Ибодатгўй аёлнинг кучи (Сторми Омартиан) 1 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Кучи (1-боб) Ўзбек тилида Ibodatgo‘y ayolning kuchi. S.Omartian. Audiokitob Uzbek tilida

МУНДАРИЖА

Ибодатнинг кучи
1-боб. Раббий, мени Ўзингга жалб эт, йўлларингдан юришни ўргат
2-боб. Раббий, мени покла, менда имонли юракни ярат 
3-боб. Раббий, менга кечиришни ўргат
4-боб. Раббий, доимо Сенга итоатли бўлишимни ўргат
5-боб. Раббий, шайтон билан курашувимда иродамни мустаҳкамла
6-боб. Раббий, фикрларимни назорат қилишни ўргат
7-боб. Раббий, ҳаётимнинг барча жабҳаларида менга йўл кўрсат
8-боб. Раббий, Сенинг Каломингни чуқурроқ англашда менга ёрдам бер
9-боб. Раббий, ҳаётимда тартиб ўрнатишимга ёрдам бер 
10-боб. Раббий, Сенинг ҳақиқий сажда қилувчинг бўлишимга ёрдам бер
11-боб. Раббий, меҳнатимни марҳаматла
12-боб. Раббий, Сенинг Руҳинг ҳосилини келтиришимга ёрдам бер
13-боб. Раббий, мени покликда ва ҳалолликда сақла
14-боб. Раббий, Ўзинг мени даъват қилган ишларга муносиб айла
15-боб. Раббий, одамлар билан тўғри мулоқот қилишимга ёрдам бер
16-боб. Раббий, доим Сени эшитишимга, Сенинг истагингни бажари шимга ёрдам бер
17-боб. Раббий, мени ва мен учун ардоқли бўлган нарсаларни сақла
18-боб. Раббий, тўғри йўл танлашда менга донолик ато эт
19-боб. Раббий, турли ёвузликлардан мени халос қил
20-боб. Раббий, мени салбий қарашлардан халос қил
21-боб. Раббий, ғам-ташвиш лаҳзаларида мени юпат
22-боб. Раббий, гуноҳга қарши туришим учун ёрдам бер
23-боб. Раббий, менга шифо бер, баданимни озода сақлашни ўргат
24-боб. Раббий, мени сохта қўрқувдан қутқар
25-боб. Раббий, Сенга қилган хизматим орқали одамларнинг меҳрини уйғотишимга ёрдам бер
26-боб. Раббий, менинг оғзимдан фақат ҳаётбахш сўзлар чиқсин
27-боб. Раббий, ишончим тоғларни суриб юборадиган аёл бўлишимга ёрдам бер
28-боб. Раббий, Масиҳга ўхшашим учун менга ёрдам бер
29-боб. Раббий, ўтмишимдан мени озод қил
30-боб. Раббий, ўзим учун тайёрлаган келажакка мени бошла


1-боб Раббий, мени ўзингга жалб эт, йўлларингдан юришни ўргат

Раббийни билишимдан олдин мен турли шарқ динлари билан қизиқиб, «Янги аср» оқимида иштирок этганман. Ҳар бир динда ҳаётнинг асл маъносини билиш ниятида Худони излаганман. Мени болалигимдан таъқиб қилиб келган руҳий азобдан, қўрқувдан ва руҳий кайфиятдан чин дилдан озод бўлишга интилганман. Худо борлигини мен ҳис этардим. Агар Унга яқинлашишга менда имконият бўлганда эди, балки ўшанда Унинг порлоқ нигоҳи ҳаётимни ўзгартириб юборган бўлармиди.

Бинобарин, мен ўзимда бирон-бир ўзгариш бўлаётганини сезмасдим, чунки мен орқасидан қувиб юрган худолар борган сари мендан узоқлашар, улардан кўнглим тобора совиб борарди. Қайғуларим ошиб бораётганлигининг сабаби — нафақат мени тарбиялаётган онамнинг лоқайдлиги, балки қаттиққўллигида эди. Онам мени доимо хақоратларди, қўрқитарди. Кейинроқ онамнинг ақлдан озганлиги аниқлангандан сўнг, у менга етказган барча зулм, жабру жафоларни кечирдим. Аммо барибир, болаликдаги хотиралар унутилмасди, томоққа тиқилган суяк каби чидаб бўлмас озор берарди. Шундай пайтларда бу ёруғ жаҳон кўзимга тор кўриниб, азоб-уқубатдан ҳалос бўлиш ниятида ўз жонимга қасд қилгим келарди.

Айнан ҳаётнинг оғир бир даврида, яъни 28 ёшимда мен ҳақиқий Худони билдим, Масиҳни Нажоткорим деб танладим. Шундай қилиб, менинг озод бўлиш, шифо топиш ва тикланиш даврим бошланди. Бу тўғрида олдин ҳатто орзу ҳам қилмаган эдим.

Раббий қалбимга жо бўлгандан кейин, ҳаётимда Унинг куч-қудратини англадим. Мен олдин қизиққан бошқа динларни бирлаштириб турган нарса — худоларнинг одамларни қутқаришга ожизлиги, инсонларнинг ҳаётини ўзгартира олмаслиги экан. Фақат Муқаддас Китобнинг Худоси бунга қодир. У — ягона, ҳақиқий, барҳаёт Худо. Бизлар Уни топиб ўз ҳаётимизга таклиф қилган тақдиримиздагина Унинг Руҳи бизга жо бўлади, аввалам бор бизнинг дилимизни поклайди, сўнг ҳаётимизда мўжизавий ўзгаришлар рўй беришини таъминлайди.

У Худо эканини, Уни топиб сажда қилиш мумкинлигини мен билиб олдим. У бизга яқинлашмоқчи бўлган Худо. Шунинг учун У Эммануил, яъни «Худо биз билан» деган маънони билдиради. Фақат биз У томонга интилган тақдиримиздагина, У бизларга яқинлашиши мумкин (қаранг: Ёқуб 4:8).

Агарда мен сен билан ўтириб, сенинг ҳаётинг тўғрисида гаплашганимда сенга шундай деган бўлардим: «Агар сен Парвардигорга тўла инонган бўлсанг, унда ҳамма муаммоларингни хал қилиш калити сенинг вужудингда бўлади, чунки айнан Парвардигорнинг Муқаддас Руҳи сенинг қалбингга жо бўлган. Фақатгина У сени бошқаради. билишинг керак бўлган нарсаларнинг ҳаммасини сенга ўргатади. У ўзингни ҳам, ҳаётингни ҳам ўзгартиради, сенинг тушингга ҳам кирмаган дуоларни ва марҳаматини ёғдиради. Фақат сен ўзингга ишонмай, ўз ҳаётингни Унга топширган тақдирингдагина, У Ўзи хоҳлаганича ва Унга маъқул бўлгандагина буни амалга ошириши мумкин».

Бу ерда гап Худога «муносиб» бўлиш ҳақида кетмаяпти, зеро, бизлардан ҳеч биримиз бунга нолойиқмиз. Аслида гап Парвардигорнинг баркамоллигини ўз ичимизда тан олишимиз, Худога яқинлашувимиз, ўз ёнимизда Уни ҳис қила олишимиз, Унинг йўлидан юришимиз, сендан яхлит шахс барпо этиб яқин алоқада бўлишимиз ҳақида боряпти.

Сен нимани хоҳлашингни мен биламан

Сўнгги уч-тўрт йил ичида Америка Қўшма Штатлари бўйлаб китобхонларим билан учрашиш мақсадида жуда кўп саёҳат қилдим. Қаерда бўлмайин, аёллар орасида сўров ўтказдим. Мақсад — уларнинг хоҳиш-истакларини ва эҳтиёжларини аниқлаш, яъни қандай ибодатдан уларнинг мадад олишларини тушуниш. Айни ўша пайтда мен «Эркак ибодатининг кучи» китоби учун материал тўплаётган эдим. Сўралганларнинг жавоблари мени ажаблантирмади, лекин аёлларнинг хоҳиш-истаклари бир хиллиги мени қойил қолдирди. Сўроқда иштирок этган аёлларнинг энг асосий эҳтиёжи — бу маънавий ўсиш ва бутун ҳаётни ўзгартириб юборган Парвардигорнинг йўлидан бориш. Мен сўроқни бас қилдим, чунки олинган жавоблар ҳамма ерда бир хил эди. Аҳволнинг қандайлиги менга тушунарли!

Сизлар ҳам менга ва бошқа аёлларга ўхшаб Худо билан яқин, севги тўла муносабатларга интилишингизга менинг ишончим комил. Акс холда сиз бу китобни ўқимасдингиз. Сизнинг қалбингиз яқин муносабатга интилади, сиз қандай бўлсангиз, шундайлигингизча севишларини, эъзозлашларини хоҳлайсиз. Фақат Худода битмас-туганмас эзгулик, бахт ва саодат булоғи мужассам. Сенинг юрагингда сақланган истаклар фақат Раббий билан яқин муносабатда бўлган тақдирингдагина амалга ошиши мумкин, чунки Ундан бошқа ҳеч ким қалбингнинг туб-тубини кўра олмайди, Ҳеч ким У каби сени билмайди, У сингари ҳеч ким сени севмайди. Бу қондириб бўлмайдиган ташналикдан нимаси биландир кўпроқ, сенинг қалб-туйғуларингдан юқорироқ тургувчидир. Сен эса бу ички бўшлиқни тўлдириш учун ўз яқинларингга мурожаат қиласан. Аммо буларнинг ҳаммасини қалбингга Худо жо қилган, чунки Унинг Ўзи сенинг руҳий, маънавий ташналигингни қондиради, қалбингдаги бўшлиқни тўлдириб баҳри-дилингни очади.

Худо бизни Ўзига нисбатан ташналигимизни истайди. Биз ушбу эҳтиёжни сезган тақдиримиздагина, У бизга эркинлик беради. Бизнинг эркинлигимиз — биз ўз хоҳиш-истакларимизни, ёлғизлигимизни, қалбдаги қашшоқлигимизни, лоқайдлигимизни тўғри баҳолашни ўрганишимизда, Худога яқин бўлиш эҳтиёжини сезганимизда, бағримизни кенг очиб Унга интилиш зарурати пайдо бўлганда, бизни У янада Ўзи билан руҳлантиришини Ундан сўраганимизда намоён бўлади. Аммо биз қанчалар истаганимиз билан бундай яқинлик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Бунинг учун тинмай ибодат қилиш, ушбу муносабатларни асраб-авайлаш ва ғамхўр бўлиш лозим.

Худо йўлига хиёнатнинг беш асосий белгиси

1. Агар сен Раббийнинг йўлидан фақат ўз манфаатингни кўзлаб ёки У сен учун берадиган инъомларига ишонсанг, демак, сен Унинг йўлидан юрмаётган бўласан. Агарда сен Уни доимо севсанг, Унга нима лозим бўлишини ва У учун нималар қилишингни билсанг, ана ўшандагина У билан сенинг муносабатларинг мустаҳкамланади.

2. Агар сен оғир аҳволда қолганингда, ёки бирор нимага муҳтож бўлганингда Худога ибодат қилсанг, демак, сен Унинг йўлидан юрмаётган бўласан. Агарда сен ибодатларингда кунда бир неча бор Унга мурожаат қилсанг, У билан узоқ мулоқот қилишни севсанг, ана ўшандагина У билан сенинг муносабатларинг мустаҳкамланади.

3. Агар У сенинг хоҳиш-истагингни бажармаса, сен Худодан ранжисанг ёки Ундан хафа бўлиб аччиғинг чиқса, демак, сен Унинг йўлидан юрмаётган бўласан. Агарда сен ҳаётингдаги вазият ва шарт-шароит қандай бўлишидан қатъий назар, Худога ҳамду санолар айтсанг, ана ўшандагина У билан сенинг муносабатларинг мустаҳкамланади.

4. Агар сен Худони фақат сен учун қилган ишлари эвазига севсанг, демак, сен Унинг йўлидан юрмаётган бўласан. Агарда сен Уни шу ҳолича севсанг ва иззатласанг, ана ўшандагина У билан сенинг муносабатларинг мустаҳкамланади.

5. Агар сен ўз илтимосларингни амалга оширмоқчи бўлиб Худонинг жонига тегиб кетаман деб ўйласанг, демак, сен Унинг йўлидан юрмаётган бўласан. Агарда сен қилган илтижоларингга, тоат-ибодатингга Худо Ўз хоҳишига жавоб беряпти деб ишонсанг, ана ўшандагина У билан сенинг муносабатларинг мустаҳкамланади.

Раббий билан танҳоликда

Агарда биз Раббий билан танҳоликда бўлишга кўпроқ вақт ажратишга интилмасак, ҳеч қачон Унга яқин бўлолмаймиз, Уни чуқур ўргана олмаймиз, У билан яқин мулоқотда бўлолмаймиз. Фақат шундай дилкаш, У билан бўлган яқинликда биз ўзимизни енгил, кучли сезамиз, ўз ҳаётимизни Унинг нигоҳи билан кўрамиз, айни пайтда бизлар нимага кўпроқ муҳтожлик сезаётганимизни англаймиз. Фақат шундай пайтларда биз Кимга тегишли эканлигимизни, кимга ишонаётганлигимизни тушунамиз.

Худо сенга жуда кўп нарсани айтиши мумкин. Агар сен турмушдаги югуриб-елишларингни қўйиб У билан мулоқотга вақт ажратмасанг, У нима деяётганини сен эшитмайсан. Исо кўп вақтини Худо билан танҳоликда ўтказарди. Исо шундай қилгандан кейин, шубҳасиз, бошқача йўл тутолмасди. Биз тўғримизда нима дейиш мумкин — Худо билан танҳоликда бўлиш биз учун қанчалик муҳим ва зарур!

Ибодат учун вақт топиш қанчалик қийинлигини мен яхши биламан. Айниқса, одамзоднинг душмани иложи борича бунга халақит бериб тургандан кейин, бу икки баробар қийинлашади. Сен ибодатни биринчи ўринга қўйгин, унга маълум бир вақтни ажратгин: масалан, одам муҳим саналарга белги қўйгани каби, ўз календарингга белги қилсанг, кун тартибига Худо билан учрашув вақтини аниқлаб қўйсанг, сен ўз қилган ибодатингга ажойиб жавоблар олишга муяссар бўласан.

Яхшилаб уқиб ол: агар сен кам ибодат қилсанг, ҳаётингда тез кунларда бирон ўзгариш бўлишига ишонмай ҳам қўяқол. Ҳаётингдаги катта океан лайнери кескин бурилиб қарама-қарши томонга сузиши учун анчагина вақт керак. Сен эндигина рулни бураётганингда лайнер ўз йўналишини кескин ўзгартира олмайди. Балки, сен бошида бирор бир ўзгариш содир бўлганини сезмаслигинг мумкин. Худди шундай ҳолат сен эндигина ибодат қилишни бошлаганингда ҳам рўй бериши мумкин. Ибодат сенинг ҳаётингни тамомила ўзгартириб юборади, аммо сен ибодатни айтишинг биланоқ, бу ўзгариш содир бўлмайди. Ўзингдаги ёки ён-атрофингдаги бирон ўзгаришни сезишингдан олдин, сендан доимо ибодат қилиш талаб этилади. Бу табиий хол, шунинг учун умидсизликка тушмаслик лозим. Ҳадемай сен тўғри йўлдан тезлик ва шиддат билан кета бошлайсан. Баъзида одамлар ҳаётларидаги кескин ўзгаришлар юз бермасдан ва ибодатларига жавоб келмасдан олдин таслим бўлишади, яъни қўлни ювиб қўлтиққа уришади. Бу таътилдаги оддий саёҳат қилиш ёки тинч Гавай ороллари бўйлаб кўнгил очадиган кема сайли эмаслигини, аксинча, умринг охиригача ўз тақдирингга пешвоз борадиган омил эканлигини эсингдан чиқарма. Бу холатда енгилганлигингни бўйнингга олиш муқобили бўлиши мумкин эмас.

Худони Ўзининг исмлари билан атагин

Исмларни яхши эслаб қола олмаслигинг ёки хотиранг пастлигидан ноқулай аҳволга тушиб қолганмисан? Мен шундай ҳолатга тушганман. Одамлар кўп бўлганда мени улар билан бир вақтда мулоқот қилишим қийин бўларди. Агар мен бирорта инсон билан холи суҳбатлашиб ўтирсам, ўша одамнинг исмини осонликча эслаб қоламан, лекин бир кечада кўплаб исмларни ёдлаб олиш менга оғирлик қилади. Бунинг дастидан менда жуда кўп муаммолар юз берарди. Худо билан эса ундай эмас. У ягона бўлгани билан Унинг исми кўп. Агарда биз Унинг барча исмлари билан танишиб чиқмасак, Унинг табиатини ва феъл-атворининг кўп қирраларини билиб олишимиз қийин кечади.

Худонинг исми юзга яқин, лекин номларнинг бир нечтасини ҳам эслаб қолишимиз биз учун қийин. Баъзида биз керакли исмни айнан айтиш лозим бўлган вақтда уни эсдан чиқариб қўямиз. Масалан, биз Худони самовий Ота каби қабул қиламиз, лекин У шу ўринда бизнинг Дўстимиз ва Турмуш Ўртоғимиз эканлигини эсимиздан чиқарамиз. Ёки Унинг тимсолида бизнинг Овунчиғимизни кўришимиз мумкин, аммо У бизнинг Нажоткоримиз эканлигини эсимиздан чиқариб қўйишимиз мумкин. Эҳтимол, биз Уни ўзимизнинг Халоскоримиз тимсолида кўришимиз мумкин, аммо лекин У бизни Даволовчимиз эканлигини эсимиздан чиқариб қўйишимиз мумкин. Баъзи бир одамлар Худога ўз Қутқарувчиси каби қарашади, аммо тўғрисини айтиш керак — бизлар ҳеч қандай қутқаришга лойиқ эмасмиз. Лекин Худо биз учун катта аҳамиятга эга бўлишни Ўзи хоҳлайди: биз Унинг шахсининг ҳамма қирраларини билишимизни истайди, чунки бизнинг Худога бўлган муносабатимиз ўз ҳаётимизга таъсирини кўрсатади.

Муқаддас Китобда айтилган Худонинг ҳар бир номи маълум бир йўналишга ишора қилади. Унга ишонишни ўрганишимиз мақсадида бу йўлларни босиб ўтишимиз лозим. У сенинг Қалъанг эканлигига ишонасанми (қаранг: Забур 17:2)? У сенинг Тинчлигингми (қаранг: Ефес. 2:14)? Умидсизликка тушган пайтингда сенинг бошингни баланд кўтарадиган Ўшами (Забур 3:4)? У сени покловчи ишқорли сувми (қаранг: Мал. 3:2-3)? У сенинг Ҳикматингми (қаранг: 1 Кор. 1:24)? Сенинг Нажоткорингми (қаранг: Забур 16:7)? Сенинг Ўзанингми (қаранг: Ерм. 50:6)? Унинг ҳамма номлари муқаддасдир, биз буни унутмаслигимиз лозим.

Мен Лос-Анжелесда даромад келтирадиган шоу-бизнес уюштириб юрганимда, кунига «Исо» деган исмни одамлар ғазаб, жаҳл билан, асло тушунмасдан, заррача ҳайратланмасдан ёки маъносини ҳечам англамай бир неча бор айтишганини эшитганман. Мен Исони эътироф этганимдан кейингина шуни тушундимки, Унинг номи билан таъна қилар эканлар, Унинг исми билан қарғар эканлар, лаънатлар эканлар. Қарғаш учун Худонинг исмини ишлатган одам, шубҳасиз, мусибатга учрайди, чунки бундай одам Ўнта амрлардан бирини бузган бўлади: «Эгангиз Худо — Менинг исмимни суиистеъмол қилманг. Ким Менинг исмимни суиистеъмол қилса, ўшани жазосиз қолдирмайман» (Чиқ. 20:7). Лаънатлаш учун Худонинг номини тилга олган одам Парвардигорнинг буюк амрини бузган бўлади: «Раббингиз Худони бутун қалбингиз билан, жонингиз борича, бутун онгингиз билан, кучингиз борича севишингинг лозим» (Мк. 12:30). Худони севган одам ҳеч қачон ўйлаб кўрмай Унинг номини тилга олмайди.

Лекин Исо исмининг ўзи муҳаббат ва иззат-икром билан айтилганда шундай кучли маънога эга бўладики, қутқариш қобилияти, даволаш ва зарур бўлган нарсалар билан таъминлаш, ҳимоялаш ва ҳоказолар унда мужассам. Унинг исмини шошма-шошарлик билан, ўйламай тилга олганлар биз қуйида айтиб ўтган марҳаматлардан маҳрум бўладилар. Худонинг ҳар бир исмида буюк куч мужассам. Бу исмни ишонч, севги, англаш ва ҳайрат билан тилга олганлар Худонинг марҳаматига сазовор бўладилар, имонлари мустаҳкамланади.

Масалан, Парвардигорнинг номини айтиш зарурати туғилганда, доимо паноҳ топиш мумкин: «Эгамизнинг номи мустаҳкам қалъадир, солиҳ у ерга бориб эсон-омон бўлади» (Ҳикмат. 18:10). Агар сен бетоб бўлсанг, Шифоловчига югур; агар қарздор бўлиб қолган бўлсанг, унда сен ғамхўрингга мурожаат қил; агар қўрқсанг, Панага югур; оғир кунларни бошингдан кечираётган бўлсанг, Мангу Ёруғликка юз тут. Парвардигорнинг номини миннатдорчилик ва эҳтиром билан айт, сен Парвардигордан ўзинг учун Уни Нажоткор, Қутқарувчи, Мангу Ёруғлик ва Шифоловчи бўлишини сўра. Бизлар ҳаётимиздаги кўп нарсалардан маҳруммиз, чунки Худода мавжуд бўлган талаб ва эҳтиёжларимизни қондириш булоғини ўзимиз кўра олмаймиз. Худони ўз Шифоловчинг деб қабул қилмаганингдан кейин, сен қандай қилиб шифо топишинг мумкин?!

Қуйидаги рўйхатда Худонинг ўттизта исми берилган, аммо Каломда Унинг юзга яқин исми келтирилган. У ягона, танҳо Худодир, бизлар учун У кўп йўлларни очиб қўйган. Бу йўллардан юрар эканмиз, Унинг шахсига оид турли қирраларни билиб олиш имкониятимиз бор. У Ўзига кўплаб исмлар берган, бу исмлар бизларга, миттигина мавжудотларга Уни, баҳайбат Худони билишга ёрдам беради. Ҳар гал Муқаддас Китобда Худонинг янги исмини учратгач, уни ажратиб белги қўйишни ёки дафтар юритиб, тобора тўлдириб бораётган рўйхатингизга қўшиб қўйишингизни маслаҳат берардим. Бу белги ёки исм, Худо сиз учун Ким бўлмоқчи эканлигингизни эслаб қолишингизга ёрдамлашади. Бу рўйхатни ўқиш жараёнида сизнинг ҳаётингизда битмас-туганмас, серқирра шахсини намоён қилиши учун Худони чорланг. Сенинг ҳаётингни Унинг исми тамомила тубдан ўзгартиради. У Ўз исми билан боғлиқ бўлган янгидан-янги қирраларни очиб бераверади.

Худонинг ўттизта исми

 1. Шифоловчи (қаранг: Забур 102:3).

 2. Халоскор (қаранг: Ишаё 59:20).

 3. Нажоткор (қаранг: Забур 69:6).

 4. Қалъа (қаранг: Забур 42:2).

 5. Ҳимоячи (қаранг: Йўэл 3:16).

 6. Дўст (қаранг: Юҳ. 15:15).

 7. Ҳомий (қаранг: 1 Юҳ. 2:1).

 8. Тетиклик Киритувчи (қаранг: Забур 22:3).

 9. Абадийлик Отаси (қаранг: Ишаё 9:6).

10. Севги (қаранг: 1 Юҳ. 4:16).

11. Воситачи (қаранг:1 Тим. 2:5).

12. Бошпана (қаранг: Нахум. 1:7).

13. Ҳаёт нони (қаранг: Юҳ. 6:35)

14. Паногоҳ (қаранг: Забур 31:7).

15. Доимий нур (қаранг: Ишаё 60:20).

16. Мустаҳкам қалъа (қаранг: Ҳикмат. 18:10).

17. Ўзан (қаранг: Ерм. 50:6).

18. Ҳақиқат Руҳи (қаранг: Юҳ. 16:13).

19. Бўрондан ҳимояловчи (қаранг: Ишаё 25:4).

20. Абадий ҳаёт (қаранг: 1 Юҳ. 5:20).

21. Эгамиз таъминлайди (Ибт. 22:14).

22. Тинчлик манбаи (қаранг: 2 Сал. 3:16).

23. Ҳаётбахш сув (қаранг: Юҳ. 4:10).

24. Қўрғон (қаранг: Забур 143:2).

25. Эр (қаранг: Ишаё 54:5).

26. Ёрдамчи (қаранг: Ибр. 13:6).

27. Ажойиб маслаҳатгўй (қаранг: Ишаё 9:6).

28. Шифоловчи (қаранг: Чиқ. 15:26).

29. Умид (қаранг: Забур 70:5).

30. Юпатувчи (қаранг: Рим. 15:5).

Агар сиз вақти-вақти билан бу рўйхатни ўқиб турсангиз, Худо сизга кўрсатган марҳаматига шукроналар айтсангиз, эътиқодингиз борган сари кучаяётганини, сиз Худога тобора яқинлашаётганингиздан ҳайрон бўласиз.

Ибодат

Эй, Раббий, Сен Ўз Каломингда менга яқинлашишга ваъда берганинг учун Сенга шукроналар айтаман (қаранг: Ёқуб. 4:8). Мен Сенинг ҳузурингда яшашни истайман. Сен билан янада яқин, мустаҳкам алоқада бўлишни хоҳлайман. Қай тарзда бўлса ҳам, мен Сени билмоқни истайман. Айт, мен Сени янада чуқурроқ билишим учун нима қилмоғим керак? Мен «…ҳар доим ўқиб туриб, ҳақиқатни асло уқа олмайдиган» бўлишни истамайман (2 Тим. 3:7). Сен аслида Ким эканлигингни билишни истайман, чунки Сенга «…чин қалбдан мурожаат қиладиган ҳар бир инсонга яқиндирсан» (қаранг: Забур 144:18).

Ўз ўй-фикрингни амалга оширишинг учун мен ўзимни Сенинг қўлларингга топшираман. Менинг ҳаётимга кириб келишинг учун ҳар қандай тўсиқни мен бузиб ташлайман. Ҳозироқ Сен менинг Шифоловчим, Нажоткорим, Халоскорим, Сабр ва Тасалли манбаим эканлигингни жар солиб айтаман. Бугун мен ниҳоятда Сен… (Худонинг исмларидан бирини айтинг) га муҳтожман. Сен мен учун Ўша бўлишингга ишонаман.

Эй Раббий, кунда Сен билан мулоқотда бўлиш учун вақт топишимга ёрдам бер, мен бу мақсадни амалга оширишимда ҳалақит бериши мумкин бўлган тўсиқларни олиб ташла. Сенга нима маъқул бўлса, шундай ибодат қилишни ўргат. Эй Раббий, ҳар куни Ўзинг ҳақингда бирор бир янгиликни менга очиб бер. Сен шундай дегансан: «Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин» (Юҳ. 7:37). Мен Сенга чанқоқман, чунки менинг қалбим Сенсиз бўм-бўш. Мен Сенинг ҳузурингга Руҳингнинг чуқур булоғидан ичгани келдим.

Сени ҳар ерда ҳозиру нозирлигингни мен биламан, олдингига қараганда менга янада яқин бўлишинг мумкинлигидан ҳам хабарим бор. Шунинг учун мен Сенга илтижо қиламан: мени Ўзингга шундай яқинлаштиргинки, токи ҳеч илгари бўлмагандай, мен Сенинг ичингда эканлигимни аниқ ва равшан ҳис этай.

МУҚАДДАС КИТОБДАН
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар

Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади…

Ёқуб. 4:8

Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади. Бу Юпатувчи — Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан доим биргадир, У ичингизда яшайди.

Юҳанно. 14-17

…Отангиз Шоҳликни сизларга беришни муносиб кўрди.

Лк. 12:32

Ҳозиргача Менинг номимдан Отадан бирон нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, эришасизлар ва қувончингиз камол топади.

Юҳанно. 16:24

Имон келтириб топган умидимизни иккиланмай маҳкам тутайлик. Чунки ваъда берган Худо Ўз сўзига содиқдир.

Ибр. 10:23


Книга на узбекском языке: Сила молящейся женщины  (Сторми Омартиан)



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак