Руҳий жанг (Жон Буньянн) 17 bob

Жон Буньян. Руҳий жанг- (17-боб) Узбек тилида     

Ruhiy jang (Jon Bunyan) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Кириш

I Боб

II Боб

III Боб

IV Боб

V Боб

VI Боб

VII Боб

VIII Боб

IX Боб

X Боб

XI Боб

XII Боб

XIII Боб

XIV Боб

XV Боб

XVI Боб

XVII Боб

XVIII Боб


XVII Боб

Зулмат беги билан унинг дўсти Умидсиз дўзах ўғрихонасига қайтиб келганларидан кейин, олдин тирик қолганлар билан бирга катта талафот кўрганларидан куйиб–ёниб, ғам чекдилар. Кейин аста–секин яна тишларини қайраб, талафот кўрганлари учун қасос олишга қасам ичдилар. Улар шаҳарни вайрон қилиш учун янги усулларни ўйлагани ҳарбий кенгаш чақирдилар. Кенгашда бошқа юриш қилишга қарор қилинди, бу сафар Шубҳалар ва Қонхўр лашкарини тўплашга қарор қилинди. Аввало, бу одамлар ким, уларнинг насл–насаби қандай — тушунтиришга тўғри келади.

Шубҳалар бу номни қисман ўзларининг феъл–атворидан, қисман ўзлари яшайдиган мамлакатнинг номидан олганлар. Улар туғма табиатига кўра, Эммануилнинг ҳар бир ҳақиқатидан кейин сўроқ аломатини қўядилар. Уларнинг мамлакати Шубҳалар юрти деб юритилади. Бу юрт чекка шимолда — Зулмат мамлакати билан Ўлим Кўланкаси водийси номи билан машҳур бўлган жойнинг ўртасида жойлашган. Кўпинча бу икки мамлакатни бир деб қарашади. Лекин бу мамлакатлар бир–бирига яқин масофада жойлашган бўлса ҳам, аслида ундай эмас. Шубҳа юрти уларнинг ўртасида жойлашган. Руҳ шаҳрини ҳалок қилишга келган Иблис лашкари шу юртнинг аҳолисидан иборат эди.

Қонхўрлар ҳам бу номни ўзларининг феъл–атвори ва инсонларга зарар келтиришга доир туғма табиати туфайли олганлар. Уларнинг ери айнан Ит буржида жойлашган ва уларнинг дунёқарашини ҳам бу ном кўрсатиб туради. Улар Ношукур мамлакатида истиқомат қиладилар. Бу мамлакат кенг, бир учи Дўзах дарвозаси тоғлари орқали Шубҳалар ерига бориб туташади. Бу мамлакатнинг аҳолиси Шубҳалар билан яхши алоқада, Руҳ шаҳри аҳолисининг эътиқодини тан олмайдилар. Шунинг учун зулмат бегига бир хилда эътиқод қўйганлар.

Бу иккала мамлакатнинг аҳолиси Иблиснинг йигирма беш минглик лашкарини ташкил қилган эди. Шундан ўн мингтаси Шубҳалар еридан эди. Зулмат беги уларнинг кучига унчалик ишонмагани учун лашкарнинг кўп қисмини улардан олмаган эди. Лекин бир куни синаб кўрилди. Умидсиз яна бош қўмондон этиб тайинланди. Лекин лашкарнинг бундан бошқа эътиборли қўмондонлари ҳам бор эди. Шубҳаларнинг олдинги еттита қўмондонидан бештаси тирик қолган эди. Булар — Болзабул, Люцифер, Аполлион, Легион ва Қаҳрли эди. Улар яна қўмондон этиб тайинландилар. Лекин Иблиснинг бутун умиди Қонхўрлардан эди. Уларнинг ихтиёрига қуйидаги қўмондонлар берилган эди: Қобил, Нимрўд, Исмоил, Эсов, Шоул, Абусалом, Яҳудо ва Поп.

1. Қўмондон Қобил — иккита тўданинг, хусусан, жонбоз ва ғаразгўйлар тўдаларининг бошлиғи. Байроғи — қизил рангда, тамғасида темир дастали тўқмоқ тасвирланган (Ибт. 4:8).

2. Қўмондон Нимрўд — Қонхўрлардан золимлар ва мустабидлар тўдаларининг бошлиғи. Байроғи қизил рангда, тамғасида ов ити (Ибт. 10:8).

3. Қўмондон Исмоил — Қонхўрларнинг жабрловчилар ва масхараловчилар тўдаларининг бошлиғи. Байроғи қизил рангда, тамғасида Иброҳим билан Исҳоқни масхаралаб турган одам тасвирланган (Ибт. 21:9,10).

4. Қўмондон Эсов — унинг битта тўдаси бошқалар дуосига ҳасад қиладиган Қонхўрлардан, иккинчи тўдаси қасос олиш билан яшайдиган Қонхўрлардан ташкил топган эди. Байроғи қизил рангда, тамғасида Ёқубни айёрлик билан ўлдирмоқчи бўлиб турган кимдир тасвирланган (Ибт. 27:42–45).

5. Қўмондон Шоул — сабабсиз ҳасад қиладиган ва иблисларча ғазабланадиган Қонхўрлардан иборат эди. Байроғи қизил рангда, тамғасида — айбсиз Довудга қадалган учта қонли найза тасвирланган (1 Шоҳ.18:10; 19:10; 20:33).

6. Қўмондон Абусалом — дунёвий шон–шуҳрат учун отасини ёки дўстини ўлдиришга тайёр ва қиличдан ўладиган юзаки тақводор Қонхўрлар тўдаларидан ташкил топган эди. Байроғи қизил рангда, тамғасида падаркуш тасвирланган (2 Шоҳ. 15,16, 17).

7. Қўмондон Яҳудо — иккита тўданинг бошлиғи; бири — инсон ҳаётини пулга сотишга тайёр Қонхўрлардан, иккинчиси — ўпич билан ўз валийнеъматини сотадиган Қонхўрлардан ташкил топган эди. Байроғи қизил рангда, тамғасида 30 та кумуш танга ва арқон тасвирланган (Матто 26:14–16).

8. Қўмондон Поп — битта тўданинг бошлиғи; унинг тўдаси юқорида айтилган руҳларнинг қўшилмасидан ташкил топган эди. Байроғи қизил рангда, тамғасида қозиқ, қозиқ устида эса илтижо қилаётган жафокаш тасвирланган (Ваҳий 13:7; Дан. 11:33).

Иблис Қонхўрларнинг садоқатига бир неча марта ишонч ҳосил қилган эди. Улар Иблис шоҳлигининг мустаҳкамланишига озмунча ёрдам бермадилар. Бунинг устига улар худди йиртқич итлардай, ҳаммани — отаси бўладими, ёки бошқаси бўладими, ҳатто Шаҳаншоҳ бўладими, барибир — тилка–пора қилиб ташлашга тайёрликларини олдиндан билардилар. «Балки улар Эммануилни ҳам Руҳ шаҳридан қувиб юборарлар», деб ўйлади Иблис.

Шундай қилиб, Умидсиз бошчилигида бутун лашкар девор ёнида жойлашдилар.

Соқчилар бошлиғи Синчков: «Душман бирон нарса қилгани тайёргарлик кўрмаяптимикан», деб тез–тез ўзи чиқиб хабар оларди. У Иблис лашкари яқинлашиб келаётганини кўрди–ю ўша зоҳоти шаҳар оқсоқолларини огоҳлантирди. Руҳ аҳолиси дарвозаларни маҳкамлаб, мудофаага тайёргарлик кўра бошладилар.

Лекин душман лашкари яқин келишга муваффақ бўлди. Шубҳалар Сезги дарвозасининг ёнгинасида, Қонхўрлар эса Кўз ва Овоза дарвозалари ёнида жойлашдилар.

Сўнг Умидсиз Иблис номидан, Қонхўр эса шахсан ўз номидан аҳолига даъват қилдилар. Уларнинг даъвати, қизиган темир босганда сескантиргандай, бутун шаҳарни ларзага келтирди: «Агар таслим бўлмасангизлар, шаҳарга ўт қўямиз.» Қонхўрлар Руҳни топширишга эришишни асло ўйламасдилар, улар шаҳарни тамомила вайрон қилишни истардилар. Агарда аҳоли таслим бўлганларида ҳам, барибир, қатл қилинишдан қочиб қутулмасдилар. Чунки Қонхўрларга қон керак эди, улар қонсиз яшай олмайдилар (Ис. 59:7; Ерем. 22:17). Иблис уларни шу мақсадда олиб келган эди.

Аҳоли даъватни эшитганларида, улар бир овоздан бу даъватнинг мазмунини Эммануилга етказишга қарор қилдилар ва охирида «Эй, Шоҳимиз! Ўз ижодингни Қонхўрлардан халос қил!» (Забур 58:3) деб илтимосларини ёздилар.

Шаҳзода илтимосни қабул қилди, уни ўқиб, остига қўшимча белги қўйди ва йўлбошчи Ишончни чақирди. Унга: «Йўлбош-чи Сабрни ёнингга олиб, Қонхўрлар жойлашган томондан шаҳарни қўриқланглар!» деб буюрди. Улар буйруқни тўла–тўкис бажардилар.

Сўнгра Эммануил Эзгу Умидга, йўлбошчи Севгига ва Эркин Майл бекка: «Шаҳарни Шубҳалар жойлашган томондан мудофаа қилинглар», деб буюрди. «Мен эса Ўзимнинг байроғимни қалъанинг энг юқорисига ўрнаштираман.» Сўнгра У йўлбошчи Тажрибалига: «Лашкарни майдонга тўплаб, шаҳар аҳлининг кўз олдида ўқув машғулотлари ўтказ», деб буйруқ берди.

Қамал узоқ вақт давом этди. Қонхўрлар шаҳарга бир неча марта ҳужум қилдилар. Бу ҳужумлардан аҳолининг баъзилари, айниқса қўмондон Жонбоз шикастланди. Эммануил уни мингбоши қилиб тайинлаган эди. У ёш, жасур, ўз одамлари билан бир неча марта муваффақиятли ҳужумлар уюштирган, Қонхўрларни ваҳимага солган ва кўпини ўлдириб, ярадор қилган эди. Лекин ўзи ҳам кўп жароҳат олган ва юзларида қаттиқ олишувларнинг излари қолган эди.

Орадан маълум вақт ўтгач, Руҳнинг ишончи, умиди ва севгиси синалаётган пайтда Эммануил бир куни ҳамма йўлбошчиларни чақирди. Уларни иккига бўлинишга буюриб, деди: «Бир қисмингиз Шубҳаларга қарши жанг қилинглар, уларни аёвсиз ўлдиринглар. Қонхўрларга қарши борадиганларингиз эса уларни ўлдирманглар, тириклайин асирга олинглар».

Белгиланган пайтда  —азонда Эзгу Умид, Севги, Беайб ва Тажрибали Шубҳалар билан жанг қилгани, йўлбошчилар Ишонч, Сабр ва Жонбоз лашкарини бошлаб Қонхўрлар билан жанг қилгани кетдилар.

Шубҳаларга қарши чиққанлар очиқ майдонда йиғилишиб, ҳужум қилдилар. Лекин Шубҳалар биринчи урушни эслаб, қўққисдан қилинган ҳужумдан қўрқиб кетдилар ва чекиндилар. Шаҳзоданинг лашкари уларни таъқиб қила бошладилар ва тутганларини ўлдиравердилар. Лекин кўпчилиги яширинишга улгурдилар ва кейин ўзлариникига қайтиб келдилар. Тирик қолганлари ўша зоҳоти қочиб кетолмадилар. Маълум вақт ёввойи халқларга нисбатан ҳар хил иблисона ишларни қилиб, гуруҳ–гуруҳ бўлиб дайдиб юрдилар. У халқлар иблисларга қарши туришга кучлари етмагани учун, кўп ўтмай уларнинг таъсирига тушиб қолдилар. Баъзан Шубҳалар шаҳар девори ёнига келардилар–у лекин ичкарига кира олмасдилар. Чунки Ишонч, Эзгу Умид ва Тажрибали кўринишлари биланоқ, иблислар ўша зоҳоти қочиб қолардилар.

Қонхўрларга қарши борган лашкар ҳам Эммануил буюрганидай, ўз вазифасини бажарди. Улар душманларни асирга олишга ҳаракат қилдилар, лекин ўлдирмадилар. Лекин Қонхўрлар кўрдиларки, душманнинг лашкари бошида Шаҳзода йўқ. «Шаҳзода шаҳарда йўқ бўлса керак», деб ўйладилар. Йўлбошчиларни эса улар жуда ёмон кўрардилар. Йўлбошчилар ўз вазифаларини ёдда тутиб, душманни ҳар қандай йўл билан ўраб олишга ҳаракат қилдилар. Шубҳалар билан жангдан қайтиб келаётган лашкарлар ёрдамга шошилдилар. Ҳаммалари биргаликда Қонхўрларни ўраб олишга муваффақ бўлдилар. Қонхўрлар аввалига қаршилик кўрсатдилар, лекин барибир таслим бўлдилар. Бу ўринда шуни айтиш керакки, Қонхўрлар — шафқатсиз халқ, лекин улардан устун келсангиз, қўрқоқ, заиф халқ.

Қонхўрлар асирга олиниб, Шаҳзоданинг олдига олиб келиндилар. Шаҳзода уларга қараб, «Ҳаммалари бир мамлакатнинг одамлари–ю лекин турли вилоятлардан экан», деди.

1. Уларнинг баъзилари Кўр вилоятининг аҳолиси бўлгани учун ақли калталиги ва кўрлиги учун қабиҳ иш қилдилар. (1 Тим. 1:13)

2. Бошқалари Маънисиз Fайрат вилоятидан бўлиб, хурофот туфайли шафқатсизлик қилдилар (Лука 6:22).

3. Учинчи бир қисми Ҳасад вилоятидаги Адоват шаҳридан бўлиб, уларнинг хатти–ҳаракатига нафрат ва чидамаслик раҳнамолик қилди (Юҳ. 16:2).

Биринчи тилга олинганлари Кимга қарши жанг қилганларини ва Кимга зарар келтирмоқчи бўлганларини кўриб, шу қадар даҳшатга ва умидсизликка тушдиларки, бошларини кўтариб Шаҳзодага қарашга ботинолмасдилар. Индамай кўз ёшларини оқизиб, титраб, ҳукм қилинишларини кутиб туравердилар. Афв этилишларини сўраб илтижо қилганларнинг ҳаммасига Эммануил афв эълон қилди. Бунинг аломати сифатида У уларнинг оғзига салтанатнинг олтин ҳассасини тегизди (Ҳаворий. 9:5,6).

Иккинчи тоифадагилари эса бошқача йўл тутдилар: улар: «Биз шундай иш тутишга ҳақлимиз, чунки шаҳар аҳли биз ҳақиқий деб тан олганларнинг одатларига, қонунларига тамомила зид иш тутдилар», деб тасдиқладилар. Баъзилари эса нотўғри иш қилганларига амин бўлдилар, адашганларини англаб етдилар. Афв этинг, деб Шаҳзодага илтижо қилдилар, Шаҳзода уларни афв этди (Юҳ. 8:40).

Учинчи тоифаси эса ғам ҳам чекмадилар, тавба ҳам қилмадилар, ўзларини ҳам оқламадилар, балки адоват билан тишларини ғижирлатиб: «Руҳни ҳалок қилишга муваффақ бўла олмадик», дедилар (Ваҳий 9:20,21). Айбини тан олмаганларнинг ҳаммасини Эммануил иккитадан қилиб кишанлашга буюрди ва «Уларни Оламдаги бутун мамлакатлар учун эълон қилинадиган буюк ҳукм кунигача қамаб қўйинглар», деб буюрди. Шундай қилиб, уларни ушлаб, кишанладилар ва ўз қилмишлари учун жавоб берадиган пайтгача зиндонга солдилар.

Иблиснинг Руҳга қарши қилган иккинчи жанги шу тариқа ниҳоясига етди.

Лекин уч–тўртта яшириниб юрган Шубҳалар ўлимдан қочиб, шаҳар яқинида дайдиб юрдилар. Шаҳарда бир неча иблислар яширинча яшаётганларини улар билардилар. Бир куни улар шаҳарга сурбетлик билан киришни истаб қолдилар. Улар аллақандай Ҳалокатли Савол деганнинг уйига йўл олдилар. У аҳолига яширинча душман, иблислар жамиятининг ҳақиқий аъзоси эди. У меҳмонларни алоҳида хурсандчилик билан қабул қилди ва «Қайси вилоятдансизлар?» деб сўраб–суриштира бошладилар. Биттаси: «Мен Худо танлаган Шубҳаларданман», деди, иккинчиси: «Худо даъват қилган Шубҳаларданман», деди. Учинчиси эса: «Мен Худо нажот берган Шубҳаларданман», деб жавоб берди, «Мен эса ҳузур-ҳаловатдаги Шубҳаларданман», деди тўртинчиси.

— Бўлди, — деб уларни тўхтатди уй эгаси, — сизлар қайси уруғдан бўлсаларингиз ҳам, ҳаммаларингиз ҳам зўр экансизлар. Кўриб турибман, бўйларингиз менинг бўйим билан тенг, фикрлашимиз ҳам бир экан. Шунинг учун меникида меҳмон бўлиб қолинглар.

Улар мезбонга миннатдорчилик билдириб, кейинги пайт юз берган воқеаларни муҳокама қилишга ўтдилар.

— Қандай қилиб, ўн минглик лашкарингиз бўла туриб, сизлар душмандан қочишингиз керак эди? — деб сўради хўжайин. — Балки қўмондонингиз яхши бўлмагандир?

— Уни ёмон деманг, — деб жавоб беришди Шубҳалар. — Гарчи қўмондонимиз Умидсиз биринчи бўлиб қочган бўлса ҳам, Иблис бек бунақасини етти иқлимда ҳам топа олмайди. Агар душманларимиз уни тутиб олганда эди, дарров осган бўлардилар. Ахир, бу биз учун ёмон–ку!

— Агар менга ўн мингта Шубҳалар лашкарини берганларида эди, кўрардингизлар, шаҳар уларга бардош бера олармидийкин, — деб мақтанди хўжайин.

— Қанийди шундай бўлишини кўрсак, — деб унинг гапини бўлди меҳмонлар, — лекин булар қуруқ гаплар–да.

— Жим! Қаттиқ гапирманглар, — деб эътироз билдирди хўжайин қўрқиб. — Билмайсизларми Шаҳзода Бош вазири билан шаҳарда юрибди, уларнинг ёнида Эркин Майл бек ажралмай юрибди. Эркин Майл бекка ҳамма иблисларни ушлаб, осиш буюрилган. Уларнинг жосуслари бизнинг гапларимизни эшитиб қолса нима бўлади?! Ҳаммамиз ҳалок бўламиз.

Шу пайт уларнинг суҳбати Эркин Майл бекнинг садоқатли жангчиларидан бири Тиришқоқнинг қулоғига чалиниб қолди. У кечалари билан яшириниб олган иблисларни излаб юрарди. Нотаниш кимсаларнинг овозларини эшитиб қолиб, бу тўғрида бекка ахборот бергани кетди.

Икковлари ўша зоҳоти Ҳалокатли Саволнинг масканига йўл олдилар. Эркин Майл бек тезлик билан уйга кирди, бешала иблис у ерда суҳбатлашиб ўтирган эди. Эркин Майл бек ҳаммасини қамаб, зиндонбон Садоқатлининг назорати остига топширди. Эрталаб шаҳар бошлиғи юз берган воқеани эшитганда, жуда хурсанд бўлди. Айниқса, Ҳалокатли Саволнинг қўлга тушганидан жуда мамнун бўлди. Чунки у шаҳар аҳлига, айниқса, Идрокка кўп зарар келтириб, уларни безовта қилган эди.

Эркин Майл қўлга тушган иблисларни ва Шубҳаларни дарҳол қатл қилишга ҳаққи бор эди. Лекин у Шаҳзоданинг шарафи учун, аҳолининг фойдаси учун ва душманга ибрат бўлсин, деб маҳбусларга очиқ ҳукмга бериш афзал, деб ҳисоблади. Очиқ ҳукм эртаси кунга тайинланган эди. Зиндонбон занжирбанд айбдорларни судланувчилар курсисига ўтқазди.

Ҳалокатли Савол биринчи бўлиб чақирилди. Ҳакам унга шундай деб мурожаат қилди:

— Сен Ҳалокатли Савол деган ном билан отнинг қашқасидек маълумсан, сен хориждансан. Сенга қуйидаги айблар қўйиляпти: 1. Сен бизнинг қонун ва низомларимизнинг чинакамлигига шубҳа билан қарагансан. 2. Сен шаҳарда ўн мингта Шубҳаларни кўришни хоҳлагансан. 3. Сен уйингга Шаҳзодамизнинг душманларини таклиф қилиб, уларни яширгансан, уларга далда бергансан. Хўш, бу айбларингга нима дейсан?

— Жаноб Ҳакам, — деди айбланувчи. — Мен бу айбларни кимга қаратаётганингизни тушунмаяпман. Менинг исмим Ҳалокатли Савол эмас, балки Идрокли Ҳавасманд. Лекин албатта, бу исмларда баъзи ўхшашликлар бор. Лекин имоним комилки, бу исмлар ўртасида қанчалик катта фарқ борлигини сиз идрокингиз билан англайсиз. Менимча, одам энг оғир пайтларда, майли у энг ёмон одамлардан бўлсин, қатл қилинишга лойиқ бўлмасдан, шубҳали ҳақиқатларучун оқилона ва зарур маълумотларни етказа олади.

Эркин Майл гувоҳ сифатида оломон ўртасидан чиқди.

— Мен бу одамни биламан, — деди у. — Унинг исми Ҳалокатли Савол эканини тасдиқлайман. Ўттиз йилдирки, мен у билан танишман, яна шуни тан олишим керакки, бизнинг шаҳарда Иблис ҳукмронлик қилган пайтда мен у билан яқин дўст эдим. У Шаҳзодамизга, бизнинг қонунларимизга ва тартибларимизга душман, у ҳақиқий иблис.

Ҳакам: Айбланувчи бунга бирон нарса дея оладими?

Ҳалокатли Савол: Албатта. Ҳозирча битта гувоҳ гапирди. Шаҳарнинг қонунига кўра, судланувчини айблаш учун битта гувоҳ етарли эмас.

Шунда Тиришқоқ чиқди ва қасамёд қилиб, айбланувчи билан Шубҳалар ўртасида бўлиб ўтган суҳбатни эшитгани бўйича батафсил айтиб берди.

Ҳакам: Судланувчи! Мана иккинчи гувоҳ ҳам сени айблаш учун чиқди. Хўш, қандай жавоб берасан?

Ҳалокатли Савол: Мен шундай жавоб бераман: меникига мусофирлар келишди, уларни уйимга қўйдим. Меҳмондўстлик жиноят бўлиб қолдими? Тўғри, мен уларни меҳмон қилдим, лекин хайр–эҳсон қилиш аллақачон таъқиқланганми? Шубҳаларнинг ўн минг лашкарига қўмондон бўлиш истагимга келсак, мен бу тўғрида гувоҳларга айтмаганман. Агарда мен шундай истакда бўлганимда ҳам, менинг хоҳишларимни бошқача тушунтиришга уларнинг қандай ҳаққи бор?! Мен уларни, эҳтиёт бўлинглар, деб огоҳлантирдим, бу тўғри, шунинг учун бу ерда юз берадиган қатл — оғир томоша, бу — мен Шоҳнинг душманларига ёрдам беришни истаганим учун эмас.

Идрок: Меҳмондўстлик — яхши фазилат, лекин Шоҳнинг душманларини қабул қилиш керак эмас. Қолаверса, жавоб бераётганингда айёрлик қиляпсан. Қелиб чиқишинг иблислардан экани ўлимга ҳукм қилинишинг учун кифоя.

Ҳалокатли Савол: Сизларнинг ниятингизни кўриб турибман, Хайр–эҳсон қилганим ва ёлғон исмим учун ўлимга тайёрман.

Шундан кейин у ўзини оқлашни бас қилди.

Сўнгра хорижлик Шубҳаларни бирин–кетин чақира бошладилар.

Биринчи бўлиб киргани ўзини, Шубҳа танлаган, деб таништирди ва «Мен шундай тарбияланганман, агар ўз имоним учун ўладиган бўлсам, жафокаш бўлиб ўламан, менинг айтадиганларим шу», деб гапини тугатди.

Ҳакам: Танланганлик тўғрисидаги ғояни рад этиш — Инжилнинг буюк таълимотини рад этиш, хусусан, Худонинг қудрати ва хоҳиш–иродасини рад этиш демакдир. Бундан ташқари, бунга шубҳа билан қараш — Худо Ўз ижодини танлаш ҳуқуқини тан олмаслик деганидир. Бу эса Калом ишончни ларзага келтиришга олиб келади, «Одам ҳузур-ҳаловат орқали эмас, ўз ишлари билан нажот топиши мумкин», деган сохта эътиқод пайдо қилади. Бу эса Каломни рад қилиш, руҳни васвасга солишдир, шунинг учун ўлимга лойиқсан.

Кейин Худо даъват қилган Шубҳа келди. У айблов хулосасини эшитиб, деди: « Мен ҳеч қачон Худодан даъват бор бўлганига ишонмаганман. Бу тўғрида Каломда ҳам бир нарсалар айтилади, лекин булар ёмон ишларни таъқиқлаш ва эзгу ишларга рағбат билдиришга алоқадор. Шундай қилган одамга абадий ҳузур–ҳаловат ваъда қилинади.»

Ҳакам: Шоҳимиз Ўғлининг тан олинган ҳақиқатидан бирини рад этар экансан, сен ҳақиқий иблиссан. У Руҳни даъват қилган, Руҳ Унинг даъватини эшитган, янги ҳаёт, куч, ажойиб ҳузур–ҳаловат олган. Ҳузур–ҳаловат эса руҳга доимо У билан мулоқотда бўлишни, Унга хизмат қилишни, Унинг хоҳиш–иродасини ижро этишни ва Унинг марҳамати билан ҳузур–ҳаловатни кутишни ўргатган. Унинг таълимотидан нафратланганинг учун ўлимга лойиқсан.

Ниҳоят, ҳузур–ҳаловатдаги Шубҳа келди. У ҳам ўзини оқлаб деди: «Гарчи мен Шубҳалар мамлакатида туғилган бўлсам ҳам, лекин отам фарзий эди. Атрофдагиларга катта таъсир ўтказар, Руҳ ёлғиз ҳузур–ҳаловат билан нажот топа олмайди, деб ишонтиришга ўргатарди.»

Ҳакам: Ахир, Шоҳ Ўғлининг қонунида, иш билан эмас, балки ҳузур–ҳаловат бўйича нажот топасизлар (Рим. 3; Эфес. 2) деб аниқ айтилган. Сен эса тана ишларига таяняпсан, чунки қонун ишлари — тана ишларининг моҳиятидир. Бундай мулоҳазанг билан сен гуноҳкор Руҳга Худонинг шуҳратини топшириш учун, Унинг шуҳратини Ўзидан тортиб оляпсан. Сен Масиҳнинг гавдаланиш зарурлигини рад қиляпсан, Унинг гуноҳларни ювадиган ўлими оқланиш учун етарли эмас, деб ҳисоблаяпсан. Нажот топиш учун тана ишлари кифоя, деб тан оляпсан. Сен Илоҳий Руҳнинг фаолиятидан нафратланяпсан, тананинг иродасини ва қонунийлик руҳини кўкларга кўтаряпсан. Сен иблиссан, иблиснинг ўғлисан, қарашларинг учун сен қатл қилинишинг керак.

Шунда солномачи ўрнидан туриб, эълон қилди:

— Судланувчилар! Сизлар ҳамманинг олдида Шаҳзодамиз Эммануилга қарши жиноят қилганликда айбландингизлар, шунингдек, Руҳнинг ҳузур-ҳаловати душманлари, деб эътироф этилдингизлар. Мана шу айбларингиз учун қатл этилишга ҳукм қилиндингизлар.

Улар хочдаги ўлимга ҳукм қилиндилар ва ҳукм ўша зоҳоти ижро қилинди.


Книга на Узбекском языке: Духовная война (Жон Буньян)

Эта книга — волнующее аллегорическое повествование о борьбе человеческой души с силами зла, возглавляемыми князем тьмы. Ее автор, Джон Буньян, перу которого принадлежит знаменитое «Путешествие пилигрима», мастерски изобразил вечный конфликт, хорошо знакомый многим. Эта необычная аллегория непременно заинтересует всех, кто вовлечен в подобную духовную битву.
«Духовная война» Джона Буньяна была впервые издана в Англии, на родине писателя, в 1682 г. Со дня первой публикации этой замечательной книги она постоянно переиздавалась и была переведена на многие языки в том числе и на Узбекский язык (Руҳий жанг Жон Буньянн).



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак