R.B.Mitchell Tashlandiq bola - (31-bob) Kitob O'zbek tilida
Ташландиқ бола (Р. Б. Митчелл) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Мундарижа
Бу тарих ростми
01. Ташландиқ
02. Кичик ёшли ўғил болалар
03. Қуюн
04. Бошқа
05. Ўғирланган
06. Шифокорлар
07. Жижининг совғаси
08. Танлов
09. Атланта
10. Жой топилармикан?
11. Нима учун
12. Молиявий мустақиллик
13. Учрашув
14. Бир неча яхши йигитлар
15. Исёнкор
16. Йўқотишлар даври
17. Қутқарувчи
18. Сен ростдан ҳам бормисан?
19. Янги ибтидо
20. Биринчи курс талабаси
21. Уй
22. Кутилмаган янгилик
23. Африкада
24. Кечириш керакми?
25. Паулина
26. Отам
27. Онам
28. Йўқотилган болалар
29. Сьюзен билан учрашув
30. Ўзаро муносабатлар
31. Ўз қобиғига ўралган
32. Оила қуришдан қўрқиш
33. Ҳаммаси ойдинлашди
34. Хотима
35. Ўқитувчилар учун эслатма
Китобни муҳокама қилиш учун саволлар
Миннатдорчилик
31. ЎЗ ҚОБИҒИГА ЎРАЛГАН
1978 йилнинг баҳорини мен, режалаштирилган Америка сафарини доимо муҳокама қилаётган ҳолда кутиб олдим. Сьюзен билан учрашувлар кўпинча, пикапим кузовини ечиб олинадиган устки қисм ўрнатиш ишига айланиб кетарди. Мен бўлажак саёҳат ҳақида тўхтовсиз вайсар, Сьюзен эса жим бўлиб, асбобларни менга узатарди.
Мен бир кеча меҳмонхонада тунаб, ўн тўрт ҳафта давомида йўлда, қолган вақтни лагер ёйиб, юк машинасида тунаб ёки дўстларимникида қолиб ўтказишни режалаштирдим. Сьюзен менинг режаларим ҳақида биларди, лекин кетишимдан олдин кечгача мен унинг ташвишларига эътибор бермадим.
– Мен бу саёҳатни қандай орзу қилганингни биламан, Роб, – деди у. Лекин уни бироз қисқартира оласанми?
– Умуман олганда, йўқ, – деб жавоб бердим. – Ҳозир бундай саёҳат учун энг яхши вақт. Мен бошқа ҳеч қачон бунчалик бўш вақтим бўлмайди деб ўйлайман. – Бу мен хоҳлаганимдан кўра бироз худбин оҳангда айтилгандек туюлди, шунинг учун тезда қўшиб қўйдим:
– Мен қайтаман, Сьюзен. Мен фақат бир неча ойга кетаяпман.
Мен мавзуни ўзгартирмоқчи бўлдим, лекин Сьюзен ўз сўзида туриб олди.
– Агар сен мамлакат бўйлаб саёҳат қилаётганингда, қолишни хоҳлаган жойни топсанг, нима бўлади?
«Бу қийин масала», – деб ўйладим мен.
– Хўш, азизим, мен қайтиб келаман деб ваъда бера олмайман. Аммо агар сен шу ерда қолсанг, қайтишим учун бу сабаб бўлади.
Бу сўзлар оғзимдан чиқиши биланоқ, аҳмоқлик қилганимни тушундим. Лекин жуда кеч эди. Сьюзеннинг муздек сукунати кейинги суҳбатимизни тўхтатди.
Мен уни ётоқхонага олиб бордим, қучоқладим ва у астойдил йиғлаб юбормасликка ҳаракат қилганда, ўпдим ва иложи борича тезроқ қўнғироқ қилишимни ваъда қилдим. У ўгирилди ва бирор марта ҳам ортига қарамай кетди.
– Ким сени гапиришга мажбурлади? – қайтаётганда ўйладим мен. Бу ниҳоятда гўзал, истеъдодли, ақлли масиҳий–қиз ўз ҳаётини мен билан боғлашни орзу қилган. Мен эса ҳамон янги танишувларга тайёрман деб ўйлабман.
«Нега уни ҳаётингга киритгани учун Худога тиз чўкиб шукр айтмайсан? Нега ундан ҳам яхшироғини учратиш мумкин деб, вақтни чўзаяпсан?»
Бунга бамаъни жавобим йўқ эди.
Ўша тунда хаёлим шу қадар тез айланиб кетдики, ухлай олмадим. Ниҳоят, ҳаммасига кўз юмиб, «Майли, у кўникади» – деб ўйладим.
Эртаси куни эрталаб карвонимга ўтириб, ғарбга қараб йўл олдим. Кейинги ўн тўрт ҳафта давомида машинамда юрдим, рюкзакларим билан саёҳат қилдим, Мовий тоғ тизмасидан Вашингтон штатидаги Олимпик ярим оролигача бутун Американи айланиб чиқдим ва яна ортга қайтдим. Саёҳат давомида мен саксон тўрт ёшли Жижини зиёрат қилдим, Ноланинг етимхонасига ташриф буюрдим, Рог–ривер дарёсида уч кунлик рафтинг билан машғул бўлдим ва Орегон штатидаги Гранд Каньондан Кратер кўлигача бўлган табиат мўъжизаларини завқ билан томоша қилдим.
Баъзан йўлимдан таксофон кўриниб қолар ва шунда Сьюзенга қўнғироқ қилардим. Мен унга бир оғиз сўз айтишига имкон бермасдан, тезда саргузаштларим ҳақида хабар берар ва тез орада яна қўнғироқ қилишни ваъда қилардим.
Ниҳоят Шимолий Каролинага қайтиб келганимда, Сьюзен мени йўлда кутиб олди. Яна бир бор унинг гўзаллигини кўриб, севинганимдан нафасим ичимга тушиб кетди. Кейин эса у саёҳатим ҳақидаги ҳикояларни соатлаб тинмай тингларди.
Худбинлик нуқтаи назаримдан, муносабатларимиз жуда яхши ривожланаётган эди: ҳеч нарса ўзгармаган, ҳамма нарса одатдагидек давом этарди.
Лекин мен адашдим.
– Қайтиб келишга ваъда бермасдан ва муносабатларимизни давом эттиришга муносиб деб билмасдан қандай қилиб мени тўрт ойга ташлаб кетганингни ҳозиргача тушунмаяпман, – Сьюзен тушунтиришга ҳаракат қилганида мен нимадир нотўғри иш қилганимни англадим.
«Ҳой, ахир мен қайтиб келдим–ку, шундайми?» – деб айтмоқчи эдим, лекин ўз вақтида тўхтадим.
– Нега мен сени кутишим керак деган қарорга келдинг? Биз бир–биримизга ваъда бермагандик. Агар қайтиб келсам, Сьюзен менинг ихтиёримда бўлади деб, ўзинг мустақил қарор қабул қилгансан.
Мен оғзимни очмаслигим кераклигини яхши билардим.
– Роб, қайтганингдан ва ҳали ҳам сенга ёқишимдан хурсандман. Лекин мен аввалгидек сен учун яхшироқ бирортаси учрамагунича заҳира вариантингми, шу менга жуда қизиқ?
«Нега аёллар ҳар доим ҳамма нарсани мураккаблаштиради?» – ўйладим мен.
– Яхши, азизам, тушундим, – дедим. – Мен кетишдан олдин сезгирроқ бўлишим керак эди. Мен бўлажак саёҳатга шу қадар берилиб кетибманки, сенга бўлган ҳис–туйғуларим ҳақидаги шубҳаларингга етарлича эътибор бермабман. Мен афсусдаман. Илтимос, мени рўйхатдан чиқариб ташлама. Менга муносабатларимизни тиклаш имконини бер.
У мен билан ажралишиши ҳақида айтмади. Лекин мен бундай бўлиши мумкинлигидан бир қадам нарида эдим ва буни яхши тушунардим.
Эртаси куни менинг собиқ уй бекам худди ўша хонани ижарага бераётганини билдим ва мен аввалги хонадонимга қайтишга муваффақ бўлдим. Бир нечта тасодифий иш алмаштиришлардан сўнг, 1978 йилнинг кузида мен электрон касса аппаратлари учун янги технологияларни сотадиган кичик компанияга сотувчи бўлиб ишга кирдим. Раҳбарларим ҳалол, сабрли ва меҳрибон ўқитувчилар эди.
Айни пайтда, Сьюзеннинг дизайнерлик санъати бўйича ўқиши охирлаб қолганди. Тез орада у диплом олиб, катта дунёга кириши керак эди. Қарор қабул қилиш вақти келди. Мен Сьюзендан менга турмушга чиқишини ёки у билан ажрашишни сўрашга таваккал қилишим керак эди.
Лекин ҳеч биримиз бу қадамни қўйишга тайёр эмасдик. Бир куни Сьюзен ўз шубҳаларини тан олди:
– Сенга кераклигимга ишончим комил эмас.
– Мен сени севаман, Сьюзен, – деб ишонтирдим уни. – Шундай бўлса–да, мен ҳақиқатда ҳам ёнимда бошқа бировга муҳтожлигимга ишончим комил эмас.
– Аммо мен керакли бўлишни хоҳлайман, – деди у оддийгина.
Бировга муҳтож бўлиш фикри мен учун қанчалик қўрқинчли эканлигини қандай тушунтира оламан? Бошқа одамга қарамлик мени жуда заифлаштирар эди.
Агар ҳаётда бирор нарса ўрганган бўлсам ҳам, бу ўзимни ҳимоя қилиш. Бироқ, етимхонада омон қолишимга имкон берган тажриба менинг оила қуриш орзуимга мутлақо мос келмасди, бундан ташқари, уни амалга ошириб бўлмайдиган қилиб қўйганди.
Книга на Узбекском языке: - Брошенный ребенок (Роберт Боб Митчелл)
Аннотация к книге Брошенный ребенок. В поисках надежды и дома.
В этой автобиографической книге рассказывается удивительная история жизни мальчика, которого в возрасте трех лет мать оставила в детском приюте. Это история горьких разочарований, годами не сбывающихся надежд, отчаянной борьбы за свое человеческое достоинство и в конце концов сокрушительной победы над превратностями судьбы. Книга адресована широкому кругу читателей, но может быть особенно полезна людям, работающим с подростками и воспитанниками приютов, так как она дает надежду тем, у кого в силу горького жизненного опыта ее не осталось.
Цитата из книги Общество считает, что такие, как я, — воспитанники сиротских приютов — обречены на бессмысленное прожигание жизни, раннюю гибель или тюремное заключение. Генетическая предрасположенность толкала меня к повторению несчастной судьбы моих родителей. Я же решил изменить свое представление о том, кем я был и кем мог стать. Обратившись к Богу за надеждой, которую Он предлагает всем и каждому, независимо от национальности, языка или культуры, я узнал, что ничто из сделанного мной или другими людьми, пытавшимися оскорбить или унизить меня, ничто из моего прошлого или даже будущего, включая смерть, не может отлучить меня от любви Божьей. Эта любовь помогла мне простить моих обидчиков и освободила из плена мучительного прошлого — точно так же, как помогла обрести свободу и многим другим.