Абдулла Рашидов. Бахтли оила - (3-боб) Китоб Ўзбек тилида
Baxtli oila (Abdulla Rashidov) O‘zbek tilida Audiokitob
Мунжариж
Оила нима?
Танлов ва никоҳ
Севгининг беш хил тили
Оиладаги табиий эҳтиёжлар
Эрнинг оиладаги вазифалари
Хотиннинг оиладаги вазифалари
Фарзандлар
Фарзандларнинг мажбуриятлари
3 СЕВГИНИНГ БЕШ ХИЛ ТИЛИ
Америкалик инсон билан суҳбатлашиш учун, биз инглиз тилини билишимиз керак. Эр хотини билан суҳбатлашиши
учун эса севги тилини билиши лозим. Севгининг бешта тили мавжуд. Нима учун бу нарсалар ҳақида ёзяпман? Тунги клубларда сохта севгига ўргангандан кўра, жамоатда ҳаққоний севгига ўрганиш керак. Агар сизга эр-хотин муносабат- лари ҳақида ота-онангиз ўргатмаган бўлса, сиз кўчадан бузуқ муносабатларни ўрганмаслигин- гиз учун, мен сизга Худонинг Сўзида оила учун ёзилган муносабатларни ўргатишни истайман. Биз ҳаммамиз бахтли оилага эга бўлишни ис- таймиз, аммо бунинг учун меҳнат қилишни ис- тамаймиз. Шунчаки осмонга қараб: «Олма пиш, оғзимга туш», — деб ўтириш ярамайди. Шундай
қилиб, севгининг беш хил тили қуйидаѓилар:
Мақтов
Мақтов — севгининг тили ҳисобланади. Аёллар «қулоқлари билан севадилар». Хотинингиз доим сизнинг ширин сўзларингизга, мақтовларингизга муҳтождир. Улар кўпроқ сизнинг севгингизни кўришдан ҳам кўра, эши- тишни ёқтирадилар. Тўйдан олдин «севаман» деб айтганингиз камлик қилади. Ҳар куни им- кони борича кўпроқ хотинингизни яхши кўри- шингизни айтинг.
Совға
Совға — севгини намоён қилишнинг энг осон йўлидир. Фақат саккизинчи март ва хоти- нингизнинг туғилган кунида совға қилиш етар- ли эмас. Албатта, ҳар куни қиммат совғалар ҳадя қилиш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Кичик бўлса ҳам, муҳими юракдан чиқариб берилган совға хотинга олам-олам қувонч бағишлайди.
Бағрига босиш
Ҳар сафар хотинингизни бағрингизга босга- нингизда, у сизнинг қўллаб-қувватлашингизни ва гасаллинини ҳис қилади. Сизни кучли қўл- ларингиз унинг нозик юрагига далда беради.
Алоҳида ажратилган вақт
Кўпинча эркаклар уйда ўз ишлари билан машғулл ёки телевизор кўриб ўтириб: бўлиб
«мен хотиним билан бирга уйдаман», деб би- ладилар. Аммо хотин учун алоҳида вақт ажра- тиш керак: уни эшитиш, унга ёрдам бериш
лозим. Агар хотинга эътиборингизни қарат- масангиз, шунчаки сизнинг ҳозир бўлишингиз камлик қилади.
Уй ишларида ёрдамлашиш
Бир куни, менинг хотиним жуда банд пай- тида, ўзим чангютгични олиб уйни тозалашни бошладим. Шу вақт уйга бир дўстим меҳмон- га келди ва кўзлари косасидан чиққудек бўлиб менга ва чангютгичга қараб қолди. Мен шу заҳоти у ҳеч қачон хотинига уй ишларида ёр- дам бермаганини тушундим. Бир пайтлар мен ҳам ўша дўстимга ўхшаган инсон эдим. Худо мени ўзгартирди, ҳозир Худонинг Сўзи бўйича ҳаракат қиламан. Имкони бўлганида уй ишла- рида хотинингизга ёрдам берсангиз бу уят ҳи- собланмайди. Агар хотинингизни севсангиз ва уни доим бахтли кўришни истасангиз, юқори- да санаб ўтилган севгининг тилларидан вақти- вақти билан фойдаланиб туринг.
Шунингдек, Муқаддас Китобда ҳаққоний
севги ҳақида шундай деб ёзилган: «Мен инсон- ларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапир- сам-у, лекин севгига эга бўлмасам, жаранглай- диган мис ёки янграйдиган кимбалдирман. Агар пайғамбарчилик инъомига эга бўлсам-у, бор билимларни ва бор сирларни тушунсам, агар тоғларни кўчирадиган бор имонга эга бўлсам-у, лекин севгига эга бўлмасам, мен ҳеч
нарса эмасдирман. Агар бор мол-мулкимни тарқатиб юборсам, ҳатто танамни ёндириш- га топширсам-у, лекин севгига эга бўлмасам, бундан менга ҳеч қандай фойда йўқдир. Севги узоқ сабр-тоқат қилади. У меҳрибонлик қи- лади. Севги ҳасад қилмайди, севги кеккаймай- ди ва мағрурланмайди. Севги бебошлик қил- майди, ўз манфаатини изламайди, тез ач- чиқланмайди ва ёвузликни ўйламайди. Севги ноҳақликка қувонмайди, аксинча, ҳақиқатга севинади. Севги ҳамма нарсани кўтаради, ҳам- ма нарсага ишонади, ҳамма нарсага умид қи- лади, ҳамма нарсага бардош беради. Севги ҳеч қачон тугамайди» (1 Кор. 13).
Одатда аёллар ҳам, эркаклар ҳам оилада
севгини намоён қилиш учун муаммолардан ортиб, вақт етишмаслигини баҳона қилади- лар. Биз ишдан қайтаётганимизда, ишдаги ҳамма муаммоларни ишхонада қолдириб ке- лишга ўрганишимиз керак.
Книга на Узбекском языке: Счастливая семья (Абдулла Рашидов)