Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко) 1 bob

Н.Е.Бойко. Абадийликка ишонаман - (1-боб) Китоб Ўзбек тилида

Abadiylikka ishonaman (N.E.Boyko) O‘zbek tilida AudiokitobAbadiylikka ishonaman (N.E.Boyko) O‘zbek tilida Audiokitob


I–боб

Мен Николаев вилоятининг Прибужон қишлоғида туғилганман. Бу қишлоқ Вознесенск шаҳридан 3 километр нарида жойлашган. Онам туғилган кунимни аниқ эслай олмасди. Аниқлаш имкони ҳам бўлмади, чунки гражданлар уруши йилларида архив ёниб кетган эди. Кейинрок маълум бўлдики, мен узоқроқ бир қариндошим билан бир кунда туғилган эканман. Демак, мен 1923 йил 26 февралда туғилганман, аммо ҳужжатларимда туғилган йилим 1922 йилнинг 9 январи деб қайд қилинган. Техникумга кирмоқчи бўлганимда, ўзимча шу санани ёздирган эдим.

         Болалигим қийинчилик билан ўтди. 1933 йили Украинада очарчилик  кучайгандан кучайди. Оиламизда тўртта ёш бола вафот этди. Фақат мен, икки синглим ва укам тирик қолдик. Ота–онам ўзларини православ динига мансуб деб ҳисоблашарди, аммо Худога ишонишмасди. Лекин эсимда: улар Худо ҳақида бизга айтардилар, ибодат қилишни ўргатардилар. Ота–онам менга, Худо йўқ, деб айтардилар, мен ҳам бу гапга ишонардим. Имонлилар тўғрисида эшитмаганман, улар билан ҳеч қачон учрашмаганман ҳам, аниқроғи, қизиқмаганман.

         Мактабда дастлабки уч йилда ўрта даражада ўқидим, бешинчи синфдан еттинчигача  аълочилар қаторида бўлдим. Мени синфком қилиб сайладилар. Кейин комсомол сафига кирдим, комсомол ташкилотида котиб бўлдим. Менинг вазифамга бадал пулини йиғиш, турли мавзуларда суҳбатлар уюштириш, ҳар хил тадбирларни режалаштириш кирарди, жамоатларга бориб, ибодатгўйлар орасида комсомоллар бор ёки йўқлигини аниқлаш ҳам менинг вазифамга кирарди.

         Мактабни ҳам тугатдим. Херсондаги денгизчилар техникумига ўқишга кирсам, штурман бўлиб, кемада узоқ–узоқларга сузсам деб орзу қилардим. Бу техникумга кириш учун конкурс катта бўларди, бунинг устига ўқиш пулли эди, оиламизда эса пулдан умид қила олмасдим. Орзуларим билан хайрлашишимга тўғри келди. Оддийгина касб–ҳунар билим юртини тугатиб, керамика заводида ишлай бошладим.

         Ота–онам эрталабдан кечгача колхоз даласида меҳнат қилардилар. Мен ҳам кучим етганича ҳаракат қилиб, хўжалик ишларида уларга ёрдам берардим. Баъзан онамнинг ўрнига ошхона юмушларини ўзим бажарардим: оиламиз учун осонроқ бирон нарса пиширардим.

           1941 йили 8 июнь куни Вознесенск туман ҳарбий комиссариати мени армияга чақирди. 11 июнь куни мен артиллерия қисмига келиб тушдим. Бу ҳарбий қисм Польшанинг Белосток шаҳри яқинидаги Лида деган шаҳарда жойлашган эди.  Бир бой помешчикнинг қўрғонида полк мактаби бор эди, мен бу мактабда ўн кун машқ қилдим. 21 июнь шанба куни кечқурун хотиржам кино томоша қилдик. Якшанба куни эрталаб эса биз автоматларнинг узлуксиз тириллашидан, немис самолётлари ташлаган бомбаларнинг портлашидан уйғониб кетдик…

Кўчада ваҳимали бақир–чақирлар тинмасди. Биз олдинги куни машқ ўтказган майдонга баъзи аскарлар отилиб чиқдилар-у ўқ ёмғирлари остида қолдилар. Душман ўқларидан кимдир ўлди, кимдир яраланди…Мен ҳам кўчага югуриб чиқдим. Немислар самолётдан алангаланадиган фосфорли бомбаларни ташлардилар, ҳолдан тойган аскарларни тўхтовсиз отардилар. Мен ўққа учмай деб, катта дарахт атрофида айланавердим. Офицерлардан фақат навбатчи майор тирик қолди, холос. У биз билан полк мактабида бирга бўлган эди. Қолган ҳамма офицерлар (улар посёлкада яшардилар) бир кечада қирилиб кетди.

Ҳарбий қисмлар чекинарди, тирик қолган аскарлар мактабда қолдилар. Учинчи куни майор бошлиқлар билан алоқа боғлашга муваффақ бўлди. Тунда бизни шаҳарчадан олиб чиқишди. Йўлда бизга буғдой унидан тайёрланган егулик бердилар. Шу билан бирга бизни: “Биронта уйга кирманглар, сув, егулик сўраманглар”, деб :  огоҳлантирдилар, чунки ғазабланган аҳоли рус аскарларини ўлдираётган эдилар.

Егуликларимиз тезда тугади. Биз оч–наҳор йўлда давом этдик. Йўлда ҳалок бўлганларнинг жасади ётар, аммо уларнинг озиғини олишга виждоним йўл қўмасди, аҳоли уйларига киришга эса қўрқардим.

Биздан бир оз олисда қуролланган аксарлар боришарди, уларнинг ўқлари тамом бўлган эди. Бу аскарлардан биз  ўтиб кетдик. Хуллас,  ухламасдан, бирон нарса емасдан  ўн кун юрдим. Юриб ухлашни ўрганиб олдим. Минскка етиб боришимизга тахминан олти километр қолганда, қандайдир бир қишлоқнинг овлоқдаги уйига кирдим.

  • Ўғлим, у ерда немислар тўлиб ётибди! – деди уй бекаси қўли билан ишора қилиб.
  • Сизникида кийим йўқми, кийиниб олсам? – илтимос қилдим мен.

Аёл эскироқ шим, кўйлак берди, кейин: “қишлоқ ичидан боргин, қишлоқ атрофи ботқоқлик, ботиб кетишинг мумкин”, деб огоҳлантирди.

Қишлоқ катта, кўча кенг. Ўзимни шу ерлик йигитдай кўрсатиб, гоҳ–гоҳ сакраб, ҳуштак чалиб хиргойи қилганимча кетавердим.

Қишлоқнинг ярмига борганимда, қуёш анча кўтарилиб қолган эди.

Бирдан орқамдан: “Халт!” деган овозни эшитдим. Улар менга бақираётганларини тушуниб турардим, аммо ўзимни тушунмаганликка олдим.

  • Рус, халт! – деган баландроқ ва қатъийроқ овоз келди.

Мен орқамга қарадим.

  • Коммен, коммен! – деди немис ва қўли билан “бу ёққа кел!” деган ишорани қилди. Унга яқин бордим.

  • Солдатмисан?

  • Йўқ, – деб ёлғон гапирдим.

У шунда дарров бошимдан кепкамни олди, сочим олинган эди…

  • О, солдат, солдат! – деб кичикроқ уйга олиб кирди.

“Ўтир!” деб буйруқ берди немис.

Ўтиришим биланоқ уйқуга кетибман, фақат кечга бориб, қаттик зарбадан уйғондим. Мени узоқ калтакладилар, зарбаларни сезиб турардим, аммо уйғота олмасдилар. Немис менга асир тушганлар колоннасини кўрсатди. Асирлар орасида оддий одамлар ҳам, командирлар ва оддий аскарлардан иборат ҳарбийлар ҳам бор эди.

Бизни Баранович, Слоним, Волковск орқали Брестгача ҳайдаб бордилар. Брестда бир оз ушлаб туриб, поезда    Германияга жўнатдилар. Кюстрин шаҳрига келганимизда, бизни беш қатордан қилиб тиздилар ва ҳар бир асирга рақамли белги тақиб қўйдилар.

–Коммунистлар борми? – деб таржимон орқали сўрадилар.

Сукунат ҳукм сурарди.

–Комиссарлар, командирлар борми?

Ҳеч ким чиқмади.

–Комсомоллар борми?

Бу пайтга келиб шунчалик толиққан, чанқаган эдимки, яшагим келмай қолганди. “Яхшиси, отиб ташлай қолсин”, деган фикр хаёлимдан ўтди, қўлимни кўтардим. Мендан кейин яна бир неча одам қўрқа–писа қўлини кўтарди. Биз олдинга чиқдик.

Немислар силласи қуриган асирлар оралаб юрдилар, асирларнинг юзларига қараб ҳеч қандай қийинчиликсиз яна 85 одамни олдинга чиқардилар. Одамнинг юзига қараб, кимлигини аниқлаш қийин эмас–ку.

Шундан кейин бизни “Сачсенхаузен” концлагерига жўнатдилар. Бу лагерь Ораниенбург яқинида эди. Ҳамма командирларни, коммунистларни ўша ёққа ҳайдадилар. Шолғом, аллақандай сабзовотлар билан боқардилар. Кунига 300 грамм нон берардилар. Нонни лавлаги ва арпа қипиғи аралаштириб ёпардилар.

Бизни соҳилда қурилиш материаллари туширишга олиб чиқардилар: қопларда цемент таширдик, қатор бўлиб тизилишиб, қирғоққа ғишт олиб чиқардик. Кийимларимиз худди чор Россияси даврида аскарлар кийган эски кўк шинел ва гимнастиёрка эди. Ҳаммамизнинг силламиз қуриган, ҳеч муболағасиз – қуруқ суяк ва теримиз қолган эди, холос. Кийимларимиз худди тулумга кийгизгандай осилиб турарди. Бу кийимларда ҳаракат қилиш қийин эди. Шинелларимизни ечиб ташлаб гимнастиёркада ишлардик. Намликдан, совуқдан, очликдан одамлар худди пашшадай қирилиб кетарди. Кўз олдингда очликдан жон бераётганларга қараб туриш – Худо кўрсатмасин – нақадар даҳшатли ўлим–а! Асирлар калтакдан ҳам ўлардилар.

Ҳаёт мен учун мазмунини йўқотди, аммо имконсизликка қарамай, ана шу оғир йилларда Худо ҳақида ўйламадим, чунки мени, Худо йўқ, деб ишонтирган эдилар.

Вақт ўтган сари, дармоним қуриб борарди. Бир куни соҳилга цемент солинган қопларни ташиётган эдик. Мен бор–йўғи 18 ёшда эдим. Шунчалик силлам қуриган эдики, цемент қопи мендан кўра оғир эди. Асирлардан яқинда келган иккита бақуввати елкамга цемент қопни юкладилар, аранг оёғимни судраб юра бошладим. Қироғоққа яқин жойда қоп мени “судраб кетди”. Мен гандираклаб кетдим. Ҳозир йиқиламану қоп мени босиб қолади, деб ўйладим. Оёғимда туришга қанчалик уринмайин, барибир қулаб тушдим. Қоп ёнимга тушиб, ёрилиб кетди, цемент сочилиб кетди. Бу аҳволни кўрган назоратчи олдимга автоматини ўқталиб югуриб келди. Автоматнинг учида пичоғи бор эди.Агар бор кучимни йиғиб ўзимни четга олмаганимда, автоматнинг пичоғи мени тешиб юборган бўларди. Назоратчи олдимга етиб келиб, тиззамга пичоғини тиқди. Жон аччиғида қочиб қолдим. Немис автоматини елкасига олди. Асирлар бақир–чақир қилиб қолдилар. Немис автомат тепкисини босмади. Шунда оёғимдан қон оқаётганини сездим… Гимнастеркамнинг елкасидан бир парчани йиртиб олиб, ярамни боғладим, албатта инфекция ҳам тушди. Оёғимда йиринглаш бошланди.

Концлагерда на врач, на санитар ва бирон дори–дармон бор эди. Яра битмасди. Мен ишга чиқолмай қолдим. Ҳаётим охирлашиб бораётганини тушуниб турардим. Лекин мен ҳали ёшман! – ўзимга раҳмим келди. Умуман, инсон нима учун яшайди? Ҳаётнинг мазмуни борми? Шунга ўхшаш бошқа кўп саволлар қалбимда туғён урар, менга азоб берарди. Аммо саволларимга жавоб топа олмасдим.

“Бунақа азоб тортгандан кўра, ўлган яхшироқ” – шу фикр миямдан чиқмас, ўзимни ўлдиришга ундарди. Қалбим эса исён қиларди: “Нимага шунчалик эрта ўлиб кетишим керак? Тахтакана ҳам 300 йил яшайди–ку! Наҳотки идрокли мавжудот бўлган инсон ўз ҳаётига ақлсизларча барҳам берса?!” Қалбимда кураш авж олиб борар, ҳали ўзим англаб етмаган, ҳаётдан мазмун излаш безовта қиларди.

1941– 1942 йиллар Германияда қиш қаттиқ келди. Лагеримиз қалин ўрмонзорда жойлашган эди. Биз доимо назоратчиларнинг қуршовида эдик. Барак эса нам, совуқ, иситишга ҳеч нарса йўқ. Концлагер бошлиғи ҳамма ногиронларни майда тараша, шох–шабба йиғиб келиш учун ҳайдади. Мен ҳассага таяниб аранг юрардим, лекин шунга қарамай, мени ҳам ўтин йиғишга мажбур қилдилар. Соғломроқ асирлар Баракни иситиш учун қучоқ–қучоқ шох–шаббаларни кўтариб келдилар. Бир сиқим қуруқ шохчаларга аранг таяниб ҳаракат қилар эканман, йўғонроқ шохни олиш учун ора–сира эгилиб қўярдим. Шу тариқа аста–секин юрдим. Бирдан буталар остида қандайдир мижиғланиб кир бўлиб ётган, нам қоғозга кўзим тушди. Мен эгилиб, букланган қоғозни олдим. Ҳар эҳтимолга қарши уни очмоқчи бўлдим, агар қоғозга ҳеч нарса ёзилмаган бўлса, ташлаб юбормоқчи эдим. Нам қоғоз йиртилиб кетмасин, деб эҳтиёткорлик билан очдим – қарасам, нимадир ёзилган, бунинг устига рус тилида! Биронтаси кўрмаяптимикан, деб атрофга назар ташладим. Ўқий бошладим: не кўз билан кўрайки: “Осмондаги Отамиз!” деган ибодат экан! Бошимдан оёғимгача бутун танам бўйлаб аллақандай шодиёнали титроқ турди! Ҳар бир сўзни ҳижжалаб ўқидим. Бу ибодат мени ўзига ром қилди. Йиғладим. Демак, мен сингари ўлимга маҳкум одамларнинг самоларда Отаси бор экан! Бу фикрдан илгари ўзим билмаган ички бир қудрат сездим. Азоб–уқубатда қолган қалбимни сирли хурсандчилик туйғуси эгаллади.

Ўша бебаҳо сўзлар ёзилган кўримсиз варақни ушлаганимда, ўзим шу лаҳзада руҳимда ҳис қилган лаззатни сизларга етказиш учун сўз топа олмайман. Худо бор! – деб шодланарди қалбим. Худо бор! Ҳаётимда кескин бурилиш лаҳзалари эди бу! Ноёб топилмани тасодиф деб айта олмасдим.

Агар бу ибодат немис тилида бўлганда ҳам, мен ажабланмаган бўлардим. Аммо немисларнинг жанг майдонларидан узоқ жойларда рус тилида ёзилган ибодатни топиб олганим мўъжиза–ку! Фақат асирга тушган рус буни мана шу кулфат юртига олиб келгани аниқ. Ким билади – биронта бахтиқаро ўлмасидан олдин бу қоғозни қўлидан тушириб юборгандир? Худонинг йўлларини билиб бўлмайди келтириб бўлмайди.

Нам қоғозни эҳтиёт қилиб буклаб, гимнастёркамнинг чўнтагига яшириб қўйдим. Баракка келиб, биринчи қилган ишим бу ибодатни ёд олиш бўлди: варақни олиб қўйишлари мумкин, аммо хотирадан ҳеч ким тортиб ололмайди. Нафақат ёд олдим, балки Худонинг бу ибодатини эрталаб ҳам, кечқурун ҳам илтижо билан айтавердим. Бу –менинг Худога биринчи марта онгли мурожаатим бўлди. Ҳатто ибодат қилишни унутиб қўймасам эди, деб қўрқадиган бўлиб қолдим. Бу ғаройиб ибодат сўзларини такрорлаганимда, Раббий менинг қалбимга қанчалар меҳрибонлик билан кириб келаётганини ҳис қилардим.

Бир неча кун тиришиб, хатосиз ўзим учун қадрли бўлган сўзларни такроладим. Кейин бу сўзларнинг маъноси устида ўйладим. Ҳар бир сўздан қандайдир куч чиқиб келарди!

“Осмондаги Отамиз…” демак, мен энди ҳамма унутиб қўйган етим эмасман!

“Осмонларда мавжуд бўлган…” – мана, Худо қаерда яшар экан! Нимага мен бу ҳақда илгари билмаган эканман?! Қалбимнинг туб–тубигача тўлқинланиб кетди, Худога эҳтиёжларим тўғрисида айтаман, деган қарорга келдим.

“Эй Худойим! – Агар Сен бор бўлсанг, менга нажот бер, – қалбимдан фиғон отилиб чиқди. – Агар Сен бор бўлсанг, менга ёрдам бер. Менинг аҳволимни ўзинг кўриб турибсан: яна оз вақтдан кейин ҳаётим тугайди…”

Масиҳнинг таълимоти ҳақида ҳам, Худо ибодатларга жавоб бериши ҳақида ҳам ҳеч нарса билмасдим. Лекин барибир ҳаётимда қандайдир ўзгариш бўлишини кутавердим. Лагердаги вазиятдан хулоса чиқариб, кунига ўлаётган асирларга назар ташлаб, тиббий ёрдам кутиш беҳуда эди. Аммо орадан маълум вақт ўтгач, Баракка бирдан таржимон кириб, шундай дея эълон қилди:

 

“Барча ногиронлар, чўлоқлар, хасталар врачнинг қабулига кирсин!”

Қалбим шодликка тўлиб, титради: “Худо менинг ибодатларимга жавоб берди!”

Бечора  халқ қатор бўлиб тизилиб, навбат билан врачнинг қабулига кирди. Ҳамма хасталар орасидан тўрт кишини операцияга тайинлади, жумладан, мени ҳам. Уч кундан кейин бизни тракторнинг прицепига юклаб, назоратчи билан госпиталга жўнатдилар. Хирург ярамни тозалаб, боғлади ва: “Ечмагин”, деб буюрди.

Дока то ўзи ейилиб кетгунча юравердим.

“Осмондаги Отамиз” ибодатини мен унутмасдим. Ибодатдан кейин сўкиниш, чекишни ўзимга уят деб билдим – виждоним бунга йўл қўймасди. Чекишни ташладим, сўкинмасликка ҳаракат қилардим – виждоним ҳам хотиржам бўлди. Ёмон хатти–ҳаракатларим учун Муқаддас Руҳ мени фош қилганини кейинроқ тушуниб етдим.

Операциядан кейин бир неча ой ўтгач, лагерга бир фермер келди. У лагер бошлиғидан, картошка йиғишга асирлардан берсангиз, деб сўради. “Менда фақат ногиронлар, ким борса, олавер” деди бошлиқ.

Асирлар, албатта мен ҳам, “Далада картошка еймиз–ку”, деган умид билан шошилиб қолдик. Икки ҳафта бизни картошка йиғишга олиб бордилар. Ўша йили мен учун хом картошка қовурилганидан кўра, мазалироқ туюлди. Шу даражада силлам қуриган эди. Иш пайтида хом илдизмевани шинелимиз этагига ёки кўйлагимиз енгига артиб, еяр эдик.  Тушликка хўжайин биз учун махсус картошка қайнатарди – бу кўз кўриб, қулоқ эшитмаган лаззатли таом эди! Асирларга анча куч кириб қолгани сезилиб турарди. Лекин афсус, йиғим–терим ишлари тугади…

Гарчи мен меҳнатга лаёқатли бўлмасам ҳам, мени ва яна бир неча асирларни “Сименсштадт” концлагерига жўнатдилар. Бунда мен яна Худонинг меҳрибонлигини кўрдим, албатта, ибодатларимга жавобан.

Бу ерда бизни – бемажол, ҳолдан тойган ногиронларни заводга ҳайдадилар. Заводга боргунча уч километр пиёда юришимиз керак эди. Қўлингдан келадими – келмайдими, ёғоч Бараклар қуришинг шарт. Завод эгаси – фабрикант ишчиларга берилаётган маҳсулотдан манфаатдор эди, шу боис бизни яхши боқарди. Тушликни заводга олиб келишарди.  Ҳеч ким мени мажбур қилмаса ҳам, овқат учун шукроналик билдиришга юрагим даъват қиларди. Мен ҳамманинг олдида тиз чўкиб, ибодат қилардим ва кейин овқатни тановул қилардим. Овқатдан кейин егулик учун Худога миннатдорчилик билдирардим.

 

Тушлик олиб келадиган немис ибодат қилаётганимни кўрди ва тушунтиришим учун менга луғат олиб келди (Аммо мен мактаб партасидан немис тилини бир оз билардим. Лагерда баъзан немис тилидаги газеталар ҳам пайдо бўлиб қолар, мен ўзимча немис тили билан шуғулланардим. Фронтда нималар юз бераётганини ҳижжалаб ўқиб, билиб олардим. Қайғудош ўртоқларимга бу ҳақда айтиб берардим.)

“Сен немисчани биласанми?” – ҳайрон бўлди немис.

“Ҳа“, деб гапни тўхтатдим. Чунки у билан ҳар қандай мулоқот таъқиқланган эди. Кейинроқ у менга қандайдир католикнинг рус тилидаги диний китобини олиб келиб берди. Бу китобда Масиҳ ҳақида гапириларди, аммо кейинчалик шуни билиб олдимки, билимсизлигим туфайли бу китобдан чин дилдан қабул қилганларим ниҳоятда бузилган, ғирт ривоятлар экан. Бошқа бир ҳақиқатни мен била олмадим.

Бизни узоқ вақт Барак қурилишида банд қилиб турдилар. Қурилиш шундай кетарди: дастлаб майдон тайёрланар, кейин қозиқ қоқиларди. Қозиқларга тўсин ташланиб, уларга устун тираларди.

Бошлиқ ишчилар билан немисча гаплашарди, аммо ҳеч ким тушунмасди. Асирлар эса нима қилишларини билмай анграйиб тураверардилар. Бошлиқ эса уларни калтакларди.

“Николай, у биздан нимани истайди, таржима қил. Нима учун у бизни уряпти?” – деб сўрардилар болалар.

“Куракларни олинглар, вагончаларни четга суриб, қурилиш учун майдонни тайёрланглар, деяпти”

Болалар хурсанд бўлиб, ишга киришиб кетардилар. Бу вазият бошлиқнинг нигоҳидан четда қолмади.

  • Сен немисчани биласанми?
  • Озроқ.
  • Юр, менга таржимон бўласан.

Ўшандан бошлаб бошлиқнинг ҳамма кўрсатмаларини таржима қилиб берадиган бўлдим. Айни пайтда болалар билан баравар ишладим.

Лагер таржимони қочиб кетди (у москвалик эди). Лагер бошлиғи мени таржимон қилиб тайинлади. Мен ишда ҳам, лагерда ҳам, касалхонада ҳам таржимонлик қилардим. Касаллар врач ҳузурига келар, улар нимадан шикоят қилаётганларини врач тушунмасди.

         1943 йилга келиб лагерда немис формасидаги бир одам пайдо бўлди, аммо рус тилида тоза гапирар эди, биз унга ҳайрат билан қарадик, айни пайтда ўзимизни олиб қочардик.

“Лагерга эълон қил, токи ҳамма йиғин жойига келсин, ҳозир йиғилиш бўлади”.

Мен эълон қилдим.

Маълум бўлишича, бу одам рус офицери – власовчи экан. У асрларни фронтга даъват қилди. “Ким Власов армиясига боришни истайди, хоҳловчилар ариза берсин”, – деб вақти–вақти билан бизнинг Баракка келиб туришга ваъда берди.

Кимдир ариза берди. Мен уларни қайтаришга уриндим. (Бу пайтга келиб менда шундай тушунча шаклланиб бўлган эди: агар сўкинсам – Худо олдида гуноҳ қилган бўламан, одам ўлдириш эса бундан ҳам баттарроқ.) “Сизларга нима бўлди? Ўзларингизникини ўлдирмоқчимисизлар? Биродар биродарини–я?!”

Асирлар иложсизликдан ҳамма нарсага тайёр, нима бўлса ҳам шу ердан чиқиб кетсам бўлди, деган хаёлда эдилар. “Бу ердан чиқиб кетсам бўлди, бироз қувватга кириб, ўзларимизникига қочиб кетаман…”

“Бу ердагидан кўра, у ердан қочиб кетиш қийинроқ”, деб бошқаларни кўндирмоқчи бўлдим, ўзим ҳам власовчининг кўзига кўринишни истамасдим. У Баракда кўриниши биланоқ, бурчакка бориб, беркиниб олардим. Мени қидиришиб: “Таржимон қаёққа йўқолди?” деб бақиришарди. Мен эса жавоб бермасдим. Бир неча марта мени топа олмадилар, осонгина қутулиб кетдим. Бир куни барибир мени излаб, яширинган жойимдан топиб, бошлиқнинг кабинетига олиб келдилар.

  • Нимага яшириниб юрибсан?

Мен очиқчасига тан олдим.

  • Бу армияга ёлланишни истамайман.
  • Нималар деяпсан ўзи? Большевикмисан? Коммунистмисан? – Шундан кейин бошланиб кетди–я!

Таржимон бўлсам ҳам, мени роса калтаклашди. Сўнгра бошлиқ буйруқ берди:

  • Эртага ишга чиқасан, ҳе ўша сенга ўхшаган большевикни…!

Баракка келиб, ўйлай бошладим: юра оламан, оёғимдаги яра аста–секин битаётган эди. Ишга чиқаман, йўлда мени коммунист деб отиб ташлайдилар. Мен чин дилдан Худога илтижо қила бошладим. Бир неча марта кўрган эдим–ку Худойим мени қандай ҳимоя  қилаётганини. Лекин барибир ўлимдан қўрқардим…Тун бўйи: “Эй Худойим, Ўзинг мени сақлагин”, деб ибодат қилиб чиқдим.

Эрталаб бригада билан сафга турдим. У ерда мени ошхонанинг бошлиғи кўриб қолди. “Сен қаёққа?” деб сўради у. Юз берган воқеани унга айтдим. У бригадирдан, ишчиларни олиб кетмай тур, деб илтимос қилди ва ўзи штабга югуриб кетди.

“Ошхонада таржимоним йўқ! Жуда безор бўлдим: битта нарсани олиб келишни буюрсам, бошқа нарсани кўтариб келади. Бойко менга ёрдам берсин…” – деб мени қайтариб олди.

Ошхонада мен анча кучга тўлдим, ватанимга қайтгим келарди. Бизнинг армиямиз Одер дарёси яқинига келиб қолганини газетадан билган эдим. Санкт–Петербурглик бир йигит ҳам қочиб кетишни мўлжаллаб юрганимни сезган экан. “Биласанми, бизникилар Одердан ўтишлари биланоқ, немислар ё бизни отиб ташлайдилар, ёки америкаликларга бериб юборадилар. Яхшиси, қочиб қолиш керак… деди”.

Ўзимиз ҳақимизда шубҳа туғдирмай, эҳтиёткорлик билан қочиб кетишга тайёрланавердик. Ниҳоят, бир куни кечаси қочдик…Бизга қарата ўқ отдилар, биз эса анча узоққа кетган эдик, шунинг учун ўқлар  етиб бормасди. Бутун тун бўйи йўл юрдик. Кундузи эса эҳтиёт бўлиб кетдик, чунки устимизда асирлар кийими эди–да.

Немислар ваҳимага тушиб, бизга заррача эътибор бермай, ҳар ким дуч келган томонга қочиб кетаётганини кўрганимизда, дадил бўлиб йўл юрдик.

Ниҳоят, фронт чизиғини босиб ўтдик! Ўзимизникиларни, ўзимизнинг қардошларимизни кўрдик!

Аскарларга юзма–юз келганимизда қаёқдан келаётганимизни тушунтирдик. Кийимларимизга қараб ҳам бизни дарров билиб олишлари қийин эмас эди. Аскарлар бизни командирнинг олдига олиб келдилар. Мени артиллерия полкига юбордилар, қўшинимиз билан Берлингача бордим.

Шу пайтларда ғалати ҳодиса юз берди: мен асирликда бирга бўлган одамлар билан учрашиб қолдим. “Ие, тирикмисан? Йўғ–э, бўлиши мумкин эмас! Ахир, сизларнинг жасадларингизни кўзимиз билан кўрдик–ку! дейишди” Маълум бўлишича,  лагер бошлиқлари асирларни қўрқитиш учун лагерга иккита мурдани олиб келишган экан ва “Ким қочса, уларни мана шундай қисмат кутади”, деб таҳдид қилишган экан.

                            ***

Даҳшатли уруш ҳам тугади. Ҳамма аскарлар битта нирсани орзу қилишарди: тезроқ ватанимга, оилам, яқинларим, туғишганларим бағрига қайтсам дерди! Асосан ҳамма кетиб бўлди, фақат баъзи аскарларнигина Германияда ушлаб турдилар.

1945 йили ҳарбий қўмондонлик кутилмаганда, бир хабар етказди: Менга ватан хоини сифатида жиноий иш очилган эмиш! Терговни олиб бораётган капитан делога шундай деб ёзибди: “Бойко қўлида қурол билан ўз ихтиёри бўйича асир тушган…”. Ғазабим қайнаб кетди,

“Ҳўв офицер! Қандай қилиб бунақанги ёлғонни ёздингиз?! Мен ҳатто ёш жангчилар курсини ўтамасдан турибоқ асирга тушиб қолдим! Ҳали қасамёд ҳам қилмаган эдим, қўлимга қурол ҳам беришмаган эди! Бунинг устига, уруш бошланмасдан олдин ҳатто қасамёд қабул қилганларнинг учтасига битта қурол берилган–ку!”

“Сен комсомол бўлгансан, қурол топишинг керак эди, тириклай асир тушмасдан, ўзингни отишинг шарт эди”, – деди офицер.

“Бу бошқа гап! Кўлида қурол билан ўз ихтиёри бўйича асир тушган... деган гап нимага керак?!”

Офицерга тушунтириш бефойда эди. Суд ҳукм чиқарди: “15 йил каторга ишларига, 5 йил сургун, 5 йил ҳуқуқлардан маҳрум қилиш”.

Жазо муддатини ўташим учун мени Воркутага жўнатдилар.

О меҳрибон Худойим! Агар Худойимга дуч келмаганимда, агар Унга ибодат қилишни ўрганмаганимда, бу азобларни қандай кўтарар эдим?! Худойимга илтижо қилмаган куним бўлмади. Худо бор деб чин дилдан ишонардим. У менинг илтижоларимни эшитяпти, мени ноҳақ ҳукм қилганларини У билади. “Худонинг қўли мени номаълум йўллардан олиб боради”, деб ўзимга тасалли берардим, чунки на умидсизликка тушардим, на афсус чекардим.


Книга на Узбекском языке: - Верю в бессмертие (Николай Бойко)

Очень впечатляющее свидетельство одного верующего узника за имя Христово, прошедшего тюрьмы и лагеря, и повсюду Бог подкреплял его и исцелял. Одному Богу известно, сколько издевательств претерпел Николай Ерофеевич в неволе. Его лишали свиданий, не отдавали писем и в буквальном смысле уничтожали, сажая в камеру—холодильник в то время, когда у него было воспаление легких. Но, по неизреченной Своей милости, Господь сберегал жизнь Своему слуге. Он оставался непреклонным и не шел на сотрудничество с гонителями. Его глубоко почтенный 82-летний возраст — яркое доказательство того, что жребий наш всецело находится в руках Господа и вовсе не условия существования определяют длительность жизни, а лишь Божья воля. Несмотря на суровый путь, он достиг рубежа большей крепости и отошел к Господу как и насыщенные днями патриархи. Земная брань его закончилась победно.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак