Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) 11 bob

Роберт Чарльз Спраул. Худога қай тарзда манзур бўлиш мумкин - (11 боб) Ўзбек тилида

Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) Audiokitob O'zbek tilida

        

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

1-боб  Нафис иноят

2 боб  Масиҳийлик ҳаётининг мақсади

3 боб  Фарзийларнинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинг

4 боб  Дунё билан кураш

5 боб  Тана билан кураш

6 боб  Шайтон

7 боб  Шайтон – туҳматчи

8 боб  Қўрқув ва айбдорлик мажмуи

9 боб  Ҳақиқий кечирим

10 боб  Шаҳвоний масиҳий

11 боб  Мағрурлик гуноҳи

12 боб  Ялқовлик гуноҳи

13 боб  Ёлғон гуноҳи

14 боб  Доктрина ва ҳаёт

15 боб  Ҳеч қачон таслим бўлманг


ЎН БИРИНЧИ БОБ

МАҒРУРЛИК ГУНОҲИ

Карл Барт бир пайтлар йўлдан озган одам барча гуноҳларни келтириб чиқарадиган учта асосий гуноҳга эга эканини қайд этганди. Улар мағрурлик (hubris), ялқовлик ва ёлғон. Барт ўз баҳолашида қанчалик ҳақ – бу баҳсли масала, аммо бу гуноҳлар учлиги чиндан ҳам ўта жиддий эканлиги мутлақо аён. Улар ҳақиқий солиҳликка эришиш йўлидаги барча ҳаракатларимизни барбод қилишга уриниб, турли хил қиёфаларда ўзларининг мажруҳ бошларини кўтаришади.

Биз мазкур бобда улардан биринчисини – мағрурликни кўриб чиқамиз. Ҳойнаҳой, мағрурлик мавзуси ҳақида сўз борганда, Муқаддас Китобнинг ушбу мумтоз иқтибосларидан бири энг кўпроқ келтириб ўтилса ажаб эмас: “Мағрурликнинг ортидан ҳалокат келади, такаббурликдан сўнг эса одам қоқилади. Такаббурлар билан ўлжа бўлишгандан кўра, камтарин бўлиб, камбағаллар орасида яшаш яхшироқ” (Ҳикматлар 16:18-19).

Мағрурлик ҳалокатга етаклайди. Ҳалокат – бу ҳамма нарсанинг барбод бўлиши. Одамлар салтанат ва обрў-эътибор яратиб, анча юқорига кўтарилганча олдинга ҳаракат қилишлари мумкин. Бироқ буларнинг аввал соғлом бўлган пойдеворини мағрурлик емирадиган бўлса, ҳаммаси қулаб тушади. “Мен адои тамом бўлдим” – бу қулаганларнинг аянчли ингроғи. Бу ҳалокатга учраганларнинг юракни эзадиган фиғонидир.

Бир куни эрталаб менда мағрурлик билан боғлиқ ғалати ҳодиса рўй берган. Биз эрталаб тонгда рафиқам билан супермаркетга йўл олдик. Биз автомашиналар тураргоҳига кирганмизда, Веста менга деди: “Умид қиламанки, сен мени машинадан чиқишимга мажбур этмассан. Биласан-а, менда ўз қадр-қимматим туйғуси бор”. У машинадан чиқишни истамади, негаки эрта тонг бўлгани боис ўзи хоҳлагандек кўринишга эга эмасди. Унинг устида эркакларнинг катта иссиқ машғулот кийими бўлиб, пардоз-андоз қилмаганди. Ҳали сочларини тартибга келтирмаганди. “Менда мағрурлик бор”, - деди у. Мен унинг кийимига қараб, шўх табассум билан сўрадим: “Сен нега бундай кийиниб олдинг?” Рафиқам шу тобда бошимга китоб билан тушириб, бир пайтлар Лютер хотини Кэти фон Бор ҳақида айтган гапларнинг ҳақлигини исботлашга тайёр эди: “Агар Худо менга мулойим хотин беришни истаганида, уни тошдан йўнишига тўғри келган бўларди”.

Бироқ Веста айтган мағрурлик Муқаддас Китоб мазмунида келтирилган мағрурликдан фарқ қилади. “Ўз ишидан мағрурланиш” ёки “иложи борича яхшироқ кўриниш” истагида аҳмоқона ҳеч нима йўқ. Буларнинг бари инсон қадр-қимматига тегишли ва ўз ишини сифатли бажариш истагида ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Сифатга интилиш гуноҳ эмас, фазилат ҳисобланади. Яхши бажарилган ишдан мағрурланиш – ундан қониқиш ҳис қилишни билдиради. Худо Ўзининг қилган ишларига қараб айтган: “Яхши”. Худо ҳалокатга олиб келадиган димоғдорликка берилиб кетмаган. Ҳикматлар такаббурли руҳ, сабрсиз димоғдорли руҳ мағрурлиги ҳақида сўзлайди. Такаббурликда қўполликнинг биз осонгина пайқаб оладиган аломатлари бор. Биз Каломда Худога қарши ишлар ҳақида огоҳлантиришлар берилганини ёдлаймиз: “Олти нарсадан Эгамиз нафратланади, етти нарсадан У жирканади. Булар: манманлик нигоҳи... “(Ҳикматлар 6:16-17а).

Манманлик ва димоғдорликдан туғиладиган вайронкор мағрурлик инсоният тарихидаги барча ҳалокатли кўринишларда намоён бўлган. Илоннинг васвасасига шундай сўзлар ҳамроҳлик қилган: “...Худога ўхшаб қоласизлар” (Ибтидо 3:5). Сифатга интилиш – бошқа масала. Худо билан тенг даражага кўтарилишга интилиш – бутунлай бошқа масаладир.

Ҳукмронликка ва одамларга таъсир кўрсатишга интилиш чегара билмайди. Биз барчамиз жамиятда юқори ўринни эгаллаш васвасасига берилганмиз. Биз фикрларимиз ҳаттоки хато бўлса ҳам уни бошқаларга сингдириш имкониятига эга бўлишни истаймиз. “Мен шундай дедим” – бу фақатгина Худонинг забонидаги мутлоқ амалий далилдир.

Худо каби бўлиш васвасаси биз тасаввур қилганимиздан ҳам кўра кўпроқ мавжуд. Биз қонун талабларига қаршилик қиламиз. Қудратли ҳукумат бизга ўз талаб ва чекловларини билдирганида минғирлаймиз. Бизга чекловлардан, жавобгарликлардан озод бўлиш бўлиш ёқади.

МУСТАҚИЛЛИККА ИНТИЛИШ

Озодлик чиндан ҳам қимматбаҳо маҳсулот. Бироқ бизнинг озодлигимиз муайян чегараларга эга. Гап шундаки, биз чиндан ҳам муайян чегараларга ва муайян мажбуриятларга эгамиз. Биз Худога тўлиқ ҳисобдормиз. Бизга хоҳлаган ишимизни қилишга шунчаки рухсат бериб қўйилмаган.

Яқинда бир дўстим билан машинада кетаётгандик. Тўсатдан бошқа йўналишдан кетаётганимизни пайқаб қолдик. Чорраҳадаги белги билдириб турарди: “Бурилиш йўқ”. Дўстим узоқ ўйлаб ўтирмай машинасини бурди-да, орқа йўналишга қараб ҳайдади. Мен унинг йўл қоидасини бузганига эътироз билдирганимда, у шундай деди: “Роберт, наҳотки сизни ўша металл белги қўрқитиб юборган бўлса?”

Унинг сўзлари қонун устидан масхара бўлиб эшитилди. Мен шу заҳотиёқ дунёдаги ҳукуматларга бўйсуниш ҳақидаги Муқаддас Китоб амрини эсладим. Албатта, фуқаролик қонунчилиги кўпроқ даражада бюрократик бебошликни акс эттирадиган дамлар бўлади, бироқ биз бутунлай қонунсизликдан қочишга даъват этилганмиз. Менинг қонунга бўйсунишим металл белгига эмас, энг аввало, Масиҳга итоатдир. У Худо ўрнатган ҳокимиятларга бўйсунишга тайёрлигим аломатидир.

Албатта, масиҳийлар фуқаролик ҳокимиятига бўйсунмасликлари, ҳатто рад этишлари зарур бўлган вазиятлар юзага келади, бироқ фуқаролик итоатсизлигининг бундай кўринишлари адолат ва заруриятга асосланган бўлиши шарт. Қонун қандайдир ноқулайликни акс эттиргани учунгина унга бўйсунмасликка ҳақли эмасмиз. Биз ўз итоатсизлигимиз билан ўзимизни қонундан устун қўйган бўламиз, бу эса ўз-ўзидан вайронкор мағрурликнинг аломати ҳисобланади.

Худога ўхшаш бўлишга интилиш – мана қонундан юқори бўлишга интилишнинг моҳияти нимадан иборат. Бу мустақилликка бўлган интилиш. Мустақиллик (autonomy) сўзма-сўз “ўзича қонун” маъносини билдиради. Бутунлай мустақил бўлишга интиладиган одам, - ўзи қонун бўлишга интиладиган одам. У ҳеч кимга тобе бўлишни истамайди.

Аммо бу ўринда биз эҳтиёткор бўлишимиз керак. Мустақилликдан қочиш одамнинг ўзини қулликка топширишга розилигини англатмайди. Каломда бошқарувнинг ўз жавобгарлик тизими бўлган турлича тоифалари келтирилган. Болалар ота-оналарига, ишчилар – иш берувчига, қўйлар – ўз чўпонига, талабалар – ўз ўқитувчисига бўйсунишлари шарт. Биз барчамиз бирор-бир ҳукмронликни амалга оширадиган ёхуд унга бўйсунувчан инсоний ўзаро муносабатларнинг қандайдир тоифасига тааллуқли бўламиз.

Бироқ Худо бизга озодлик берадиган жойларда бизни ўзига бўйсундиришга уринадиган ниқобдаги мустабидлардан эҳтиёт бўлишга тўғри келади. Ота-оналар ўз фарзандларининг ёки ўқитувчилар ўз талабаларининг ҳукмбардорлигига бўйсунишдан бош тортишлари манманлик белгиси ҳисобланмайди. Гап бу ерда “ҳисобот беришга мажбурлик” ҳақида эмас, балки бошқа одамларни бшқаришга интилиш ҳақида бормоқда.

Мен ҳамиша “масъулиятли” бўлиш ҳақида гапирадиган одамлардан чўчийман. Бунинг остида кўпинча одамларни бошқариш истаги ётади. Бу назорат қилишнинг ақл доирасидан ташқаридаги севимли воситасидир.

Мен бир пайтлар хусусий иш фаолияти юритадиган одам билан гаплашиб қолгандим. У шундай деганди: “Мен чўмилаётиб, маслаҳат кенгашини ўтказаман”. Бу билан у президент ва компаниянинг хўжайини сифатида бошқалардан устун эканини айтмоқчи бўлганди. Албатта, у бошлиқ сифатида барчани ўз қўлида ушлайди, бироқ бу ҳол унинг ҳеч кимга ҳисоб бермаслигини англатмайди. У банкка ҳисобот беради. У ўз штатининг қонунлари олдида жавоб беради. У ўз жамоатининг чўпони ва оқсоқолларига ҳисоб беради. У Худога тўлиқ ҳисб беради. Аммо у ўз котибасига ҳисобот бермайди, котиба ишхонада унга бўйсунади.

Масиҳий кимнинг ҳукмронлиги остида эканини англаб етиши жуда муҳим, ана ўшанда бу ҳукмронликка тайёргарлик руҳи билан бўйсунади. Руҳоний хизматни қабул қилиш маросимида Худо олдида ўз жамоатининг бошқарувига бўйсунишга тантанавор аҳд қилади. Аммо биз жамоат менинг виждонимни жавобгар этолмаслигини англаб турамиз. Виждоним фақат Худога бўйсунади. Агар менда жамоат қоидаларига нисбатан қандайдир эътирозим бўлса ва жамоатга ёки Худога бўйсуниш борасида танлов қилишим керак бўлса, мен Худога итоат қилишим шарт. Агар менинг келишмовчилигим жамоатнинг бирлиги ва тинчлигини бузадиган даражага етиши мумкин бўлса, бу ҳолда ундан тинч йўл билан чиқиб кетиш менинг бурчим ҳисобланади.

Меҳнат муносабатлари ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Мен токи виждоним ўз раҳбариятимга бўйсунмасликни талаб қилмагунича, унга итоат қилишга мажбурман. Агар бундай итоатсизлик раҳбариятимга ёқмаса, бошқа жойдан иш қидиришимга тўғри келади.

Биз бундай вазиятга тушиб қолганимизда, қалбимиз ўйларини тадқиқ этиб, эътирозларимиз чиндан ҳам тақводор виждонга асосланганига ишонч ҳосил қилишимиз лозим. Мағрур қаршиликни иккиюзламачиликнинг руҳий ёпинчиғи билан жуда осон ниқоблаш мумкин.

МАВҚЕГА ИНТИЛИШ

Бизнинг мағрур ҳолатимизда бизга нисбатан беҳурматликдан ортиқроқ азоб йўқ. Биз атрофимиздаги одамларнинг муайян ҳурмат-эътиборига эришиш учун ишлаймиз. Бизга нисбатан ҳурмат билан ва ҳолатимизга мувофиқ ёндашишларини хоҳлаймиз. Вазиятга интилиш америкача ҳаёт тарзининг ажралмас қисми ҳисобланади. Лекин унинг Америка билан чекланиб қолмаслиги мутлақо аён. Бу умуминсоний омил. Менеджер ўзида хизмат хожатхонаси калитини сақлаб юриш ҳуқуқига эга бўлгани сингари, ибтидоий қабила сардори ҳам ўз бошида қўшимча патларни тақиб юриш ҳуқуқини шундай иштиёқ билан ҳимоя қилади.

Мен Амстердамнинг Эркинлик олийгоҳига ўқишга кирганимда, ўқитувчиларимизнинг барча даражалари кўрсатилган расмий рўйхатни беришди. Агар ўқитувчи олий тоифага тегишли бўлса, унга “Жаноб олийлари” каби муайян даражаларини қўшиб мурожаат қилиш керак бўларди. Агар унинг илмий даражаси бўлса, “Ҳазрати олийлари”ни эслатувчи унвонни қўшиш лозим эди. Агар у бошга қўл қўйиб, фотиҳа берадиган даражага эришган бўлса, “ҳазрат”га айланарди. Барча бу унвонлар анчайин қўпол эди. Бу унвондор шахслардан бирортасига ёзиладиган мактубдаги жой икки қаторни эгалларди. Барча унвонларни ёзмаган талабанинг аҳволига эса асло ҳавас қилиб бўлмасди.

Менинг фикримча, барча бу тизим – ўз ҳаётимда кўрган барча тизимлар орасида энг бемаъниси эди. Уни юқори тезлик шосседаги автомобиль ҳаракати билан таққослаш мумкин эди. Фольксвагенлар мерседесларга йўл бўшатиб беришлари керак. Мен бир пайтлар светофор қаршисида турган юк машинаси ёнидаги велосипедчини токи йўлдан чиқариб юбормагунича аста-секин туртиб борганлигига гувоҳ бўлганман. Ва бу ҳолат велосипедчи унга йўл бермагани учунгина келиб чиққанди.

Мавқега эгалик қилиш кайфияти, афсуски, юқумли. Мен бир муддат ана шу шароитда яшаб, ўз номимга, De Heer Спраулга (Жаноб Спраулга) аталган мактуб олдим. Афтим буришди. “De Heer!” Мен каттароқ ҳурмат-эътиборга муносибман-ку! Ўзимни худди вақтинчалик одамга мурожаат қилишгандек ҳис этдим. Ва тўсатдан ана шу тузоққа – унвонлар билан боғлиқ ўйинга тушиб қолганимни тушундим.

Мен унвонлар билан боғлиқ ўйинлар Амстердамда қолиб кетишини жуда истардим. Аммо бундай бўлмади. Яқинда ўғлим билан катта бир дўконда бўлгандим. Биз заргарлик маҳсулотлари қўйилган жойда тўхтадик. Мен “Ролекс” соатларига ҳавас билан тикилиб қолдим. Сўнгра ўғлимга айтдим: “Мен шундай соатим бўлишини хоҳлайман”.

Ўғлим ҳайрон бўлди. “Мени эшитинг, дада, - деди у. – Мен ҳаётингизга қандайдир қулайлик олиб кирадиган нарсалар учун пул сарфлашингизни тушунишим мумкин, аммо фақат ҳашамат учун харид қилишнинг нима кераги бор?”

Унинг сўзлари юрагимга ботди. Эстетика ҳақида гапиришга шайландим. Унга айтмоқчи эдим: “Бу шунчаки гўзаллик масаласи. Менга чиройли буюмлар ёқади”. Бироқ гапларим ярим ҳақиқат бўлиб қоларди. Мен чиндан ҳам чиройли нарсаларни ёқтираман. Санъатни севаман. Аммо қалбимнинг туб-тубидан “Ролекс” бу тоифага тааллуқли эмаслигини биламан. Ўғлим ҳақ эди: мен “Ролекс” атамасига ва шу атама остидаги барча нарсаларга мафтун эдим. Бу соатлар жамиятдаги муайян ўриннинг белгиси эди ва буни тан олмаслик учун ўзимда “фахр” туйғусини деярли ҳис этмасдим.

Филиппиликларга Мактубнинг 2-бобидаги kenosis (одамлар олдига хўрланиш учун тушиб келиш, Худонинг ўз-ўзини чеклаб қўйиши) учун бағишланган буюк мадҳияда қимматли панд-ўгитлар берилган. Ҳаворий Павлуснинг сўзларини тингланг:

Ҳеч бир ишни худбин ниятда қилманг, шуҳратпараст бўлманг, аксинча, камтарлик билан бошқаларни ўзингиздан юқори деб билинг. Фақат ўзингизнинг эмас, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланг (Филиппиликлар 2:3-4).

Павлус бу мадҳияда бизга қийин шартни бажаришни таклиф этади. Биз барчамиз ўз қадр-қимматимиз билан оворамиз, бу ерда эса бизни бошқаларни ўзимиздан юқори баҳолашга даъват этишмоқда. Бу таклиф биз мақбул деб ҳисоблайдиган қоидаларга мутлақо қарама-қарши. Одатда биз атрофдагилардан кўра ўзимизни яхшироқ деб ҳисоблашга мойилмиз ва атрофдагилар бизни ўзларидан ҳам ортиқроқ даражада қадрлашларини истаймиз.

Бу бизнинг илоҳлар каби бўлишдек ўша илк васвасанинг бир қисмидир. Америка фильмида Индиана штатидаги мўъжазгина бир шаҳарда янги мураббий ролини ўйнайдиган Жин Хакман мактабда баскетболга ҳаддан зиёд эътибор қаратилаётгани ҳақидаги айбловга жавоб қайтаради. Унинг рақиби жамоа ўйинчиларига худди илоҳлар каби эътибор қаратишаётганларини таъкидлайди. Хакман жавоб беради: “Наҳотки одамлар бир неча соат ўзларини илоҳлар каби ҳис этишлари учун бир-бирларини ўлдиришга тайёр эканликларини тушунмаётган бўлсангиз?”

Бу ўз-ўзига ҳаддан зиёд баҳо бериб юбориш. Ўз-ўзини бундай баҳолаш ўз-ўзини барбод қилиш билан чегараланади ва биз даъват этадиган итоаткор доноликка бутунлай қарама-қарши ҳисобланади.

ҲАҚИҚИЙ ИТОАТКОРЛИК

Итоаткорликка даъватни гўё унинг ортида ҳеч қандай мавжудлик бўлмайдиган идеалистик ва абстракт тушунчаларни акс эттиргани боис осонгина рад этиш мумкин. Бироқ Павлус Масиҳнинг ҳаёти акс этган итоаткор доноликни олий намуна сифатида улуғлаганида, абстракт тушунчалар ҳақида гапирмаган.

Фикр-зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлсин. Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади. Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб, Ўзини паст тутди. Итоаткор бўлиб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди. Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди (Филиппиликлар 2:5-9).

Биз Масиҳга ўхшашга даъват этилганмиз. У одам шаклига кириб Ўзини паст тутди. У Ўзининг Илоҳийлиги ёки Илоҳийлик сифатидан қутулмади. У Ўз мавқеидан воз кечди. У Ўзининг Худо тариқасидаги устунлигини бир чеккага суриб қўйди. У Ўзининг ҳақиқий қадр-қимматидан қуйи даражада турадиган Одам сифатида бошқаларга қабул бўлиши учун тайёрлигини билдирди. Бу одамзот қачонлардир эгаллаган олий даражадаги қадр-қимматнинг намунаси бўлиб, итоатгўйликдан кўра мағрурликни юқори қўядиган ҳар кимни уялтириб қўйиши керак.

Биз шоҳ Шоулни эслаймиз. Шоул Худо томонидан Исроилнинг илк шоҳи бўлиш учун танланганди. Исроил шоҳига мустақил ҳокимият берилмаганди. У олий, Худонинг қонунига бўйсуниши шарт эди. Дунёдаги ҳеч қандай ҳукмдор бутун ҳукмронликка эга Худонинг ўрнини эгаллай олмайди. Ва ўшанда ҳам Худо Раббий ва яҳудийларнинг Шоҳи бўлганди.

Шоул ҳаммасини яхши бошлади, бироқ тез орада ўз қадр-қимматини улуғлашга ўтди. У ўзига руҳоний вазифасини юклаб, Шомуилнинг вазифасини бажара бошлади (1 Шоҳлар 13:9). У тобора худбин ва калондимоғ бўлиб борди. Халқ ёш Довуднинг жасоратини улуғлай бошлаганида, унинг ҳасади ҳаддан ошиб кетди. “Шоул мингларчасини ўлдирди, Довуд эса ўн мингларчасини!” (1 Шоҳлар 18:7). Ана шундан кейин Шоулнинг ақли пастлигини кўрсатадиган қайғули воқеалар рўй берди.

Шоул ҳаёти фожеали тарзда якунланди. У филистлар билан жангда қаттиқ жароҳатланди ва ўзини қилич устига ташлаб нобуд бўлди. Душманлар унинг бошини узиб, ҳамма кўриши учун танасини шаҳар деворига осиб қўйдилар.

Довуд Шоулнинг ўлимига кўз ёш тўкиб, Яҳудонинг кейинги авлод ўғлонларига ушбу қўшиқни ўргатишларини буюрди: “Эй Исроил, йўқ бўлди Ғуруринг сенинг тепаликларингда, Қандай қулаган экан довюраклар! Бу хабарни Гатликларга эшиттирманг, Ашқалон кўчаларида ёйиб юрманг. Токи Филист қизлари севинмасин, Суннатсизларнинг қизлари шод бўлмасин” (2 Шоҳлар 1:19-20). Бутун қўшиқда нақарот бўлиб шу сўзлар янграйди: “Қандай қулаган экан довюраклар!”

Шоулнинг ҳаёти бу масалнинг тўғри эканлигини яққол исботлайди: мағрурлик ҳалокатни олиб келади ва қайсар руҳ йўлдан озишга сабабчи бўлади; катта ҳокимият катта мағрурликни яратади; катта мағрурлик катта қулашни келтириб чиқаради.

Қулай вазиятда бўлиш васвасаси ва ҳуқуқий ҳолати анча катта. Обрў-эътибор масиҳийликда ўсиш йўлидаги катта тўсиқ сифатида пайдо бўлади. Биз барчамиз унга жуда боғланиб қолганмиз. Биз барчамиз атрофдагиларнинг ҳурматини қозонишга интиламиз. Зигмунд Фрейд бир пайтлар мактабдан ёмон ҳулқи учун ҳайдалган ўқувчи ҳақида гапириб берганди. У мактабдан чиқиб, деразаларига тошлар отган. Ниҳоят директор чиқиб, тўполончининг олдига келган ва: “Сен нега деразага тош отяпсан?” – деб сўраган. Бола жавоб берган: “Ҳамма ҳозир ҳам менинг шу ерда эканимни билишини истайман”.

Ҳаммамизнинг чўнтагимизда ҳам тош бор. Биз барчамиз ўз “қиёфамиз”ни сақлаб қолишни истаймиз. Биз ўзимизга берадиган баҳомизни сақлаб қолишга интиламиз. Биз хўрланишдан чўчиймиз. Мағрурлик – катта куч.

1960-йиллар бошида Кубада юз берган сиёсий инқироз пайтида президент Кеннеди Россия ҳарбий ракеталарини Кубадан олиб чиқиб кетишини талаб қилди. Қўшма Штатлар Кубага ўз кемаларини юборди. Айни вақтда Никита Хрущев ҳам совет флотига Куба томон йўл олишга буйруқ берди.

Дунё нафасини ичига ютиб турарди. Теледастур бошловчиси Уолтер Кронкайт ҳар соатда совет кемаларининг ҳаракати ҳақидаги ахборотни берарди. Қудратли давлатларнинг барча ҳарбий кучлари Армагеддон урушига тайёр тургандек бўлиб туюларди. Бироқ сўнгги дақиқаларда Россия таслим бўлди. Иттифоқ кемалари ортга қайтиб, уйга йўл олишди. Бу Кеннедининг буюк тантанаси ва Хрущевнинг тўлиқ мағлубияти бўлиб, охир-оқибат Хрущевни бутунлай инқирозга юз тутишига сабаб бўлганди.

Бироқ кейин нималар юз берди? Кеннеди Кубада назорат текшируви ўтказишга буйруқ берди. Хрущев бўйсунишдан бош тортди ва Кеннеди ўз талабидан воз кечди. Журналистлар Кеннедидан нега ён берганини сўрашганида шундай деди: “Биз баҳсда ютиб чиқдик. Совет раҳбарига ҳурматини сақлаган ҳолда чекинишига рухсат беришимиз муҳим эди”.

Кеннедининг дипломатияси Хрущевнинг ғурурини сақлаб қолишга қаратилганди. У Совет раҳбарини бурчакка тиқиб қўйишни истамади. Хрущевга ўз қадр-қимматини сақлаб қолиш имкони берилганди. Агар Кеннеди мулоҳаза билан иш тутмаганида, нималар содир бўлиши ҳақидаги фикрдан титраб кетаман. Топталган ғурур бу ҳолатда оламнинг вайронага айланишига сабабчи бўларди.

Масиҳийлик ҳаётида мағрурлик қандай жойни эгаллайди? Ҳеч қандай. Қулаган дунёда бош вазирлар ва президентлар ўз ролларини ўйнашлари, ўз обрўларини сақлаб қолиб, ҳуқуқий ҳолатларини намоён этишлари мумкин. Биз дунёнинг шундай яшашини биламиз. Аммо биз ҳозир Павлус филиппиликларни Худога тақлид қилишга даъват этиб, Масиҳнинг итоаткорлигини улуғлаган Филиппиликларга Мактубининг 2-бобига қайтамиз. Нуфуз, мавқе ва ҳурмат-эътибор қадрланадиган дунё назарида итоат, бўйсуниш, мағрурлик ва ўзига ишончнинг доимий маҳв этилиши бемаъниликдек кўриниши мумкин. Аммо борлиқ Ҳукмдорига манзур бўлиш истаги энг олий муваффақият ҳисобланади, демак, бу оламга бегона бўлган қадр-қийматга эга бўлиш лозим. Худо итоатда яшаш нима эканлигини олий ибрат қилиб кўрсатган. У нафақат бизни мағрурликдан эҳтиёт бўлишга ўргатган, балки буни қандай қилишни Ўзи кўрсатиб берган.


Книга на Узбекском языке: - Как угодить Богу (Ричард  Чарльз Спраул)

Книга доктора Спраула вводит нас в круг размышлений о том, что такое жизнь, угодная Богу. Содержанием такой жизни является полное и совершенное покаяние, верность Богу и Его заповедям в большом и малом, абсолютное послушание, требующее посвящения Ему всего себя, беспощадная борьба с ветхим человеком в себе, стремление к освящению и исполненности Духом Святым.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак