Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) 1 bob

Рик Жойнер. Ҳаётдаги етакчилик ва ижодий салоҳият - (1-боб) Ўзбек тилида

Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) O‘zbek tilida AudiokitobHayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) Audiokitob O'zbek tilida

             

МУНДАРИЖА

Муқаддима

1-боб. Ҳокимиятнинг асоси

2-боб. Ҳаракат кучи

3-боб. Ютуқлар

4-боб. Муваффақиятнинг бешта қоидасини ривожлантириш

5-боб. Оддий муваффақият

6-боб. Хандақлардаги урушнинг тугаши

7-боб. Мақсадингизни аниқлаш

8-боб. Дунёни ўзгартирадиган етакчилик

9-боб. «Титаник» синдроми

10-боб. Келажакни ўрганиш

11-боб. Келажакни яратинг                                                 

12-боб. Йўлбошчиликни ривожлантиринг

13-боб. Феъл-атвор, ирода, донолик

14-боб. Тарихнинг йўлини ўзгартирган жасорат

15-боб. Муваффақиятли бошқарув учун зарур бўлган бешта тамойил

16-боб. Маҳсулот

17-боб. Маъмурият     

18-боб. Маркетинг

19-боб. Захиралар

20-боб. Вақтни танлаш 


1-БОБ.

ҲОКИМИЯТНИНГ АСОСИ

Ҳокимият – қўйилган мақсадга эришиш учун кучни намоён қилиш қобилиятидир. Буни амалга ошириш йўлларидан энг қудратлиси етакчиликдир. Етакчиликнинг асосий тамойилларини тушунадиганлар – биз яшаётган дунёни тузадилар. Етакчиликни тушунмайдиган ва уни қўлламайдиганлар бўйсунувда бўлишади.

Бу китоб – дунёни бошқарадиган етакчиликнинг асосий тамойиллари ҳақида. Агар сиз уларни ўргансангиз ва шу билан бирга, уларни қўллаш ниятингиз бўлса, албатта, олдингизга қўйилган мақсадларга эришасиз. Агар сиз ўрганишни хоҳламасангиз – ҳеч нарсага эриша олмаслигингизнинг тўлиқ эҳтимоли бор.

Етакчилик тамойилларини қўллаш учун илҳом ва жасорат талаб қилинади, шу боис мен бу таълимотга ушбу тамойиллар инсоният тарихида қандай муваффақиятли қўлланганига баъзи энг яққол ва қизиқарли мисолларни қўшдим. Китобда келтирилган мисолларнинг кўпи эпик ҳарбий жанглардир. Ҳарбий жанглар уларга жалб қилинганларнинг ҳар бири учун турли натижаларга эга. Натижа тирик қолиш бўлиш ҳам, ўлим бўлиши ҳам мумкин, шундай экан биз бу жангларда ёмон етакчиликни ҳам, яхши етакчиликни ҳам кўришимиз мумкин.  Худди шу тамойилларни бизнесни йўлга қўйиш, спорт жамоаси, миссия ёки жамоат (черков)да ҳам қўллаш мумкин.

Етакчи ким?

Агар сизга ҳеч ким эргашмаса, етакчи эмассиз. Етакчилик – қўйилган мақсадни бажариш учун бошқаларни жалб қила олиш қобилияти. Муваффақиятли етакчилик – қатъийлик, жасорат ва чидамлилик билан бирлашган йўлбошчиликдир. Бу хислатларнинг ҳаммаси қўйилган мақсадни бажариш ва зарур ишни охиригача қилишдир.

Етакчилик ҳар доим бўлиши зарур. Етакчилик бўлмаган ҳар бир ҳолатда, бу жойни, қоида тариқасида, кимдир тез эгаллайди. Тарихдан кўриниб турибдики, етакчиликнинг айни бир тамойиллари ҳам яхши ишлар учун, ҳам ёмон ишлар учун қўлланилган. Агар ёвузлик жой ёки вақтда устунлик қилса, бунинг сабаби шуки, кимдир иккиланган пайтда ташаббус эгаллаб олинган.

Дунёда одамларнинг учта тоифаси бор:

1. Ишни қилаётганлар.

2. Кимдир ишни қандай қилаётганини кузатиб турганлар.

3. Иш қилинганига ҳайрон қолаётганлар.

Етакчилар ўтириб олиб, кимдир уларга нима қилиш кераклигини айтишини кутишни истамайдиган одамлар тоифасига киради. Улар имкониятларни ўрганиб чиқишади, кейин эса қўрқмасдан олға боришади. Етакчилар бу – жойида ўтирадиган эмас, иш қиладиган одамлардир.

Ричард Тендер ва Дэвид Шапиро томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳар доим шубҳага бораверадиган одамлар – маъносиз умр кечиради. Мақсадни белгилаб олиш ва уни бажариш – инсон қалбининг энг чуқур истаги. Биз Худонинг суратидай ва Унга ўхшаб яратилганмиз ва У катта ва ажойиб ишларни амалга оширишни ният қилгани боис, қалбимизда катта ишлар қилиш учун аланга бор. Аланга бор, лекин биз уни нима қилишимиз керак? Бу китобда баён қилинган тамойиллар қўйилган мақсадни амалга оширувчиларни уни амалга оширишни фақат орзу қилувчилардан ёки яна ҳам ёмонроғи ҳамиша нолийдиганлардан ажратиб туради.

Одамда шунчаки машҳурлик ёки фаровонликка эга бўлишдан кўра, қандайдир каттароқ нарсага эришиш истаги ҳамиша мавжуд. Фақат машҳурлик ва фаровонликни излайдиганлар камдан-кам ҳолларда уларга эга бўлади. Бу одамларни бирор муҳимроқ нарсани қилишдан тийиб турадиган майда мақсадлар. Бироқ, ишни бошқарадиганлар ва уни бажаришга қарор қилганлар одатда машҳурлик ва фаровонликни қўлга киритишади.

Етакчида мақсад бўлиши шарт. Мақсад қанчалик яққол ва белгилаб олинган бўлса, етакчи шунчалик жасорат билан ҳаракат қилиши мумкин. Одамлар қаёққа бораётганлигини биладиган киши ортидан кетишади. Токи сиз қўйилган мақсадга эришишга интилар экансиз, улар сизнинг ортингиздан бораверишади. Ла­ури Бет Жонс ўзининг “Йўл” номли китобида баён қилган: «Аниқ белгиланган мақсадга эга одамлар ҳамиша бундай мақсади бўлмаган одамларни бошлаб боришган. Сиз ё ўз мақсадингиз билан яшайсиз ёки аксинча, кимнингдир мақсади билан яшайсиз».

Мақсадга эга бўлиш истаги

Аксарият одамлар худди асалари каби ўзларини бировларнинг мақсадини амалга оширишга бағишлашади. Аммо ишчи асаларилар қатъият ва ишонч билан бажараётган иш жуда муҳим бўлиши мумкин. Ҳақиқий етакчиликни ривожлантиришдаги биринчи қадам бу – арзимас вазифалар бўлмаслигини тушуниш. Катта ишларда буюк бўлган одамлар қачонлардир кичик ишларда катта одам бўлишган. Катта ишларни қилаётганлар, ҳатто бу ишлар бир қарашда арзимас бўлиб туюлсада, уларни юқорироқ андазалар бўйича бажаришади. Агар ҳозир сиз қилаётган нарсани қалбан, иштиёқ ва садоқат билан бажарсангиз, сиз катта ишлар қила оласиз, чунки улуғворлик сизда бўлади. Балки қандайдир вақт ичида сиз ўзингизни етарлича баҳоланмагандек сезишингиз мумкин, лекин агар сиз ҳаммасини тўғри ва белгиланган вақтда қилсангиз, таниқли бўлиб борасиз.

Ўртамиёналик одатда ўз умрини “улкан шуҳрат” куни ҳақидаги орзуларда ўтказади. Бундай одамлар учун умр ҳар ўн миллионинчи одам қисқа машҳурликдан роҳатланадиган ва бунинг ҳаммаси худди мушакдек ёниб битадиган лотереяга ўхшайди.

Асл етакчилар лотерея ўйнашмайди ва ютуқни орзу қилиб, ўз умрини бекорга сарфламайди. Улар ўз ҳаётини стратегия ва йўлбошчилик билан қуришади. Агар сиз ҳаётингизнинг маркази ва ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган мақсадга эга бўлмасангиз, билиб қўйингки, бу китобнинг вазифаси уни топишда сизга ёрдам бериш, кейин эса уни бажаришнинг яққол ва амалга оширса бўладиган режасини ишлаб чиқишдан иборат.

“Енгил” исмли душман

Ҳар қандай соҳада муваффақиятга эришишга кўмаклашадиган тамойиллар ҳар доим бир хил. Фақат камдан-кам одамларгина ўз салоҳиятини рўёбга чиқара оладиган сабаб, барча сезиларли ютуқларга олиб борувчи йўлдаги тўсиқлардир. Одамларда уларнинг йўлида пайдо бўладиган барча муаммоларни енгиб ўтиш учун жасорат, қатъият ва чидамлилик бўлмаса, бу тўсиқлар истеъдодли одамларга ҳам халақит қилиши мумкин.

Мақсадларга эришишни қийинлаштириш учун мазкур тўсиқлар бу оламга атайлаб киритилгандек туюлади. Аммо бунинг аҳамияти шундаки, мақсадга етишиш чиндан ҳам қийин эканлигида. Эътиборга сазовор камдан-кам нарсаларгагина қачонлардир осон эришилган. Қийинчиликлардан қочадиганлар бу дунёда етакчилар учун зарур бўлган руҳий куч етишмаслигини бошдан ўтказишади. Агар сиз муваффақият учун енгил йўл излаётган бўлсангиз, нотўғри фанни ўрганаётган экансиз. Муваффақиятга йўл ҳеч қачон осон бўлмаган, лекин ҳақиқий етакчилар доимо қийинчиликларни енгишади.

Агар олдингизга қўйган мақсадингизга эришмоқчи бўлсангиз, аввал курашчи бўлиш ва қийинчиликлардан қочиш – танлов эмас, деган қарорга келишингиз керак. Биз йўлбошчиликка эга бўлган ҳар бир одам тез-тез дуч келадиган тўсиқларни кўриб чиқамиз. Агар сиз қўйилган мақсадга эришиш учун курашишга қарор қилган бўлсангиз, уларни тушуниб олиш сизга ёрдам бериши мумкин. Агар сиз бизнинг мақсадимиз учун курашиш зарур деган қарорга келган бўлсангиз, ўрганишни бошланг, чунки тўсиқлар муқаррар. Курашиш осон бўлмайди, лекин шунга арзийди.

Қулайлик ва бемалолликдан тобора талтайиб кетаётган бу дунёда катта мақсадларга эришиш учун, олдинги йилларга қараганда, кўпроқ куч-ғайрат талаб қилиниши мумкин. Аммо курашишга қарор қилганлар учун мукофот анча катта бўлади. Агар сиз олдингизда қандай тўсиқ турганини аниқлаб ва тушуниб олган бўлсангиз – жангнинг бир қисмини енгиб бўлибсиз. Шундай бўлса, энди сиз мавҳумликдан қўрқмайсиз. Сиз курашдан кейин пайдо бўладиган ғалаба таъмини туясиз. Сиз ўзингиз ғалаба сари ўтган жангни яхши кўриб қоласиз. Кураш вақтида такомиллашасиз ва шу туфайли катта ғалабаларга эришишингиз мумкин. Ҳар бир жанг бу – ғалаба қилиш ва ўз тийнат(характер)ингизни такомиллаштириш имконидир. Ҳар бир жанг сизни навбатдагисига ва янада каттароқ ғалабага тайёрлайди.

Ҳатто аллақачон муваффақиятли бўлсангиз ҳам, сиз янада муваффақиятлироқ бўлишга ўрганишда давом этишингиз керак. Ўсишдан тўхтаган ҳар бир нарса – ўлади. Бизнинг ҳаётдаги мақсадимиз тобора кўпроқ ўсишдан иборат бўлиши зарур. Агар сизга омадсизлик келган бўлса, у сизни тўхтатиб қўйишига йўл бермаслигингиз, аксинча – қўйилган мақсадга эришиш учун янада қатъиятли бўлишингиз керак.

Энг катта омадсизликларни бошидан ўтказган ва тўхтаб қолмаганлар энг буюк етакчилардан бирига айланишган. Сиз ҳозир қайси босқичда эканлигингизнинг аҳамияти йўқ, мақсадингиз олға ҳаракатланиш бўлиши шарт. Бу китобда муваффақиятли бўлиш учун хос бўлган бир қатор тавсифлар баён қилинган. Шунингдек, китобда муваффақиятингизга халақит қилиши мумкин бўлган тўсиқлар ҳам тасвирланган.

Тўсиқлар муваффақиятга яқинлашишингизга халақит бериши мумкинлиги тушунарли. Лампани ихтиро қилишдан олдин Томас Эдисон минглаб омадсиз тажрибалар ўтказган. У ҳар бир тажриба қўйилган мақсадга эришиш учун зарурлигини биларди. Биз ҳам омадсизликлар ва мағлубиятлардан максимал фойдаланишимиз шарт. Мағлубиятлар вақтида орттирилган донолик муваффақиятга эришиш учун керак бўлиб қолади.

Менинг илмий даражаларим

Бу китобни ёзишга ижозат берадиган қандай илмий даражаларим бор? Менинг шахсий ҳаётим – бу китобда ёзилганларининг исботидир. Менда сезиларли ютуқлар ва муваффақиятларнинг рўйхати бор. Ҳозирги вақтгача ўз ҳаётимда белгилаб олган ҳар бир мақсад амалга оширилди. Ҳали бажаришим керак бўлган кўп катта мақсадлар бор, лекин мен муваффақиятнинг рекорд кўрсаткичига эгаман.

Менда аҳамиятли ва вайронкор омадсизликлар ҳам бўлган. Бойликка эришдим ва банкротликни бошдан кечирдим. Юзлаб ҳаётий муҳим қарорлар қабул қилиш орқали йўлга қўйган ноёб бизнесим битта нотўғри танлов туфайли йўқ бўлиб кетганди. Омадсизликлар ва муваффақиятларни тасвирлаётганимда бир хилда самимий бўламан. Муваффақиятга лойиқ ҳар қандай йўлда мина майдонлари бор ва энди уларнинг кўпи қаерга жойлаштирилганини биламан. Доно одам бошқа одамлар етарлича омадсизлик ва тўсиқларга дуч келганлигини тушуниб, уларнинг муваффақиятлари ва омадсизликларидан қанча керак бўлса, шунча ўрганади ва уларнинг рўйхатини тўлдирмай, бу омадсизликлар ва тўсиқларга чап беради. Агар сиз доно бўлсангиз, ўз хатоларингизни инкор қилмайсиз, балки уларни ўз захираларингизга энг қимматли хазина – доноликни қўшиб қўйиш имкони сифатида қараб чиқасиз.

Менинг орзуларим бир неча бор чилпарчин бўлганди. Мен муваффақият чўққисида тургандим, лекин бу чўққи ҳар қандай пайтда портлаши мумкин эди. Лекин ҳатто шундай бўлганда ҳам, мен чўққига бошқа йўл излай бошлардим. Ҳар бир рад этиш, охир-оқибатда, мени янада каттароқ муваффақиятга олиб келди. Мен бу муваффақиятларни ўз кучимнинг натижаси деб ҳисобламайман, Худонинг илтифоти чекинмайдиган, хатолардан сабоқ чиқаришга очиқ ва тайёр бўлганларга келишига ишончим комил.

Тўсиқларга дуч келганда, сиз етарлича жасур бўлсангиз ва қанчалик қийин бўлишига қарамай йўлда давом этишда чидамлилик, саботга эга бўлсангиз, охир-оқибатда ғалабага эришасиз.


Книга на Узбекском языке: - Лидерство и творческий потенциал в жизни  (Рик Жойнер)

Эта книга описывает эти две большие силы, лидерство и твор­ческий потенциал, вместе, потому что они не только связаны - они неотделимы. Истинное лидерство невозможно без твор­ческого потенциала, а потенциал высвобождается через лидер­ство. Чем больше мы изучим и поймём, как они связаны между собой, тем больше они смогут проявиться в наших жизнях. Но, даже имея навыки лидера и творческий потенциал, можно ос­таваться обречённым на неудачу, если они не объединены с третьей мощной составляющей - эффективным навыком уп­равления.

Первичная цель этой книги состоит в том, чтобы высвобо­дить силу творческого лидерства так, чтобы можно было под­держивать его на протяжении длительного времени через эф­фективное управление. Царь Соломон, который упоминается в Библии как самый мудрый человек, который когда-либо жил на земле написал: «И если станет преодолевать кто-либо одно­го, то двое устоят против него: и нитка, втрое скрученная, не скоро порвётся». Лидерство, творческий потенциал и управ­ление - три характеристики, которые формируют именно та­кую нить. Каждый из них в отдельности легко может быть по­беждён. Но, правильно соединённые вместе, они станут мощ­ной и эффективной силой, которая является почти непобеди­мой.

Если у вас есть возможность прочитать и понять эту книгу, вы сможете преуспеть в жизни. Вы можете стать лидером с творческим потенциалом, который будет воздействовать на многие области вашей жизни.

Если вы поймёте эту книгу, вы, по крайней мере, будете иметь надежду на выполнение чего-то существенного в вашей жиз­ни. А если вы уже успешны, вы сможете достичь больших вы­сот. Независимо от ваших достижений эта книга сможет по­мочь вам. Несмотря на условия, в которых вы находитесь, вы можете преуспеть, и, пока вы живёте, продолжать подниматься выше и выше. Вы, вероятно, слышали поговорку, что если бы человек должен был летать, ему тогда даны были бы кры­лья; но человеку действительно даны крылья, только они нахо­дятся в ваших умах и сердцах. Эта книга нацелена на то, чтобы помочь вам научиться пользоваться вашими крыльями и под­ниматься выше обыденного.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак