IBT, 2008 | Масиҳ билан бир тан бўлган ҳеч кимса гуноҳ қилмайди. Ким гуноҳ қилиб юрса, Уни кўрмаган ҳам, танимаган ҳам. |
MKi, 2020 | Masih bilan yashagan har bir odam gunohdan yuz o‘giradi. Gunoh qilib yurgan odam esa, Masihni ko‘rmagan ham, tanimagan ham. |
MK, 2020 | Масиҳ билан яшаган ҳар бир одам гуноҳдан юз ўгиради. Гуноҳ қилиб юрган одам эса, Масиҳни кўрмаган ҳам, танимаган ҳам. |