Марк Урусла. Қароқчиларникидай эмас - (3 - саргузашт) Китоб Ўзбек тилида
Qaroqchilarnikiday emas (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Катталар ва болалар учун ўн тўрт саргузашт
МУНДАРИЖА
Биринчи саргузашт
Ғаройиб ўзгариш
Иккинчи саргузашт
Биринчи шоҳлик
Учинчи саргузашт
Ўғил билан танишув
Тўртинчи саргузашт
Нотабиий жанг сабоқлари
Бешинчи саргузашт
Зулмат шоҳлигига биринчи ташриф
Олтинчи саргузашт
Том учун сурприз
Еттинчи саргузашт
Сотувчининг кутилмаган таклифи
Саккизинчи саргузашт
Юқори талаб
Тўққизинчи саргузашт
Кечирим қувончи
Ўнинчи саргузашт
Биринчи вазифа
Ўни биринчи саргузашт
Фақат ўз кучи билан эмас
Ўн иккинчи саргузашт
Ўз устида ишлаш
Ўн учинчи саргузашт
Сирли топшириқ
Ўн тўртинчи саргузашт
Озодлик
Учинчи саргузашт: Ўғил билан танишув
Қандай яхши эди! Ҳар куни шоҳ билан вақт ўтказиш шоҳ учун қанчалик муҳимлигини Том ҳис қиларди. Том шоҳ билан кўп вақт ўтказарди. У собиқ қароқчи бола эди, энди эса унинг ўғли бўлди. Бу билан бирга Том бошқа болалар билан ўйнай оларди. Улар ҳам болани яхши кўриб қолишди ва унга ҳали билмаган нарсаларни кўрсатишарди. Улар унга қароқчилар каби “тўнка” ёки “қўрқоқ” деб, айтишнинг ўрнига қизғанмасдан уни мақташарди ва: “Биз билан бирга ўйнашинг қанчалик ажойиб!”, ёки “Буни сен яхши бажардинг!”, ёки “Кел, биз бирга бирор нарса ўйлаб топамиз!”, дейишарди.
Шу тарзда Том кундан кунга яхшироқ ва сокинроқ бўла бошлади. У бўлиб ўтган воқеаларни асл сабабини тушунмагунича, ўзига юқори баҳо берар эди. Бу эса шундай содир бўлди.
Бир куни эрталаб, болалар нонуштадан олдин бир сирли нарсани кўриш муштоқлигида жуда ҳаяжонда эдилар. Ота залга кириб келганда уларнинг тоза ювилган юзлари завқланиб ярқирарди ва ўғлининг қайтиб келаётганлигини эълон қилганда уларнинг қувончи чексиз эди. Болалар қарсак чалиб сакрашарди, хуштак чалиб куйлашарди ва кун бўйи шоҳнинг ўғлини қачон кўрар эканмиз дея, интизор бўлиб кутишарди. Катта бир севинч билан улар, бўлажак байрам учун яна нималар қилиш мумкинлиги ҳақида муҳокама қилишарди.
Томни бу барча тайёргарликлар бир оз бошини айлантириб қўйди. У ким бўлди экан, подшоҳ ўғли? Бироқ, буни унга тушунтиришга ҳеч кимнинг вақти йўқ эди, ота эса сирли жилмайиб деди:
- Ҳаммасини ўзинг кўрасан!
Шунда Том улар билан хурсанд бўлиб рақсларни машқ қилар ва гуллар теришга ёрдам бера бошлади. Болалар бир дунё гуллар териб келиб, катта бир дарвоза олдига тақсимлаб қўйишди. Том у ерда тилла харфлар билан ёзилган “тожли зал” сўзини ўқий олди холос. Том ўртасида нима бор экан дея, қизиққанидан ёнарди.
Ниҳоят ўша кун келди! Барча болалар бу байрам учун берилган янги кийимларни кийишди. Тожли залга олиб борадиган баланд эшик катта очиқ эди, у ерда шўх қўшиқ янграрди. Кўп одамлар байрамона кайфиятда шошилинч билан ичкарига киришди. Бу қандай ажойиб эди! Ҳамма нарса ажойиб, равшан ва ярқирайдиган қилиб безатилган эди. Том бу залнинг қанчалик катта эканлигига ҳайрон бўлар эди. Одамлар сони кўп бўлишига қарамасдан, ҳали бўш жойлар кўп эди.
Қисқаси бу Том учун унчалик муҳим эмас эди, чунки олдинда ҳаммадан ҳам юқорида турган бир тахт бўлиб, унда кимдир ўтирарди. Тахт атрофи кўз қамаштирадиган даражада ёруғ эди ва ҳудди катта хор куйлаётгандек куй эшитиларди. Тахтта ўтирган шахснинг кўриниши шунчалик улуғвор, ундан таралаётган нур эса шунчалик кучли эдики, Том ўзини ноқулай ҳис қилди. У юзини қўллари билан ёпди-да, ерга тиззаси билан йиқилди. Залдаги барча одамлар ҳам ерга йиқилишди-да:
–Ёлғиз Сен буюксан! Сен ажойиб ва енгилмас! Сенинг шоҳлигингни чеки йўқ!” деб, ҳайқиришарди.
Шунда тахтда ўтирган киши деди: “Туринглар фарзандларим, менинг олдимга келинглар! Мен билан байрам қилинглар! Чунки менинг ўғлим қайтмоқда. У ҳамма нарсанинг устидан ғалаба қилди ва забт этди. Отангизнинг қувончига шерик бўлинглар!”
Томга бу овоз таниш кўринди, аммо бу ерда у овоз кўп сувларнинг шовқинига ўхшарди.Том астагина бармоқларининг орасидан олдинга қаради. Ҳа, ялтироқларнинг ичидан Том уни таниди. У унинг отаси эди! Шу пайтда кўпгина қувонч товушлари таралди ва Том ҳам уларга қўшилди.
Хурсандчилик чўққисига келганда, ота ўзининг ўғлини залга таклиф қилди. Бу бир унутилмас кўриниш эди! Унинг кийимлари қуёш каби ёруғ ва нурли бўлиб, буюклиги ва гўзаллиги эса тасвирлаб бўлмас эди. Ўғил тахт томон шошилди, улар бир-бирлари билан қучоқлашганда эса ҳамма жим бўлди. Томнинг юраги ёнарди, у ота ва ўғил ўртасидаги севги унга ҳам бевосита тегишли эканини сезарди.
Бир мунча вақтдан кейин, ўғли билан фахрланган ота майинликка тўлиб, унга:
–Менинг севикли ўғлим! Менинг ўнг томонимга ўтиргин! - деди. Шу пайт кўпгина чолғу асбоблари билан ҳайратлантирувчи мусиқа янгради ва ҳамма янги қўшиқ ижро этишди:
“Оҳ, мўъжизали Ўғил! Унинг севгиси чексиз:
У Ўзининг ҳаёти билан нарх тўлади.
Шоҳ фарзандлари қилди У бизни, содиқ Нажоткор,
Бизнинг Раббимиз, қудратли Шоҳимиз, Сенга ҳамдлар бўлсин!”
Нарх...? Тўланган...? Охирги пайтда Том бу сўзларни икки марта эшитга улгурди. Унга нимадир қаттиқ таъсир қилди. У кўзларини юмди. У бирданига гўё расмда кўргандек, хочга қоқилган, қони оқаётган бир ёш одамнинг танасини нимталанган аҳволда кўрди. Унинг атрофини қароқчилар ўраб олиб:
–Бу шоҳнинг ўғлику! - деб, устидан кулишарди. Бу даҳшатли эди. Том бундай суратни бошқа кўришни истамади ва кўзларини очди. Шу пайтда у, ўғилнинг унга қараб турганини кўрди, ўғил Томга:
–Ҳа, айнан шу нарх билан сен қутқарилгансан. Мен сен учун ўз қоним билан нарх тўладим, чунки сени ўз ҳаётимдан ҳам ортиқ севдим - деди.
Ақл бовар қилмайди, наҳотки шу буюк ва қудратли ўғил Том учун шундай нарх тўлади?! Том шунчалик ҳайратда эдики, унинг кўзларидан ёш оқа бошлади. Қандай қилиб у ўзининг қутқарувчисига яхшилик ва миннатдорчилик билан қайтариши мумкин? Қандай қилиб кичкина Том уни қанчалик севишини унга кўрсатиши мумкин? Шу пайт шоҳ ўғли баланд овоз билан:
–Мен янада кўпроқ асирларни озод қилмоқчиман, чунки мен барча одамларни, бу бахтиёр мамлакатда келишини истайман. Менга бу ишда ким ёрдам беради? – деди.
Ҳеч нарса Томни ушлаб қололмади. У ўрнидан сакраб турди-да, биринчи бўлиш учун ҳаммадан олдин шоҳнинг олдига югуриб борди. Лекин бола унинг рўпарасида тўхтаганда, унинг тиззалари титрай бошлади. Том ўзини қанчалик кичик ва заифлигини кўрди. Бу жуда кулгили эди! У бундай буюк қаҳрамонга қандай ёрдам бера олиши мумкин эди?!
Эсанкираган Том орқага қайтмоқчи бўлди, лекин шоҳ ўғли уни тўхтатиб, унга деди:
–Том мен сени ишлатишим мумкин. Менга кучли одамлар керак эмас. Мен ўз оловимни фақатгина ўзининг заифлигини англаган одамлардагина ёқишим мумкин. Сен менинг кучимга тўлиб курашишни истайсанми?
Оҳ, ҳа, у жудаям буни истарди! Том шоҳ ўғли ўзининг кучли қўлларини унинг боши устига қўйганини сезди. Ўша заҳотиёқ уни тепасидан пастигача олов қоплади ва унинг юраги қувончга тўлди, Томда ўзига ишонч пайдо бўлди. Том ўзида отага ва ўғилга нисбатан енгилмас севгини ҳис қиларкан, тахт олдида ҳайқиришни ва қувонишни бошлади, у аввал ҳеч қачон бунга ўхшаш иш қилмаган эди. У билан бирга барча биргаликда хурсандчилик билан айлана рақсга тушарди. Байрам шунчалик ажойиб бўлдики, Том буни тугашини ҳеч ҳам хоҳламади.
У шоҳ ўғли билан биргаликда жангга чиқиб курашишни ва шу тарзда бу ажойиб шоҳликка бошқа одамларни ҳам олиб келишни истарди. Аммо у қандай қилиб жанг қилиш керак эди? Буни қаерда ўрганиши мумкин эди? У қаердан қуролларни олиши мумкин эди?
Книга на Узбекском языке: - Не так, как у разбойников (Марк Урусла)
Юный разбойник Том едва ли мог себе представить, что однажды утром проснется в замке царя. Кто-то день назад освободил его из темной пещеры, куда его в очередной раз посадили разбойники. Это был сам царь, который привез его в свой замок. Теперь Тому пришлось многому учиться заново, ведь он отныне стал усыновленным ребенком царя. То, что в замке все устроено совершенно не так, как у разбойников, разумеется, не менее увлекательно. Новая жизнь Тома полна приключений, и с замечательным сыном царя он переживает захватывающие и грандиозные события. История мальчика-разбойника Тома – это красочный рассказ для подростков и молодежи, в котором таким же людям, как ты и я, удается владеть собой во многих сложных ситуациях. Тот, кто читает эти истории – озадачен, удивлен, вдохновлен. Он начинает сознавать, что значит быть христианином. Потому что царь действительно есть. Это достойный усвоения урок веры, в котором самое важное очень доступно вкладывается в сердце. Автору, члену общества «Эммануил Равенсбург», удалось с помощью этой книги передать тысячам людей радость о живом, проявляющем отцовскую заботу Боге.