Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Бурғу чалинг
Қонунлар 34;
Ёшуа 6
Ёшуа Худонинг Ерихо шаҳри ҳақидаги амрини бажардими ёки у ўз режаси бўйича ҳаракат қилдими?
Худонинг халқи қирқ йил чўлда юрди. Жуда узоқ вақт! Шу вақт орасида болалар катта бўлишди. Энди уларнинг ўз оилалари бор эди. Кўпчилик кексайиб қолган эди. Кимлардир катта бўларди, кимлардир кексайиб, чўлда оламдан ўтишарди.
Ва ниҳоят, Мусо ва Худонинг халқи Иброҳимнинг ерига етиб келишди. Улар фақат Иордания дарёсидан ўтиши керак эди.
Бу вақтга келиб, Мусо жуда кексайиб қолганди. Худо унга тоққа чиқишни буюрди.
У ердан Мусо Иорданнинг нариги қирғоғидаги ваъда қилинган ерни кўрди. Кейин сўнгги нафасини чиқарди.
Мусо яхши йўлбошчи эди. У оламдан ўтгандан сўнг Худо халқига яна бир яхши йўлбошчи берди. Унинг исми Ёшуа эди.
Янги йўлбошчи халқни Иордан дарёсидан олиб ўтди. Улар Ерихо шаҳри ёнида туришарди. Шаҳар баланд ва мустаҳкам девор билан ўралган эди. Бу шаҳарда яшовчилар уларнинг шаҳри Худонинг халқига тегишли бўлишини истамас эдилар.
Худо халқига бу ерни беришга ваъда қилганини Ёшуа биларди. Шунинг учун у Худони яхшилаб эшитди. Худо унга Ўз режасини очиб берди. У Ёшуага шундай деди:
— Менинг халқим олти кун давомида Ерихо атрофида айланади. Сен уларни бошқарасан.
Еттинчи куни эса шаҳар атрофини етти марта айланинглар. Бурғу ушлаганлар баланд чалишсин. Сўнг халқ овозининг борича баланд бақирсин. Шунда шаҳар деворлари қулайди».
Шундай қилиб, Ёшуа муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У халқни йиғиб, уни шаҳар атрофида айлантириши мумкин эди. Балки баъзилар, бундан ҳеч нима чиқмайди, деб ўйлаши мумкин эди. Бундан ташқари, балки Ерихода яшовчилар уларнинг устидан кулишар. Аммо Худо айнан шу нарса шаҳарни эгаллашга ёрдам беришини айтди. Ёки Ёшуа халқни олиб кетиб, шаҳарни эгаллашга ҳаракат қилмаслиги мумкин эди. Ахир шаҳар деворлари мустаҳкам кўринади.
Ёшуа шундай қилди: У одамларни йиғиб, хар куни бир марта девор атрофини айланди. У буни биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи куни ҳам қилди. Бурғу ушлаганлар эса баланд чалишди.
Еттинчи куни ҳамма яна тўпланди. Сўнг шаҳарни етти марта айланишди. Еттинчи марта айланишаётганда, бурғу чалаётганлар янада қаттиқроқ чалишди. Кейин Ёшуа буюрди:
— Вақти келди! Бақиринглар!
Ҳамма овозининг борича бақирди. Шу пайт Ерихо деворлари қулади!
Энди Худонинг халқи У ваъда қилган ерда яшаши мумкин. Ёшуа Худонинг амрини бажарди. Худо ундан мамнун эди. Худонинг халқи ҳам бахтиёр эди. Энди унинг ўз ери бор эди. Худо ҳам улар билан бирга эди.
Эслайлик
Мусонинг ўлимидан кейин халқнинг йўлбошчиси ким бўлди?
Худо Ёшуага қандай амр берди?
Ёшуа тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Ерихо деворлари нимадан қулади?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Оиланг қандайдир муаммога дуч келганми? Сўнг бу учун ибодат қилганда, муаммони ечишга Худонинг ажойиб режаси борлигини билганми? Унинг амрларига қулоқ солиш осон бўлганми?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Қоғоздан бир нечта бурғу ясаб ол. Сўнг ўзингни Ерихо деворлар атрофида айланаётгандек тасаввур қил. Айланаётганингда барча айтилганларга риоя қил.
Ибодат қилганимизда, Худо бизга тўғри амрлар беришига ишонишимиз мумкин.
Ибодат
Худойим, Сенинг режаларинг доим энг яхши! Халқингга бераётган доно маслаҳатларинг учун раҳмат. Хар доим Сенинг йўлларингдан юришимизга ёрдам бер. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!