IBT, 2008 | Исроил халқи Левий авлодининг руҳонийлик тартиби бўйича Тавротни қабул қилган эди. Агар Ҳорун аждодидан бўлган Левийларнинг руҳонийлик хизмати мукаммал бўлганда эди, унда яна бошқа бир аждод – Малкисидқ аждодидан бир Руҳонийнинг ўртага чиқишига қандай эҳтиёж бор эди? |
MKi, 2020 | Levi ruhoniylari bizni barkamol qila olmaydilar. Shuning uchun Xudo Horunning nasabidan bo‘lgan ruhoniyni emas, balki Maliksidiqqa o‘xshagan boshqa bir ruhoniyni yubordi. Isroil xalqiga berilgan qonunlar levi ruhoniylari orqali joriy qilingan edi. |
MK, 2020 | Леви руҳонийлари бизни баркамол қила олмайдилар. Шунинг учун Худо Ҳоруннинг насабидан* бўлган руҳонийни эмас, балки Маликсидиққа ўхшаган бошқа бир руҳонийни юборди. Исроил халқига берилган қонунлар леви руҳонийлари орқали жорий қилинган эди. |