз!

Индонезиянинг чекка қишлоқларида ишлайдиган Осиёлик миссионерларга Исо Масиҳ номидан бетоб аёлга ибодат қилгандан ва унга Худо мўжизавий шифо бергандан кейин оккульт кучлар билан тўқнашишига тўғри келди.

Маҳаллий афсунгар ишларнинг бундай тус олганлигидан ҳавотирларган эди. Миссионерлар бу қишлоққа қайта келганларида, афсунгар улар билан куч синашиб кўришга чақирди. У ўз ўй–фикри бўйича ғайритабиий кучлар манбаи бўлмиш узукни ечиб, уни эски ёғоч стол устига қўйди. Ундан сўнг у деди: “Келинглар ҳар биримиз ўз худойимизга сиғинамиз. Қайси худо узукни айлантириб қимирлатса, у энг қудратли ва ўшанда мағлуб томон қишлоқни тарк этишига ва ҳеч қачон унга қайтмаслигига тўғри келади. Мен биринчи бўлиб бошлайман”.

Истеҳзоли кулги билан бош афсунгар ўрнидан турмай, ўтирган жойидан узукка кўз тика бошлади. Мусобақани кузатаётган масиҳий миссионерларда катта даҳшат уйғонди ва узук жойида айлана бошлади.

Кейин уларнинг навбати келди. Кичик гуруҳ “У Худодир” дея куйлаган бир пайтда, миссионерлар етакчиси баланд овозда Худога ибодат қилиб, Ундан Ўз кучини намоён қилишини, Ўз қудрати ва устунлигини исбот қилишини сўради.

Барча йиғилганларни даҳшатли ҳайратга солиб, ҳам узук, ҳам бош афсунгар бирга айлана бошлади. Афсунгар қулоқни тешадиган овозда Олий кучдан айлантиришни бас қилишни сўраб ялинмагунча, айланиш суръати тезлашиб борарди.

Мағлуб афсунгар қишлоқни бутунлай тарк этди ва ўша кеч руҳий курашдан кейин қишлоқнинг кўплаб маҳаллий аҳолиси Исога имон келтиришди.

***

Масиҳий ҳамжамиятида “минтақа руҳлари” таълимотига, яъни руҳий ҳокимиятларга ва     маълум бир географик минтақанинг руҳий бошлиқларига қарши бўлган руҳий кураш соҳаси тўғрисидага таълимотга катта қизиқиш мавжуд. Бу ёвуз руҳларни яхши билишимиз ва уларнинг номларини аниқлашимиз керак.

Дониёр пайғамбарнинг китобида (10:12–14) аниқ ёвуз руҳлар ҳақиқатан ҳам маълум бир территорияга “рўйхатга олинган”дай кўринади деб гувоҳлик берилади. Аммо Инжилда бу ёвуз руҳлар билан алоқа борасида қандайдир бир мисоллар ёки улар билан алоқага чиқиш ҳақида буйруқ мавжуд эмас. Масалан, Дониёр маълум бир халқ билан боғлиқ бўлган руҳий раҳбарларнинг ҳалокати учун ибодат қилгани йўқ, балки, у — Ўзининг мустақил ҳокимияти ёрдамида фаришталарини ўша ёки бошқа ер ҳукмдорларига қарши курашишга йўллаган Худога ибодат қилди.

Инжил таълимотчиси Клинтон Арнольд (Clinton Arnold) шуни таъкидлайдики, “Ҳаворий Павлуснинг ўзи ҳеч қачон зулмат кучини қандайдир бир маълум мамлакат ёки минтақа билан боғламаган. Мисол учун, у ҳечам Рим ёки Коринф устидадан ҳукмронлик қилувчи ёвуз кучларга қарши уруш қилишни Худодан сўрамаган... Ҳақиқатан, Павлус жамоатга ҳужум қилувчи ва унинг вазифасига ҳалақит бергувчи қудратли иблис вакиллари мавжудлиги борасидаги далилни тан олади ва буни фақатгина Худо кучига ишонч билангина енгиш мумкин дея урғулайди”.

Муқаддас Китоб даврларидаги Юқори Мисрнинг Луксор шаҳри Фива сингари машҳур эди. У фиръавн Тут ва бошқа юқори мартабали қадимги мисрликларнинг гўри жойлашган Шоҳлар водийси деб аталувчи, Коҳирадан саккиз юз километр жанубда, Нил дарёси бўйида жойлашган. Фива Иеремия пайғамбарнинг Китобида келтирилади, уларнинг худоси Аммон (қ. Иер. 46:25) минтақавий руҳий ҳукмдорларнинг барча хусусиятларини ўзида мужассам этади. Ушбу шаҳарларнинг тўрт минг беш юз йилдан зиёд тарихи мобайнида ибодат қилувчи, ё рўза тутувчи, ё Худони олқишловчиларнинг қандайдир бир жамоаси зулмат кучларига бирон маротаба қарши чиққани хақида ҳеч қандай гувоҳлик мавжуд эмас.

2000 йил охирида Миср учун ибодат қилиш мақсадида етмиштача мисрлик ибодатчилар мамлакатнинг жанубий туманларига (Жамоат фаолияти суст бўлган жойлардан) йиғилдилар. Улар шунингдек, Аммон худоси кучи устидан устун келиши учун Худога ибодат қила бошладилар. Ибодатчилар маҳаллий “муқаддас зиёратгоҳ”ларга бир неча марта ибодатда ташриф буюришдилар.

Кечқурунлари маҳаллий жамоатда ибодат йиғилишлари ўтказиларди. Иккинчи оқшом Муқаддас Руҳ ўзини намоён қилди ва ўнлаб имонлилар афсунгарлик қилгани ва сеҳр–жодули диний маросимларда (минтақада бу жуда кенг тарқалган) қатнашгани учун тавба–тазарру қилишга олдинга чиқдилар. Хизмат кечки бир яримгача чўзилди ва ҳамма вақт ибодатчилар жамаот жойининг тепа қисмида турар эди ва тавба–тазарру учун, барбод қилувчи тобелик ва хизматга кўтарилиш учун ибодат қилардилар.

Ибодатчилар Аммон руҳининг кучи ўша куни яксон бўлганига ишонадилар.

Исонинг шаҳдам қадамлари минтақа руҳларига қарши йўналтирилган усулни ўзида мужассам этади. Бир аналитик қуйидагича айтади: “Худони ёпиқ эшик ортида эмас, балки кўчада мадҳ этиш Худонинг Ўз дунёсида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқини тасдиқлайди ва Унинг ҳукмронлик майдонини кенгайтиради”.

Кали шаҳри (Колумбия) руҳий курашни ўрганиш ишида яна бир ҳайратомуз мисоллардан бири бўлиб хизмат қилади. Бу шаҳар қотиллик, зўровонлик ва наркомония даражасининг юқори эканлиги билан машҳур эди. 1998 йили Колумбияда зўровонликлар оқибатида ўттиз беш минг одам ўлган ва 1999 йили улар миқдори қирқ мингга етиши тахмин қилинганди. Ҳар учдан бири партизан урушида қурбон бўлган, учдан иккиси эса бошқа сабаблар туфайли. Ўлим миқдори асосан ёшлар орасида кўп эди. Исёнчилар Колумбияда уч минг атрофидаги кишини гаровда ушлаб турибди. Ўзларининг жиноий ҳаракатлардан келган барча киримларини улар ҳукуматга қарши ўттиз беш йиллик урушга сарфлайдилар. Шунга қарамай, барча зўравонликлар, наркотиклар ва жангу–жадаллар орасида Исо Масиҳ жамоати ўсяпти ва мустаҳкамланяпти.

1962 йилда доктор Билли Грэм Калида йиғилиш ўтказган. Масиҳийлар қирқ йил олдин Кали стадионида унинг қилган башоратига ишонишади: “Мен бугун тонгда уйғонганимда, бир тепаликда учта хочни кўрдим, бошқа бир тепаликда Шоҳ Исо турарди. Мен ишонаманки, Калида катта уйғониш бўлади”.

Бирлашиб ибодат қилиш Калида жамоат етакчиларининг мақсади ва юкига айланди. Калидаги деноминациялараро илк кечки ибодат 1995 йилда ташкил этилган эди. Ўша кеч масиҳий бўлган шаҳар ҳокими, Исони Кали шаҳрининг Худоси деб эълон қилди.

Калидаги жамоатлар ўсиши тасаввурингизга сиғмайди: 1980 йилда шаҳарда ўттизта жамоат мавжуд эди, 1990 йилда — икки юзу элликтага етти, 1999 йилда эса — олти юзта бўлди. 1999 йил август ойи охирида Калининг тўрт юз чўпони яна ибодат учун учрашдилар, бу вақт мобайнида улар Худодан ва бир–биридан кечирим ва ярашиш сўрадилар. Доктор Луис Буш (Luis Bush) ушбу шаҳарда бўлиб ўтган ўзгаришлар борасида шундай ҳикоя қилади: “Бир тарафдан, биз даҳшатли ўғирликлар ҳақида, бошқа бир тарафдан — Исо Масиҳни Худойим ва Нажоткорим дея тан олиб, ўсиб келаётган одамлар сони  тўғрисида янгиликлар эшитамиз.

Бир томондан, аҳлоқсизлик ва бузуқликлар кўпайишини, бошқа томондан одам ҳаётини бутунлай ўзгартирувчи Хушхабар кучи билан танишув тўғрисидаги кўплаб гувоҳликларни кузатиш мумкин.

Бир томондан, Кали асосан наркосавдо баронлари исёнкорлар етакчилари билан келишим тузгандан буён наркотиклар билан савдо қилиш маркази бўлиб намоён бўлса, бошқа томондан — шаҳар чўпонлари орасида мўжизавий ҳамкорлик руҳи мужассам.

Бир томондан, зўравонлик, бошқа томондан — Исо Масиҳни ўзининг Нажоткори деб қабул қилганда, кўплаб колумбияликлар баҳраманд бўлаётган Худонинг тинчлигидир”.

Доктор Буш қуйидагича қўшимча қилади: “Мен эндигина Калидан келдим ва менга Лотин Америкасида Худо Каломини воизлик қилишнинг маданиятлараро ҳис этилишини кўриш жуда қувончли эди. Жумага ўтар кеча махсус марҳамат бўлди, чунки бунда стадионга шаҳар ва мамлакат учун ибодат қилаётган қирқ минг атрофидаги имонлилар йиғилганди. Жой етишмаслигидан ташқарида қолиб кетган имонлилар ҳам бор эди. Кечки ибодат пайтида баъзи одамлар кетишди, бироқ уларнинг жойини шу заҳоти бошқа имонлилар эгаллади”.

РУҲИЙ КУРАШНИ ОЛИБ БОРИШ

Ушбу мавзуни ўрганиш давомида руҳий курашнинг даражалари мазмунини баҳолашга қизиқиш пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Биз ушбу таълимот маълум даражада бахс туғдирадиган бўлиши мумкинлигини тушунамиз. Шу пайтнинг ўзида биз одамларни кўринмас кучларнинг бахтсиз қурбони деб инсоний гуноҳни оқлашимиз тўғри эмас ёки уларни ҳеч ким қилмишлари учун Худо олдидаги аҳлоқий жавобгарлигидан маҳрум қилган эмас. Биз ўз вазифамизни бунда кўрмаймиз. Биз, шунингдек, руҳий раҳбарлар билан жангга чақирмаймиз.

Шунга қарамай, биз жалб қилинган руҳий курашнинг барча нозик томонларини тўла–тўкис англаб олмоғимиз, шунингдек, курашувчи ибодатнинг ва руҳий тобеликдан озод бўлишнинг афзалликларини тушунмоғимиз лозим. Келгуси бобларда, биз ўз ихтиёримиздаги қудратли руҳий қуролни ва ундан самарали фойдаланиш усулларини диққат билан кашф қилиб борамиз.

Оккульт олами ёки бошқа нотоза муҳитдан Исога келган одамлар билан нима қилмоқ кераклигини билишимиз даркор. Бундайин кишилар мажбурий покланишга муҳтождирлар.

Биз яшайдиган минтақалар ва шаҳарлар учун курашувчи ибодат қилиш, Худога, зулматнинг ҳукмдор кучларини яксон қилиш ва тозалаш ҳақида ибодат қилиб, сўраганимиздай зарурийдир. Ўшанда — Хушхабарни эшитишни имонсиз одамларга катталарга қандай бўлса, болаларга ҳам шундай йўл қўймайдиган онгнинг “кўрлиги” ҳам ўтиб кетади. Буларнинг бари биз Хушхабарни самарали тарқата олишимиз учун шартдир.

Ҳозирги айни пайтда, руҳий кураш ўзида бевосита ва тўғридан–тўғри жин ва шайтон қалъасини ибодат орқали қамал қилиши борасидаги фикр ҳукмрон. Аслида эса, руҳий жанг бу билангина чекланмайди. У Худо Шоҳлиги мақсадлари ва режаларига монанд бўлган ҳар қандай ҳаракатларни ўз ичига олади. Мана биз иблисга қарши қўллайдиган самарали қуролларнинг турлари:

  • Ибодатда туриш (Чиқ. 62:6–7).
  • Мадҳ этиш ва сажда қилиш (2 Солнома  20:21–22; Заб. 67:1–36).
  • Ҳаётга эмас, Худога кўпроқ севги (Ваҳ. 12:11).
  • Рўза (Чиқ. 58:6).
  • Худога узвий боғланиш (Заб. 83:1–4).
  • қарши туриш (Ёқуб 4:7).
  • Мўжизалар ва аломатлар ҳамроҳлигида шахсий хушхабар қилиш (Ҳав. 16:16–40).

Зеро, бизнинг курашимиз руҳий экан, ушбу курашда биз қўллаган қуролимиз ҳам руҳий бўлмоғи керак.


Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак