| MKi, 2020 | Doniyor saroy maslahatchilarini qatl qilish uchun shoh tomonidan tayinlangan Oriyoxning oldiga borib: — Hazratim, saroy maslahatchilarining jonlariga zinhor qasd qilmang, — dedi. — Meni darhol shoh huzuriga olib kiring, men shoh hazratlari ko‘rgan tushni ta’birlab beraman. |
| MK, 2020 | Дониёр сарой маслаҳатчиларини қатл қилиш учун шоҳ томонидан тайинланган Ориёхнинг олдига бориб: — Ҳазратим, сарой маслаҳатчиларининг жонларига зинҳор қасд қилманг, — деди. — Мени дарҳол шоҳ ҳузурига олиб киринг, мен шоҳ ҳазратлари кўрган тушни таъбирлаб бераман. |

























































































































































