Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) 17 bob

Рик Жойнер. Ҳаётдаги етакчилик ва ижодий салоҳият - (17-боб) Ўзбек тилида

Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) O‘zbek tilida AudiokitobHayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) Audiokitob O'zbek tilida

             

МУНДАРИЖА

Муқаддима

1-боб. Ҳокимиятнинг асоси

2-боб. Ҳаракат кучи

3-боб. Ютуқлар

4-боб. Муваффақиятнинг бешта қоидасини ривожлантириш

5-боб. Оддий муваффақият

6-боб. Хандақлардаги урушнинг тугаши

7-боб. Мақсадингизни аниқлаш

8-боб. Дунёни ўзгартирадиган етакчилик

9-боб. «Титаник» синдроми

10-боб. Келажакни ўрганиш

11-боб. Келажакни яратинг                                                 

12-боб. Йўлбошчиликни ривожлантиринг

13-боб. Феъл-атвор, ирода, донолик

14-боб. Тарихнинг йўлини ўзгартирган жасорат

15-боб. Муваффақиятли бошқарув учун зарур бўлган бешта тамойил

16-боб. Маҳсулот

17-боб. Маъмурият     

18-боб. Маркетинг

19-боб. Захиралар

20-боб. Вақтни танлаш 


17-БОБ

МАЪМУРИЯТ

Маъмурият – ҳар бир корхонанинг мия ва асаб тизимидир. Мия танамизни бошқаргани каби у бутун корхонани бошқаради. Бошқа таркибий қисмларнинг сифати ва кучидан қатъи назар, агар маъмурият тўғри ишламаса, сизнинг корхонангиз мияси шикастланган соғлом танага ўхшаб қолади ва мутлақо назоратсиз ҳамда умуман фойдасиз одамларнинг бирлашмасига айланади. Ваҳоланки, маъмурият соғлом бўлса, корхона фаолиятининг турли соҳаларида юзага келган камчиликларнинг ўрнини тўлдириш, жиддий муаммоларни ҳал этиш имкониятига эга бўлади.

Ўсишни назорат қилиш ва саратон ўсимтасига қарши курашиш

Маъмурият, бу – корхона бошланадиган жой. Ҳеч ким ҳеч қачон тегишли қарор қабул қилмасдан ишни бошламаган, қарор қабул қилиш эса маъмуриятнинг вазифасидир. Корхонани бошлашга қарор қилгандан сўнг, асосий эътибор маҳсулотлар, маркетинг, манбалар ва вақтга қаратилади. Кўпгина корхоналарнинг маъмурияти сифатли режалаштириш учун эмас, балки инқирозли вазиятлар туфайли аста-секин ўсиб бормоқда. Бундай тасодифий ривожланиш корхоналар қулашининг асосий сабабларидан биридир.

Агар маъмурият тартибсиз тарзда ўсиб кетса, у саратон ўсимтасига айланади. У ҳаётни ва корхонанинг қолган қисмини қуритмагунча ўсишда давом этади. Маъмурият қат-қат бўлиб ўсиб боради ва у самарасиз бўлиб, бутун корхонага юк бўлмагунча ўсади.

Кўпгина давлат идоралари – бузилган маъмуриятнинг яхши намунасидир. 1980 йили Америка ижтимоий ҳимоя хизматларида ишлайдиганлар ёрдам оладиганларга қараганда кўпроқ эди. Агар асосий мақсад энг камбағал одамларга ёрдам бериш бўлса, бундай кулгили нисбатга ҳеч қачон йўл қўйилмаган бўларди. Кўриниб турибдики, бўлимнинг ўзи ташкил этилган мақсаддан кўра муҳимроқ бўлиб қолганди.

Кўпгина корпорацияларнинг маъмурияти ҳам худди шундай касал. Мактаблар, касалхоналар, хайрия ташкилотлари, черковлар ва жамоатларда ҳам бир хил аҳвол. Маъмурият корхонанинг мия ва асаб тизими бўлганлиги сабабли, ўсаётган саратон ўсимтаси унинг учун ҳалокатли бўлади.

Қандай қилиб буни олдини олиш мумкин? Маъмуриятни бошқариш ва унинг устидан назоратни ривожлантиришга бошқа бўлимлар ишини режалаштириш каби эътибор бериш керак. Буни фақат самарали етакчиларгина уддалай олишади.

Ортиқча юклама: дўстми ёки душман?

Самарали етакчи яхши йўналтирилган бўлиши керак, лекин шу билан бирга жуда муҳим: «ЙЎҚ!» деган сўзни айта олиши керак. Масалан: агар маъмурият тузилган режага эга бўлгани учун эмас, балки шароит босими остида қарор қабул қилса, у ҳар сафар қўшимча ишчиларни жалб қилишга интилади. Бизнинг босимга биринчи жавобимиз қўшимча пул ва манбалар ажратиш эмас, балки ишни бажаришнинг яхшироқ йўлларини топиш учун фойдаланиш бўлиши керак. Яхши бошқариладиган корхона вақти-вақти билан ортиқча юкланиши мумкин.

Ҳар бир фаолият турининг давр (цикл)лари бор. Энг катта самарадорликка эришиш учун раҳбар ортиқча юклама ва кам юклама ўртасидаги тўғри мувозанатни топа олиши керак. Босимдан ижодий фойдаланиш мумкин, у бизга корхонадаги тизимни яхшилашга ва унинг мушакларини мустаҳкамлашга ёрдам бериши керак. Кўпроқ одамларни ёллаш ёки кўпроқ манбаларни сармоя қилиш танадаги ёғни кўпайтиради, бу эса корхонанинг юрагини заифлаштиради.

Президент Жимми Картер бир вақтлар “ноль бюджет”ни таклиф қилди. Режа ҳукуматдаги ҳар бир бўлимдан кейинги йилни ноль бюджет билан бошлашни ва кейин уларга ажратилган ҳар бир долларни ҳисобга олишни талаб қилди. Агар бундай дастур мавжуд бўлганида эди, у федерал ҳукуматнинг самарадорлигини сезиларли даражада оширган бўларди. Албатта, баъзи эҳтиёт чоралари талаб қилинади, лекин ҳукумат муассасаларининг оғирлиги остида иқтисодиёт қулашдан олдин шунга ўхшаш нимадир қилиш керак.

Маъмуриятнинг мунтазам жавобгарлигининг самарали тизими бўлмаса, у семира бошлайди ва хавфли ўсимтага айланади. Ўз-ўзига топширилган маъмурият шундай фикр юрита бошлайди ва шундай ҳаракат қила бошлайдики, худдики корхона у учун ва унинг манфаати учун ишлайди, аксинча эмас. Бунга йўл қўймаслик учун етакчи ўз ҳушёрлигини йўқотмаслиги керак.

Мукофотлаш омили

Бошқарув соҳасида сиз ўзингизга муносиб бўлган нарсани олишингиз керак. Ўзингиз хоҳлаганча ёки режалаштирганингизча ололмайсиз. Кўпгина корхоналарда самарали бошқарув ва кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратилса ҳам, бу тамойилга амал қилинмайди. Уларда ўртамиёналик мукофотланади, самарадорлик эса жазоланади. Ҳисобдорлик hoi бўлса, энг самарасиз бўлим энг кўп ходимларни ёллайди ва энг обрўли, кучли ва таъсирли бўлади. Шу билан бирга, оз сонли ходимларга эга бўлган энг самарали бўлим обрўни ва мукофотни йўқотади. Агар сизга номлар, самарали маъмурият керак бўлса, самарадорликни мукофотлашингиз ва ўртамиёналикни жазолашингиз керак.

Ижро этувчи директор

Тушунтириш содда бўлиши учун «ижро этувчи директор» атамасидан фойдаланамиз. Ким бўлса ҳам шундай номланишга ҳақли, генерал ҳам, жамоат чўпони ҳам.

Ижро этувчи директор бошқарувчидан кўра кўпроқ етакчи бўлиши керак. У корхона учун амалга оширилиши керак бўлган йўналишлар ва мақсадларни белгилайди. Яхши ижро этувчи директор концепцияга йўналтирилган ва бир вақтнинг ўзида тўла тасаввур қилиш қобилиятига ҳам эга бўлади. Бироқ, у тафсилотларни тушуна олиши керак, акс ҳолда у ўз олдига ҳақиқий бўлмаган мақсадларни қўяди ва илҳом ўрнига чалкашликларни келтириб чиқариб, ўртамиёна раҳбарликни бошқаради.

Ижро этувчи директор ўзига хос мавқега эга. У катта имкониятларга эга, лекин катта қийинчиликларга ҳам дуч келади. Одатда тўла тасаввурга эга бўлган ягона одам. Муайян иш учун масъул бўлган бошқарувчилар одатда ўз ишини компания учун энг муҳим деб билишади. Маълум даражада улар шундай деб ўйлашлари ҳам керак. Ижро этувчи директор ҳар бир раҳбарнинг садоқатини рағбатлантириши керак, лекин шу билан бирга мувозанатни сақлаб тура олиши ва уларнинг босимига қарамай, мўлжалланган йўналишда ҳаракат қила олиши керак. Буни амалга ошириш учун ижро этувчи директор қаерга кетаётганини билиши ва керак бўлганда босимга эътибор бермаслик ёки бошқа тегишли чораларни кўриш учун жасорат ва матонатга эга бўлиши керак.

Мослашувчанлик билан уйғунлашган қатъият

Ижро этувчи директор, худди кема капитани каби, портни тарк этишдан олдин ҳам борар манзилни ва унга олиб борувчи йўлни билиши керак. Деярли ҳар бир режа бироз ўзгартиришни талаб қилади, чунки ҳар бир рейсда кутилмаган тасодифлар мавжуд. Капитан маълум бир йўналишни сақлаб турган ҳолда ўзгартиришлар кирита олиши керак. Портда бўлганингизда, йўналишни аниқлаш осон, аммо бўрон тўлқинлари сизни режалаштирилган жойингиздан узоқроққа олиб кетганда, уни қайта ҳисоблаш анча мушкул.

Капитан хотиржам бўлиши керак. Бўрон пайтида сизни йўлдан учириб юборишига йўл қўймаслигингиз керак. Бирор киши самолётдан дарёга биринчи марта қараганида, у илон каби ғалати тарзда икки нуқта орасидаги йўлдан бир неча баравар кўпроқ масофани босиб ўтиб, ер бўйлаб айланаётганига ҳайрон бўлади. Нима учун дарёлар шундай оқади? Улар энг кам қаршилик йўлидан борадилар. Агар сиз тўсиқлар сизнинг йўлингизни ўзгартиришига рухсат беришга мойил бўлсангиз, мўлжалланган мақсадга масофа бир неча бор ортади. Аксарият кемаларда режалаштирилган йўналишдан узоқлашиш учун етарли ёқилғи ва бошқа воситалар йўқ. Сизнинг бу саволга бўлган муносабатингиз муваффақият ёки муваффақиятсизликни аниқлаб бериши мумкин.

Самолёт учувчиси сифатида мен энг яхши учувчи бўлишни ўзим учун фойдали деб қарор қилдим. Менинг жуда қаттиққўл ва талабчан ўқитувчиларим бор эди ва ҳар бир дарсдан сўнг парвозимдаги учишим менга ёмондек туюлар эди. Аммо мен самолётда яхши учишни ўрганмасам, парвозлар пайтида, фавқулодда вазият юзага келганда, жиддий қийинчиликларга дуч келишимни билардим. Машғулот парвозидан қайтганимдан кейин самолётга бошқа умуман қарашни истамаган кунларим ҳам бўлди. Мен ўзимни камситилган ва тушкунликка тушгандек ҳис қилардим, лекин кейинчалик, момақалдироқ ва бўронларда учишим керак бўлганида, бу вақт давомида менинг барча маҳоратим талаб қилинганда, мен ўқитувчиларимнинг талабчанлиги учун Раббийга кўп марта миннатдорчилик билдирдим.

Такаббурлик бизни одамлардан узоқлаштириб қўяди, камтарлик эса бизни доимо ўрганишга ундайди. Буюк етакчилар ва бошқарувчилар ҳеч қачон ўрганиш ва тайёргарликдан тўхтамаслиги керак. Тайёргарлик ва режалаштириш ҳар қандай вазиятда тўғри танлов қилишга ёрдам беради.

Икки турдаги етакчилар

Етакчиликда иккита асосий ёндашув мавжуд – фаол ва консерватив, гарчи уларнинг ҳар бирида чексиз кўп вариантлар бўлсада. Одатда, энг машҳур етакчилар жуда фаол феъл-атворга эга бўлган. Бироқ, муваффақиятли етакчиларнинг аксарияти, гарчи унчалик машҳур бўлмаса ҳам, консерватив характерга эга эди. Агар фаол етакчилар ўз вақтида ўзгариб, консерватив бўлиб қолишганида, улар бизнесда энг катта муваффақият қозонишарди. Камчилик бундай мослашувчанликка эришган. Келинг, ҳар бир турни алоҳида кўриб чиқайлик.

Фаол етакчи

Бу бир зарба билан бир вақтнинг ўзида бир нечта нишонларни уришга интилаётган «ашаддий ўйинчи». У яккама-якка курашни ёқтирмайди. У бир вақтнинг ўзида бир нечта рақиб билан жанг қилишни афзал кўради. Унинг муваффақияти ҳайратланарли. Аммо агар сиз бир нечта рақиб билан жанг қилсангиз, демак кўпроқ зарбаларга учрайсиз. Ҳаддан ташқари муваффақиятларга олиб келадиган тактикалар энг оғир мағлубиятларга олиб келиши мумкин. Аммо жанг қилмасангиз, ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайсиз.

Буюк етакчилар муваффақиятсизликдан катта чўққиларни забт этиш имконияти сифатида фойдаланишни ўргандилар. Аммо муваффақиятдан кўра муваффақиятсизликдан кўпроқ нарсани ўрганиш мумкин. Маълум бир муваффақиятга эришган ва муваффақиятсизликка учрамаганлар юзаки ва содда бўлиб қолишлари мумкин. Одатда, улар барча саволларга жавоблари бор деб ўйлашади. Аммо ҳақиқий етакчилар гапиришдан кўра кўпроқ тинглайдилар ва янада кўпроқ билим олишга интиладилар. Келинг, Американинг энг буюк раҳбарларидан бири бўлган Авраам Линкольннинг йўлига назар солайлик:

1831 йил - бизнесда муваффақиятсизликка учради.

1832 йил - Вакиллар Палатасига сайланмади.

1833 йил - бизнесда яна бир муваффақиятсизликка учради.

1836 йил - асабий тушкунликка учради.

1838 йил - Вакиллар палатасининг спикери этиб сайланмади.

1840 йил - сайлов коллегияси аъзоси этиб сайланмади.

1843 йил - Конгрессга сайланмади.

1848 йил - яна Конгрессга сайланмади.

1855 йил - Сенатга сайланмади.

1856 йил - вице-президент этиб сайланмади.

1858 йил - яна бир марта Сенатга сайланмади.

1860 йил - Президент этиб сайланди. Қўшма Штатларни қутқарди.

Инсон, масалан Аврам Линкольн, қандай қилиб президентлик лавозими йўлида бошдан кечирган бундай узлуксиз инқироз ва тазйиқларга чидаганини тушуниш қийин. Вақти-вақти билан уни ўз партияси ва ҳатто яқин дўстлари ҳам ташлаб кетишди. Аммо у кўзланган мақсадга эришгунга қадар мўлжалланган йўлга қатъий риоя қилди. Юқоридаги рўйхат бу чидамлиликни тушунтиради. Бу одам муваффақиятсизликларни яхши биларди, лекин у ҳеч қачон орқага чекинмади! Ҳар бир янги мағлубият Линколнни янада қатъиятли қилди ва уни якуний муваффақиятга эришишга тайёрлади. Тўсиқлар бизни янада яхшироқ ёки шафақатсиз қилиб қўйиши мумкин. Танлов ўзимизнинг қўлимизда!

Биз ғалабалардан кўра, муваффақиятсизликлар пайтида кўпроқ тажрибага эга бўламиз. Аммо муваффақиятсизликдан кейин ҳеч қачон орқага чекинмаслигимиз керак. Агар муваффақиятсизликка таслим бўлсак, биз муваффақиятсиз одамга айланамиз. Аммо муваффақиятсизликдан қатъиятни ошириш учун фойдалансак, ғалабага эришамиз. Фаол етакчилар орасида унутилмас ва машҳур раҳбарлар бўлганини тарихдан кўришимиз мумкин. Уларнинг барчасининг ҳаётида ёрқин ғалабалар ва қақшатқич мағлубиятлар ҳам бўлган. Аустерлиц ва Ва­терлоо, Ченселорсвиль ва Геттисбург. Улар йирик ғалабалар қозонишади ва жиддий ютқазишади, шунингдек, бутун қалбларини курашга бағишлашади.

Бундай турдаги одамлар бошқача яшагандан кўра ҳамма нарсани йўқотишни афзал кўришади. Агар сиз шундай феъл-атворга эга бўлмасангиз, бундай одамларни тушунишингиз деярли имконсиз бўлади. Ундай одамлар кам, аммо тарих уларни ортидан боради. Агар сиз улардан бири бўлсангиз ёки улардан бири билан ишласангиз, сизнинг йўлингиз мушкул. Уларнинг ҳар доим юракни ранжитадиган офат ва ҳаяжонли ютуқ ўртасидаги жуда нозик чизиғи бор.

Фаол феъл-атворнинг баъзи таърифлари:

КУЧЛИ ТОМОНЛАРИ:

• Камдан-кам ҳолларда тушкунликка тушади.

• Ҳеч иккиланмай ўзига оғир юкни олади.

• Қатъиятли.

• Ишбилармон.

• Ўз фикридан қайтмайди.

ЗАИФ ТОМОНЛАРИ:

• Меҳр-шафақат етишмайди.

• Чўрткесар бўлиши мумкин.

• Жуда юқори меъёрларни ўрнатади.

• Бошқалардан жуда кўп нарсани талаб қилади.

• Камдан-кам ҳолларда бошқаларни мақтайди.

• Импульсив, тез-тез шошилинч қарорлар қабул қилади.

• Стратегик жиҳатдан тўғри бўлса ҳам орқага чекинмайди.

• Ўзига кўп ортиқча юк олади.

Консерватив етакчи

Муваффақиятга эришиш учун консерватив етакчилар керак. Уларсиз чидаб бўлмас тартибсизлик вужудга келган бўларди. Улар барқарорлик ва чидамлиликни таъминлайди. Уларнинг ҳаёти фаол етакчининг ҳаёти каби ҳаяжонли эмас, лекин одатда маънога тўла ва мақсад сари йўналтирилган. Уларни кўпинча “ернинг тузи” деб аташади. Улар фаол раҳбарларга қараганда секинроқ ҳаракат қилишади, лекин уларнинг даҳоси ҳам буюк.

Шимолий Виржиниядаги Ли армиясининг дивизия қўмондони генерал Лонгстрит шундай феъл-атворга эга эди. Кўплаб муваффақиятли жангларда у машҳур генерал Жексондан кам бўлмаган ҳисса қўшган. У жуда тез олдинга силжимасди, лекин уни аллақачон эгалланган позициядан ҳайдаб юбориш қийин эди. Кўпгина тарихчиларнинг фикрига кўра, агар урушнинг бутун жараёнига назар ташласангиз, Жексондан кўра кўпроқ Лонгстрит «тош девор» деган лақабга лойиқ деб айтиш мумкин. Лонгстрит ўз ҳаракатларида изчил эди. Бир томондан, унинг Геттисбург жангидаги секин олға силжиши Конфедерацияларга ўша жангда тез ғалаба келтирган бўлиши мумкин. Аммо бошқа томондан, агар Ли унинг маслаҳатига қулоқ солганида эди, «Пикет ҳужуми» бўлмас эди ва у жангда ва эҳтимол бутун урушда ғалаба қозониши мумкин эди.

Консерватив раҳбар ютқазади, чунки у тақдим этилган имкониятлардан қандай фойдаланишни билмайди. Унинг ғалаба қозониш сабаби эса, буни амалга оширадиган бошқа ҳеч ким йўқ. Агар корхонада Жексон тирик бўлганда Шимолий Виржиния армиясидаги каби икки хил феъл-атвордаги раҳбарлар бўлса, унинг олдида ҳамма нарсада катта имкониятлар очилади.

Геттисбургдан сўнг Ли эътиборини Лонгстритга қаратди. Душман тарафнинг сони кўпайган бўлса-да, улар бир нечта ажойиб ғалабаларни қўлга киритишди. Баъзи тарихчиларнинг айтишича, улар ҳеч қандай жангларда мағлуб бўлишмаган, шунчаки уларда одамлар ва захиралар тугаб қолган.

Бу жангларнинг барчасида Лонгстритнинг даҳолиги яққол кўриниб турибди. Дарҳақиқат, у ихтиро қилган тактика кейинги юз йил давомида дунёдаги қўшинлар томонидан энг кўп қўлланилган. Аммо, шунга қарамай, Лонгстритни тарих Ли ва Жексонни эслаганидек, эсламайди. Одамлар ва тарих камдан-кам ҳолларда бу турдаги етакчини қадрлайди. Аммо, шунга қарамай, улар тарихнинг боришини ва инсониятнинг ҳозирги ҳолатини белгилаб берадилар.

Ҳақиқий доно раҳбар қачон фаол, қачон консерватив бўлишни билиши керак. Буни корхонангиздаги ҳар бир таркибий қисмнинг ҳолатига қараб аниқлаш мумкин.

Менда кўп жиҳатдан Ли армиясига ўхшаш бир ҳолат бор эди. Менда манбалар кам эди ва фаол бўлишдан бошқа иложим йўқ эди. Бу омон қолишимга ёрдам берадиган ягона тактика эди. Мен ғалаба қозониш имконияти билан ўз Геттисбургимга келганимда, менда шахсий “Лонгстритим” пайдо бўлди. У мендан консерватив бўлишимни сўради, лекин мен жуда ноқулай шароитларда шунчалик кўп ғалабаларни қўлга киритган эдимки, мағлубиятни имконсиз деб билардим. Бу – Титаник синдроми ва сизнинг яхши кемангиз чўкиб кетмагунча уни даволаш мумкин эмас. Ғалабалар сизни енгилмас деб ҳис қилишга мажбурлаши мумкин ва сиз ғам-ташвиш тортмай энг хиёнаткор ва хавфли сувларга тушасиз.

Бошқа томондан, муваффақиятсизликка учрамагунингизча, ҳеч қачон ғалаба қозонишни ўрганмайсиз. Энг доно ва самарали етакчилар, одатда кўплаб ҳалокатли мағлубиятларни бошдан кечиришган. Ажабланарлиси шундаки, Американинг энг муваффақиятли бизнесменлари камида битта банкротликни бошдан кечиришган. Афсуски, Америка бизнеси учун биз ўз ярадорларимизни отиб ташлашга мойилмиз. Бундай ҳаракатларнинг натижаси шундаки, яхши раҳбар бўлиши мумкин бўлган кўпчиликка иккинчи марта уриниб кўриш имконияти берилмайди. Энг хавфли етакчилар – ҳеч қачон ютқазмаганларидир. Битта ҳам навигация хатоси бўлмаган капитан Эдвард Смитни эсланг. Айнан шунинг учун ҳам у «Титаник»нинг биринчи сафарида капитан этиб тайинланган.

Генерал Грант фаол ва консерватив етакчиликнинг ажойиб мувозанатига эга эди. У стратегия танлашда жуда жасоратли ва стратегияни тайёрлаш ва амалга оширишда консерватор эди. Душман билан жанг қилганда иккиланмай курашарди, аммо етарли даражада доно ва эҳтиёткор эди. Шунингдек у мақсадга йўналган ва чидамли эди.

Ли буюк етакчи эди, лекин Грант фуқаролар урушидаги энг яхши генерал бўлган. Агар қўллари бўш бўлганда, эҳтимол урушни тезроқ тугатарди. Аммо у Вашингтоннинг аралашувларига қарши душман билан курашгандек курашиши керак эди. Шундай бўлса ҳам, у доимий аралашиш ва буйруқларининг ўзгаришидан хафа бўлмади, балки уларни ҳурмат билан, хотиржамлик билан четлаб ўтишни ўрганди. Ҳаддан ташқари фаол одам камдан-кам ҳолларда бундай сабр-тоқат ва итоаткорликка эга. Барча буюк етакчилар сингари, Грант ҳам ўз кўзланган мақсадига эътиборини қаратди ва шу туфайли урушда ғалаба қозонди.

Қийин вазиятлардан олиш мумкин бўлган фойда

Ишлар яхши кетаётганда деярли ҳамма раҳбарлик қила олади. Инқирозли вазиятларда тўғри раҳбарлик қилиш қобилияти ҳақиқий етакчиларни бошқалардан ажратиб туради. Кўпчилик учун инқироз, бу – фалокат. Лекин ҳақиқий етакчи учун улар фойдаланиш имкониятидир. Муваффақиятсизликдан қўрқиш сизни таъқиб қилса, аниқ фикрлай олмайсиз.

Кўпгина жанубликлар ҳали ҳам Ли Шимолга бостириб кирмаганида қандай ғалаба қозонишларини айтиб беришни яхши кўрадилар. Бундай фикрлаш нотўғри эканлигини тушуниш учун ҳарбий мутахассис бўлиш шарт эмас. Инқироз беморнинг яшаши ёки ўлиши ҳақида қарор қабул қиладиган нуқта сифатида аниқланади. Конфедерация айнан шундай нуқтага етди. Виксбург ағдарилай деб турганди, конфедерация ярмига қисқартирилган бўларди. Захиралар ҳалокатли даражада тугаётганди. Иккала қўшиннинг жанглари ва йиғувчилари икки йил ичида бутун Виржиниянинг қишлоқ хўжалиги захираларини деярли бутунлай йўқ қилди. Армия томонидан қўлга киритилган барча буюк ғалабаларга қарамай, Жануб ҳалокат ёқасида эди. Чекинганча, қолган бир неча штатларни ушлаб туриш керак эди, гўё. Лекин Ли тарихдаги энг жасоратли ва энг буюк қарорлардан бири – ҳужум қилишни қабул қилди. Ҳаммаси аллақачон йўқотилгандек туюлганда, у Конфедерацияга тўлиқ ғалаба келтирди.

Дунё Лининг жасоратидан ҳайратда қолди. Баъзи йирик давлатлар Конфедерацияни тан олишга ва агар у Шимолликлар заминида камида битта жангда ғалаба қозонса, унга ёрдам беришга тайёр эди. Геттисбургда мағлуб бўлганидан кейин ҳам Ли Конфедерацияга қўшимча бир йил умр берди. Виржиния фермерлари қишлоқ хўжалиги ишларини бажариш учун жуда зарур имкониятга эга бўлишди, Шимолий Виржиния армияси эса бир неча ой давомида шимолдан озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келишди. Баъзида яхши ҳимоядан кўра ҳужум яхшидир, лекин қўрқоқ одамлар бу имкониятдан кам фойдаланишади. Энг катта инқироз бизнинг энг катта имкониятимиз бўлиши мумкин, аммо бу имкониятдан фойдаланиш учун сиз етарлича совуққон бўлишингиз керак.

Тараққиётнинг хатарлилиги

Биз инқироз ғалаба учун имконият бўлиши мумкинлигини биламиз. Биз шунингдек, фаровонлик мағлубиятга олиб келиши мумкинлигини ҳам билишимиз керак. Кучли спорт жамоалари кучсиз рақибга мағлуб бўлган ҳолатлар кўп бўлган. Тарих империялар ўз кучларининг чўққисида ҳалокатли тарзда яралангани мисолларига тўла. Муваффақият сизни ҳеч қачон кутмаганингизда ҳалокатли зарбаларга қарши ҳимоясиз қолдириши мумкин.

Агар сиз чўққига чиқмагунингизча қониқмайдиган одамлардан бўлсангиз – унга қараб боришингиз керак. Акс ҳолда, сиз атрофдагилар учун оғирлик қилишингиз ёки бошқалар учун оғриққа айланишингиз мумкин. Аммо сиз консерваторларнинг фикрига қулоқ солишингиз ва керак бўлганда уларнинг маслаҳатларига амал қилишингиз керак. Улар нафақат чўққига чиқишингизга, балки унда қолишингизга ҳам ёрдам беради.

Агар сиз фақатгина кичик ғалабаларни қўлга киритишни истасангиз, сизнинг омадингиз ҳам кичкина бўлиши мумкин. Агар бу сизнинг феъл-атворингизга кўпроқ мос келадиган бўлса, бошқача бўлишга уринманг, акс ҳолда сиз ошқозон яраси ва юрак хуружидан ҳалок бўласиз. Лекин шу билан бирга, фаол феъл-атворга эга бўлганларни ҳам эътибордан четда қолдирманг. Улар сиз ҳаддан ташқари таваккал қилмай эриша оладиган имкониятларни кўрсатишлари мумкин. Улар, шунингдек, таваккал қилишдан бошқа иложингиз бўлмаган вазиятлар борлигини, ҳаттоки энг консерватив ўйинчилар ҳам баъзида шундай танловлар қилишини тушунишга ёрдам беради.

Қуйида консерватив феъл-атворга эга бўлган одамларнинг умумий хусусиятлари кўрсатилган:

КУЧЛИ ТОМОНЛАРИ:

• Яхши режалаштиради.

• Босимга яхши қаршилик кўрсатади.

• Камдан-кам ҳолларда ўзидан чиқиб кетади.

• Мажбуриятга содиқ.

• Диққат-эътиборли.

• Белгиланган вазифаларни бажаради.

• Камдан-кам ҳолларда уни тўсатдан ҳайратга тушириш мумкин.

• Сабрли.

ЗАИФ ТОМОНЛАРИ:

• Имкониятларни қўлдан бой беради.

• Майда-чуйдаларга ҳаддан ташқари эътибор беради.

• Бошқаларни чарчатади.

• Жуда тез орқага чекинади.

Ўрта даражадаги самарали бошқарувчи

Одатда, бу ҳар қандай ташкилотдаги энг қийин позиция. Бундай одам энг кўп танбеҳни эшитади ва энг кам мақтовга сазовор бўлади. Ўрта даражадаги бошқарувчи ҳар қандай одам учун қийин ва миннатли лавозим, шунинг учун ўзингизни қулай ҳис қилиш ҳақида ўйламанг. Ҳеч ким бундай лавозимни якуний мақсад деб ҳисобламайди. У фақат юқори мавқега эришиш учун восита деб ҳисобланади. Шунга қарамай, кўпчилик уни эгаллаб, унда қолишади. Кўпчилик бу саҳрода ўлиб, ваъда қилинган ерга етиб бормайди.

Мусо исроилликларни Мисрдан ваъда қилинган юртга олиб бораётганида, жамики биринчи авлод саҳрода унга етиб бормасдан нобуд бўлди. Улар саҳрода худди шундай сабабга кўра, ўрта бўғиннинг бошқарув чўлида ўлиши сабабли ҳалок бўлишди – улар ишонишдан тўхтадилар ва шикоят қила бошладилар. Шикоят ўсишга олиб келмайди – у эзади. Фақат бунёд қилувчиларгина ўртамиёна бошқарувчи даражасигача кўтарилиши мумкин.

Мусо исроилликларга синов ва камтарлик учун чўлга олиб келинишганини айтди. Ўрта даражадаги бошқарувчининг лавозими ҳам худди шу мақсадни кўзлайди. Ҳаммаси тўғри бўлса, ҳамма яхши ишлайди. Қийинчиликлар ва тартибсизликлар бошланганда ким хотиржам ва қатъиятли бўла олади? Фақат зарур фазилатларга эга бўлганларгина. Ҳамма чўққига чиқишни хоҳлайди. Лекин мингтадан биттасигина бунинг учун керакли нархни тўлашга тайёр. Ўрта бошқарув чўли тахтга даъвогарлик қилаётган оддий даъвогарларни ҳақиқий мойланган даъвогарлардан ажратиб туради.

Исроил халқи Мисрда бўлганларида, уларга сут ва асал оқиб турган юрт ваъда қилинган эди. Аммо улар келган жойда сув ҳам йўқ эди! Бу берилган ваъданинг мутлақо акси эди. Ўрта даражадаги раҳбарлик, бу – сизнинг хизмат пиллапоянгизда кўришни хоҳлаган нарсангизга мутлақо зиддир. Ушбу лавозимга кирганингизда, устингиздан дарҳол совуқ сув қуйиб юборилгандек бўлади. У ерда доимий босим бор, ёрдам эса йўқ, қурбонлик бор, мукофот эса йўқ. Бу сизни бешафақат қилиб қўйиши ёки тоблаши мумкин, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз бошқа одамга айланасиз. Бу ерда сиз ўз қатъиятингизни мустаҳкамлайсиз ёки ўзингизнинг ҳурматингизни йўқотасиз. Агар сизда қатъият ва интизом бўлмаса, йўлбошчилик орзуларга айланиши ва ҳеч қачон ҳақиқатга айланмаслиги мумкин.

Худо Исроил учун ваъда қилинган юртга эга эди ва У биринчи авлоднинг саҳрода нобуд бўлишини хоҳламади. Агар сиз ўрта даражадаги бошқарувчига айланган бўлсангиз, демак сиз мақсадларингизга эришиш йўлидасиз ва уларга эриша оласиз.

Имонни синовдан ўтказиш

Юқорида айтиб ўтилганидек, ваъда қилинган ерга кириш учун имон керак. Луғатда айтилишича, имон “дадиллик ва ишончнинг шунчалик кучли бирлашувики, у инсон табиатининг бир қисмига айланади”. Имон ишончдан кучлироқдир. Ишонтириш ақлнинг розилигини билдиради. Имон инсоннинг сажда қилиш объектидан ажралмаслигини англатади. Ишончлар янада ишончли далиллар таъсирида ўзгариши мумкин. Ҳақиқий имонни ҳатто ўлим ҳам олиб кета олмайди.

Имон – одатда диний атама ҳисобланади. Имон, бу – ўзимиз. Ҳамма нимагадир ишонади. Ҳар бир инсоннинг имони бор ва бизнинг имонимиз динни белгилайди. Бундан ташқари, атеизм - «инсонпарварлик» имонига асосланган диндир. Инсоннинг имони қанчалик кучли бўлса, унинг ҳаёти шунчалик шиддатли бўлади ва унинг атрофидагиларга таъсири кучаяди. Имон қанчалик кучли бўлса, инсоннинг таъсири шунчалик конструктив бўлади.

Имоннинг «қоронғу томонлари» ҳам бўлиши мумкин, Гитлернинг ақлдан оздирувчи ирқчилик имони ана шундай бўлиб, уни даҳшатли яралар қолдирадиган даҳшатли ишларга олиб келган. Инсоният бу яраларни ҳали кўп авлодларига етказади. Биз ўзимиздан сўрашимиз керак: «Имонимиз қандай? У ижобийми ёки салбийми? У қанчалик кучли?»

Масиҳийликда “эътиқод” ва “имон” ўртасидаги фарқ Масиҳнинг ҳақиқий издоши ва виждонини тинчлантириш учун ўзини алдаган иккиюзламачи ўртасидаги фарқга қадар келтирилади. Шунинг учун ҳам масиҳийликнинг буюк даҳоси ҳаворий Павлус ақлдан эмас, юракдан келган имон нажот беради, деб ёзган. Фақат Худонинг мавжудлигига ишонадиган машҳур ва кенг тарқалган “Худога бўлган ишонч” жуда оз нарсани беради ва ҳақиқий масиҳийлик эътиқоди эмас. Биз шунчаки Унинг борлигига ишонишимиз керак, деган алдов инсоннинг Худога ҳақиқий имонни қабул қилишига тўсқинлик қилади.

Худди шу тамойил корхона ҳаёти ёки фаолиятининг барча жабҳаларига нисбатан қўлланилади. Мақсадларнинг тўғрилигига ишониш ва уларга ишонч ўртасида катта фарқ бор. Бу жарлик муваффақиятга эришган одамларни саҳрода мақсадсиз саргардонликда ўтказадиганлардан ажратиб туради. Улар айлана бўйлаб юришади ва ҳеч қаерга олиб келмайдиган узоқ йўлдан юришади.

Имонсиз одам – двигателсиз автомобилдир. У жуда чиройли кўринишга эга бўлиши мумкин, лекин у сизни ҳеч қаерга олиб бора олмайди. Имонингиз қанчалик кучли бўлса, шунчалик узоққа ва тезроқ борасиз. Оддий ишонч юзаки, у фақат ҳис-туйғуларни тинчлантириши мумкин. Имон – мақсад йўлида турган тоғларни ҳаракатга келтира оладиган тирик куч.

Мусо исроилликларни хурофотларидан халос бўлиш ва имонларини мустаҳкам имон қоясига айлантириш учун саҳрога олиб борди. Сизнинг чўлингиз, у бошқарувчилик лавозими бўладими, ёки сизни умидларингизни оқламаган жойда ушлаб турадиган бошқа ҳолатлар бўладими, сиз учун ҳам худди шундай қила олади. Агар сиз чўлингизга тўғри муносабатда бўлсангиз, у ҳиссий бўшлиқни кучга айлантиради! Қийинчиликларингизни имконият сифатида кўринг, шунда сиз ваъда қилинган ерингизга эришасиз. Агар қийинчиликлар сиз учун тўсиқ бўлишига йўл қўйиб берсангиз, сиз эски жойда қоласиз ва мақсадга эришолмайсиз.

Эркинликни синовдан ўтказиш

Мусо Исроилни Мисрдан олиб чиқишга муваффақ бўлди, лекин у исроилликларни Миср таъсиридан озод қила олмади, буни чўл қилиши керак эди. Исроилликлар Мисрда қул эдилар. Қуллик – инсоннинг энг паст мавқеидир, лекин у ўзини озод қилиш қийин бўлган хавфсизлик ҳиссини беради. Исроил халқи қўйиб юборилиб, ваъда қилинган ерга олиб борадиган йўлдан юрганларидан кейин ҳам қийинчиликларга дуч келганларида, уларнинг кўплари ортларига қарай бошладилар ва у ерда яхшироқ яшашларига ишониб, Мисрга қайтишни хоҳладилар.

Ғалаба сари олға интилаётганлар ва ўз ҳалокатига қайтаётганлар ўртасидаги чегара айнан шундай. Ҳеч ким эркин бўлмагунча ўз мақсади ва тақдирига эриша олмайди. Озод одам қулликда яшашдан кўра саҳрода ўлишни афзал кўради. Биз токи қайтиб кетмасликка қарор қилмас эканмиз, йўл қанчалик қийин бўлмасин, олдинга қараб қадам ташлолмаймиз.

Қулликка таслим бўлишнинг энг аниқ аломати – норозилик ва шикоят қилишдир. Шикоят қилаётган одам – иймонини йўқотган, чунки у аллақачон қалбида таслим бўлган. Ҳақиқий иймонга эга бўлган киши энг катта тўсиқларни ҳам енгиб ўтади ва уларни енгиб ўтиш ва мақсадга янада яқинлашиш учун имконият деб билади. Бу кўр-кўрона оптимизм бўлиши мумкин эмас, бу ҳақиқий имон сифатида ниқобланган эътиқоднинг яна бир шаклидир. Оптимизм иссиқ саҳрода эриб кетади, ундаги чинакам имон тобланади ва мустаҳкамланади.

Имон тоғларни силжитади, йўлида ғов бўлган ҳар қандай одамни жойидан ўзгартиради. Ҳақиқий имон йўл очади, бировнинг йўлига эргашмайди. Шунинг учун ҳам ҳақиқий имон – ҳақиқий эркинликдир. Унга ҳеч қандай кишан солиб бўлмайди. Ҳақиқий эътиқод, бу – инсоннинг тақдири ҳақида шундай аниқ йўлбошчилик олиш қобилиятидирки, у тўлиқ амалга ошмагунча йўқолмайди. Ҳақиқий имон ҳар қандай тўсиқни йўқотади, лекин ҳеч қачон тўсиқ билан бартараф этилмайди. Ҳақиқий имон ваъда қилинган ерга етиб боради.

Исроилликлар саҳрода ўтказган дастлабки уч кунида ҳатто сувлари йўқ эди. Кейин улар дуч келган биринчи қудуқдаги сув шўр бўлиб чиқди. Бу ҳақиқатан ҳам синов эди. Улар Худо шўр сувни ширин сувга айлантиришни ният қилганини тушунишмади. Уларнинг умидсизликка биринчи жавоби шубҳалар ва шикоятлар бўлди, шу сабабдан қирғинга улар орасида эркинлик берилди.

Чанқаган ҳар бир одам уларни тушуна олади. Ҳақиқий чанқаш ўз-ўзини сақлаш инстинктларини уйғотади. Уларнинг шикоят қилиш учун асослари бор эди, албатта, лекин бу энг қийин синов ҳам ажойиб имконият эди. Ҳақиқий синов ҳақиқий имонни озод қилади. Ҳақиқий имон – қалбда бўлиб, у ташқи шароитга боғлиқ эмас. Ҳақиқий имон умидсизлик туфайли ўзгармайди, балки янада кучлироқ бўлади. Ҳақиқий имон доимо умидсизликнинг шўр сувларини имкониятнинг ширин сувига айлантиради. Агар умидсизлик шикоятга айланса, имонни бузувчи ҳаракат қилишга эркинликни олади, бизнинг йўлбошчилигимиз йўқолади.

Чўл, у қаерда бўлмасин, сизни яхшироқ ёки ёмонроқ қилиши мумкин. Қандай бўлишни фақат ўзингиз ҳал қиласиз.


Книга на Узбекском языке: - Лидерство и творческий потенциал в жизни  (Рик Жойнер)

Эта книга описывает эти две большие силы, лидерство и твор­ческий потенциал, вместе, потому что они не только связаны - они неотделимы. Истинное лидерство невозможно без твор­ческого потенциала, а потенциал высвобождается через лидер­ство. Чем больше мы изучим и поймём, как они связаны между собой, тем больше они смогут проявиться в наших жизнях. Но, даже имея навыки лидера и творческий потенциал, можно ос­таваться обречённым на неудачу, если они не объединены с третьей мощной составляющей - эффективным навыком уп­равления.

Первичная цель этой книги состоит в том, чтобы высвобо­дить силу творческого лидерства так, чтобы можно было под­держивать его на протяжении длительного времени через эф­фективное управление. Царь Соломон, который упоминается в Библии как самый мудрый человек, который когда-либо жил на земле написал: «И если станет преодолевать кто-либо одно­го, то двое устоят против него: и нитка, втрое скрученная, не скоро порвётся». Лидерство, творческий потенциал и управ­ление - три характеристики, которые формируют именно та­кую нить. Каждый из них в отдельности легко может быть по­беждён. Но, правильно соединённые вместе, они станут мощ­ной и эффективной силой, которая является почти непобеди­мой.

Если у вас есть возможность прочитать и понять эту книгу, вы сможете преуспеть в жизни. Вы можете стать лидером с творческим потенциалом, который будет воздействовать на многие области вашей жизни.

Если вы поймёте эту книгу, вы, по крайней мере, будете иметь надежду на выполнение чего-то существенного в вашей жиз­ни. А если вы уже успешны, вы сможете достичь больших вы­сот. Независимо от ваших достижений эта книга сможет по­мочь вам. Несмотря на условия, в которых вы находитесь, вы можете преуспеть, и, пока вы живёте, продолжать подниматься выше и выше. Вы, вероятно, слышали поговорку, что если бы человек должен был летать, ему тогда даны были бы кры­лья; но человеку действительно даны крылья, только они нахо­дятся в ваших умах и сердцах. Эта книга нацелена на то, чтобы помочь вам научиться пользоваться вашими крыльями и под­ниматься выше обыденного.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак