Роберт Чарльз Спраул. Худога қай тарзда манзур бўлиш мумкин - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Сўзбоши
1-боб Нафис иноят
2 боб Масиҳийлик ҳаётининг мақсади
3 боб Фарзийларнинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинг
4 боб Дунё билан кураш
5 боб Тана билан кураш
6 боб Шайтон
7 боб Шайтон – туҳматчи
8 боб Қўрқув ва айбдорлик мажмуи
9 боб Ҳақиқий кечирим
10 боб Шаҳвоний масиҳий
11 боб Мағрурлик гуноҳи
12 боб Ялқовлик гуноҳи
13 боб Ёлғон гуноҳи
14 боб Доктрина ва ҳаёт
15 боб Ҳеч қачон таслим бўлманг
Доктор Спраулнинг ушбу китоби Худога манзур ҳаёт нима эканлиги ҳақида мулоҳаза юритишимизга ундайди. Ушбу китоб тўлиқ ва мукаммал тавба, Худога ва Унинг катта-кичик амрларига садоқат, Унга бутун борлиғини бахш этишни талаб этадиган итоатгўйлик, кўҳна одамнинг ўзи билан шафқатсиз кураши, покланишга ва Муқаддас Руҳ билан тўлишга интилиш мавзуларини ўзида мужассамлаган.
Асар Чак Грин,
Дейл ва Жойс Линдерга,
Худога қай тарзда манзур бўлишни
биладиган одамларга бағишланади
СЎЗБОШИ
Шу пайт осмондан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир. Ундан ниҳоятда мамнунман”, деган овоз келди (Матто 3:17).
Худо Янги Аҳдда тўғридан тўғри, эшитиладиган тарзда уч бора гапиради: Исони чўмдирилишида (Матто 3:17; Марк 1:11; Луқо 3:22), Исо қиёфасининг ўзгариши чоғида (Матто 17:5; Марк 9:7; Луқо 9:35) ва Исонинг Қуддусга тантана билан келганидан сўнг Отага мурожаати пайтида (Юҳанно 12:28). Худо дастлабки иккита ҳолатда Ўз Ўғлидан мамнун эканини билдиради. Қандай қўллаб-қувватлаш яхшироқ бўлиши мумкин? Ҳар бир масиҳий Худо унинг ҳатти-ҳаракатларидан мамнун эканини эшитишни истайди. Биз Уни улуғлаб қувонамиз. Биз Покловчимизга ёқишга уриниб шодлик туйғусини ҳис этамиз. Биз масиҳийлик ҳаётимизда барчасини Худога манзур бўлиб яшаш истаги билан бошлаймиз. Бироқ йўлимизда кўплаб тўсиқлар учрайди. Биз Худога ва ўзимизга манзур бўладиган ниманидир танлашга тўғри келадиган вазиятлар билан тўқнашамиз.
Бизга барча бу тўсиқларни енгиб ўтишимиз учун ёрдам керак. Масиҳийнинг бутун ҳаёти амалда кураш билан ўтади. Биз навбатдаги плацдармни забт этамиз, сўнгра эса орқага чекинамиз. Биз шиддат билан юқорига интиламиз, лекин баъзан шайтон ҳаракатимизга халақит бериш учун йўлимизга нимадир тўкиб ташлагандек бўлиб туюлади. Навбатдаги тепаликни эгаллаганда, биз худди болалар каби, ҳатто қимирлашга ҳам қўрқамиз. Бироқ эгалланган тепаликда титраб турган Ўз фарзандларини қўллаб-қувватлайдиган ва агар бардош беролмай, йиқилгудек бўлсак Ўзининг ишончли қўллари билан бизни ушлаб олишга тайёр Самовий Отамиз бор.
Мазкур китобдан масиҳийлик ҳаётини амалий бошқарувда фойдаланиш мумкин. У салмоқдор илмий асар эмас, балки биз олиб бораётган курашда ёрдам беришга уринишдир, холос.
Китобни ёзиш ғояси Худога манзур бўлишни истайдиган масиҳийларга ҳамиша кўмак беришга интиладиган ноширим доктор Уэнделл Хоулига тегишли.
Унга, шунингдек, Морин Бучман хонимга бу ишимни тайёрлашда ва ёзилишидаги иштироки учун қизғин миннатдорчилигимни билдираман. Бундан ташқари, энг шафқатсиз муҳарририм - қўлидаги даҳшатли қизил қалам ҳамиша қатъий ва ишлашга тайёр турадиган рафиқам Вестига ташаккур айтаман.
Орландо, 1987
Книга на Узбекском языке: - Как угодить Богу (Ричард Чарльз Спраул)
Книга доктора Спраула вводит нас в круг размышлений о том, что такое жизнь, угодная Богу. Содержанием такой жизни является полное и совершенное покаяние, верность Богу и Его заповедям в большом и малом, абсолютное послушание, требующее посвящения Ему всего себя, беспощадная борьба с ветхим человеком в себе, стремление к освящению и исполненности Духом Святым.