Рой Б
рэкин. Қувғинлар лаззати - (17-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
17 — кун
ҲОКИМИЯТГА БЎЙСУНГАНЛАР
“Сен имонлиларга шуни эслатиб тургинки, улар ҳукмрон ҳокимиятга тўла итоаткорлик билан бўйсунсин, ҳар бир хайрли ишга тайёр бўлишсин. Ҳеч кимни ёмонламасинлар. Урушқоқ бўлмай, барча инсонларга ювошлик ва мулойимлик билан муомала қилсинлар”.
Титусга 3:1, 2
Михаил Хорен — ниҳоятда сермаҳсул рус хушхабарчиси кўп йиллар ҳаётини қамоқда ўтказди, чунки у хушхабарчилик хизматидан асло воз кечмади ва шунинг учун ҳам узоқ муддатга озодликдан маҳрум бўлди. Кунларнинг бирида унинг қариндош-уруғлари қамоққа Михаилни кўргани келишди, бироқ “катталар” томонидан учрашув бекор қилинди ва улар уйга қайтиб кетдилар.
Ушбу муносабат билан қамоқхона ишчиси Михаил унинг устидан кулганда, у шундай деб жавоб берди: “Шуни сизга айтишим керакки, Раббий Ўз иродасини сиз орқали бажаради ва бизни марҳаматлаш учун сизлардан фойдаланади. Мен қариндош–уруғларимни жуда қадрлайман, оила аъзоларим билан бирга бўлиш мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Аммо биз бир-биримиз билан бирга эмас, бир-биримиздан узоқда бўлганимизда Раббий янада улуғланса, нима учун мен учрашувни талаб қилишим керак экан?
Агар мен озодликда эмас, қамоқда бўлганимдан Раббийнинг номи янада улуғланадиган бўлса, шуни билиб олингки, унда мен шу қоронғу қамоқхонада отам ва кўплаб имондаги биродарларим сингари маҳбус бўлиб ўлишни хурсандлик билан ўзимга раво кўрган бўлардим”.
Михаил Хорёвнинг қуйидаги сўзлари ҳикматли сўзлар бўлиб қолди: «Тан оламан, қамоқ — бу бизнинг таълимотимиздаги ниҳоятда фойдали мактабдир, бу мактабда эътиқодимизнинг ҳақиқий эканлиги синовдан ўтади... Шундай мактабда таълим олганим учун ва Унинг раҳбарлиги учун Худога шукроналар айтаман».
Қўшимча мулоҳазалар
Ушбу китобнинг бешинчи кунги машғулотида, руҳонийлар Бутрусни ва Юҳаннони Худога ёки одамларга қандай қилиб бўйсунишга зўрлаганликлари ҳақида биз ўқидик. Ҳаворийлар Худони танлашди. Аммо барибир, ўша вақтдаги диний арбобларнинг нотўғри иш қилишаётганига қарамасдан, уларнинг қўлидаги ҳокимият уларга Худо орқали берилган. Қолаверса, шогирдлар ушбу ҳокимиятни тан олишди ва унга бўйсунишди.
Бутрус ва Юҳанно ҳибсга олинишларига индамай ўзларини тутиб беришди. Бутун дунё бўйлаб ҳозирда имондаги миллионлаб биродарларимиз ва сингилларимиз худди шундай йўл тутмоқдалар. Исо Масиҳ ҳам худди шундай йўл тутди: У Ўзини тутиб олишларига, ҳукм қилишларига ва хочда тортилишига имкон яратди.
“Менга жавоб бермайсанми? — деди Пилат. — Сени хочга михлатиш ё бўшатиш учун ҳукм юритишга қодир эканимни билмайсанми?” Исо жавоб берди: “Агар сенга юқоридан берилмаганда эди, сен Менинг устимдан ҳеч қандай ҳукм юрита олмас эдинг. Шу сабабдан Мени сенинг қўлингга тутиб берганнинг гуноҳи сенинг гуноҳингдан катта” (Юҳанно 19:10, 11).
Бизнинг ҳукмдорларимиз ҳақми ёки йўқми, Худо Ўз халқига улар учун итоат этинглар, уларни севинглар, уларга яхшилик қилинглар, улар учун ибодат қилинглар, деб амр этади (Матто 5:44).
Ақл учун озуқа
Жамоат кўпинча шарм-ҳаёсиз суратларга, бачавозликка ва аборт қилишларга қаттиқ қаршилик кўрсатади. Аммо шундай ҳолат юз беришига йўл қўйган ҳукумат ҳақида ёки ҳукумат аъзолари ҳақида жамоат бирор марта бўлса ҳам ҳурматсиз гап айтганми ёки уларни танқид қилганми? Уларга нисбатан ўз севгисини ёки душманлигини намоён этганми? Улар учун ибодат қилганми, ёки уларни қарғаганми? Умуман олганда, Муқаддас Китоб методи нуқтаи назаридан, душманларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш керак?
Келажакдаги тадқиқотлар
• Римликларга Мактубнинг 13-боб, 5-оятини ўқиб чиқинг.
• “Ўз жамоат бошлиқларингизга итоат қилинглар, уларга камоли эҳтиром билан бўйсунинглар. Чунки улар ҳисобот берадиганлардек ҳамиша жонларингизни қўриқлаб турадилар. Бу ишни эса оҳу нола билан эмас, балки севинч билан бажо келтирсинлар. Агар буни оҳу нола билан қилсалар, сизларга фойда бўлмайди” (Ибронийларга 13:17). Худди шу сингари, биз ҳам Худо томонидан жамоатларимизга қўйилган раҳбарларга ва бошлиқларга итоат этишга мажбурмиз.
• “Эй хизматкорлар, фақат юмшоқ ва хушфеъл хўжайинларгагина эмас, балки феъли-хуйи терс бўлганларига ҳам камоли эҳтиром билан итоат қилинглар. Агар бирор киши Худога ишонганидан виждонан азоб чекиб, ноҳақ ғам-ғуссага чидаса, бу Худонинг иноятидан далолат беради” (1 Бутрус 2:18, 19). Худди шу тарзда бизга иш берувчиларга бўйсунишимиз керак.
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана.