Tashlandiq bola (Robert Bob Mitchell) 1 bob

R.B.Mitchell Tashlandiq bola - (1 bob) Kitob O'zbek tilida

Ташландиқ бола (Р. Б. Митчелл)  Ўзбек тилида АудиокитобR.B.Mitchell Tashlandiq bola Kitob O'zbek tilida


Мундарижа 

Бу тарих ростми
01. Ташландиқ 
02. Кичик ёшли ўғил болалар 
03. Қуюн
04. Бошқа
05. Ўғирланган
06. Шифокорлар
07. Жижининг совғаси
08. Танлов
09. Атланта 
10. Жой топилармикан? 
11. Нима учун
12. Молиявий мустақиллик
13. Учрашув 
14. Бир неча яхши йигитлар 
15. Исёнкор
16. Йўқотишлар даври
17. Қутқарувчи
18. Сен ростдан ҳам бормисан? 
19. Янги ибтидо
20. Биринчи курс талабаси
21. Уй
22. Кутилмаган янгилик
23. Африкада
24. Кечириш керакми?
25. Паулина
26. Отам
27. Онам
28. Йўқотилган болалар
29. Сьюзен билан учрашув
30. Ўзаро муносабатлар
31. Ўз қобиғига ўралган
32. Оила қуришдан қўрқиш
33. Ҳаммаси ойдинлашди
34. Хотима
35. Ўқитувчилар учун эслатма
Китобни муҳокама қилиш учун саволлар
Миннатдорчилик
 


 

1. ТАШЛАНДИҚ

Инсонни ҳолатлар эмас, феъл–атвор шакллантиради.
БУКЕР Т. ВАШИНГТОН
маърифат тарқатувчига айланган қул
 

Хира, ноаниқ қиёфалар эрта болаликдаги хотираларимнинг катта қисмини ташкил қилади. Лекин улардан бири хотирамга ўрнашиб қолган.
Содир бўлган воқеани қўрқув  уч ёшли боланинг хотирасига бир умрга жойлаган.
Онам билан баланд бинонинг олдида турибмиз. Қор уюмлари йўлак четига супуриб қўйилган.

– Бўлақол, Робби, – кириш эшиги томон зиналардан мени судраб бораётган онамнинг жаҳли чиқади. – Бизни кутишаяпти.
Биз менга нотаниш бўлган қандайдир ётоқда узоқ қолмаймиз. Нима учун эканлигини билмайман. Ярим тунда уйғониб кетарканман, ваҳимали соялар ва шитирлашлардан қўрқиб, ҳиқиллай бошлайман. Онам менга жим бўлишимни айтади.
Бизни баланд қўнғироқ уйғотади. Қуёш чарақлаб турибди, қўрқинчли соялар йўқолди. Ўтган туннинг нотаниш шитирлашлари югур–югурлар ва кулги билан алмашади.
Биз болаларга тўлган кенг хонада нонушта қилаяпмиз, лекин улар бизни пайқамагандек туюлади. Нонушта тугагач, онам мени зинадан иккинчи қаватга олиб чиқади. Бизни узун, қора кўйлак кийган исмсиз хоним кутиб олади.

– Нега у ёққа бориб, ўйнамаяпсан? – дейди у қандайдир бола кубикларни йиғаётган бурчакни кўрсатиб.
Мен ўрнимдан жилмайман.

– Сенга айтишганини қил, Робби! – буюради онам.
Онамнинг оёғига тирмашганимча, иккиланаман. Қўлимни ўзидан ажратгач, у мени ўйинчоқлар томон судрайди. Онам мени итаради ва боланинг олдида полга юзим билан йиқиламан.
Мен кубикка қўл чўзаман, лекин бола уни биринчи бўлиб ушлайди. У иккала қўли билан ҳамма ўйинчоқларни ўз олдига йиғиб олади ва мен шикоят қилиш учун онамга ўгириламан. Бироқ онам йўқ, фақат нотаниш аёлни кўраман. Онам кетиб қолибди.

– Робби, онанг касалхонага боришига тўғри келиб қолди, – дейди аёл. – У поездда Чикагога кетади, лекин тузалиши билан олдингга албатта келади.
Унинг лаблари қимирлашда давом этади, лекин мен сўзларни эшитмайман. Ниҳоят онам мени ташлаб кетганини англаб ҳиқиллай бошлайман.

– Бас қил, Робби, – буюради аёл. – Ўйинчоқлар билан ўйнай қол.

– Онамнинг олдига боришни хоҳлайман! – деб қичқираман. – Отамнинг олдига бормоқчиман. Жижи бувимга бораман. Уйга бормоқчиман!
Эшикка қараб чопаётганимда, қичқириқлар баланд товушда ҳўнграб йиғлашга айланади. 
Уни очишга уринаман, лекин бандини айлантира олмайман.

– Йиғлашни бас қил, Робби, бўлмаса сени шапалоқлайман! – огоҳлантиради аёл.
– Уйга кетаман! Уйга кетаман! – полга ётиб олиб, оёқларимни типирлатганимча, бор овозда бақираман.
Менинг жазавам аёлнинг ғазабини келтиради. Бир тортишда полдан турғизиб олгач, у мени қайта–қайта шапалоқлайди. Ниҳоят, тишимни тишимга қўйиб, ичимдан бостириб келаётган хўрсиниқни тўхтатиб қоламан. У мени дўппослашни бас қилади, лекин мен пиқиллашда давом этаман.

Ўша тунда етимхонада яшовчи бошқалар менга эътибор қилишмайди.
Эрталаб ҳўл бўлган тўшакда уйғонаман. Яна ўша аёл мени койийди. Нонуштадан сўнг у менинг тўшагимга жигарранг клёнка ёпиб, устидан ҳам худди шунақасини тўшайди. У тушгача клёнкалар орасида ётишга мени мажбур қилади. Қизиб кетаман. Салгина ҳаракат қилсам, клёнкалар ғижирлайди.

– Сийғоқ бола, – жиғимга тегади қандайдир болалар. – Янги келган – сийғоқ бола экан.
Уяламан, лекин уларга жавоб қайтаришга қўрқаман.
Жигарранг клёнкаларнинг ғижирлаши менга бошқаларга ўхшамаган, омадсиз деган тамға урди. Онам мени ташлаб кетган етимхонада яшовчи бошқалардан ажралиб турадиган бола сифатида.
                                                                                             
Кейинги ҳафталар ва ойларда мен онам ҳақида ҳеч нарса эшитмадим, лекин Жижи бувимдан хабар келди.
У менинг қаердалигимни қачон ва қандай топганлигини билмайман. Лекин билганидан сўнг, бувим Иллинойс штатидаги фермерларнинг кичик шаҳри Принстонга мени кўриб кетиш учун ҳар шанбада Чикагодан поездда келадиган бўлди.
Жижи олтмишдан ошганди. У эридан ажрашган, камбағал эди ва шаҳар марказидаги “Маршалл филд” йирик супермаркетида сотувчи бўлиб ишлаб, кичкинагина хонадонда ёлғиз яшарди. Менинг онам, Жойс Митчелл унинг ягона қизи, мен эса ягона невараси эдим.

Мени кўришга келиш Жижи учун жуда қийин эди. Саҳарлаб у Риж–булевард бўйлаб шаҳарнинг шимолидаги ўз хонадонидан Ховард–стритгача пиёда тўртта мавзедан ўтиши керак эди. Кейин қизил тармоқ бўйича юрадиган поездга етиб олиши учун Ховард бекатигача борадиган автобусга ўтириши зарур эди. Белмонт бекатида Жижи Адамс округидаги Куинси шаҳригача борадиган бинафшаранг тармоққа ўтарди, шундан сўнг Юнион бекатигача бир нечта узун мавзени пиёда юриб ўтарди. У ерда Принстонгача икки соатда борадиган “Калифорния зефири” номи билан танилган поездга ўтирарди. Шаҳарга эрталаб ўнларда келгач, у “Аҳд” етимхонасигача пиёда яна бешта мавзедан ўтарди. 

Ниҳоят, Жижи мени кўрганида, тиззалаб ўтирар ва унинг олдига чопиб боришимни кутиб турарди. Югуриб бориб, унинг қучоғига ўзимни отганимда қандайдир тарзда йиқилмай қоларди. Бувимни қучоқларканман, ундан хушбўй ҳид келишини сезардим. У ҳамиша ҳақиқий хоним бўлиб кўринарди – унинг анча келишган қоматини ажратиб кўрсатиб турадиган камтар, аммо ораста кўйлакда бўларди. Мен яна сирғалар, маржон, нейлон пайпоқлар, баланд пошнали туфли ва тагидан калта қирқилган жингалак сочлар кўриниб турган қалпоқчани ҳам эслайман.

«Охирги марта кўришганимиздан сўнг нима янги нарсалар ўргандинг?» – деб сўрарди ҳар доим у. Мен эсимда турган ҳамма нарсалар ҳақида гапириб берардим, кейин эса ғурурланиб, ўз ютуқларимдан энг сўнггиларини кўрсатиш учун бувимни ўйин майдончасига тортардим.

У бошқа ўғил болаларга “салом” деганида ва уларни исми билан чақирганида ғурурланиб кетардим. Агар кимдир уларнининг исмини эсда сақлаб қолса, бизга ўхшаган болалар ўзларининг муҳимлигини ҳис қиларди.
Тушга яқин биз Жижи билан яқин орадаги тамаддихонага борардик. У қаҳва буюрарди, лекин ўзи камдан–кам овқатланарди.

Таомномага қарашимга рухсат бергач, у таклиф қиларди: «Гамбургер ва катта стакандаги сутга нима дейсан? Десертга эса музқаймоқ буюрамиз». Бу ҳар доим менга хуш кайфият бағишларди.

Лекин икки соатлик тушлик жуда тез ўтиб кетарди. Жижи уни ортга, Чикагога олиб кетадиган, соат учдаги поездга улгуриши учун хайрлашиш ва кетишга мажбур эди.

– Жижи, мени ўзингиз билан олиб кетинг, – деб ялинардим мен. – Илтимос, Жижи, илтимос мени ўзингиз билан олиб кетинг!
Шунда у яна тиззалаб ўтирар ва кўзига ёш келиб, ҳар доим айтадиган гапини такрорларди:

– Робби, азизим, қимматли болагинам! Кечир, мен сени ўзим билан олиб кета олмайман. Ота–онанг сенга ғамхўрлик қилишолмайди, улар оғир касал, бундан жуда афсусдаман. Эсингда тут, мен сени севаман ва севгим ҳар доим сен билан бирга бўлади.

У нима демоқчилигини мен тушунмасдим. Мен фақат бир нарсани билардим: ҳар шанбада бувим пайдо бўлиши билан унинг меҳри оғушига шўнғирдим, у кетиши билан эса ўзимни хароб ва ёлғиз ҳис қилардим.

Етимхона остонасида турарканман, унинг ортидан қараб қолардим. Қўлимни кўксимда чалиштириб, кафтларимни қўлтиғим тагига яширганимча, у томондан бу томонга енгил чайқалардим.

«Нега мени уйингизга олиб кетолмайсиз? – деб йиғлардим ичимда. – Мен яхши бола бўламан, Жижи. Ваъда бераман. Жуда кам овқат ейман! Илтимос, мени бу ерда қолдирманг».

Тез орада у кўз ёшларим хиралаштирган нигоҳимда кўринмай қоларди. 
Ва мени қучоқлай оладиган ягона киши менинг ўзим эдим.


Книга на Узбекском языке: - Брошенный ребенок (Роберт Боб Митчелл)

Аннотация к книге Брошенный ребенок. В поисках надежды и дома. 
В этой автобиографической книге рассказывается удивительная история жизни мальчика, которого в возрасте трех лет мать оставила в детском приюте. Это история горьких разочарований, годами не сбывающихся надежд, отчаянной борьбы за свое человеческое достоинство и в конце концов сокрушительной победы над превратностями судьбы. Книга адресована широкому кругу читателей, но может быть особенно полезна людям, работающим с подростками и воспитанниками приютов, так как она дает надежду тем, у кого в силу горького жизненного опыта ее не осталось.


Цитата из книги Общество считает, что такие, как я, — воспитанники сиротских приютов — обречены на бессмысленное прожигание жизни, раннюю гибель или тюремное заключение. Генетическая предрасположенность толкала меня к повторению несчастной судьбы моих родителей. Я же решил изменить свое представление о том, кем я был и кем мог стать. Обратившись к Богу за надеждой, которую Он предлагает всем и каждому, независимо от национальности, языка или культуры, я узнал, что ничто из сделанного мной или другими людьми, пытавшимися оскорбить или унизить меня, ничто из моего прошлого или даже будущего, включая смерть, не может отлучить меня от любви Божьей. Эта любовь помогла мне простить моих обидчиков и освободила из плена мучительного прошлого — точно так же, как помогла обрести свободу и многим другим. 
 



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак