IBT, 2008 | Чунки Худо адолатсиз эмас. У сизларнинг ишингизни, Унинг исмига кўрсатган муҳаббатингизни унутмайди, Ўз азизларига қандай хизмат қилганингизни ва ҳозир ҳам қилаётганингизни ёдда тутади. |
MKi, 2020 | Axir, Xudo adolatlidir. U sizning ishingizni unutmaydi, Unga bo‘lgan muhabbatingiz tufayli azizlariga qilgan va qilayotgan xizmatlaringizni yodida tutadi. |
MK, 2020 | Ахир, Худо адолатлидир. У сизнинг ишингизни унутмайди, Унга бўлган муҳаббатингиз туфайли азизларига қилган ва қилаётган хизматларингизни ёдида тутади. |