Тарих йўналишини ўзгартирган далил (Джош ва Шон Макдауэлл) 1 bob

Джош ва Шон Макдауэлл. ТАРИХ ЙЎНАЛИШИНИ ЎЗГАРТИРГАН ДАЛИЛ (1-боб) Ўзбек тилида

TARIX YO‘NALIShINI O‘ZGARTIRGAN DALIL (Josh va Shon Makdauell) O‘zbek tilida AudiokitobARIX YO‘NALIShINI O‘ZGARTIRGAN DALIL (Josh va Shon Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob

 

МУНДАРИЖА

 

Менинг шахсий саёҳатим

Масиҳийликни рад этмоқчи бўлганимда нималар юз берди?

1-боб

Тирилиш нега бунчалик муҳим?

Дунёнинг ягона умиди

2-боб

Биз тирилиш чиндан ҳам содир бўлганини аниқ билишимиз мумкинми?

Бу ҳақиқатми? Бунга ишонса бўладими?

3-боб

Тирилишнинг далиллари

Ҳақиқатан ҳам Исо ўлган, дафн этилган ва тирилганмиди?

4-боб

Хўш, кейинчи?              


1-БОБ

ТИРИЛИШ НЕГА БУНЧАЛИК МУҲИМ?

ДУНЁНИНГ ЯГОНА УМИДИ

Даҳрийларнинг веб-сайтида бир қиз жойлаштирган изоҳга қаранг:

Мен саросимадаман… Ҳар доим фан ҳамма муаммоларимга даво бўлишига ишонардим, аммо агар мангу ҳаёт бўлмаса, бундан кейин ҳам аввалгидек яшашимга ишона олмаяпман. Менимча, бу беъманилик орасида қандайдир кун кечириш учун ўзим мустақил равишда йўл излашим керак. Шунчаки менга абадий ҳаёт йўлини кўрсатиши мумкин бўлган кимдир топилишини истаяпман. Агар ҳатто фан ҳам жавоблар таклиф қила олмаса, унда ким таклиф қила олади?! *маъюс смайл* Умримизга маъно берадиган қандайдир юксак куч бордек туюлмаяптими, ахир? Фан йўқ дейди... нима ҳам дердик, йўқми – демак йўқ1.

Сизга фикрларнинг худди шу қиз ўйлагандек оқими танишми? Сизга бу ҳасрат танишми? Бу даҳрий коинотда ҳамма нарсадан устун турувчи маъно борлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ҳатто буюк ва нуфузли файласуф Бертран Рассел ҳам даҳрий олам аслида маъносиз эканлигини тушунганди2.

Умид – бугунги кунда мана шу бизнинг маданиятимизга етишмаяпти. Агар ҳаёт, ҳозир мана шу жафокаш сайёрада кўринганидек бўлса, – бу ҳаммаси бўлса ва бошқа ҳеч нарса бўлмаса, у ҳолда мавжудлик ҳақиқатан ҳам маъносиздир, демак ўша қиз айтганидек, «мустақил равишда йўл излаш зарур». У қолган нарсаларга маъно берувчи фақат бир нарса – абадий ҳаёт борлигини тушунади. Қачонлардир у фан одамлар абадий яшаши мумкин бўлган усулни излаб топишига умид қилган, лекин вақт ўтиб, фан бунга қодир эмаслигини тушунган.

Ўтмишда қачонлардир ҳаётни ҳақиқатан ҳам яхши томонга ўзгартириб юборишига  қаттиқ ишонишиб, Инсонга умид боғлаган одамларнинг жипслашган гуруҳи бўлган. Жўшқин ишонч билан бирлашган бир тўда яҳудийлар Исо исмли Одамни Масиҳ – уларни Рим ҳукмронлигидан халос қиладиган ва Ер юзида чиндан ҳам адолатли шоҳлик ўрнатадиган деб ҳисоблашган. Уларнинг пайғамбари Ишаё қадимги яҳудий битикларида Масиҳ келиб ҳамма нарсани жаннатда бўлган кўринишда тиклашини ва на урушлар, на жабр-зулм, на қўрқув, на ўлим бўлмаслигини башорат қилган (қаранг: Иш. 11, 35). Ўшанда ҳамма бир-бири билан тотувликда, абадий яшайди.

Исо издошларининг бу кичик гуруҳи Масиҳ, Рим хочида ўлимга маҳкум қилинганида, уларнинг нажоткори худди оддий жиноятчи каби сўнгги нафас олаётганини ўз кўзлари билан кўрганида, уларнинг руҳий ва ҳиссий ҳолати қандай бўлганини бир тасаввур қилинг. Улар Унга эргашиш учун ҳамма нарсани қолдириб кетгандилар. Бироқ мана У хочга михланган. Ўлаяпти! У билан бирга улар Унга боғлаган ҳамма умидлар ўлаяпти. Унинг издошлари ўзларини худди биз юқорида сўзларидан иқтибос келтирган қиздек ҳис қилишган, шекилли. Ҳаёт маъносиз кўринган. Бошқа умид қолмаган. Ўнғайсиз ҳолатдан чиқиш, идеал, абадий ҳаётга ҳеч қандай йўл қолмагандек кўринарди.

Магдалалик Марям Исо Масиҳнинг ана шу издошларидан бири эди. Марям ўзидаги пуллар билан Унинг хизматини қўллаб-қувватларди ва У – ерга абадий ҳаёт келтириши учун Худо танлаган Зот эканлигига ишонарди. У хоч ёнида турганди ва Устозни шафқатсизларча жазолашганини ўз кўзлари билан кўрган. Бу чуқур изтироб унинг бутун ҳаётини ағдар-тўнтар қилиб юборгандек туюларди.

Римликлар Исони ўлган деб ҳисоблаб, Уни хочдан тушириб олиб, янги сағанага кўмиш учун жасадини бой яҳудий оқсоқолга беришди. Руҳни эзадиган бу томошани бошқа кўришга кучи етмаган Марям дафн маросими тугагач, Унинг қабрига келишга қарор қилиб, қатлгоҳни тарк этди. Якшанба куни саҳарда Марям Масиҳнинг дахмаси ёнига борди ва у ерда уни яна бир руҳий ларза кутиб турарди. Исо адолатсиз қатл этилгани етмагандек, магдалалик Марям қабр очилгани ва Исонинг танаси йўқолганини кўрди. Кимдир жасадни ўғирлаган деб қўрққан Марям кўрганларини айтиб бериш учун Исонинг икки издоши – Бутрус ва Юҳаннонинг ёнига чопиб кетди. Жуда эсанкираб қолган, Марямнинг бирорта ҳам сўзига ишонмаган бу икки эркак унинг ҳикояси ростлигига шахсан ишонч ҳосил қилиш учун дахма томонга югурди.

Етиб боргач, улар фақат ғижимланган кафанни кўришди, аммо жасаднинг ўзи ҳеч қаерда йўқ эди. Қўрқиб кетган ва саросимага тушган икки шогирд уйга қайтди. Магдалалик Марям уларнинг ортидан келарди. Мақбарага охирги марта яна бир қараб олиш учун тўхтаб қолган Марям уни лол қолдирган ҳодисани кўрди: дахманинг ичида ялтироқ кийимли икки фаришта ўтирарди.

– Нега йиғлаяпсан? – деб сўради фаришталар.

– Раббимни олиб кетишибди, – жавоб берди у – Уни қаерга қўйишганини билмайман (қаранг: Юҳ. 20:13).

У ўгирилди ва шунда унинг кўз олдида яна ҳам ғаройиб манзара пайдо бўлди: Исо унинг рўпарасида тирик турарди! Лекин ғалати ҳолат, Исони таниш ўрнига Марям Уни боғбон деб қабул қилди. Масиҳ ҳам унга худди шу саволни берди:

– Муҳтарама аёл, нега йиғлаяпсан?

Ҳали ҳам Ким билан гаплашаётганига шубҳа қилмаётган магдалалик Марям шивирлаб жавоб берди:

– Тақсир, агар сиз Уни олиб кетган бўлсангиз, қаерга қўйганингизни менга айтинг, мен бориб Уни олай (қаранг: Юҳ. 20:15).

Шунда, Исо ҳайратомуз мулойимлик билан унинг исмини айтиб чақирди:

– Марям!

– Устозим! – тўсатдан Уни таниб қолиб хитоб қилди Марям (қаранг: Юҳ. 20:16).

Исо Марямнинг рўпарасида тирик, бус-бутун ва бешикаст турарди, чунки ўлим ваъда қилинган Нажоткорни ололмасди. Худо Унинг бош вазифаси якунланиши ҳамда хаста ва ўлаётган дунёга абадий ҳаёт келтириши учун Исони тирилтирганди.

Бизнинг тирилишга бўлган умидимиз

Масиҳ хочда бўлганида, ҳамма нарса йўқотилгандек туюлганди. Ўлим ғалаба қилди. Лекин бой одамнинг дахмасида уч кун бўлганидан сўнг, Исо тирилиб яна пайдо бўлди. Бу ҳақидаги хабар Унинг издошларини шунчалик ларзага солдики, токи Исонинг Ўзи уларга жисмонан кўринмагунича ҳамда кафтлари ва товонларидаги мих изларини ўз кўзлари билан  кўришни таклиф қилмагунича, бунга ишонишдан бош тортишди. Шундан сўнг Исо шогирдларига ҳайратомуз сўзлар билан мурожаат қилди: келажакда уларда ҳам худди Ўзиникига ўхшаш тирилган тана бўлади, бу таналар касаллик, қариш ва чиришга учрамайди. Уларда Ер юзидаги ҳаётларига маъно бағишлайдиган буюк умид пайдо бўлади, акс ҳолда бу умрнинг ҳеч бир аҳамияти қолмайди. Улар ўзларини севадиган Худо ҳузурида ўлимсиз ва азобларсиз мангу ҳаётга эга бўладилар.

Ишончини йўқотган дунёга масиҳийлик таклиф қиладиган ўша буюк умид шундай, – ўлгандан сўнг тирилиш ва чексиз  қувончга тўла, оғриқсиз ва азобсиз ҳаёт. Кўплаб танқидчилар бизга нималар дейишмасин, тирилишга ишониш бизга “ҳеч қандай амалий фойда бермайди” деб айтиш мумкин эмас. Аслида у бизга келажакка умид беради ва бевосита одамларга, яралишга муносабатимизга шу ерда ва ҳозирдаёқ таъсир қилади. Абадий ҳаётга бўлган ана шу умид – умидсиз дунёдаги мавжудлигимизни сал бўлсада ранг-баранг қилиш учун ўйлаб топилган қандайдир “хомхаёл” эмас; бу яққол далилларга асосланган эътиқод. Биз бу рад этиб бўлмас далилларни ўз рисоламизда кўриб чиқамиз.

Тирилишнинг бирламчи аҳамияти

Тирилишнинг тарихий далили, бу – масиҳийлик эътиқодининг асосидир. Бу эътиқоднинг қандайдир мажбурий бўлмаган ақидаси эмас – бу эътиқоднинг ўзидир! Исо Масиҳнинг тирилиши ва масиҳийлик бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди. Бири бошқасисиз ҳақиқат бўла олмайди. Масиҳийликнинг ҳақиқийлигига ишонч, бу – шунчаки бизнинг ёки яна кимнингдир эътиқодига ишонч эмас, балки ўликдан тирилган, чиндан мавжуд бўлган Масиҳга ишончдир. Исонинг тарихий тирилишисиз масиҳийлик эътиқоди ҳомила йўлдошидан бошқа нарса бўлмай қоларди. Ҳеч муболағасиз жисмоний тирилишсиз биз Худо, жамоат (черков) ва ахлоқий қоидаларга риоя қилишни унутишимиз мумкин. Худди шу тарзда биз ўзимизга: “келинг, еб-ичайлик, чунки эртага ўламиз!” (1 Кор. 15:32) деб айтишимиз мумкин.

Бошқа томондан, агар У кўмилган ва тирилган бўлса (қаранг: 1 Кор. 15:4), У айни пайтда ҳам тирик ва биз Уни шахсан танишимиз мумкин. Бизнинг гуноҳларимиз кечирилган (қаранг: 1 Кор. 15:3) ва “бу ўладиган вужуд ўлмайдиган бўлиб қолган” (қаранг: 1 Кор. 15:54). Бунинг устига, У бир кун келиб биз ҳам тирилишимизни ваъда қилаяпти (қаранг: 1 Кор. 15:22). Биз Ундан умидвор бўламиз, чунки “Худованд борлиқни Масиҳнинг оёқлари остига ташлаб, Унга тобе қилди” (қаранг: 1 Кор. 15:27). Раббимиз Исо Масиҳ орқали бизга ғалаба бахш этган (қаранг: 1 Кор. 15:57) ва ҳаёт маънога тўлган (қаранг: 1 Кор. 15:58).

Британиялик олим Н.Т.Райт нима учун тирилиш жамоат (черков) ҳаётида марказий ўрин эгаллашини тушунтириб беради:

Илк масиҳийликнинг тадқиқотчи олимлар томонидан ўйлаб топилган, Исо хочда шармандали ўлим топгач, Худо Уни яна ҳаётга қайтарганини таъкидлаб ўтадиган баъзи  шакллари мавжуд бўлсада, илк масиҳийликнинг бирор ягона шакли мавжуд эмас. Ҳаворий Павлус давридаёқ, яъни бизнинг энг дастлабки ёзма манбаларимизда Исонинг тирилиши, бу – эътиқоднинг шунчаки қандайдир алоҳида, махсус ажралиб турган ақидаси эмас. Бу масиҳийлик ҳаёти ва мазмунининг тузилишига сингиб кетган3.

Гарчи Исонинг тирилиши, бу – шунчаки тарихий далилдан ҳам ортиқ гувоҳлик бўлсада, айни пайтда бу айнан далилнинг ўзидир. Бундан буён биз ушбу ҳодиса ҳақиқатан ҳам бўлиб ўтганининг рад этиб бўлмас далиллари борлигини кўрсатамиз.

Тирилишнинг шахсий мазмуни. Ўлим қўрқувидан озод бўлиш

Одамлар учун ўлимдан қўрқиш одатий ҳол. Тирик бўлмасликни тасаввур қилиш  ўта қийин бўлиши билан бирга, қўрқинчли ҳамдир.

Агар мулоҳаза қилиб кўрсак, биз нега ўлимдан қўрқамиз? Олтита сабабни таклиф қилишга ижозат беринг4:

1. Ўлим сирли ва англаб бўлмасдир.

2. Биз ўлимни якка ҳолда қарши олишимиз керак.

3. Биз ўзимиз яхши кўрган одамларни ташлаб кетамиз.

4. Бизнинг шахсий умидларимиз ва орзуларимиз рўёбга чиқмай қолиб кетади.

5. Эҳтимол, биз изсиз йўқоламиз.

6. Ўлимдан қочиб бўлмайди.

Муқаддас Китоб гарчи ўлимнинг ҳиссий қийин жиҳатларидан тўлиқ халос бўлишимизни ваъда қилмасада, ҳар ҳолда ўлимнинг фалаж қилувчи қўрқуви устидан ғалабага бемалол эриша олишимизни бизга айтади. Муқаддас Китобнинг тирилиш ҳақидаги таълимотини асл тушуниш бизни мавҳумликка охирги саёҳатдан олдин бўладиган саросимали қўрқувимиздан халос қилади.

Тирилиш – бизнинг қийинчиликларимиз, тушкунлигимиз ва хавотирларимиз қанчалик ҳолдан тойдирувчи ва вайрон қилувчи бўлмасин, улар барибир ўткинчи эканлигини яққол тушунтиради. Сизга нима бўлишидан қатъий назар, фожиангиз ва оғриғингиз қанчалик кучли ва чуқур бўлмасин, ўлим сизни ва сизнинг яхши кўрган одамларингизни қанчалик таъқиб этмасин, тирилиш сизга чексиз фаровон келажакни ваъда қилади.

Умидларимиз ва орзуларимизнинг амалга ошиши

Фантаст ёзувчи Айзек Азимов: «Мен нариги дунёга ишонмайман, шунинг учун бутун умримни дўзахдан қўрқиш, янада кўпроғи – жаннатдан қўрқишга сарфлашимга тўғри келмайди. Дўзах азоблари қанчалик бўлишидан қатъий назар, жаннатда зерикиш яна ҳам ёмонроқ бўлади деб ўйлайман»5 деб ёзганида кўпчиликнинг ўлимдан кейинги ҳаётга нисбатан нуқтаи назарини баён қилганди.

Қанчалик қайғули бўлмасин, ўлимдан кейинги ҳаётга бундай қараш ҳаттоки масиҳийлар орасида ҳам тарқалган. Бизнинг осмон ҳақидаги тасаввурларимиз кўпинча чўзилиб кетган, зерикарли ва таъсирсиз жамоат (черков) хизмати билан чекланиб қолган. Яна кўплар эса карикатураларни томоша қилавериб ва латифаларни эшитавериб, осмонни биз арфалар торини чертиб, узун оқ либосларда булутлар орасида санғиб юрадиган жой деб қабул қилади. Нимадир бўлгану, бизнинг самовий қиёфамиз таниб бўлмас даражада бузиб кўрсатилиб, бўрттириб тасвирлаган ва ўлимдан кейинги ҳаёт истиқболи эндиликда тасаввуримизга сиғмаяпти ёки ҳаётимизни ўзгартиришга кўмаклаша олмаяпти.

Мен (Шон) яқинда талабаларимга савол бердим: агар улар ўлиши ва осмонга жўнашига уч кун қолган бўлса, нима қилишган бўларди? Жавоблар орасида парашютни анча вақт очмай сакрашлар ҳам, саёҳатлар ҳам, сёрфинг ҳам ва (албатта) жинсий алоқа ҳам бор эди. Биринчи саволнинг ортидан яна бир оддий савол бердим: «Демак, сизнингча, бу ҳаётда ўлишдан олдин албатта татиб кўриш мумкин бўлган лаззатлар бор, акс ҳолда улар осмонда йўқлиги учун ҳеч қачон бу лаззатларни татиб кўра олмайсизлар, шундайми?» Икки талабадан бошқа ҳамма “ҳа” деб жавоб берди. Охиратдаги ҳаёт истиқболи уларни гангитиб қўйган ва кўнглини совутганди.

Ҳаётни бундай нотўғри кўриш одамларни тушкунликка тушиш ва гуноҳга бошлайди. Кўпчиликка агар улар ҳозир қандайдир лаззатлардан татиб кўрмаса, кейин уларда бундай имконият бўлмайдигандек ва улар бу лаззатлар нима эканлигини ҳеч қачон била олмайдигандек туюлади. Улар шу нуқтаи назарни қабул қилишади, чунки уларнинг онгида осмон аслида нимага ўхшашлиги ҳақида нотўғри тасаввур ўрнашиб қолган.

Бизни жуда кўпинча янги осмон ва янги ерни жисмоний табиатдан узоқ қандайдир борлиқ сифатида тасаввур этиб, уларни илоҳийлаштиришга ўргатишган. Аксарият ҳолларда, одамлар бирор нарсани илоҳий деб аташганида, у жисмоний табиатга эга эмас деб ўйлашади. Бу кенг тарқалган адашиш сабаби бўлиб қолди ва гўёки Худоннинг жисмоний яратуви нимаси биландир ҳақиқатан ҳам илоҳий нарсалар, жумладан осмон олдида пастроқ туради, деган тасаввурга олиб келди. Кўпчилик самода биз руҳий мавжудотлар бўлишимизга ҳам ишонади, улар буни бизда сезиб бўладиган, моддий, чин маънодаги жисмоний бадани бўлмаган руҳий мавжудотлар деб тушунади. Бу нуқтаи назар кўпчиликни фақат руҳий нарсалар яхши, жисмонийлари эса – қандайдир вақтинчалик, бир марталик ва ҳаттоки нимаси биландир ёвуз деб ҳисоблашга мажбур қилиб, жисмоний ва руҳий нарсаларни Муқаддас Китобга хос бўлмаган тақсимлашга олиб келади.

Бундай нуқтаи назарнинг жиддий салбий жиҳатлари бор. Шундай ишонч тарафдори бўлган одамлар дунёни яратишнинг ҳар бир куни сўнггида Худо Ўзи яратган нарсалар “яхши” эканлигини эълон қилганини унутишга мойилдирлар. У атомлар ва молекулалардан, ҳужайралар ва Ер тупроғидан яратган ҳамма нарсани “яхши” деб атаган. Янги осмон ва янги ер фақатгина илоҳий (яъни жисмоний бўлмаган) бўлиши мумкин эмас, чунки бизнинг жисмоний танамиз тирилади. Жисмоний бўлмаган тирилиш бу – худди рангсиз камалак кабидир. Бири бошқасига зид келади! Ҳаворий Павлус сиз билан бизнинг тирилишимизни тасвирлар экан, шундай дейди:

Тўсатдан, кўз очиб юмгунча, охирзамон карнайи чалинганда ўзгариб кетамиз. Ҳа, карнай чалинади ва шу онда марҳумлар яна ҳеч ўлмайдиган бўлиб тириладилар. Шунда биз, ҳаёт бўлганлар ҳам ўзгариб кетамиз. Бу ўткинчи баданимиз чиримайдиган, бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган вужудга бурканиши керак. Ўткинчи бадан чиримайдиган, ўладиган вужудимиз ўлмайдиган бўлиб қолган пайтда, “ўлимни ғалаба енгди” деган оят амалга ошади (қаранг: 1 Кор. 15:52-54).

Ҳаворий Павлус бизга бадансиз руҳ бўлишимизни гапирмаяпти. Аслида у бунинг тескарисини айтаяпти. Бизнинг баданимиз бўлади – худди ҳозиргига ўхшаш танамиз бўлади, лекин бу баданлар ўлмас бўлади. Улар энди касаллик, ёш ва ўлимнинг вайронкор таъсирига берилмайди ва ҳеч қачон ўлмайди. Бу баданлар ҳар бир тафсилотида мутлақо мукаммал бўлиб, гўзал, ғаройиб кучли, абадий соғлом, қариш ҳамда ўлим таъсирига тушмайдиган бўлади.

Ҳозир биз яшаётган дунё Худо янги осмон ва янги ерни инъом этганида биз ҳис қиладиган қувончлар ва роҳатларга ўхшашларини кўриш имкониятини беради (қаранг: Ваҳ. 21). Рэнди Алькорн ўзининг “Осмон” китобида буни қуйидагича изоҳлайди: «Биз бутун умримиз давомида янги ер ҳақида орзу қилдик. Ҳар гал сувда, шамолда, ғунчада, буғуда, эркак, аёл ёки гўдакда гўзалликни кўрганимизда, биз осмонга ўхшашликни пайқаймиз. Янги ер Боғи Эрам каби гўзаллик руҳини, тўлақонли шахсий муносабатларни ва инсоний қувончни қамраб оладиган ҳиссий ҳузурланиш жойи бўлади»6.

Биз қандайдир ҳаддан ортиқ тозаланган муҳитда яшамаймиз ёки нима билан машғул бўлишни билмай, адоқсиз булутлар орасида сузиб юрмаймиз. Биз мутлақо янги ерда – худди ҳозиргидек бўлган, лекин тўфонлар, зилзилалар, қурғоқчилик ва тошқинлар ёки бошқа ҳар қандай табиий ҳалокатлар бўлмаган ерда яшаймиз. Ҳамма нарса енгил ва осон ўсади, ажриқлар ва тиканлар эса умуман бўлмайди. Ҳайвонлар бизга шикаст етказмайди, аксинча, бизга худди ўзларининг етакчилари ва валинеъмати сифатида хайрихоҳлик билан қарайди.

Гарчи биз янги ерда ўз тириклигимизни бутун тафсилотлари билан тасаввур қила олмасакда, бир нарсага мутлақо ишончимиз комил бўлиши мумкин: Худо бизни шодликлар учун яратган. Гарчи эндиликда барча шодликлар инсоннинг исёни боис бузиб кўрсатилган бўлсада, Худонинг нияти – бу қувончларнинг бирортаси ҳам йўқолмасин. Яратилган ҳамма нарса қайта тикланади. Худо Ўзининг бизга бўлган чуқур севгиси туфайли, У бизни яратганидаёқ азалдан ўйлаб қўйган ҳамма лаззатларни татиб кўришимизни истайди.


Книга на Узбекском языке: - Факт изменивший ход истории (Джош и Шон Макдауэлл)



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак