Вера Самарина. Ҳомиладорлигим кундалиги - (34 ҳафта — 238 кун) Китоб Ўзбек тилида
Homiladorligim kundaligi (Vera Samarina) O‘zbek tilida Audiokitob
Мазкур китобни мен
қизим Аринушкага ва
ёруғ дунёга келадиган
барча болаларга бағишлайман.
34 ҳафта — 238 кун
Меҳрибон онажоним!
Ҳамма ишларим жойида — мен ўсишда ва ривожланишда давом этяпман.
Бугун мен сизга йўлдошим ҳақидаги ҳикоямни охиригача айтиб бермоқчиман. Йўлдошнинг шакли худди ердан шарбат ичаётган дарахтнинг илдизига ўхшайди. Мен учун ҳосилдор ер бу — сиз. Йўлдош 15–30 илдизчадан ташкил топган, ҳар бир илдизча атрофида паллачалар — котиледонлар бор. Котиледонлар ичидаги йўлдош тукчаларида менинг қоним оқади, сизнинг қонингиз эса тукчаларни ташқи томондан ювиб туради. Шу йўсин мен сизнинг қонингиздан керакли моддаларни сўриб оламан. Агар йўлдош мустаҳкам ва соғлом бўлса, сизнинг ва менинг қоним умуман аралашмайди.
Йўлдош — ҳақиқий «гормонлар устахонаси» дир. Унинг ичида сиз билган ХГТ гормони ишлаб чиқарилади, шунингдек йўлдошли лактоген ҳам ҳосил қилинади. Бу лактоген сут безларингизни сут ишлаб чиқаришга тайёрлайди.
Шулар билан бир қаторда йўлдошда жуда кўп эстроген ва прогестеронлар ишлаб чиқарилади. Туғруқ вақти яқинлашгач буларнинг миқдори қонингизда кўпайиб бораверади. Бу гормонлар мен учун ниҳоятда муҳим: улар мени ичингизда сақлаб, ўсишимга ёрдам беради.
Туғилишимга икки ҳафта қолганда эстроген миқдори чўққисига чиқади. Эстрогенлар простагландинлар ёрдамида бачадон бўйинчасини юмшатади. Ахир, туғруқ пайтида бачадон бўйинчаси юмшоқ ва чўзилувчан бўлиши керак. Прогестеронга келсак, туғруқдан олдин унинг ишлаб чиқарилиши кескин даражада камаяди. Хабарингиз бор, бу турдаги гормон бачадонни бўшашган ҳолатда ушлаб, қисқаришнинг олдини оларди. Шу орқали болани бачадон ичида сақлаб турарди. Туғруққа икки ҳафта қолганида эса прогестеронлар бачадонга таъсир кўрсатмай қўяди, бачадоннинг қисқаришига, ҳатто тўлғоқ тутишига йўл қўйиб беради.
Мен сизга мана шуларни айтмоқчи эдим, холос. Отажонимга мендан катта салом айтинг!
Севги билан Кичкинтойингиз
Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса
яхшиликка хизмат қилади.
Римликлар 8:28
“Бачадон бўйнининг етилиши” деганда шифокорлар унинг функционал юмшашини назарда тутадилар. Бачадон бўйинчасини ҳаётга олиб борувчи эшикка қиёслаш мумкин, чунки туғилаётган бола ташқарига чиқиши учун бачадон бўйинчаси очилиши шарт.
Книга на Узбекском языке: Дневник моей беременности (Вера Самарина)
Предлагаемая Вашему вниманию книга состоит из двух частей. Первая что "письма" еще не рожденного малыша, адресованные маме и папе. Материал основан на изучении работ по внутриутробному развитию ребенка, в том числе самого полного атласа по эмбриологии человека академика Л. И. Фалина, монографии "Физиологин плода и детей" под ред. проф. В. Д. Глебовского, а также учебника по эмбриологии человека под ред. проф. Э. И. Вальковича. Вторая часть книги содержит информацию, которая поможет Вам выбрать имя своему ребенку. Автор предлагает список имен, включающий в себя имена библейских персонажей с краткими историями их жизни.