Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) 7 bob

Митч Глейзер. Ишаё 53 Шарҳлар - (7-боб) Ўзбек тилида

Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) O‘zbek tilida Audiokitob   

Битта боб ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинIshayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) Audiokitob O'zbek tilida

 

МУНДАРИЖА

Муқаддима

Кириш

1-боб. Мен яҳудийман... хўш, нима бўпти?

2-боб. Яҳудийлар битиклари – шунчаки тарихий китоб эмас

3-боб. Муқаддас Китоб башорати: келажак очилади

4-боб. Ишаё пайғамбар, унинг башоратлари ва даври

5-боб. Раббийнинг қули

6-боб. Қулнининг қурбонлиги

7-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби ва гуноҳни ювиш

8-боб. Янги Аҳднинг ишончлилиги

9-боб. Исо Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг башоратларини бажардими?

10-боб. Яҳудийлар эътирозларининг сабаби бор

11-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби - ва сиз

12-боб. Сиз ёлғиз эмассиз

Шахсий постскриптум


7-БОБ.

ИШАЁ ПАЙҒАМБАР КИТОБИНИНГ 53-БОБИ ВА ГУНОҲНИ ЮВИШ

Гуноҳни ювиш таълимотини тушунтириш Муқаддас Китобдаги энг муҳим мавзулардан биридир. Шу билан бирга, гуноҳни ювиш энг муҳим руҳий ҳақиқатлардан биридир. Гуноҳни ювиш ғоясини аниқлаштириб олмасдан туриб, Ишаё пайғамбар китобидаги 53-бобнинг маъносини асло тушуниб бўлмайди.

Замонавий яҳудий жамиятини кузатишлар шуни кўрсатадики, кўпчилик яҳудийлар, ҳатто шанба кунига (шаббат) риоя қилмайдиганлар ҳам, гуноҳни ювиш куни – Ём Кипур – ибодатхонани зиёрат қилиш учун дам олиш куни олишади ёки бу кунни бошқа ҳар қандай йўл билан ўзларига ажратиб олишади. Лекин бу нима учун кераклигини тушунамизми? Биз биламизки, Ём-Кипурнинг анъаналари одамлар бошқаларни кечиришини ва Худо томонидан одамларнинг кечирилишини ўз ичига олади (йилига бир кун биз ҳаммамиз Худога ишонишга тайёрмиз – ҳатто исботсиз ҳам!). Аммо барибир, кўп одамлар учун гуноҳни ювиш ғояси ноаниқ ва тушунарсиз бўлиб қолмоқда.

Гуноҳни ювиш ҳақидаги таълимот яҳудийликка ҳам, масиҳийликка ҳам хосдир. Иккала эътиқод ҳам ушбу таълимотга асосланади, шу боис, уни тушуниб олиш биз учун жуда муҳимдир! Муқаддас Китоб гуноҳни ювиш ҳақида бизни нималарга ўргатишини англамасдан туриб, бизнинг гуноҳларимиз учун ўлаётган Қул ғоясини тушуниб бўлмайди.

Гуноҳни ювиш моҳиятини – айниқса, ўрнини тўлдириш таълимотини – идрок этиш жуда қийин эканлиги табиий, чунки у бугунги кунда ҳеч қачон умумэътироф этилмаган қоидаларга асосланади.

ГУНОҲНИ ЮВИШНИНГ ДАСТЛАБКИ ШАРТИ

Худо

Гуноҳни ювиш ғояси асос бўлган биринчи ва асосий тушунча бу – бизни яратган, бизни севадиган, биз билан муносабатда бўлишни хоҳлайдиган ва шу билан бирга, ўз хатти-ҳаракатларимиз учун бизга жавобгарлик юклаган Худонинг мавжудлигидир. Бу Худо муқаддас ва одилдир, У гўзалликни, севгини ва ҳаётда биз завқланадиган барча нарсаларни яратди. Бизга берган неъматларини суистеъмол қилмаслигимиз учун Худо хулқ-атвор андазаларини белгилаб берди. Шунга қарамай, бирорта ҳам ахлоқшунос ёки файласуф тўлиқ аниқлаб бера олмайдиган тушунарсиз сабабларга кўра, биз доимо Муқаддас Китобда тасвирланган Илоҳий хатти-ҳаракатлар тамойилларидан четга чиқаверамиз. Бу тамойилларни инкор қилиш гуноҳ деб аталади.

Сиз бу ҳақда аввал ҳам эшитган бўлишингиз мумкин, лекин дунёга бундай қараш сизга бегона. Гуноҳ тушунчаси сизга эски гапдек бўлиб туюлади. Эҳтимол, сиз Худонинг борлиги ҳақидаги фикрга маълум даражада рози бўлишингиз мумкин, лекин У белгилаб берганидек яшай олмаслигингиз учун сизни жавобгар деб ҳисоблайдиган Худонинг борлигига эмас. Эҳтимол, сиз руҳиятни қидираётгандирсиз ва қандай қилиб бахтли яшашни билмоқчидирсиз? Ёки атрофингиздаги дунёни қандай қилиб яхшироқ, камроқ душманона қилиш ҳақида ўйлаётгандирсиз?

 Яратувчининг мавжудлигини илмий нуқтаи назардан исботлаш осон эмас. Британиялик олим ва илоҳиётшунос Клайв Стейплз Льюис бир сафар Худони илмий усул билан баҳолаб бўлмаслигини таъкидлаган, чунки Унинг Ўзи барча фанларнинг яратувчисидир.

Лекин агар биз Худо йўқ деб тахмин қилсак, дунёда кўзингиз кўрган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ деган фикр билан яшаш сизга қулай бўладими? Менимча, инсон руҳи кўпроқ нарсага интилади. Сиз нима деб ўйлайсиз?

Агар сиз Худо борлигига рози бўлсангизу, лекин Уни бизнинг ҳаракатларимиз учун жавобгарликни талаб қилмайдиган қиёфасиз деб ҳисобласангиз, у ҳолда ҳақиқат ва адашиш, яхшилик ва ёмонлик ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ деб ҳисоблашга тайёрмисиз?

Ҳар доим ушбу мавзуга қайтиш ва Худонинг борлиги ва Унинг тавсифи ҳақидаги саволни чуқурроқ ўрганиш мумкин. Агар биз муқаддас Худо ҳақидаги ғояни қабул қилмасак, гуноҳни ювишни тўлиқ тушунтириб бўлмайди. Ушбу таълимотни тушуниш учун, келинг, ҳеч бўлмаганда бир мунча вақт – Муқаддас Китоб контекстида – Худонинг мавжудлигини қабул қилайлик.

Худонинг андазаларига мос келмаслик

Гуноҳни ювишни тушуниш учун иккинчи асос бўлувчи шарт шундаки, Худонинг андазаларига жавоб бериш одамлар учун қийин, баъзан ҳатто имконсиздир. Андазаларга бундай мос келмаслик Муқаддас Китобда гуноҳ деб таърифланиб, бу ҳар биримизга туғилишимиздан таъсир қилади: бегуноҳ бирор одам йўқ! Агар гуноҳ ҳаммага хос бўлмаганида эди, гуноҳни ювишга бўлган бўлган эҳтиёж ҳам йўқоларди ёки бу орамиздаги энг ёмонларимизнинг қисматимизга айланарди. Бироқ, Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан ҳам, иудаизм нуқтаи назаридан ҳам барчамиз гуноҳни ювишга муҳтожмиз!

53-бобнинг 6-оятида гуноҳни тасвирлар экан, Ишаё ҳар биримиз ўз йўлимиздан бориб,  ўзимизни адашган қўйлардек тутаётганимизни айтади. Бу руҳий ҳолатимизнинг жуда аниқ тасвиридир: оломон қаёққа бошлаётганидан қатъи назар, ҳаммамиз унга эргашишга тайёрмиз!

Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик,

Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик.

Ҳаммамизнинг айбларимизни

Эгамиз Унинг зиммасига юклади.” (Ишаё 53:6).

Гуноҳни ювишнинг асоси – вайрон қилинганларни тиклаш ва жиноятни тугатиш, шу боис, Худо билан бўлган муносабатларимизнинг ҳар қандай бузилиши даволаниши мумкин. Ота билан бизнинг орамиздаги узоқлашишнинг сабаби Худонинг умидларига мувофиқ ҳаракат қила олмаслигимиз эди. Гуноҳни ювиш Яратувчи билан уйғун муносабатларни тиклаш ва яхшилаш имкониятини назарда тутади – лекин бунинг учун тўлов тўланиши зарур!

Яҳудийлар ҳам, масиҳийлар ҳам, мусулмонлар ҳам одам Худонинг суратида ва Унга ўхшаб яратилган деб ҳисоблашади. Кўпчилик бу руҳ, қалб ёки инсон мавжудлиги моҳиятининг моддий соҳасига тегишли деган фикрга қўшилади. Руҳий ва ахлоқий жиҳатдан биз Худога ўхшаш "кўринишдамиз" ёки ҳеч бўлмаганда, биз илк яратилганимизда худди шундай "кўринишда" бўлганмиз. Биз Худо билан муносабатлар учун яратилганмиз – лекин биз ўзимизни Яратувчимиздан ажратиб, бегоналаштирамиз.

Инсониятнинг бутун тарихи давомида Яратувчидан бу ажралиб олиш бизга ҳам, турмуш тарзимизга ҳам кучли таъсир ўтказди. Муқаддас Китоб бизнинг барча муаммоларимизни – табиий офатлардан тортиб жаҳон урушлари ва шахсий можароларгача – Худо билан бўлган муносабатларимизнинг узилиши, шунингдек, Худонинг андазаларига мувофиқ яшашга лаёқатсизлигимиз сифатида тушунтиради. Диндорми ёки йўқми, аксарият одамлар бизнинг дунёмизда ҳаммаси батартиб эмаслигига қўшилишади. Биз ҳаммамиз янада мазмунли ҳаётдан умид қиламиз ва бутун дунёда тинчликни хоҳлаймиз.

Бегоналашиш турлича намоён бўлиши мумкин. Кўп оилалар ажралишнинг жиддий жароҳатини бошдан кечирдилар. Фарзанди борлар, фарзанд билан муносабатлардаги бошдан ўтказилган ёки ўтказилаётган қийинчиликлар ва низолар мисолида бегоналашиш акс-садоларини кўришлари мумкин. Ҳаммамиз дўстлар, қариндошлар ёки ҳамкасблар билан муносабатларни узишимизга тўғри келган. Муқаддас Китобдаги ҳаётга қарашга мувофиқ, муносабатларнинг бузилиши бизнинг Худодан шахсан бегоналашувимизнинг бевосита натижасидир.

Биз ва Яратувчи ўртасидаги жарлик бошқа одамлар билан муносабатларни бузади ва ички хотиржамликка эга бўлишга имкон бермайди. Бугун биз бахтли жамиятда яшаяпмиз, шахсий тинчлик ва хавфсизликдан баҳраманд бўлаяпмиз, дейиш ажойиб бўлар эди. Лекин ҳақиқат шундаки, кўпчилигимиз бахтсиз ва ҳаётимиздан норозимиз. Бизга руҳий хотиржамлик етишмаяпти, ички тинчликнинг етишмаслиги эса Худо билан тинчликда бўла олмаслигимиздан келиб чиқаяпти.

Бегоналашиш оғриғи зиқлик ҳолати, пиёнисталик, гиёҳвандлик ва психологик "ишчанлик"га келиб тўкилади. Бу бошқа кўплаб кўринишларда ҳам ўзини билдиради. Азоб-уқубатлар халқимиз ва унинг маданиятининг ажралиб турувчи хусусияти эканлиги бежиз эмас.

Мезони одамларнинг фаровонлиги бўлган гуманизм инсоний ёвузликни тушунтира олмайди. Холокостдан тортиб Дарфурдаги17 геноцидгача бўлган воқеалар шундан гувоҳлик берадики, инсон нафақат маиший гуноҳларни, балки даҳшатли қамровдаги ёвузликни ҳам содир этишга қодир. Тарихнинг бу ва бошқа шунга ўхшаш далилларини кўриб, инсоннинг туғма яхшилигига ишонишдан кўра, Муқаддас Китобда осийлик ҳақида айтилганларни қабул қилиш осонроқдир.

Анъанавий иудаизм эркаклар ва аёлларда яхши ва ёмон ибтидо борлигини ўргатади. Бизда ҳар доим танлов бор – тўғри ёки нотўғри қарор қабул қилиш. Аммо инсоният азалдан шубҳали танловга мойилдек туюлади. Худбин бўлиш осон, лекин ўзини қурбон қилиш учун – куч-ғайрат сарфлаш керак! Жамият сифатида биз бир хил хатоларни қайта-қайта такрорлаймиз: бир уруш тугаши билан бошқаси бошланади. Кўринишидан, технология ва бошқа фанлар соҳасидаги барча ютуқларга қарамай, биз инсоний табиатимиздаги ёвуз ибтидони енгишга қодир эмасмиз.

Ишаё пайғамбар китоби келажакдаги дунё – жамиятда ҳам, табиатда ҳам уйғунлик дунёсини тасвирлаган. Кўп кулфатлар ва вайронагарчиликлар табиий офатларнинг натижасидир, шунинг учун Битиклар бундай табиат ҳодисаларини инсон томонидан яратилган ёвузлик билан бир қаторда, Худодан ажралишимиз билан боғлайди. Пайғамбар ҳатто йиртқичлар ва уй ҳайвонлари ҳам тинч-тотув яшайдиган кун ҳақида гапиргани ажабланарли эмас!

«Шунда бўри қўзи билан яшар, 

Сиртлон билан улоқча бирга ётар,

Бузоқ, шер, бўрдоқи биргадир,

Ёш бола уларни етаклаб юрар» (Ишаё 11:6).

Гуноҳни ювиш ҳамма ёқда, бутун Ер юзида амалга ошадиган кун келади ва ўшанда ҳеч қачон урушлар бўлмайди:

«Эгамиз ҳукм қилади халқларнинг орасида,

Ажрим қилади кўп миллатлар орасида.

Қиличларини айлантиришади омочга,

Найзаларини эса ток қайчиларига.

Қилич кўтармайди бир-бирига халқлар,

Ҳеч қачон жанг қилмайди улар. (Ишаё 2:4)

Айтилганларига қўшимча қилиб, кўп нарсаларни эслатиш мумкин. Юқорида айтиб ўтилганларнинг барчаси сизни ишонтиришга эмас, балки Муқаддас Китоб таълимоти инсон хулқ-атворининг табиатини сиз ва мен қила оладигандан кўра яхшироқ тушунтиришини кўришга ёрдам беради. Худонинг андазаларига мос яшашга лаёқатсизлигимиз – мана шу биз гуноҳни ювишга муҳтожлигимизнинг сабабидир!

Гуноҳни ювиш йўллари

Гуноҳни ювишнинг кўп йўллари бор. Лекин ярашиш ва хатоларни тузатиш гуноҳни ювиш билан айнан бир нарса эмас. Баъзилар бошқалардан кечирим олишга ёки топишга ҳаракат қилмоқдалар. Тузалишга интилишнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ – яҳудийлар сифатида биламизки, йилига бир марта айнан шу бизнинг асосий ташвишимизга айланади! Аммо ярашиш ва хатоларни тузатиш гуноҳни ювишга ўхшамайди.

Биз гуноҳни ювишни шахсан ишлаб топишга ҳаракат қилишимиз мумкин: кўнгилли бўлиш ёки хайрия ишларига пул бериш орқали. Бу ҳаракатлар муносиб, лекин уларни амалга оширишни тўхтатишимиз биланоқ, бизда ички қониқиш ҳисси заифлашади. Ўз ҳаракатларимиз натижасида гуноҳни ювишга эришиш умидида, биз доимо югуриш йўлакчасидаги каби, тинмай пойгалашамиз. Ҳар биримиз қалбимизнинг тубида ўзимиз содир этган барча камчиликлар ва хатоларимиз гуноҳини ювишимиз зарурлигини биламиз. Аммо, хатоларимиз ва гуноҳларимизни шу тарзда ювишга интиларканмиз, биз ўзимизнинг қурбимиз етмаслигига яна бир бор амин бўламиз, холос.

Сиздан ҳар биримиз ўзимизга берадиган бир саволга виждонан жавоб беришингизни илтимос қиламан: «Мен ўз гуноҳларимни ювишга қодирманми?»

“Етти умр” фильмида Тим Томас (Уилл Смит) ўз ҳаётининг сценарийсини ишлаб чиқади, бу сценарийга мувофиқ, у ўз айби билан рўй берган автоҳалокатда ҳалок бўлган етти кишининг ўлими учун ўз гуноҳини ювиши мумкин эди. Машина ҳайдаш чоғида у ўз мобил телефонида SMS-хабар ёзаётганди. Тим ўз тана аъзоларини муносиб одамларга қурбонлик қилиб, шу тариқа ўлишни режалаштиради. У ўз гуноҳини ювиш устида ишлай бошлагани сари, кимнинг ҳаққи-ҳурмати учун ўлишни назарда тутаётган одамларннг ахлоқий қиёфасини баҳолаб боради. Бу мисол гуноҳни ювишнинг маъносини Муқаддас Китобда ва инсоний тушуниш ўртасидаги фарқни намоён қилади. Томас ўз гуноҳини ювишга хизмат қиламан деб ҳисоблагани боис, у номзодларни уларнинг ўз хатти-ҳаракатлари ва ахлоқийлиги бўйича баҳолаб борди. У ўз тана аъзоларини унинг мезонларига – феъл-атвори ва турмуш тарзи бўйича мос келадиган одамларга қурбонлик қилишга тайёр эди.

Гуноҳни ювишни бундай тушуниш дунёнинг кўплаб буюк динларига хосдир. Ҳиндуизм издошлари ўзларини тозалаш орқали гуноҳни ювишни сотиб олишлари мумкинлигига ишонишади. Худонинг раҳм-шафқатига, иноятига ва кечиримига лойиқ бўлиш учун митзвотни (мицвот) бажараётганимизда, бу маълум даражада иудизмга ҳам хосдир.

Бундай ёндашув Муқаддас Китоб таълимотидан кескин фарқ қилади. Гуноҳни ювиш бу – бизга Яратувчи билан яқин шахсий муносабатларга эга бўлишга имкон бермайдиган бегоналашиш ва айбни бартараф этишдир. Бунга фақат гуноҳ муаммосини йўқотиш шарти билангина эришиш мумкин. Муқаддас Китобга кўра, ҳеч биримиз Худонинг муқаддас андазаларига жавоб қилишга имкон берадиган теран тавба қилишга эриша олмаймиз. Кўпинча, ҳаётимиз дастлаб биз учун мўлжалланганига қанчалик мос келмаслигини англамаймиз. Агар бизнинг ўзимиз муаммо бўлсак, қандай қилиб уни ҳал қилиш воситаси бўла олардик? Биз ўзимизга мустақил тарзда ёрдам бериш қобилиятимиздан ташқарига чиқувчи кўмакка муҳтожмиз!

Гуноҳни ювиш – Худонинг иноятидир

Худо борлиги ва биз унинг андазаларига жавоб бермаслигимиз ҳақидаги гипотезани асос қилиб олгач, биз муқаррар равишда учинчи дастлабки шартга келамиз. Гуноҳни ювиш Худонинг қудрати билан бошланади ва тугайди, бизнинг мажбуриятимиз эса У биз учун содир этадиган ишларини қабул қилишдир. Бошқача қилиб айтганда, Муқаддас Китоб нуқтаи назарида гуноҳни ювишга биз эришмаймиз ёки лойиқ эмасмиз; у инъом этилади.

Муқаддас Китоб тарихини ўрганар эканмиз, Шоҳ Сулаймон томонидан қурилган Қуддус Маъбадининг аҳамияти ва ундаги қурбонликларнинг маъносини назардан қочирмаслик керак. Бу архаик туюлиши мумкин, лекин Муқаддас Китоб бизга нимани ўргатмоқчи эканлигини тушуниш фойдалидир.

 Қадимги исроилликлар ҳар сафар гуноҳ қилганларида, Таврот уларга маъбадда қурбонлик қилишни буюрган. Аммо Раббий биз номукаммал инсоний табиатимиз туфайли, қоида тариқасида, барча гуноҳларимизни англамаслигимизни кўрди. Натижада, кўп гуноҳлар ювилмаган бўлиб чиқди! Шу сабабли, йилнинг бир куни – Гуноҳни ювиш Куни ёки Ём-Кипурда - исроилликлар Худо уларнинг барча гуноҳларини, ҳатто ўтказиб юборган гуноҳларини ҳам кечиришини билиб, тасалли олиши мумкин бўлган кун бўлди.

Ём-Кипур (п ва ф ҳарфлари иврит тилида баъзан бир-бири билан ўрин алмашади) номи келиб чиққан ивритча каф ар сўзи "қоплаш" деган маънони англатади. Гуноҳни ювиш Кунида исроилликларнинг ҳатто қурбонлик келтирмаган гуноҳлари ҳам қопланади. Олий Руҳоний “Иноят Тахти” номи билан танилган Энг муқаддас хонага кириб, бузоқ ва эчкининг қонини, Худо ҳозир бўлган жой капоретга - “Аҳд сандиғи" қопқоғи устига сепарди. Қон сепиш ҳар бир инсон учун кечирим ва гуноҳни ювишни таъминларди. Шундай қилиб, Гуноҳни ювиш Кунида Худо бизлар сезмаган, лекин Ўзи кўрган гуноҳларни ҳам кечирарди. Бу Худонинг одамзотга марҳаматининг ажойиб мисолидир.

Нима учун қон тўкиш керак эди? ХХI асрда бу саволга жавоб бериш жуда қийин; бу бизга ваҳший одат бўлиб туюлади. Ҳеч шубҳа йўқки, Раббий биздан Унинг барча яратганларига яхши муносабатда бўлишимизни хоҳлайди. Аммо келинг, нима учун У исроилликлардан барибир ҳайвонларни қурбон қилишни талаб қилганини тушунишга ҳаракат қилайлик. Муқаддас Китобнинг қурбонликлар ҳақидаги таълимотини тушуниш учун асосий оят Левилар (Вайикра) 17:11-оят ҳисобланади:

«Зотан жонзотнинг жони унинг қонидир. Эгамиз қонни сизларга қурбонгоҳ устида гуноҳларингизни ювиш учун берган. Жон ато этадиган қон сизларни гуноҳларингиздан поклайди».

Қоннинг маъносини тушунтириб берадиган ушбу оят ҳақида кўплаб китоблар ёзилган. Қон нега жуда муҳимлигини тушуниш учун буларнинг барчасини ўқишимиз шарт эмас. Агар қон бўлмаса, ҳаёт бўлмайди. Қон ҳар қандай касаллик билан касалланганда, одамлар ўлишади: ОИТС, гепатит ёки лейкемия. Кўпинча ўлим сабаби – қоннинг заҳарланишидир. Муқаддас Китобда қон – ҳаётни таъминлаш рамзидир. Ҳайвон ўлдирилганда ва унинг қони тўкилганида, ҳайвон бу нархни тўлаган ва гуноҳ учун жазога тортилган деб ҳисобланган. Ҳайвоннинг ўлими гуноҳ ўлимни туғдиришига эслатма бўлган. Бу одат исроилликларга қўзининг қони тўнғичларини ўлимдан қутқарган Фисиҳ байрамини ҳам эслатади.

Худди Левилар китоби каби Янги Аҳдда ҳам қон билан покланиш эслатилади. Ибронийларга мактубда (9:22) шундай дейилган:

Дарҳақиқат, Мусонинг қонуни бўйича деярли ҳамма нарса қон билан покланади, тўкилган қон орқалигина гуноҳлар кечирилади.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, Муқаддас Китоб таълимоти шуни тасдиқлайди: гуноҳни ювиш учун айбсиз қурбон қони тўкилиши зарур.

Дунёнинг кўплаб динлари қурбонлик учун ҳайвонлардан фойдаланишади. Бу Муқаддас Китобни тасдиқлаш ҳам, рад этиш ҳам эмас. Фақат бир нарса аниқ, қонни тўкиш гуноҳни ювишни таъминлайди, деб даъво қиладиган бошқа динлар ҳам бўлган ва ҳозир ҳам мавжуд. Отаси Иброҳим уни қурбон қилишга тайёр бўлганида, Худо Исҳоқнинг ҳаётини сақлаб қолганлиги далилини назардан қочирмаслик керак. Бу Худо бошқа қадимги динларда кенг тарқалган амалиётга зид равишда – инсонни қурбон қилишларни қабул қилмаслигини исботлайди.

Муқаддас Китобда Раббий инсон қурбонлигига йўл қўйган ягона ҳолат тасвирланган. Ушбу махсус қурбонликнинг тавсифини Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида ўқиш мумкин. Биз Раббийнинг айтганлари Масиҳ Исонинг ўлимида амалга ошганига ишонамиз. Тез орада ушбу бобни ва унинг Исо билан алоқасини кўриб чиқиб, биз қуйидаги саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз: “Исо ҳақиқатан ҳам гуноҳни ювадиган ўлим билан ўлганми?” Пайғамбар бизнинг ўрнимизга Қул ўлаётганини кўрсатади; Унинг ўлими туфайли гуноҳларимиз кечирилади ва биз гуноҳни ювиш инъомини олдик:

Эгамиз Ўз қулини эзишни, азоблашни маъқул кўрди.

Шундай бўлса ҳам, Эгамизнинг қули ўз наслини кўради,

Узоқ умр кечиради,

Чунки у ўзини гуноҳ учун назр қилди.

У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади.

Чеккан азобларининг натижасини кўриб,

У мамнун бўлади.

Менинг солиҳ қулим ўз билими туфайли

Кўпчиликни оқлаб, уларнинг айбини ўзига олади.(Ишаё 53:10-11).

Хулосалар

ХХI аср Ғарбига гуноҳни ювиш ҳақидаги Муқаддас Китоб нуқтаи назарини қабул қилиш у ёқда турсин, тушуниш ҳам умуман осон эмаслигини мен тушунаман. Аввало, Худо борлигига ва У муқаддас эканлигига ишониш керак. Иккинчидан, биз инсон ўз саъй-ҳаракатлари эвазига гуноҳни ювишни сотиб олишга қодир эмаслигини тан олишимиз керак. Ниҳоят, қурбонлик ва қон тўкиш орқали Худо бизга гуноҳни ювишни бериши далилини қабул қилиш керак. Юқоридаги учта тамойил Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида ёзилган Қул Исроил халқи ва ер юзидаги барча халқларнинг гуноҳни ювиш учун қурбонлик ўлими билан ўлганлигини тушунишнинг асосида ётади.

Эҳтимол, сиз бу дастлабки шартларнинг бир ёки бир нечтасига қўшилмассиз, чунки бизни бу ғояларни рад этиш руҳида тарбиялашган. Эҳтимол, ҳис-туйғуларингиз сизга “миянгизни ўчириш” ва бу тасдиқларнинг барчасини имон билан қабул қилишни таклиф этаётгандир. Аммо шуни таъкидлашга ижозат этинг, ёвузлик, инсоний азоб-уқубатлар ва тинчликнинг йўқлиги муаммоси ҳақида гап кетганда, айнан шу дастлабки шартлар биз бошимиздан кечирган барчасини (балки яхшироқ!), объектив далиллар йўқлигига қарамай, биз бажонудил қабул қиладиган муқобил тасдиқларни ҳам тушунтиради.

Исроил-Фаластин можароси воқеалари, Афғонистон, Ироқ, Судан, Дарфур, Шимолий Кореядаги воқеалар ва 11 сентябр куни содир бўлган воқеалар нуқтаи назаридан инсоннинг туғма меҳрибонлигини талаб қила оламизми? Биз яқинда Шимолий Америка ва Европада кузатган қашшоқлик, ирқчилик, антисемитизм, ҳарорат кўтарилиши эффекти, даҳшатли тамагирлик ва очкўзлик каби глобал муаммоларга дуч келмоқдамиз. Баъзан менга бундай ноқулай саволлар, яъни инсон феъл-атвори ёки яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги саволлар олдида биз шунчаки ҳақиқатдан узоқлашиб, ҳаётнинг ҳақиқий муаммоларига тик қарашга имкон бермайдиган хаёлотларлар дунёсига қочиб, кўнгилхушликлар ва компьютер ўйинлари соҳасида яширинишга ҳаракат қилаётгандек бўлиб туюлади. Ўз идеалларидан воз кечган ва энди  бу дунёни яхшилашга ҳаракат қилмайдиган одамлар қанчалик кўп!

Дунёга Муқаддас Китобда келтирилган қарашларга қандай муқобиллар мавжуд? Қачонлардир биз таълим маърифатга олиб келади, деб ишонган эдик. Бу содир бўлдими? Табиийки, бу кўп соҳаларда содир бўлган, аммо таълим аслида юрагингизга тинчлик олиб келди ва сизни азоб-уқубатлардан ҳамда муносабатларни бузишдан қутқарди, деб айта оласизми? Таълим дунё халқларининг ўзаро тил топишишига ёрдам бераяптими?

Балки фан бизнинг муаммоларимизни ҳал қила олар? Балки биз ҳозир узоқроқ ва қулайроқ яшаётган бўлишимиз мумкин – лекин охир-оқибат ҳаммамиз ўлимга дуч келамиз. Илм-фан туфайли биз ўлимни мақбулроқ ва тинчроқ қабул қилишга муваффақ бўлдик – аммо илм-фан қалбимизнинг энг чуқур муаммоларини ҳал қилдими? Албатта йўқ!

Одатда сўзсиз қабул қилинадиган барча эътиқодлар ҳақида ўйлаб кўринг ва уларни Муқаддас Китоб тамойиллари билан солиштиринг. Агар ҳаётингизда мурожаат қилган ҳамма нарса ҳақиқатан ҳам ишлаётган бўлса, эҳтимол Масиҳ бўлган ва Яратувчингиз билан шахсий муносабатда бўлишингиз учун йўлни тозалаган Исога ишониш сиз учун зарурат эмас.

Эҳтимол, сиз ҳали ҳам изланаётгандирсиз. Ундай бўлса, сиз муқаррар равишда ўзингизни қутқара олмаслигингизни, “ўзингизга ёрдам бериш” ҳаракатлари гуноҳни ювишга олиб келмаслигини топасиз, деб ишонаман.

Фақат Худо томонидан гуноҳнинг ювилишини қабул қилиш орқали биз Яратувчимиз билан бўлган муносабатларимизда тинчликка эриша оламиз; бу тинчлик ҳаётга – ва ҳатто ўлимга –  Яратувчимиз, Худо билан яқин муносабатлардан келиб чиқадиган ишонч билан қарашга бизга имкон беради.

Пайғамбар Ишаё ҳар биримиз гуноҳни ювишнинг тўлиқ марҳаматидан баҳра оладиган келажак кунларни тасвирлаган:

Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган,

Чунки У мени танлаган.

“Йўқсилларга хушхабар етказсин,

Хаста қалбларга шифо берсин,

Асирларга озодлик эълон қилсин,

Зиндондагиларга эркинлик хабарини берсин” деб,

Эгам мени юборди.

“Эгамнинг марҳамат йилини,

Худонинг қасос оладиган кунини эълон қилсин,

Азадорларнинг ҳаммасини овутсин” деб,

Эгам мени юборди.

“Қуддусда нола қилаётганларга тасалли берсин,

Уларга кул ўрнига зеб–зийнат,

Аза ўрнига шодлик мойи,

Маъюс руҳ ўрнига мадҳия берсин” деб,

Эгам мени юборди.

Энди уларни “Эгамиз Ўз шуҳрати учун эккан кўчатлар,

Солиҳлик эманлари” деб аташади.(Ишаё 61:1-3).

Масиҳнинг ҳақиқий кунларини (Йамей Машиах) тасвирлар экан, Исо бу парчани Янги Аҳдда иқтибос қилиб келтиради.

Гарчи дунёда гўзалликлар ва яхшилик кўп бўлсада, кўпчилик бизнинг коинотимиз ахлоқан ва руҳан бузилган, деган фикрга қўшилади деб ўйлайман. Гуноҳни ювиш ҳаммасини ўз жойига қайтариш ва бутун инсоният учун шаломни тиклашга мўлжалланган.


Книга на Узбекском языке: - Исаия 53 комментарии  (Митч Глейзер)

Возможно, настало время обратиться к источникам и переосмыслить заново систему взаимоотношении с Творцом? Книга Исайя 53 комментарии поможет вам в странствовании по вопросам и ответам и раскроет по-новому главу из Танаха, которая может изменить всю вашу жизнь!

«Исайя 53. Комментарии» представляет сюжет Танаха понятным и простым языком, на практике поясняя как установить контакт с Богом. Эта книга предоставляет удивительный ключ, открывающий перед нами безграничные возможности личных взаимосвязей с Творцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак