IBT, 2008 | Иброҳим эрта билан туриб, эшагини эгарлаб, қурбонлик куйдириш учун ўтин ҳам майдалади-да, қулваччалардан иккитасини ва ўғли Исҳоқни ўзи билан олди, Худо унга айтган жойга қараб равона бўлди. |
MKi, 2020 | Ertasi kun Ibrohim saharda turib, eshagini egarladi, ikkita xizmatkorini va o‘g‘li Is’hoqni oldi. Olov yoqib qurbonlikni kuydirish uchun o‘tin tayyorladi. So‘ngra Xudo aytgan yerga jo‘nadi. |
MK, 2020 | Эртаси куни Иброҳим саҳарда туриб, эшагини эгарлади. Оловда куйдириладиган қурбонлик учун ўтин тайёрлади. Сўнг икки хизматкори ва ўғли Исҳоқни ёнига олиб, Худо айтган ерга жўнади. |