Рой Брэкин. Қувғинлар лаззати - (20-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
20 — кун
САБР-ТОҚАТНИНГ САМАРАСИ
“Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда, уни катта севинч билан қабул қилинглар. Шуни билингларки, имонингизнинг синалишидан сабр-тоқат ҳосил бўлади. Сабр-тоқат тўла самарасини кўрсатсин, токи сизлар ҳеч бир нарсадан камчиликсиз, комил ва нуқсонсиз одамлар бўлинглар”.
Ёқуб 1:2–4
Джон Эндрюс — Масиҳга хизмат қилишни яхши кўрган Рангуна, Бирмалик (ҳозирда Янгон, Мьянма) ҳурмат қозонган лютеран Қавмбошиси.
Бир неча йил олдин унинг қизи жигарнинг вирусли яллиғланишидан вафот этди. Икки ойдан кейин бундай мусибатни кўтара олмай унинг хотини ҳам абадий ҳаётга равона бўлди. Яна олти ой ўтгач, тўсатдан унинг ўғилларидан бири қазо қилди.
Биродар Эндрюс ғам-ғуссадан эзилиб кетди.
“Мен ўзимни Аюб сингари ҳис қилардим, фарқи шунда эдики — ҳеч ким мени йўқлаб келмасди”, — деб эслайди у.
Вер Энрикес — Бангкокдаги Таиланд “Очиқ эшиклар” халқаро ташкилотининг ишчиларидан бири, ёшгина филиппилик йигит бу вазиятдан хабар топди ва биродар Эндрюсга тасалли бериш учун зудлик билан йўлга отланди.
“Менинг бошимга шунча мусибатлар ёғилган пайтда ёрдам бергани келганингиз учун Сиздан бениҳоят миннатдорман”, — деди унга биродар Эндрюс.
Агар сиз бугунги кунда биродар Эндрюснинг уйига ташриф буюрсангиз, уни жажжигина набираларининг қуршовида кўрасиз. Қувноқ болакайларнинг шод-хуррам қийқириқлари узоқдан эшитилиб туради. Биродар Эндрюс эса хурсандчиликдан жилмаяди ва ўз ҳаётидаги бебаҳо сабоқ билан ўртоқлашади.
«Сабр-тоқат қилганим учун Худо мени тақдирлади, — дейди у сизга, — зеро У менинг чилпарчин бўлган юрагимни шифолади!».
Қўшимча мулоҳазалар
Павлус ва Сила машаққатли синовлардан ғолиб бўлиб чиқишди. Ҳаворийлар Фаолиятининг 16-боб, 22–23-оятларида айтилишича, оломон Павлус билан Силага ёпирилишди, уларнинг уст-бошини йиртиб олиб, калтаклашишди. Жуда кўп калтаклашгандан кейин уларни зиндоннинг ички бўлмасига қамаб, оёқларини кундалаб қўйишди.
Бундай муносабатга уларнинг жавоби қуйидагича: “Тун яримлаб қолганда, Павлус ва Сила ибодат қилиб, Худони куйлашар эди; маҳбуслар эса уларни тинглаб туришарди” (Ҳаворийлар 16:25).
Қувғиндаги сабр-тоқат дарси келажакдаги синовларга уларни мустаҳкамлаганига ишонч ҳосил қилиш учун Ҳаворийлар Фаолияти Китобини бошидан охиригача ўқиб чиқиш керак.
Павлус ва Сила сабр-тоқатнинг аҳамияти нақадар бебаҳо эканлигини жуда яхши тушунар эдилар. Осваль Чемберс ҳам сабр таги олтин эканлигини англади:
«Худонинг муқаддаслар учун кураши камоннинг ёйига ўхшайди. Худо ёйни маълум бир нуқтагача тортади. Камон: “Энди бошқа кучим йўқ”, — деб айтишига қарамасдан, Худо унинг гапини эшитмаганга олиб, ёйни янада мақсад сари тортаверади. Чунки Худонинг Ўз мақсади бор. Имонлиларнинг сабр-қаноати шундан иборатки, то Худо бу камондан ёйни отмагунча, чидаш керак, сабр қилиш керак».
Сабр-қаноати туфайли Худонинг ҳузур-ҳаловатига сазовор бўлган имонлилар Унинг нуқтаи назарига биноан ҳаракат қиладилар. Уларнинг фикрича, фақатгина ҳозирни ўйламаслик керак.
Ақл учун озуқа
Сабр-тоқат намунаси — бу Раббийга суяниш ва жабр-зулм ўчоғида Худони улуғлаш. Муқаддас Китобга асосланган ҳолда ёки ўзингизнинг шахсий тажрибангиздан келиб чиққан ҳолда (юқорида биз мисол тариқасида келтирган Павлус ва Силадан ташқари), сабр-қаноатнинг бебаҳолигини кўрсатувчи яна қандай шунга ўхшаш хислатларни ва мисолларни сиз келтира оласиз?
Келажакдагн тадқиқотлар
• Забур Китобининг 39-бобини ўқиб чиқинг ва Довуд шукр қилгани учун қандай самарага эришганини айтинг.
• Павлус Римликларга Мактуб 12:9–21 да имонлининг яқинларига нисбатан севгида ўсиб боришида, босиб ўтиши керак бўлган бир нечта поғоналарни санаб ўтади. Шу муҳим поғоналардан бири азоб-уқубатда саботли, сабр-қаноатли бўлиш хислатидир. “Умидворлик ила хурсанд бўлиб юринглар. Қайғуда сабрли, тоат-ибодатда саботли бўлинглар” (Римликларга 12:12).
• Иброҳим узоқ сабр-тоқат қилди ва Худо унга ваъда берган нарсага эришди (Ибтидо 21–22; Ибронийларга 6:15).
• Ва ниҳоят, 2 Тимўтийга Мактуб 4:6–8 ни ўқир эканмиз, барча синовлардан ва васвасалардан қутулиш учун ҳаворий Павлусга қандай сабр-қаноат даркор бўлганлигини биз кўрамиз.
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана.