Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) 1 bob

Роберт Чарльз Спраул. Худога қай тарзда манзур бўлиш мумкин - (1-боб ) Ўзбек тилида

Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) Audiokitob O'zbek tilida

        

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

1-боб  Нафис иноят

2 боб  Масиҳийлик ҳаётининг мақсади

3 боб  Фарзийларнинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинг

4 боб  Дунё билан кураш

5 боб  Тана билан кураш

6 боб  Шайтон

7 боб  Шайтон – туҳматчи

8 боб  Қўрқув ва айбдорлик мажмуи

9 боб  Ҳақиқий кечирим

10 боб  Шаҳвоний масиҳий

11 боб  Мағрурлик гуноҳи

12 боб  Ялқовлик гуноҳи

13 боб  Ёлғон гуноҳи

14 боб  Доктрина ва ҳаёт

15 боб  Ҳеч қачон таслим бўлманг


БИРИНЧИ БОБ

НАФИС ИНОЯТ

“Одамларни кўряпман, лекин улар юраётган дарахтларга ўхшайди” (Марк 8:24). Қанчалик ғалати ифодалаш-а. Кўзлари яхши кўрадиган оддий одамлар ёнларидан ўтаётган бошқа кишиларни юраётган дарахтларга ўхшатишмасди. Бироқ одамларни “юраётган дарахтлар” тарзида кўрган киши бошқача ҳолатда бўлган. У, биз кўриб турганимиздек, барча масиҳийларнинг Худо томон интилишлари ва Унга ёқишга интилишларини ўзида акс эттирган мутлоқ сўқирлик ва тўлақонли нигоҳ ўртасидаги чегарада бўлган.

Муқаддас Китобда Исонинг барча шифобахш мўъжизалари одатда бир зумдаёқ ва тўлиқ натижа кўрсатган. Исонинг Лазарни ўликдан тирилтиргани қисман бўлмаган. Қўллари қуриган одамнинг шифо топиши босқичма-босқич кечмаган. Одамлар кўплаб ҳолатларда бир зумдаёқ тузалиб кетганлар.

Шу боис Марк баён этган Хушхабарда ҳикоя қилинган парча ғайриоддий. У сўқир одамнинг икки босқичда тузалгани ҳақида:

Исо шогирдлари билан Байтсайда шаҳрига келди. Одамлар Исонинг олдига бир кўрни олиб келиб: “Унга қўлингизни теккизиб қўйинг”, деб ёлвордилар. Исо кўрнинг қўлидан ушлаб, шаҳардан етаклаб олиб чиқди. Сўнг кўзларига тупуриб, қўлларини унинг устига қўйди-да: - Бирон нарса кўряпсанми? – деб сўради. Кўр бошини кўтариб: - Одамларни кўряпман, лекин улар юраётган дарахтларга ўхшайди, - деди (Марк 8:22-25).

 Бу воқеа Худонинг нафис инояти ҳақида бўлиб, Масиҳнинг куч-қудрати ва марҳаматини намоён этади. Кўр одамнинг тақдиридан хавотирланган одамлар Исонинг олдига келганларида, У авваламбор “кўрнинг қўлидан ушлаб”, шаҳардан етаклаб олиб чиқди.

Бу кўринишни тасаввур қилинг-а. Шубҳасизки, Худонинг Ўғли бу одамни ўша жойнинг ўзида ҳам даволаши мумкин эди. Бироқ Исо уни оломондан нарига олиб кетди. У сўқир одамга шахсан хизмат қилди. Кўр одамнинг тузалиши бу воқеани спектаклни кўргандек кўришга ҳозирланган бекорчи ва қизиқувчанлар учун томоша бўлиши керак эмасди. Раббимизнинг Ўзи уни бошлаб кетган. Сўқир одамнинг ҳеч қачон бундай ишончли етакловчиси бўлмаганди. У йиқилиб тушишдан, тўқиниб кетишдан қўрқмади. Унинг қўлларидан Масиҳнинг Ўзи ушлаб олганди.

Агар Исонинг меҳрибонлик кўрсатиши шу билан якунланганида ҳам, ишончим комилки, шунинг ўзи етарли бўларди. Кўр одам бу ҳақда умрининг охиригача айтиб юрган бўларди. “У менга тегинди!” – у такрор-такрор шундай дейиши ва бутун ҳаёти мобайнида бу хотиралардан завқланиб юриши мумкин эди. Бироқ Исо бу билан тўхталиб қолмади. У навбатдаги қадамни ташлади.

Улар оломондан йироқлашганларида, Исо одатда туйғуларимизни таҳқирлайдиган бир иш қилди. У ўша одамнинг кўзига тупурди. Ҳозирда кимдир кўзларимизга тупурадиган бўлса, биз буни ўзимизни таҳқирлашга уриниш дея баҳолаймиз. Лекин Исо бошқа мақсадни – камситишни эмас, балки даволашни – кўзлаганди. У бу одамга тегиниб, ундан бирор нимани кўраётган-кўрмаётганини сўради. Айнан шу паллада ўша одам ёнидан дарахтга ўхшаш кишилар ўтаётганини кўрди. У ҳар қандай кўзи ожиз одам кўра олиши учун ўзида борини беришга тайёр бўлган манзарани кўрганди. Унинг нигоҳи парда билан тўсилгандек, хира эди – лекин у кўрди! У бир сония аввал умуман ҳеч нимани кўрмаётганди. Унинг кўзлари фойдасиз эди. У абадий зулматда яшарди. Бироқ энди ҳаракатланаётган шаклларни фарқлай оларди. У ёруғлик ва зулматни фарқлади. Унга янги олам очилганди. У энди қўлидан тутиб юрадиган етакловчига муҳтож эмасди. Энди у ҳассасини ташлаб юбориши мумкин эди.

Аммо Исо ҳали ҳаммасини тугатмаганди. У ўша одамга иккинчи марта тегинди ва унинг хира нигоҳлари тиниқлашди. Энди бу одам одамларни ва дарахтларни фарқлай оларди. Энди у бутоқлари шамолда енгил тебранаётган дарахтларнинг ҳаракатсиз турганини кўраётганди. У турли тарафларга кетаётган одамларни кўрарди. У баланд ва паст бўйли, семиз ва ориқ, кекса ва ёш одамларни фарқлай оларди. У аввал кўришга ожиз бўлган одамларнинг қиёфаларини кўрди. У олдинлари қаршисида ким турганини тушуниши учун уларни бармоқлари билан пайпаслаб чиқарди. Ҳойнаҳой, у одамларни ўзларига хос овозларига кўра фарқлаган. Бироқ у энди қўлларини чўнтагига тиқиб, ҳаммасини таниши мумкин эди, негаки уларни кўраётганди. Лекин у аввал Исони кўрди. Исо унинг учун кўра олишдек марҳаматли қобилиятнинг муқаддимаси бўлди.

Гарчи Муқаддас Китоб бу ҳақда гапирмаса ҳам, лекин собиқ кўр одамнинг фақат кўзларигина шифо топмади. Масиҳнинг тегиниши унинг қалбини даволади. Унинг тош юраги вужудий юракка айланди ва унда энди янги руҳий ҳаёт уриб турарди.

Биз унинг шифо топиши ҳақидаги воқеани масиҳийнинг руҳан қайта туғилиши ҳақидаги яна бир масал тарзида қабул қилмаслигимиз керак. Бу мўъжиза – Масиҳнинг ҳукмронлигининг ғаройиб кўриниши – амалда, вақтда ва маконда содир бўлди. Аммо бу ҳолат рамзий маънога эга. У эътиқодсиз одамларнинг руҳан янгилашини ифодалайди.

Муқаддас Китобда сўқирлик одамнинг тубанликка тушишини ифода этади. Биз сўқир бўлиб туғиламиз. Биз бу оламга худди руҳий зулматга киргандек кириб келамиз. Биз Худо Шоҳлигини тасвирлайдиган мавжудликни кўрмаймиз. Токи биз Масиҳга келмас эканмиз, кўзларимиз қалин тангачалар билан қопланиб, кўз гавҳарларимиз шунчалик хиралашадики, биз ҳатто дарахтларга ўхшаб ҳаракатланадиган одамларни кўришга ожизлик қиламиз. Худо Шоҳлигини кўриш учун, Худо севгисининг алоҳида инояти керак бўлади.

МУҚАДДИМА – РУҲАН ҚАЙТА ТУҒИЛИШ

Бизнинг Муқаддас Руҳдан қайта туғилишимиз кўзларимизни илоҳий дунё учун очадиган Худонинг раҳм-шафқатини ўзида акс эттиради. Бизнинг янги туғилишимизни фақат Худо амалга оширади. Сўқир одам фақат ўз хоҳиши билан кўра бошлаши мумкин бўлмаганидек, биз ҳам руҳий ҳаётимизни ўзимиз бошлашга қодир эмасмиз. Сўқир киши кўришга қарор қилиши мумкин, лекин шифо топмагунича кўра олмайди. Бу қодир Худонинг мустақил, бутунлай мукаммал, Ўз ҳукмронлиги билан бир зумдаёқ амалга оширган ишидир. Фақат Худогина ниманидир йўқликдан ва ўлимдан ҳаётни яратиши мумкин. Фақат Худогина инсон қалбини жонлантира олади. Худо одамга ҳаёт нафасини уфурганида, У буни босқичма-босқич эмас, балки бир зумдаёқ амалга оширади. У буни Муқаддас Руҳнинг биргина тегиниши билан содир этади. Бизнинг руҳан қайта туғилишимиз бир лаҳзадаёқ рўй беради.

Мен “бир зумдаёқ” деганимда, гарчи бу вақтда дарҳол юз берса ҳам, буни вақт билан мувофиқлигини назарда тутмайман. Мен бу сўз остида Унинг бевосита, қўшимча воситаларсиз ёки ёрдамчиларсиз иш қилаётганини назарда тутаман. (Лотинча “immediatuc” сўзи амалда “воситачисиз” деганидир).

Мен бетоб бўлиб қолганимда, иккита иш қиламан: ибодат ва дори-дармонлар. Мен Худодан дори-дармонлар ёрдамида шфо беришини, шифокорларнинг қўлини тўғри йўналтиришини ва алоҳида назар билан даволанишимни амалга оширишини сўрайман.

Исо сўқир одамни даволаганида, ҳеч қандай қўшимча воситалардан фойдаланмаган. Унга ҳеч қандай дори-дармонлар керак бўлмаган. Исо Ўз овози билан даволаши мумкин эди. Мени ушбу воқеада битта ҳолат ҳайратда қолдиради: Исо нега бу одамнинг кўзларига тупурган? Нега кўр одам Силоам ҳовузида ювинмаган? Мутлақо аёнки, шифонинг кучи тупукда ёки ҳовузнинг сувига боғлиқ эмас. Исо бошқа ҳолатларга бусиз ҳам ажойиб тарзда ёндашган. Унинг куч-қудрати бевосита ва бир зумдаёқ намоён бўлган.

Бу худди бизнинг қайта туғилишимизга ўхшайди. Биз сувга чўмишимиз керак. Аммо баптистериядаги сувда инсон қалбини поклаши мумкин бўлган сеҳрли суюқлик йўқ. Сув ундан ташқарида бўлган нималарнидир ифода этади, у бизни жонлантирадиган Тириклик сувининг тимсоли. Сув – Худонинг шифобахш кучи рамзи ҳисобланади, холос.

 Бироқ сўқир одамнинг шифо топганлиги ҳақидаги воқеада битта мазмунли чегара бор. Биз гарчи Худонинг мустақил кучи билан бир лаҳзадаёқ қайта туғилиб, зулмат салтанатидан ёруғлик шоҳлигига ўтсакда, аслида бизнинг покланишимиз навбатма-навбат кечади.

Биз руҳий ҳаётда қайта туғилганимизда, одамларни юраётган дарахтлар тариқасида кўрамиз. Бизнинг руҳий назаримиз ҳали ғира-шира. Биз аниқ-тиниқ кўра олмаймиз. Нигоҳларимиз ҳануз гуноҳ тумани билан қопланган. Аммо шундай кун келадики, бизнинг кўҳна одам бутунлай мағлубиятга учрайди. Шундай кун келадики, қалбимиз бутунлай покланиб, биз Масиҳнинг улуғворлигига тўламиз. “Покдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар Худони кўрадилар” (Матто 5:8) – масиҳийлар ўрта асрларда айнан шундай ҳолатни “хушбахт назар” деб атаганлар.

Бизнинг руҳий ҳолатимизни мукаммаллаштириш иши улуғланиш деб аталади. Улуғланиш бу ҳаётимизда содир бўлмайди. Покланиш тўлиқ ва мукаммал бўладиган самога тушиш дамларини кутишимизга тўғри келади. Ҳозир эса олдин кўришга ожиз бўлганларимизни кўра олсакда, барибир худди хира ойна ортидан кўраётгандек бўламиз.

Биз бу ҳаётда Масиҳга иккинчи марта ҳам тегинишимиз керак. Аслида учинчи, тўртинчи, бешинчи ва чексиз равишда зарур. Гарчи кўзларимиздаги тангачалар олиб ташланган бўлсада, лекин Исо барибир қўлларимиздан тутиб юриши керак.

Қайта туғилиш – бу йўлнинг бошланиши, холос. Бу омад ва омадсизликлар билан, улғайиш ва машаққатлар билан кечадиган йўл. Вақти-вақти билан ҳаракатимиз азобли даражада секиндек туюлади, лекин биз атрофимиздаги ҳамма нарса ҳайратомуз тарзда аниқ-тиниқ тус олмагунича, олдинга ҳаракат қилишга мажбурмиз. Бу иноятнинг майин тегинишидан бошланадиган ва Худонинг намоён бўладиган янги марҳамати сари мунтазам интиладиган ҳаётдир.

Юнон афсонасида Сизиф исмли фожеавий қаҳрамон бор. У илоҳларни ҳақорат қилгани учун жазо тариқасида абадий азобланишга ва бемаъни меҳнатлар қилишга маҳкум этилган. У улкан тошни тоғ тепасига итариб чиқариши керак бўлган. У бу тошни силжитиш учун бор кучини ишга солган. Бироқ ҳар сафар у чўққига етганида, тош яна тоғнинг пастига қайтиб тушаверган. Сизиф яна пастга югуриб тушиб, ҳаммасини бошидан бошлашига тўғри келган. Унинг саъй-ҳаракатларининг охири бўлмаган. У мағлубиятга маҳкум этилган.

Масиҳийлар баъзан ўзларини Сизиф каби ҳис этишади. Масиҳийлик ҳаётимиздаги жараён шунчалик секин туюладики, биз худди бир жойда депсиниб тургандекмиз, ғилдирак айланаверади, биз икки баробар зўр берамиз, аммо барибир муваффақияга эришмаймиз. Тасаввуримизда жодуланган айлана намоён бўлади. Бу айлана муқаддимасиз ва якунсиз яна ва яна такрорланади – абадий ва бемаъни такрорланиш.

Шимшўн қандай жазоланганини бир эслаб кўринг: у ўзининг куч-қудрати ҳақидаги сирни бевафо маъшуқаси Далилага ошкор этганидан сўнг, уни филистлар асирга олишди. Муқаддас Китоб унинг шармандали мағлубиятини шундай ҳикоя қилади:

Филистлар уни қўлга олиб, кўзларини ўйиб ташлашди. Сўнг Ғазога олиб кетиб, занжирбанд қилишди. Шимшўн зиндондаги тегирмон тошини юргизиб, ғалла янчар эди (Ҳакамлар 16:21).

Мен филистларда тегирмон тоши қандай кўринишда бўлганини аниқ билмайман, лекин Голливуд суратга олган, буюк ва қудратли исроилликнинг ролини Виктор Мэтьюер ўйнаган эски бадиий фильм ёдимда. Хотирамда шундай картина бир умрга сақланиб қолган: тегирмон тошини айлантириши керак бўлган ҳўкиз ўрнига чархга сўқир Шимшўн боғлаб қўйилган. Мен Виктор Мэтьюернинг бўш, шишадек қотиб қолган кўзларини, унинг тердан ялтираган билакларини эслайман. У ерда чуқур из қолдириб, ҳеч қаёққа кетолмасликка, чексиз равишда айлана бўйлаб юришга маҳкум этилган. Бу ҳолат мазмун-мантиқсиз айланишни ўзида ифода этади.

ДАВОМИ – ТАБАРРУКЛАНИШ

Бироқ масиҳийлик ҳаёти мазмунсиз бўлиши мумкин эмас. У айлана бўйлаб ҳаракатни такрорламайди. Масиҳийлик ҳаётининг йўли – тўғри чизиқ. Унда бошланиш, давом этиш ва якун бор. Унинг охирида асосий мақсад мавжуд – шон-шавкат. Барча борлиқни яратилишини бошлаб берган Худо Ўз халқи учун муайян мақсадга эга. Биз Масиҳнинг ушбу сўзларини эшитадиган кунга интиламиз: “Келинглар, Менинг севганларим, сизлар учун Отам тайёрлаб қўйган Шоҳликка киринглар”.

Биз ҳаворий Павлус билан биргаликда айтамиз: “Биродарлар, мен ўзимни ўша мақсадга етишганман деб ҳисобламайман. Ортда қолганларни унутиб, олдинга интиламан. Фақатгина ўша мақсадни кўзлайман-да, Худо мени Исо Масиҳ орқали чақириб, менга ато қиладиган самовий ютуқ томон интилмоқдаман” (Филиппиликлар 3:13-14). Масиҳийлик ҳаётида олий унвон бор, бошқача айтганда, энг олий унвон бор. Биз айлана бўйлаб юрмаймиз, балки олдинга интиламиз. Бизни мақсадга олиб борадиган тўғри йўлдамиз. Бизнинг йўлимиз – бу олдинга ҳаракатдир. Бир сўз билан айтганда, масиҳийлик ҳаётида тараққиёт бор.

Масиҳийликнинг мумтоз адабиёти вакили Жон Буньян ва унинг “Пилигрим саёҳати” асари ёдимизда. Пилигрим – бу само томон ҳаракатланадиган масиҳий. Унинг юксалиши елкасида олиб бораётган юк туфайли секин ва оғир бўлиши мумкин. У ҳар қадамда тўсиқларга учрайди. Унга Умидсизлик ботқоғи хавф солади, жаноб Дунёвий Донишманд қалб донолиги ҳаваслари тузоғига туширишга уринади.

Буньян ҳар бир масиҳийни йўлида кутиб турадиган кўплаб васвасалар ва тузоқларни яхши англаган. Аммо у масиҳийлик ҳаёти ҳақидаги ҳаётий муҳим ҳақиқатларни ҳам тушунган: биз барчамиз – саёҳатчилармиз ва олдинга борамиз.

Пилигрим – бу ҳамиша йўлда бўладиган одам. У йўл-йўлакай кўплаб жойларда бўлиб ўтади, у саёҳатчи, ҳаракатдаги одам. Саёҳатчи-масиҳий Қадимги Аҳддаги яҳудий каби чодир ёки палаткаларда яшайди. У ярим кўчманчи. У бу дунёда бир умрлик жойлашиб қолиши мумкин бўлган уйида ўтиргандек тўлақонли ҳис этмайди. Унинг учун ҳаёт – доимий кураш. У доимо оқар сувдан ичади. У барча имонлиларнинг отаси Иброҳим каби Худо ҳукмронлик қиладиган яхши мамлакатни излайди. Худонинг барча одамлари – дунёдаги пилигримлар ва саёҳатчилардир.

Барча масиҳийлар олдинга юришади. Бу жараён битта жойда туриб қолишимизга ҳеч қачон изн бермайдиган, бизда макон тутган Муқаддас Руҳ томонидан таъминланади. О, биз қувонч билан жойимизда тураверган бўлардик. Биз ҳаттоки чекинган бўлардик. Худонинг хочга михланганидан сўнг яширинган шогирдлар каби биз қўрқувдан бир-биримизнинг пинжимизга тиқилиб тоғ тепасида биқиниб олган бўлардик. Бироқ Исо бизнинг қолиб кетишимизга йўл қўймайди.

Ҳеч ким масиҳий бўлиб туғилмайди. Биз барчамиз табиатан вужудда яратилганмиз. Масиҳийлик ҳаёти бизнинг Муқаддас Руҳда қайта туғилишимиз билан бошланади. “Янгидан туғилган масиҳий” терминини қўллаш мумкин эмас. Унда илоҳиётчиликда дудуқланишга ўхшаш ортиқча лексика сезилади. Агар одам қайта туғилган бўлса, демак, у масиҳий. Агар у масиҳий бўлса, демак, янгидан туғилган. Масиҳий бўлмаган одам қайтадан туғилган одам бўла олмаганидек руҳан қайта туғилмаган киши масиҳий бўлиши мумкин эмас. Янгидан туғилган бўлиш Масиҳда Муқаддас Руҳ билан туғилишни англатади. Бу масиҳийлик ҳаётининг биринчи ва зарурий шарти. Шунингдек, у ўзида Масиҳдаги ҳаётнинг бошланишини билдиради.

Барча масиҳийча ҳаётни бир хилда бошлайди, биз барчамиз янгидан туғилганимиздан бошлаймиз. Янгидан туғилиш борасидаги тажрибамиз турлича бўлиши мумкин, лекин ҳар бир кишининг руҳан туғилиши далили зарурий шарт ҳисобланади.

Шуни унутмаслик муҳимки, эътиқодсизликда кечган аввалги ҳаётида бир хил тажрибага эга бўлиб, ўз масиҳийлик ҳаётларини бир хилда бошлаган иккита ўхшаш одам йўқ. Айрим одамлар беш ёшида қайта туғилишади, баъзилар – эллик ёшида. Айримлар имон-эътиқодга қаттиққўл ва интизомли муҳитдан кириб келишади, бошқалар – бетартиб ва бебош ҳаётдан. Биз турли гуноҳлар билан курашамиз, биз ўзимизда турлича юк олиб юрамиз.

Бизлардан айримлар ўзларининг имонга келган кун ва соатларини билишади. Бошқаларда қачон туғилганлари ҳақида ўта мавҳум тасаввур бўлиши мумкин. Билли Грэм Мардохей Хэм ташкил этган йиғилишда Масиҳни учратгани ҳақида ҳикоя қилади. Рут Грэм ўзининг имонга келган санасини аниқ белгилай олмайди. Баъзилар имонга келганларида йиғлашса, бошқалар қувончдан кулишади.

Худога юзланишда барча бир хил ҳиссиётни бошидан кечириши керак дея хато ўйлашади. Тўсатдан ва ёрқин мурожаатни қабул қилган кишилар ўзининг руҳий туғилиш санаси ва соатини айта олмайдиган одамларга ишонишмайди. Камроқ ҳиссиёт билан имонга келган одамлар ўзларининг ёрқин ва кутилмаганда бошдан ўтказган кечинмалари ҳақида ҳикоя қилувчиларнинг ҳаяжонига тушунишмайди.

Биз одамларни турли вақтда ва турлича усуллар билан имонга келтирадиган Муқаддас Руҳнинг ишини улуғлашимиз лозим. Қачон ёки қаерда имонга келганимиз муҳим эмас. Асосийси – бизнинг имонга келганимиз. Агар биз Руҳдан туғилган бўлсак, Масиҳда бўлганларнинг барчаси билан биродар ва опа-сингиллармиз.

Павлус айтади:

Ахир,сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин. Ахир, биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди (Эфесликлар 2:8-10).

Ва бу ўринда биз барчамиз тенгмиз. Бизлардан ҳеч ким ўзини Худога юзлантириш ҳолатида эмасмиз. Фақат Худо бизни руҳий ҳаётга келтириши мумкин. Биз барчамиз Исо Масиҳнинг ижоди ҳисобланамиз. Исо – Бош Уста. Уни иши хуноб қилмайди, бир хил ҳам эмас. У бизни поклаганида, шахсиятимизни ёки ўзига хослигимизни бузмаган. Ҳар бир масиҳий ўзида Масиҳ ишлов берган ноёб санъат асарини намоён этади. Ҳар бир покланган одам – дурдона.

Исо Ўз ишини конвейер усулида бажармайди. У чексиз машаққат ва диққат-эътибор билан ҳар биримизни алоҳида шакллантиради ва ясайди. Биз қачондир бир имонлининг машинасига ёпиштирилган қоғозни кўргандик: “Илтимос, менга сабр-тоқат билан ёндашинг. Худо мени шакллантиришни ҳали тўлиқ якунламади”.

Покланиш ҳам жараён ҳисобланади, бунинг устига, доимий. Сизга бир зумдаёқ покланишингизни ваъда берадиганлардан нари қочинг. Бундай ваъда остида сохта таълимот яширинган. Бу таълимот перфекционизм атамасини олиб, масиҳийлик даврасида ўзининг ҳаётчан эканини исботлаган. Бу таълимот ҳаворийлари айрим одамлар ҳатто шу оламда ҳам руҳий баркамолликка эришишларини уқтиришади. Улар бизга “иноятнинг иккинчи иши”ни, бир лаҳзадаёқ покланишнинг “иккинчи марҳамат”иини ваъда қилишади. Бундай мураббийлардан нарига қочинг.

Масиҳий бўлганимга эндигина бир неча ой тўлганида, бир лаҳзадаёқ покланиш ҳақида таълим берадиган бир одамни учратиб қолдим. У менга қўлини қўйиб, мен ўша иккинчи марҳаматни олишим учун ибодат қилишга тайёрлигини билдирди. Менга бу ўта қизиқарли бўлиб туюлди. Ҳали ҳам гуноҳ қилишда давом этаётганим, мен ёш масиҳийни, қаттиқ қайғуга соларди. Мен ҳаётимнинг қайсидир жабҳаларида ажойиб ғалабаларга эришдим, баъзиларида мағлубиятга учрадим. Мен энди мендаги тана ва Муқаддас Руҳ ўртасида кураш бораётганини аниқ-тиниқ англаб турардим.

Мен руҳоний билан биргаликда бир лаҳзадаёқ покланиш ҳақида ибодат қилдим. Бироқ ҳеч нима юз бермади. Иккинчи марҳамат мени четлаб ўтди. Масиҳийлик ҳаётининг илк палласида ўз вақтини тўлиқ мукаммалликка эришиш учун бағишлаган Мартин Лютер айтганди: “Агар қачондир роҳиблик ҳаётининг қатъий талаблари орқали самога етишмоғи мумкин бўлган одам яшаган бўлса, бундай одам мен бўлишим керак эди”. Мен ўшанда, иккинчи марҳаматни зўр бериб излайдиган одам бор бўлса, ўша одам мана мен бўламан, деган хаёлга борганман.

Ҳалиги руҳоний эса гуноҳларим менинг гуноҳ тўридан қутулишимга халақит бераётганига ишончи комил эди. Мен сеҳрланган доирага тушиб қолгандим. Бу руҳоний амалда гуноҳдан озод бўлиш имкониятини қўлга киритишим учун энг аввало гуноҳдан қутулиш зарур эканини айтганди. Бошқача айтганда, иккинчи марҳаматни олишимдан аввал иккинчи марҳаматни олишим керак эди.

Бу умидсиз вазиятдан чиқишимга бошқа бир хизматчи ёрдам берди. Мен тез орада гўё бир зумдаёқ покланиш келтириши мумкин бўлган иккинчи марҳамат фирибгарлик эканини тушуниб қолдим.

Мен кейинчалик мукаммал покланишга эришганларини таъкидлаган иккита одамни учратиб қолдим. Уларнинг масиҳийлик ҳаёти тўлиқ муваффақиясизликка учраганди. Агар одамлар мукаммал покланишга эришганларига ўзларини ишонтирмоқчи бўлсалар иккита танловдан биттасини қилишлари керак: Худо талабларини бажариш ҳолатида бўлиш учун уларни чеклаш керак ёки ўзининг руҳий камолоти баҳосини кескин кўтариб юбориши шарт.

Бироқ бу вариантлардан ҳар бири – солиҳ киши учун ажал тузоғидир. Худо қонунларини чекланиши Унинг муқаддаслигига тажовуз ҳисобланади. Ўзига ортиқча баҳо бериш – ўз-ўзини бутунлай алдаш ва учига чиққан мағрурликдир.

Покланиш учун шунчаки қўл уришдан кўра анча кўпроқ саъй-ҳаракат талаб этилади. Қайта туғилиш чиндан ҳам бир лаҳзадаёқ рўй беради. Оқлашиш ҳам – бир зумда. Бироқ покланиш бир умрлик жараён ҳисобланади. У қаттиқ курашни ва улкан миқдордаги тўсиқларни енгиб ўтишни талаб этади. Ушбу жараённи Буньян китобидаги саёҳатчи хавф-хатарга дучор бўлиб, кўплаб тузоқларни айланиб ўтиши керак бўлган саргузаштлар билан таққослаш мумкин. Биз ҳам қора тунлар, ажал водийси сояси, васваса ва истак-ҳаваслар саҳросидан ўтишимизга тўғри келади.

Аммо бу саёҳатда битта таскин бор: Масиҳ ҳамиша ёнимизда бўлишга ва ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишимиз учун ёрдам беришга ваъда қилган. Раббимиз бошлаган ишини охирига етказади. У атрофимиздаги одамлар дарахтга ўхшаш бўлиб туюладиган босқичда бизни ташлаб кетмайди.

Йўқ, Худо бизнинг мутлоқ бахт-саодатли бўлишимизни ва руҳан улғайишимизни истайди. У Худонинг Ўзини тобора кўпроқ англаб, Унга манзур бўлиш учун интилишимизни хоҳлайди. Худо Унга манзур бўлишликда қувонч топишга бизни ўргатмоқчи бўлади. У ўша кўзи очилган сўқир каби кўра олиш қобилиятига эга бўлишимизни, бу оламни қандай ҳаракат қилиш ва оламни тушунишда ўзгаришимизни истайди. Онгимиздаги ўзгаришимиз ва улғайишимиз муқаддас Худога қандай манзур бўлишни янгича даражада тушунишга олиб боради. Худога қандай манзур бўлишни тушунишда улғайишимиз бизнинг покланишимиз ҳамдир ва китобимиз айнан шу мавзуга бағишланган.


Книга на Узбекском языке: - Как угодить Богу (Ричард  Чарльз Спраул)

Книга доктора Спраула вводит нас в круг размышлений о том, что такое жизнь, угодная Богу. Содержанием такой жизни является полное и совершенное покаяние, верность Богу и Его заповедям в большом и малом, абсолютное послушание, требующее посвящения Ему всего себя, беспощадная борьба с ветхим человеком в себе, стремление к освящению и исполненности Духом Святым.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак