IBT, 2008 | Охири Миср халқи ҳам очлик чекиб, Фиръавнга нон деб фарёд қила бошлади. Фиръавн эса бутун Миср аҳолисига: «Юсуфнинг олдига боринглар, у сизларга нима айтса, шуни қилинглар», – деб айтарди. |
MKi, 2020 | Oxiri, Misr yurtida ham ocharchilik boshlandi. Misr xalqi non so‘rab fir’avnga yolvordi. Fir’avn esa xalqqa: “Yusufga boringlar, u nima desa, shuni qilinglar”, dedi. |
MK, 2020 | Охири, Миср юртида ҳам очарчилик бошланди. Миср халқи нон сўраб фиръавнга ёлворди. Фиръавн эса халққа: “Юсуфга боринглар, у нима деса, шуни қилинглар”, деди. |