Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) 1 bob

Сторми Омартиан ва Хейфорд Джек. Бирга қилинган ибодатнинг қудрати - (1-боб) Китоб Ўзбек тилида 

Birga qilingan ibodatning qudrati (Stormi Omartian va Xeyford Djek) O‘zbek tilida AudiokitobBirga qilingan ibodatning qudrati (Stormi Omartian va Xeyford Djek) O‘zbek tilida Audiokitob

             

Мундарижа

Миннатдорчилик

Замондошларимизга мактуб

1–боб. Ибодатнинг қудрати нимада ва уни қандай олиш мумкин?

2–боб. Ибодатингиз қудрати

3–боб. Ибодатгўй шерикни топинг

4–боб. Гуруҳга қўшилинг

5–боб. Ибодатгўй жамоатнинг қудрати

6–боб. Миллатни қутқариш учун ибодатда бирлашув

7–боб. Шахсан мен нима қила оламан?


Биринчи боб. 

ИБОДАТНИНГ ҚУДРАТИ НИМА ВА УНИ ҚАНДАЙ ОЛИШ МУМКИН?

         Қавмбоши Джек мен билан биринчи учрашувдаёқ: “Сиз ҳали кўп нарсани тушунмас экансиз”, деди. У мени хафа қилмоқчи эмас эди – у фақат бор гапни айтди, холос.

         У пайтларда мен  масиҳийча қўшиқлар альбомини ёзишда иштирок этардим. Қўшиқлар муаллифи Жимми ва Кэрол Оуэнс эдилар. Биз уларнинг уйида репетиция қилардик, кейин студияга ўтардик. Қўшиқчилар орасида имонга келмаган фақат мен эдим. Кунларнинг бирида олдимизга қавмбоши Джек кирди, танаффус пайтида Жимми уни менга таништирди.

         Қавмбоши дарров менинг Худо билан муносабатларимни сўради, кейин, Масиҳга ишонасизми, деб қизиқди. Мен қиёфамга сирли тус бериб, қавмбошига оккультизм билан шуғулланишимни айтиб бердим, медитация ва ижодий потенциалга ишониш орқали олий кучлар билан алоқага киришишни ўрганганимни ҳам айтдим. “Янги аср”* тўғрисидаги менинг қарашларим қавмбошига заррача таъсир кўрсатмади. У қатъий равишда: “Масиҳ – йўл, ҳақиқат ва ҳаётдир, ҳамма Худога фақат Масиҳ орқали келади”, деди.

         Шунга қарамай, мен унинг “ёлғон хўрак”ига илиниб қолмадим. Шунда қавмбоши Джек менга: “Сиз нодон экансиз”, деди. Ҳеч ким менга шундай демаган эди. Болалигимда мен кўп хўрликлар кўргандим, аммо мактабда мен доимо энг яхши ўқувчилардан ҳисобланардим. Шунинг учун менга паст баҳо беришларига қарамай, ўзимни нодон ҳисобламасдим.

         Бунинг устига, қавмбоши мен билан дўстлашиш кайфиятида эди. Шунинг учун сўзларининг маъносини изоҳлаб берди.

         “Сиз ақлли одамсиз, ҳар қалай аҳмоқ эмас экансиз, – деди у. – Сизни нодон деб айтганимда, ўзингиз чинакамига муҳтож бўлган нарсани билмаслигингизни ёки билишни истамаслигингизни назарда тутган эдим”.

         Эшитганларимдан кейин ўзимни енгил сезсам ҳам, суҳбатни давмо эттира олмадим, чунки мен суҳбатга тайёр эмасдим. Мен қавмбошининг сўзлари маъносига қулоқ солишни хоҳламасдим. Менинг Исо ҳақидаги чала тасаввурларим одамлар ортидан кузатувларим билан чекланган эди. Улар Исо ҳақида кўчаларда бақириб юришар, уларнинг ҳаёти мен учун ўлгудай зеркарли туюлар, мени асло жалб қилмас эди. Менинг онам ҳам доимо Исо ҳақида гапирарди, аммо шунчалик жаҳл билан гапирардики, оқибатда Исо менга ақлсиз ва шафқатсиз бўлиб туюларди, гўё онамнинг ўзига ўхшарди. Мен у одамларнинг гапларини эшитмасдим, чунки уларнинг кескинлиги ва хиралиги менда нафрат уйғотарди. Афсуски, ўшанда мен, ҳамма масиҳийлар ҳам бир гўр, деб ўйлардим.

         Бироқ мен билан бирга мусиқа альбоми ёзиб олишда иштирок этаётган масиҳийлар ўша одамлар билан ҳеч қандай      алоқага эга эмасликларини пайқамаслигим мумкин эмасди. Бу биродарларим аксинча, ақлли, хайрихоҳ, ҳар доим тинчлик тарафдори, тактикали одамлар эдилар. Уларда заррача бўлса ҳам қўполлик ёки душманлик кайфияти йўқ эди. Буларга қарамай, мен қавмбоши Джек Хейфорднинг сўзларига қулоқ солишни истамасдим, чунки мен унда ортиқча ўзбилармон, ўзига ишонган одамни кўрардим, бунинг устига, у одатдан ташқари кескин одам эди. Табиийки, мен у билан яна учрашишни

*“Янги аср” – синкретик оккультизм оқими гуруҳларининг умумий номи. “Янги аср”нинг гуллаган даври ХХ асрнинг 70–йилларига тўғри келади. Ҳозирги пайтда “Янги аср” беш мингга яқин турли оқим ва мазҳабларни бирлаштиради – Ред. Изоҳи.

истамасдим, токи у ўзининг ғалати ва ноқулай аҳволга солиб қўядиган саволлари билан хижолатга солиб қўймасин. Шундай қилиб, мен қатъий равишда мулоқот доирамдан қавмбошини ва бошқа масиҳийларни чиқариб ташладим, чунки мен, улар менинг даражамда маърифатга эришмаганлар, деб ҳисоблардим. Гарчи улар бахтли, мен эса бахтсиз бўлсам ҳам.

         Мусиқа альбоми ёзувида иштирок этганимдан мен, биринчи навбатда, дугонам Терридан миннатдорман. Мен уни энг яхши қўшиқчилардан бири деб ҳисоблардим, гарчи у 20 ёшда, мен эса 26 ёшда бўлсам ҳам. Мени ҳайратда қолдирадиган нарса шу эдики, у ёш бўлишига қарамай, ҳар қандай мусиқани, қанчалик мураккаб бўлмасин, уддасидан чиқарди. Мен унинг овози мукаммаллигига ва ғайритабиий жарангдорлигига қойил қолардим.  Терри ўзининг истеъдоди сабабли доимо янги шартномалар тузарди, бу эса қўшиқчилар уни ёллашда ишонишларини англатарди. Ҳақиқатан, йигирма ёшли ишчи – камдан–кам учрайдиган ҳодиса, менда Террига нисбатан катта ҳурмат бор эди.

         Телевидениеда ва овоз ёзиш студиясида икки йил бирга ишлаганимизда, биз Терри билан ниҳоятда яқиндан дўстлашиб қолдик. Мен ўзим ижро этадиган партияни унинг партиясидан кейин олиб боришга ҳаракат қилардим, токи бизнинг овозларимиз қўшилиб кетмасин, мен у билан мусобақалашмай деб шундай қилардим – Терри ана шуни ниҳоятда қадрларди. Терри менга Исо Масиҳга бўлган ишончи тўғрисида, ўзи борадиган жамоат тўғрисида кўп айтиб берарди. Аммо Джек Хейфорд у борадиган жамоатнинг қавмбошиси эканини мен билмасдим, чунки қавмбоши билан бўлган суҳбатимизда ва у билан танишганимизда Терри йўқ эди.

         Мен қавмбоши Джек билан икки йилдан кейин яна учрашдим. Бу пайтда менинг ҳаётим кескин равишда ёмонлашган эди. Мендаги қўрқувлар, ўзимдан хавотирликлар, руҳий оғриқлар шунчалик кучайдики, менда кучли депрессия бошланди, ҳаракат қилишим учун мени кучдан маҳрум қилди. Мен узоқ йиллар азоб чеккан депрессиянинг сабаби болалигимдан қолган эди: мени руҳий хаста онам тарбиялаган эди. Болалигимда у мени доимо қазноқчага қамаб қўяр, оқибатда одамларга ишончим йўқолиб борарди, мен ўзимдаги фазилатлар ҳиссидан тамомила маҳрум бўлдим. Руҳимни эгаллаб олган оғриқлар, хафагарчиликлар, умидсизлик, мени гиёҳвандликка, ичкиликбозликка, шарқ динларига, оккультизмга, бахтсиз ҳаётимнинг безаги бўлиб  туюлган жинсий алоқаларга улоқтирди. Афсуски, мен вақтинчалик енгиллашардим, ундан кейин эса тушкунлик тобора чуқурлашиб борарди. Охир–оқибатда мен чоҳга етганимдан кейин, ҳаётимда мазмун қолмади, деган қарорга келдим.

         Мен ҳафтада икки шоуда иштирок этардим, иш куним 12–14 соат давом этарди, ҳафтада етти кун ишлардим. Бу ақлсизликдан бошқа нарса эмас эди. Аммо ишни рад қилиш учун мен асло ўзимга ўзим шончсизлик билан қарардим. Мени олдинда боши берк кўча кутаётганини билардим, аммо шу кўчадан қочиб кетиш учун йўлни қандай буришни билмасдим. Менинг бутун ҳаётим фақат катта хатолардан, муваффақиятсизлик ва тубан кетишдан иборатдай туюларди. Бундан ташқари, менда ҳамма нарса яхши деган баҳонадан чарчадим. Ўткир руҳий оғриқлардан қутулиш йўлларини излайвериб, тамомила умидсиз аҳволга тушдим. Мен ўзимни ўзим ўлдириш режасини ишлаб чиқдим, Отам ва синглим қаттиқ азоб чекмасликлари учун гиёҳванд модда истеъмол қилишни кўпайтирмоқчи бўлдим. Онамга келсак, у менинг йўқолиб кетганимни ҳатто сезмаган ҳам бўларди.

         Телевизион кўрсатувларнинг бирини тугатганимиздан кейин Терри мени куйлашга таклиф қилди. Бир куни тушлик танаффус пайтида у билан ҳис–туйғуларимни ўртоқлашдим, аммо ўзимни ўзим ўлдириш ҳақидаги ниятим тўғрисида ҳеч нарса демадим. Ҳатто ўзим тушиб қолган умидсиз вазиятда ҳам биронтасига ўзимнинг сирли режаларим тўғрисида айтиб беришни истамадим.

–Кўриб турибман, ишларинг ёмон, – деди Терри. – Мен билан бирга бориб, қавмбошимиз билан танишсанг яхши бўларди. У ажойиб одам, ишончим комилки, у сенга ёрдам беради.

Терри Худога ишончи тўғрисида менга кўп гапирарди, аммо у гапларини шунчалик юмшоқлик ва тактик усул билан гапирардики, менда ҳеч қандай жирканиш ҳисси пайдо бўлмади. Тўғрисини айтганда, ҳатто мени унинг ҳаёт тарзи қизиқтира бошлади, чунки у ҳар доим ҳаётдан хурсанд, ўз мақсадини аниқ кўрар, менга ўхшаб ўзини ўзи камситмасди. Аммо уни сўзларимга ишонтириш учун, мен ҳамон ўзимни ғоят маълумотли ва интеллектуал мулк эгаси қилиб кўрсатардим. Терри доим айтарди: “Ўзини Худонинг Ўғли деб айтган Исо Масиҳ сени гуноҳлардан фориғ қилиш ва сенга абадий ҳаёт бағишлаш учун ўлди”.

         “Бу қанақаси! – деб ўйлардим ўзимча. –  Санта Клаус ва Фисиҳ Қуёнчасига қачон навбат келаркин? Эҳтимол, Тиш Парисидан кейиноқ навбат келар?

         Гарчи мусиқа альбоми ёзувида иштирок этадиган масиҳийларнинг қарашлари менга ғалати, анойи туюлса–да, уларнинг тароватини, мулоқотда соддаликларини, хайрихоҳликларини ва ўзларига бўлган ишончни сезмаслигим мумкин эмас эди.

         “О, агарда мен уларнинг ғаройиб ғояларига қизиқиб қолганимда эди, менинг руҳим ана шу шафқатсиз реалликнинг ўқлари учун етишиб бўлмайдиган бўларди!” Ўшанда мен шундай ўйлаган эдим.

         Ўша лаҳзада оғир руҳий ҳолатимга қарамай, Террининг таклифини қабул қилишга шошилмадим. Аммо бу сафар Терри менга, олдингига қараганда, кучлироқ таъсир қилди.

– Нима йўқотардинг, Сторми? – деди у қатъият билан. – У билан шунчаки танишасан, холос.

         –Мен бир оз сукут сақлаб турдим, ҳаётим ойнасидан қараб, бундай хаста, нимжон, ғамгин мавжудот қаердан менга тикилиб турибди экан, деб ўйладим. Шундай бўлдики, ўзини ўлдириш чегарасида турган одамни, яъни мени ботқоқликдан чиқариб олиши мумкин бўлган қўлларимни итариб ташладим. Ҳақиқатан, ҳеч нарса йўқотмайман–ку, деб тан олдим. Мавжуд вазиятдан шундан бошқа ҳеч нарсани кўрмаганим учун охири рози бўлдим.

– Бўпти, қавмбошинг билан учрашаман.

Орадан бир неча кун ўтгач, Терри мени уйимдан қавмбошиси билан учраштириш учун яқиндаги ресторанга олиб келди. Биз ресторанга етиб келганимизда, қавмбоши бизни кутиб, столда ўтирган экан.

– Таниш, бу Джек Хейфорд, – деди Терри. – Ҳамма уни

қавмбоши Джек деб чақиради.

Джек қўлларини чўзди ва хушмуомалалик билан кулимсиради, мен унга жавобан кулимсирадим. Унинг юзлари менга танишдай туюлди, аммо қаерда учрашганимни эслай олмадим. У ҳам мени танигандай туюлди. Фақат бир неча йилдан кейин биринчи марта қачон қавмбоши Джек билан гаплашганимни эсладим.

Официант бизнинг буюртмамизни қабул қилиб кетгандан сўнг, қавмбоши Джек менинг ҳаётим тўғрисида бир неча марта савол берди. Чиранадиган ҳолим йўқ эди, мен ўз ҳиссиётларимни яшириб ўтирмадим. Табиийки, ўзимни ўзим ўлдириш тўғрисидаги ниятим тўғрисида, руҳан феъли бузуқ онам ҳақида айтиб ўтирмадим.  Кимгадир у тўғрида ҳам, буниси тўғрисида ҳам очиқ айтиб таваккал қилишдан олдин, анчагина вақт ўтади.

Мен ўзимдаги оғир депрессия тўғрисида айтиб бердим, шу туфайли  эрталаб туришим қийинлигини, анчадан бери ана шу бахтсизлик билан курашаётганимни, аммо силлам қуриб бораётганини ҳам гапириб бердим. Олдинги кунни Си–Би–Эс студиясида “Глен Кэмпбэлл шоуси” сёмкасида ўтказдим. Бу шоуда мен қўшиқчи, раққоса ва актриса сифатида чиқиш қилдим. Мен ўн олти соат ишлаган эдим, шунинг учун шунчалик шалвираб қолган эдимки, ҳар қандай гапни эшитишга тайёр эдим, фақат тирик қолишимга ёрдам берса бўлди.

Қавмбоши Джек мен билан Раббий ҳақида гаплашганда, мен худди губка сингари унинг ҳар бир сўзини миямга қуйиб олардим. Менда илк бор ўзимга нотаниш, заиф умид ҳислари пайдо бўлди. Учовимиз овқатланиб, икки соат давомида суҳбатлашдик, кейин у Терридан: “Икковингиз жамоатхонадаги кабнетимга боринглар, Стормига учта китоб бераман”, деди.

–Бу китобларни ўқиб, кейинги ҳафтага менинг ҳузуримга келинг, ўшанда таассуротларингизни айтиб берасиз, – деди у менга меҳрибонлик билан назар ташлар экан.

Мен буни албатта бажаришга ваъда бердим ва ўзимни ўзим ўлдиришни кейинги ҳафтага қолдирдим.

Ўша куниёқ қавмбоши Джекнинг битта китобини ўқий бошладим ва китобдан ажрала олмадим. Ҳатто китобни ишга ҳам олиб кетиб, имкон бўлганда ўқийвердим. Бу китобларда мен учун тамомила янги нарсалар тўғрисида айтилган эди, бунинг устига, буларда мен маъно кўрдим. Бир китобда иблиснинг йўллари ва ёвузликнинг реаллиги ҳақида сўз кетарди. Бу билимга мен биринчи навбатда муҳтож эдим, чунки мен оккультизмга оид фанлар билан қизиқиб юрганимда, менга, ёвузликнинг ташқи манбалари йўқ, деб ўргатишган эди. Жамики ёвузлик инсоният онгида бошланади ва инсондан келиб чиқади. Бундан шу нарса келиб чиқадики, агар сиз фақат яхши нарса ҳақида ўйласангиз, сиз билан ҳеч қандай ёмон ҳодиса юз бермайди. Ҳаётингизда ёмон нарсалар барибир юз берганда, ҳаммаси мураккаблашади, чунки ўша пайтда сиз учун ўзингизни ўзингиз айблашингиздан бошқа ҳеч нарса қолмайди. Бу юкка менинг кучим етмас эди, шунинг учун ўзимга ўзим берган баҳо кескин пасайиб кетган экан. Қавмбоши Джек берган китоб мен масъул бўлган гуноҳ билан жонимни ҳалок қилишга душман интилиши ўртасидаги фарқни ўргатди. Аслида жонимни ҳалок қилишга менинг айбим йўқ эди. Менга шу нарса аён бўлдики, мен ёвузлик устидан ғалабага эришиб, Худо устимга юклаган вазифани бажаришим керак экан.

Иккинчи китобда Муқаддас Руҳнинг қудрати ҳақида ҳикоя қилинган эди. Бунга ўхшаш нарсалар тўғрисида илгари эшитмаганим учун мен қизиқиб қолдим. Исо билан учрашув берадиган нарса менга жуда маъқул келди: инсонга Муқаддас Руҳ тушиб, унга ўрнашади ва уни ичдан ўзгартиради. Агар бу ҳақиқат бўлса, дунёда айнан Масиҳ билан учрашувга энг кўп муҳтож бўлган одам мен эканман.

Учинчи китоб Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабар эди. Бу китоб Исо Масиҳ ҳақида, У мени ҳамма гуноҳларимдан ва бахтсизликларимдан халос қилиши ҳақида ҳикоя қиларди. Масиҳга ишонч менга умид бахш этиши мумкин экан, Масиҳ эса менга Унинг йўлларидан юришим учун куч ато этар экан. Инжилнинг ҳар сўзи менинг руҳимни мустаҳкамлар, мен ҳаёт шодлигини яна ҳис қилардим. Илгари мен Муқаддас Китобда айрим парчаларни ўқиган эдим, аммо мен ҳар доим бу китобни қизиқарли тарихий ахборотлар, ўша даврнинг адабиёти намунаси сифатида қабул қилган эдим. Лекин шу лаҳзада ўзимга тушунарсиз сабабларга кўра, кўзларим очилиб кетди, Муқаддас Китобнинг ҳар бир сўзи тирилди. Фақат бир неча ойдан кейингина мен бунинг сабабларини билдим: маълум бўлишича, одамлар, Стормининг кўзлари Худонинг кўзларини кўриши учун очилсин, деб ибодат қилган эканлар.

Кейинги ҳафтада Терри мени қавмбоши Джекнинг ҳузурига бошлаб келди. У ўқиган китобларим ҳақида таассуротларим билан қизиқди.

– Ўйлайманки, булардаги ҳаммаси ҳақиқат, – деб жавоб бердим.

Кейин у мендан: “Сиз Масиҳни Нажоткорим деб қабул қилишга тайёрмисиз?” деб сўради. Мен “ҳа” деб жавоб бердим. Қавмбоши Джек билан Терри мен учун ибодат қилаётганларида, руҳим тинчлик, хотиражамликка тўлиб бораётганини ҳис қилдим. Шунда ҳам ўзимдаги ўзгаришларни тушуна олмадим. Лекин ўзимни ўзим ўлдиришни орқага сурдим, илк бор ҳаётда менда умид пайдо бўлди.

Қавмбоши Джек менга: “Якшанба йиғилишларига Терри ва унинг эри билан бирга бориб туринг”, – деб таклиф қилди. Жамоатхонага кириб, биринчи марта ўзимни уйимдагидай ҳис қилдим.

Жамоатхона биноси узун чўққиси бор эскича усулдаги оқ минорани эслатарди, худди Рождество окриткаларида тасвирланган минораларга ўхшарди. Фақат қор йўқ эди, холос. Жамоатхонада ҳаёт қайнарди. Йиғинга турли ёшдаги ва турли рангдаги кўплаб одамларга келган эдилар. Ҳамма жойда – ҳатто кафедра орқасида ҳам қўшимча стуллар қўйилган эди.

Жамоатхонага кирганим зоҳоти хотиржамликни ҳис қилдим. Ниманингдир ичимда иштирок этаётганини ҳис қилгандай туйдим. Бу туйғу шунчалик ўткир ва ҳаяжонли эдики, бутун хизмат давомида йиғлаб ўтирдим. Йиғлаган фақат мен эмас эдим. Мен Худонинг севгисини ва Муқаддас Руҳ иштирокини ҳис қилганимни тушундим. Бунақасини ҳеч қачон бошимдан кечирмаган эдим. Худонинг иштироки сабабли ҳар сафар жамоатхонага келганимда, ўзимни шифо топган ва янгиланган ҳолатда ҳис қилардим. Худога хизматнинг кўп қисмини ташкил қиладиган ҳамду сано мадҳиялари мен учун ҳақиқий кашфиёт бўлди.  Мен тош юрак билан келган эдим, аммо ёвузлик ва нафрат  кўп ўтмай йўқолди, хавотирлик ва қўрқув ўрнини шодлик эгаллади. Биз Худони деярли бир соат шарафладик. Биз биргаликда куйлаган ҳар бир ҳамду сано қўшиқлари билан руҳим озод бўлди, узоқ йиллар давомида тийилиб, тўкилмай келган кўз ёшлари кўзларимдан шовуллаб оқди.

Сўнгра қавмбоши Джек ваъз айтди, шуни тушундимки, мен эшитган нотиқлар орасида бу энг буюк нотиқ эди. Унинг тушунарли ва ёрқин ваъзи теранлиги билан ажралиб турар ва одамни ўйлашга мажбур қиларди. Мен унинг ҳар бир сўзини илиб олардим. Қавмбоши Джек сабабли Муқаддас Китоб мен учун беҳуда китоб эканлиги барҳам топди. Мен Худонинг Каломини тушунишни ўргандим ва кўрдимки, унинг ҳар бир сатри менинг ҳаётимга тааллуқли экан.

Ҳар ҳафта Худо ҳақидаги менинг билимларим чуқурлашиб бораверди, ўзим учун тамомила янги оламни – ажойиботлар оламини кашф қилдим. Ахир, мен Худонинг йўлларидан юришни ўргандим, ҳамма нарсанинг имкони бор Худога ибодат қилишни ўргандим.

Мен шуни тушундимки, агар ибодатларимга жавоб олмоқчи бўлсам, самоларда истиқомат қиладиган буюк Санта Клаус сингари, Худога ўзимнинг илтимослар рўйхатимни тақдим қилишим керак эмас, балки нимадир қилишим керак экан.

Мен ўз гуноҳларим учун тавба қилишим керак эди, гуноҳларимдан фориғ бўлиб, тўғри йўлга тушиб олишим керак эди. Мен Худонинг Каломини ўқиб, Худонинг хоҳиш–иродасини бажо қилишим керак эди. Мени шу нарса хурсанд қилардики, бу топшириқни бажаришда ёлғиз эмас эдим, чунки ичимдаги Муқаддас Руҳ менга таълим бериб, тўғри яшаш учун куч бағишлар эди. Муқаддас Руҳ моҳиятини тушуниш – менинг ибодатларимга жавобан илоҳий қудратни ҳаракатга келтириши кераклигига калит бўлди.

Калитни топиш

Қавмбоши Джекнинг ваъзларида кўпроқ ўз сўзларини изоҳлаш учун у келтирган ёрқин мисоллар менга маъқул келди. У чизган тимсоллар менга яқин эди, чунки улар менинг ҳаётимга тўғридан–тўғри алоқадор эди. Бир куни у ибодатнинг кучини автомобил двигатели билан қиёслади ва бу қиёслаш, менинг назаримда, жуда ўринли чиқди.

“Машинанинг калити унчалик катта кучга эга эмас, – деди қавмбоши Джек. – Энергия ёки куч двигателда, аммо ўт олдириш қулфига калитни суқмагунча куч ёки энергия пайдо бўлмайди. Бошқача айтганда, соатига 60 км. тезлик билан йўл босиш учун шахсан мен кучга эга эмасман. Аммо менда манба учун имконият бор, бунинг сабаби орқали шундай тезликка етишади. Исо айтган эди: “Осмон шоҳлиги калитларини Мен сенга бераман” (Матто 16:19). Бу ўринда “калит” – кучнинг, алоҳида имтиёзнинг, манбанинг ҳуқуқи аллегориясидир. Шундай нарсалар борки, ўзимиз уларни ҳаракатга келтирмагунимизча, фаолиятни бошлай олмайди. Шундай нарсалар борки, уларни ўзимиз талаб қилиб олмагунимизча, уларнинг энергияси талаб қилинмай, ўша ҳолича тураверади. Калит двигателни куч билан ҳосил қилмайди, балки уни айиради”.

Мен шуни тушундимки, автомобилнинг калити бўлиши автомобилга эга бўлиш ҳуқуқини беради. Шундай ўхшаш мисолни келтириш мумкин: Исо Ўз Шоҳлигининг калитини бизга тақдим қилди, энди бизнинг ибодат орқали Худога мурожаат қилиш ҳуқуқимиз бор. “Уни қабул қилганларга эса, Барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди” (Юҳ. 1:12). Биз Худонинг болалари сифатида Самовий Отамиз олдида ибодат орқали туриш ҳуқуқига эгамиз. Бундай вазиятда ибодат – калитдир.

         Биз автомобилнинг калитига эга бўлиб, у учун жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз. Ўша принципга биноан, ибодат орқали Худога шерик бўлиш ҳуқуқимиз учун масъулиятни ўз зиммамизга оламиз. Агар биз ибодат қилсак, Самовий Шоҳликнинг калитидан фойдаланамиз, шунда бизнинг ҳаётимизда ҳеч нарса ўзгармайди, ҳеч қандай эшик очилмайди, ҳеч қандай куч озод бўлмайди.

         Ҳамма бало шундаки, баъзида автомобилимизнинг калитини қаерга кўйганимизни унутиб қўямиз. Бу бизнинг ибодат ҳаётимизга ҳам тааллуқлидир: илоҳий қудратга кириш учун очиладиган калитларни сақлашни биз уддасидан чиқолмаймиз. Оқибатда биз қийин вазиятда қоламиз… ва қандай ибодат қилишни, яъни синовдан муваффақиятли ўтиш учун Худо Шоҳлигининг калитидан фойдаланишни унутиб қўямиз. Автомобилимнинг калитини йўқотишим билан Худодан, калитимни топишимга ёрдам бер, деб ибодат қиламан. У ҳар доим ибодатга жавоб беради. Самовий Шоҳликнинг калитини назардан қочирганимиз зоҳоти, Масиҳдан, ўша калитларни топишга ёрдам бер, деб сўрашимиз керак. У албатта, илтимосимизни бажо айлайди.

Двигателни ҳаракатга келтириш

Агар биз калит билан бирон нарсани очмасак, у биз учун ҳеч қандай қимматга эга эмас. Калитни ўт олдириш қулфига суқмасдан, двигателни ҳаракатга келтириш мумкин эмас. Агар ибодатдан калит сифатида фойдаланмасак, Худонинг қудрати гарчи биздо доимо бўлса ҳам, ҳаёт учун зарур энергияни олмаймиз.

         Сиз қачонлардир шундай саволни берганмисиз: “Нима учун Худони севадиган, Унинг Каломини иззат қиладиган ва ибодат қиладиган яхши одамларнинг ибодатларига жавобан илоҳий қудрат намоён бўлмайди? Нима учун улар атроф оламга таъсир кўрсамайдилар ва Осмон Шоҳлиги ҳақи–ҳурмати атроф оламни ўзгартирмайдилар? Нима учун олам уларнинг ишончига қандайдир ўринсиз қарайдилар?” Сабаби шундаки, бу масиҳийлар Муқаддас Руҳ зарурлигини англамайдилар. Қимматбаҳо Муқаддас Руҳ ҳамма имонлиларни тўлдиради, аммо, мен Сенинг қудратингга муҳтожман, деб эътироф этадиганларнинг ҳаётидагина У фаолият кўрсатади. Бу дегани –баки бензинга тўлаю аммо двигател ҳаракатга келтирилмаган автомобилларга ўхшаб, ўз эҳтиёжлари учун Муқаддас Руҳнинг кучини эътироф этмаслик деганидир.

         Одатда одамлар истар–истамас ибодат қиладилар, чунки улар ибодат пайтида ўзларида фаолият кўрсатаётган Муқаддас Руҳнинг кучини тушунмайдилар. Ёки бу уларнинг ҳузур–ҳаловати ҳақи–ҳурмати учун юз бераётганига ишонмайдилар. Кўпинча бизга шундай туюладики, сиз билан биз сингари оддий одамлар ибодатда мужассамланган кучни ола билмайдилар. Аммо Худо айтадики, бу кучга кириш Худони бутун қалби билан севган ва бошқаларни ўзини севгани сингари севганларнинг ҳаммаси учун очиқдир.

         Худонинг севгиси ва Худонинг кучи ўртасида алоқа мавжуд. Исо айтган эди: “Сизларга янги буйруқ беряпман: бир-бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай севинглар” (Юҳ. 13:34).

         “Агар сиз Масиҳ Танасининг аъзолари бўлишни истасангиз, маълум қоидаларга риоя қилишингиз  зарур, – деб тушунтирди қавмбоши Джек, – Севги қонуни – Худо Шоҳлигининг асосий қонунидир. Гап кўтаринки кайфият ҳақида кетмаяпти, балки юракларимизга қуйилган Худонинг севгиси ҳақида кетяпти (қаранг: Рим. 5:5). Юракларимзни тўлдирадиган Худо севгиси оқимида бутун кучларнинг манбаи яширинган. Бошқа оламларни севиш – Худо Шоҳлигининг қонунидир, агар сиз бу қонунни бажармасангиз, сиз Шоҳликни мерос қилиб ололмайсиз. Осмон калити қулфга тушмайди, қулф эса бизнинг шахсий маконимиз эшигидир.  Худонинг қудрати бизнинг фойдамиз учун эмас, балки Унинг хоҳиш–иродаси бўйича ибодатда озод бўлади”.

         Бу дегани – Худонинг қудрати озод бўлишидан ҳеч қандай фойда олмаймиз дегани эмас. Албатта, биз ҳар куни фойда оламиз. Биз Худонинг қудратига эҳтиёж сезаётганимизни эътироф этмайлик, Муқаддас Руҳдан, бизни ибодат пайтида тўлдиргин, деб сўрамайлик, Худо бизнинг ибодатларимизга жавоб беради. Худо севги эканини эътироф этишимизни У кутади. Унинг қудрати бизнинг ҳаётимизда зоҳир бўлишини биз истасак, бизнинг барча хатти–ҳаракатларимиз, ибодатларимиз Худонинг севгиси билан қабул қилиниши керак.

         Севгидан илҳом олган ибодат оламига кириш учун биз биринчи қадамни ташлашимиз керак: Худога боғлиқлигимизни эътироф этишимиз, Унинг хоҳиш–иродасини ижро этишни ва ибодатда бўлиб, Унинг қадамларини сабр билан кутишни ўрганишимиз лозим. Худо биздан Ўз қудратини яширмайди; бизнинг эҳтиёжларимиз Унда эканини эътироф  этишимизни У истайди.

         Исо ўликдан тирилгандан кейин шогирдлари олдида пайдо бўлиб шундай деди: “Қаранглар, Менинг Отам ваъда қилганни сизларга юборяпман. Шунинг учун устингизга юқоридан қудрат келгунча, шу шаҳарда қолинглар” (Лука 24:49). Исо шогирдларига келгусидаги хизматлари учун зарур нарса берилмагунча аниқ бир жойда қолишни буюрди.

         Қавмбоши Джек бу вазиятни муҳокама қилиб, ўзимиз кийиб юрадиган кийимлар билан қиёслайди: “Исо айтадики, биз қўйилган мақсадга эришишимизга ёрдам берадиган кийимларга ўранмагунимизча олдинга силжий олмаймиз”.

         Мен илк бор бу сўзларни эшитганимда, кўз олдимда аниқ манзара пайдо бўлди: рўпарамда яланғоч одам турибди, у ибодат қиляпти, аммо Худонинг қудратига ўранмаган, кейин эса у ўзининг ибодати жавобсиз қолганини англаб етмайди. Масиҳнинг қони орқали Худонинг солиҳлигига бурканиб, қайта туғилиш жуда муҳим. Бусиз нажот топишимизга ишонч билан Худо олдида тура олмаймиз. Аммо биз яна аниқ бир мақсадга эришишимиз – ўз вазифамизни бажаришимиз учун Худонинг қудратига бурканишга муҳтожмиз.

         “Руҳий жанг олиб боришимиз учун Худонинг қурол–аслаҳаларига бурканамиз, – деган эди қавмбоши Джек. –  Исо бизга Ўзининг иродасини очади: бу оламни ўзгартиришимиз учун қуролланиб, оламга тайёр ҳолда боришимиз Унга маъқулдир”.

         Биз, биринчидан, Худонинг ниятларини ижро этишимиз учун, иккинчидан, Исо тирик экани тўғрисида атрофимиздаги одамларга гувоҳлик бериш учун биз Худонинг қудратига муҳтожмиз. Агар бизнинг ибодатларимиз юқорининг қудрати билан мустаҳкамланмаса, биз му мақсадларнинг биронтасига эриша олмаймиз.  Муқаддас Руҳнинг қудратисиз Худонинг ҳимоясидан маҳрум бўламиз.

         На сиз, на мен ҳеч қачон Худога шундай деб айтмаймиз: “Менга Сенинг қудратинг керак эмас. Мен ўзимча жуда яхши яшашим мумкин. Шунинг учун менинг ҳаётимда ниманидир ўзгартиришга ёки бу оламда мен орқали ниманидир яратишга уринма”. Аммо кўп одамлар буни Худога ҳар куни, эҳтимол, сўзлар билан эмас, балки ўзларининг хулқ–атвори билан айтяптилар. Улар Худонинг энг улуғ инъомларидан бири – Муқаддас Руҳ инъомини қабул қилишни истамайдилар. Биз Осмон Шоҳлигининг калатига (бу калит – ибодатдир) эга эканимизни, бу калит бизда истиқомат қилаётган Муқаддас Руҳ Худонинг қудрати билан боғлиқ бўлганда, бу қудратни “очиши”ни англаб, уни айириб оламиз ва ажойиб мўъжизаларнинг гувоҳлари бўламиз.

Кучларнинг озод бўлиши

         Мен қавмбоши Джекни биринчи бор, аниқроғи, Чиқиш китобига асосланган ваъзини эшитганимда, ҳайратда қолган эдим. Мен Исроил халқининг саёҳатини янада кўпроқ билиш учун жамоатнинг навбатдаги йиғинини сабрсизлик билан кутардим. Охири, воқеалар қандай ривожланганини аниқлаш ва кейинги бобларини ўқиб чиқиш учун  Муқаддас Китоб сотиб олдим.

         Мени айниқса, Худо ибронийларни Мисрдан қандай олиб чиққани, бу халқни Худо ваъда қилинган юртга қандай қилиб олиб боргани қизиқтирарди. Мен ҳам “асирликда яшаётганим”ни, озодликка муҳтожлигимни ўзим англаб етдим. Ибронийлар Худога итоат этишни истамаганлари учун саҳрода қирқ йил сарсон бўлиб юрганларини билганимдан кейин, шуни тушундимки, мен уларнинг хатосини такрорламоқчи эмасман, чунки мен ҳам бунга ўхшаш саҳрода ниҳоятда узоқ вақт бўлдим. Худо мен учун тайёрлаган ваъда қилинган юртга боришим учун халақит бераётган ҳамма нарсалардан халос бўлишни ташналик билан кутардим.

         Мен, аввало, депрессиядан халос бўлиш йўлларини истадим.

         Бир мусиқа альбомини ёзиб олиш пайтида Майкл деган ёш, истеъдодли мусиқачи билан танишиб қолдим. Бу альбомни Терри билан бирга, ҳали Раббий билан учрашмасимдан олдин ёзган эдик. Майкл – масиҳий, мен эса масиҳий эмасдим. Биз турли оламда яшардик.

           Икки йилдан сўнг – моҳиятан абадий – Раббийга имон келтирганимдан кейин, мен Майкл билан яна жамоатхонада якшанбада Худога хизмат қиладиган кунларнинг бирида учрашиб қолдим. Мен бир неча ойдан бери жамоатхонага бораётган эдим, Майкл эса бу ерга дастлабки пайтларданоқ қатнар экан. Шундан кейин кўп ўтмай, биз учраша бошладик, бир йилдан кейин эса оила қурдик.

         Мен: “Оила қурганимда, ўзимни ҳимоя қилинган ҳис этаман, мени эзиб келаётган депрессиядан қутуламан”, деб умид қилган эдим. Аммо бундай бўлмади. Табиийки, халос бўлиш қандайдир ташқи ҳодисаларнинг таъсири остида эмас, балки маълум ички жараёнларнинг натижасида юз беради.

         Мендаги депрессия клиник характерда эмаслигини билардим, чунки тиббиёт менга сариқ чақачалик ҳам фойда бермади. Психиатрлар тавсия қилган дориларнинг биронтаси ҳам онамнинг сўзларини унутишга ёрдам бермади. Дарвоқе, онам юзимга: “Сен ҳеч ким эмассан, сен уқувсизсан, ҳеч нарсага ярамайсан, омадсизсан, сендан яхши бирон нарса чиқмайди”, деб айтарди. Онам руҳан хаста эканини билсам ҳам, онам ҳақ, деган фикр билан қаттиқ кураш олиб боришимга тўғри келди. Мен онам билан узоқ йиллардан бери алоҳида яшашимга қарамай, унинг сўзлари миямда чарх уриб айланаверарди. Депрессиядан ўз кучим билан қутулишим беҳудалигига ишонч ҳосил қилганимдан кейин, мен баттар депрессияга тушиб қолдим.

         Нимага мен бунақаман? – сўрадим  Худодан. – Менинг юрагимда Исо яшайди, менга абадий ҳаёт ваъда қилинган, эрим бор, у мени севади, ҳаётимда илк бор пул тўғрисида ўйламаяпман. Нимага мен депрессиядан халос бўла олмайман?

         Эримнинг маслаҳати билан Мэри Энн деган масиҳий консультантимизга учрадим. Бу аёл қавмбошиларимиздан бирининг хотини бўлиб, кўп фазилатлари ва истеъдоди билан ажралиб турарди. Худонинг қудрати инсонларни мутеликдан қандай халос қилиши тўғрисида у кўп нарса биларди. Мэри Энн менга аниқ маслаҳатлар берди: уч кун давомида рўза тутиб, ибодат қилишим керак эди, шунингдек, у, мен сиз билан бирга рўза тутаман, деб қўшимча қилди. Мени ҳайратда қолдирган нарса шу бўлдики, менга нотаниш одам мен учун бунчалик ўзини бағишлаганига рози эди.

         Рўза муддати тугагандан кейин, мен унинг ҳузурига келдим. У менга учта талаб қўйди. Биринчидан, мен кўп бемаънигарчиликлар қилишга улгурганим сабабли, мени кўп қўрқитган гуноҳларим учун тавба қилишим керак эди. Иккинчидан, мен оккультизмга оид барча фанлардан юз ўгиришим керак эди, гарчи мен Масиҳни Нажоткорим деб қабул қилганимдан кейиноқ ҳаммасидан воз кечган бўлсам ҳам. Учинчидан, мен ҳали воз кеча олмаган шафқатсизликларим учун тавба қилишим керак эди, айниқса, бу онамга алоқадор эди.  Мен буларнинг ҳаммасини бажарганимдан кейин, Мэри Энн бир аёл билан бирга бошимга ва елкамга қўлларини қўйиб, ибодат қила бошладилар.

         Улар менинг депрессиядан халос бўлишим учун ибодат қилишни бошлаганлари зоҳоти, танам бўйлаб электр токи тўлқинлари югургандай бўлди. Бунақасини ҳеч қачон синаб кўрмаган эдим. Елкамдан ниҳоятда оғирлик олинаётганини ҳис қилиб турардим. Мен ўзимда енгиллик ва эркинлик ҳис қилдим. Мендаги депрессия йўқолди.

         Мен депрессия билан бутун умрим давомида курашган бўлсам ҳам, ундан қутулганимга ишонишим қийин бўлди. Мен: “Депрессия эртага қайтиб қолади–ёв”, деб қўрқардим. Ишончим ҳакли шунчалик заиф эди. Аммо яна депрессия зулми остида қолганимда ҳам, мен шунинг учун хурсанд бўлардимки, мен ундан бир кун бўлса ҳам халос бўлиб яшадим. Бироқ эрталаб уйғониб, ўзимни ажойиб ҳис қилаётганимни билдим. Кейинги кун ҳам шундай бўлди. Депрессиядан мен тамомила халос бўлганимдан ҳайратда эдим.

         Ўз ўзидан маълумки, баъзан кайфиятим ёмон бўлиб қоларди. Бундай ҳолатимнинг сабаби ҳар доим маълум вазият ёки душманларнинг руҳий ҳужуми эди. Ўзимни яхши ҳис қилишим учун ҳар доим Худога мурожаат қила олардим. Менинг ҳаётимни шол қилган депрессиядан тамомила қутулганимдан кейин, Худонинг қудратига собит ишончга эга бўлдим, бу куч ибодат қилаётганларнинг ҳаммаси ҳаётида фаолият кўрсатяпти.

         “Ичимизда истиқомат қилаётган Муқаддас Руҳ бизга куч бағишлайди, – деб тушунтирарди қавмбоши Джек. – Бунинг учун имконият биз ибодат қилаётганимизда пайдо бўлади. Ҳаётимизда Худонинг қудрати намоён бўлади, биз эса бу кучни оламга ўзига хос етказувчилар бўламиз. Ўзимизни ибодат орқали ўтказганимизда, бизни яшинқайтаргичга қиёслаш мумкин”.

         Худонинг қудрати сизнинг ҳаётингизга ибодат орқали кираётганини бошингиздан кечирганингизда, бу сизни бир умрга ўзгартиради, сиз ҳеч қачон илгариги одам бўлмайсиз.

                  Худонинг раҳнамолиги остида руҳан ўсиш

         Агар сиз янги территорияга кўчиб ўтмоқчи, яъни янги ҳаёт бошламоқчи бўлсангиз, ҳайдовчи ўрнида ким бўлади: сизми ёки Худоми – шуни ҳал қилишингиз керак. Ўзингиз мустақил равишда рулни бошқариб кетаверасизми ёки Худо рулни бошқаришига йўл берасизми? Сиз тана бўйича иш кўрасизми ёки Муқаддас Руҳнинг қудрати билан мустаҳкамланасизми? Бу саволларга жавоб бериш ғоят муҳим, чунки ибодатингизнинг самарадорлиги жавобларингизга боғлиқ бўлади.

         Исо ҳар доим Ўз Отасининг хоҳиш–иродасини бажарди. Шогирдлари буни биларди. Исо одамларга шифо бераётганига,  жинларни қувиб чиқарганига,  бошқа кўп ажойиботлар кўрсатганига шогирдлари гувоҳ бўлган эди. Исо буларни қандай қилаётганини шогирдлари билмоқчи бўлардилар. Улар: “Исода бизда йўқ бўлган Илоҳий куч–қудратга кириш ҳуқуқи бор”, деб эътироф этардилар. Масиҳ бир неча марта ибодат қилиш учун ёлғизликка чекинганини улар кўрган эдилар. Исо нима қилмасин, Худонинг қудрати уни тўлдирарди. Худонинг қудрати билан ибодат ўртасидаги алоқани ҳаворийлар аниқ кўрган эдилар, шунинг учун улар Исодан, бизга ҳам шундай куч–қудрат олишни ўргатинг, деб эмас, балки ибодат қилишни ўргатинг деб илтимос қилдилар. Исо уларга ўргатган ибодат Раббий ибодати деган ном билан машҳур (қаранг: Матто 6:9–13; Лука 11:2–4).

         “Исо ер юзида Ўз ишларини охирига етказиш учун кучни Худо сифатида Ўз манбаларидан олмади, – тушунтирарди қавмбоши Джек, – У Худо бўлиб, инсон сифатида яшади. Худонинг Ўғли имтиёзларидан воз кечди ва Муқаддас Руҳга тўлиқ тобелигини эътироф этди. У Худонинг тимсоли бўлса ҳам, ихтиёрий равишда иш кўрди. У Ўзини Ўзи камситиб, инсон қиёфасини қабул қилди ва инсонлар орасида яшаш учун инсонга ўхшаган қилинди” (қаранг: Филип.2: 5–8).

         Мени энг кўп ҳайратга соладиган нарса шу. Исо Худонинг Ўғли бўлишига қарамай, Ўғил ҳамма ишларни бажариши учун Ота Унга куч берсин, деб, ҳар доим ибодатда Отага мурожаат қилди. Масиҳ бизни ҳам шундай қилишга ундади. Биз ҳам Исога тақлид қилиб, Худонинг манбаларидан фойдаланайлик, Худо қўллаб–қувватлаши учун Унга мурожаат этайлик –ана шулар Худога маъқулдир.  

“Исо шогирдларини ибодат қилишга ўргатганда, бир хил сўзни доимо такрорлаб мустаҳкамласин, деган мақсадда ўргатмади, – деди қавмбоши Джек, – Исо шогирдларига зарур бўлган кучни ўзлари ажратиб олишларига ўргатди. Худо – Отамиздир деб эътироф этиб ибодат қилиш керак, шундан бошланглар, деб уларга ўргатди (“Осмондаги Отамиз”). Бу – Худо билан муносабатларимизнинг асосидир. Бундан кейин Худога сажда қилиш давом этади (“Сенинг номинг улуғлансин”). Сўнгра, Худонинг ҳузур–ҳаловати туфайли бизга инъом қилинган муносабатларга ва Унинг буюк номига айтиладиган ҳамду саноларга асосан жасорат билан Унинг тахтига яқинлашиш ҳуқуқига эга бўламиз (“Сенинг Шоҳлигинг келсин; ерда ҳам, осмонда ҳам Сенинг хоҳиш–ироданг бажо бўлсин”). Бу сўзлар Худо Шоҳлиги ерда эканини тасдиқлашга ундайди”.

         Кўпчиликнинг ўйлашича, “Сенинг Шоҳлигинг келсин” деган сўзлар қандайдир номаълум келажакка мансуб. Аммо бундай эмас. “Бугунги ризқ–рўзимизни бергин, Биз қилган ёмонликларни ҳам кечиргин” сўзлари ҳозирги замонга тегишли бўлганидай, “Сенинг Шоҳлигинг келсин” сўзлари ҳам бугунги кунни англатади. “Сенинг Шоҳлигинг келсин” деб ибодат қилганимизда, Худодан, ҳозироқ ҳаётимиздаги вазиятга аралашгин, деб сўраймиз.

         Биз Исо сингари, ҳар қандай ишни бажариш учун Муқаддас Руҳ қудратига муҳтож бўламиз. Масиҳ – Устоз, Ёрдамчи. У бизга йўл кўрсатади, биз Ундан, бизни қизғин, эҳтирос билан ибодат қилишга ўргатгин, токи ибодатимиз кучга эга бўлсин, деб сўрашимиз керак. Ниятларимиз пок бўлиши учун Ундан, бизни бошқаларни севишга, уларга раҳм қилишга ўргатгин, деб сўрашимиз лозим, гарчи бу жуда оғир бўлса ҳам. Ундан, бизнинг ҳаётимизда Сен ҳайдовчи ўрнини эгаллагин, деб сўрашимиз керак, токи У бизни тўғри йўлга солсин. Агар биз Унинг раҳнамолиги остида яшасак, ўзимизнинг кучимиз билан ҳеч қачон эришмаган мақсадларга етиша оламиз.

Хавфли зоналарни четлаб ўтиб

         Ҳаётда уч йўл бор: ўзимизнинг йўлимиз, иблиснинг йўли ва Худонинг йўли. Бу йўлдан қайси биридан боришимиз учун қарор қилиб, танлаймиз. Нотўғри танлов – ниҳоятда хавфли.

         Агар бир иблиснинг йўлини танласак, биз зулматга, вайронагарчиликка ва ўлимга йўл оламиз, чунки у ўғри, бизни ўғирлаш ва ҳалок қилиш учун келган. Агар ўз ҳолимизча яшашни афзал кўрсак, бундан ҳеч қандай яхши нарса чиқмайди, оқибатда биз иблиснинг йўлига бурилиб кетамиз, натижада айнан иблис бизни ўз аклимиз билан яшашга кўндирган эди. Аммо биз Худонинг йўлини танласак, умид билан бойиймиз, чунки У бизни ўзимиз ва иблис устидан ғалаба қилишимиз учун қудратга тўлдиради.

         Ҳаётимиз йўлида бизга таҳдид солаётган хавфлардан бири шуки, биз киммиз ва қаерга боряпмиз – унутиб қўямиз. Руҳан туғилган кунимизда янги фуқаролик тўғрисида гувоҳнома олдик! Бизнинг исмимиз Қўзининг ҳаёти китобига ёзилган. Биз самоларда рўйхатга олинганмиз. Энди биз йўлимизни “сертификат” билан давом эттирамиз, бу сертификат бизнинг Худо Шоҳлигида туғилганимизни ва дўзахнинг ҳамма кучларидан устун бўлган ҳокимият ва кучларга алоқадорлигимизни тасдиқлайди.

         “Аммо куч–қудрат манбаига кириш инъоми қанчалик ажойиб бўлмасин, биз энг асосий нарсани назардан қочирмаслигимиз керак, – деб бизни огоҳлантирарди қавмбоши Джек. – Шуни унутмаслик керакки, шогирдлар ўзларидаги жинларни қувиш лаёқатидан ҳаяжонланиб келганларида, Исо уларга, ўзларингизга берилган инъомдан эмас, балки сизларнинг исмингиз самолардан ёзилганидан ҳаяёжонланишингиз керак, деди. Бу дегани – Худонинг Ўзи бу ҳукмронликни инъом қилди, шунинг учун дўзахнинг кучи уларни мағлуб қила олмайди – деганидир”.

         Бу ҳақиқат ҳар доим бизнинг диққат марказимизда бўлиши керак.

         Ҳозир мен яшаётган Теннесида тор, эгри–бугри, икки полосали йўллар кўп. Йўлларнинг иккала томонида зовурлар бор. Йиллар давомида ёмғирлар туфайли бу зовурлар ювилган. Бундан йўллардан ўтаётиб, ниҳоятда диққат қилиб, йўлдан кўз узмаслик керак, чунки огоҳлантирувчи белгилар у йўлларда йўқ.

         Бизнинг руҳий ҳаётимиз йўлларида ҳам биз ниҳоятда эътиборли бўлишимиз ва доимо биз Масиҳдаги ким эканлигимизни, қаёққа  бораётганимизни ёдимизда тутишимиз керак, чунки бу йўлларда огоҳлантирувчи белгилар кам.

         Ҳаётимизнинг энг омадли кунларида бу ҳақда биз яхши ўйлашимиз керак. Теннесида кузда дарахтларнинг шох–бутоқлари олтин рангга бурканади, баҳорда эса сафсарранг,  оқ нилуфар гулларга безанади. Бундай гўзалликка  маҳлиё бўлиб, йўлдан чалғиймиз ва зовурга осонликча тушиб кетамиз. Айтиш мумкинки, Исроил халқи билан ҳам худди шундай воқеалар юз берган эди. Исроилликларнинг ҳаёти изга тушиши билан, улар Худодан юз ўгириб, ўзлари учун яшай бошладилар. Эсингиздами, биз ўзимизча иш тутганимизда нималар юз беради? Юз бераётган воқеаларни ҳали тушунмасимиздан олдин, биз иблиснинг хоҳиш–иродасини бажараётган бўламиз, бу дегани – биз тўғри омадсизлик йўлидамиз.

         Айрим одамлар ўз ҳаётининг энг қийин даври келгандагина ибодат қиладилар. Улар ўтказилган текширишларнинг ёмон натижалари тўғрисида билмасдан туриб, Худодан, бизга соғлиқ бергин, деб сўрамайдилар.  Аварияга дуч келмагунларича ўзларининг хавфсизлиги учун ибодат қилмайдилар. Бошларига бирон бахтсизлик келмагунча ибодат қилмайдилар. Бундай ҳолатда улар жалик қирғоғига келиб қолган бўладилар. Ибодат орқали олган кучни ҳис қилганингиз зоҳоти доимо ҳамма муаммоларингизни ҳал қилиш тўғрисида ибодат қила бошлайсиз.

         Айтишларича, иблис ибодат қилишга тиз чўккан энг заиф азизлар олдида қалтираётгандай бўлади. Иблис бу азизлардан қўрққанлиги учун эмас, балки у бошқа нарсани билади: ибодат пайтида азизлар иблис устидан ғалаба қилиш учун куч тўплайди. Шунинг учун биз бирон нарсага боғламасдан, яхши пайтда ҳам, ёмон пайтда ҳам ибодат қилишимиз керак.

Тайинланган жойга келиш керак

Исо билан бирга олдинга юриш учун руҳан комил бўлиш лозим. Ибодатнинг муҳимлигини яхши тушунганимиз сингари, бизнинг ибодатимиз шунчалик таъсирчан, фаолиятда бўлади. Бу ўринда гап Худо бизга инъом қилган ҳуқуқ – биз ерда бўлганимиз ҳолда, самолардаги Унинг тахтига яқинлашиш ҳуқуқи тўғрисида кетяпти. Бу вазият Исонинг ибодат ҳақидаги, хусусан, Унинг қуйидаги сўзларида аниқ акс этган: “Сенинг Шоҳлигинг келсин, Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг хоҳиш–ироданг бажо бўлсин” (Матто 6:10).

         “Худонинг Шоҳлиги Унинг куч–қудрати фаолиятининг бепоён доирасини гавдалантиради, – деб тушунтирди қамбоши Джек. – Ана шу доира чегаларида Худонинг куч–қудрати бизнинг ҳаётимизда фаолият кўрсатади. Бу дегани – самолардаги охирги тайинланган жойдан ташқари оралиқ тайинланган жой деб аталадиган жой ҳам бор. Бу жой ер юзида бўлиб,  ҳаётда Худонинг ниятларини амалга ошириш учун ёрдам беришга чақирилганмиз. Ибодат бизга ўз вазифаларимизни бажаришимизга ёрдам беради. Иш айнан шундан иборат.

Биринчидан, биз Масиҳни Нажоткоримиз деб эътироф этганимизда, биз қайтадан туғиламиз. Бу шуни билдирадики, гарчи биз ер юзида яшасак ҳам (айтайлик, Денверда, Далласда ёки Бостонда) бошқа “мамлакат“нинг фуқароси – ХудоШоҳлигининг фуқароси бўлишимиз учун имкониятимиз бор. Тўғри маънода биз Масиҳдаги “янги ижод” бўламиз, Масиҳ Шоҳдир, Худо Ўғлининг Шоҳлигида яшашимиз учун биз зулмат шоҳлигини тарк этамиз (қаранг: Колоса. 1:13–14; 2Кор. 5:17).

Иккинчидан, Исо бизни қайта туғилган одамлар сифатида ибодат қилишга ўргатади:  “Сенинг Шоҳлигинг келсин, Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг хоҳиш–ироданг бажо бўлсин” (Матто 6:10). Кўпчилик бу ибодатнинг теранлигини ва кучини баҳолашга ожиздир.

Бу сўзларга қулоқ солинг, суюклиларим! Нажоткоримиз бизни Ўзининг қудратли Отасига юз буришга даъват қилмоқда, Унинг хоҳиш–иродасини бизга очмоқда. Заминдаги беҳудаликларга самовий қадриятларни олиб келиш орқали ер юзидаги ўзгаришлар сиз билан мендан бошланишини Раббий истайди. Соддароқ қилиб айтганда, Раббийнинг Ўзи хоҳиш–иродасига кўра, хатти–ҳаракатларда Ўзини чегаралади – одамлар, бизнинг ҳаётимизга аралашгин, деб Ундан илтимос қилганларидагина, У ҳаётимизга аралашади.  Ибодат қилиш – бизга берилган имтиёздир, бу имтиёз бУнинг ҳаётбахш, шифоловчи, зулмат шоҳлигига ёриб киришга ло       йиқ куч–қудратини сўрашимиз учун берилган”. 

Бундан, Худонинг ер юзидаги Ўз Ўғли орқали амалга ошириладиган тўлиқ ҳукмронлиги бизга боғлик, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Бундай кун келишини Масиҳ тайинлаган, У бизга топшириқ берган: “Мен қайтиб келгунча, ишларингизни қилинглар”* (Лука 19:13). Ибодат – Худонинг ер юзидаги халқининг асосий “иши” эканини Исо аниқ кўрсатиб берган. Биз ибодат қилганимиздагина, атрофимиздаги ўзгаришлар юз беради.

“Исо шогирдларига “Сенинг Шоҳлигинг келсин”, деб шогирдларига ибодат қилишни ўргатганда, Худонинг ниятини бажо қилишда ибодатнинг ролини У жуда яхши тушунтириб берди, – деган эди қавмбоши Джек. – Аслида Масиҳ қуйидагиларни айтган эди: “Мен ер юзидаги ҳукмронлигимни ўрнатгани келмагунимча, Ота сизнинг таклифингизни кутади, токи Мен келиб сизларнинг ҳаётингизда ва бошқа одамларнинг ҳаётида фаолият кўрсатайин”.

Бизнинг оламга Худонинг кучи чуқур ёриб кириши бизга ибодат орқали берилган имтиёз ва масуълиятнинг мазмунини қанчалик чуқур тушунишимизга боғлиқ. Қавмбоши Джекнинг ифодаси бўйича,

* Муқаддас Китобнинг русча Синодал таржимасида: “Мен қайтиб келгунча, бу пулларни айлантириб ишлатинг”. – Ред. изоҳи.

самолардаги ҳамма ҳукмронлик Уникидир, аммо айнан бизнинг ибодатимиз Унинг куч–қудратига йўл очади”.

         Бизнинг таклифимизни Худо кутади ва бу Унга маъқул. Биз ибодат қилиб, Худодан, оғриққа, азоб–уқубатларга тўла заминий ҳаётимизга аралашгин, деб сўраганимизда, У фаолият кўрсата бошлайди. Ана шунда Унинг куч–қудрати бизнинг ҳаётимизда фаолият кўрсата бошлайди, У Ўз ниятини ижро этади. Бу далилни англаш янада тиришиб ибодат қилишимиз учун бизни илҳомлантиради.

                  ***

         Биз Худога хизмат қилишимизни, Унинг шоҳлигини кенгайтиришимизни Ўзи истайди. Биз фақат Худо ҳақида ўқишни истаб қолмаймиз, балки Уни оламга зоҳир қилишни ҳам хоҳлаймиз. Биз билан мулоқот қиладиган одамлар бизда барҳаёт Исони кўришлари учун биз Худодан куч–қудрат олишга чанқоқмиз. Биз шуни истаймизки, одамлар айнан бизда Исони кўраётганлари учун Унга келишларини истаймиз.

         Худо ибронийларни Мисрдан олиб чиққанда, У, агар Менинг йўлларимдан юрсаларингиз, сизларни “шоҳона муқаддаслар” қиламан, деб ваъда берган эди. Худо шуни истаган эдики, бу Шоҳликнинг эгаси билан ибронийларнинг алоқаси бўлиши учун ўзларининг мартабаларига муносиб ҳукмронлик инъом қилинган халқ бўлсинлар. Аммо Исроил халқи бу имкониятни қўлдан берди, чунки улар Худонинг эмас, балки ўзларининг йўлларини изладилар. Натижада Худо уларга тайёрлаган жойга етиб бора олмадилар. Агар бизнинг мақсадларимиз Унинг мақсадларига мос келса, Худо бизга тайёрлаган жойга етиб боризимиз мумкин (қаранг: 1Бут. 2:5–9).

         Худо Ўз Руҳини ҳар биримизга туқишни ва бизни Ўз Шоҳлигининг элчилари қилишни истайди. Одамлар бутун ҳаётини Худога хизмат қилишга бағишлаши Унга маъқулдир. Худо бизни Ўз Руҳи куч–қудрати билан яшашга ўргатишни истайди. Ҳаётимизда Худонинг иштироки тўғрисида гувоҳлик берадиган Унинг куч–қудрати намоён бўлмаса, ибодатимиз ҳеч қачон таъсирчан бўлмаслигини билганимиз учун биз ҳам шуни истаймиз. Атрофимиздаги олам душманлик кайфиятида ва хавфли, аммо бизнинг ибодатларимиз ёрдамида бу оламда катта ўзгаришлар пайдо қилишга лойиқ куч–қудрат олиш ҳуқуқига биз ҳам эгамиз.


Книга на Узбекском языке: - Сила совместной молитвы (Сторми Омартиан и Хейфорд Джек)

Христианам хорошо знакомы слова Иисуса Христа, сказавшего: "…где двое или трое собраны во имя Мое, там Я посреди них" (Мф. 18:20). Бог обещал нам Свое могущественное присутствие там, где мы собираемся вместе для молитвы. Эта книга предлагает вам провести некоторое время в обществе Сторми Омартиан и пастора Джека Хейфорда, ее авторов, и вместе с ними увидеть реальные результаты объединенных молитв, которые исполнены силы, способной изменять жизнь людей и окружающий их мир. Эта книга поможет вам сделать свою молитвенную жизнь более яркой и насыщенной, научиться находить новых партнеров для молитвы, понять, на что способна объединенная молитва всей церкви, изменять к лучшему мир вокруг себя.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак