MKi, 2020 | Oxaziyo ularning maslahatiga kirib, Isroil shohi Axab o‘g‘li Yoram bilan birga Giladdagi Ramo‘tga borib, Oram shohi Xazayilga qarshi urush ochdi. Yoram shu urushda yarador bo‘ldi. |
MK, 2020 | Охозиё уларнинг маслаҳатига кириб, Исроил шоҳи Ахаб ўғли Ёрам* билан бирга Гиладдаги Рамўтга бориб, Орам шоҳи Хазайилга қарши уруш очди. Шоҳ Ёрам шу урушда ярадор бўлди. |