Марк Урусла. Қароқчиларникидай эмас - (6 - саргузашт) Китоб Ўзбек тилида
Qaroqchilarnikiday emas (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Катталар ва болалар учун ўн тўрт саргузашт
МУНДАРИЖА
Биринчи саргузашт
Ғаройиб ўзгариш
Иккинчи саргузашт
Биринчи шоҳлик
Учинчи саргузашт
Ўғил билан танишув
Тўртинчи саргузашт
Нотабиий жанг сабоқлари
Бешинчи саргузашт
Зулмат шоҳлигига биринчи ташриф
Олтинчи саргузашт
Том учун сурприз
Еттинчи саргузашт
Сотувчининг кутилмаган таклифи
Саккизинчи саргузашт
Юқори талаб
Тўққизинчи саргузашт
Кечирим қувончи
Ўнинчи саргузашт
Биринчи вазифа
Ўни биринчи саргузашт
Фақат ўз кучи билан эмас
Ўн иккинчи саргузашт
Ўз устида ишлаш
Ўн учинчи саргузашт
Сирли топшириқ
Ўн тўртинчи саргузашт
Озодлик
Олтинчи саргузашт: Том учун сюрприз
Ҳаммаси тушунарли! Унинг хўжайини ҳамма нарсани ўзи қила оларди! Ҳатто, Томга қараганда анча тезроқ қилиши мумкиндир. Аммо унга Том билан бирга ишлаш жудаям ёқарди. Лекин, нима учун? Чунки, у Томни севарди! Том эса буни ҳис қиларди. Шоҳнинг ўғли Томга дўстларча муносабатда бўларди! Том отда бир қарич ўсгандек ҳис қилди ўзини, ҳа у яна бир бошга ўсди! Қани энди уни ҳозир қароқчилар кўрганида эди! Улар ҳайратдан қотиб қолишарди!
Қаранг-а, қўрқув ўтиб кетди! Шу пайтгача у қароқчилар ҳақида ўйлашни бошлаганда бадани қўрқувдан титраб кетар эди. Бундай совуқ эҳтиросдан Том ўзига келиши учун анча вақт керак бўларди. Аммо бундай дўст билан елкама-елка бўлиш олдида ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмаса ҳам бўларди. Ҳаттоки қароқчилардан ҳам!
Бирданига Том Дженни ҳақида эслади, у қароқчилар ичидаги бир бечора қиз эди. У кўз ўнгида қизнинг аниқ тимсолини кўрди, унинг нигоҳи чуқур қайғуга тўлиб тошган эди. У ўша вақтларда Томдан ҳам бахтсизроқ бўлган эди. У туғилганиданоқ умуртқа поғонаси қаттиқ қийшайган эди. У тўғрига қаролмай ҳар доим кўзларини пастга қаратиб юрар эди. Бу қиз шунчалик бечора кўринар эдики, ўйинларда қатнаша олмасди, бошқа қароқчи болалар эса унинг орқасидан мазах қилишар эди.
Бу бечора қиз ҳеч қачон улардан қочолмас ва ҳаттоки Том кўпинча қилганидек, яшириниш учун дарахтга ҳам чиқолмас эди. Қиз бола ерда чорасиз ётганида эса, у ўтиниб Томга қарарди! Бу қараш ҳаттоки унинг қароқчи юрагига таъсир қиларди ва қандайдир оғриқ келтирарди. Бундай ҳолатларда бола ўзини баттар ёмон ҳис қиларди! Аммо ўшанда у ҳеч қандай ёрдам беролмасди. Ҳозир эса... Бунинг имкони бормиди? У бу ҳақида дарҳол шоҳ ўғли билан гаплашиши керак эди!
Том отни тезлатиб хўжайинига етиб олди. У ўзининг хўжайинига:
–Қулоқ солинг, мен ҳозир бир қароқчи қиз Дженнини эсладим! - деди.
Шоҳ ўғли тушуниб, бошини силкитди ва Томдан атрофга қараб чиқишини сўради. Ғаройиб! Бу жой Томга яхши таниш эди! Улар Дженнининг олдига олиб обрадиган йўлдан кетаётган эдилар! Эҳ, ахир хўжайин Томга ваъда берган “совға” шу эканда!
Бирданига Том ачинарли бир инқираган овозни эшитди. Бу уларга яқин бир ғордан эшитилаётган овоз эди. Қаттиқ ерда, совуқдан қалтираётган, ачинарли, шалтоқ кийим кийган бир мавжудот ўтирар эди. Кўриниб турардики, бу ерда бу қиздан бошқа ҳеч бир жон йўқ эди. Қароқчилар ўзларининг доимий одати бўйича, яшаш жойларини алмаштириб туришарди. Эҳтимол бу кичкина қизчани ундан ҳеч бир фойда йўқлиги туфайли бу ерда қолдириб кетишган.
Том ва унинг хўжайини ғорга киришганида, у қўрқиб уларга қайрилиб қаради. Унинг катта қора кўзларида умид пайдо бўлди, эҳтимол у Томни таниди. Аммо шу билан бирга унда иккиланиш, қўрқув ва ишончсизлик бор эди. Том қизга юмшоқ ва тинч овозда:
–Дженни! Қўрқма, бизлар сенга озор бермаймиз! – деди. Аммо Дженни бу сўзларга ҳеч қандай жавоб бермади.
Шунда у шоҳ ўғлига мурожаат қилиб деди:
–Илтимос унга ёрдам бер! Ахир сен унга ёрдам бера оласан-ку!
Улар қизчанинг олдига ерга ўтиришди. Хўжаин:
–Том бу ерга диққат билан қара! - деб, унинг эътиборини қаратди.
Шунда бола шу пайтгача сезмаган нарсани пайқади: бу Дженнининг белидан ўсиб чиққан катта бир қора бўртма эди. Бўртма Дженнининг бемалол қимирлашга имкон бермас эди. Бу даҳшатли эди! Том ичида: “Бўртма нима сабабдан ўсиб чиқққан экан ва у билан нима қилиш мумкин?” – деди.
Шоҳ ўғли унинг фикрларини билиб олиб, давом этиб:
–Том, бу шунчаки оддий касаллик эмас, бу касаллик Дженнининг отаси унинг туғилишида айтган лаънатнинг оқибатидир. У ўғил туғилишини хоҳлаган, лекин қиз туғилган. Ҳа, мен уни шифолайман, лекин бунинг учун сен менга ёрдам беришинг керак. Унга шифо бериш учун, сен менинг исмимнинг кучини ишлатишинг лозим! - деди.
Том дарҳол эълон қилиб:
–Эммануил номи билан айтаман, лаънат Дженнини тарк этсин - деди.
Шунда бўртма Томнинг кўзлари олдида қумга айланиб парчаларга бўлина бошлади. Шоҳ ўғли:
–Ҳозир эса Том, Дженнига менинг ёрдамимни қабул қилишини таклиф қил!- деди.
Том Дженнига шоҳ ўғли Исодан ёрдам сўрагин деб, илтижо қилди. Дженни Томнинг сўзларига қулоқ солиб, ўзини бошқача тутишни бошлади. Сўнгра Дженни шоҳ ўғлига тинч овозда:
–Агар қўлингдан келса, ёрдам бер – деди.
Шоғ ўғли қизга:
–Мен буни сен учун бажонидил қиламан - деди.
Дженнининг суякларида нимадир бир неча бор қирсиллади ва унинг бели тўғирланишни бошлади! Ўзгариш бошида секин бўлди, кейин тезлашди ва қиз бутунлай тўғирланиб ўтирди.
У ҳайрон бўлиб шоҳ ўғлига, сўнг, шунчалик ўзгарган Томга, собиқ қароқчи болага қаради. Шундан кейин у тепага қараб, биринчи марта осонлик билан ғор тепасидаги дарахтга ва ажойиб ҳаворанг осмонга қарай олди! У гапириш учун тилини йўқотгандай, ўзининг нигоҳини яна шоҳ ўғлига қаратди. Шоҳ ўғли қўлини қизга чўзиб кўтарганда, қиз бола бошқа ҳеч қандай яралар қолмаганини кўрди! Қиз бола бирданига олдин ҳеч қила олмаган ҳаракатларни қилишга уринди: бошини орқага қимирлатди, қайрилиб кўрди, тўғрига юрди, ҳаттоки югурди ва сакради. Қиз хурсандчилигидан сакрашни ва айланишни бошлади ва шоҳ ўғлининг қучоғига отилди. Кейин у Томни қучоқлади ва қайта-қайта, йиғлаб-кулиб:
–Рахмат! Рахмат!– деди.
Ниҳоят Том шоҳ ўғлидан:
–Энди у биз билан бориши мумкинми? - деб, сўради.
У: – Албатта, агар унинг ўзи хоҳласа - деди.
Дженни ялтираётган кўзлари билан уларнинг орқасидан юрди ва шоҳ ўғлига, уни отга ўтирғизишига ва ўзининг шоҳлигига олиб боришига рухсат берди.
У ерга келганида Том қизнинг қўлидан ушлаб, тўғри шоҳнинг олдига олиб борди. Шоҳ севги ва мулойимлик билан кичкина қизни ўзининг қучоғига қабул қилди. У ва шоҳ бундай ҳолатда узоқ вақт, чексиз қолишни истарди. Аммо шоҳ унга дам олишдан олдин чўмилиб, янги кийимларни кийишни таклиф қилди.
Ниҳоят, унинг бошига шоҳ қизи эканлигини тасдиқловчи тож кийдиришди, Том эса бу ўша қачонлардир бир бечора кўринишли қиз эканлигига ишониши қийин эди. Унга Дженни ҳақиқатдан ҳам ёқар эди. У жудаям ажойиб эди! У бажонидил қизни ўзининг ака укаларига ва опа сингилларига таништирди ва улар уни илиқлик билан қутлашди.
Энди у ҳар бир бўш дақиқасини Дженнига бу ерда кўриш мумкин бўлган нарсаларни кўрсатиш билан ўтказарди. Ҳар ҳолда у қиздан тажрибаси кўпроқку! Дженни ҳар бир нарса билан рози бўларди. У бажонидил ҳамма нарсага ўрганишни истарди, чунки у хавас билан бу шоҳона саройга яна бошқа одамларни олиб келишни истарди. “Ажойиб!, деб хурсанд бўларди бола. Дженни билан менга энди шоҳ учун меҳнат қилиш анчагина қизиқроқ бўлади!”
Книга на Узбекском языке: - Не так, как у разбойников (Марк Урусла)
Юный разбойник Том едва ли мог себе представить, что однажды утром проснется в замке царя. Кто-то день назад освободил его из темной пещеры, куда его в очередной раз посадили разбойники. Это был сам царь, который привез его в свой замок. Теперь Тому пришлось многому учиться заново, ведь он отныне стал усыновленным ребенком царя. То, что в замке все устроено совершенно не так, как у разбойников, разумеется, не менее увлекательно. Новая жизнь Тома полна приключений, и с замечательным сыном царя он переживает захватывающие и грандиозные события. История мальчика-разбойника Тома – это красочный рассказ для подростков и молодежи, в котором таким же людям, как ты и я, удается владеть собой во многих сложных ситуациях. Тот, кто читает эти истории – озадачен, удивлен, вдохновлен. Он начинает сознавать, что значит быть христианином. Потому что царь действительно есть. Это достойный усвоения урок веры, в котором самое важное очень доступно вкладывается в сердце. Автору, члену общества «Эммануил Равенсбург», удалось с помощью этой книги передать тысячам людей радость о живом, проявляющем отцовскую заботу Боге.