Абдулла Рашидов. Бахтли оила - (7-боб) Китоб Ўзбек тилида
Baxtli oila (Abdulla Rashidov) O‘zbek tilida Audiokitob
Мунжариж
Оила нима?
Танлов ва никоҳ
Севгининг беш хил тили
Оиладаги табиий эҳтиёжлар
Эрнинг оиладаги вазифалари
Хотиннинг оиладаги вазифалари
Фарзандлар
Фарзандларнинг мажбуриятлари
7 Фарзандлар
Бола тоза вараққа ўхшайди. Бу варақни Худонинг Сўзи билан тўлдириш керак. Бугун кўп ота-оналар болаларига тар-
бия беришга вақтлари йўқлигини пеш қила- дилар. Агар ота-она фарзандига тўғри нарса- ни ўргатмаса, кўча ёки телевизор бу варақни нотўғри тарбия билан тўлдиради.
Бола ҳар доим билимга муҳтож бўлади. Шунинг учун, у ота-онасининг ёнига ҳар хил саволлар билан келади. Бола отасига савол билан мурожаат қилганида, отаси унга: «Бор онангдан сўра», — деса, онаси: «Бор ўйнаб тур», — деса, бола кейинги сафар савол туғил- са ҳам, сўрамайдиган бўлиб қолади. Натижа- да, ўзини қизиқтирган нарсаларга ўзи жавоб бериб улғайган йигит ёки қиз, оила қургани- дан кейин ҳам турмуш ўртоғи билан ўз ке- чинмалари ҳақида бўлиша олмайди. Бундай кишилар: «Ҳеч ким мени тушунмайди, ҳеч ким менга ёрдам бера олмайди», — деб ўйлай- дилар. Улар ёшлигидан атрофидаги одамларга ишонмайдиган бўлиб катта бўлади- лар ва келажакда яхши дўст орттира олмай- дилар. Шундай экан, фарзандларингизга қан- дай муносабатда бўлаётганингизга эътибор беринг.
Ҳар бир ота-онанинг вазифаси — фарзан- дини бахтли қилишдир. Инсон нечта болани бахтли қилиб улғайтиришга вақти етса, шун- ча бола туғиши керак. Агар фарзандингиз би- лан суҳбатлашишга, у билан бирга ўйнашга вақтингиз бўлмаса, унда бола туғманг.
Биз ишонамизки, фарзандлар — бу Ху- донинг инъомидир. Ўғил бола ҳам, қиз бола ҳам — Худо берган иноятдир. Бизнинг халқи- мизда, одатда ҳамма оилалар ўғил фарзанд ту- ғилишини кутадилар, қиз боладан эса туғил- ган пайтиданоқ юз ўгирадилар. Ўша дунёга келишини ҳеч ким истамаган қиз чақалоқ- ларни келажакда ақлли қизлар, доно хотин- лар, меҳрибон оналар бўлиш кутмоқда. Агар аёл зоти туғилишидан юз ўгириладиган бўл- са, қандай қилиб келажакда бахтли оила- ларни, қолаверса, бахтли миллатни кутиш мумкин?
Кўпинча, оталар хотини қиз туққанини
эшитиб, туғруқхонага фарзандини олиб келга- ни ҳам бормайдилар. Аммо қизни ҳам, ўғилни ҳам инсонга Худованд беришини билишимиз лозим. Болалар туғилиши — бу буюк мўъжиза. Бу жараёнда на эр ва на хотин ўз хоҳишла- ри бўйича ҳаракат қила оладилар.
Менинг икки қизим бор. Яратганга улар учун минг бора шукрлар айтаман. Агар учин- чи ва тўртинчи фарзандимиз ҳам қиз бўлиш- са, мен фақат хурсанд бўламан.
Биласизми, менинг биринчи қизим дунё- га келганда, хурсандчиликдан бошимиз ос- монга етган эди. Лекин қариндошларимиз биз- га: «Майли, қўявер, иккинчиси ўғил бўла- ди», — дедилар. Улар бу гаплари билан ме- нинг шодлигимга шерик бўлмасдан, аксинча, мени юпатмоқчи бўлдилар. Иккинчи қизим туғилганда эса, ҳеч ким мени табрикламади, фақат: «Сенга ҳам Худо ўғил бериб қолар», — дедилар.
Қизларга нисбатан бунчалик салбий муно- сабат қаердан илдиз отди? Охирги дақиқагача ота-онасига меҳрибон бўлиб қоладиган — ас- лида қизлар эмасми? Халқимиз аёлларни «ик- кинчи даражали инсонлар» деб биладилар. Уларнинг фикри муҳим аҳамиятга эга эмас. Улардан фақат талаб қиладилар.
Исо Масиҳ аёл кишининг қадр-қимматини кўтарди. Муқаддас Ёзув эркак киши ҳам, аёл киши ҳам Худонинг қаршисида бир хил имти- ёзларга ва жавобгарликларга эгалиги ҳақида айтади. Эркаклар аёллардан ўзларини устун қўйиб, улардан фойдаланишлари нотўғри.
Тухум ҳужайралари қўшилган пайтдан бо- шлаб ҳомила — инсон ҳисобланади. Аборт эса қотилликдир. Ота-оналар ўз фарзандлари- нинг қотилига айланмаслиги, аксинча, уларни ҳимоя қилишлари зарур. Она қорнидаги гўда- клар, ота-оналарининг уларга бўлган муноса- батларини ҳис қиладилар. Шунинг учун норо- зилик билан дунёга келган, ҳеч ким томонидан кутилмаган болалар, кўп йиғлайдиган, кулиш нималигини билмайдиган, ғамгин бўлиб туғи- ладилар.
Бир илмий тажриба ўтказилган: ҳомила- дор аёлни кўзларини боғлаб, қоронғу хонага ўтирғизиб, қорнидаги боланинг юрак уриши- ни текширганлар. Аёлнинг ёнидан навбат би- лан йигирмата эркакни ўтказганлар. Йигирма биринчи эркак, боланинг отаси бўлган. Отаси ёнига яқинлашган заҳоти, боланинг юраги тез уришни бошлаган.
Шундай қилиб, она қорнидаги бола атро- фдагиларнинг ҳузурини ҳис қилар экан, боз устига, у ҳақида айтиладиган сўзларни у ал- батта эшитади ва тушунади.
Отаси воз кечган қизлар келажакда фоҳи- ша бўлиб етишишининг эҳтимоли жуда кат- та. Чунки, ўз отасининг меҳрига эришмаган қиз, бошқа эркаклардан ўзига керакли меҳр- ни излайди. Кичкиналигида отасидан «эси паст», «қанжиқ» каби ҳақоратларни эшитиб ўсган қизлар, келажакда ҳамма эркакларга, шунингдек, ўз турмуш ўртоқларига ва ўзлари- нинг ўғилларига нисбатан салбий муносабатда бўладилар.
Азиз синглим! Агар сиз бу сатрларни ўқиб, ўзингизнинг ҳаётингизни кўраётган бўлсан- гиз, мен сизга хушхабар айтмоқчиман. Само- да ҳар биримизни яратган севувчи Отамиз бор. У сизнинг ҳам ҳаётингизни бахт билан, юрагингизни қувонч билан тўлдиришни ис- тайди. У бизни яратди ва ҳеч қачон ташлаб кетмайди. У биздан юз ўгирмайди. У бизни қандай бўлсак, шундайлигимизча қабул қила- ди ва севади. Юрагингизни самовий Отангиз- га очишни, ерлик отангизни Худонинг кучи билан кечиришни бошланг. Самовий Ота ҳар бир фарзанди учун алоҳида тақдирга ва буюк режаларга эга. Буларнинг ҳаммаси Унинг Сўзида ёзилган. Муқаддас Китобни ўқиб, ўз ҳаётингизни янгидан бошлашда, ўзин- гиз ҳақингиздаги ҳақиқатни билишда Раб- бимизнинг Ўзи сизни қўлласин.
Болалар тарбияси
Фарзандларга ҳаётдаги тўғри қадриятларни сингдириб боришимиз зарур. Бундай қадрият- лардан бири — ишончдир. Мен доим фарзан- дларимнинг ишончини қозонишга уринаман, токи улар ҳар қандай вазиятда менга таяна ол- синлар. Бола ота-онасига ўз қалбини оча ол- сагина, ўша қалби билан ота-онасининг мас- лаҳатларини қабул қила олади.
Бир куни менинг катта қизим олдимга ке- либ, менга бир болани севиб қолгани ҳақи- да айтди. Қизим ўша пайтда беш ёшда эди. Мен ўзимча ўйладим, агар ҳозир: «Бунақа гапни иккинчи маротаба эшитмайин, ҳали сенга севишга анча эрта», — деб жавоб бер- сам, қизимнинг мана шу соҳадаги менга бўл- ган ишончини йўқотаман. Бундай жавоб- дан кейин, қизим мен билан ҳеч нарса ҳақида ўрмоцлашмай қўяди. Шунинг учун мен унга:
«Биласанми қизим, мен ҳам биринчи синфга борганимда, бир синфдош қизни ёқтириб қолган эдим. Бундай ҳиссиётлар вақти-вақти билан келиб-кетиб туради. Аммо ҳаққоний севги — бу жуда катта жавобгарлик. Сен ҳали кўп йиллар давомида бу севгига ўрганиб бо- ришинг керак», — деб тушунтирдим. Шун- дан кейин, қизимнинг ўзи менга: «Дадажон, мен ҳали бундай жавобгарликка ёшлик қи- ламан», — деди ва бир неча кундан кейин:
«Мен у болани энди севмайман», — деб айтиб қолди.
Биласизми, фарзандларимиз бундай сюр- призларни чиқаришга уста. Биз ота-оналар эса, уларга ҳамма нарсани тўғри тушунтира олишимиз керак. Уларга бирон-бир нарсани таъқиқлагандан кўра, керакли йўлни кўрса- тиш, улар билан дўст бўлиш яхшироқ.
«Агар кимдир ўзиникилар ҳақида, айниқ- са, ўз хонадони ҳақида ғамхўрлик қилмаса, у имондан воз кечгандир ва имонсиз одамдан ҳам баттардир» (1 Тим. 5:8). Дабдабали иморат ва қиммат жиҳозлар оилада яхши муҳитни ярата олмайди. Оила аъзоларининг орасида- ги ўзаро севги, ҳурмат ва ғамхўрлик хонадонга файз бағишлайди. Бундай муҳитда улғайган фарзандлар келажакда ўзлари ҳам яхши она ва ота бўлишга интиладилар.
Болаларни қандай жазолаш тўғри?
«Болани жазосиз қолдирма; хивич билан жазолаб, унинг жонини жаҳаннамдан сақлаб қоласан» (Ҳик. 23:13,14). Болаларнинг нотўғ- ри хатти-ҳаракатлари учун уларни жазолаш шарт. Айрим ота-оналар фарзандларига жан- жаллашишни, сўкишни, ўғирлашни ўргатади- лар. Билингки, бунга ўхшаш барча фазилат- лар — шайтондандир. Наҳотки сиз бўлажак қотилни, ўғрини, безорини туққан бўлсангиз? Аксинча, сиз фарзандингизнинг аҳмоқликла- рини хивич билан жазолашингиз ва унга ни- ма яхши-ю, нима ёмонлигини ўргатишингиз лозим.
Болани жаҳл устида жазоламаслик керак. Чунки жаҳли чиққан одам ўзи истамаган ҳа- ракатларни қилиб қўйиши мумкин. Ҳеч қа- чон болани қонига бўяб уриш инсоннинг иши эмас. Бола сизга жаҳлингиз чиққанда, ундан аламингизни олиш учун берилмаган.
Жаҳлдан тушгандан сўнг, болани албат- та ножўя иши учун жазоланг. Жазолашнинг энг яхши йўли — бу болани нимадандир вақ- тинчалик маҳрум қилиш. Масалан, унча оғир бўлмаган хатолар учун бир кун телевизор кўришдан, кўчада ўртоқлари билан ўйнашдан маҳрум қилиш мумкин. Бола хато қилгандан сўнг шунчаки жазоламанг, албатта сўзлар би- лан ҳам, айнан нимани хато қилганини ту- шунтиринг. Иккинчи маротаба ушбу хатони такрорламаслик учун, бола нима учун жазо олаётганини тушуниши керак.
Болага ўн ёшдан кейин қўл кўтариб жазо- лаш, унинг тўғри йўлга эмас, балки ёмон йўлга киришига сабаб бўлади. Эсини таниб қолган йигит-қизлар ота-онасидан ваҳшийларча кал- так еганда ёки ҳақорат эшитганда, уларнинг юракларида хафагарчилик, нафрат, кўнгил со- виш пайдо бўлади. «Оталар, фарзандларингиз тушкунликка тушмасликлари учун уларнинг жиғига тегманглар» (Кол. 3:21).
Болаларни тўхтатиш ёки ухлатиш учун «ял- моғиз кампир», «халтали бобой», «ит», «милиция» сўзлари билан қўрқитманг. Доимо ваҳимада юрадиган болалар, келажакда ҳам- мадан ва ҳамма нарсадан қўрқадиган бўлиб қоладилар. Сиз сўзларингиз билан уларнинг юрагига қувонч, тинчлик, умид ва севги бе- ринг.
Унутманг, болангизга нисбатан ноҳақ йўл тутганингизни тушунган пайтда, албатта ун- дан кечирим сўранг. Агар болангиз бошқа оила аъзоларига нисбатан ноҳақ бўлса, улар- дан бориб кечирим сўрашни ўргатинг. Болага нима эксангиз, эртага шуни ўриб оласиз. Бо- лалар ўз ота-оналарини кўрсатиб турадиган кўзгуга ўхшайдилар.
Фарзандларингизга ҳар куни Муқаддас Ёзувдан ўқиб, уларнинг тилида тушунтириб беринг.
Истеъдод
Фарзандларингиз нимага қизиқишига қа- раб, улардаги қобилиятларини билиб оли- шингиз мумкин. Одатда бола ота-онасидан ўқишга киришига ёрдам беришларини сўраса, ота-она унга: «Ўқиб ким ҳам бўлар эдинг?» — дейдилар. Ҳар бир бола Худодан махсус ис- теъдод ва инъомларга эга. Жамиятимизда буюк шифокорлар, шоирлар, тадбиркорлар етишиб чиқиши, сиз ота-оналарга боғлиқ. Қўлингиздан келганича, фарзандингизни ўқи- тишга, билим беришга ҳаракат қилинг.
«Болага ҳаётининг бошидан тарбия бер: ёши бир жойга етганда ҳам берган тарби- янгдан четга чиқмайди» (Ҳик. 22:6).
Книга на Узбекском языке: Счастливая семья (Абдулла Рашидов)