Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (2-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
Сиз Тасодиф Эмассиз
Мен сизнинг Яратувчингизман. Сиз туғилганингиздан олдин Менинг ғамхўрлигимда эдингиз. (Ишайъё 44:2)
Худо шашқол ўйнамайди.
Алберт Эйнштейн
Сиз тасодиф эмассиз.
Сизнинг туғилишингиз хато ёки омадсизлик эмас ҳамда ҳаётингиз табиатнинг бахтли тасодифи эмас. Ота-онангиз сизни режалаштирмаган бўлишлари мумкин, лекин Худо сизни режалаштирган. У ҳеч қачон туғилишингиздан ҳайрон бўлмаган. Аслида У буни кутган эди.
Онангиз қорнида пайдо бўлишдан олдин, Худонинг онгида мавжуд эдингиз. Сиз ҳақингизда У биринчи ўйлаган. Ҳозир нафас олиб туришингиз тақдир, тасодиф, омад ёки мувофиқлик эмас. Сиз тириксиз, чунки Худо сизни яратишни ҳоҳлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд мен учун Ўз мақсадини амалга оширади.” (Забур 137:8)
Худо танангизнинг ҳар бир қисмларини олдиндан тайинлаб қўйди. У атайлаб сизнинг ирқингиз, жинсингиз, терингизнинг ранги, сочингиз ва бошқа фазилатларингизни танлади. У худди Ўзи ҳоҳлаганидек танангизни яратди. У шунингдек, сизда мавжуд бўлган қобилият ва ягона шахсиятингизни белгилаб қўйди. Муқаддас Калом шундай дейди, “Шаклим Сенга сир эмас эди, Пинҳона вужудга келганимни, Ернинг тубан жойларида тўқилганимни, Ҳаммасини ҳам Сен биласан.”(Забур 138:15)
Сизни Худо аниқ мақсад учун яратганлиги сабабли, У сизнинг қачон туғилишингиз ва қанча вақт яшашингизни аниқлаб қўйди. У туғилишингиз ва вафот қилишингизнинг аниқ вақтини танлаб, олдиндан сизнинг ҳаётингизнинг ҳар бир кунини режалаштириб қўйди. Каломда шундай ёзилган, “Ҳали бир кун ҳам яшамаганимда, Сен кунларимни тайин қилиб, ҳаммасини китобингга ёзган эдинг.” (Забур 138:16).
Худо яна қаерда туғилишингиз ва Унинг мақсади учун қаерда яшашингизни ҳам режалаштирди. Сизнинг ирқингиз ва миллатингиз тасодифий эмас. Худо таваккал қилишга бирор имкон қолдирмади. У ҳаммасини Ўзининг мақсади учун режалаштирди. “Худо барча одамзодни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган. Инсониятнинг белгили даврларини, турли истиқомат жойларини Худо тайин этган.” (Ҳаворийлар 17:26). Ҳаётингизда ҳеч бир нарса асоссиз эмас. Ҳаммаси аниқ мақсадга эга.
Энг ажабланарлиси, Худо қандай туғилишингизни ҳам тайин этди. Туғилаётган вақтингиздаги атроф муҳит ёки ота-онангиз ким бўлишларидан қатъий назар, Худо сизни яратишда режаси бор эди. Сизнинг ота онангизнинг яхши, ёмон ёки фарқсиз бўлганликлари муҳим эмас. Ушбу иккала шахсда Худо Ўз онгидаги “сиз”ни яратиши учун айнан керак бўладиган ирсият борлигини биларди. Уларда Худо сизни яратишида керак бўладиган ДНК мавжуд эди.
Ноқонуний ота-оналар бўлиши мумкин, лекин ҳаромзода фарзандлар бўлмайди. Кўпгина фарзандлар ота-оналари томонидан режалаштирилмаганлар, аммо Худо томонидан эмас. Худонинг мақсади инсон хатоларини ва ҳатто гуноҳларини ҳам эътиборга олади.
Худо бирор нарсани тасодифий қилмайди ва У ҳеч қачон хато қилмайди. Унда ҳар бир нарсани яратишидан сабаб бўлади. Ҳар бир ўсимлик ва ҳайвон Худо томонидан режалаштирилган ҳамда ҳар бир инсон Унинг мақсади бўйича шакллантирилган. Худонинг сизни яратишдаги мотиви Унинг севгисидир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У Масиҳ ҳақи бизга муҳаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишидан аввал танлади.” (Эфесликлар 1:4)
Худо ҳатто ерни яратмасдан олдин сиз ҳақингизда ўйлаётган эди. Аслида У ерни шунинг учун яратди. Худо ушбу сайёрадаги атроф муҳитни биз яшашимизга қулай бўлиши учун яратди. Биз унинг севгисининг марказидамиз ва яратган мавжудотларининг энг қадрлисимиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо ҳақиқат каломи орқали бизга ҳаёт бағишлади, чунки Ўз яратганлари орасида биринчи ўринни эгаллашимизни ҳоҳлади.” (Ёқуб 1:18). Бу Худонинг бизни қанчалик севишини ва қадрлашини ифодалайди.
Худо таваккалчи эмас; Худо буларни катта аниқлик билан бажарди. Физиклар, биологлар ҳамда бошқа олимлар коинот ҳақида қанчалик ўрганишса, биз шунчалик коинотнинг ҳаёт кечиришимиз учун мукаммал аниқлик билан яратилганига амин бўламиз.
Янги Зелландиядаги Отаго Университетида инсонлардаги молекуляр ирсиятлар бўйича тадқиқотчи Др. Майкл Дентон шундай хулоса қилади, “Биология фанидаги маълум бўлган барча далиллар бир асосий фикрни тасдиқлайди, яъни фазо айнан ҳаёт ва инсоният учун шакллантирилган ва ушбу марказий фактда хақиқатнинг барча қирралари ўзининг маъносини ва изоҳини топади.” Муқаддас Калом минг йиллар олдин буни айтиб ўтган, “Худо ерни яратди... У ерни бўм бўш бўлиши учун эмас балки парвариш қилиниши учун яратди.”(Ишайъё 45:18)
Нега Худо буларнинг ҳаммасини қилди? Нега Худо коинотни биз учун яратишидан келадиган балолардан ташвишга тушишга қарор қилди? Чунки У севги Худосидир. Бундай севгини тушуниш жуда мушкулдир, аммо бу тўлиқ ишонарлидир. Сиз Худо севгисининг махсус объекти бўлиш учун яратилгансиз. Худо сизни севиши учун яратди. Бу ҳаётингизни қуриш учун керак бўлган ҳақиқатдир.
Калом бизга “Худо севгидир” дейди. У Худода севги бор демаяпти. У севгидир. Севги Худо характерининг моҳиятидир. Муқаддас Учбирлик орасида мукаммал севги мавжуд, шунинг учун Худо сизни яратишга муҳтож эмас эди. У ёлғиз эмас эди. Лекин У сизга Ўз севгисини изҳор қилишни ҳоҳлади. Худо айтади, “Сен туғилгандан бери Мен сени олиб юрдим; Сен ҳақингда қайғуриб келдим. Ҳаттоки қариб қолганингда ҳам мен айнан ўшаман. Ҳаттоки сочларинг оқариб қолганда ҳам сен ҳақингда қайғураман. Мен сени яратдим ва сен ҳақингда қайғураман.”(Ишаъё 46:3,4)
Агар Худо бўлмаганида, биз ҳаммамиз “тасодиф” бўлиб, астрономик тасодифнинг натижаси бўлиб қолардик. Ҳаётнинг мақсади ёки маъноси ёки муҳимлиги бўлмасди. Сизнинг ердаги қисқагина ҳаётингизда ҳеч қандай рост ёки ёлғон ёки умид бўлмасди. Лекин Худо бор ва У сизни аниқ мақсад учун яратган ҳамда ҳаётингиз чуқур маънога эга. Биз ушбу мақсад ва маънони қачонки Худога ҳаётимизнинг маъносига ишора сифатида қараганимизда тушунамиз. Римликларга 12:3 да ёзилишича “Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар.”
Расл Келфер ўзининг шеърида буларни таъкидлаб ўтади:
Сен сабабга кўра мавжудсан
Сен мукаммал режанинг бир қисми.
Сен қадрли ва ягона мукаммал шакл
Худонинг махсус аёли ёки эркаги.
Сен сабаб қидираётганга ўхшайсан
Худовандимиз ҳеч хато қилмади
Сени ҳомилада шакллантирди
Сен фақатгина У яратишни ҳоҳлаганидексан
Сен қандай ҳис қилмагин
Ота-онанг У танлаганлардир.
Улар Худонинг режаси бўйича яратилган
Устознинг тамғаси улардадир
Йўқ, сенинг шикастинг осон эмас эди
Сенинг жароҳатинг учун Худо йиғлади.
Аммо унинг сурати сари ўзгаришинг учун
Сенинг юрагингни ўзгартиради.
Сен сабабга кўра мавжудсан
Устознинг хивичи асосида шаклландинг
Сен борлигинг каби гўзалсан
Чунки Худо сен биландир
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.