Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) 3 bob

Сторми Омартиан ва Хейфорд Джек. Бирга қилинган ибодатнинг қудрати - (3-боб) Китоб Ўзбек тилида 

Birga qilingan ibodatning qudrati (Stormi Omartian va Xeyford Djek) O‘zbek tilida AudiokitobBirga qilingan ibodatning qudrati (Stormi Omartian va Xeyford Djek) O‘zbek tilida Audiokitob

             

Мундарижа

Миннатдорчилик

Замондошларимизга мактуб

1–боб. Ибодатнинг қудрати нимада ва уни қандай олиш мумкин?

2–боб. Ибодатингиз қудрати

3–боб. Ибодатгўй шерикни топинг

4–боб. Гуруҳга қўшилинг

5–боб. Ибодатгўй жамоатнинг қудрати

6–боб. Миллатни қутқариш учун ибодатда бирлашув

7–боб. Шахсан мен нима қила оламан?


Учинчи боб

Ибодатгўй шерикни топинг

Янги жамоатхонада битта нарсадан ташқари ҳаммаси менга ёқарди: ҳар сафар Худога хизмат пайтида қавмбоши Джек ҳаммамизга ўринларингиздан туринглар, уч–тўрттадан бўлиб гуруҳларга бўлининглар, бир–бирингизга қараб, давра ҳосил қилинглар ва бир–бирингизнинг қўлларингизни ушланглар, деб илтимос қиларди. Биз бир–биримизга ўзимизни таништириб, ўз муаммоларимизни айтиб, бир–биримиз учун ибодат қилишимиз керак эди.  Бутун жараён беш минут давом этарди, аммо бутун ҳафтанинг энг узоқ беш минути эди. Мен учун чинакам ёмон аҳвол нафақат нотаниш одамларнинг кўзларига қараш ва ўз эҳтиёжларим ҳақида уларга очиқчасига айтиш эди, балки бу нотанишлар учун ибодат қилиш эди. Ўшанда ибодат қила олмаганим ўз–ўзидан тушунарли.

Бу қўрқитувчи ибодат гуруҳлари

Қавмбоши Джек ҳар доим, биз Муқаддас Китобни ўрганишга ўтириб, аста–секин семириш учун яшаётганимиз йўқ, балки ҳаётда Худонинг Каломи принциплари фаолиятини намойиш қилиш учун яшаяпмиз, деб айтар эди. “Келинглар, Худо билан бирга олдинга интилайлик”, деб у кўп гапирар, қўлларини йиғилганларнинг боши узра кўтариб, худди уларни ортидан юришга таклиф қиларди.

         “Чўпон ўз қўйларини олға юришиларига мажбур қилиши ғоят мураккаб, –  деди бир куни менга қавмбоши Джек. – Қўйлар ўринларидан туриб, боришлари керак, аммо қўйлар юришни хоҳламайдилар – улар ейишни яхши кўрадилар. Муаммо шундан иборатки, агар қўйлар дала бўйлаб узоқ вақт юрмаса ва бир жойда қолиб еяверсалар, натижада фақат анғиз қолади, холос”.

         Жамоатимизда биз ҳеч қачон бирон нарсани тажриба қилиб кўрмаган эдик, ҳатто алоҳида бунга ўхшаш егуликни ҳам.

         Ҳаммамиз дарров тушундикки, биз руҳан ўсиш учун даъват қилинганмиз. Худо бизни қандай бўлсак, шундайлигимизча қабул қилган, аммо биз шундайлигимизча қолишни У истамаган: узлуксиз ўсиб боришимиз ва муттасил ўзгариб боришимиз бизга буюрилган. Руҳий ўсишнинг энг муҳим ва энг таъсирчан воситаларидан бири ибодатдир. Бошқа имонлилар билан биргаликда ибодатга тайёргарлигимиз даражасидан қатъий назар, биз ибодатгўйлар гуруҳида бўлганимизда, ҳар сафар иштирок этишимизга тўғри келган.

         Қавмбоши Джек бундай вазиятда муқаррар келиб чиққан ҳаяжонни босишга бизни ўргатган эди. У шундай деган эди: “Агар сирларингизни бегона одамларга ошкор қилиб, ўзингизни ноқулай сезсангиз, ёки сиз бундай гуруҳда биринчи марта иштирок этаётган бўлсангиз, ҳаммага, мен бу сафар фақат сизларни тингламоқчиман, деб айтинг”.

         Аммо одатда одамлар очиқ бўлишга ҳаракат қилар ва ибодат қилишни бошлардилар.

         Қавмбоши Джек яна коллектив бўлиб ибодат қилишни ташкил этишнинг асосий принципларини бизга тушунтирган эди. Жумладан, ўзларининг ҳаётий вазиятига оид икир–чикирларни айтмай, бирданига ибодат қилишни бошлайдиган одамларни маъқулламасди. У қуйидаги сингари мавҳум, носамимий ибодатдан қочишни маслаҳат берган эди: “Худойим, бизнинг айтилмаган ҳамма эҳтиёжларимизни Ўзинг биласан”. Қавмбоши Джек бошқа одамларга эътиборли бўлишимизни, биронта ҳам одамни назардан қочирмасликни маслаҳат берарди. Агар кимдир ибодат гуруҳидан ташқарида қоладиган бўлса, биз юрагимизни ўша одамга очишимизга ва уни даврамизга қабул қилишга мажбур эдик. Агар даврада бештадан ортиқ одам бўлса, биз икки гуруҳга бўлинардик. Кейин мусиқа садолари эшитилмагунча, бир–биримиз учун ибодат қилишимиз керак эди, мусиқа ибодатни тугатиш кераклигини билдирарди.  Қавм ҳамду сано мадҳиясини куйлаётганда, ибодатни тугатишга улгурмаган гуруҳ ибодатини охирига етказарди.

         Дастлаб мен коллектив ибодатдан жуда қўрқардим. Аммо тез орада шуни билиб олдимки, бошқа одамларнинг ибодати мен учун ҳақиқий дуо бўлди, бўлғуси ижобий натижалар учун айрим нохуш лаҳзалар билан келишувга қарор қилдим. Аста–секин биргаликдаги ибодат ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланди, ҳатто биргаликдаги ибодатни сабрсизлик билан кутадиган бўлдим. Келгуси якшанбада нима ҳақда ибодат қилишимни олдиндан режалаштираб қўядиган бўлдим. Худо биргаликдаги ибодатга жавоб беришини билганимдан кейин, мен бу ибодатларни айланиб ўтмайдиган бўлдим. Кимдир мен учун биринча марта ибодат қилмоқчи бўлганда, агар мен даврамда турган одамларга ўз муаммоларим ҳақида айтмаганимда эди, бу муаммоларим ҳақида ҳеч ким ҳеч қачон билмаган бўларди.

         Коллектив ибодат айрим ҳолларда қандайдир сабабларга кўра бўлмай қолганда, мен ғоят умидсизликни бошдан кечирардим.

         Мен аста–секин биргаликдаги ибодатларга кўпроқ кўникиб қолдим. Одамлар нафақат ўз ибодатларига жавоб олардилар, балки дўстлашиб ҳам қолардилар. Жамоатда ўтган ҳафталар давомида бирга ибодат қилган биродар ва сингилларим билан учрашганимда, мен уларнинг исмларини ва эҳтиёжларини эслардим.

         “Билл, сен иш топдингми?”

         “Хўш, Дженни, эринг билан муносабатларинг яхшиланяптими?”

         “Кэти, қизингнинг мактабдаги ишлари яхши кетяптими?”

         “Ўзларингиз орзу қилган уйни сотиб олишга эришдиларингизми?”

         “Синди, депрессиядан халос бўлишинг учун ибодат қилганимиздан бери бу хасталик сени қийнамаяптими?”

         Худди шу сингари, мен илгари ҳеч танимаган одамлар менинг олдимга келиб, менинг ишларим билан қизиқардилар.

         ”Бу ҳафта ўзингни яхши ҳис қиляпсанми, Сторми?“

         “Онангиз қандай? Яхши томонга ўзгариш аломатлари борми?”

         “Биз ибодат қилган ишни қўлга киритдингизми?”

         “Муддатида бажаришга эришдингизми?”

         Ибодат гуруҳларида биз бир–биримизга янада яқин бўлиб қолган эдик, чунки бир–биримизнинг олдимизда юрагимизни ва руҳимизни очган эдик. Орамизда мустаҳкам алоқа бўлгани учун бир–биримизга  ғамхўрлик кўрсатиш истагини бошдан кечирардик.  Ҳатто ҳамма икир–чикирларини эсламаганимизда ҳам, суҳбат ва ибодат лаҳзаларини унута олмасдик, бу аллақандай ўзига хос эди. Биргаликдаги ибодат бизни қандай бирлаштириб турганини кўриб турардик, жамоат тезлик билан ўсаётгани айниқса муҳим эди. Бу жамоат нотанишлар йиғини эмас, балки ибодат орқали бирлашган ҳамфикрларнинг оиласи эди. Жамоат аъзоларининг миқдори доимо ўсиб борарди, ҳафтада кўплаб одамлар Раббийга юз бурарди, чунки бизнинг ибодатларимизда ҳар доим Худонинг севгиси аниқ сезилиб турарди.

         Мен қавмбоши Джекдан: “Бундай ҳамкорликдаги ибодат гуруҳларида нохуш оқибатлар келиб чиқишидан хавфсирамайсизми?” деб сўрадим. Масалан, ибодатда кимдир қандайдир номаъқул нарсани сўраса”. Қавмбоши Джек менга шундай жавоб берди: “Худо менга бу сингари биргаликдаги ибодатни ягона мақсад билан – одамларни ибодатга ўргатиш учун ўтказишни топширди”. Қавмбоши Джек Худодан, бу ишда менга ёрдам бер, деб сўради. У яна, ибодат қилаётган ҳар бир гуруҳнинг марказида Муқаддас Руҳ доимо иштирок этсин, деб ибодат қилди. Унинг ибодатини Худо эшитганини биламан, чунки бу гуруҳда мен иштирок этганимдан бери узоқ йиллар давомида ғалати ёки кўнгилсиз бирон воқеа содир бўлмади.  Бундан ташқари, Муқаддас Руҳнинг ўша пайтда бизнинг орамизда бир воқеа туфайли иштирок этганига мен ҳам гувоҳлик бера оламан ва бу воқеани ҳеч қачон унутмайман.

         Мен бу жамоатга келганимдан кейин икки ой ўтгач, бу воқеа юз берган эди. Ўша куни жамоатга бир ўзим, ёлғиз келдим. Дугонам Терри кела олмади. Мен ўзимни жуда ёмон сезаётган эдим, умидсиз аҳволда ибодат гуруҳининг ёрдамига муҳтож эдим.

         Ўша куни эрталаб ниҳоятда сабрсизлик билан биргаликдаги ибодатнинг бошланишини кутдим, чунки мен учун бошқа одамларнинг ибодат гуруҳи қўллаб–қувватлашидан бошқа яхшиси йўқ эди. Мен ўша зоҳоти уларнинг ибодати кучини сездим ва бу ибодатга жавобни ҳам кўрдим.

         Ўша куни эрталаб умидсиз аҳволда эдим. Менга нима бўлаётганини ўзим ҳам билмасдим. Худо менинг ҳаётимдан бўлиши керак бўлмаган нарсалари олиб ташлаган эди: масалан, қўшимча иш ҳақим ва мен мулоқот қилган одамлар. Бу – аламли жараён эди, у мени қаттиқ умидсизликка солган эди, чунки бутун ҳаётим барбод бўлгандай туюларди. Кўз ёшларим мени бўғарди, жамоатга кирганимдан кейин эса Худонинг ғаройиб равишда иштирокини ҳис қилдим.

         Қавмбоши Джек ҳаммадан, ўрингларингиздан туринглар, ибодат қилиш учун бир–бирларингизга юзларингизни ўгириб туринглар, деб илтимос қилди. Бир лаҳзада атрофимни ўраб давра ҳосил бўлди, мен бир ўзим қолдим. Мен ўнгга–чапга қарадим, аммо фақат елкаларни кўрардим, холос. Агар мен ўзимни хотиржам ва ўзимда ишонч сезганимда эди, кимнингдир елкасига қоқиб, ибодат гуруҳига қўшилган бўлардим. Аммо ўтмишдаги ҳаётимда шунчалик хўрликларни, хафагарчиликларни бошимдан кечирган, шунчалик қўрқиб қолган, ёлғиз эдимки, ўша лаҳзада, гарчи нотўғри бўлса ҳам, мени атрофдагилар итариб ташлагандай ҳис қилдим. Бунинг устига, шунчалик оғриқни ҳис қилардимки, кўз ёшларисиз бирон сўз айта олмасдим, томоша бўлишни эса истамасдим.Одамлар кўпинча ибодат пайтида йиғлардилар, аммо мен ҳеч қачон ўзлари ҳақида ҳикоя қилиб бериш бошланмагунча шундай қилмасдилар.

         Қавм янги келганларнинг муҳтожликларига диққат қаратарди, уларнинг сўзларига эътибор билан қулоқ соларди, шундай қилиб, ҳеч ким мени сезмади. Мен меҳробга қараб қўлларим билан юзларимни беркитиб, овоз чиқармай йиғладим.  Ҳеч ким сўзларимни эшитмади, чунки одамлар овоз чиқариб ибодат қилаётган хона швоқин–сурон эди.

         Кутилмаганда кимдир елкамга қўлини қўйди. Бошимни кўтариб, костюм кийиб, галстук таққан қирқ ёшлар чамасидаги одамни кўрдим. Унинг юзларидан олийжаноблиги билиниб турарди.

–       Сиз учун ибодат қилсам бўладими? – деб сўради у.

Мен “ҳа” деб бошимни силкитдим, ўкириш аралаш ғўлдирадим:

–       Менинг ҳаётим барбод бўляпти.

Нотаниш одам йўлакда турган эди, мен эса охиридан иккинчи қаторда турардим. Бизнинг орамизда бир эркак турарди, аммо у бизга орқасини ўгириб олди, шунинг учун нотаниш одам қўлимдан ушлаб, ибодат қила бошлади. Унинг ибодати самимий эди, овози эса ишонч билан, самимий чиқарди. Унинг ибодати қудрати ва ғайритабиий теранлиги мени ҳайратга солди. Унинг сўзлари раҳм–шафқат билан айтиларди. У мен ҳақимда кўп нарсани билаётгандай бўлиб туюларди. Унинг ибодатига Муқаддас Руҳ раҳнамолик қилар, шуни англаганимдан мен йиғлардим.

Мусиқа янграгандан кейин, у ибодатини тугатди ва қандай пайдо бўлган бўлса, шундай тарзда бирдан йўқ бўлди–қолди. Мен у учун ибодат қилишга улгурмаганимдан афсус чеккан бўлсам ҳам, хотиржамликни ҳис қилдим ва бунинг учун Худога шукрона айтдим.

Худога хизмат тугагандан кейин ўша жентелменни ҳар ёқдан изладим, мен унга миннатдорчилик билдирмоқчи эдим.  Мен илгари у одамни ҳеч қачон жамоатхонада кўрмаган эдим, уни яхши эслаб қолган эдим. У либоси ва ҳаракатларидан қавмбоши эди. 70–йилларнинг бошида қавм жамоатхонага костюмда келмас эди, жамоатхона раҳбарияти аъзоларигина шундай кийимда келарди. Бизнинг жамоатимиз унчалик катта эмас эди – тахминан уч юзта одам эди, керакли одамни топиш  унчалик қийин эмас эди. Аммо ўша одамни мен барибир топа олмадим.

Мен, у одам хизматдан кейиноқ кетиб қолган бўлса керак, шунинг учун мен топа олмадим, деб ўйладим. Мен залдаги катта навбатчига ўша эркакнинг ташқи кўринишини тасвирлаб берганимда, навбатчи: “ундай одам бугун жамоатда бўлмади”, деб жавоб берди. Мен бошқа одамлардан ҳам сўрадим, аммо ҳамма бир хил жавоб берди.

Мен ўша одамни ҳар ҳафта изладим, барибир, топа олмадим. Мен шуни ҳис қилдимки, Худо Муқаддас Китоб даврида одамларга фаришталарни юборгани сингари, мен ниҳоятда муҳтож бўлганимда, Худ менга ёрдам учун ўша одамни юборган экан. Мен шунга ишонч ҳосил қилган эдимки, Муқаддас Руҳ менга ўша одамни олиб келган эди.

Кейинги ойлар давомида  мен имонда мустаҳкамланиб, худбинликдан қутула бордим ва бошқаларнинг эҳтиёжларига диққат қаратишни ўргандим. Мен руҳан етук бўлдим, бу шунда ўз ифодасини топдики, мен гуруҳ бўлиб қилинадиган ибодатга ўзим учун бирон нарса олиш воситаси деган муносабатда қарамадим, балки бошқа одам учун ибодат қилиш имконияти сифатида қарашни ўргандим. Ҳар бир хизмат олдидан Мен Худодан, ибодатимни бизнинг жамоатимизга Ўзинг олиб келадиган одам учун таъсирчан қилгин, деб сўрайдиган бўлдим. Менинг ҳаётим бошқа одамларнинг ибодатига боғлиқ бўлиб қолгани учун, уларга мен ҳам нима биландир яхшилик қилишни истардим. Худодан,  мен орқали мўъжиза кўрсатгин, деб сўрардим.

“Биз биргаликда ибодат қилар эканмиз, Худо бизнинг илтимосимизни қондирсин, деб ибодат қилмаймиз, – деб изоҳлайди қавмбоши Джек, – Исо бизнинг воситамизда хизмат қилишни истаётганини ва биз ҳеч қандай ўринбосарга муҳтож эмаслигимизни тушуниш учун бирга ибодат қиламиз. Масиҳ Танаси аъзолари кўпинча ўзларини кимгадир боғлиқ қилиб қўядилар –кўпинча қавмбошига – қавмбошида ўзлари билан Худо ўртасида воситачини кўрадилар, шунда Худо ҳақиқатан ҳар бир имонли орқали фаолият кўрсатишни истайди”.

Биргаликдаги ибодат жамоат аъзоларининг ҳаётини ўзгартиргани тўғрисида аста–секин кўплаб гувоҳликлар пайдо бўла бошлади. Кўп қавмлар ҳаётида тамомила бегона одамлар учун улар қилган ибодатларга жавоблар кескин ўзгаришларни келтириб чиқарди.

Бир куни жамоатимизга эр–хотин келди, гуруҳ бўлиб ибодат қилишга уларнинг тажрибаси йўқ экан. Улар бир неча йилдан бери Раббий билан бирга юрганлари учун, улар хижолатга тушиб қолмадилар. Аксинча, севги ва ўзларининг атрофидаги одамларнинг самимий муносабатини ва севгисини ҳис қилиб, улар бизнинг таклифимизга мамнуният билан жавоб бердилар. Улар бошқалар учун ибодат қилиш имкониятига эга бўлганлари учун миннатдор эдилар, айни пайтда бошқалар ҳам уларнинг муаммолари ҳал бўлиши учун ибодат қилишга тайёр эдилар.

Коллектив ибодат тугаётганда, бир ёш аёл айтиб қолди: эр–хотинлар ўзларининг мураккаб вазиятидан чиқиш учун нима қилишлари кераклигини Худо унга аён қилибди. У аёл шунчалик ишонч билан гапирдики, бошқалар: “Бу Худонинг раҳнамолиги бўлиб, улар муаммоларини ҳал қилишлари учун Худо реал усулни кўрсатмоқда”, деган ўйга бормадилар ҳам. Эр–хотинлар уйларига қайтгач, ибодат гуруҳида ўша аёл орқали олган Худонинг кўрсатмаларини бажардилар. Маълум бўлдики, эр–хотинлар жамоатхонанинг остонасини ўша куни босиб кирганларида, уларни қаттиқ қийнаётган муаммоларини ўзлари идеал равишда ҳал қилган  эдилар.

Яна бир мисол келтираман. Бир куни қавмбоши Джек ва унинг хотини Ханна ресторанда овқатланишаётган эканлар, уларнинг олдига тахминан қирқ ёшлардаги бир эркак келибди. Ўша одамнинг ҳикоя қилишича, у гиёҳвандиликдан қутулиш учун курашиб юрганда, “Йўлдаги жамоат” жамоасига бир неча марта борибди. Гарчи у одам масиҳий оилада тарбияланган бўлса ҳам, у Худонинг йўлидан озибди. Ҳамкасбларидан бири ўша жамоатга боришни маслаҳат берибди. Ўша эркак жамоатхонага кириши биланоқ дарров Худонинг иштирокини сезибди. Унга болалигиданоқ, жамоатхона остонасини босиб киришдан олдин, Худо билан “тўғри” муносабатларни ўрнатиш зарур, деб ўргатган эканлар. Лекин у бизнинг жамоатхонада бўлганда, Худо у билан ёнма–ён иштирок этаётганини ва уни қабул қилишга тайёрлигини ҳис қилди.

“Мен ибодат қилаётган гуруҳга қўшилганимда, – деб ҳикоя қилади ўша одам, – менинг аҳволим қанчалик ёмон эканини улар кўриб турардилар. Мен ҳаётимда Худонинг йўлларидан юрмаганим ҳар қандай руҳан етук одамга сир эмас эди.Чўнтагимда саккиз цент пулим бор, автомобилимда эса бензин умуман қолмаган эди. Мен шундай яшардим. Одамлар менинг ҳикоямни эшитдилар ва чин юракдан ибодат қила бошладилар. Ўша куни ибодат гуруҳида нимадир бўлди, Худо менинг ибодатимни эшитганини ҳаётимда биринчи марта ҳис қилдим. Ҳафтанинг охирида мен тамомила бошқа одам бўлган эдим”.

Кейинги беш йил давомида бу одам улғайди, янги ҳаётни бошлади. Гиёҳвандликнинг ҳалокатли оқибатлари тўғрисида ҳикоя қилиб бериш учун уни кўпинча мактабга чақирардилар.

Бунақа воқеалар бизнинг жамоада деярли ҳар ҳафта юз берарди, шунинг учун жамоатимиз аъзолари миқдори тезлик билан ўсиб бераверди. Жамоатнинг ўсиши бўйича (жамоатимиз аъзолари 12000 кишига етди!) мингтача одам Худога хизматда иштирок этарди, айни пайтда юзлаб ибодат гуруҳлари фаолият кўрсатар, биронта ҳам одам эътибордан четда қолмас эди. Хизматимизнинг қудратли  таъсири остида фақат бизнинг ҳаётий вазиятимиз ўзгариб қолмади, балки бошқалар учун ибодат қилиб, ўзимиз ҳам ўзгардик.

Ҳаётимнинг йигирма уч йили яқинларимга ибодат хизмати билан ўтди, шундан кейин Худо бизнинг оиламизни Теннессидаги бошқа жойга кўчирди. Биз у ерда кўплаб жамоатларга ташриф буюрдик, ҳатто ўзимиз ҳам янги жамоатлар барпо қилишга мушарраф бўлдик. Бу ажойиб жамоатларда жуда яхши ваъзларни ва йиғинларни юқори баҳоласам ҳам, мен қачонлардир доимо қаттиқ қўрққан биргаликдаги ибодат барибир етишмасди.

Ибодат дуэти буюк кучга эга бўлади

Гуруҳда ибодат қилишни мен ҳақиқатан ҳам ўргандим, аммо жамоатдан ташқарида ҳам ибодат қилишга таваккал қилишим учун маълум вақт керак бўлди. Тўғри, Раббийга имон келтирганимдан буён, одамлар мен учун сон–саноқсиз ибодат қилдилар, аммо ташаббус мендан эмас, улардан чиқарди. Бошқа бировга, мен билан бирга ибодат қилсангиз, деган илтимос қилиб қўнғироқ қилган кунни бир умрга эслаб қолдим. Айтиш мумкинки, жамоат гуруҳидан ташқари биргаликдаги ибодатдан биринчи тажрибам ана ўшаниси эди.

Ўшанда мен ҳам қўшиқчи, ҳам актриса сифатида бир телекўрсатувда қатнашардим. Шундай бўлдики, саҳнага чиқиш олдидан грим қилаётиб, бир инфекцияни юқтириб олдим. Ўша пайтда гримчилар бир марталик чўпдан ва чўткадан фойдаланмасдилар. Улар у ёки бу асбоблар билан, артистлардан ташқари, ҳаммани грим қилаверардилар. Бугун мени бу ҳақдаги бир хотира безовта қилади, аммо ўшанда бу нормал ҳодиса бўлган эди. Афсуски, бундай воқеалар кўп бўлиб турар эди.

Томошани пайшанба куни кечқурун алламаҳалда сёмка қила бошладилар, эртаси куни биринчи қилган ишим врачга югуриш бўлди, у менга қандайдир дорилар ёзиб берди. Бу дориларни дарров қабул қилишимга қарамасдан, инфекция бутун юзимга тарқаб кетди. Йирингли яра чуқурлашиб кетди, бунинг устига, чидаб бўлмайдиган қичима ҳам қўшилди. Юзим ёнарди. Касаллик кучайиб бораётганидан мен кўпроқ хавотирга тушардим.

Душанба куни эрталаб уйғонганимда, умидсизлигимнинг чеки йўқ эди: ўша куни кечқурун мен репетиция қилишим ва бир клубда чиқиш қилишим керак эди, бунинг учун қалин грим қилишим керак бўлди. Аммо бу ярамас хасталик юзимга зудлик билан тарқалиб бораётганидан мен ҳар қандай умиддан маҳрум қилди, чунки телетомоша учун лозим даражада грим қилиш шарт эди. Сёмка  эртаси куни эрталабга тайинланган эди.

Мен жамоатхонага қўнғироқ қилиб, телефонга Мэри Энни сўрадим. Бу ўша қавмбоши – қачонлардир мен депрессиядан халос бўлишим учун ибодат қилган аёл эди. Аммо у йўқ экан. Умуман, жамоатхонада ҳеч ким йўқ экан. Душанба жамоат хизматчилари учун дам олиш куни эди, фақат котиба Кэрол бор экан, холос. Мен унга ўзимнинг кулфатим тўғрисида гапириб, мен билан бирга ибодат қиладиган кимдир кераклигини сўрадим. Кэрол ўша зоҳоти телефон орқали, сиз билан бирга мен ибодат қилсам, деб таклиф этди. Мен мамнуният билан рози бўлдим, биз қизғин ибодат қилдик  ва Худодан, мени бутунлай шифолагин, деб сўрадик. Кейин у бир гап айтди, мен ҳеч қачон ўша гапни унутмайман.

– Иблис, сен ҳали шифо топмадинг, деб сизни ишонтирмоқчи бўлади, деди ишонч билан Кэрол. – Аммо унга қулоқ солманг. Худога, Сен – менинг Шифокоримсан,  Сен менга шифо бердинг, деб шукрона айтаверинг. Дастлаб сизга вазият тобора ёмонлашаётгандай кўринади, аммо бу иғвога бўйин берманг. Худони шарафлашда давом этиб, Муқаддас Китобдан Унинг ваъдасидан иқтибослар келтиринг.

         Кечқурун давомида мен клубда куйлар эканман, менга шундай туюлдики, хасталик юзимни кемиряпти, мен саҳнага чиқишдан олдин, хира ёруғликда юзимни ҳеч ким кўрмайди деган умидда қалин қилиб грим қилган эдим. Аммо антракт пайтида аёллар хонасига кириб, ёруғда ойнага ўзимни солиб, қўрқиб кетдим: манзара олдингидан ҳам ёмон эди. Мен дарров кўзимни юмиб, Кэрол менга ўргатганидай, шифо берганинг учун Сенга шукрона айтаман, деб Худога миннатдорчилик билдирдим.  Иблисга эса, мен сенинг ёлғонингга қулоқ солмайман, чунки мен Худонинг қудрати билан шифо топдим, деб айтдим. Шифо топиш ҳақида эсимга тушган ҳамма оятларни келтирдим.

         Уйга кетаётиб, йўлда ҳам оят айтиш билан машғул бўлдим, фақат бу сафар машинада бўлганим учун Муқаддас Китоб оятларини қаттиқ овозда бақириб айтдим.

         Худойим, Ўзингга шукр, гуноҳларим эвазига азобларимни қабул қилдинг. Сенинг яраларинг билан шифо топганим учун Сенга шукрона айтаман (қаранг: Ишаё 53:5). Сенинг номингни эшитиб қўрқадиган мен учун солиҳлик қуёши чиққани, менга шифо нурларини сочгани учун Сенга шукрона айтаман (қаранг: Малакий 4:2). Менинг шаккоклигимни кечирганинг ва менинг барча иллатларимни шифолаганинг учун Сенга шукрона айтаман (қаранг: Забур 102:3).

         Ўша куни тунда уйқуга ётар эканман, илгаригидай хасталик ривожланиб бораётганини ҳис қилдим. Кечаси бир неча марта уйғониб, менга шифо бергани учун Унга шукрона айтдим ва Муқаддас Китобдан иқтибослар келтирдим. Ўшанда оғир жанг бўлган эди, аммо қўрқувларга берилишни рад қилдим. Эрталаб уйғониб, дарров ойна олдига югуриб бордим ва кўзларимга ишонмадим. Очилиб кетган йиринглар йўқолган, кичкинагина оч қизил нуқталарга айланиб қолган эди. Бу мўъжиза эди. Мен ҳеч қачон бунчалик тез шифо топаман деб ўйламаган эдим. Энди мен сёмкалар олдидан бемалол грим қила оладиган бўлдим. Бу воқеанинг якуни шундай бўлди.

         Оддий ўхшашлик бўлиши мумкинми? Агар шундай бўлса, бу ўхшашлик фақат менинг ибодатимдан кейин юз бергани ғалати. Бу шифо топиш мени шунчалик ҳайратда қолдирдики, биргаликдаги ибодатнинг қудратига ишондим.

         Бошқа одамлар…Биз учун улар қанчалик муҳим?

         Биз Муқаддас Руҳга тўлганимизда ва бошқа одамлар учун ибодат қилганимизда, Муқаддас Руҳ биз орқали бу одамларнинг ҳаётига киради. Муқаддас Руҳ Параклет, яъни Тасалли берувчи деб айтилади, шунинг учун У одамларга яқинлашади ва уларга тасалли олиб келади. Биз ҳам Муқаддас Руҳга тўлиб, одамларга тасалли бериш ва уларнинг руҳи қайта туғилишига ёрдам бериш учун уларга яқинроқ туриш имкониятига эга бўламиз. Айни пайтда улар Худо учун ва биз учун кўп нарсани англатишини ўзимиз тасдиқлаймиз.

         “Одамларга бориш керак эмас – уларнинг орасида бўлиш керак, – деб насиҳат берди бизга қавмбоши Джек. – Ваъз қилишни эмас, тасалли беришни билинг. Шуни ёдда тутиш керакки, грекча paraklesis сўзи “таклиф бўйича келиш”ни англатади. Айрим имонлилар муҳтож одамга ёрдам беришни истайдилар, аммо кўпинча улар ўша одамга шунчалик кучли босим ўтказадиларки, ўша одам ёрдам берувчиларнинг сўзларини қабул қила олмайди. Уларнинг босими овоз тонида, хулқ–атвори тарзида кўриниб туради. Гўё улар, биз Худода мустаҳкам илдиз отиб, мустаҳкамланганмиз ва шу тариқа бошқа ҳамма нарсалар устидан юксалтирилганмиз. Худо оиласининг ҳақиқий аъзоси деб ўзини ҳис қилишининг ҳеч қандай ёмон томони йўқ, аммо агарда сиз ўзингизни бошқа одамлардан устун кўрсангиз, улар билан мулоқот қилишингиз қийин бўлади. Сиз улар билан ёнма–ён бўлишингиз керак”.

         Бир куни мен беш одамдан иборат гуруҳда бўлдим. Ниҳоятда ғамгин, маюс эллик ёшлардаги эркак, мен учун ибодат қилсангизлар, деб илтимос қилди. У анчадан бери ишсиз бўлиб, иш ахтариб юрган экан. Даврада турган ёш йигит унга зарда билан жавоб берди: “Муаммонгиз шундаки, сизда ишонч етишмайди, ишончда ўсишингиз учун ибодат қиламан”.

         Ишсиз одамга жуда ачиндим, чунки ёш йигитнинг сўзлари ва оҳанги бечорани хафа қилди. Ўшанда мен жамоатда янги эдим, шунинг учун ёш йигитга қарши бирон гап айтишга менда журъат етишмасди. Бахтимизга, менинг чап томонимда турган ёши улуғ, руҳан етук одам деди: “Ҳаммамизга ҳам ишонч етишмайди. Орамизда ишончга муҳтож бўлмаган биронта одам йўқ. Ҳаммамиз оғир лаҳзаларни бошдан кечирамиз, аммо бу дегани бизда ишонч йўқ дегани эмас. Бу дегани – Раббийдаги биродарларимиз ва сингилларимиз ибодат қилиш учун бизнинг ёнимизда туришлари керак. Келинглар, Масиҳдаги биродаримиз иш топиши учун ибодат қилайлик”.

         Шу одамнинг таъсирли ибодати мени қаттиқ ҳаяжонга солди, чунки мен унинг ибодатида Худонинг севгисини ва меҳрибонлигини кўрдим. “Мен учун ибодат қилсаларингиз”, деб сўраган одамнинг қалбига ибодат кучли таъсир этди. Ибодат тугагач, бу одамнинг юз ифодаси ва ўзини тутиши дарров ўзгарди – унда умид пайдо бўлгандай сезилди.

         Бошқа одамларга қандай муносабатда бўлишимиз ниҳоятда муҳим. Муқаддас Китобда одамларнинг бир–бирларига муносабати тўғрисида кўп айтилади. Бундан маълум бўладики, атрофдагиларнинг қимматли эканини ва аҳамиятини ҳурмат қилишга мажбурмиз. Қуйида Муқаддас Китобга биноан биз бир–биримизга қандай муносабатда бўлишимиз кераклиги баён қилинган. Балки, мазкур рўйхатдан нимадир сизнинг ибодатингиз мавзуи бўлар.

                           Биз қуйидагилар учун даъват қилинганмиз:

Бир–биримизнинг олдимизда дардимизни ичимизга ютиб юриш учун

                                                                          қаранг:  Ҳизқ. 24:23

Ўзаро тинч–тотув бўлиш учун                                қаранг: Марк 9:50

Бир–биримизга меҳрибон бўлиш учун                    қаранг:Рим.15:5

Бир–биримизни қабул қилиш учун                          қаранг: Рим.15:7

Бир–биримизга ғамхўрлик қилиш учун                    қаранг: 1Кор.12:25

Бир–биримизга севги билан хизмат қилиш учун     қаранг: Гал.5:13

Бир–биримизга камтар, юмшоқ бўлиш учун           қаранг: Эфес. 4:2

Бир–биримизга яхшилик қилиш, бир–биримизни

кечириш  учун                                        қаранг: Эфес. 4:32

Бир–биримизга итоат этиш учун                              қаранг: Эфес. 5:21

Бир–биримизга далда бериб, ёрдам қилиш учун      қаранг:1Сал.5:11

Бир–биримизга эътиборли бўлиш учун                     қаранг: Ибр.10:24

Бир–биримизни севиш учун                               қаранг: қаранг: 1Бут.1:22

Бир–биримизга ҳамдард бўлиш учун                  қаранг: 1Бут. 3:8

Ҳар бир олган инъомимиз билан

     бир–биримизга хизмат қилиш учун                 қаранг: 1Бут. 4:10

Муқаддас Китобдаги биронта амр “бир–бирингизни севинглар” амри сингари кўп такрорланмайди.  Муқадда Китоб бизни “камолот чўққиси бўлган муҳаббат тожини кийиш” (Кол.3:14) га ўргатади. Одамларнинг ёнида туриб ва улар учун ибодат қилиб, биз руҳан ўсамиз.

         Муқаддас Китоб яна бир–биримизга қилишимиз керак бўлмаган қатор хатти–ҳаракатларни ҳам санаб кўрсатади, чунки шундай хатти–ҳаракатларга йўл қўйиб, одамларга зарба етказамиз ва уларни ерга урамиз. Қуйида шундай нарсалар рўйхати келтирилган, бошқалар учун қилган ибодатингиз шахсан сизни ўшандай хатти–ҳаракатлардан тия олиши мумкинлиги тўғрисида ўйлаб кўринг.

                  Биз қуйидагиларни қилишимиз керак эмас

Бир–биримизни алдашимиз                         қаранг: Левилар 19:11

Бир–биримизни хафа қилмаслигимиз        қаранг: Левилар 25:14;17

Бир–биримиз устидан ҳукмрон бўлишимиз  қаранг: Левилар 25:46

Бир–биримиз устимиздан шикоят қилмаслик  қаранг: Ёқуб 5:9

Бир –биримизни тутиб бериш, бир–биримиздан

нафратланиш                    қаранг: Матто 24:10

Бир–биримиз билан уришиш                             қаранг: Ҳаворий. 7:26

Бир-биримизга шаҳвоний муносабатни қизитиш қаранг: Рим. 1:27

Бир–биримизни ҳукм қилиш                             қаранг: Рим. 14:13

Бир–биримизни эзиш                                         қаранг: Йўэл 2:8

Бир-биримиз билан даъволашиш                   қаранг: 1Кор. 6:7

         Бошқа одамнинг хатти–ҳаракатлари кимгадир зарба берганини топиш учун учун узоққа бориш учун шарт эмас. Аммо Худо хафа бўлганларга бизнинг ибодатларимиз орқали тасалли беришни истайди. Худо ўша одамларнинг ҳаётини ўзгартиришни, улар учун тайёрлаган нарсалар билан марҳамат қилишни истайди. Биз бошқа одамлар билан ибодатда бирлашиб, ўша одамларнинг муҳимлигини кўрсатишимизни Худо истайди.

                  Бизнинг тенгсиз ибодатгўй шерикларимиз

         Мен ғаройиб равишда шифо топиб, шундай ўйладим: “Ибодат қиладиган шеригинг бўлса қандай яхши! Зарур бўлганда, мен билан бирга ибодат қилсангиз, деб илтимос қилган бўлардим”.

         “Менинг ибодатгўй шеригим ким бўлиши мумкин, Худойим?” – деб сўрадим.

         Шу зоҳоти Дайана исмли бир ёш аёл ҳақида эсладим. У бир неча йил менинг яқин дугонам бўлиб, кейин бир–биримиздан айрилиб кетган эдик. Қачонлардир икковимиз оккультизмга берилиб, бир–биримизни яхши тушунардик. Аммо мен Раббийга имон келтириб, оккультизмдан воз кечганимдан кейин, Дайана: “Сен нафақат ақлдан озгансан, балки мени ҳам сотдинг”, деган қарорга келди. Мен, Дайана Раббийга юз бурсин, деб ибодат қилардим. Умуман, мен Дайана учун ибодат қилардим, лекин у қайсарлик билан қаршилик кўрсатарди.

         Мен уни ибодатгўй шеригим деб билиб ибодат қилардим, ўша куни кечқурун, ишлари қалай эканини билмоқчи бўлиб қўнғироқ қилдим. Биз бир неча ҳафтадан бери гаплашмаган эдик, мен ҳам, у сингари, ёмон аҳволда эдим. У менга ўзидаги депрессия тўғрисида сўзлаб, уни агорафобия таъқиб қилаётганини, уйдан чиқишга қўрқаётганини, оммавий жойларда одамлар орасида бўлишдан қўрқаётганини айтиб берди. У ҳатто озиқ–овқат дўконида ҳам ваҳимага тушиб қолаётган экан. Унинг ҳаёти охирги марта учрашганимиздан бери ёмон томонга ўзгарганига ишонгим келмас эди.

         Мактабда Дайана билан мен энг яхши дугоналар эдик, чунки икковимиз ҳам ниҳоятда бахтсиз эдик ва бир–биримизни яхши тушунардик. Дайанани ичувчи она тарбиялаган эди, у мактабдан келганда, битта манзарани кўрарди: меҳмонхонада полда ётган маст онани. У ҳам, менга ўхшаб, атрофдагилардан оилавий сирларини яширишга доимо ҳаракат қилар, ҳаммаси яхшидай қилиб кўрсатарди.

         Дайанага қўнғироқ қилган куним у ҳайрон бўлди ва Раббий ҳақида айтган гапларимнинг ҳаммасини тинглади. Булар ибодатларимнинг жавоби эканини билардим. У: “Сенда ажойиб ўзгаришларни пайқаяпман, менинг ҳаётим ҳам сеникидай ўзгарса эди”, деди. Унга Раббий ҳақида чалкаш–чулкаш қилиб айтиб бердим ва кейинги якшанбада бизнинг жамоатга бирга боришни таклиф этдим. Дайана рози бўлди.

         Дайана бизнинг жамоатхонадан узоқда, менинг уйимдан қарама–қарши томонда яшагани учун якшанба куни уни олиб келгани бора олмадим. У ваъдасини бажарармикан, деб хавотирланавердим ва шанба куни кечқурун телефонда бирга ибодат қилиб: “Ўзингда шундай кучни пайдо қилгинки, қўрқувга тушмагин”, дедим. Мен унга энди сенинг ичингда Исо яшаяпти, У куч–қудрат манбаи, қўрқувлар билан курашувингда ва улар устидан ғолиб келишингда ёрдам беради, деб эслатдим. Якшанба куни Худога хизмат бошланишидан олдин жамоатхона олдидаги машиналар тўхташ жойига кириб келаётган машинани кўрганимда шунчалар хурсанд бўлдимки!

         Залда у мен билан Майклнинг ўртасида ўтирди, чунки у ўзини ҳар томонда ҳимоя қилинган деб ҳис қилиши учун бўлса керак, худди қачонлардир мен йиғлаганимдай, у ҳам йиғиннинг бошидан охиригача йиғлаб ўтирди. Қавмбоши Джек чуқур таъсирли ваъз қилди ва кўплаб одамларни ҳаяжонга солди. Сўнгра Раббийга имон келтирмоқчи бўлганларни таклиф қилди, шунда Дайана қўлини кўтарди. Мен ниҳоятда ҳайратландим, чунки охирги дақиқаларгача ўзимнинг хатти–ҳаракатларим тўғрилигига ишонч ҳосил қилмаган эдим. Дайананинг бу қадами менга ёқиш истаги эмас, балки ўзининг ички мотивлари жиддийлигининг исботи эди.

         Худо Дайананинг руҳи нажот топиши учун менинг ибодатларимни эшитиб қолмади, балки ибодатгўй шерик ҳақида менинг илтимосимни ҳам эшитди. Дайана Раббийга имон келтиргандан кейин биз камида ҳафтасига уч марта телефонда ибодат қилдик. Шундан кейин бир неча йил давомида биз кўрдикки, биргаликдаги ибодатимиз туфайли ҳар биримизнинг ҳаётимиз янгича мазмун билан бойиди, бу ҳам Худога маъқул эди.Ўшандан буён мен ҳаётимни ибодатгўй шериксиз тасаввур қила олмайман.

         Агар илгари ёнингизда ҳеч қачон сиз билан бирга доимо ибодат қиладиган одам бўлмаган бўлса, билингки, бу муаммо бўйича сиз ягона эмассиз: менда ҳам шундай одам бўлмаган эди. Агар бугун биргаликда ибодат қилиш учун шеригингиз бўлмаса, безовта бўлманг, чунки сиз Худодан, мени ўшандай одам билан учраштиргин, деб сўрашингиз мумкин. Худодан, менга шундай одамни юборгинки, мен ўша одам билан умумий тил топиша олайин, биргаликда ибодат қилай, деб сўранг. Бундай одам танишларингиздан бири, масалан, дўстингиз, дугонангиз, қўшнингиз, оила аъзоларингиз ёки ҳамкасбингиз, ё бўлмаса, бу ролда сиз умуман тасаввур қилмаган одам бўлиши мумкин. Ёки айнан сизнинг ибодатгўй шеригингиз бўлиш учун ҳаётингизга кирадиган нотаниш биронтаси бўлиши ҳам мумкин. Худо сизга керакли одамни кўрсатиб беради.

         Аммо бу ўринда муҳим бир мулоҳаза: биронта одамнинг олдига бориб, мен билан маълум вақтга бирга ибодат қиладиган шерик бўлинг, деб илтимос қилсангизу у рад жавобини берса, хафа бўлманг. Демак, у ўша одам эмас ёки унинг вақти ҳали келмаган. Мен ҳам эримдан, ибодатда менинг шеригим бўлинг, деб илтимос қилганимда, ибодатнинг қатъий графиги унга ёқмади, чунки у ўзининг кун тартиби бўйича, ўзига қулай вақтда ибодат қилишга кўниккан эди. У катта ишлар учун ибодат қилишни яхши кўради, мен эса майда–чуйда нарсалар билан қизиқаман. Гарчи биз кўпинча бирга ибодат қилсак ҳам, менинг ибодатгўй шерикларим бор, мен улар билан доим учрашиб тураман. Агар шундай одамни дарров топа олмасангиз, умидсизликка тушманг. Худога вақт беринг.

         Биронтасидан бирга ибодат қилишни сўраганингизда, ибодатга алоқадор қўрқувларингиз ва шубҳаларингиз тўғрисида айтиб беришдан уялманг. Конкрет нима тўғрисида ибодат қилишни, ўзингизнинг фирингизча, ишончингиз жуда заифлигини ва ҳ.ларни очиқ айтинг. Масалан, бошқа одамлар билан бирга ибодат қилганимда, Худо менинг ибодатларимга жавоб бермайди, деб қўрқардим, гўё бу фақат менга боғлиқ бўлганидай. Бошқа одамлар олдида мен ҳам овоз чиқариб ибодат қилишга уялардим, назаримда, улар мендан яхши гапира олардилар ёки қандай қилиб тўғри гапиришнинг уддасидан чиқардилар. Ниҳоят, Худога нотиқлик керак эмаслигини тушуниб етдим, Унга фақат содиқ, пок юрак керак экан. Менинг вазифам – ибодат қилиш, Худонинг вазифаси – менинг ибодатларимга жавоб бериш эканини билганимдан сўнг, ўзимни ибодатга бағишлаш бирмунча осонлашди. Менинг ўз вазифам бор, Худонинг Ўз вазифаси бор. Мендан талаб қилинган ҳамма нарса – Худо менинг ибодатларимга бераётган жавобларга ишонишдир.

         Агар сиз ибодатгўй шеригингиз билан бирга доимо ибодат қилсангиз, ҳаётингизда катта ўзгаришлар юз беради. Бунинг сабаби шуки, ҳар бирингиз Муқаддас Руҳнинг қудратига эга бўласиз, бу қудрат биргаликдаги ибодатингизда кўпаяди. Сизнинг ишончингиз ибодатгўй шерикларингиз ишончи ўсишига ёрдам беради. Уларнинг ишончи эса, ўз навбатида, сизнинг ишончингиз мустаҳкамланишига ёрдам беради. Агар сизнинг ибодатгўй шеригингиз бўлса, Худо сизнинг ҳаётингизда фаол ҳаракат қилаётганига ишонч ҳосил қиласиз. Ана шунда сиз ибодат қилмай яшай олмайсиз.

                           Муҳими – ҳалол бўлишдир

         Бошқа одам билан биргаликда ибодат қилишга муҳим талаблардан бири ҳалоллик эканини тасдиқлайман. Одатда, эҳтиёжларимизни бошқа одам билан ўртоқлашганимизда, камдан–кам ҳолатларда охиригача очиқ бўламиз. Аммо Худо билан мулоқотда ниҳоятда ҳалол бўлиш лозим. Мен шундай вазиятларнинг гувоҳи бўлганманки, одамлар бошдан кечираётганларини бошқалар билан ўртоқлаши6 биргаликда ибодат қилишни сўрашдан кўра, қўйди–чиқди бўлишни афзал кўрадилар. Ёки ҳатто ибодат тўғрисида сўрашдан кўра, улар охиригача очилмаганлар ва муаммонинг жиддийлигини яширганлар. Уларнинг фикрича, эр–хотинлари ўртасидаги зиддият – уларнинг шахсий ишлари, бу зиддиятнинг оғирлигини бегона одамларнинг елкасига ортиб қўйиш керак эмас.

         Кўпинча одамлар ёрдам сўраб мурожаат этмайдилар, чунки улар ўзларининг эҳтиёжларини эътироф этишдан уяладилар ёки ўзларининг эҳтиёжлари билан бошқаларни безовта қилишни истамайдилар. Аммо шундай одамлар борки, улар ибодатда биз билан ёнма–ён бўлишлари учун Худо уларни даъват қилган. Аммо улар бу вазифани бажаришларига биз имкон бермасак, ўзимизни Худонинг кўп марҳаматларидан ўзимиз маҳрум қилган бўламиз. Кўпинча улардан, биргаликда ибодат қилайлик, деб  сўрамаймиз ёки улар билан суҳбатда тўғри бўлишдан қўрқамиз.

         Ибодат – “бир–биримизнинг оғирлигимизни кўтариб бориш учун” (қаранг: Галат. 6:2) энг муҳим усуллардан биридир. Англашиладики, биз ўз зиммамизга бошқаларнинг моддий оғирликларини ола билмаймиз, ёки кимнингдир соғлиғини қайтара олмаймиз, ё бўлмаса, бахтсиз эр–хотинларни бахтли қилолмаймиз, ё тарбияси қийин боланинг муаммосини ҳал қилолмаймиз. Аммо биз, улар ёрдам олсин, шифо топсин, ҳаётга қайтсин, ўзларида итоатсиз руҳни мағлуб қилсин, деб ибодат қила оламиз.

         Айрим одамлар шунга ишонадиларки, ҳар қандай ҳолатда ҳам бирон салбий нарса ҳақида ҳикоя қилиб бериш мумкин эмас. Оккультизм бўйича машғулотларда бунга мени ўргатган эдилар, бунинг оқибатида мен ҳақиқатни топа олмаганим учун ўзимни ўлдиришимга сал қолган эди. Ҳақиқатан ҳам ҳеч кимга, мен билан мана шундай–мана шундай воқеа юз берди, ёрдам беринглар, деб биронтасига айта олмаганман. Мен Раббийга имон келтирганимдан кейин, шунақа ўйлайдиган масиҳийлар борлигини билганман. Улар, ёмон нарсалар тўғрисида одамлар гапирмасликлари керак, деб тасдиқлайдилар. Агар шундай бўлса, қандай ёрдам сўраш керак? Мен бу ўринда абадий норозилик ва ҳаммани бараварига ҳукм қилишга интилиш тўғрисида айтмаяпман, балки одамлар биз учун ибодат қила олсинлар, деб уларга ўз эҳтиёжларимиз ва муаммоларимизни тўғриликча очиб, бошимиздан кечирганларимизни ўртоқлашишимиз кераклигини назарда тутяпман. Мен шуни истайманки, сиз бошқа имонлилар билан бирга Худонинг нурида юринглар, гуноҳнинг ҳамма оқибатларидан ва атроф оламнинг таъсиридан халос бўлинглар (қаранг: 1Юҳ. 1:7).

         “Бошидан кечирганларини тўғри ва самимий ўртоқлаша олиш ҳамма имонлилар учун зарур, – деди қавмбоши Джек. – Сиз одамларга ва Худога ўзингизни очиб, шу тариқа Худо ҳузур–ҳаловатининг покловчи ҳаракатига йўл очасиз. Бу жуда муҳим, чунки айрим одамларнинг қарашича, бошларидан кечирганларини бошқалар билан ўртоқлашиб, ўз қийинчиликлари тўғрисида ҳикоя қилиб, Худонинг ишлари аҳамиятини пасайтирадилар, тирик имоннинг ролини инкор қиладилар. Лекин бу Муқаддас Китоб позициясидир. Акс ҳолда ҳаворий Павлус: “Худодан уч марта сўрадим, аммо У жавоб бермади”, деб айтмаган бўларди. Павлусни айблашга мойил одамлар бор. “У бир марта сўраши керак эди, кейин эса Худони шарафлаб, ғалабани эълон қилиши лозим эди”, дейдилар. Павлус сўрайверди, сўрайверди, ҳаммаси беҳуда бўлди. Шунда Раббий унга гапириб: “Павлус, Менинг куч–қудратим ожизликда рўй беради, сен учун Менинг ҳузур–ҳаловатим кифоя”, деди. Ўша жойда ва ўша лаҳзада Худонинг ҳузур–ҳаловати шунчалик кенг миқёсда ва улуғворликда намоён бўлдики, бошқа ҳолатларда у ҳеч қачон буни билмаган бўларди. Очиқчасига эътироф этиш ҳеч қачон имон принципларини бузиш бўлиши мумкин эмас”.

         Бир томондан, Павлус айтди: “Мени қўллаб-қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан” (Филип. 4:13) ва “…бизни Севганнинг соясида буларнинг ҳаммаси устидан улкан ғалаба қозонамиз” (Рим. 8:37). Иккинчи томондан, у шуни эътироф этди: “…танамизга ҳеч қандай роҳат тополмадик, аксинча, ҳар томонлама сиқилган эдик: ташқаридан ҳужумлар, кўнгилда қўрқувлар бор эди” (2Кор. 7:5). Павлус Масиҳда мукаммал ҳаёт топди, аммо у мутлақ тўғри одам эди, бу унга қанчага тушганини ҳикоя қилади. У ўз ибодатларига жавоб олди, аммо бу қандай юз берганини ҳикоя қилиб беришни хоҳлади. Тўғри бўлиш ва бошқа одам олдида юрагини очиш лаёқатига эга бўлиш – коллектив ибодатнинг муҳим шартларидан биридир.

         Мен ўттиз йил давомида турли ибодат гуруҳларининг аъзоси бўлиб, тажрибамда шунга амин бўлдимки, тўғри ва очиқ одамлар ўзларининг ибодатларига ажойиб жавоб олдилар. Улар имонда тез ўсдилар. Уларнинг ҳаётида буюк ўзгаришлар бўлди, илгари бошқалар билан очиқ бўлмаган одамлар бундай ўзгаришлари кўрмаганлар. Қаттиқ талабдан келиб чиққан ҳолда, иш қуйидаги асосий масалага келиб тақалади: ўз муаммоларингиз тўғрисида гапирганингизда, Худо билан тўғримисиз? Албатта, У ҳаммасини олдиндан билади, аммо биз Ундан ёрдам сўрашимиз Унга маъқулдир.

         Лекин сир эмаски, одамлар олдида кўнгли очиқ бўлиш – ҳар доим таваккал иш, охири, сиз бундай таваккалчиликка борасизми ёки йўқми – ҳал қилишингиз керак. Эрим икковимиз жиддий кризисни бошдан кечирганимизда, мен таваккал қилишга рози бўлдим ва бошқа одамлар билан ўртоқлашмоқчи бўлдим. Агар бу одамлардан биронтаси тилини тиймаса, майли, бутун олам била қолсин, деб қарор қилдим. Мен бошимга тушган кўнгилсизликларни ўзим ишонган ибодатгўй шерикларимга айтдим,  чунки мен улар учун ибодат қилиб, биронтангиз менинг ишончимни суистеъмол қилиб, бу ахборотни тарқатманглар, деб илтимос қилдим. Бахтимга, мен етук ва тушунадиган масиҳийларга ишонган эканман, улардан биронтаси бизнинг руҳий жангимиз тўғрисида иғво қилмади.

         Бошингизда муаммо бўлиши айб эмас, лекин бошқаларга ёрдам сўраб мурожаат этишингизга халақит берадиган такаббурликдан мағлубиятга учраш уят. Тўғри кўнгил бўлайлик, чунки бу ҳамма хулқ–атвор линияси орасида энг яхшисидир.

                  Ажойиб имкониятлар

         Бир неча йиллар давомида Дайана менинг ибодатгўй шеригим бўлиб келди, кутилмаганда, унга кўкрак раки деб диагноз қўйишди. Унинг куч–қуввати бор пайтида, биз бирга кўп ибодат қилдик. Унинг ўлимидан кейин уни нафақат яқин дугонам сифатида қаттиқ соғиндим, балки унинг қиёфасида Масиҳдаги сингилни йўқотган эдим. Худодан,  менга бошқа одамни жўнатгин, у мен билан тез–тез ибодат қилишга тайёр бўлсин, Дайана сингари, содиқ бўлсин, деб сўрадим.

Биргаликдаги ибодат учун шерик топиш қийин бўлди, бунга вақт керак бўлди, шунинг учун биронтаси билан ибодат қилгани ҳар қандай имкониятдан фойдаландим. Мен билан бирга ибодат қилгани истак билдирган ҳар бир одамни қўлидан ушлаб, биргаликда ибодат қилиш керак бўлди. Менда жиддий муаммо пайдо бўлгач, бирга ибодат қилишга рози бўлган одамни топмагунимча, тинчимадим. Аста–секин атрофимда бошқа имонлилар билан бирга ибодат қилишга кўплаб имкониятларни кўра бошладим. Ибодатгўй шерикларни ҳамма жойда учратиш мумкин, аммо биз уларни кўра олишимиз керак. Кўп одамлар бошқа одамлар билан бирга ибодат қилишга чанқоқ, аммо у ёки бу сабабга кўра буни қилмайдилар.

         “Бошқалар учун васийлик қилиш ғоясини, агар бунинг Муқаддас Китобда қандай очилганини эсласак, тасодифийлик элементи деб қараса ҳам бўлади, – деди қавмбоши Джек. – Васийлик деб таржима қилинадиган сўз маъноларидан бири – “тасодифан юз бермоқ”дир. Кўпинча одамлар маълум вақтда маълум жойда бирон мақсад билан турганларини англаб етмайдилар. Гоҳида маълум бир жойда ибодат учун идеал жой пайдо бўлгандай туюлади, бу жой шундай жойки, илоҳий яшин бу жойга тушиши керак, аммо ерда самовий куч билан алоқага киришув учун нуқта пайдо бўлишини кутиб, яшин урмайди. Баъзилар шундай муҳокама юритадилар: агар Худо одамларни ибодат қилиш учун керакли жойга жойлаштирса, нимага У бу ибодатларга жавоблар учун кафолат бермайди? Аслида Худо шундай иш қилмайди. Биз Худога ибодат қилиб, Унинг шериги сифатида чиқишимиз Унга маъқул. Биз ер юзида яшинқайтаргичмиз.  Худо “яшинни отиши” мумкин, бошқача айтганда, бизсиз Ўз қудратини намойиш қилиши мумкин. Аммо Худо тусмоллаб иш қилмайди. Аксинча, У Ўзининг мустақил хоҳиш–иродасига мувофиқ, Унинг юзини истаётган ва Унинг хоҳиш–иродасини бажараётган шерикчилик муносабатлари орқали ер юзида фаолият кўрсатади”.

         Баъзан биз билан юз бераётган воқеалар тасодиф эмасмикан, деб ўйлаб қоламиз. Аммо бундай эмас. “Шуниси ажойибки, мен бу жойда ўша одам учун айнан ибодат қилиш зарур бўлган лаҳзада пайдо бўлдим”, деб ўйлаймиз. Лекин бу жойда ғалати нарса йўқ, чунки бу юқоридан ҳал қилинган. Атрофимизда ҳеч қандай шартларсиз биз билан бирга ибодат қилишга рози бўладиган одамлар кўп. Биз бундай ғаройиб имкониятни қўлдан бермаслигимиз керак.

                                     ***

         Муаммоларимни ҳал қилиш учун шеригим билан ибодат қилишни ўргана бошлаганимда, менинг ибодатим янада аниқроқ бўлди, ҳаётим вазияти ўзгара бошлади. Ўзимни эркин, шифо топган, руҳан мустаҳкам ва катта муваффақиятларга эришишга қодир одам сифатида ҳис қилардим. Мен яна шуни тушундимки, ҳаётимда юз бераётган бу ҳодисалар мен учун ибодат қилганлари учун эмас, балки мен бошқалар учун ибодат қилганим туфайли юз берди. Атрофдагилар учун ибодатингиз сизнинг ҳаётингизга, худди уларнинг ҳаёти каби, самарали таъсир этади. Бошқа одамларнинг сиз учун қилган ибодати эса улар учун, худди сиз учун бўлганидай, марҳамат бўлади.

            Худонинг аломатида ҳар доим шундай одам борки, у сизнинг ибодатгўй шеригингиз бўлиши мумкин. Бу ҳақда Худодан сўрашга уялманг.  Ўзингиз хурсанд бўласиз.


Книга на Узбекском языке: - Сила совместной молитвы (Сторми Омартиан и Хейфорд Джек)

Христианам хорошо знакомы слова Иисуса Христа, сказавшего: "…где двое или трое собраны во имя Мое, там Я посреди них" (Мф. 18:20). Бог обещал нам Свое могущественное присутствие там, где мы собираемся вместе для молитвы. Эта книга предлагает вам провести некоторое время в обществе Сторми Омартиан и пастора Джека Хейфорда, ее авторов, и вместе с ними увидеть реальные результаты объединенных молитв, которые исполнены силы, способной изменять жизнь людей и окружающий их мир. Эта книга поможет вам сделать свою молитвенную жизнь более яркой и насыщенной, научиться находить новых партнеров для молитвы, понять, на что способна объединенная молитва всей церкви, изменять к лучшему мир вокруг себя.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак