Нега? (Филип Янси) 1 bob

Филип Янси. НЕГА? - (1–қисм) Ўзбек тилида

NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida AudiokitobNEGA? (Philip Yansi) Audiokitob O'zbek tilida

Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол

 

Мундарижа

1–қисм: Худо қаерда, ўзи?

Савол қайтмоқда

Ғамгин Мавлуд байрами

2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»

Аввал  силкинишлар, кейин тўлқин

Фожиа билан юзма–юз

Нега?

Бизнинг ягона умидимиз

Диққатнинг чалғиши

«Ёрдамчиларни изла» 

Зиён қилиб қўйма

3–қисм: Худо ухлаб қолганда

«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»

Кўр ва кемшик дунё

Ёрдам сўраб қилинган нолалар

Қўшнилар

Умид учқуни

Эзгуликка элтувчи азоб

Ўсиш учун макон

4–қисм: Ёвузликни даволай туриб

Қайғу шаҳри

Ўт ўчириш қисмида

Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод

Узилган ҳаёт

Икки универсалия

Қийин саволлар

Ўлим, кеккаяверма

5–қисм: Уч буюк синов

Миннатдорчиликлар


1–ҚИСМ

ХУДО ҚАЕРДА, ЎЗИ?

Отам менинг биринчи туғилган куним олдидан полиомиелит касаллигига чалинганди. Унинг бўйнидан пастки қисми фалаж бўлиб, нафас олишига ёрдам бериш учун ўпкасида ҳаво алмаштириб турадиган шовқинли темир машинада ҳаракатсиз ётарди. Онам мени ва уч ёшли укамни касалхонага олиб келар ва эри деразага қараб ўғилларини кўриши учун, бизни изоляторнинг ойнасига кўтарарди. Отам бизни кўтара олмас ва ҳатто бизга қўлини тегиза олмасди.

Отам Африкага миссионер сифатида боришга тайёргарлик кўраётган эди ва у касал бўлиб қолганида, бир неча минг киши унинг шифо топиши учун халқа бўлиб ибодат қилишга қарор қилишди. Улар хизматдаги бундай келажаги порлоқ ёш ва кучга тўла одамни Худо «олиб қўйишига» ишона олмасдилар. Қолаверса, отамнинг энг яқин дўстлари унинг тузалиб кетишига шунчалик ишонгандиларки, иймон–эътиқод билан қадам ташлаб, унинг рухсати билан беморни ўзи ётган темир «ўпка»дан тортиб олишган. Икки ҳафта ўтиб, у вафот этди. Мен жавобсиз ибодатнинг қора соясида отасиз ўсдим.

Кейинчалик, отам вафот этган пайтида неча ёш бўлган бўлса худди шу ёшда, ёш журналист сифатида мен «Ридерз Дайжест» журнали учун «Ҳақиқий ҳаётдаги драма» туркумидаги мақолалар серияси устида ишлай бошладим. Уларда фожиаларни бошдан кечирган одамлар ҳақида гапириларди ва мен сўровдан ўтказилаётганлардан зиддиятли ва чалкаштирувчи маслаҳатлар берувчи «Масиҳийлар вазиятни фақат ёмонлаштирардилар», деган гапларни қайта–қайта эшитардим. «Худо сизларни жазолаяпти». «Йўқ! Бу Шайтон!» «Униси ҳам эмас, буниси ҳам эмас. Худо азобланишингизга жазо сифатида эмас, балки севгани учунгина рухсат берди, чунки сиз имонни кўрсатиш учун махсус танлангансиз». «Йўқ! Худо шифо топишингизни хоҳлайди!»

Мен бу одамларга нима дейишни билмасдим ва ҳақиқатан ҳам ўзим жавобга муҳтож эдим. Қийин саволга дуч келганимда, мен одатда бу ҳақда ёзишни бошлайман, чунки жараённинг ўзи менга мутахассислар билан суҳбатлашиш, кутубхоналарда ўтириш ва Муқаддас Китобга мурожаат қилиш имкониятини беради. Натижада, 27 ёшимда «Мен азоб чекаётганимда, Худо қаерда?» номли биринчи ҳақиқий китобимни ёздим.

Турли мавзуларда ёзган бўлсам–да, болалигимда чуқур доғ қолдирган, ёзувчилик фаолиятимнинг илк даврида ҳукмронлик қилган бу савол доимо сақланиб қоларди. Мен ҳали ҳам оғриқ ва азобларга дучор бўлган одамлардан тинимсиз фикр–мулоҳазалар тўла мактублар оламан. Яқинда мен бу саволга жавоб топишга уринганлардан келган барча мактубларни архивдан чиқариб олдим – улар мингдан ортиқ. Уларни қайта ўқиб чиқиб, ўзимга кўпчилик одамлар учун азоблар уларнинг ҳаётидаги табиий шовқинга ўхшашишини эслатдим. Кимдир ўз касалликлари билан, яна кимдир, сурункали жисмоний оғриқ ёки клиник депрессиядаги ёлғизликнинг лаънати билан яшайди. Бошқалар эса, яқинлари ҳақида қайғуришлари сабабли доимий руҳий азобларни бошдан кечиришади: гиёҳвандлик билан курашаётган эри ҳақида; ўз–ўзини емириш йўлига тушган болалари ҳақида; Альцгеймер касаллигига чалинган ота–онаси ҳақида. Дунёнинг айрим ҳудудларида оддий одамлар қашшоқлик ва адолатсизлик туфайли ҳар куни катта азобларга дуч келишади.

Жиноий иш материалларини ўрганаётган ўн олти ёшли қиз томонидан менга йўлланган мактубда энг долзарб саволлардан бири кўтарилган:

Қотиллик ишларини кўриб чиқар эканман, қурбонлар, уларнинг оилалари ва улар бошдан кечирган ақл бовар қилмас азоблар ҳақида кўпроқ билиб олардим. Мен ўз эътиқоди учун ихтиёрий равишда жон берган шаҳидлар ёки миссионерлар ҳақида эмас, балки ваҳший жиноятларнинг бегуноҳ қурбонлари ҳақида гапиряпман. Мен Ўз фарзандларини севадиган ва барчамиз учун энг яхшисини хоҳлайдиган осмондаги Отага ишонаман. Мен бу даҳшатли азобларнинг барчасини Худо келтириб чиқарган деб ўйламаган бўлсам–да, «Нега У ёрдам бера олсада, аралашмади?» деган савол менинг имонимни қийнайди. Шу боис навбатдаги саволим... Агар қийноққа солинган ўша инсонларни ва бегуноҳ болаларни Худо асрамаган бўлса (баъзилари нажот сўраб Худога илтижо қилган бўлсалар ҳам), У мени ҳимоя қилишига қаердан ишонишим мумкин? Мен ишонмоқчиман, лекин ўзимни худди Муқаддас Китобдаги «Ишонаман! Ишончсизлигимни енгишимга ёрдам беринг!» деб, Исога айтган одамдек ҳис қиляпман.


Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)

Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак