Рой Б
рэкин. Қувғинлар лаззати - (18-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
18 — кун
ҚУВҒИНЛАРНИНГ САМАРАСИ
“Мен маҳбуслигимда кўрган ўғлим Ўнисим ҳақида сендан илтимос қилмоқчиман...”
Филимўнга 1:10
“Очиқ эшиклар” халқаро ташкилотининг асосчиси биродар Андрей Суданлик Сильвадор Али Аҳмад исмли масиҳий маҳбус ҳақида гувоҳлик беради. Аҳмад ҳурмат қозонган ислом раҳбари ва ажойиб илоҳиётчи бўлган.
«Қиёсий диншунослик соҳасида докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга тайёргарлик жараёнида, у Янги Аҳдни ўқий бошлади ва натижада ўзининг бутун ҳаётини Исо Масиҳга бағишлади.
1991 йили шариат қонунлари (мусулмон амрлари) Суданда давлатники бўлди ва, янги қонунлар мажмуига биноан, Аҳмад маълум бир саволларга жавоб бериши лозим эди. Аммо Аҳмад масиҳийлик эътиқодига бўйсунишини тан олганда, уни ҳибсга олишди, занжирбанд қилиб бир кишилик камерага ташлашди.
Қамоққа ташланганининг биринчи куни кечасиёқ ҳукумат аъзолари Аҳмадни ўлдиришмоқчи бўлишди. Бироқ қандайдир тасодифий ҳолатларга кўра бу амалга ошмади: жазони ижро этиш учун уни автомобилда ҳукм ижро этиладиган жойга олиб бориш керак эди. Аммо ҳеч қаердан машинага қуйгани ёнилғи топилмади.
Кейинги куни у олий ислом суди олдида жавоб бериши керак эди. Аҳмаднинг адвокати дўстона оҳангда ҳамманинг кўз ўнгида Масиҳдан юз ўгиришни, Унга яширинча итоат этишни маслаҳат берди. Лекин Аҳмад бундай таклифни рад этди.
”Исо — менинг ягона ҳимоячим, — деди у, — мен Ундан воз кечмайман”.
Аҳмадга олти йил қамоқ жазосини тайинлашди. Уни ҳар қандай ҳарбий унвонлардан ва қаерда бўлса ҳам дарс бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишди. Ўша пайтга келиб хотини ундан ажрашганди. Уни оталик ҳуқуқидан (унинг тўрт нафар фарзанди бор эди), автомобилидан, шахсий уйидан ва банкдаги жамғармасидан маҳрум қилишди. Буларнинг ҳаммаси камдек, судьянинг қарорига биноан, агар у қамоқ жазосининг муддати тугагунча исломни қабул қилишдан бош тортса, сим ортида яна қўшимча олти ой ўтиради.
Қамоқ жазоси вақтида “Обдурман” турмаси бўйича Аҳмад унча катта бўлмаган Муқаддас Китоб ва ибодат гуруҳларини тузди.
“Уч ой давомида, — дейди Аҳмад, — бизнинг қамоқхонамизда 305 тага яқин одам очиқдан–очиқ Масиҳга имон келтирди, шу жумладан, уларнинг бештаси исломдан келиб бизга қўшилган мусулмонлар эди.
“Ниҳоятда хавфли одам” лақабини олган қамоқхона имоми (устози) Аҳмадни Хартумдан шарқда жойлашган “Гериф” қамоқхонасига кўчириб ўтди, аммо у ерда ҳам Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришни давом эттирди.
Ушбу қамоқхонада Аҳмад ва у билан бирга еттита бошқа масиҳийлар йиғилишлар ўтказа бошладилар. Бир ҳафтадан кейин қамоқхона ҳовлисидаги дарахтларнинг тагида элликтадан ортиқ одам тўпланадиган бўлди. Яна икки ой ўтгач, қамоқхонадаги масиҳийларнинг сони 115 тага етди. Улар шиддат билан ибодат қилардилар ва Худо уларнинг ибодатларига жавоб берар эди.
Бир куни қўриқчилар ярим тунда Аҳмадни Нил дарёсида чўктириб юбориш ҳақидаги буйруқни олишди. Улар унинг қўл-оёғини боғлаб юк машинасига солишди. Аммо машина кўлга яқинлашаётганда мўъжиза юз берди ва турган жойида қотиб қолди. Ҳайдовчи ва қўриқчиларни ваҳима босди. Аҳмадни ўлдириш ҳақидаги офицер фармонини бажаришдан улар бош тортдилар. Ва тез орада Аҳмадни озод қилишди.
“Қамоқхона раҳбарлари у ердаги имонни қабул қилган масиҳийларнинг тобора кўпайиб бораётганлигини кўриб қўрқиб кетишди, — деб тушунтирди Аҳмад, — мени озодликка чиқариб юбориш керак, деган қарорга келишди. Ва шу йўл билан улар мендан қутулишди”».
Қўшимча мулоҳазалар
Филимўн исмли имонлининг Ўнисим деган қочоқ бир қули бор эди. Филимўн Масиҳга Павлуснинг иштироки билан келган ва унга Павлус ўзининг Мактубларидан бирини йўллаган. Зиндонда Павлусга хизмат қилаётган Ўнисим ўзини Раббийга топширди. У ўз хўжайинидан қочиб кетгани учун тавба қилди, ҳозирда унинг ҳузурига қайтиб боришга ва гуноҳини ювишга тайёр эканлигини билдирди. Павлус ўз Мактубида Филимўндан қули Ўнисимни қайтариб олиши ҳақида илтимос қилади. Ўнисим бир вақтлар фойдасиз бир қочоқ эди, энди эса имонли ва диёнатли масиҳийга, Павлуснинг маҳбуслигида кўрган ўғлига, яъни жон-дилига айланди. Павлус Филимўнга, Ўнисимни қул каби эмас, балки қулдан юқори, севикли ука сифатида қабул қилгин, ҳам одам боласи сифатида, ҳам Раббийнинг боласи сифатида янада кўпроқ яхши кўргин, деб илтимос қилади.
Азоб-уқубатда, машаққат оловида қанчадан-қанча одам Ҳақиқатни билиб олганини фақат Худо билади. Имонлиларнинг меҳнати туфайли кўплаб қалблар қамоқхоналарда қутқарилганлигини фақат У билади. Масиҳ болаларини айнан қийнаётган пайтда азоб берувчиларнинг ва соқчиларнинг кўпчилиги Масиҳга имон келтиришгани тўғрисида юзлаб, минглаб гувоҳликлар мавжуд.
Барча маҳбуслар учун ибодат қилинглар. Улар нафақат озодликка чиқиши учун, Худо уларнинг оилаларига ғамхўрлик кўрсатиши ва юпатиши учун ибодат қилинглар, балки маҳбуслар озодликка чиқиб кетаётганларида улардан кейин сим ортида қудратли, гуллаб–яшновчи жамоат қолиши учун ҳам ибодат қилинглар. Токи бундай жамоатлар янада кўпроқ асирларни озодликка чиқариш имкониятига эга бўлсин.
Ақл учун озуқа
Римликларга Мактубнинг 8-боб, 28-оятида Павлус имонлиларни ишонтириб шундай дейди: “Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади” (Римликларга 8:28). Бу ерда қувғинлар назарда тутиладими? Васвасалар-чи? Қамоқхоналар ва ўлим-чи? Таъқибларнинг қуйидагича кўринишларидан Масиҳ учун яна қайтадан эга бўлинган қалблардан ташқари, яна қандай ҳузур-ҳаловат бўлиши мумкин? Бундай тилак ва ниятлар қувғинга учраган биродарларимиз учун қилинган самарали ибодатларимизга қўшимча тарзда яна қандай яхшилик бўлиб хизмат қилиши мумкин?
Келажакдаги тадқиқотлар
• Довуд билан Бурсабо гуноҳ қилишди ва иккиси ҳам ўғлидан айрилишди. Лекин барибир айнан уларнинг насл-насабидан Худо олам учун Масиҳни яратди (2 Шоҳлар 11; Матто 1:6).
• Мусо гуноҳ қилди (Саҳрода 20:8–12) ва шунинг учун ҳам ваъда қилинган юртга боролмади. Шундай бўлса-да, Исроил халқини мисрликларнинг асирлигидан олиб чиқиш учун Худо Мусодан фойдаланди, Унинг Ўзи Мусони Наво тоғ этагига дафн қилди (Амрлар 34:6). Лекин минг йиллар ўтиб маълум ва машҳур Мусо Илёс ва Исо билан Ўзгариш тоғида намоён бўлди (Марк 9:2–9).
• Ҳаворийлар фаолияти Китобининг 8–9-бобларида янги жамоат қувғинга учрагани ва Стефан тошбўрон қилиб ўлдирилгандан кейин жамоат тарқаб кетганлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Аммо булардан ташқари, ушбу бобларда кўплаб хурсандчиликлар юз бергани тўғрисида айтилади. Шу жумладан, шифо топишлар, Самария аҳлининг Масиҳга юз тутиши, ҳабашистонлик амалдорни Филипп сувда чўмдириб имонга киритгани ва Масиҳ шогирдларига қарши таҳдидлар қилиб юрган Шоулнинг сувга чўмиб имон келтиргани тўғрисида сўз боради.
Амалий машғулотлар
Янги Аҳдни диққат билан ўқиб чиқинг. Унда ҳаворийнинг ҳар бир ибодатига ўзгача маъно беринг (масалан, Римликларга 10:1–4: 15:5,6,13; 2 Коринфликларга 13:14; 1 Салоникаликларга 3:11; 5:23). Ҳаворийларнинг сўзлари билан қувғинга учраган жамоатлар учун Худога илтижо қилинг. Худо бу илтижоларни эшитиб, албатта Муқаддас Китоб ибодатларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилинг.
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана.