Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) 1 bob

Митч Глейзер. Ишаё 53 Шарҳлар - (1-боб) Ўзбек тилида

Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) O‘zbek tilida Audiokitob 

Битта боб ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинIshayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) Audiokitob O'zbek tilida

 

МУНДАРИЖА

Муқаддима

Кириш

1-боб. Мен яҳудийман... хўш, нима бўпти?

2-боб. Яҳудийлар битиклари – шунчаки тарихий китоб эмас

3-боб. Муқаддас Китоб башорати: келажак очилади

4-боб. Ишаё пайғамбар, унинг башоратлари ва даври

5-боб. Раббийнинг қули

6-боб. Қулнининг қурбонлиги

7-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби ва гуноҳни ювиш

8-боб. Янги Аҳднинг ишончлилиги

9-боб. Исо Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг башоратларини бажардими?

10-боб. Яҳудийлар эътирозларининг сабаби бор

11-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби - ва сиз

12-боб. Сиз ёлғиз эмассиз

Шахсий постскриптум


1-БОБ

МЕН ЯҲУДИЙМАН... ХЎШ, НИМА БЎПТИ?

Бугунги кунда аксарият яҳудийлар, кўнгли очиқ бўла туриб, танлаб олинганлик ғоясининг ўзи бизни хижолат қилаётганини тан олган бўлишарди. Биз халқимиз Худо томонидан танлаб олинганлигидан хижолат тортамиз. Ҳатто яҳудийлигимиз далилининг ўзиёқ бизга бир оз ноқулай туюлади.

Албатта, диндор яҳудийларга яҳудийлар – Худо томонидан танлаб олинган халқ эканлигига рози бўлиши осонроқ. Кўпгина яҳудий диний жамоалари биз Исроилнинг Худосига содиқ бўлиш ва Синай тоғида инъом этилган Тавротда бизга очиб берилган Унинг амрларига итоатда яшашимиз учун танлаб олинганлигимизга розидирлар.

Лекин кўпчилигимиз “диндор” эмасмиз. Бунинг устига кўпларни яҳудий халқининг Худо танлаб олганлиги далилига чин қалбдан ишонадиган қабиладошларимизнинг “сараланганлиги” ташвишга солади.

Биз халқ сифатида Худо томонидан алоҳида тарзда танланганимизга ишончимиз кўпчилик томонидан ўзига бино қўйиш ва бидъат сифатида қаралади – агар бунга замонавий мульти-маданият таъсири остида қаралса. Ҳа, биз ўз этник гуруҳимизнинг ноёблигини осон қабул қиламиз. Биз ўз меросимизга ардоқ билан муносабатдамиз ва ажойиб анъаналаримизни худди польшалик америкаликлар, италиялик америкаликлар, афроамерикаликлар ва Лотин америкаликлар каби сақлаймиз. Лекин ўзини “танлаб олинган” деб ҳисоблаш? Бу ўзининг ноёблигини ҳеч нима билан асосламаган миқёсларга қадар шишириб юборишни англатмайдими?

Танланганлик юки

Нима яҳудийларни сайёранинг бошқа халқлари орасида ноёб қилади? Бу биз ҳар куни ўзимизга ёки бошқаларга берадиган саволимиз эмаслигини биламан; лекин яҳудийлар анъанасида тарбияланган бизнинг кўпчилигимиз бу далилни тушуниш ва мулоҳаза қилишга уринамиз. Эҳтимол, бу масала биз учун қанчалик муҳим эканлигини бошқалар фаҳмлаб олишини истамасмиз, лекин биз, яҳудийлар баъзи маънода бу масала биз учун қимматга тушаётганини тушунамиз (бироқ биздан олдин яшаганлар учун уларнинг яҳудийлиги уларга анча қимматга тушган!). Биз қирғинлар ва салиб юришлари ҳақида нафақат узоқ ўтмишдаги ҳодисалардан биламиз. Бугунги кунда, XXI асрда ҳам, биз доим Холокостни эслаб яшаяпмиз. Гарчи ўзимиз уни бошдан ўтказмаган ёки уни бошидан ўтказганларнинг болалари бўлмасакда. Айтиш мумкинки, Холокост кўп жиҳатдан ҳаётимизни ва яҳудийлар ўзлигини англашини белгилаб берди.

Яҳудий халқининг мавжуд бўлиши биз учун жуда муҳим, чунки биз яҳудийлармиз. Кўпчилигимиз яҳудий халқи, унинг тарихи ва маданиятини гуллаб-яшнаган ҳолда кўришни истаймиз. Ўтган асрда биз шунчалик кўп нарса йўқотдикки, бугунги кунда халқимиз, унинг маданияти ва динининг (гарчи биз унчалик диндор бўлмасакда) тирик қолиши яҳудий сифатида биз учун жуда муҳимдир. Шундай эмасми?

Яҳудий бўлиш нимани англатади? Бу саволни ўзимизга беришимиз биланоқ, албатта хаёлимизга, миллатлараро “ҳазиллар” кела бошлайди. Шамоллаганда товуқ шўрва, мактабда фақат аъло баҳолар – гап нима ҳақида бораётганини ҳаммамиз тушунамиз! Лекин ишончим комилки, биз қалбимизнинг тубида чуқурроқ ва жиддийроқ жавобларга ташнамиз.

Умуман олганда, яҳудийлигимиз, бугунги кунда ҳам, болаликдан катта ҳаётга қандай ўтишимизни белгилаб беради. Яҳудий бўлиш дунёга маълум бир тарзда муносабатда бўлишни англатади. Гарчи биз, худди аввалгидек, оналаримиз бизга ўргатган маданий меъёрларга риоя қилсакда, “яҳудий бўлиш” анча кўп нарсани ўз ичига олишини фаҳмлаяпмиз.

Эҳтимол, биз ўзимизга берадиган энг асосий саволлардан бири: «Танланган бўлиш нимани англатади?» деган саволдир. 

Бизнинг “танлаб олинган”лигимизга нисбатан яҳудий амби-валентлиги (туйғуларнинг мураккаб чатишуви)ни “Томдаги скрипкачи” фильмида кўриш мумкин. Бир пайт Тевье-сут сотувчи осмонга қарайди ва шундай дейди: «Ҳа, мен биламан, биламан! Биз – Сенинг танлаган халқингмиз. Аммо Сен баъзан, вақтинча бўлса ҳам, бошқа бировни танлаб олсанг бўлмайдими?»

Кўпинча халқимизнинг Худо томондан танлаб олинганлиги, яҳудийларнинг ўзларининг тушунчасида, қандайдир тутиб бўлмас ва жумбоқли нарса бўлиб кўринган. Кўринишидан, бу танлаб олинганлик кўп жиҳатдан бизнинг қувончларимиздан кўра юкимизни кўпайтирганга ўхшайди. У бизга ғалабалардан кўра кўпроқ муаммолар келтирди ва  тинмаётган таъқиблар учун баҳона бўлди. Мажусийлар кўпинча яҳудийларнинг “танлаб олинганлиги”ни антисемитизм учун сабаб сифатида ишлатишди.

Яҳудий халқининг танлаб олинганлиги таълимоти яҳудийлар ва “масиҳийлар” ўртасида бир-бирини тушмасликка олиб келди (ҳатто яҳудийлар ва мусулмонлар ўртасидагига қараганда кўпроқ). Афсуски, асрлар давомида иудаизм ва масиҳийлик – ҳар бири Худо томонидан танланганликка даъвогарлик қилган дунёнинг иккита буюк дини ўртасида баҳс ва рақобат руҳи ривожланди.

Бу қарама-қаршилик натижаси яҳудий халқи энди танланган эмас деб ҳисоблайдиган ва моҳиятан, Исони рад этганлигимиз учун бизни қоралайдиган тарихий масиҳийлик ичида яхши тушунмаслик бўлди. Айнан мана шу ишонч асрлар давомида кўплаб “масиҳийлар”га ўзининг Худога хизмат қилишини яҳудийлар билан бешафқат муносабатда бўлишда деб қарашга имкон берди. Ҳозирги кунда бу унчалик кенг тарқалмаган деб ўйлаш лозим, лекин шунга қарамай, баъзи қолдиқ ҳолатлар сақланиб қолган ва бу, шубҳасиз, бир-бирини тушунишга салбий таъсир қилмоқда.

Яҳудий Муқаддас Китобимиз айнан масиҳийликнинг асосчиси бўлган Масиҳнинг келишини башорат қилганига ишонишимиз қийинлигига ҳайрон қолиш керакми?2 Агар яҳудийлар тарихига мурожаат қилинса, яҳудий учун “масиҳийлик”ни кейинчалик мажусийлар учун ҳам очилган яҳудийлик ҳаракати сифатида қабул қилишнинг амалда иложи йўқлиги тушунарли бўлади. Исо яҳудий Масиҳ эканлигига ишониш учун, масиҳийликни тушунишимизни қайта кўриб чиқишимиз ва унда бегона, мажусийлик илдизларини эмас, яҳудийлик илдизларини кўришимиз зарур. Яҳудийларнинг кўпчилиги учун бу жуда осон эмас.

Тарихан шу нарса шаклланганки, Масиҳ Шоҳ сифатида келишидан олдин, азоб чекиши ва ўлиши зарур бўлганлигини қабул қилишимиз қийин. Китобнинг 10-бобида кўрасизки, бундай дунёқарашнинг акс-садолари Мишнада ва ҳақиқатан ҳам шундай бўлиши керак деб ўйлайдиган раввинларнинг кўпгина бошқа қўлёзмаларида ҳам бор. Бироқ яҳудийларга бу далилни қабул қилиш учун очиқ бўлишлари жуда қийин, чунки буни тушуниб етиш “номи ила” бизнинг аждодларимизни таъқиб этишган ўша Масиҳни қабул қилишга олиб келиши мумкин.

Айнан шу нарса Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини объектив кўриб чиқишимизга халақит қилади. Бунинг устига, агар Исо яҳудийлар Масиҳи бўлсаю, лекин У мажусийлар Масиҳи ҳам бўлса, у ҳолда бизнинг танланганлигимизнинг ноёблиги айнан нимада? Яҳудий халқининг улуши ва вазифаси нимадан иборат?

Танлаб олувчиси бўлмаган танланганлар

Исроилдаги машҳур пивонинг шиори шундай дейди: «Бу пивони танланган халқ танлайди!» Ушбу ҳолатда яҳудий халқи мавжудлигининг мазмунини билдирувчи танлаб олинганлик маркетингнинг шилқим шиорлари даражасигача олиб туширилган ва пиво рекламаси учун ишлатилган! Бироқ бу бизни унчалик ғазаблантирмаслиги керак: афтидан, бу шиор танланган халқ бўлиш нима эканлигини ўзи ҳам яхши тушунмайдиган яҳудий маллиф томонидан ўйлаб топилган.

Бугунги кунда қандайдир халқ ўзини танлаб олинган деб аташи ҳақидаги фикрнинг ўзиёқ жирканчдир. Яқин ўтмишдаги барча йирик сиёсий ҳаракатлар, Буюк француз инқилобидан бошлаб, имтиёзли синф тушунчасини йўқотишни ўзларининг бош вазифаларидан бири сифатида кўрдилар – ва мана шу жиҳатдан халқнинг “танлаб олинганлиги” ғояси таназзулга юз тутган ғоя сифатида кўрилиши мумкин.

Яҳудийлар доимо ҳар қандай ижтимоий ҳаракатнинг олдинги қаторида бўлдилар – Франция ва Россиядан тортиб, Қўшма Штатларгача. “Синфсиз жамият” тузиш ғояси кўпинча ватандошларимга Худо халқимизни қандайдир алоҳида мақсадлар учун танлаб олганлиги тўғрисидаги ғояга қараганда анча жозибалироқ туюлган.

Америкалик яҳудийлар эканмиз, тенглик жамиятимизнинг мустаҳкам идеалларидан бири эканлигини фахр билан айта оламиз. Шундай экан, нега энди одамларнинг баъзи гуруҳи танлаб олинган сифатида қаралиши керак? Бу бизнинг жамиятимизнинг ҳам, кўплаб Ғарб мамлакатлари жамиятининг ҳам фалсафий асосларига зид келади.

“Танлаб олинганлик” масаласи яҳудийларни ўз-ўзларига янада мураккаброқ саволлар беришга ундайди. Агар биз ҳар биримизни алоҳида ҳамда бутун яҳудий халқини маълум бир Илоҳий мақсад билан яратган Худо борлигига ҳақиқатан ҳам ишонсак, ҳаётимиз қандай ўзгаради? Ахир, биз ҳаётимизнинг Илоҳий мақсади нимадан иборатлигини тушунишни истамаймизми?

Жавоблар учун қаерга мурожат қилиш керак?

Танлаб олинганлик ғоясининг ўзиёқ бизни танлаган Зотнинг мавжудилиги далилини назарда тутади. Қандай қилиб биз Танлаб олувчини қабул қилмасдан туриб, ўзимизнинг танланганлигимизни тушунишга уринишимиз мумкин?

Биз яҳудий халқи бошқалардан фарқ қилишини биламиз. Яҳудийларнинг алоҳида тарихи, алоҳида маданий анъаналари бор бўлиб, улар кўпинча яҳудийлар асрлар давомида яшаган мамлакатларнинг анъаналари ва хусусиятлари билан чатишиб кетган. Сефардмизми ёки ашкеназми, собиқ Совет Иттифоқи, Польша, Шимолий Африкадан келганмизми ёки исроилликмизми – биз ҳаммамиз бир-биримиз билан яҳудийлигимиз орқали боғланганмиз. Шунга қарамай, “танлаб олинганлигимиз” умумий миллий тарихимиз, диний байрамларимиз ёки анъанавий таомларимизга қараганда кўпроқ нарсани кўзда  тутади.

Бизнинг меросимиз асосини ўзини ташкил қиладиган нарсадан кўра чуқурроқ нимадир мавжуд: бу, халқимизнинг Яратувчи томонидан махсус муқаддас мақсад учун танлаб олинганлиги ғоясидир. Токи авваламбор бизни танлаб олган Зот билан муносабатларимизни тиклаб, бу мақсадни тушуниб олмагунимизча, биз ўзимизни – яҳудий сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам –  намоён эта олмаймиз.

Эҳтимол, сиз Муқаддас Китобга мурожаат қилмай туриб, бу топилган жавоблар юзаки ва вақтинчалик эканлигини аниқлаб, яҳудий бўлишнинг маъноси нима эканлигини таърифлашга уриниб кўргандирсиз. Бу шунинг учун ҳамки, фақат Муқаддас Китобни тушуниш орқалигина биз “танлаб олинганлигимиз” сирини англаб олишимиз мумкин, чунки бу тезис илк бор унда эсга олинган ва ривожланмоқда. Битикларни ўқиётиб, бизни танлаб олган Худо ҳақида ва У нега бундай қилгани сабаблари ҳамда Унинг бутун дунёдаги халқларга нисбатан режалари ва мақсадлари тўғрисида билиб оламиз.

Муқаддас Китобни ўрганиш – вақт ва куч сарфлашга арзийди. Бу, пировардида сизнинг ҳаётингизни бойитади. Биз яҳудий халқининг, Муқаддас Китобда тасвирланганидек “танлаб олинганлигини” англаб етганимизда, яҳудий бўлиш нима эканлигини фаҳмлай бошлаймиз. Бу тадқиқот кутилмаган ва ҳайратланарли натижаларга олиб келади ва бизнинг онгимиз янги билимлар учун очиқ бўлади, деб умид қиламан!

Моҳиятан, фақат бизнинг Худо томонидан танлаб олинганлигимизни англагачгина, ўзимизнинг миллий мавжудлигимиз мўъжизасини фаҳмлашимиз мумкин. Мантиқ ва соғлом ақл нуқтаи назаридан яҳудийлар халқ сифатида аллақачон қирилиб кетишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бироқ биз нафақат яшаб қолдик, балки гуллаб-яшнаётган миллатга айлана билдик. Бугун биз яна ўз еримиздамиз, ўз тилимиз бор ва биз дунё саҳнасида содир бўлаётганларга сезиларли таъсир ўтказа олаяпмиз.

Агностик ва скептик Марк Твен яҳудий халқи мавжудлигини йўқ қилиб бўлмаслиги ғайритабиий ва ҳайратланарли эканлигини тан олганди. 1899 йилда у шундай деб ёзганди:

«Мисрликлар, бобилликлар, форслар, дунё салтанатларини яратган. Бутун саёрага ўзларининг қудратлилиги ҳақида тантанали ва сершовқин эълон қилишган, кейин эса худди тутун каби даф бўлишган ва ўлишган. Юнонлар ва римликлар уларнинг донгдор шуҳратини мерос қилиб олишган – ва улар ҳам йўқликка юз тутишган. Бошқа халқлар пайдо бўлишди, ўзларининг алангали машъаласини вақтинча кўтаришди, лекин фақат учқунлар қолдириб, у ҳам ёниб битди, баъзан шу учқунлар ҳам ёниб бўлди. Яҳудийлар уларнинг ҳаммасини кўрди, уларнинг ҳаммасини мағлуб қилди, ҳозир ҳам яҳудийлар худди ҳар доим бўлганлари кабидирлар: асрлар давомида тушкунлик ва заифликни билмаган. Худди ҳозиргидек, ҳеч қачон яҳудийларнинг таъсири, улар яшаётган халқлар орасидаги ўрни пасаймаган, уларнинг қуввати, ҳаракатчанлиги ва ақлининг ўткирлиги камаймаган. Дунёда ҳамма ўлимга маҳкум, ҳамма кетади, ҳатто энг кучлилар ҳам, бироқ яҳудийлар қолади. Улар абадийлигининг сири нимада?»3

Марк Твен бу сўзларни замонавий Исроил давлати тузилишидан ярим аср илгари ёзганди. Яна шуниси аҳамиятлики, бу Холокостга қадар ёзилган. Мен Марк Твен бу икки ҳодисадан кейин нималарни ёзган бўлиши мумкинлигини фақат тасаввур қилишим мумкин. Улар унинг яҳудий халқини “йўқотиб бўлмаслиги” ҳақидаги ишончини янада мустаҳкамлаган бўлар эди.

На бошқа халқларнинг ҳукмронлиги, на салиб юришлари, на Шарқий Европадаги доимий таъқиблар, пировардида на “яҳудийлар масаласини бутунлай ҳал қилиш”ни кўзлаган Гитлер, на бошқалар – яҳудийларни халқ сифатида йўқ қила олмади.

Ҳаттоки биз раввинимиздан “Сен бугун эркак бўлдинг” ёки “Сен бугун аёл бўлдинг”ни (ўзимизнинг “бар-мицва ёки бат-мицва”лигимизни) эшитган кунимиздан сўнг, синагогага бирор марта ҳам бормаган бўлсакда – биз яҳудий халқининг йўқолиб кетмаслиги далилининг ўзидаёқ нимадир ғайритабиийлик борлигини инкор қила олмаймиз.

Халқимизни танлаб олган ва миллатимизни сақлашда давом этаётган Худо борлигидан ташқари бу замонавий мўъжизага қандай изоҳ бера оласиз? Яҳудий халқи мавжудлиги ва замонавий Исроил давлати тузилишининг ўзиёқ – Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси болигининг жуда жиддий ва ишончли исботидир. Исроилнинг келажаги Битикларда тасдиқланган ва ишонтирилган, шунинг учун биз Танах (яҳудий Муқаддас Китоби ёки Эски Аҳд) деб атайдиган Китобга жамланган қадимий матнларга бутунлай жиддий қараш лозим.

Муқаддас Китоб истиқболи

Иудаизмдаги танлаб олинганлик ғоясини тушуниш учун, Муқаддас Китобнинг бу ҳақида гапирилган жойларини ёдлаб олиш зарур. Ҳатто биз синагогага вақти-вақти билан бораётган бўлсак ва яҳудий халқининг тарихи ва динини чуқур қадрласакда, танлаб олинганлигимиз ғояси асосланган Муқаддас Китоб ҳақиқатларини билмаслигимиз мумкин.

Ўзининг бат-мицвалигидан сўнг диндан узоқлашган баъзиларимиз, қалбининг туб-тубида яҳудий Муқаддас Китобини тушунишсиз ўзларининг яҳудий сифатидаги бош вазифасини тўла англаш жуда қийинлигини тан олишади. Танлаб олишга қодир бўлган Худонинг мавжудлигини эътиборга олмай туриб ва бизнинг миллат сифатида шаклланишимизнинг маънавий манбалари тасвирланган Китобга мурожаат қилмай туриб, бизнинг “танлаб олинганлигимиз” ҳақидаги саволга мос жавоб бериш мумкин эмас. Биз яна қаердан жавоб топишимиз мумкин?

Эҳтимол, сиз учун Муқаддас Китоб – шунчаки яҳудий тарихини ёритиб берувчи китобдир. Эҳтимол, сиз уни шу нуқтаи назардан ҳам яҳудий халқи учун, ҳам масиҳийлар ва мусулмонлар учун асос бўлувчи диний китоб сифатида кўриб чиқишга тайёрдирсиз. Эҳтимол, сиз учун Муқаддас Китоб шунчаки антология, қизиқарли ўқиш бўлиб, сиз унда фақат ахлоқий ва руҳий ҳикматлар, чиройли диний қўшиқлар ва шеърият, халқимиз асрлар давомида тўплаган донишмандлик ва билимлар тўпламини кўраётгандирсиз.

Кейинги бобларда биз Битикларнинг ўзгармас ва ишончлилиги далилларини кўриб чиқамиз. Аммо сиз ҳозирги вақтда Муқаддас Китобга қандай муносабатда эканлигингиздан қатъи назар, ўқиш давомида сизнинг қалбингиз бойиши, яҳудийча ўз-ўзини англашингиз эса чуқурлашишига ишонаман. Сиз бу китобни ўқиб чиқишдан кутишингиз мумкин бўлган энг кам нарса бу яҳудийларнинг «танлаб олинганлиги» таълимотини яхшироқ тушунишингиздир.

Иброҳимнинг танлаб олиниши

Яҳудий халқининг танлаб олиниши эркак ва аёл – Иброҳим ва Сорадан бошланган (ўша пайтда улар ҳали Ибром ва Сорай деб аталишарди). Семит кўчманчилари янги миллатнинг уруғбоши бўлиши учун Худо томонидан даъват қилинганди. Битиклар матнига кўра, уларнинг ота-она бўлиш имконияти – бутун халқни қўя туринг, кимгадир бўлсада – жуда ҳам кам эди. Шуниси қизиқки, Худо шунчаки яҳудий халқини танлаб олганидан кўра кўпроқ иш қилган: У аллақачон фарзанд кўриш ёшидан ошиб бўлган эркак ва аёлдан фарзандни дунёга келтириб, амалда халқ яратди. Худо ва Ибромнинг бу биринчи учрашуви Ибтидо китобида тасвирланган (12:1-3):

Шундан кейин Эгамиз Ибромга деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан.

Буюк халқнинг отаси қиламан сени,

Барака бераман сенга,

Улуғ қиламан сенинг номингни,

Барака манбаи бўлурсан сен.

Мен барака берурман сени дуо қилганларга,

Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман.

Сен орқали барака топарлар

Ер юзидаги жамики халқлар.”

Худо халқ учун ғайритабиий тарзда яратилган мамлакатни беришни ваъда қилди. У ҳатто бу мамлакатнинг чегараларини ўрнатди. Бу Ибтидо китобида қандай тасвирланганига эътибор қилинг (15:18):

“Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Ибром билан аҳд қилди ва шундай деди: Мен сенинг наслингга Мисрдаги дарёдан тортиб буюк Фурот дарёсигача бўлган жойларни... бераман”

Бу оятларда Худо яҳудий халқини пайдо қилган ва танлаб олган Зот сифатида намоён бўлади. У Ибром ва Сорайнинг авлодлари миллат пайдо қилиши учун, уларга ғайритабиий тарзда ўғил беришни ваъда қилади. У Ибромга бир нечта жуда муҳим шахсий ваъдалар ҳам беради.

Бироқ бу матннинг энг муҳим банди Ибтидо китоби 12-бобининг 3-оятида жойлашган бўлиб, ундан биз яҳудий халқининг илоҳий тақдири ҳақида билиб оламиз. Кейинчалик Пайғамбарлар ктиобларида ҳам тасдиқланган бу оятда Исроил халқи Худо томонидан дунё халқларига барака (иврит тилида гоим) келтириш учун яратилгани айтилган. Мажусийлар учун марҳамат манбаи бўлиши учун Яҳудий халқи Худо томонидан яратилди!

Пайғамбарлар китобларида Исроил халқлар учун ёруғлик ва Худонинг Коинот ҳукмида Унинг ҳақиқатига гувоҳ бўлишга даъват этилган. Анъанавий тарзда яҳудий халқи буни кўплаб худоларга сиғинган дунёга яккахудоликни келтиришга чақириқ деб тушунган.

Яҳудий халқи Худонинг адолатли Шоҳлиги фуқаролари камбағаллар ва ҳуқуқсизларга ғамхўрлик қилишларини талаб қилган эзгу Худо ҳақида дунёга гапириб беришга даъват этилган. У болаларни қурбон қилишни, бутхона фоҳишалигини ва дин номидан содир этиладиган бошқа мудҳиш одатларни қоралади. Бу одатларнинг кўпчилиги қадимги дунёда мутлақо ҳимоясиз бўлган аёллар, болалар ва бечораларга тааллуқли эди.

Ҳатто агар сиз ўзингизни агностик ёки атеист деб ҳисобласангиз ва замонавий талқинлар тарафдори бўлсангиз ҳам, барибир сиз Исроил халқи зиммасига юкланган масъулият ва Ибтидо китобининг муаллифи томонидан тақим этилган жуда аниқ мажбуриятлар: тузатишга ўта муҳтож бўлган дунё (тиккун олам)да4 Таврот ахлоқини ёйишнинг мазмунини тушуна оласиз.

Яҳудий халқи дунёга барака олиб келиш учун Худо томонидан яратилган ва чақирилганига қарамай, бизга бу барака айнан нимадан иборат бўлиши аниқ айтилмаган. Буни яҳудийлар дунёга беришга даъват қилинган барака Тавротга асосланган ахлоқий яккахудолик деб тушунишимиз керакми? Ёки бундан ташқари, яҳудий халқи дунёга бериши керак бўлган яна бир нарса борми?

Ҳаворий Павлус номи билан танилган – Рав Шоул – Галатия (замонавий Туркия) ҳудудида яшаган Исонинг илк издошларига яҳудий халқи дунёга келтирадиган асосий барака – Исо Масиҳ эканлигини ўз мактубида ёзган. Иброҳим ва Довуднинг авлоди Исо яҳудий онадан туғилган яҳудий бўлиб, барча халқлар учун келган яҳудий Масиҳ сифатида тасвирланган. Қизиғи шундаки, бугунги кунда бутпарастлар Танахни қабул қилишади, ахлоқий яккахудолик позицияларида туришади ва Таврот тамойилларига тасаввурга сиғмас даражада ишонишади. Агар мажусийлар Исони қабул қилмаганларида, бу содир бўлмас эди. Балки, Рав Шоул  яҳудий халқи дунёга берадиган асосий барака Худо деб атаганида ҳақиқатдан узоқ бўлмагандир.

Хўш, яҳудий эканлигимизнинг ўзига хослиги нимада? Гарчи халқимиз омон қолишининг ўзи мўжиза бўлса-да, биз, шубҳасиз, шунчаки яшаб қолишдан кўра кўпроқ нарсалар учун яратилганмиз. Худо яҳудий халқини биз У билан ҳам шахсан, ҳам халқ сифатида боғланишимиз ва бу алоқанинг баракасини дунёнинг барча халқларига етказишимиз учун танлаб олган. Биз бу даъватни – халқимизга берилган даъватини – тушуниб, уни ҳаётимизнинг мақсадига айлантирсаккина, бахтли бўламиз.

Охир оқибат, биз бу дунёга келтира оладиган энг катта неъмат бу Масиҳдир. Аммо бу Масиҳ қачон тинчлик ва фаровонлик даврини олиб келади? Бу жуда узоқ чўзилмоқда... Ҳақиқатан ҳам бизнинг дунёмиз шунчалик умидсизми, биз ўз даъватимизни унутиб, аввалгидек яшашни давом эттиришимиз керакми?

Яҳудий халқининг илоҳий вазифаси бор. У дунёга Масиҳ бериш учун Худо томонидан танланган. Биз қилаётган бошқа ҳамма нарсани фақат миллий тақдиримизни – бутун дунёга Худонинг тинчлигини, шаломни келтиришни амалга оширишга тайёргарлик деб қараш мумкин, холос. Худонинг халқимиз учун режасини билганимизда ва уни амалга оширишда У билан бирга иштирок этганимизда, биз яҳудий сифатида ўзимизни энг кўп даражада англаймиз.

Худо, моҳиятан, Масиҳнинг пайдо бўлишини "кутилмаган совға" сифатида режалаштирган, чунки У саҳнада кутилмаганда пайдо бўлади... бироқ, аслида шундайми? Ўқишда давом этинг – ва ҳаммасини ўзингиз кўрасиз!


Книга на Узбекском языке: - Исаия 53 комментарии  (Митч Глейзер)

Возможно, настало время обратиться к источникам и переосмыслить заново систему взаимоотношении с Творцом? Книга Исайя 53 комментарии поможет вам в странствовании по вопросам и ответам и раскроет по-новому главу из Танаха, которая может изменить всю вашу жизнь!

«Исайя 53. Комментарии» представляет сюжет Танаха понятным и простым языком, на практике поясняя как установить контакт с Богом. Эта книга предоставляет удивительный ключ, открывающий перед нами безграничные возможности личных взаимосвязей с Творцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак