Митч Глейзер. Ишаё 53 Шарҳлар - (5-боб) Ўзбек тилида
Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) O‘zbek tilida Audiokitob
Битта боб ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
1-боб. Мен яҳудийман... хўш, нима бўпти?
2-боб. Яҳудийлар битиклари – шунчаки тарихий китоб эмас
3-боб. Муқаддас Китоб башорати: келажак очилади
4-боб. Ишаё пайғамбар, унинг башоратлари ва даври
5-боб. Раббийнинг қули
6-боб. Қулнининг қурбонлиги
7-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби ва гуноҳни ювиш
8-боб. Янги Аҳднинг ишончлилиги
9-боб. Исо Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг башоратларини бажардими?
10-боб. Яҳудийлар эътирозларининг сабаби бор
11-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби - ва сиз
12-боб. Сиз ёлғиз эмассиз
Шахсий постскриптум
5-БОБ.
РАББИЙНИНГ ҚУЛИ
Биз ушбу китобда кўриб чиқаётган башорат Ишаё пайғамбар китобининг 52-бобининг 13-оятидан бошланади. Бу оятнинг биринчи сўзлари: “Мана, Менинг қулим яшнайди...”. Уларда бу башоратнинг асосий қаҳрамони Раббийнинг Қули эканлиги айтилади. Биз яҳудий қуллар ҳақида қанчалик кўп билсак, бу матнни яхшироқ тушуна оламиз. Бу Раббийнинг Қули ким? Ишаёми? Матнда Ишаё ҳақида гапирилмаётганга ўхшайди. "Қул" тушунчасини Исроил халқи билан бирлаштириш керакми? Баъзи ҳолларда, ҳа, лекин ҳар доим ҳам эмас. Яна ким Раббийнинг Қули бўлиши мумкин?
Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини тушуниш учун, қул ёки агар хоҳласангиз, қулларнинг кимлигини аниқлаш жуда муҳим. Бироқ, бу бобдаги Раббийнинг қулини фақат Ишаё пайғамбар китобининг ушбу бўлимидаги, одатда "Қулнинг қўшиқлари" деб аталадиган бошқа парчалар билан контекстда тушуниш ва англаш мумкин.
"Қулнинг қўшиқлари"ни Ишаё пайғамбар китобининг 42-61-бобларидан топиш мумкин. Қул атамасининг турли Муқаддас Китоб талқинлари орасида тадқиқотчилар иккита асосий тушунчани ажратиб кўрсатадилар: Масиҳ ва Исроил халқи. Брандейс университети фанлари доктори, масиҳий олим доктор Вальтер Кайзернинг тушунтиришича, ушбу боблардаги қул тушунчаси12 алоҳида шахсга - Масиҳий шахсга ҳам ва бутун Исроил халқига ҳам тегишли бўлиши мумкин13.
Матнда бир қатор ўринлар мавжуд бўлиб, улардан шу нарса келиб чиқадики, Раббийнинг қули деганда пайғамбар бутун Исроил халқини назарда тутади: Ишаё пайғамбар китобининг 41:8-оятидан бошлаб; 43:8 ва бошқа оятлар; 44:26 оятдан кейин; 48:20 оятгача. Бошқа томондан, Ишаёнинг қуйидаги: 42:1-9, 49:1, 49:5-9 ва 52:13 - 53:12-б оятларини диққат билан ўқиш орқали, уларда Раббийнинг қули алоҳида шахс сифатида тилга олинаётганини кўрсатади. Афтидан, бу ерда тўғридан-тўғри Масиҳ ҳақида гап бораяпти.
Ниҳоят, Раббийнинг қули тушунчасини икки хил талқин қилиш мумкин бўлган бир қатор жойлар мавжуд. Булар Ишаё 49:1, 50:4-11 ва 61:1-4.
Раббийнинг қули тушунчаси таърифи – пайғамбар бутун Исроил халқини назарда тутаяптими ёки алоҳида шахсними – Исо бу башоратни амалга оширганлигини тушуниш учун муҳим. Агар пайғамбар Ишаёнинг 53-бобидаги башорати бутун Исроил халқига эмас, балки алоҳида шахсга тегишли эканлигини исботлай олсак, бу башоратнинг Исода амалга ошиши мантиққа тўғри келади.
Яҳудий битикларидаги қул
Яҳудий Битикларида тахминан 800 марта учрайдиган ивритча эвед сўзи "қул" ёки "хизматкор" деб таржима қилинган. Ишаё пайғамбар китобининг 40-дан 53-бобигача бу сўз 31 марта, деярли ҳар доим Раббий сўзи билан бирга келади. Доктор Кайзернинг тадқиқотига кўра, "Раббийнинг қули" атамаси кўпинча Эски Аҳддаги энг муҳим шахсларга - Мусо (17 марта), Ёшуа, Шоҳ Довуд ва ҳатто Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга тегишли14. Кўпинча бу тушунча пайғамбарларга нисбатан ҳам қўлланилади. Абраҳам Хешел томонидан ёзилган бу мавзуга доир энг машҳур замонавий яҳудий китобларидан бири: "Менинг қулларим, пайғамбарлар" деб номланган.
Иврит тилида эвед сўзининг илдизи авад бўлиб, Яҳудий Битикларида 290 марта қўлланилади. Муқаддас Китобда у одатда иш тушунчасининг номларидан бири сифатида ишлатилади. Раввинлар ибодат учун атама сифатида "аводаҳ" илдиз сўзидан фойдаланадилар. Бу билан донишмандларимиз Худога ибодат қилишни машаққатли меҳнат деб ҳисоблаш мумкинлигини таъкидлайдилар.
Эвед Адонаи ёки Раббийнинг қули - бу Худонинг иродасини бажарадиган ва Илоҳий Устозига тўлиқ бўйсунадиган шахс. Бу тушунча ортида нима борлигини тушуниш учун бир лаҳзага тўхташга арзийди. Тавротга кўра, қарзга ботган ёки еридан айрилган исроиллик бошқа исроилликнинг қулига айланиши мумкин. Бироқ, олти йилдан кейин уни озод қилиш ва ўз ерларини сотиб олиш имкониятини бериш керак. Аммо баъзи исроилликлар хўжайинини ташлаб кетмасликни ва олти йиллик қулликдан кейин ҳам унга хизмат қилишда давом этишни афзал кўришган. Бундай қулларнинг қулоғига улар хўжайинига ихтиёрий равишда хизмат қилаётганлигининг белгиси сифатида махсус сирға қўйилган. Қуллар, одатда, буни олти йиллик беихтиёр қуллик даврида кўрган яхши муомаласи учун миннатдорчилик сифатида қилишган.
Бу тушунча бизга қул тушунчасини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради. Бизнинг олдимизда ўз хўжайинига меҳр-муҳаббат, миннатдорчилик ёки бурч туйғуси билан ўз ихтиёри билан хизмат қиладиган одамнинг сурати гавдаланади. У ўзининг барча орзу ва режаларини қолдириб, ўзини сахий хўжайинининг иродасига тўлиқ бўйсундирди.
Книга на Узбекском языке: - Исаия 53 комментарии (Митч Глейзер)
Возможно, настало время обратиться к источникам и переосмыслить заново систему взаимоотношении с Творцом? Книга Исайя 53 комментарии поможет вам в странствовании по вопросам и ответам и раскроет по-новому главу из Танаха, которая может изменить всю вашу жизнь!
«Исайя 53. Комментарии» представляет сюжет Танаха понятным и простым языком, на практике поясняя как установить контакт с Богом. Эта книга предоставляет удивительный ключ, открывающий перед нами безграничные возможности личных взаимосвязей с Творцом.