IBT, 2008 | афсоналар ва бепоён шажаралар билан банд бўлмасликларини буюр. Булар хаёлпарастликка сабаб бўлади, холос. Лекин илоҳий режа рўёбга чиқиши учун имон керак. |
MKi, 2020 | Ularga, afsonalar va shajaralar xususidagi bema’ni bahslar bilan band bo‘lmanglar, deb buyur. Axir, bunday bahslar faqat janjallarga sabab bo‘ladi. Odamlar Xudoning najot rejasini anglashlariga bular yordam bermaydi. Zero, inson Xudoning najotini imon orqaligina anglab oladi. |
MK, 2020 | Уларга, афсоналар ва шажаралар хусусидаги бемаъни баҳслар билан банд бўлманглар, деб буюр. Ахир, бундай баҳслар фақат жанжалларга сабаб бўлади. Одамлар Худонинг нажот режасини англашларига булар ёрдам бермайди. Зеро, инсон Худонинг нажотини имон орқалигина англаб олади. |