Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) 9 bob

Митч Глейзер. Ишаё 53 Шарҳлар - (9-боб) Ўзбек тилида

Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) O‘zbek tilida Audiokitob   

Битта боб ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинIshayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) Audiokitob O'zbek tilida

 

МУНДАРИЖА

Муқаддима

Кириш

1-боб. Мен яҳудийман... хўш, нима бўпти?

2-боб. Яҳудийлар битиклари – шунчаки тарихий китоб эмас

3-боб. Муқаддас Китоб башорати: келажак очилади

4-боб. Ишаё пайғамбар, унинг башоратлари ва даври

5-боб. Раббийнинг қули

6-боб. Қулнининг қурбонлиги

7-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби ва гуноҳни ювиш

8-боб. Янги Аҳднинг ишончлилиги

9-боб. Исо Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг башоратларини бажардими?

10-боб. Яҳудийлар эътирозларининг сабаби бор

11-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби - ва сиз

12-боб. Сиз ёлғиз эмассиз

Шахсий постскриптум


9-БОБ

ИШАЁ ПАЙҒАМБАР КИТОБИНИНГ 53-БОБИДАГИ БАШОРАТЛАРНИ ИСО БАЖАРДИМИ?

Башоратларнинг табиати ва хусусиятини таҳлил қилиб, биз Янги Аҳд Битикларини ишончли ва аниқ тарихий далиллар деб ҳисоблаш керак деган хулосага келдик. Исо У ҳақидаги барча башоратларни амалга оширганига ишонч ҳосил қилиш учун иккала Аҳдни солиштириш вақти келди. Луқо баён этган Хушхабарга кўра, Исо тирилишидан кейин шогирдлари билан гаплашганда ҳам шундай қилган.

Исо бир муддат уларнинг ёнида танилмай юрди, кейин эса Унинг ҳақиқатда кимлигини билишлари учун уларнинг кўзларини очди. Масиҳнинг биринчи келиши ҳақидаги Яҳудий Битикларидаги башоратлар Унда амалга ошганини уларга кўрсатди:

Исо уларга деди:

Бунчалик бефаҳм бўлмасангизлар?! Пайғамбарларнинг гапларига ишониш нега сизлар учун шунчалик қийин?! Ахир, Масиҳ улуғланишидан олдин бу азобларни бошдан кечириши керак эди-ку!

Кейин Мусодан тортиб, барча Пайғамбарлар битикларида Ўзи ҳақида ёзилган сўзларнинг ҳаммасини Исо уларга тушунтирди (Луқо 24:25-27).

Энди биз Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби матнини диққат билан ва батафсил кўриб чиқамиз ҳамда қуйидаги саволга жавоб бериш учун уни Янги Аҳд билан таққослаймиз: «Исо Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида баён этилган башоратларнинг амалга ошишими?».

Биз Ишаёнинг башоратини гувоҳлар ва воқеалар иштирокчилари – Исо билан шахсан таниш бўлган ва кейинчалик Хушхабар муаллифларига айланган шогирдларининг Исонинг ҳаёти ҳақидаги ҳикояси билан солиштириб, жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Кўриб чиқилаётган бобни икки қисмга ажратишдан бошлаймиз. Аввало унда тасвирланган Қулнинг шахсияти ва феъл-атворига тўхталамиз. Кейин эса бу тавсиф Исонинг ҳаёти ва ўлимига мос келиши ёки келмаслигини билиш учун Қулнинг нима қилгани, Унинг ҳаёти ва ўлими ҳақида пайғамбарнинг нималарни ёзганини кўриб чиқамиз.

ҚУЛНИНГ ФЕЪЛ-АТВОРИ

Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида Қулнинг феъл-атвори У жуда азоб чекаётган пайтда тасвирланган. Бизнинг ҳақиқий феъл-атворимиз қийин ёки чидаб бўлмас вазиятларга тушиб қолганимизда намоён бўлади. Бу бобда Қул тасвирланган шартлар айнан мана шу вазиятдир. У бизнинг олдимизда қандай бўлса, шундайлигича намоён бўлади ва Унинг ҳақиқий феъл-атвори кўз ўнгимизда намоён бўлади.

Келинг, Ишаё китобида кўрсатилган Қул феъл-атворининг бешта жиҳатини кўриб чиқайлик ва уларни Янги Аҳд Битикларида Исо ҳақида айтилганлар билан солиштирамиз.

Башорат

Қул камтар эди:

“Эгам айтар: Мана Менинг қулим яшнайди,

У кўтарилиб, юксалади,

Ғоят баландга кўтарилади.” (Ишаё 52:13);

“Эгамизнинг Қули Эгамиз олдида янги кўчатдай,

Қуруқ тупроқдаги илдиздай ўсди.

Бизни Ўзига жалб қиладиган

Гўзаллик, улуғворлик Унда йўқ эди.

Бизни Ўзига ром этадиган

Ҳеч бир жозибаси йўқ эди." (Ишаё 53:2)

Амалга ошиши

Хушхабар муаллифлари ва ўз ваъзида Бутрус (Муқаддас Ҳаворийларнинг фаолияти) Исо айнан Худонинг Қули сифатида келганини айтшиб, Унинг камтарлиги ва фидойилигини таъкидлайдилар:

Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган(Марк 10:45).

Бу одамга ота–боболаримиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси шифо берди. Шу орқали Худо Ўзининг Қули Исони улуғлади. Аммо сизлар Исони тутиб бердингизлар. Пилат Уни озод этишга қарор қилганда ҳам, сизлар Уни Пилатнинг ҳузурида рад этдингизлар (Ҳав. 3:13);

Худо Ўз Қули Исони зоҳир қилгандан кейин, Уни биринчи бўлиб сизларнинг орангизга юборди. Чунки У ҳар бирингизни ёмон йўлдан қайтариб, сизларга барака бермоқчи (Ҳав 3:26).

Исонинг ўлими ва тирилишидан тахминан ўттиз йил ўтгач, ҳаворий Павлус ўз фикрларини янада мураккаб илоҳиёт нуқтаи назаридан ифодалаб, Унинг ҳаёти ва ўлими ҳақида фикр юритади. Павлус илк имонлиларга мурожаат қилиб, Исонинг мисолига ишора қилиб, уларни бир-бирларига хизмат қилишга ундайди:

Фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлсин. Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади. Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб, Ўзини паст тутди. Итоаткор бўлиб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди (Филиппиликларга 2:5-8).

Башорат

Қул ўз халқи томонидан рад этилишга дош беришга тайёр эди:

Одамлар ундан нафратландилар, Уни рад этдилар.

У қайғу, азоб-уқубат нималигини биларди.

Ҳамма Ундан юз ўгирди, Ундан ҳазар қилди.

Биз Уни одам қаторида санамадик (Ишаё 53:3).

Инсоний ҳис-туйғулар ва кечинмалар Исога хос. Ҳар биримиз каби, У ҳам қабул қилинганида, айниқса – Ўз жамоасида, Ўз халқи орасида хурсанд бўлган. Шунга қарамасдан Қул Ўз халқи томонидан рад этилиши ва нафратланиши ҳақидаги башоратни амалга ошириш учун У қурбон бўлишга тайёр эди.

Амалга ошиши

Хушхабар муаллифлари, Ишаё башоратининг бу қисмини ҳам Исо амалга оширганини аниқ кўрсатмоқда. У бизлар учун рад этилди:

Исо шогирдларига шундай деб уқтира бошлади: «Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Йўлбошчилар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади» (Марк 8:31);

У Ўз юртига келди,

Лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади.

Аммо Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига,

Унга имон келтирганларга,

У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди.

Улар тана хоҳишидан эмас,

Эр хоҳишидан ҳам эмас,

Табиий йўл билан эмас,

Балки Худодан туғилган фарзандлардир.

Калом инсон бўлди,

Орамизда яшади.

У иноят ва ҳақиқатга тўлганди.

Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик.

Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди (Юҳанно 1:11-14).

Башорат

Қул қасос олишга уринмай, индамай азоб чекди:

У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди,

Аммо миқ этмади, оғзини очмади.

Бўғизланишга олиб борилган қўзидай,

Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай

У миқ этмади, оғзини очмади(Ишаё 53:7).

Бизга ҳужум қилишганда, жавобан ҳужум қилиш ва қасос олиш истаги – бу табиий инсоний ҳаракат. Қул ҳам жисмонан, ҳам руҳан яраланган бўлса-да, Ўзининг ғайриоддий феъл-атворини кўрсатиб, бир оғиз сўз айтмай азоб чекишда давом этди.

Амалга ошиши

Янги Аҳд муаллифлари Исонинг азоблари ҳақида кўп ёзганлар. Қуйидаги мисралар улар кўрган ва ёзиб қўйган нарсаларининг бир неча намунасидир:

Бош руҳонийлар билан йўлбошчилар Исони айблаётганларида эса, У ҳеч қандай жавоб бермади. Шунда Пилат Унга:

Эшитмаяпсанми, Сенинг бўйнингга қанча айблар қўйишяпти! - деди. Лекин Исо биронта айбловга жавоб қайтармади. Ҳоким бунга қойил қолди (Матто 27:12-14);

Ҳатто азоб чекканингизда ҳам Худо сизларни яхшилик қилишга даъват этган. Масиҳ сизлар учун азоб чекиб, намуна бўлди. Унга тақлид қилинглар. Ахир, У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан бирон ёлғон сўз чиқмаган. У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади. Фақат одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди(Бутруснинг 1-мактуби 2:21-23).

Башорат

Қул Худонинг халқи учун қурбонлик бўлувчи ва хорловчи ўлимга ҳам дош беришга тайёр эди:

Ҳукм билан, куч билан олиб кетилди.

Унинг насли ҳақида ким ўйлайди?

Тириклар юртидан У улоқтирилди,

Халқимизнинг гуноҳи туфайли Унга зарба тушди (Ишаё 53:8).

Ушбу парчада Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги Қулни Исроил халқининг бир тури деб ҳисоблаш мутлақо мантиқсиз бўлиши аниқ. Қандай қилиб Исроил Исроилдан “улоқтирилиши” мумкин? Пайғамбар бу ерда аниқ бир шахс ҳақида, Ўз халқи – яҳудий халқи учун шармандаларча ўлган Худонинг Қули ҳақида гапиряпти! Энди ўзимизга беришимиз керак бўлган ягона савол: «Бу Қул ким?»

Амалга ошиши

Одамлар ҳатто Қулни рад этишиб, Уни масхара қилишса ҳам, У одамлар учун азобланишини ва қурбонлик сифатида ўлим топишини Ишаё башорат қилган:

Шундан кейин Пилат Исони олиб кетишни ва қамчилатишни буюрди. Рим аскарлари тиканлардан тож ўриб, Исонинг бошига қўйдилар, устига сафсар тўн кийдирдилар. Исонинг олдига қайта-қайта келиб:

– Яшавор-э, яҳудийларнинг Шоҳи! – деб, Уни тарсакилар эдилар.

Пилат яна ташқарига чиқиб, яҳудийларга хитоб қилди:

– Мана, Уни олдингизга чиқаряпман, билиб қўйинглар, мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим!

Шу пайт бошида тиканли тож, эгнида сафсар тўн билан Исо ташқарига чиқди.

Мана, у Одам! деди Пилат уларга. (Юҳанно 19:1-5);

Ҳокимнинг аскарлари Исони ҳукумат саройига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг олдига тўплашди. Улар Исонинг кийимларини ечиб олиб, Унинг эгнига қизил тўн кийдирдилар. Тиканлардан тож ўриб, бошига кийгиздилар. Ўнг қўлига қамиш тутқизиб, Унинг олдида тиз чўкканча: “Яшавор, эй яҳудийларнинг Шоҳи!” деб масхара қилдилар. Сўнг Унга тупуриб, қамиш билан қайта-қайта бошига урдилар. Уни шундай масхара қилганларидан кейин, устидаги тўнни ечиб олиб, Ўзининг кийимларини кийдиришди. Сўнг Уни хочга михлаш учун олиб кетишди.

Улар йўлда Киринеялик Шимўн деган кишини учратиб қолиб, Исонинг хочини кўтариб боришга уни мажбур қилдилар. Улар Гўлгота деган жойга етиб келдилар. Гўлгота “бош суяги” маъносини беради. Аскарлар у ерда Исога ичгани аччиқ ўт аралаштирилган шароб бердилар. Исо уни татиб кўрди, аммо ичмади. Аскарлар Исони хочга михлаб қўйишди. Кийимлари учун қуръа ташлаб, ўзаро бўлишиб олишди. Кейин ўша ерда Исони қўриқлаб ўтиришди. Исонинг бош томонига улар: “Бу яҳудийларнинг Шоҳи Исодир” деган айбномани осиб қўйдилар. (Матто 27:27-37).

Башорат

Худонинг Қули солиҳ, бегуноҳ ва нолойиқ азоб чеккан ажойиб инсон эди:

«Гарчи У ёвузлик қилмаган бўлса ҳам,

Оғзидан ёлғон сўз чиқмаган бўлса ҳам,

Унга ёвузлар қатори қабр берилганди,

Аммо ўлганда У бойлар ёнига қўйилди» (Ишаё 53:9).

Ишаё Қулни ноҳақ азоб чекаётган инсон сифатида тасвирлайди. У айбсиз эди, биз эса айбдормиз. У мукаммал ҳаёт кечирган бўлса-да, гуноҳларимиз натижасида биз лойиқ бўлган нарсаларга чидади. Қадимги Маъбадда келтириладиган қурбонликлар сингари, Қул ҳам бенуқсон эди. Агар У беғубор бўлмаганида, У бизнинг ўрнимизга бўладиган қурбонлик бўлолмас эди.

Амалга ошиши

Хушхабарчилар пайғамбар башорат қилган аниқ тафсилотларни тасдиқладилар:

Оқшом тушаётган пайтда Юсуф деган Ариматеялик бир бой одам келди. У ҳам Исонинг шогирди эди. Юсуф Пилатнинг ҳузурига бориб, Исонинг жасадини сўради. Пилат жасадни унга беришни буюрди. Юсуф жасадни олиб, уни тоза зиғир матосига кафанлади ва ўзи учун қояга ўйдирган янги қабрга қўйди. Юсуф катта тошни юмалатиб келиб, қабрнинг оғзини ёпди ва ўзи кетди (Матто 27:57-60).

Бутрус Исо Масиҳнинг бегуноҳлигини ва қурбонлик азобини шундай тасвирлайди:

Ҳатто азоб чекканингизда ҳам Худо сизларни яхшилик қилишга даъват этган. Масиҳ сизлар учун азоб чекиб, намуна бўлди. Унга тақлид қилинглар. Ахир, У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан бирон ёлғон сўз чиқмаган. У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади. Фақат одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди(Бутруснинг 1-мактуби 2:21-23).

Павлус ҳам Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобига асосланиб, Масиҳнинг феъл-атвори ва Исо Ўз ҳаётини қандай ўтказганлиги ҳақидаги шарҳини қўшади:

Ахир, Худо бизни Масиҳ орқали оқлаш учун бегуноҳ Масиҳни гуноҳкорни жазолагандай, жазолади (2 Коринфликларга 5:21).

ҚУЛНИНГ БУЮК ИШЛАРИ

Энди келинг, Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларига асосланиб, уларни Янги Аҳднинг тегишли оятлари билан таққослаб, Қулнинг буюк ишларини қисқача кўриб чиқамиз.

Башорат

Қул бизнинг қайғу ва касалликларимизни олди:

Ҳа, дардларимизни У Ўзига олди,

Оғриқларимизни У Ўз зиммасига олди.

Биз эса ўйладик: «Уни Худо урган,

Аламдийда, жабрланган У!» (Ишаё 53:4).

Ишаё пайғамбарнинг сўзларига кўра, Қулнинг биз учун қилган амали жуда шахсий ва чуқур бўлади. У ҳақиқатда бизнинг гуноҳларимизни ва Худодан бегоналигимизни олиб ташлади ва шу билан Худо билан шахсий муносабатларнинг яхшилигини ҳис қилишимизга имкон берди. Қул бизнинг қайғу ва дардларимизни олиб кетади; У бизга янги ҳаёт ва асл тинчлик бахш этади (шалом).

Амалга ошиши

Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман. Менинг бўйинтуруғимни тақиб олинглар, Мендан ўрганинглар. Чунки Мен юмшоқ кўнгил ва камтаринман. Шунда сизларнинг жонларингиз ором топади. Ахир, Менинг бўйинтуруғим қулай, юким енгилдир” (Матто 11:28-30);

…Агар Раббимиз Исони ўликдан тирилтирган Худога ишонсак, Худо бизни ҳам оқлайди. Худо бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳни ўлимга топширди ва оқланишимиз учун Уни тирилтирди... <…> ...Биз имонимиз туфайли оқланганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳ орқали Худо билан ярашиб, тинчликка эришдик. Раббимиз Исо Худонинг инояти эшигини бизга очиб берди. Биз имон туфайли бу иноятга эришиб, маҳкам турамиз ҳамда Худонинг улуғворлигига шерик бўлиш умидимиз борлигидан фахрланамиз” (Римликларга 4:24-5:2)

“Исо Бутруснинг уйига келганда, унинг қайнанаси иситмалаб, тўшакда ётганини кўрди. Исо унинг қўлига тегиши билан иситмаси тушди. Аёл туриб, Унга хизмат қилди.

Кеч кирганда Исонинг олдига жин чалган кўплаб одамларни олиб келишди. У сўз билан жинларни қувиб чиқарди, хаста одамларнинг ҳаммасига шифо берди. Шу тариқа Ишаё пайғамбарнинг қуйидаги айтган сўзи бажо бўлди:

«Дардларимизни У Ўзига олди,

Оғриқларимиздан бизни фориғ қилди.»(Матто 8:14-17).

Башорат

Қул бизнинг гуноҳларимизни Ўзига олди. У ҳар биримиз учун ўрнини босувчи ўлим билан вафот этди:

У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди,

Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди.

Бизга тинчлик келтирадиган жазо Унга тушди,

Унинг яралари бизга шифо берди.

Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик,

Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик.

Ҳаммамизнинг айбларимизни

Эгамиз Унинг зиммасига юклади(Ишаё 53:5-6).

Бу башоратнинг нақ юрагидир! Қулнинг ўлими гуноҳни ювадиган ўлим  эди, бу сени ва мени гуноҳларимизни ювиш учун Худонинг йўли эди.

Амалга ошиши

Бутрус Исонинг ўлими инсоният гуноҳлари учун қурбонликнинг ўрнини босувчи ўлим эканини тушунганди. Бу тушуниш унинг илк ваъзларида, Ҳаворийлар Фаолиятининг биринчи бобларида акс эттирилган:

Бу одамга ота-боболаримиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси шифо берди. Шу орқали Худо Ўзининг Қули Исони улуғлади. Аммо сизлар Исони тутиб бердингизлар. Пилат Уни озод этишга қарор қилганда ҳам, сизлар Уни Пилатнинг ҳузурида рад этдингизлар. Ҳа, сизлар Муқаддас ва Солиҳ бўлган Исони рад қилиб, Унинг ўрнига бир қотилнинг озод бўлишини талаб қилдингизлар. Сизлар ҳаётга бошловчини ўлдирдингизлар. Аммо Худо Уни ўликдан тирилтирди. Биз бунга гувоҳмиз. Ўзларингиз кўриб–билиб турган мана бу одам Исонинг номига бўлган имони туфайли соппа-соғ турибди. Исо берган бу имон уни кўз ўнгингизда бутунлай соғайтирди.

Эй биродарлар, сизлар Исога қилган бу ёмонлигингизни ҳукмдорларингиз каби, билмасдан қилганингизни биламан. Аммо Худо пайғамбарларнинг оғзи билан айтган башоратини бу қилмишингиз орқали бажо қилди. Ахир, пайғамбарлар, Масиҳ азоб чекади, деб олдиндан айтган эдилар (Ҳав. 3:13-18).

Луқо ҳам бу фикрни ҳаворий Филип ва Эфиопия амалдори ўртасидаги учрашув ҳақидаги ҳикоясида тасдиқлади:

Филип югуриб, аравага етиб олди, амалдорнинг Ишаё пайғамбар китобини ўқиётганини эшитди. Филип:

– Ўқиётганингизни тушуняпсизми? – деб сўради.

– Биронтаси ёрдам бермаса, тушунармидим?! – деб жавоб берди амалдор. У Филипга: “Чиқ, ёнимга ўтир”, деб таклиф қилди. Амалдор ўқиётган Муқаддас битиклар парчаси қуйидагилар эди:

“Бўғизланишга олиб борилган қўйдай,

Жун қирқувчи олдида жим турган қўзидай

У миқ этмади, оғзини очмади.

У хўрланди. Адолатдан маҳрум қилинди.

Унинг насли ҳақида ким ўйлайди?

Ер юзида Унинг ҳаётига чек қўйилди.”

Амалдор Филипдан сўради:

– Айт-чи, пайғамбар бу гапларни ким тўғрисида айтди – ўзи тўғрисидами ёки бошқа биронтаси тўғрисидами?

Шундан кейин Филип тушунтира бошлади, Муқаддас битикларнинг шу қисмидан бошлаб, Исо ҳақидаги Хушхабарни амалдорга сўзлаб берди (Ҳав. 8:30-35).

Башорат

Қул шармандали ўлимга маҳкум бўлди:

Ҳукм билан, куч билан олиб кетилди.

Унинг насли ҳақида ким ўйлайди?

Тириклар юртидан У улоқтирилди,

Халқимизнинг гуноҳи туфайли Унга зарба тушди.

Гарчи У ёвузлик қилмаган бўлса ҳам,

Оғзидан ёлғон сўз чиқмаган бўлса ҳам,

Унга ёвузлар қатори қабр берилганди,

Аммо ўлганда У бойлар ёнига қўйилди (Ишаё 53:8-9).

Қул учун мўлжалланган ўлим нафақат қурбон бўлувчи ва гуноҳни ювувчи, балки камситувчи ҳам эди. Бу башоратнинг қолган тафсилотлари билан тўлиқ мос келади, у хизмат қилиш учун келган Қулнинг одамлар томонидан рад этилиши ҳақида батафсил маълумот беради.

Амалга ошиши

Марк баён этган Хушхабарда Исо бошдан кечирган хорлик ва камситишларнинг чуқурлиги тасвирланган:      

Бундан сўнг Исони хочга михлаб қўйишди. Унинг кийимларини эса ўзаро бўлишиб, ким нима олади, деб қуръа ташлашди.

Уни хочга михлаганларида эрталаб соат тўққиз эди. Бош томонида: “Яҳудийларнинг Шоҳи” деб ёзилган айбнома бор эди. Исо билан бирга иккита қароқчини ҳам михлаган эдилар. Уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, иккинчиси эса чап томонида эди.

Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди:

– Эй Маъбадни бузиб, уч кун ичида тиклайдиган! Ўзингни Ўзинг қутқариб, хочдан тушиб кўр-чи!

Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари ҳам уларга қўшилиб, Исони масхаралай кетишди. Улар бир-бирига:

– У бошқаларни қутқарарди, Ўзини эса қутқара олмайди! Исроилнинг Шоҳи Масиҳ энди хочдан тушсин, токи биз буни кўриб Унга ишонайлик! – дейишарди.

Исо билан бирга хочга михланганлар ҳам Уни ҳақоратлар эдилар.

Туш пайти бутун юртни зулмат қоплади. Соат учга қадар ҳамма ёқ зулматга чўмди. Соат учда Исо баланд овоз билан:

– Элоҳи, Элоҳи, ламо шавақтани? – деб фарёд қилди. Бу сўзнинг таржимаси: “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?!” демакдир.

У ерда турган баъзилар буни эшитиб:

– Қаранг, У Илёсни чақиряпти, – дейишди. Шунда бир одам югуриб бориб, шимгични арзон шаробга ботириб, қамишнинг учига илиб қўйди-да, Исога ичиш учун узатди. Сўнг деди:

– Қани, кўрайлик-чи, Илёс келиб, Уни хочдан туширармикан? (Марк 15:24-36).

Башорат

Ишаё пайғамбар Қулнинг қурбонлигини гуноҳлар учун қурбонлик деб кўриб чиқади:

Эгамиз Ўз қулини эзишни, азоблашни маъқул кўрди.

Шундай бўлса ҳам, Эгамизнинг қули ўз наслини кўради,

Узоқ умр кечиради,

Чунки у ўзини гуноҳ учун назр қилди.

У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади(Ишаё 53:10).

Қулнинг ўлими Маъбадда келтириладиган ашам қурбонлиги билан таққосланади. Бу сўз айб қурбонлиги, гуноҳ қурбонлиги  ёки оддийгина қурбонлик деб таржима қилинади. Ушбу парчадаги Қулнинг ўлими пайғамбар томонидан айни “гуноҳ қурбонлиги” – гуноҳни ювиш учун ҳам, бузилган барча нарсаларни тиклаш учун ҳам мўлжалланган қурбонлик сифатида қаралмоқда.

Амалга ошиши

Муаллифи бизга номаълум бўлган Ибронийларга мактуб яҳудийлар ўқиши ва тушуниши учун мўлжалланган Янги Аҳднинг энг муҳим китобларидан биридир. Ушбу матн, муаллиф Исо Танахнинг Масиҳий башоратларини, шу жумладан Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларни амалга оширишини кўрсатганидек, Яҳудий Битиклари билан маълум даражада таниш бўлганлигини кўрсатади:

Энди эса Масиҳ келган хайр-баракаларнинг Олий руҳонийси бўлди. У инсон қўли билан қурилмаган, бу дунёга мансуб бўлмаган самодаги мукаммал Чодирга кирди. Ердаги Чодирдан буюкроқ бўлган самодаги бу Чодирдан ўтиб, Энг муқаддас хонага кирди. Масиҳ бу хонага такалар ва буқаларнинг қони билан эмас, балки Ўз қони эвазига кирди. У ерга бир марта кириб, бизни то абад гуноҳлардан озод қилди. Илгарилари такалару буқаларнинг қони ҳамда куйдирилган ғунажиннинг кули ҳаром бўлган кишиларнинг устига сепилганда, улар жисман покланардилар. Жониворларнинг қони билан шундай натижага эришилган бўлса, Масиҳнинг қони билан бундан-да буюкроқ натижага эришса бўлади! Зеро, Масиҳ мангу Руҳнинг қудрати орқали Ўзини бенуқсон қурбонлик сифатида Худога бағишлади. Унинг тўкилган қони виждонимизни ўлимга етакловчи ишлардан поклайди, шунда биз барҳаёт Худога хизмат қила оламиз” (Ибронийларга 9:11-14).

Башорат

Чеккан азобларининг натижасини кўриб,

У мамнун бўлади.

Менинг солиҳ қулим Ўз билими туфайли

Кўпчиликни оқлаб, уларнинг айбини Ўзига олади (Ишаё 53:11).

Қулнинг ўлими жуда аниқ мақсадга эга эди: бизнинг гуноҳларимизни ювиш! Пайғамбарнинг сўзларига кўра, Қул қонунларни бузганимиз учун жазога тортилиши керак эди; ивритча қонунсизлик сўзи Тавротдаги тўғри чизиқдан фарқли ўлароқ, «эгри», «эгилган» деган маънони англатади. Ивритча оқланган сўзи солиҳ сўзи билан бир хил илдизга эга. Бошқача қилиб айтганда, бизнинг гуноҳларимиз учун Қул ўлганлиги сабабли, Худо бизни солиҳ деб билади. Гарчи гуноҳларимиз кечирилганидан сўнг, ҳаётимизнинг йўли кўпроқ солиҳликка қаратилган бўлса-да, биз ҳақиқатдан солиҳ бўлганимизни англатмайди. Бу жараён бутун ҳаёт давомида давом этиб келади. Қул ва Унинг гуноҳни ювадиган ўлими орқали биз кечирилишимиз ва ўзгаришимиз мумкин.

Амалга ошиши

Ибронийларга мактуб муаллифи Исонинг қурбонлиги Тавротга, айниқса унинг қурбонлик келтириш тушунчасига қўйиладиган талабларига қанчалик мос келишини тасвирлаб берган. Бизнинг гуноҳларимизни Ўзига олган Қул Маъбаддаги ҳайвонларни қурбонлик қилиб бера олмаган нарсани бажарди. Маъбаддаги қурбонликлар фақатгина Исонинг қурбонлиги орқали келган ҳақиқатнинг сояси эди:

Руҳонийлар ҳар куни Худога хизмат қиладилар. Бир хил қурбонликларни қайта-қайта келтирадилар. Аммо бу қурбонликлар ҳеч қачон гуноҳни юва олмайди. Масиҳ эса гуноҳларни абадий ювиб ташлайдиган ягона қурбонликни келтириб, Худонинг ўнг томонида ўтирди. “Худо душманларимни оёқларим остига пойандоз қилади”, – деб Масиҳ ўша вақтдан бери кутмоқда. Дарвоқе, Масиҳ биттагина қурбонлик орқали гуноҳдан поклаган одамларини то абад баркамол қилди.

Муқаддас Руҳ ҳам бу ҳақда бизга шаҳодат бериб, деди:

Эгамиз шундай демоқда: «Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунларимни одамларнинг юрагига солиб қўяман, қонунларимни онгларига ёзаман. Мен уларнинг гуноҳларию қабиҳликларини ҳеч қачон эсга олмайман.»”

Демак, Худо гуноҳларни кечирган бўлса, бошқа қурбонлик келтиришнинг ҳожати йўқ.

Эй биродарларим, Исо Масиҳнинг қони туфайли энди биз Энг муқаддас хонага дадиллик билан кира оламиз. Чунки Исо биз учун янги йўлни очиб берди. У Чодирдаги парда орқали, яъни қурбон қилинган Ўз танаси орқали ҳаёт сари етаклайдиган йўлни очди (Ибронийларга 10:11-20).

Башорат

Қул ўлди, лекин қабрдан тирилди:

“...Шундай бўлса ҳам, Эгамизнинг қули Ўз наслини кўради,

Узоқ умр кечиради,

Чунки У Ўзини гуноҳ учун назр қилди.

У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади (Ишаё 53:10);

Шу боис буюклар қаторида Унга улуш бераман,

У кучлилар билан ўлжаларни бўлишади.

Ахир, У Ўзини ўлимга тутиб берди,

Гуноҳкорлар қаторида саналди.

Кўпларнинг гуноҳини У Ўзига олди,

Гуноҳкорлар учун васийлик қилди (Ишаё 53:12)

53-бобнинг охирги оятларида келтирилган башоратларда айтилишича, Гарчи Қул ўлса ҳам, Раббийнинг иродаси Унинг қўли билан муваффақиятли амалга оширилади ва Раббий Унга буюклар қаторида улуш беради. Бу Унинг ҳаётга қайтишини – тирилишини англатади.

Амалга ошиши

У ўлди:

Исо ҳамма ишларини тугатганини биларди. Муқаддас битиклар бажо бўлсин деб, У:

– Чанқадим! – деди.

Бу ерда арзон шаробга тўла бир идиш турган эди. Аскарлар шаробга шимгични ботирдилар-да, таёқнинг учига илиб, Исонинг оғзига олиб бордилар. Исо шаробни татиб кўргач:

– Амалга ошди! – деди-ю, бошини эгиб, жон берди (Юҳанно 19:28-30);

Аммо Исо қаттиқ фарёд қилди-ю, жон берди. Шу заҳоти Маъбаддаги парда юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кетди. Исонинг қаршисида турган Рим юзбошиси Унинг шу тарзда жон берганини кўриб:

– Ҳақиқатан ҳам бу Одам Худонинг Ўғли экан! – деди (Марк 15:37-39).

У тирилди:

Шаббат кунининг эртасига, якшанба куни тонготарда Магдалалик Марям билан бошқа Марям қабрни кўргани боришди. Шунда тўсатдан қаттиқ зилзила бўлди, чунки Эгамизнинг фариштаси осмондан тушиб, қабр оғзидаги тошни ағдариб юборди. Фаришта ўша тош устига ўтирди. Унинг қиёфаси яшиндай порларди, кийимлари қордай оппоқ эди. Уни кўриб соқчилар шунчалик қўрқиб кетдиларки, титраб, мурдадай қотиб қолдилар.

Фаришта аёлларга деди:

– Қўрқманглар! Биламан, сизлар хочга михланган Исони қидиряпсизлар. У бу ерда йўқ. Ўзи айтганидай, У тирилди. Мана, келиб кўринглар, У шу ерда ётган эди. Энди тезроқ бориб, Унинг шогирдларига: “Исо ўликдан тирилди. У сизларни Жалилада кутяпти. Уни ўша ерда кўрасизлар”, – деб айтинглар. Сизларга айтадиган гапим шу эди.

Аёллар шоша-пиша қабр ёнидан кетдилар. Қўрқув ва чексиз севинчга тўлиб, Исонинг шогирдларига хабар бергани югуриб кетдилар. Бирданига Исонинг Ўзи уларнинг қаршисидан чиқиб:

– Салом! – деди.

Аёллар Исонинг олдига бориб, оёқларига ёпишганча Унга сажда қилдилар (Матто 28:1-9).

Римликларга мактубда Павлус қуйидагиларни ёзади:

Мен – Исо Масиҳнинг қули бўлган Павлусдан Римдаги биродарларимга салом! Мен ҳаворийликка даъват этилганман, Худонинг Хушхабарини ёйиш учун танланганман. Муқаддас битикларда ёзилгандай, Худо бу Хушхабарни бераман деб, Ўз пайғамбарлари орқали ваъда берган эди. Бу Хушхабар Худонинг Ўғли ҳақидадир. У жисман Довуд зурриётидан келиб чиққан эди. Худонинг Ўзи Раббимиз Исо Масиҳни ўликдан тирилтирди. Шу орқали Муқаддас Руҳнинг кучига тўла бўлган Исо Масиҳ Худонинг Ўғли эканлиги исботланди” (Рим. 1:1-4).

Хотима

Сиз Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларини ҳақиқатда ким амалга оширганини аниқлашнинг иложи йўқлигига эътироз билдиришингиз мумкин. Асрлар давомида бу башоратнинг амалга ошиши учун яҳудий жамияти ичидан ҳам, ташқаридан ҳам мумкин бўлган номзодларнинг узундан-узун рўйхати мавжуд бўлган. Еремиёдан тортиб раввин Акивгача деярли ҳамма таклиф қилинган. Мен яқинда бир мустаҳкам эътиқодли раввиннинг Ишаё пайғамбар китоби 53-бобдаги башоратларининг амалга ошиши Мартин Лютер Кинг бўлган, деб айтганини эшитдим!

Менимча, биз Эски ва Янги Аҳд матнларини солиштиришга жиддий ёндашишимиз керак. Дарҳақиқат, фақат битта Шахс Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларни юқорида кўрсатилгандек аниқ бажарган.

Яҳудий жамиятида мавжуд бўлган Исонинг Масиҳга оид ролига қарши эътирозларни кўриб чиқиш адолатдан бўлар эди. Улардан баъзилари ҳақида кейинги бобларда гаплашамиз. Аминманки, азоб чекувчи Масиҳнинг келишига иудаизм асрлар давомида ишонганини билсангиз, ҳайратда қоласиз. Ўқишда давом этинг ва фикрланг!


Книга на Узбекском языке: - Исаия 53 комментарии  (Митч Глейзер)

Возможно, настало время обратиться к источникам и переосмыслить заново систему взаимоотношении с Творцом? Книга Исайя 53 комментарии поможет вам в странствовании по вопросам и ответам и раскроет по-новому главу из Танаха, которая может изменить всю вашу жизнь!

«Исайя 53. Комментарии» представляет сюжет Танаха понятным и простым языком, на практике поясняя как установить контакт с Богом. Эта книга предоставляет удивительный ключ, открывающий перед нами безграничные возможности личных взаимосвязей с Творцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак