IBT, 2008 | Саҳар пайтида Фиръавннинг кўнгли жуда ғаш эди. У киши юбориб, Мисрнинг барча сеҳргарлари ва донишмандларини чақиртирди. Фиръавн уларга тушларини ҳикоят қилди, аммо унга таъбир қилиб берадиган бирон киши топилмади. |
MKi, 2020 | Fir’avn saharda ko‘rgan tushini o‘ylab, ko‘ngli juda g‘ash bo‘ldi. “Tushim nimadan darak berar ekan”, deb juda xavotirlandi. Shu boisdan Misrdagi jamiki sehrgarlarni va donishmandlarni chaqirtirdi. Fir’avn ularga ko‘rgan tushini aytib berdi. Lekin ularning birontasi fir’avnning tushini ta’bir qilib bera olmadi. |
MK, 2020 | Фиръавн саҳарда кўрган тушини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш бўлди. “Тушим нимадан дарак берар экан”, деб жуда хавотирланди. Шу боисдан Мисрдаги жамики сеҳргарларни ва донишмандларни чақиртирди. Фиръавн уларга кўрган тушини айтиб берди. Лекин уларнинг биронтаси фиръавннинг тушини таъбир қилиб бера олмади. |