Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) 5 bob

Сторми Омартиан ва Хейфорд Джек. Бирга қилинган ибодатнинг қудрати - (5-боб) Китоб Ўзбек тилида 

Birga qilingan ibodatning qudrati (Stormi Omartian va Xeyford Djek) O‘zbek tilida AudiokitobBirga qilingan ibodatning qudrati (Stormi Omartian va Xeyford Djek) O‘zbek tilida Audiokitob

             

Мундарижа

Миннатдорчилик

Замондошларимизга мактуб

1–боб. Ибодатнинг қудрати нимада ва уни қандай олиш мумкин?

2–боб. Ибодатингиз қудрати

3–боб. Ибодатгўй шерикни топинг

4–боб. Гуруҳга қўшилинг

5–боб. Ибодатгўй жамоатнинг қудрати

6–боб. Миллатни қутқариш учун ибодатда бирлашув

7–боб. Шахсан мен нима қила оламан?


Бешинчи боб

Ибодатгўй жамоатнинг қудрати

         Биринчи марта ҳомиладор бўлганимда, бошдан–охир тинкани қуритадиган оғриқдан ва кўнгил айнишдан азоб чеккан эдим. Врачларнинг оптимистик ваъдаларига қарамай, иккинчи марта ҳомиладорлигим биринчисидан кўра янада оғирроқ бўлди. Бир неча ой давомида яхшироқ овқатлана олмадим, натижада мени шифохонага жўнатдилар ва вена қон томири орқали озиқланишга ўтказдилар. Қон томирим яхши кўринмайдиган бўлгани учун, илма–тешик қилиб ташладилар. Медицина ёрдам бермагандан кейин менга жавоб бердилар. Ҳомиладорлигимнинг еттинчи ойида уйга қайтдим, ўзимни шунчалик ёмон сезар эдимки, бунақаси ҳеч қачон бўлмаган эди.

         Туганмасдай туюлган ўша оғир ойлар давомида мен учун кўп одамлар ибодат қилдилар, айрим одамлар эса мени кўргани келганларида касалхонанинг ўзидаёқ ибодат қилдилар. Менга жавоб беришларидан бир кун олдин қавмбоши Джек келди ва у ҳам мен учун ибодат қилди. Бу одамларнинг қилган ибодатлари мени ва қорнимдаги болани қўллаб–қувватлаётганини билардим. Ҳолатим яхшиланмагани сабабли, ниҳоятда оғир умидсиз ва қўрқувга тушган эдим.

         Ўша якшанба уйга келганимиздан кейин, эрим каравотимга ётқизди, олдин ҳам бир неча ой шу каравотда ётган эдим. Дўстларимиз Боб билан Салли кечки овқатни тайёрлаш учун биз билан бирга келган эди. Мен улар билан бирга овқатлана олмаслигимни ҳамма билиб турарди.

         Соат олти яримлар эди. Мен каравотимда ётар, ошхонадан келаётган овозларни эшитиб ётардим. Кечки овқат тамом бўлган. Бир неча ойдан бери ўзимни шунчалик заиф сезардимки, китоб ўқий олмасдим, ҳатто телевизор кўра олмасдим. Қўлимдан келадигани – каравотда ётиб, элементар нарсалар ҳақида, масалан, дўстларим билан кечки овқатни бирга тановул қилганларимни ғамгин хотирлашдан иборат эди, холос.

         Бирдан ўзимда ғалати ўзгаришни сезгандай эдим – гўё кўнгил айниш ва оғриқ йўқолган эди. Мен қимирламай, нафасимни ичимга ютиб, буларнинг қайтишини кутиб ётардим. Ҳаммаси яхши эканига ишонч ҳосил қилганимдан кейин, ўтирдим. Юз берган ҳодисага ишонгим келмас эди. Устимдаги кўрпачани кўтариб, астагина оёғимни полга туширдим, яна бир неча дақиқа кутиб ўтирдим. Ҳеч нарса ўзгармади. Ўрнимдан туриб, ваннахонага кирдим, ваннахонага ётоқхонамдан кириларди. Ойнага қараб, қўрқиб кетдим – менга ниҳоятда ориқ, қуриб чўп бўлиб қолган мавжудот қараб турарди. Аммо оғриқ ҳам, кўнгил айниш ҳам қайтиб келмади.

         Мен аста–секин каравотимга қайтиб келиб, яна ўтирдим, қандайдир эҳтиётсизлигим билан қилган ҳаракатимдан оғриқлар қайтиб қолиши мумкин, деб қўрқардим. Ҳали беш минут ҳам ўтмаган, ётоқхонадан чиқиб коридордан юришга ҳал журъат этмаган эдим. Коридор ёнида кичик хона, эрим у ерда телевизор кўриб ўтирибди.

  –Нега ўрнингдан турдинг? – деди у менга ишонқирамай қараб.

  • Нима бўлди – билмайман, аммо ўзимни яхши ҳис қиляпман, – дедим мен ошхона томонга юрар эканман, Салли кечки овқатдан кейин ошхонани йиғиштираётган экан.

–Нега ўрнингдан турдинг? – деб сўради Салли ҳайрат билан менга қараб. Шу пайтда Майкл билан Боб менинг ортимдан ошхонага киришди.

–Билмадим, нима бўлди, аммо бирдан ўзимни яхши ҳис қилиб қолдим, – дея жавоб бердим мен.

Майкл мени стулга ўтқазди, Салли эса шундай деб сўради:

–Бирон нарса ейсанми?

  • Ҳа, фақат тезроқ, кўнгил айниш қайтиб қолмасин, – деб жавоб бердим мен.

         Бир лаҳзада Салли тарелкада кесилган нок билан иссиқ хамир олиб келди, мен диққатимни жалб қилиб аста–аста чайнай бошладим. Мен ҳомиладор бўлганимдан бери бундай мазали таом емаган эдим. Ҳақиқатан, касал бўлганимдан бери нормал еган овқатим шу эди. Бу ажойиб лаҳзадан ҳаммамиз хурсанд бўлдик. Таминан йигирма минут ўтгандан кейин ўрнимга ётдим, аммо ҳамон кўнгил айниш қайтиб қолмаса эди, деб қўрқа–қўрқа уйқуга кетдим.

         Душанба куни эрталаб уйғониб, ўзимни яхши ҳис қилаётганимни билдим. Мен Майклга, бу янгиликни қавмбоши Джек билан ўртоқлашмоқчиман, деб деб айтдим.  Аммо кейин шошмасликка ва тамоман соғайганимга ишонч ҳосил қилиш учун яна бир кун кутишга қарор қилдим.

         Сешанба куни эрталаб уйғониб, илгаригидай ўзимни яхши ҳис қилаётганимни сездим. Қавмбоши Джекка бу ҳақда айни хабар берадиган вақт экан, деб қарор қилдим. Мен унга телефон қилиб, ҳаммасини айтиб бердим.

         –Якшанба куни қай пайтда бу юз берди? – деб қизиқди Джек.

  • Тахминан 18.30да, – деб жавоб бердим.
  • Айнан шу пайтда бутун қавм якшанба йиғинида сен учун

ибодат қилган эди, – деб изоҳ берди у хурсандлик билан.

  • Ростданми? Бутун жамоат мен учун ибодат қилдими? –

ҳайрон бўлдим мен. Бу пайтга келиб жамоатимиз ниҳоятда ўсиб кетган эди.

  • Ҳеч ким сенга бу ҳақда айтмадими? – деб сўради у ҳайрон

бўлганича. – Кимдир сенга қўнғироқ қилиб, сенга хабар беради, деб ишонган эдим.

  • Йўқ, ҳеч ким менга қўнғироқ қилмади, – деб жавоб бердим

мен миннатдорчилик кўз ёшларини тийишга ҳаракат қилиб.  – Сизга катта раҳмат, шунча одам мен учун ибодат қилибди.

  • Худога шукрона айт – ахир, бу мўъжиза!
  • Сиз ҳақиқатан шундай деб ўйлайсизми? – дедим мен ҳамон

ўзимнинг шифо топганимга ишонишдан қўрқиб.

–Албатта! – хитоб қилди у. – Мен бунга аминман!

Қавмбоши Джек ҳақ экан. Азобларим барҳам топди. Воқеанинг бундай ғайритабиий бурилишини агар ибодатнинг иши билан изоҳлаб бўлмаса, нима билан изоҳлаш мумкин?! Етти ой азоб тортганимдан кейин жамоат мен учун ибодат қилганда,  қутилмаганда ўша лаҳзада шифо топдим, буни шунчаки тасодиф деб баҳолаш мумкинми? Бундай тасодифга ишониш мумкин эмас. Юз берган воқеани врачимга айтганимда, у ҳам ўзини йўқотиб қўйди. Унинг айтишига қараганда, бундай симптомлар бирданига юз бериши мумкин эмас экан. Аммо солиҳ масиҳийларнинг ибодатлари натижасида мўъжиза юз берганини билардим.

         Шу воқеа сабабли ибодатгўй жамоат қанчалик катта имкониятларга эга эканини билиб олдим. Биз жамоатнинг ҳамма потенциал имкониятларини тасаввур қила олмаймиз, бизнинг вазифамиз – қанчалик қудратли эканини аниқлаб олиш. Биз – имонлиларга ана шу куч–қудрат манбаига ёпишиб оладиган ва Муқаддас Руҳ раҳнамолигида ибодат қилишни ўрганадиган вақт келди. Биз яшаб турган оламни қутқариш — бу сўзнинг том маъносида – бизга боғлиқ. Худо бизга бу ҳақиқатни англашимизга ёрдам беради.

                                     ***

         Исо хочга михланиб, тирилгандан кейин 120 кишидан иборат гуруҳ ҳар куни ибодатга йиғилишарди, кейин шу гуруҳ биринчи жамоат бўлди, Янги Аҳдда бу эсланади. Бу одамлар муттасил ибодат қилгани йиғилишар эди (қаранг: Ҳаворий. 1:14). Биринчи жамоат ибодат қиладиган жамоат бўлган эди.

         Маълум вақтдан– ҳаворийлар Муқаддас Руҳга тўлганларидан кейин, уларга яна уч мингтача одам қўшилди. Уларнинг ҳаммаси нажот топиб, “доимо ўзларини ибодатга бағишлардилар” (қаранг: Ҳаворий. 2:42). Улардан баъзилари Худодан, бизга жасорат ато этгинки, Исо номи билан юз бераётган ажойиботларни кўриб, Худонинг сўзини эълон қилайлик, деб илтимос қилдилар. Худо уларга жавоб берди. “Улар ибодат қилиб бўлганларидан кейин, улар йиғилиб турган жой силкинди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, жасорат билан Худонинг сўзини гапирадиган бўлдилар” (Ҳаворий. 4:31). Илк жамоат доимо ибодат қилди, шу ибодатлар сабабли атрофдаги олам ўзгарди.

         Ҳозирги жамоатнинг кучи, илгаригидай, ибодатдан иборат. Биз – Масиҳ Танаси аъзолари – Худо кучининг қудратли ишига гувоҳ бўлишимиз мумкин.  Агар биз ҳам ибодатда собит бўлсак, илк масиҳийлар сингари қизғин ибодат қилиб, ўз имонимизни ва якдиллигимизни намойиш қилсак, атрофимизда ажойиб ўзгаришларни кўрамиз.

         “ Бу миқёсдаги коллектив ибодат ҳар доим ниҳоятда таъсирли, – дейди қавмбоши Джек. – Аммо йиғилган одамлар аввало, кўринмас оламнинг реаллигига ишонч ҳосил қилишлари керак, бу оламда уларга маълум имтиёзлар берилган, ғайритабиий кучларга киришишга рухсат берилган.  Кўп одамлар ибодат қилиш кераклигини биладилар, аммо ўзларининг ибодатлар самара олиб келишига ишонмайдилар. Агар улар кўринмас оламнинг реаллигини тан олсалар, жасорат ҳам топадилар, имонда мустаҳкам бўладилар. Исо нарсаларнинг тартибини ўзгартириш учун, ҳалок бўлаётганларни қутқариш, хасталарга шифо бериш учун, оилаларни тиклаш учун, одамларни ичдан ўзгартириб, халқларни дуо қилиш учун келган. Бунинг учун эса ибодатгўй жамоат зарур”.

         Худо истиқомат қиладиган масканнинг қурилиши

         Мен  биронта Худога хизмат кунини эслай олмайманки, кўз ёшлари тўкмаган бўлайин. Мен доимо жамоатхонада йиғлардим, чунки у ерда Худонинг иштирокини жиддий ҳис қилардим.

         Эҳтимол, Худонинг ваъдалари орасида энг ажойиби шу бўлса керак: ҳар сафар биз Худони шарафлаганимизда, У истиқомат қиладиган масканни Унга атаб қурамиз. Орамизда Муқаддас Руҳнинг иштирок этаётганини ҳис қилишдан ажойиб нарса борми?! Сиз бу ҳисни уйда, жамоатхонада, тоғ чўққисида, далада, денгизда ва кўплаб бошқа жойларда бошдан кечирасиз. Худога сажда қилганимизда, бу юз беради, чунки У Ўз халқининг ҳамду саноси орасида яшайди (қаранг: Забур 21:4). Яна қайси дин шундай Худо билан “мақтаниши” мумкин?

         Қавмбоши Джек бизни шунга ўргатган эдики, Муқаддас Китобда Худонинг иштироки моҳияти уч аспектда очилади. Муқаддас Китобда айтилишича, биринчидан, Худо ҳамма жойда ҳозиру нозир, иккинчидан, У бизнинг орамизда иштирок этишга ваъда беради, учинчидан, Унинг иштирокини аниқ ҳис қилиш мумкин.

         “Ҳар доим “Худо ҳамма жойда, шунинг учун Худонинг иштироки тўғрисида гапиришдан маъни йўқ” деб тасдиқловчи пуристлар ҳар доим топилади. “Бир томондан, бу тўғри, – дейди қавмбоши Джек. – Худонинг ҳамма жойда ҳозиру нозирлиги шубҳасиз, чунки У ҳамма жойда бўлиб, қўлини бутун борлиққа тегизади. Муқаддас Китоб яна шу тўғрида айтадики, Худо бизнинг орамизда иштирок этишга ваъда беради, У бизни етаклаганда, бизга ўгит берганда, биз билан суҳбат қилганда, Унинг иштирокини сезамиз, шунингдек, биргаликдаги ибодат пайтида Худонинг иштирокини аниқ ҳис қиламиз, Худони шарафлаганимизда, шу тариқа Худонинг қудратига     йўл очамиз”.

         Худога сажда қилиб, У истиқомат қиладиган масканни қурамиз. Одамлар Худога ҳамду сано айтганларида, У бизга Ўзининг иштирокини ҳис қилдиради. Агар Уни шарафлаш воситасида таклиф қилмасак, У бизга зоҳир бўлмайди.

         Имонлиларнинг ҳар бир йиғини Худонинг иштирокини қанчалик ҳис қилишини истаётганини йиғиннинг ўзи аниқлаб олади. Шунга мувофиқ равишда Худонинг шарафланишига кўпроқ ёки озроқ аҳамият беради.

         Бу оламда Худонинг Жамоати бўлиб, доимо бизни йўқ қилишга интилаётган ёвузлик кучлари билан уруш ҳолатида бўламиз. Аммо Муқаддас Китоб бизга ғалабаси таъминланган ғолиблар сифатида қарайди (қаранг: Рим. 8:37). Биз Худони шарафлаганимизда, Муқаддас Руҳ келади, иблис мағлубиятга учрайди. Бизни эгаллаб олиши мумкин бўлган ҳамма нарса – хасталик, қашшоқлик, гуноҳ, умидсизлик, муваффақиятсизлик – Худога ҳамду сано сабабли тескари томонга айланиб кетади. Худога сажда қилганимизда, бизни синдиришга уринган ҳамма нарса устидан  У ғалаба қилади.

         “Сиз Худонинг иштирокини ҳис қилиб, атрофингизда юз бераётган ҳодисалардан қатъий назар куч ва ишончга эга бўласиз, – дейди қавмбоши Джек. – Аммо Худога ҳамду сано айтмасангиз, Худонинг иштирокини ҳис қилмайсиз. Худони шарафлаш хасталикни, нафратни йўқотади, сизни умидсизликдан, ҳалокатга маҳкумлик ҳиссидан, азоб–уқубатлардан халос қилади. Худога сажда қилиш дўзах оловини ўчиради, ўзидан кейин ер юзида ўлимни қолдирадиган ҳаётнинг бўшлиғини тўлдиради. Худонинг қудрати ўз йўлида гуноҳ,  хасталик, худбинлик, иблис туфайли ўрнатилган, ҳамма тўсиқларни парчалайдиган торнадо сингари фаолият кўрсатади”.

         Худога ҳамду сано айтиб, Унинг эътиборини ўзимизга қаратиб қолмаймиз – У бусиз ҳам бизга эътиборли; ибодатларимизда Унинг жавобини кутиб, Унга хушомад қилмаймиз – У бусиз ҳам бизга марҳамат қилади ва бизнинг илтимосларимизни қондиради. Биз Худога ҳамду сано айтиб, аввало, Унга севгимизни ва ҳурматимизни ифода этамиз, бизнинг истагимиз Унинг хоҳиш–иродасига кўра эшитилишини истаймиз.

         “Худонинг Каломи бизни оғриқ, ёвузлик, ҳалокат ёки бахтсизлик учун миннатдорчилик билдиришга даъват қилмайди, – деб тушунтиради қавмбоши Джек. – Аслида У, вазиятга қарамай, Ўзини шарафлашга бизни ўргатади. Ҳамма нарса учун Унга шукрона айтишимизни У талаб қилмайди, балки биз тушган ҳамма вазиятда ҳам Унга шукрона айтишимизни талаб қилади. Бизнинг аҳволимиз қанчалик фожиали ёки қийин бўлмасин, Худони шарафлаш учун даъват қилинганмиз, чунки У бу вазиятдан устун, Унинг севгиси ҳамма қийинчиликлар устидан ғалаба қилишимизга ваъда беради”.

         Баъзан ҳамду сано мадҳияларини куйлаганимиздан кейин, қавмбоши Джек бутун қавмга, ёнингиздагилар билан қўл ушлашинглар, деб илтимос қиларди. Кейин ҳаммамиз биргаликда бирон конкрет муаммони ҳал қилиш тўғрисида ибодат қилишни бошлардик. Шунда мен ҳар доим ибодат қилаётган бизларни тўлдириб турган Худо Руҳининг қудратини ва одамларнинг якдиллигини ҳис қилардим. Шундан сўнг қавмбоши Джек биздан, бир–бирларингизни қўлларингизни ушлашган ҳолда юқорига кўтариб, Худога ҳамду сано айтинглар, деб илтимос қиларди. Шу лаҳзада бизнинг орамизда Худо иштирок этаётганига ҳеч кимда шубҳам бўлмасди.

         Худога шу тариқа маъқул бўлган ҳамду санони айтиб, У учун маскан қурамиз, Унинг исмини шарафлаш ҳаммамиз учун биринчи ўринда туриши керак. Биз фақат вақти–вақти билан Худога хизмат қилишда иштирок этиш ва ҳамду сано мадҳияларини куйлаш учунгина даъват қилиниб қолмаганмиз, балки кун давомида Худони шарафлаб, Унга сажда қилишимиз керак. Худони шарафлаш – ибодатларимизнинг ажралмас қисми ва куч–қудрат манбаидир.         

Худонинг ишини қилиш учун одамларнинг бирлашуви

“Мен ўз олдимга буюк жамоат барпо қилишни мақсад қилиб қўймайман – мен буюк одамларни йиғмоқчиман”, – деб бир неча марта айтган эди қавмбоши Джек уч йил давомида. Мен ҳам унинг қўйларидан бири эдим. У ҳеч қачон катта жамоага асос солишга интилмаган, чунки у бизнинг руҳан ўсишимизга ёрдам бериш билан, Худо бизни қандай кўрмоқчи бўлса, шундай шахслар бўлишимизга ёрдам бериш билан  банд эди. Биз узлуксиз равишда руҳан комил бўлиб бордик ва бу бизнинг ҳаёт тарзимизга айланди. Шунга қарамай, жамоатимиз доимо ўсиб борди, эски бино ҳамма истовчиларни сиғдира олмасди. На хизматнинг кўплаб қўшимча турлари, на майдонни кенгайтириш ёрдам берди.

         Ўшанда мен шуни тушунган эдимки, жамоат – бу бино эмас, балки одамлар экан. Сиз, мен ва Исога ишонган миллионлаб одамлар Унинг Жамоатидир. Жамоат биноси фақат йиғиладиган ва бу оламга чиқиб, Худонинг ишларини ижод қилишни бошлайдиган жой, холос.

         Жамоатдаги ҳар бир имонлининг ўз вазифаси бор. Бу вазифаларни бажариш учун Худо ҳар биримизга маълум қобилият ва истеъдод берган (Эфес. 4:8–16). Агар бизнинг маҳаллий жамоатларимизга Худодан қўрқадиган, қавмнинг руҳий ўсишига масъул бўлган хизматчилар раҳбарлик қилсаларгина, биз истеъдодимизни муваффақиятли ривожлантириб, Худо оиласининг комил аъзолари бўла оламиз. Жамоатда биз Худони ва Унинг ниятларини билишни ўрганамиз.

         “Жамоатни йўлбошчилар эмас, балки Масиҳ барпо қилади, – деб тушунтиради қавмбоши Джек. – Аммо йўлбошчилар зарур, чунки уларнинг вазифаси – одамларга таълим бериб, уларни йўналтиришдир. Кўпинча қавм қавмбошиларга ёки руҳонийларга ўз қавми ҳақи–ҳурмати Худони иззат қиладиган ёлланма ишчилар сифатида қарайдилар. Улар ўз йўлбошчиларига жамоат асосчилари сифатида қарайдилар ва жамоатга ўзлари учун барпо қилинган ташкилот сифатида ташриф буюрадилар. Шу сабабдан одамлар ўзларини бир қурол ва шу қурол ёрдамида Худо бу оламни ўзгартиришини кўрмайдилар. Аслида жамоат ташкилот эмас, балки организмдир. Йўлбошчилар қавмни кўришга ўргатишларини Худо истайди, уларнинг вазифаси шундан иборат”.

         Сиз Масиҳ Танаси аъзоси эканингизни назардан қочирмаслигингиз жуда муҳим.  Агар сиз буни тушунмасангиз, сиз ўзингизни шунчаки жамоатнинг оддий аъзоси, “шунчаки” она, “шунчаки” ота, “шунчаки” уй бекаси, ўқитувчи, ўт ўчирувчи, талаба, идора хизматчиси, ҳарбий хизматчи, водопроводчи ёки сотувчи деб кўрасиз. Сиз одамларга Худонинг севгиси ва кучини зоҳир қила олмайсиз.  Жамоатга келиш ва бошқа имонлилар билан бирга коллектив ибодатда иштирок этиш – биз ҳаммамиз ер юзида Худонинг ишларига алоқадор эканимизни тушунишимизга ёрдам беради.

         Шунинг учун ҳар сафар жамоатга келганимизда, ваъзлар ва ибодатлар таъсири остида маълум ўзгаришлар юз бериши керак. Масиҳ Танасида бўлишимиз бизни янгилайди, тетиклаштиради ва мустаҳкамлайди. Агар сизнинг бунга ишончингиз бўлмаса ёки ўз вазифангизни бажариш учун кучингиз етмаса, Худодан, мен учун айнан ҳозир турган жамоатим кўзда тутилган эдими, деб сўранг. Худо албатта сизга жамоангизни кўрсатади.

         “Сиз буюк ҳуқуққа – ибодат қилиш ҳуқуқига эга эканингизни англаб етишингиз керак, фақат шундагина жамоатнинг вазифасини тўғри тушуна оласиз, – дейди қавмбоши Джек. – Антиохиядаги жамоатда ибодат йиғинида Худо айрим пайғамбарларга ва муаллимларга Ўзининг оламни ўзгартириш режасини  зоҳир қилди ва келгусида бу режа амалга оширилди (қаранг: Ҳаворий. 13:1–3). Ўша пайғамбар ва муаллимлар шуни тушундиларки, Худонинг режасини амалга ошириш учун улар, биринчидан, Муқаддас Руҳнинг ибодатга ва рўзага даъватига жавоб беришимиз керак, иккинчидан, ўз вазифамизни бажаришимиз лозим. Олам ҳам ўзгарди. Табиийки, 2000 йил олдин ўтказилган Антиохиядаги ибодат йиғини инсоният тарихида кескин бурилиш бўлди. Ҳар қандай тарихий таҳлилнинг кўрсатишича, ҳозирги оламни шакллантирган воқеалар занжири, аниқроғи, ғарб цивилизацияси ўша ибодат йиғинидан бошланган эди.

         Ибодат қилувчи ва ўзларининг Масиҳда ким эканини тушунувчи одамлар турли даражадаги – маҳаллий, регионал, давлат ёки халқаро даражадаги воқеаларнинг боришига таъсир кўрсатадилар. Кўплаб имонлилар бугунги кунда, Масиҳга ишонч ҳар қандай вазиятдан чиқишга ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар. Аммо Худо шуни истайдики, биз бошқа одамлар тўғрисида ибодат қилишимиз учун васийлик ибодати хизматимизнинг фундаменти бўлсин”.

         Ўттиз йилдан кўпроқ вақтдан бери мен Худонинг йўлларидан юриб, бир ҳақиқатни яхши ўзлаштириб олдим: бошқа имонлилардан ажралган ҳолда руҳан ўсиш ва ўз истеъдодини ривожлантириш мумкин эмас. “Фақат мен ва Худо” принципи бўйича яшаш ҳам мумкин эмас. Имонлилар, бир тананинг аъзолари каби, ўзаро мустаҳкам боғланган.

         “Кўпчилик Худо билан ёлғиз гаплашсам эди, деб истайдилар, – дейди қавмбоши Джек. – Худо билан ёлғиз суҳбатлашиш ажойиб, агар фақат шу билан чекланиб қолсангиз, сиз руҳан комил бўла олмайсиз. Руҳий ўсишингиз тўхтайди. Сиз ўзингизга диққат қарата бошлайсиз. Афсуски, айримлар ана шундай алоҳида ҳаёт кечирадилар ва ўзларини руҳий одамлар ҳисоблайдилар. Бу Ўрта асрларнинг кўплаб жамоат хизматчиларига хос бўлган ҳақиқатдан қочишга интилишга жуда ўхшайди. У пайтларда руҳий зулмат ҳукмронлик қилар эди, чунки одамлар Худонинг нурини қандай олиб боришни унутиб қўйган эдилар. Ўша хизматчилар кечирган ҳаёт тарзи “монахлик” деб номланарди – одамлар Муқаддас Руҳдан фикр ойдинлашувини истардилар. Аммо ўзларини бошқа имонлилар билан мулоқот қилишдан ва бу мулоқот олиб келадиган илиқлик ва илҳомдан маҳрум этдилар. Биз бошқа имонлилар билан бирлашиб, жамоатни барпо қиламиз, бу жамоат Худога ғайрат билан хизмат қилиб, нафақат Муқаддас Руҳ кучи билан ибодат қилади, балки оламга Худонинг севгисини намойиш қилади”.

         Худонинг ишларини бажаришга қодир одамларнинг бирлашуви маҳаллий жамоатларда юз беради, агар бу жамоатнинг аъзолари ўзаро боғланган ва биргаликда руҳан ўсаётган бўлса.  Кимлигимизни, Ким томонидан яратилганимизни ва нимага даъват қилинганимизни айнан жамоатда билиб оламиз.

         Сиз жамоат аъзоси бўлиб, Масиҳдаги биродарларингиз ва сингилларингиз билан бирга бўлганингизда куч оласиз. Агар эр ва хотин бир бўлса, уларнинг эр–хотинлик алоқалари бузилмасдир. Агар болалар ва ота–оналар бир бўлса, оила мустаҳкам бўлади. Жамоатга нисбатан ҳам бу ишончлидир. Агар жамоат йўлбошчилари билан қавм ўртасида якдиллик ҳукм сурса, уларнинг ибодати куч олади, “Худо бизнинг ибодатимизга жавоб беради” деган ишонч ўсади.

                  Масиҳийлар бирлигининг енгилмас кучи

         Жамоатимизда чоршанба кунлари бўладиган кечки йиғинлар якшанба хизматлари каби ташкил қилинган эди. Худди якшанба кунлари кўрганмиздай, бу кунги йиғинда ҳам одамлар Худога ибодат билан сажда қилардилар. Чоршанба кунлари кечки йиғинлар сабабли мен одамлар учун тўғри васийлик қилишни ўрганиб олдим. Биз ўрнимиздан туриб, ибодат қилиш учун ўрнимиздан турганимизда, ҳаммага кечирим ибодати ёзилган бир варақ қоғоз бериларди, бунда жамоатимиз аъзолари, шунингдек, шаҳардаги, мамлакатдаги ва бутун оламдаги имонлиларни кечириш тўғрисида ёзилган бўларди. Бу одамларнинг ҳаммаси бизнинг жамоатга қўнғироқ қилишар ёки биз учун ибодат қилсангизлар, деб хат ташлаб кетишарди. Шунингдек, биз айрим жаҳонда юз бераётган кризисларни муваффақиятли бартараф қилишга ҳам қавмбоши бизнинг эътиборимизни қаратарди. Чоршанба кундаги кечки ибодат якшанбадагидан кўра 30 дақиқа узоқроқ бўларди, чунки кечириладиган нарсалар кўп эди. Кўпинча биз ибодатларимизга, жумладан, шаҳаримизнинг фаровонлиги тўғрисидаги ибодатга ажойиб жавоблар олардик.

         1980–йилларнинг охирида Жанубий Калифорнияда қаттиқ қурғоқчилик юз берди. Бир неча йил давомида бир томчи ҳам ёмғир ёғмади. Энг даҳшатлиси шу эдики, шаҳарга сув беришнинг қатъий тартиби ўрнатилди. Бунақасини кўрмаган одам аҳволимизнинг  нақадар ёмонлигини тасаввур қила олмайди. Боғларимизни, кўкаламзорлаштирилган жойларимизни суғориш имконияти йўқ эди – боғимиз ўлиб бораётган эди. Ҳожатхонада сув тушириш имконсиз ёки зарур бўлганда ювиниш мумкин эмас. Агар минерал сувни запас қилишга улгурмасангиз, ичишга ҳеч нарсангиз бўлмайди. Агар сувни белгиланганидан ортиқ сарфласангиз, нафақат жарима тўлайсиз, балки сувни тамомила ўчириб қўйишлари ҳам мумкин. Сиз ҳеч нарса қилолмайсиз. Қурғоқчилик даврида сувга бўлган эҳтиёжингизни тўлиқ қондиришдан маҳрум бўласиз.

         Чоршанба кунги ибодат йиғинларидан бирида Худо Анна Хейфорднинг юрагига солди: Ханна маҳаллий янгиликлар дастурини кўрганда, ўзи олган  Худонинг кўрсатмаларини айтиб беришга даъват қилинди. Метереолог шарҳловчи шундан хабар бердики, бизнинг регион антициклон ҳукмронлиги остида – юқорилаган босим вилоятида жойлашган. Ханна репортажни кўрар экан, Худо унга, жамоат бу антициклоннинг алмашуви учун ибодат қилиши керак, ана шунда ёмғир учун шароит яратилади, деб унинг юрагига солди. Гарчи март ойи бошланган бўлса ҳам, биз Худонинг амрларини бажаришимиз керак эди. Март ойи бошланди дегани – Калифорнияда ёмғир мавсуми тугади дегани эди.

         Қавмбоши Джек бизга, моддий ва руҳий оламнинг алоқалари тўғрисида, Худо қадимги Яҳудия халқи билан қандай гаплашгани тўғрисида эслатди. Қавмбоши Джек қуйидаги қонуниятни таъкидлади: одамлар Худога сажда қилишни бас қилишлари билан “уларда ёмғир бўлмай қолди” (қаранг: Закариё 14:17). Бундан биз қуйидагича хулоса чиқардик: агар биз Худога ҳимоячи ва васий сифатида қарасак, ёмғирни кутишимиз учун асос бўлади. Биз шунга ишонар эдикки, Худога ҳамду сано айтиб ва Унга, бизнинг эҳтиёжимизни қондиргин, деб илтимос қилиб, антициклоннинг ҳаракатига ҳалақит берадиган қаршиликни бартараф қила оламиз. Бунинг натижасида ёмғир ёғиши учун шароит яратилади, агар йилнинг бу пайтида ёмғир бўлмаса ҳам.

         Шуниси ажойибки, антициклон ҳақида янгиликлар дастурини айтиб берган метереолог шарҳловчи бизнинг жамоатда бўлиб, Ханнанинг сўзларини эшитди. У Худони шарафлаётган одамларни кўрди, Калифорния устида ёмғир қуйсин, деб антициклон харакати йўлига ҳалақит бераётган ҳамма тўсиқларни бартараф қилиш тўғрисида Джекнинг ибодатини ҳам эшитди. Метереолог шундан ҳайратда эдики, бу муаммо ибодатнинг мавзуси бўлган эди.

         Регион бир неча ҳафта давомида антициклон ҳукми остида бўлишига ва бу эса ҳаво оқимининг ёмғир ёғишига қаршилик қилишига қарамай, ибодат қилганимиздан кейин 48 соат ўтгач, юқори босим аралаша бошлади ва ёмғир томчилади.  Ўша йилнинг март ойи Лос–Анжелос тарихида энг серёмғир бўлди. Ўшанда ёққан ёмғир мииқдори бутун мавсумга етар эди. Ўша куни жамоатда кечки ибодатдан кейин ҳаво қанчалик ўзгариб кетганини кўрган метереолог шарҳловчи янгиликлар кечки дастурида буни алоҳида таъкидлади.

  • Мана бу жалани кўряпсизларми? – деб сўради у. – Мен жамоатда бўлган эдим, улар ёмғир ёғсин деб ибодат қилишди.

Метереолог бу мўъжизанинг гувоҳи бўлиб, бизнинг жамоатга қайтиб келди ва  Раббийга имон келтирди. Метереолог, ҳавонинг бундай ўзгаришини илмий нуқтаи назардан тушунтириш қийин, деб тан олди, чунки Калифорнияда март ойида ёмғир камдан–кам бўларди. Жанубий Калифорнияда ҳавонинг кутилмаганда ўзгаришини “март мўъжизаси” деб атадилар. Жамоатда нима юз бергани тўғрисида ҳеч нарса эшитмаганлар ҳам шундай деб гапирардилар.

Бу мўъжиза ҳаммамизни ларзага келтирди. Биринчидан, қурғоқчилик доимо бўлиб турадиган мамлакатларда одамларга яшаш қанчалар оғирлигини англаб етдик. Улар учун ибодат қилишимизга сабаб топилди. Иккинчидан, серёмғир кунларда бундан кейин ҳеч қачон шикоят қилмайдиган бўлдик. Учинчидан, ибодат буюк кучга эканига ишонч ҳосил қилдик, ҳатто табиатнинг ўзи ҳам бу кучга қаршилик кўрсата олмас экан.

Мени тўғри тушунинг. Юз берган воқеани жамоатнинг ибодати билан боғлаганимда, мен фақат ўзимизнинг жамоатимизни назарда тутмаяпман. Худо бошқа кўплаб жамоатларни ҳам ибодатга даъват қилганига ишончим комил. Мен фақат бир нарсани таъкидламоқчиман, холос: ўша куни жамоатда кечки йиғинда иштирок этиб, ибодат қилган одамлар аллақандай одатдан ташқари ҳодиса юз берганини тушундилар. Худони шарафламоқчи бўлиб бирлашган одамларнинг ибодатлари ниҳоятда катта куч олганда, У одамларнинг ибодатига жавоб беришини ҳаммалари кўрдилар.  

Айрим одамлар, Худо бизнинг ибодатимизга жавобан об–ҳавони ҳам ўзгартира олармикан, деб шубҳаланадилар. Лекин Муқаддас Китобда Худо буларни қилгани тасвирланган–ку! “Мана, Илёс пайғамбар ҳам бизга ўхшаш бир инсон эди. Ёмғир ёғмасин дея, у астойдил илтижо қилди ва ер юзига уч йилу олти ой ёмғир ёғмади. У яна илтижо қилгач, осмондан ёмғир ёғди ва ердан ҳосил униб чиқди” (Ёқуб 5:17–18). Яна Муқаддас Китобда айтилишича, “Худо учун имконсиз нарса йўқ”(Лука 1:37) ва “Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг Ўзидир” (Иброний. 13:8). Бизни ишонтириш учун яна нима керак?

                   ***

         Лос–Анжелесда мен қирқ йил яшадим. Шу йиллар давомида бу ерда кўп зилзилани кўрдим. Биз ҳар доим зилзилаларни кутардик. Муқаддас Китоб яқинлашиб келаётган фалокатлар тўғрисида айтади. Сейсмологлар бизни Калифорнияда яқинлашиб келаётган хавфдан огоҳлантирардилар, кўп ёзувчилар ўз китобларида зилзиладан башорат қилдилар. Аммо қавмбоши Джек бизга шуни ўргатган эдики, агар биз ҳар доим Худода бошпана топишни истасак, биз бу башоратларда ибодатга рағбатни кўришимиз керак.

         “Аслида Муқаддас Китобнинг бирон жойида, Худо Ўз халқига зилзиладан халос бўлиш ҳақида васийлик қилишни буюрмаган, – деган эди қавмбоши Джек. – Аммо биз, Худонинг шафқати билан бўрон ва довул тинсин, деб ибодат қилсак ёки қурғоқчилик даврида ёмғир шаррос қуйсин, деб ибодат қилсак, зилзиладан халос қилгин, эй Худойим, деб ибодат қилиш мантиқсизлик бўладими?! 113–санода айтиладики, Худо самоларда ҳукмронлик қилади, ер юзи эса инсон болаларига мулк қилиб берилган (қаранг: Забур 113:24). Худонинг нажот топган болалари битта имтиёзга эгадирлар – ҳалокат ва вайронагарчилик олиб келадиган фалокатдан қутулиш учун ибодат қилиш, вазиятнинг яхши томонга ўзгариши учун ибодат қилишдир. Шу боис фалокатнинг зарбасини юмшатиш учун, табиий офатнинг ҳамма оқибатларини бартараф қилиш учун ибодат қилиш зарур, агар зарба кучини қайтаришга муваффақ бўлинмаса”.

         Сиз шундай деб сўрашингиз мумкин: “Агар шундай бўлса, одамлар ибодат қилган бўлсалар, нима учун 1994 йили барибир Нортриджда зилзила юз берди? Наҳотки одамлар ўша куни ибодат қилишни бас қилган бўлсалар?”

         Мен Нортриджда яшаганимда, ҳар куни зилзиладан сақлагин, деб ибодат қилардим. Кўп одамлар ҳам бу тўғрида ибодат қилганлари менга маълум. Шунда ишончим комилки, табиий офат кенг ёйилганига қарамай, уларнинг ибодатлари туфайлигина ҳалок бўлганлар сони оз бўлди. Минглаб одамлар ҳалок бўлишлари мумкин эди. Агар ўша куни зилзила юз берган куни ҳеч ким ибодат қилмаганда эди, фалокат ниҳоятда даҳшатли бўлиши мумкин эди.

         Агар сизнинг шаҳрингизда ҳам шунга ўхшаш ҳодиса юз берса, одамлар ибодат қилмай қўйди, деб ўйлаш керак эмас. Худо осмонда ўтириб олиб, бизнинг ақлимизни киритиб қўйиш учун янги кулфатларни кашф қилиш билан банд, деб ўйлаш тамомила хатодир. У бошқа нарсани истайди. Биз Унга тавба қилиб келишимизни, ибодатни менсимаганлигимиз учун, бизнинг ибодатларимизга У жавоб беришни истаётганига ишончсизлигимиз учун тавба қилишимизни истайди.  Биз уйғонишимизни, бизни на дўзах кучи, на табиат кучлари буза оладиган ишончли таянч бўлишимизни У кутяпти.

         Бизнинг жамоатимиз бошқа муаммолар, жумладан, полициянинг жиноятчилик учун муваффақиятли кураш олиб бориши учун, эпидемия ўчоғининг бартараф бўлиши учун, сайловларда солиҳ раҳнамолар ғалаба қилишлари учун, ҳалол судлар тайинланиши учун, штатимизда тинчлик ва хотиржамлик ўрнатилиши ва шаҳримиздаги ҳамма жамоатлар гуллаб–яшнаши учун ҳам ибодат қиларди.

         Албатта, биз ҳар доим, Худо шаҳримиз ташқарисидаги мураккаб вазиятга ҳам аралашсин, деб ҳар доим ибодат қилардик.

         Миссионер аёллар Дейна Карри ва Хизер Мерсер Афғонистонда асирга тушиб қолганларида, улар учун ҳамма – Лос–Анжелесда қавмбоши Джекнинг жамоати ҳам, Тиннесидаги менинг жамоатим ҳам, бутун мамлакатдаги ва дунёдаги сон–саноқсиз жамоатлар ҳам ибодат қилдилар. Улар озод бўлиб, соғ–саломат уйларига қайтганларини билганимиздан кейин биз – миллионлаб имонлилар йиғладик, Худога, ибодатларимизга ана шундай ажойиб жавоб берганинг учун Ўзингга шукрлар бўлсин, деб миннатдорчилик билдирдик.

         Хизер ва Дейна озод бўлганларидан кейин бир неча ой ўтгач, мен навбатдаги сафарда эдим, сафаримнинг мақсади китобхонлар билан янги китобларим бўйича тақдимот маросими ўтказиш эди.Шунда мен Хизер ва Дейна билан турли теле– ва радио студияларда учрашдим. Улар интервью берардилар. Мен уларни бағримга босганимда, бахтиёр кўз ёшлари ўша лаҳзада томоғимни бўғиб қўйди, чунки бу мўъжиза эди. Хизер ва Дейнанинг нажот топиши ибодатгўй жамоатнинг енгилмас кучига ажойиб гувоҳлик эди. Ҳеч қандай душман уни мағлуб қила олмасди.

Масиҳийлик конфессиялари ўртасидаги ғовларнинг бузилиши

         Олмани, апельсинни, нокни, олчани, бананни, шафтолини бир–бири билан солиштириш мумкинми? Уларнинг ҳаммасида такрорланмас ҳид бор, айни пайтда мева ҳисобланади. Агар уларни аралаштирсангиз, ажойиб мева салати ҳосил бўлади. Биз турли масиҳийлик конфессияларига айнан шундай муносабатда бўлишимиз керак. Уларнинг мақсади – Масиҳ Танасини бўлиб ташлайдиган ғовлар ўрнатиш эмас, балки ҳамфикрлар жамоатига имонлиларни бирлаштириш бўлса яхши бўларди.

         Турли масиҳийлик конфессиялари мавжудлигининг, Эски Аҳд даврида Исроилнинг бир неча қабилага бўлиниб кетганига қараганда, ёмон томони йўқ. Аммо мулоқот доирамизни чегаралаб, ўзимизнинг “қабила”га, яъни конфессияга мансуб масиҳийларни эътироф этганимизда, қўшни “қабила”да Масиҳдаги биродарларимизни ва сингилларимизни кўрмай қолганимизда, биз Масиҳ Танасида бирлигимизни тушунишни бас қилган бўламиз, муаммо ана шунда бошланади. Бошқа “қабилалар”га менсимаслик муносабатимиз, уринишларимиз оқибатида улардан ўзимизни девор билан ажаратиб қўйишимиз, ўзимизнинг хулқ–атворимизни оқлашимиз Худога жирканчдир. Бир–биримизни севишимиз, Худога маъқулдир, чунки ҳаммамиз – ягона Масиҳ Танасининг аъзоларимиз.

         Одамлар конфессиялар ўртасига ғовлар ўрнатдилар, чунки бир оқимнинг вакиллари бошқа оқимга кириб келишларидан улар қўрқадилар. Вақти келиб, имонлиларга, ўз “қабилангиз”дан қўшни “қабила”га ўтиш гўё Худодан тамомила айрилишга олиб келади, деган ғоя зўрлаб сингдирилади. Биз Худодан, бошқа масиҳий конфессияларига қарши нотўғри тушунчадан бизни халос қилгин, дея ибодат билан сўрашимиз керак. Ахир, бу нотўғри тушунчалар одамларни бир–бирларидан узоқлаштиради, Масиҳ Танасини ичдан емиради. Худо орамиздаги мавжуд фарқларни тўғри тушунишимизга бизни ўргатган. Ҳамма мевалар ҳар хил таъмга эга бўлишига қарамай, улардан ажойиб мева салати ҳосил бўлади.

         Исо шундай деган эди: “Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади” (Юҳанно 13:35). Аммо Исонинг издошларини кузатувчи одамлар кўпинча бошқача манзарани кўрадилар – биз сафларга бирлашишимизни ва ўзимизга ўзимиз маҳлиё бўлишимизни улар кўриб турадилар. Улар яна шуни кўрадиларки, биз ўзимиздан нимаси биландир фарқ қиладиган одамларга қўлимизни чўзмаймиз, бир–биримиз билан курашамиз.

         Кўпинча имонга келмаганлар мендан сўрайдилар: “Шунчалик кўп турли–туман конфессиялар нима учун бор? Биз тушунмаймиз. Наҳотки улар ҳақиқатан ҳам керак бўлса? Нима учун бир конфессиянинг вакили бошқа конфессиянинг вакилини танқид қилади?”

         Ҳар сафар уларга жавоб беришга ҳаракат қилиб, битта қаршиликка дуч келаман: нима учун масиҳийлар ўзларини бирлаштирадиган буюк ҳақиқатдан хурсанд бўлиш ўрнига, уларни айирадиган нарсаларга қайсарлик билан ёпишиб оладилар – ана шуни ҳеч тушунтира олмайман.

         Масиҳийларни “ҳаммасини қабул қилса бўлади” принципига асосан бирлаштириш мумкинлигига ишониш қийин бўлса ҳам, айрим масиҳий йўлбошчилари шунга розидирлар:  конфессионал фарқларга қарамай, барча масиҳийлар эътиқод қиладиган Муқаддас Китоб ҳақиқатлари асосида Худога ишонадиган имонлиларни билаштириш мумкин. Гап Раббимиз Исо Масиҳнинг муқаддаслиги, Унинг гуноҳсиз уруғланиши, солиҳ ҳаёти, хочдаги гуноҳни ювиш учун ўлими ва тирилиши, Худо уч шахсда – Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳда бирлашуви, Муқаддас Ёзувнинг илоҳийлиги ва таълим бериш учун фойдалилиги, биз – Исога ишонувчиларга У билан бирга самоларга абадий ҳаёт инъом қилингани тўғрисида бормоқда. Наҳотки Исо номи билан Худога бўлган севги орқали бирлашувимиз учун булар етарли бўлмаса?!

         Менимча, имонлиларнинг ёш авлоди тафаккурларидаги бу сингари образда ўзгаришларга тайёр.

         “Бизнинг мамлакатимизда ва оламда кўплаб турли–туман конфессиялар бор, бу конфессияларнинг вакиллари ҳар хил миссионерлик ва жамоат ташкилотларида ғайрат билан Худога хизмат қиляптилар, – дейди қавмбоши Джек. – Бугун мен  шуни аниқ ҳис қиляпманки – илгари ҳеч қачон бўлмаган эди – бўлинишимизнинг муаммоларини ҳал қилишда қолоқлик яқинлашяпти. Бизнинг олдимизда бир вазифа турибди: бизни ажратиб турган жарлик устидан кўприк қуриш ва биродарона муносабатни тиклаш. Шунинг учун биз Худонинг севгиси билан тўлиқ нигоҳимизни бошқа жамоат анъанасидаги одамларга қаратишимиз керак, токи ҳамма имонлилар Масиҳ Танасида бир бўлсинлар”.

         Бу вазифани бажариш учун нимага ҳар хил қарашимиз тўғрисидаги баҳсга эмас, балки бизни бирлаштирадиган нарсаларга диққат қаратишимиз лозим. Биз яна бошқа масиҳийларга ўз ҳақлигимизни ва солиҳлигимизни исботлашда давом этишимиз керак эмас, балки имонга келмаганларни Раббийга олиб келиш учун эътиборни қаратишимиз керак.

         “Зулмат шоҳлигида якдиллик йўқ, – дейди қавмбоши Джек, – гарчи  баъзан зулмат кучлари ягона фронт бўлиб ҳужум қилсалар ҳам, улар якдилликка эришганлари учун шундай қилмайдилар, балки битта кишанга боғланганлари учун шундай қиладилар. Ана шунинг учун ҳам душман ҳар қандай йўл билан Масиҳ Танасининг бирлашувига қаршилик қилади. Муқаддас Китобга биноан, Масиҳ номи билан йиғилган икки ёки уч киши Муқаддас Руҳ қудратини оладилар ва бунинг ёрдамида душманни мағлуб қила оладилар”.

         Душман имкон бор жойда бизни ажратадиган ғовни ўрнатишни мақсад қилиб олади. Мақсад – фақат бизнингбирлашувимизга ҳалақит бериш учундир. Имони заиф икки масиҳий якдилликка эришса, душман уларга қаршилик қилишга ожизлик қилади. Агар Жамоат ибодатда бирлашса, душманнинг мағлубияти муқаррардир.

          Камалакнинг ҳамма ранглари кўрингандагина чиройли бўлади. Одамлар буни тушуна бошлаяптилар. Исо Ўз издошларини бирлаштиряпти, бу жараён масиҳийлик конфессиялари орасида ғовларни бузишдан бошланади. Ҳозирги кўплаб масиҳийлик ташкилотлари ибодат гуруҳлари барпо қиляптилар, улар Худо Шоҳлиги шуҳрати йўлида буюк ишларни амалга ошириш учун конфессиялар орасидаги ғовларни йўқ қиляптилар. Бундай ташкилотлар янада кўпроқ бўлиши керак. Агар ҳамма масиҳийлар бундай ташкилотларнинг аъзолари бўлсалар, нур устига аъло нур бўларди.

         Жамоат раҳбарлари бир–бирлари билан яқиндан танишиб, турли конфессияларнинг вакиллари сифатида эмас, балки оддий одамлар сифатида мулоқот қилсалар, ана шунда нимадир ўзгариши мумкин. Улар бир–бирлари билан бошқа мусобақалашмайдилар ва ўзларини ҳамма нарсада ҳақ деб ҳисобламайдилар. Улар бир команданинг аъзолари сифатида фикр  юритган бўлардилар. Қавмбоши Джек ўз қавмига жамоатга дастлаб келган пайтда хато тушунчалари билан қандай курашгани тўғрисида айтиб берган эди.

         “Мен ҳеч қачон ўзимни мазҳабчи ёки шунга ўхшаш биронтаси деб ҳисобламаганман, – деб ҳикоя қилган эди у, – Ханна икковимиз бу жамоатга келганимизда, жамоат жуда кичкина эди. Кўчамиздани сал нарида эса ўша пайтдаги Америкада ўнта энг йирик жамоатдан биттаси жойлашган эди. Янги кичкина жамоатимизда биринчи якшанбани эслайман. Мен эшик олдида туриб, келганларни кутиб олган эдим. Ўшандан буён ўттиз йил ўтди. Мен тик турганимча, жамоатхонамиз ёнидан у ёқдан–бу ёққа ғизиллаб ўтаётган автомобилларни кузатардим”.

         Тахминан бир ҳафтадан кейин қавмбоши Джек кўча бўйлаб бораётиб, ўша катта жамоатхонанинг рўпарасида светофор қизилида тўхтабди. Кўк рангни кутиб, қавмбоши Джек бирдан жамоатхона томонга қараган ёноғи олов каби ёнаётганини ҳис қилибди. Ўша катта жамоатга Джек қандай муносабатда эканини Худо унга кўрсатаётганини у бирдан тушунибди. Қавмбоши Джек, мен ўз фикримни ўзгартиришим учун Худо менга мурожаат этяпти, деб тушунибди. Бу фикр унга ниҳоятда катта енгиллик олиб келибди.

         Юзи алангадай ёнаётганини ҳис қилиб, у Худога мурожаат қилибди:

  • Эй Худойим, тан оламан, бу жамоатга нотўғри муносабатда бўлган эдим, энди нима қилай?

Худо унга:

  • Аввал бу жамоатга бир назар ташласанг эди, – дебди.

Шунда қавмбоши Джек қайрилиб, жамоатхонага қарабди, кейин сўрабди:

  • Мен нима қилишим керак, эй Худойим?

– Бу жамоат учун Мен қилаётганларим тўғрисида ибодат қилгин, деб сенга даъват қиляпман. – Бу сўзлар қавмбоши Джекка ниҳоятда қаттиқ таъсир қилибди. – Мен бу жамоатда буюк иш қиляпман, бу жамоатнинг раҳбарлари сўраб–суриштирмаяптилар. Гарчи бу қўйлар сенинг отарингдан бўлмаса ҳам, сен – Менинг чўпонларимдан бирисан, сенга ибодат қилишингни буюраман.

         “Ўша лаҳзада юрагимда ақлга сиғмайдиган нимадир бўлди, – деб ҳикоя қилди қавмбоши Джек жамоатга. – Мен ўша жамоатни севиб қолдим. Мен учун бу шунақанги мўъжиза бўлган эдики, агарда мен ногиронлар аравачасида михланиб қолганимда ҳам, бирдан ўрнимдан туриб, юриб кетган бўлардим. Гап шундаки, айрим хасталиклардан шифо топишдан кўра, бирон нарсага муносабатни ўзгартириш қийинроқ. Кейинги ҳафталарда мен айниқса бир нарсадан янада ҳайрон бўлардим: бошқа жамоатларнинг ёнидан ўтаётганимда, уларга нисбатан ҳам ўзимда айнан ўшандай янги туйғуларни бошдан кечирардим.

Худо ҳақиқатан мени ўзгартирди. Мен илгари нафратни, ёки ёвузликни ё бўлмаса ҳасадни бошдан кечирганман, деб айта олмайман, йўқ, мен фақат масиҳийларни  тоифаларга бўлганман, холос. Масалан, биронта жамоатхонанинг ёнидан ўтаётганимда, уларнинг диний анъаналарини маъқулламаган бўлсам, Худо ҳам, менимча, уларни маъқулламайди, деб ўзимни оқлардим. Аммо Худо бир лаҳзада ҳамма масиҳийлик конфессияларига нисбатан юрагимда шундай кучли севги уйғотдики, бу севгини бошдан кечиришга қодир эмас эдим. У менга шундай деган эди: “Ҳар куни эрталаб Менинг Ўғлимнинг қаҳрамонлигини шарафлаётган жамоатга Худо марҳамат қилмайди деб қандай хаёлингга келтирдинг?“”

Штатлар ўртасидаги чегаралар мамлакат бўйлаб саёҳатларга ҳалақит бермагандай, турли конфессиялар ёки таълимотлар Масиҳ Танасини бир–биридан ажратиб ташламаслиги керак. Конфессиялар одамларни руҳий оилаларга бирлаштируви керак. Бизнинг вазифамиз – масиҳийларни бир–бири билан душманлашган гуруҳларга бўлинишига қарши туришдан иборат. Биз масиҳийлар бўла туриб, бир–биримиз билан курашганимизга имонга келмаганлар қараб, улар ишончга сазовор эмас экан, деб биздан узоқлашяптилар. Бу менга яхши таниш, чунки мен ҳали имонга келмаган пайтларимда, масиҳий конфессиялари ўртасидаги душманликка муносабатим унчалик танқидий эмас эди. Агар биз сўзларимизни ишимиз билан тасдиқламасак, ҳеч қачон умид ва тинчлик сўзларини бошқа одамларга ҳеч қачон етказа олмаймиз.

Конфессиялар ўртасидаги ғовлар сиз билан бизга ўхшаган оддий одамлар Масиҳ Танасида бир бўлиш учун бирга ибодат қилганларидагина бузила бошлайди.  Биз бошқа конфессиялар вакиллар бўлган имонлилар билан мулоқот қилиб туришимиз лозим. Жамоат йўлбошчилари ва қавмбошилар барча масиҳий конфессия вакилларини биргаликда ибодат қилишлари учун йиғилсинлар, деб ибодат қилишимиз керак. Бу воқеа юз берганда, масиҳийларни бир–биридан ажратиб турадиган ғовлар қулайди, биз бир бўламиз ва буюк ишларнинг вақти келади.

         Ирқий ва маданий ғовларни бартараф қилиш

Қавмбоши Джекнинг жамоати аъзолари турли маданият ва ирқларнинг вакиллари эканидан мен доимо ҳайратланардим. Теннесидаги жамоатимизнинг қавми орасида турли миллатга мансуб одамларни учратиш мумкин. Мен саёҳатим давомида ташриф буюрадиган кўплаб бошқа жамоатларда ҳам шундай эканини кўраман. Жамоатга келган ҳар қандай одам Худонинг севгиси унга қуйилаётганини ҳис қилади. Шундай бўлишини мен биламан, чунки бу жамоатларнинг қавмбошилари ва йўлбошчилари онгли равишда ҳамма одамларни қўллаб–қувватлаяптилар.

Мен бир воқеанинг гувоҳи бўлганман, шу воқеа сабабли ҳамма маданий, ирқий ва конфессионал ғовлар қулаган эди.  Қавмбоши Джек ва қавмбоши Ллойд Огилви шаҳримизнинг гуллаб–яшнаши учун биргаликда ибодат қилишга бир неча жамоатларни таклиф қилганда, шу воқеа юз берган эди. Ллойд Огилви ўшанда Голливуддаги пресвитериан жамоатининг қавмбошиси эди, маълум вақтдан кейин у АҚШ сенатининг капеллани бўлди.

Ҳаммаси қавмбоши Джекнинг Лос–Анжелосдаги бир неча масиҳий йўлбошчиларини ва қавмбошиларини жамоатимизда нонуштага ва ибодат йиғинига таклиф қилишидан бошланибди. Нонуштадан кейин у меҳмонларга ўз ташаббуси ҳақида изоҳ берибди. Қавмбоши Джекнинг айтишича, унга ваҳий келибди: улар биргаликда шаҳримизнинг гуллаб–яшнаши учун ибодат қилибдилар. Қавмбоши Джек Лос–Анжелоснинг жиддий муаммоларини санаб, изоҳ берибди: “Ибодат йиғини ўтказсак яхши бўларди, шаҳримиз учун ибодат қилганимизда, қавмбошилар ва масиҳий йўлбошчиларни бирлаштиришга бу йиғин асос бўларди”. Қавмбоши Джек гапини ҳали тугатмаган ҳам эканки, бино ичидаги ҳамма нарса титрай бошлабди – бу зилзиланинг бошланиши экан! Бахтимизга, ҳеч ким шикастланмабди, аммо кучли ер ости силкинишидан стол устидаги тарелкалар ва ошхона ускуналари жаранглаб кетибди. Юз берган ҳодисадан ҳамма шошиб қолибди, чунки бу тасодиф бўлгани даргумон. Иштирокчиларнинг ҳаммаси юз берган ҳодисани бирлашишга Худонинг даъвати деб баҳолаб, қавмбоши Джекнинг даъватини маъқуллабдилар (агар мен ҳам ўша ерда бўлганимда, уларга қўшилган бўлардим).

Ўша учрашувдан кейин кўп ўтмай, Джек Хейфорд ва Ллойд Огилви бир неча қавмбошиларни Ллойд Огилвининг Голливуддаги жамоатига юқоридагидай ибодат йиғинига таклиф қилибди. Йиғин муваффақиятли ўтибди, шундан кейин йилда уч марта йиғилишга келишиб олибдилар, чунки йиғинда иштирок этувчилар сони ҳар сафар ўсиб бораверибди.

“Лос–Анжелосга севги билан” шиори остида ўтказилган катта ибодат йиғини хотирамда аниқ қолган. Бу йиғинга Джек Хейфорд ва Ллойд Огилви шаҳардаги ҳамма жамоатларнинг қавмбошиларини ва йўлбошчиларини таклиф қилдилар. Бу йиғиннинг мақсади – Лос–Анжелос учун биргаликда ибодат қилиш эди. Йиғин шаҳар четидаги катта жамоатхонада ўтказилди, йиғинда турли миллат ва конфессиялардан 10 000 имонли иштирок этди.

Жамоатхонага аранг кириб олиб, Муқаддас Руҳнинг иштирокини дарров ҳис қилдим. Худо фавқулодда ниманидир бажо қилишни режалаштирганини ҳамма сезиб турарди. Худога хизмат қилиш тугагандан кейин қавмбоши Джек катта саҳнага ҳар бир жамоатдан биттадан қавмбошини таклиф қилди. У қамбошиларга, ўз она тилингизда Лос–Анжелос учун ибодат қилинглар, деган илтимос билан мурожаат этди. Йиғинда ўттизта тилда сўзлайдиган одамлар иштирок этаётган эди.

Ҳар бир ибодат, у қайси тилда қилинмасин, Муқаддас Руҳ қудрати билан тўлган эди. Бу шунчалик аниқ ҳис қилинаётган эдики, бундай туйғу  худди қандайдир ғайриодатий юз бераётгандай эди. Кўпчилик кўз ёшларини тийиб тура олмади, чунки мана шу катта, бир–бирига нисбатан адоват, нафрат кучли бўлган шаҳарда турли маданият, ирқ ва конфессияга мансуб одамлар, ўзларининг йўлларида ўрнатилган ёвузлик қалъасини вайрон қилиб ташлаш учун бирга ибодат қилгани  турдилар. Бу мўъжиза эди. Эсимда, ўшанда: “Масиҳ Танаси самоларда ана шундай кўринади!” деб хаёлимдан ўтказган эдим.

“Жамиятимизни емирадиган ғамлардан қутулишни истасак, биз шундай қилишимиз керакки, Масиҳ Жамоати одамлар учун маёқ бўлсин, – дейди қавмбоши Джек. – Одамлар бир–бирларига душманлик муносабатларини бартараф қилишлари лозим, бу учун масъулият Худо халқи зиммасида ётади, чунки бу халқдан бошқа ҳеч ким мавжуд аҳволни ўзгартиришга қодир эмас. Аввало, биз Американинг туб аҳолиси бу континентга қандай қандай ўрнаша бошлаганини, кейин эса ота–бобларимизнинг бир қанча авлоди қора танлиларга қандай муносабатда бўлганларини эслашимиз керак. Тарихий йўлимизни кузатиб, шуни кўришимиз мумкинки, мданиятимизнинг биронта соҳаси ҳаром бўлмасдан қолмади. Бугунги кунда ўшаларнинг эвазига хўрланган бу халқнинг оқ танлиларга нисбатан душманларча муносабатини кўрамиз, қачонлардир кимдир эккан ёвузлик уруғларига қарши улар ғазабланган эдилар. Бу ўринда айбсизлар йўқ”.

Мамлакатимиздаги турли ирқ ва миллат вакилларини ажратиб турувчи катта жарликни йўқотиш учун ҳар биримиз тинчликпарвар бўлишимиз лозим. Биринчидан, биз ўз миллатимизнинг бошқа миллатларга бизга маълум бўлганидан ҳам кўра, янада кучлироқ зулм ўтказган  гуноҳлари учун тавба қилишимиз лозим. Иккинчидан, бу жарлик устидан кўприк ўтказишимиз ва “Худойим, биз орқали ишлагин, нафратдан, бошқа ирқ вакилларига ҳурматсизлик кўрсатишдан халос бўлишимиз учун бизга ёрдам бер, бизларнинг ўртамиздаги душманликни бас қилгин”, деб айтишимиз керак. Биз бошқа имонлилар билан муносабатларимиз яхшиланиши ва ярашув тўғрисида ибодат қилишимиз керак.

“Исроилнинг шимолий қабилалари жанубий қабилалардан ажралишига олиб келган душманликни бизнинг жамиятдаги одамлар душманлигига қиёслаш мумкин – гангстерлар урушини ва этник гуруҳлари ўртасидаги муносабатларни эсланг, – деди қавмбоши Джек. – Биз – бу мамлакатнинг масиҳийлари Худо Ўз халқини руҳий карахтликдан қутқариши ва бу халқ апатиядан халос бўлиши учун ибодат қилишимиз керак, токи имонлилар бошқаларни ярашув йўлига йўналтирадиган йўлбошчиларининг ролини англаб етсинлар”.

Фақат ибодатгўй жамоат жамиятдаги ирқий ва маданий ғовларни бузиб ташлаши мумкин. Иблис эса бор кучи билан бунга ҳалақит беришга интилади, чунки барча масиҳийларнинг бирлашувидан у қўрқади. Аммо биз унга қаршилик кўрсатишга қодирмиз (қаранг: 1Бутрус 5:9), чунки биз қатъиятли, собит, доим Худо ишида муваффақиятга эриша оламиз ва меҳнатимиз Худо олдида беҳуда эмаслигини биламиз (қаранг: 1Коринф. 15:58).

Одамлар ирқий ва маданий бидъатларни ажратадиган жойда жамоат доимо фаоллик кўрсатиши керак. Ярашувга эса ибодат васийлиги ҳамроҳ бўлиши лозим. Жамоалар нафақат ибодат қиладиган, балки бир–бирига ёрдам беришга интиладиган ва ҳамкорлик қиладиган жойда натижа кўринади. Келинглар, Худога маъқул ишни қилишни Муқаддас Руҳдан сўрайлик, яъни бизни бирлаштиришини ва бир–биримизни севишимизга ёрдам беришини сўрайлик.

         Ўз шаҳримизда ёвузлик қалъасини вайрон қилайлик

“Лос–Ажелосга севги билан” – шаҳримиз учун биргаликда ибодат қилишга бирлашган ўн мингта масиҳийнинг йиғини шундай номланган эди. Уларнинг орасида бир неча жамоаларнинг юзлаб қавмбошилари, хизматчилари ва оддий аъзолари бор эди. Шу йиғинда ҳаммамиз шаҳарда бандитлар фаолияти барҳам топиши учун ибодат қилдик.  Ўшанда Лос–Ажелосдаги вазият ниҳоятда мураккаблашган ва кундан–кунга баттар бўлиб бораётган эди: сон–саноқсиз қотилликлар туфайли нафақат гангстерлар гуруҳлари аъзолари, балки тасодифий йўловчилар ва болалар ҳам ҳалок бўлаётган эди. Бундай вазиятдан фуқаролар қаттиқ ғазабланиб, нафрати ошиб бораётган эди. Вазият назорат остидан чиқиб кетган эди.

Шуниси ажабланарлики, ўша куни мени йиғинга олиб борган эр–хотинлар Довуд ва Присцилла Новарро “Худонинг қўлидаги қурол” бўлган эди. Ўша қуроллар ёрдамида Худо бизнинг ибодатларимизга жавоб берди. Довуд ҳам қачонлардир бир бандитлар тўдасининг йўлбошчиси бўлган экан, аммо у кейин тавба қилиб, Раббийга имон келтириб, тамомила ўзгарибди. У “Йўлдаги жамоат” жамоатининг аъзоси бўлиб, охирида қавмбоши бўлди. Худо Довудни айнан гангстерлар жанги орқали тинчликпарварликка даъват қилаётганини у ҳис қилиб турарди. Довуд иккита собиқ бандитлар ва битта қавмбоши билан бирга, қавмбоши Джекнинг ва бутун жамоатнинг фаол қўллаб–қувватлаши натижасида Лос–Ажелоснинг ўзаро душманлашаётган йирик бандитлар гуруҳи йўлбошчиларига мурожаат қилди. У ана шу йўлбошчиларга, учрашиб, юз берган кризис вазиятни муҳокама қилайлик, деб таклиф қилди.  Учрашув шанба кунларининг бирида бизнинг жамоатимиз биносида бўлиб ўтди. Учрашув арафасида биз бу учрашувнинг муваффақиятли ўтиши учун ибодат қилган эдик. Довуд, Прицелла ва унинг дўстлари нафақат гангстер гуруҳлари йўлбошчилари билан бирга йиғила олдилар, балки уларни ярашувга келишга кўндира олдилар. Бу ниҳоятда ажойиб эди.

Шу учрашувдан кейин шаҳардаги вазият кутилмаганда яхши томонга ўзгарди: кейинги йили бандитлар жанги оқибатида биронта ҳам қотиллик содир бўлмади.  Ниҳоят, узоқ вақт кутилган тинчликка эришилди.  Ўз шаҳри учун васийлик қилган турли–туман одамларнинг биргаликдаги ибодати туфайли мўъжиза юз берганига биронтамиз ҳам шубҳа қилмаган эдик.

Жамоамизнинг хизмати тўғрисида ҳикоя қилар эканман, биз қандай алоҳида одамлар ёки имонда биз қанчалар юксакка эришганимизни кўрсатишни мен мақсад қилиб қўймадим. Биз Худонинг болалари бўла туриб, ирқий келишмовчиликлардан ва маънисиз қотилликлардан азоб чеккан жамиятга тушиб қолган эдик. Бизнинг шаҳар даҳшатли зилзиладан ларзага келди, шаҳаримизга тўфон бостириб келди, ўрмон ёнғинидан, қурғоқчиликдан азоб чекди, болалар парнографиясидан булғанди, вақти келиб дўзахга айланди. Бунга қарамай, Худо бизнинг юрагимизда бу шаҳарга ва унинг аҳолисига нисбатан севгини яратди, шунингдек, вазиятни ибодат ёрдамида ўзгартириш мумкинлигига бизда ишонч ҳосил қилди.

“Биз тана ва қонга қарши курашмаяпмиз, балки шу асрнинг зулмат ҳукмдорларига қарши, само остидаги ёвузлик руҳларига қарши курашяпмиз, – деб тушунтирди бизга қавмбоши Джек. – Нур кучлари билан зулмат кучларининг миқдор муносабатларига келсак, Муқаддас Китоб гувоҳлигига мувофиқ, биринчиси иккинчисидан икки марта устун келади. Энди Худога солиқлигимиз ҳақида биз ваъда берганимизда ва У томонга ўтганимизда,  бизнинг кучлар бир неча марта ошиб кетади. Иблис ҳали вақти борлигини билади, аммо Худонинг халқи унга қарши туради, бу халқ Худони бўйсундиришига ваъда берилган”.

Раббийнинг душман билан жангда ғалабаси олдиндан белгиланган, аммо бу дегани – биз фаолият кўрсатмасак ҳам бўлаверади, деган эмас. Шунинг учун биз жангга қўлимиздаги қурол билан – ибодат билан киришувимиз керак.

Қавмбоши Джек шаҳарда ташкил қилган ибодат йиғинларидан бирида Худо қавмбошилар йиғинига “Лос–Анжелос шаҳрини вайронгарчиликдан сақлаш тўғрисида” амр берди. Шундан кейин тез орада шаҳарнинг Родни Кинг районида оммавий тартибсизликлар келиб чиқди, кучли ёнғинлари бошланди, Нортриджда зилзила юз берди. Бу воқеалар пайтида қавмбошилар ибодат орқали бирлашдилар ва ўзларининг жамоатларини ибодат хизматига йўналтирдилар, бунинг натижасида Лос–Анжелос ваҳимали аҳволдан чиқишга муваффақ бўлди.

Биргаликдаги ибодатнинг кучига яна бир мисол: бизнинг ибодатимиз сабабли шаҳримиздаги об–ҳаво ўзгарган эди. Бу ҳодиса тўғрисида ҳикоя қилиш ниҳоятда муҳим, чунки олам, одатда, имонлиларнинг ибодатига жавоб таъсир кўрсатадиган Худонинг аралашувини сезмайди. Воқеа бундай бўлган эди.

Баҳорда юз берган тартибсизликлардан кейин кўпчилик ёзга бориб оммавий тартибсизликларнинг ва ваҳиманинг такрорланишидан башорат қилди. Биз яқиндигина шулардан халос бўлган эдик. Одамлар, ёзги иссиқ кондиционерлари йўқларни иғво қилишга олиб келади ва уларни кўчага олиб чиқади, ҳаммаси бошидан бошланади, деб хавфсирарди. Бу башоратларга жавобан шаҳардаги жамоатларнинг қавмбошилари ёзги иссиқни пасайтириш  тўғрисида биргаликдаги ибодат учун масиҳийлар учрашувини ташкил қилди. Бу тўғрида биз ҳам ўз жамоатхонамизда ибодат қилдик.

Баҳорнинг охирларида мен Лос–Анжелос мэрининг резиденциясида эрталабки ибодат йиғинида иштирок этдим. Қавмбоши Джек ибодат қилиб, Худодан, бизга салқин ёз юборгин, деб сўради. 1000дан ортиқ одам бор залда Худонинг иштироки аниқ сезилиб турарди.

Ўша ёз Лос–Анжелос тарихида энг салқин ёз бўлди. Денгиз циклони бутун ёз бўйи шаҳар устида нам ҳаво оқимини ушлаб турди, бу эса иқлимнинг кескин ўзгаришига олиб келди. Лос–Анжелосда қирқ йилдан бери яшаётган бўлсам, шу йиллар давомида ана шундай салқин ва ёқимли ёзни эслай олмайман. Худо халқининг ибодати ҳамма нарсани, шу жумладан, об–ҳавони ҳам ўзгартиришга қодир. Ҳатто шаҳар мэри Том Брэдли,ўша ёздаги одатдан ташқари салқинни Худо инъом қилган ҳузур–ҳаловат деб биламан, деб айтди.

“Муқаддас Китоб принципларига кўра, ибодат қиладиган имонлилар миқдори кўпайиб бориши билан у ёки бу ноқулай вазиятга ибодатнинг кучи ва таъсири ҳам кучайиб боради, – деб изоҳлайди қавмбоши Джек. – Худо: “Бештангиз ғанимларнинг юзтасини қувади, юзтангиз ўн мингтасини қувади” (Левий. 26:8) деган. Аммо бундан, Худо ибодатгўйларнинг миқдорига қизиқар экан, деган маъно келиб чиқмайди, балки ҳамма иштирокчилар ибодатда якдил бўлганларида, бу биргаликдаги ибодатнинг буюк кучини исботлайди. Якдил бўлиш – бир иштиёқ билан ёниш, бир мақсадни кўзлашдир (қаранг: Ҳаворий. 2:1; 2:46; 4:2; 5:12). Бу тўғридаги билим шаҳарларимизнинг ҳаётини ўзгартириш имкониятига ишонтириш учун биргаликдаги ибодатга илҳомлантиради”.

Қавмбоши Джек бизни якдилликка эришув учун қуйидагиларга эътибор беришни ўргатган эди:

  1. Нима тўғрисида ибодат қилиш кераклигига қарор қилиш;
  2. Муқаддас Китобнинг қайси ҳақиқатига асосан ибодатларимизга жавоб олишни кутаётганимизни тушуниш.

Ана шунда биз ўзимизнинг биргаликдаги ибодатимизни тўғри  ифодалай олган бўламиз.

Ўз шаҳрингиз учун биргаликдаги ибодат васийлиги йўлида сиз Худонинг хоҳиш–иродасини тушунишга ҳаракат қилишингиз мумкин, – дейди қавмбоши Джек. – Биз Унинг кўрсатмаси (яъни У бизга берадиган муаммоларни ишончли кўриш) билан Унинг ваъдаларини (У бизнинг ибодатларимизга жавоб беришга ваъда қилиши билан) бирлаштирганимизда, ишончимиз мустаҳкамланади, ибодат эса қудратли кучга эга бўлади”.

Ибодат воситасида Худо бизни ёвузлик устидан ғалаба қилишга,  вазият устидан ҳукмронликни қўлга олишга ва заминий ишларни бошқаришга даъват қилади. Буларни бошқариш остида сиёсий ҳокимият эмас, балки ибодат орқали амалга ошадиган руҳий ҳокимият англашилади. “Сенинг Шоҳлигинг келсин, Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг хоҳиш–ироданг бажо бўлсин” (Матто 6:10). Худо бизни шунга даъват қилади, ҳатто биз Худонинг ҳукмига лойиқ бўлган шаҳарда яшаган бўлсак ҳам. Муқаддас Китоб бизга шунга умид берадики, Худо Ўз шафқати билан бу шаҳарни яқинлашиб келаётган вайронагарчиликдан сақлайди, агар бу шаҳарда ибодат қилишни истовчи одамлар топиладиган бўлса.

         Иброҳим Садўмни қутқариб қолиш учун ибодат қилганда – бу шаҳарда унинг жияни Лут оиласи билан яшарди – у Худодан, шу шаҳарда яшайдиган элликта солиҳ одамнинг ҳақи–ҳурмати учун ҳам бу шаҳарга шафқат қилмайсанми, деб сўради, Худо “ҳа” деб жавоб берди. Шунда Иброҳим, қирқ бешта солиҳ одамнинг ҳақи–ҳурмати учун ҳам бу шаҳарга шафқат қилмайсанми, деб сўради, Худо яна “ҳа” деб жавоб берди. Иброҳим яна, қирқ, ўттиз, йигирма, ўнта солиҳ одам ҳақи–ҳурмати учун ҳам шафқат қилмайсанми, деб сўрашда давом этди.  Худо агар ўнта солиҳ одам бўлса ҳам Садўмга шафқат киламан, деб жавоб берди. Иброҳим сўрашни бас қилмагунча, Худо ҳам “ҳа” деб жавоб беришни тўхтатмади. Охири Иброҳим жим бўлиб қолди, чунки Садўмда бор–йўғи тўртта солиҳ одам топилди, холос. Шаҳар вайрон қилинди (қаранг: Ибт. 18:16 – 19:29).

         “Бу воқеада Худога итоат этамиз, – дейди қавмбоши Джек. – Худо ғазабини одамлар устига ёғдиришни истаган эдими? Йўқ. У буни истамаган ва истамайди ҳам. Садўм ўзида инсоннинг шаҳватпарастлигини ва ноҳалоллигини рамзийлаштиради. Ҳатто бу шаҳарнинг номи ҳам турдош от бўлиб қолди. Аммо шунга қарамай, Худо бу шаҳарни ўнта солиҳ одам ҳақи–ҳурмати қутқаришга ваъда берди. Келинг, Иброҳим Худодан сўрашни бас қилгандан кейингина, У ҳам Иброҳимга жавоб беришни бас қилганини эслайлик”.

         Биз ҳам кўпинча шундай қиламизми? Биз ҳам кўпинча Худодан, Муқаддас Руҳни шаҳримиз устига қуйгин, ғаройиб равишда бу шаҳарнинг аҳолисига нажот бергин, деб сўрашни бас қиламизми? Агар Иброҳим Садўм ва Ғамўра учун сўрашни бас қилмаганда, бу шаҳарлар афв этилармиди? Эҳтимол, аммо у ерда нима бўлмасин, Муқаддас Китоб шуни кўрсатадики, Худо васийларни излайди, бизнинг ибодатларимизсиз шаҳарларимиздаги вазият яхшиланиши даргумон.

         Сиз қайси шаҳарда яшаманг, Худо сизни бу шаҳар учун ибодат килишга даъват этади. Муқаддас Китобда айтилган: “Мен сизларни сургун қилган ўша юртнинг тинч ва фаровон ҳаёти учун жон куйдиринглар. Эгангиз номи билан ўша юртни дуо қилинглар, чунки юрт тинч бўлса сизлар ҳам тинч бўласизлар” (Ерм. 29:7). Худонинг хоҳиш–иродасини бажарайлик. Шаҳарларимизда тинчлик бўлиши учун биргаликда ибодат қиламиз ва кучли ибодат қиладиган жамоатга айланамиз. Ахир, Худо бизни айнан шунга даъват қилган.


Книга на Узбекском языке: - Сила совместной молитвы (Сторми Омартиан и Хейфорд Джек)

Христианам хорошо знакомы слова Иисуса Христа, сказавшего: "…где двое или трое собраны во имя Мое, там Я посреди них" (Мф. 18:20). Бог обещал нам Свое могущественное присутствие там, где мы собираемся вместе для молитвы. Эта книга предлагает вам провести некоторое время в обществе Сторми Омартиан и пастора Джека Хейфорда, ее авторов, и вместе с ними увидеть реальные результаты объединенных молитв, которые исполнены силы, способной изменять жизнь людей и окружающий их мир. Эта книга поможет вам сделать свою молитвенную жизнь более яркой и насыщенной, научиться находить новых партнеров для молитвы, понять, на что способна объединенная молитва всей церкви, изменять к лучшему мир вокруг себя.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак