Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Чуқурликда
Ибтидо 37:12–35
Юсуфнинг ака-укалари унга яхши муносабатда бўлишдими ёки ёмонлик қилишдими?
Ёқубнинг ўн иккита ўғли бор эди. Баъзан улар аҳиллик билан бирга меҳнат қилишарди. Баъзан эса ҳамма ака-укалардек уришиб ҳам туришарди.
Ёқубнинг ўғилларидан бирининг исми Юсуф эди. У энг кенжаси бўлиб, доимо отасининг ёнида юрарди. Ёқубнинг тўнғич ўғиллари эса далада ишлаб, пода боқишарди. Юсуф улғайгач, уларга ёрдам беришни бошлади.
Баъзан Ёқуб ўғилларига совға бериб турарди. Лекин бир куни у Юсуфга махсус совға берди. Бу жуда ҳам ажойиб ва чиройли кўйлак эди.
Ёқубнинг хар бир ўғли ўзига хос рангдаги кийим кийишарди. Бири яшил, бири қизил, бири жигар ранг. Аммо отаси Юсуфга совға қилган кўйлак хар хил рангда эди. Кўйлакда камалакнинг ранглари бор эди. Қизил, сариқ, кўк, сиёҳ ранг, кумуш ва ҳатто тилла ранг ҳам бор эди. Бу жуда ҳам ажойиб кўйлак эди. Шунинг учун Юсуф уни шу заҳотиёқ кийиб олди. У жуда ҳам бахтиёр эди. Акалари эса унга ҳасад қиларди.
Бир куни кечқурун Юсуф ажойиб туш кўрди. Уйғонгач, тушини акаларига айтиб берди.
— Тушимда сизлар буғдой боғламлари экансизлар. Мен эса ўн иккинчи боғлам эканман. Сизлар менга таъзим қилаётган экансизлар. Чунки мен бошлиқ эканман.
Лекин акалари оиланинг кенжасига бўйсунишни истамасдилар. Улар Юсуфнинг тушини эшитишни хоҳламасдилар. Юсуф уларга яна бир тушини айтиб берди. Бундан акалари жуда ҳам ғазабланди. Бу сафар тушида унга ой, қуёш ва ўн бир юлдуз таъзим қиларди. Шунда отаси Юсуфга деди:
— Наҳотки бир куни мен ва онанг сенга таъзим қиламиз? Ўн битта акаларинг ҳам таъзим қилишадими?
Юсуфнинг акалари жуда ҳам ҳасадгўй эдилар. Улар отаси Юсуфга берган совғасини унутолмасди. Энди эса Юсуф улар бир кун келиб унга бўйсуниши кераклигини айтди.
Шундай қилиб, Юсуфнинг акалари муҳим қарор қабул қилиши керак эди. Улар Юсуфни тинч қўйиб, ўз ишларини давом эттириши мумкин эди. Оталари уларга берган ажойиб совғаларни эслаши мумкин эди. Ёки улар Юсуфдан рангли кўйлагини тортиб олиб, ҳатто уни ўлдиришлари ҳам мумкин эди.
Хўш, унинг акалари нима қилишди? Юсуф яйловга акаларидан хабар олишга келди. Буни отаси илтимос қилган эди.
Акаларининг аҳволи яхши эди. Аммо тез орада Юсуфнинг аҳволи ёмон бўлди. Акалари унинг рангли кўйлагини устидан ечиб олишди. Ўзини эса чуқурликка ташлаб юборишди.
Улар Юсуфни ўлдиришмоқчи эди. Лекин йўлдан Мисрга кетаётган карвон ўтиб борарди.
Шунда акаларидан бири: «Келинглар, Юсуфни савдогарларга сотиб юборамиз», — деди. Улар шундай қилишди.
Сўнг Юсуфнинг кўйлагини тупроққа булғаб, уни йиртишди. Энди Юсуф гўё йиртқич ҳайвон билан олишгандек кўринарди. Улар йиртилган кўйлакни отасига олиб боришди. Сўнг уни йиртқич ҳайвон тилка-пора қилиб кетганига ишонтиришди.
Ёқуб ўзининг севимли ўғли учун кўз ёш тўкди. У, ўғлимни энди ҳеч қачон кўрмайман, деб ўйлади.
Акалари Юсуфга нисбатан ёмон иш қилганидан жуда афсусланарди. Аммо Худо Юсуфни Мисрда ташлаб қўймади. Худо доимо Юсуф билан бирга бўлди.
Эслайлик
Юсуфнинг янги кўйлагига акалари қандай муносабат билдирди?
Улар укасининг туши ҳақида билгач, ўзларини қандай ҳис қилишди?
Юсуфнинг акалари уни нима қилишди?
Улар тўғри қарор қилишдими ёки йўқми?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Сени ака-сингилларинг, дўстларингга ҳасад қилишга нима мажбур қилади? Бу ҳислардан қандай қутуласан?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Юсуфнинг кўйлагида бўлган ранглардагидек қоғозни бўя. Қоғозни бўяётганингда одамларга яхши муносабатда бўлиш нима эканлиги ҳақида фикр қил. Сўнгра бирор одамга яхшилик қил.
Худо ўзимизда бор нарса билан қаноатланишимизни хоҳлайди.
Ибодат
Худойим, биз бошқаларга яхши муносабатда бўлишимизга ёрдам бер. Бизда йўқ нарсалар бошқаларда бўлса ҳам, биз уларга ҳасад қилмаслигимизга ёрдам бер. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!