Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 17 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (17-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


Ўн еттинчи боб

МУЛОҚОТ ОРҚАЛИ НАМОЁН ҚИЛИНГАН СЕВГИ

Эй фарзандларим, биз сўз ёки тил билангина эмас, балки амалда ва ҳақиқатда севишимиз лозим.

1–Юҳ. 3:18

“Қадрли Руф, шанба куни кундузи Мен сенинг районингда бўламан ва сен билан кўришишга кираман. Доимо севги ила Исо”.

У аёл мактубчани стол устига қўйганда, унинг қўллари титрарди. “Нега Худованд мени кўрмоқчи? Менда ҳеч қандай муҳим нарса йўқ. Унга таклиф қиладиган менда ҳеч вақо йўқ”. Бу ҳақда ўйлаб, Руф ошхона шкафидаги бўш токчалар эсига тушди. “Эй, Меҳмонни сийлаш учун менда ҳақиқатан ҳеч нарса йўқ. Дўконга чопиш  ва тушликка бирон нима келтириш лозим”. У ҳамёнга қараб чўзилди ва ундаги борини қайта санади: бор йўғи беш ярим доллар. “Иложим қанча, биттагина нон ва яхдай кертик харид қила оламан”.

У пальтосини кийиб, эшик томон отилди.

Француз булкаси, ярим фунт курка гўшти кертиги, бир қути сут... Бу хариддан кейин янаги душанбагача Руфда бор йўғи ўн икки цент қолди. Шу билан бирга у мамнун эди ва шошилинч харид қилинган нарсалардан солинган кичик сумкани ушлаб, уйга кетарди.

— Эй, хоним, сиз бизга ёрдам бера олмайсизми?

Руф кейинги тушлик борасидаги ўз ўйлари билан шу қадар банд эдики, бошида хиёбонда пайдо бўлган икки фигурани пайқамади. Бир аёл ва эркак йиртиқ–ямоқ кийинган эди.

— Биласизми, хоним..., менда иш йўқ, биз рафиқам билан кўчада яшаяпмиз. Энди эса совуқ тушяпти. Бизнинг бир оз қорнимиз оч ва ... анави, хоним, сиз бизга ёрдам қила олмайсизми, биз жуда миннатдор бўлардик.

Руф уларга тикилди. Улар ифлос эди, ёмон ҳид чиқарди ва тўғрисини айтганда, у шунга амин эди, агар улар жуда хоҳлашганда, иш топа оларди.

— Жаноб, ёрдам беришдан мамнун бўлардим, аммо менинг ўзим ҳам камбағал аёлман.

Менинг бор–йўғи совуқ кертигим ва озроқ ноним бор. Бугун жуда муҳим Меҳмонни кутяпман ва буни Унинг учун тайёрлаганман.

— Нимаям қилардим, хоним, тушунаман. Ташаккур, бизни авф этинг.

Эркак киши аёлни елкасидан қучди, улар қайрилиб хиёбон сари йўл олишди. Руф улар кетишини кузатди ва унинг юрагида тўсатдан яхши таниш бўлган ҳис уйғонди.

— Эй, шошманглар!

Жуфтлик бирдан тўхтади ва у югуриб етгунча, унга қайрилди.

— Тингланглар, биласизларми, бу овқатни олинглар. Ўз Меҳмонимни сийлаш учун бирон нима ўйлаб топаман ва пакетни эркакнинг қўлига тутқазди.

— Раҳмат, хоним. Катта раҳмат.

— Сизга раҳмат, — эркак кетидан такрорлади аёл.

Ўша ерда Руф аёлнинг совуқдан титраётганини кўрди.

— Биласизми, менинг пальтоимни ола қолинг. Уйда менда яна биттаси бор. Яна буни ҳам олинг.

Руф устидаги кофтани ечиб, аёлнинг елкасига ташлади. Сўнг, кулиб, бурилди ва пальтосиз, ўз Меҳмони учун совғасиз кўча бўйлаб қадам ташлаб кетди.

— Ташаккур сизга, хоним! Катта раҳмат!

Руф уйга етгунча совқотиб улгурди. Бундан ташқари, у безовта бўла бошлади. Чунки Худованднинг Ўзи ташриф буюрмоқчи эди–ку, аммо унинг сийлашга ҳеч вақоси йўқ. Уй эшиги олдида у ҳамёндан уйнинг калитини қидира бошлади. Шу пайт у эшикда яна бир мактубчани пайқаб қолди. “Қандай ғалати. Одатда почтачи мактубни кунига икки марта олиб келмайди”, — ўйлади Руф. У конвертни олиб, уни очди.

“Қадрли Руф, сен билан кўришиш жуда роҳатбахш бўлди. Ажойиб меҳмондорчилик учун катта раҳмат. Чиройли пальто учун ҳам раҳмат. Доимо севги билан Исо”.

Ҳаво аввалгидай аёзли эди, лекин ҳатто пальтосиз ҳам Руф совуқни сезмасди.

КИРИШ

Дунёни ларзага солган жамоатлар ҳақидаги китобида чўпон Грег Лори (Greg Laurie, The Upside Down Church) ёзадики: “Илк масиҳийлар мажусийларни баҳсда енгиб чиқмадилар, улар уларни бошидан ўтказди... Масиҳийлик зарбага зарба қайтариб, мажусийлик ва иудаизмни устидан ғалаба қилишга уринмади. Аксинча, биринчи аср масиҳийлари ўз ақл–заковати, ибодати ва ҳаёт тарзи ила имонга келмаганларни ўзига қаратди.

Уларнинг қуроли рад қилиш эмас, балки тасдиқлаш бўлиб қолди. Билишимизча, улар намойишни ифодаламади ва бойкот эълон қилмади. Улар императорни тахтдан йиқитиш учун кампания ташкил этишга уринмади. Бунинг ўрнига улар бирга ибодат қилдилар, ваъз қилдилар ва хочга қоқилган, ўликлардан тирилган ва одамлар ҳаётини ўзгартишга шай бўлган Масиҳ хушхабарини эълон қилдилар. Улар ўз сўзларини амалда исботладилар: беришди ва севишди”.

Биз тез ўзгараётган дунёда яшамоқдамиз. Фан ва технологияда тўхтамасдан муҳим ва аҳамиятли кашфиётлар рўй бермоқда. Сиёсат ва иқтисодда биз давлатлар ҳамкорлигини ва ҳокимиятни кучайтириш учун ва ҳамкорликда ҳаёт кечириш учун ишлаб чиқариш бирлашмаларни бириктиришни кўрамиз.

Шунингдек, бу барча ўзгаришлар тегишли бўлмаган улкан оқ доғларни кўрамиз. У ерда очликнинг ва қашшоқликнинг асрий муаммолари ҳоким, у ерда уруш ҳукм суради, жиноятчилик ўз авжига минади ва хасталиклар орқага чекинмайди. Масиҳийлар сифатида биз бунга нима дея оламиз?

ЖАМИЯТДА ТУЗ ВА НУР БЎЛИШ

Ўтган бобларда гапирган бахт–саодат амрларида Худо қуйидаги сўзларни айтган:

Сиз — ернинг тузисизлар. Агарда туз кучини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиш мумкин? У энди чиқитга ташлаб юборилади, оёқ остида поймол бўлишдан бошқага ярамайди. Сиз — дунёнинг нурисизлар. Тоғнинг тепасида қурилган шаҳар яширин қололмайди. Шунингдек, шамни ёқиб, кейин идиш билан ёпиб қўйишмайди. Уйдагиларнинг ҳаммасига ёруғлик берсин, деб уни шамдонга қўйишади. Айни равишда сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар (Мт. 5:13–16).

Исо бу ерда Унинг тингловчилари жуда яхши тушунган иккита кучли метафора ёки икки тимсолни — туз ва нур тимсолини қўллади. Худо Ўз жамоатини яратган жойда, жамоат бу икки вазифани рўёбга чиқариши керак. Бунинг учун дадиллик, юқори аҳлоқ, руҳий куч, севги ва ҳамдардлик керак. Бундай таъсир қилиш, масиҳийлар ўз ҳозирлиги ила ёвузликни ёйишга тўсқинлиқ қилишгандагина сезилади.

Адолатсизлик, зўровонлик, шафқатсизлик, совуққонлик, коррупция ва ўз нуқтаи назарини ифода қила оладиган ёки  қўмиталарда ишлаб, ёки телефон ва матбуотчилар ёки партия раҳбарлари номига хатлар орқали оммавий намойишлар билан ифода қила оладиган алоҳида шахс ёки гуруҳлар тарафидан аҳлоқсизликлар масаласига мурожаат этиш мумкин. Баъзан бунинг учун ниҳоятда оз нарса керак бўлади. Бошқа вақт турмага қамаш ҳатто ўлимга ҳам чидашга шай туришни ифодалашга тўғри келади. Зарур бўлса бунга борамизми?

  1. Ернинг тузи

Исо бундай гапирганда, бу далилни таъкидлайди: “Сиз — ернинг тузисиз”. Бу буйруқ ҳам, истаган нарсани ифодалаш ҳам эмас. Бу ҳозирги вақтнинг асл реаллиги. Бу сўзлар билан Исо Худо бизни қандай яратган бўлса, ўшандай бўлишимизни айтишни хоҳлайди.

Матто Хушхабаридан келтирилган парчанинг контекстида масиҳийларга нисбатан таъқиб хавфи ҳақида гап кетади. Туз озгина миқдорда керак, лекин ўзи муҳим мазмун касб этмайди. Бир жойда бу арзон маҳсулот, бошқа жойда анча қиммат. Бизнинг бир мақолимиз шундай жаранглайди: одам қиммати уни тузнинг эквивалент оғирлиги билан ифодаланган “оғирлиги” билан ўлчанади! Туз қиймати ҳақиқатан ўзгариши мумкин, лекин тузнинг ўзи қийматини анча кўтарувчи мутлақо ғайритабиий сифатларни ўзида мужассам қилади.

Айнан шу масиҳийлар имонда қатъий турганда рўй беради. Бундай масиҳийлар ўрни ёвузлик ўсиши ва ёвузлик таъсирини йўққа чиқаради. XVIII асрда Жон Уэсли (John Wesley) ва Жорж Уайтфилд (George Whitefield) нинг Англиядаги хизмати вақтида уйғониш бўлди, у ўша пайт Францияда рўй берган қонли инқилобга хавф олиб келди.

Бундай масиҳийларнинг ижобий таъсири одатда шахслараро даражада кузатилади. Муносабат бўлади, одамлар виждон азобини ҳис қилади, уларнинг бошқа одамларга ҳурмати ошади.

Исонинг шогирдлари ўз эътиқоди борасида сукут сақлай олмайди. Улар яширинмасликлари керак, улар очиқ ойдин яшаши ва таъсир сезиларли бўладиган жойларда ишлашлари керак. Улардан таралаётган нур бошқа одамларга таъсир этади ва улар нурни ҳақиқий масиҳий марҳамати билан кўрадилар. Бу нур бу дунёдан эмас, балки у Худодан чиқадир ва оқибатда ўз Ҳадя қилувчисига шуҳрат ва мақтов олиб келади.

Қадимги дунёда туз ўзининг тўрт сифати учун юқори баҳоланарди.

Тузтоза маҳсулот

Оппоқ рангда ялтираб, қуёш ва денгиздан яралиб, у бутларга келтириладиган барча қурбонликларидан энг оддийси эди. Агар масиҳий туз бўлгиси келса, у озодалик намунаси бўлиши даркор. Ҳамма пайтлар дунёда ҳаққонийлик, ишда тиришқоқлик, эзгу виждон ва аҳлоқлилик қолипларини пастга уриш бўлиб келган. Масиҳий нутқ, ҳулқ–атвор ва фикр поклигининг юқори қолипларида қаттиқ туриб оладиган одам бўлиши керак. Агар улар покиза ҳаёт билан тасдиқланмаса, сўз самарали бўлмайди.

Тузарзон маҳсулот

Масиҳийлар жамият учун озчилик ва фойдасиздек туюлади. Коринфликларга биринчи мактубида (1:26–31) Павлус ёш масиҳийларга бундай сўзлар билан мурожаат қилади:

Олган даъватингизга қаранглар, эй биродарлар! Сиз кимсизлар? Инсоний нуқтаи назаридан доно бўлганингиз кўп эмас, олийжаноб бўлганингиз ҳам кўп эмас. Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. Қудратлиларни шарманда қилиш учун У дунёдаги заиф дейилганларни танлади. Худо эътиборли нарсалар арзимас бўлсин учун, бу дунёдаги эътиборсиз, камситилган ва аҳамиятсиз деб ҳисобланганларни танлади, токи ҳеч бир башар Худо олдида мақтанмасин. Худонинг Ўзи сизларга Исо Масиҳ уммати бўлишни ато қилди. Исо Масиҳ биз учун Худонинг ҳикмати бўлди, Масиҳнинг шарофати билан биз солиҳ, муқаддас, гуноҳдан фориғ бўлдик. Шу йўсинда, “Мақтанаман деган Раббимиз билан мақтансин”, деган оят ўз ўрнини топди.

Масиҳийлар оз бўлсада, улар жамиятга тақводор таъсир ўтказишга чақирилган.

Туз консервант (сақловчи) сифатида ишлатилади

Гўштни туз билан аралаштирганда унинг айниши жуда секинлашади. Ҳаёти марҳаматланганлиги исботланаётган масиҳийлар жамиятни, ўз–ўзидан чиришга мойиллиги бўлган жамиятни, йўқ бўлиб кетишидан сақлайди. Ҳакамлар китобида (9:45), Авимелех, Сихем шахри устидан ғалаба қозонгандан кейин, уни вайрон қилиб, бутун худудга туз сепиб ташлади. Масиҳаий, руҳий маънода имонда мустаҳкам турганда айнан шундай йўл тутган бўлади. Бу худудни у ёвузлик ва ҳар хил ёмон таъсирлар тарқалиши учун яроқсиз қилиб қўяди, масалан, мактаби ёки дўстлари, коллеждаги курсдошлари, ишхондаги ҳамкасблари ёки спорт бўйича ҳамкорлари.

Агар қиммат нархни тўлашга тайёр бўлсак, дунёни чиришдан сақлаб қола оладиган гувоҳлик билан бўлиша оламиз.

Туз овқатнинг мазасини кучайтириш учун ишлатилади

Туз овқатга ўзига хос таъм бағишлайди. Худо халқининг кўпайиши турли одамларнинг ҳаётга бўлган дидини, тотини ошириши керак. Исо Ўз ҳозирлиги билан одамлар руҳини кўтарарди. Унинг ҳаётида оддий сўзлар билан тушунтириб бўлмайдиган бир нарса бор эди.

Бизнинг нутқимиз туз билан йўғирилган бўлиши лозим: “Ҳар бир одамга қандай жавоб бериш лозимлигини билинглар, сўзингиз ҳамиша файзли ва мазали бўлсин” (Кол. 4:6). “Оғзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин. Лекин эҳтиёжга кўра, тингловчиларнинг жонига оро кирадиган яхши сўзлар гапиринглар” (Эф. 4:29).

Бу контекстда Павлус ҳам шунингдек, биз Муқаддас Руҳни хафа қилмаслигимизни кўзда тутади. Чунки, инсоний нутқ одамнинг руҳий ҳолати билан тўғридан-тўғри боғланган ва яратиш ёки бузишнинг улкан потенциалига эга (қ. Ёқ. 3:3–12), биз доимо хушёр бўлиш заруриятини эсда тутишимиз ва оғзимиздан нима ва қандай чиқишини кузатишимиз керак.

Яқин кишилар билан мулоқот кўринишида, ўзимизнинг ҳозирлигимиз ва жамият ҳаётидаги иштирокимиз билан имонга келмаган одамлар дунёсига Исонинг хушбўй ҳидини олиб боришимиз лозим.

  1. Дунё нури

Айни равишда сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар (Мт. 5:16).

Исо Оламнинг буюк Нури (қ. Юҳ. 8:12). Унга ишонганлар зулматдан чиқиб, Унинг мўжизакор нурига келганлар (қ. Кол. 1:12–13) ўз навбатида нурга айланади. Аслида, улар бахт–саодат амри бўйича яшайдилар.

Нур ифлосликларни фош қилади

Агар масиҳийлар муқаддас ва солиҳ ҳаёт билан яшаса, улар бошқа одамларнинг қинғир ишларини фош қилади. Масалан, пора олувчи одамлар бундай қилмайдиганларни жуда тез сезадилар. Ҳукумат муассасаларида ишлайдиган масиҳийлар ўз ҳаққонияти ва солиҳлиги ила ўз ҳозирлиги ва иштироки ёрдамида коррупция (уюшган жиноятчилик) даражасини камайтириши мумкин.

Нур йўлни ёритади, шундай экан бизга тўсқинлик йўқ

Сенинг каломинг қадамларим учун чироқдир, йўлимга нур сочадиган ёруғликдир (Заб.118:105).

Агар масиҳийлар Худо Каломи қонуниятига асосан яшаса, уларнинг ҳаёти фақат ўзи учун яшашдан кўра, юқорироқ мазмунга ва йўналишга эга бўлади. Бу албатта кузатувчи дунё эътиборини тортади. Ўшанда дунё олдида танлов кўндаланг туради — бундай намунани қабул қилиш керакми ёки рад этиш. Бизнинг намунани рад этувчилар учун нур зулматга айланади. Лекин, бу нурни қабул қилганлар учун, нур улар ҳаётини ёритади ва улар нотўғри қарорлар қабул қилмайдилар.

Нур зулматни сиқиб чиқаради

Кундузга қараганда, тунда кўп жиноят юз беради.

Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғли исмига ишонмаган. Илоҳий ҳукм шундан далолатдирки, оламга нур келган бўлса ҳам, одамлар нурдан кўра зулматни аъло кўрдилар; чунки уларнинг қилмишлари ёмонлик эди. Кимки ёмонлик қилиб юрса, нурни ёмон кўради, ёмон қилмишлари фош бўлиб қолмаслиги учун нурга қараб юрмайди. Кимки ҳақиқат йўлини тутса, нурга қараб юради, токи Худога таяниб қилган ишлари ошкора бўлсин (Юҳ. 3:18–21).

Нур қўрқувни қувади

Чироқ ёқилса, тун зулмати йўқолади. Зулматдан қўрқувчи одамлар чироқни ёқиб ухлашни афзал кўрадилар.

Нурнинг бошқа вазифалари

Нур бизга дўстни душмандан ва ҳақиқатни ёлғондан ажратишимизга ёрдам беради. У бизга ўз ишимизни бажо келтиришимизга йўл қўяди.

Кун ёруғ экан, Мени Юборганнинг ишларини қилишим лозим. Ана тун келяпти, ўшанда ҳеч ким иш қила олмайди (Юҳ. 9:4).

Нур ўсимликларга ўсиш имконини беради. У шунингдек, ҳозирги технологияда телекоммуникация (тола оптикаси) соҳасида қўлланади, беморларга шифо беришда ишлатилади (лазер ёрдамида), китоб нашр қилишда ва бошқ.

Хушхабар нури кўп нарсада марҳаматдир. Унинг нурида яшовчи масиҳийлар ўз навбатида ҳаёт, ўлим, гуноҳ ва нажот, Худо, шайтон, жаннат ва дўзах ҳақида билимлари билан бўлишишиб, бир–бирига ёрдам берадилар. Инсониятни доимо айнан шу саволлар қизиқтирган ва айнан уларга тўғри жавоб топишга интилишган.

Нур фақат сўздагина эмас, балки одамларга Самовий Отамизни мадҳ этувчи “эзгу ишлар”имизда кўриниб туради.

Кумазидаги (Гана) бир африка компанияси шаҳарни тозалаш бўйича бригада ташкил қилди. Хушхабар тарқатишдан аввал масиҳийлар кўпинча ҳукумат амалдорларидан шаҳарни тозалашни ташкил этишга рухсат сўрашади. Улар шаҳарни тартибга келтириш мақсадида ишчилар бригадасини супурги ва кўпик сувли челаклари билан юборадилар. Хушхабар тарқатиш тадбиридан олдин масиҳийлар шифохоналарни ювиб тозалайди ва шаҳар боғларида ва ҳукумат муассасаларида тозалик ўрнатади.

Баъзи масиҳийлар Амстердамда баччабозларнинг халқаро учрашуви вақтида худди шундай ижодий ёндашув билан намойишга чиқдилар. Улар ўз эътиқодини фестивалга келган баччабозларнинг кўп сонли халқаро гуруҳлари билан бўлишишни исташди. Бу учрашувга тахминан юз минг иштирокчи, томошабин ва туристлар йиғилди. Масиҳийлар норозилик чиқиши қилмади, бироқ Худо севгиси ила эълон қилинган мактубчалари бўлган беш минг сариқ атиргулларни тарқатишга ўтишди. Гарчи фестивалнинг баъзи меҳмонлари бу совғани олишдан бош тортсада, бундай ёндашув атиргулни олганлар билан ва Худо уларнинг жинсий ориентацияларини қўллаб–қувватламаслиги ўрнига, баччабозларга Унинг севгисини билиш имконидан лол қолганлар билан жиддий суҳбат бошлашга йўл очди. Саккиз мамлакатдан келган деярли юзта масиҳий бу уч ҳафталик тадбирда иштирок этишди. Гул тарқатишдан ташқари улар мусиқа чалишарди, одамлар билан гавжум кўчаларда рақсга тушишарди, қора қаҳва тарқатишни уюштирдилар ва Амстердам вокзалида пойабзал учун бепул ялтиратгич беришардилар.

  1. Огоҳлантириш

Исо Масиҳ жамоати дунёни қайта қуриш учун чақирувга жавоб бера оладими? Дунёга таъсир ўтказиш қобилиятимиз унга ўхшамаслигимизга боғлиқ. Бошқача бўлиб кўринишга эҳтиёж йўқ ёки бу далилни кўз кўз қилишга ҳам. Биз аллачон бошқачамиз. Бизга фақат бир нарса — бу фарқдан уялмаслик зарур.

Агар бизнинг ҳаёт тарзимиз атрофдагиларнинг ҳаётидан аҳлоқий равишда ажралиб турмаса биз дунёнинг тузи бўла олмаймиз. Агар ҳаётимиз Масиҳ шуҳратининг нурлари билан ёритилмаса, биз Унга одамларни бошлай олмаймиз. Исо Юҳанно Хушхабардаги Ўз ибодатида айнан шу ҳақида айтади (17:15–19). Жамоат одамларни ва ўз ҳаёт тарзи билан дунёдан ажраб турувчиларни нажоти учун уларни Худога жалб қилиш мақсадида, ўз ҳамдардлиги билан дунёга таъсир ўтказишга чақирилган.

Индонезияда экстремистлар тўдаси масиҳийларга тегишли бўлган жамоатлар ва дўконларни ўмариб, таҳқирлар ва вайрон қилишарди. Бундай гуруҳлардан бири жамоат биносини бузиш учун йиғилди. Лекин уни ёқмасликни сўраб ёлвораётган қўшни бўлиб яшовчи мусулмонлар ўраб олганидан жуда ҳайрон қолишди.

Ҳайратда экстремистлар аҳолидан сўрай бошлади: “Нимага бундай қиляпсизлар? Бу масиҳий жамоатику, жамиятимизда унга ўрин йўқ!”

Бироқ қўшнилар жавоб қилишди: “Ҳа, бу масиҳийлар жамоати, лекин бу масиҳийлар бошқача одамлар. Улар яхши. Улар бизни ҳурмат қилади ва жамиятимиз учун кўп яхшиликлар қилган. Биз улар биносини ёқишингизга ва уларни хафа қилишингизга йўл қўймаймиз”.

Босқинчилар ғойиб бўлди.

Сизни ўраб турган жамиятга севги билан, солиҳ ҳаёт тарзи билан таъсир ўтказсангиз, одамларнинг ҳурматига сазовор бўласиз ва ҳатто ҳукуматнинг ҳам. Бундай гувоҳлик одамларни Масиҳга жалб қилади.

ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ

Ёқуб мактубида айтилган (1:27): “Отамиз Худога маъқул тушадиган дин–диёнат поклик ва бенуқсонликни талаб қилади, яъни етим–есирларни қайғули кунларида йўқлаб боришимиз лозим...”

Худо севгиси бизни, очларни тўйдириш, қашшоқларни кийинтириш, кучсизни ҳимоялаш ва сув тошқини, ер қимирлаш, эпидемия ва урушлардан азият чекканларга ёрдам беришга чақиради. Шунингдек, Исога бўлган имони учун азият чекканларга ёрдам ва далда бериш ҳам киради. Учинчи дунё мамлакатларида амалга оширилувчи таълим ва тиббиёт дастурлари бошида доимо жамоат турган.

Биз аввалгидай бундай хилдаги фаолиятга муҳтож бўлган минтақаларда бу ташаббусларни давом эттиришимиз керак. Жуда кўп ҳолларда ҳамдардликка муҳтожларни излашда узоққа кетишни ҳожати йўқ. Ҳар бир шаҳарда инсонпарварлик ёрдамига муҳтож камбағаллар яшайдиган туманлар мавжуд. Бундай кимсалар ҳақида қанчалар ўйланамиз, уларга ёрдам беришга қанчалар тайёрмиз? Улар учун биз нима қила оламиз?

Биз дунё эҳтиёжига қарасак, довдираганимизни сезамиз: сайёрамиз аҳолиси йилига тўққиз миллион киши тезлигида ўсяпти. Озиқ–овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўсиб келаётган аҳоли эҳтиёжини базўр қондиряпти. Агарда қаердадир табиий офат содир бўлиши натижасида шубҳасиз маҳсулотларнинг етишмаслиги ва очлик ташриф буюради.

Баъзан, бой мамлакатлар ўз иқтисодини хавфсизлантиришга интилиб, аҳолининг камбағал қатламига ўз иқтисодини кўтаришига йўл бермайди. Бу мамлактларга маҳсулотнинг керагидан ортиқлиги кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами охир оқибатда маҳаллий қишлоқ хўжалигини барбод қилади.

СПИД, сил ва бошқа шу сингари касалликлар атроф‑муҳит ифлосланиши билан бирга, аста–секин одамлар соғлиғини асосан камбағал давлатларда барбод қилади.

Масиҳийлар нима қилиши мумкин? Масиҳийча инсонпарвар жамиятлар ўзининг маблағ фондини оқилона тақсимлаши ва Худо ҳомийларга қандай ва нима учун маблағ беришни кўрсатиши учун ибодат қилинг. Доимо ҳам маҳсулот ёки пул керак бўлавермайди. Баъзан, руҳий етакчиларни тайёрлаш ва уларни Худо Каломи билан қуроллантириш анча долзарб бўлиб ҳисобланади.

Биродар Андрей муҳтожлик ва етишмовчилик ҳаворий Юҳаннонинг ваҳий китобидаги Исо тимсолининг гавдаланишидир, деб айтади. Жамоатдаги кўпчиликнинг юраги мурувват ва севги ишлари учун ёпиқ. Шу сабабдан, Исо турибди ва киришга ижозат сўраб, эшикни тақиллатмоқда. Унинг ҳузури амалий севги учун юракни очади.

“Очиқ эшиклар” миссияси 1998 ва 1999 йилларда Суданга ўзининг илк инсонпарварлик ёрдами сифатида бир неча тонна маҳсулотларнинг етказилишини амалга оширди. Бу мамлакатдаги имонлилар шу қадар жисмоний жиҳатдан ҳолдан тойган эдиларки, ҳатто ўқув дастурларига ҳам диққат қила олмасдилар ва ўша пайтлари ҳеч ким бу минтақага ёрдам қўлини чўзмаган эди. Бу лойиҳа “севги билан қилинган мурувват” деб аталди.

БОШҚАЛАРГА НИСБАТАН СЕВГИ

Руҳ самаралари рўйхатида севги биринчи ўринда туради. Кимдир шундай деган: “масиҳий ҳаёт тарзининг ягона исрофгарчилиги севгининг керагидан ортиқчалигида акс этади”. Коринфликларга биринчи мактуб 13–бобда, севги тушунчаси борасида муфассал муҳокама қилинади.

  • Agape (севги) — бу бизнинг ҳар бир одамга ва ҳаттоки бошқаларга нисбатан яхши муносабатда бўлмай, севгига лойиқ эмасдек туюлган одамларга нисбатан бутун борлиғимизнинг қонунияти.
  • Аgape (севги) — бу шаксиз севги, у эвазига ҳеч нима сўрамайди ва жавоб реакциясига боғлиқ эмас.
  1. Худога бўлган севги

Биринчи навбатда биз Худога севги кўрсатишимиз лозим ва сўнгра одамларга. Севги борасидаги Инжилий таълимотни ўрганиш мобайнида, жумладан Янги Аҳдда ҳам, биз бу севгининг кўплигини кўрамиз:

  • Ҳамма нарсанинг марказида Худога севги;
  • Рафиқага, болаларга ва оилага;
  • Исодаги биродар ва опа–сингилларга севги;
  • Яқинига севги;
  • Душманларга севги.
  1. Оилага муҳаббат

Рафиқа ва болаларини севиш ҳақидаги Инжилий буйруқни тушуниш қийин эмас. Шу жумладан, хотинини севиш — бу айнан Исо жамоатни қандай севган бўлса ва Ўз жонини унга берган бўлса, ўшандай севишга чақирувдир (қ. Эф. 5:25–29)! Масиҳийча севги уйдан бошланади. Айнан шу ерда севгининг ҳақиқий синови бўлиб ўтади, чунки айнан оилада биз очиламиз ва ҳақиқатда қандайлигимизни кўрсатамиз.

  1. Худонинг кенг оиласига муҳаббат

Юҳанно Хушхабарида (13:35) Исо Унга эргашувчиларининг шогирдлигини ҳақиқий гувоҳлиги имонли биродарларига нисбатан севгини (agape) кўрсатиш, деб айтган.

Айнан шу севги, ҳақиқатдан Исога эргашувчиларнинг дунёдан ажаратиб турувчи белги бўлиши керак.

  1. Яқинларга севги

Буюк амрнинг иккинчи қисми (қ. Лқ. 10:27) қуйидаги тарзда жаранглайди: “Яқинингни эса ўзинг каби сев”. Бу парчада Исо бир очиқ кўнгил самариялик ҳақида айтиб берди ва яқин киши деганда ёрдамга муҳтож бўлган ҳамма одам кўзда тутилган.

Қиш ўртасида қамоқда ўтирган бир кекса масиҳийнинг қулоғи қаттиқ оғриб қолди. У муздай совуқдан сақловчи жунли шапкасини сақлай олгани учун Худога раҳмат айтди, унда оқшом ухлаши учун ёстиқ ҳам бор эди.

Бир куни дўстларидан бири камерада ундан жун шапкасини сўради. Масиҳий овқатни бошқа қамалганлар билан баҳам кўриши мумкин эдию, лекин шапкани бергиси келмасди. Қулоғи шамоллагани туфайли шапка унинг ўзига ҳам жуда зарур эди.

Туни билан уни виждони қийналди. Хотирасига шундай оятлар келарди: “Сендан сўраганга бер, сендан қарз олмоқчи бўлгандан юз ўгирма” (Мт. 5:42). Тунги ибодатдан кейин у Худодан кечирим сўради ва ўз шапкасини беришга жазм этди. Эрталаб у, шапка сўраган одамни кечаси бошқа, анча совуқроқ камерага ўтказишганини билиб қолди.

Шу тонгда посбонлар камерани одатий текширувдан ўтказишди ва бошқа шахсий нарсалар орасидан масиҳийнинг жун шапкасини мусодара қилишди.

У йўқотиши мумкин бўлган нарсани сақлашни хоҳлади, лекин Худо бу шапка бошқа маҳбусга хизмат қилишини хоҳлади. Кўп йиллар давомида бу маҳбус Муқаддас Руҳ тарафидан қилинган масиҳийча етукликнинг ушбу сабоғини эсда тутди.

  1. Душманга бўлган севги

Балким, Исонинг душманингни сев деган буйруғини бажо келтириш ҳаммасидан кўра қийиндир (қ. Мт. 5:44). Ҳақиқий масиҳий доимо ҳатто унга ёмон муносабатда бўлишса ҳам, бошқаларнинг манфаати учун ҳаракат қилади. Кимдир шунай деган: “Душманни йўқотишнинг масиҳийча ягона йўли уни дўст бўлиш даражасига келгунча севишдир”.

Румин чўпони, доктор Пол Негрут (Paul Negrut), эски дўстининг ёнига, унинг мўжазгина бошпанасига ташриф буюрди. Дўстининг исми Триан Дорс эди. Пол хонага кирганда, у дўстидан қон оқаётганини кўрди. Ундан нима бўлганини сўради.

Триан жавобан:

— Ҳозиргина бу ерда махфий полиция бўлди. Улар келиб, менинг қўлёзмаларимни мусодара қилишди. Улар мени дўппослашди.

Пол махфий полициянинг шафқатсиз иш усулларига жаҳл билан эътироз билдира бошлади. Лекин Триан уни тўхатитиб, деди:

— Биродар Пол, Исо туфайли азият чекиш қандайин ширин. Бугун кечга Худо бизни полицияга жаҳл қилиш учун эмас, балки Уни мадҳ этишимиз учун бу ерга олиб келди. Келгин, тиз чўкамиз ва ибодат қиламиз.

У тиззасига туриб, махфий полиция учун ибодат қилишни бошлади. Худодан уларни марҳаматлашини ва қутқаришини сўрарди. У Худога уларни қанчалар севишини айтарди ва шундай деди:

— Худо, агар улар яна келсалар, мен уларга хизмат қилишга имкон беришинг учун ибодат қиламан.

Кейинроқ Пол деди: “Шу пайт мен жуда уялдим. Мен Руминияда Худо учун энг қийин ҳаёт кечирмоқдаман деб ўйлардим. Ўз ўйларим туфайли мен жуда ачиндим”.

Ундан кейин Триан Дорс Полга яширин полиция мунтазам равишда кўп йиллардан бери келишини айтди. Ҳафтасига икки марта уни дўппослашар, полициячилар унинг ҳамма ишини мусодара қилишарди. Улар ургандан сўнг у одатда полиция офицери билан гаплашарди. Триан офицернинг кўзига қараб, деди:

— Жаноб, мен сизни севаман. Мен шуни билишинизни истайманки, агар янаги сафар сиз билан Худо ҳукми тахтининг олдида учрашиб қолсак, сиз менинг нафратим учун эмас, балки Худонинг севгисини рад қилганингиз учун дўзахга равона бўласиз.

Триан бу сўзларни ҳар сафар дўппослашгандан кейин такрорларди.

Бир қанча йил ўтиб, бир куни оқшом Трианга ўша офицер келди ва Триан навбатдаги дўппослашга тайёрланди. Лекин офицер у билан жуда мулойим оҳангда гаплашиб деди:

— Жаноб Дорс, бизнинг кейинги учрашувимиз Худо тахти олдида бўлади. Мен бугун сизга қилган барча қилмишларим учун кечирим сўрашга келдим. Мен сизга, сизнинг севгингиз қалбимга тегди ва мен Исодан қутқаришни сўрадим, демоқчиман. Икки кун аввал доктор менда ракнинг ўтиб кетган ҳолати ва мен Худонинг олдига боришимга бир неча ҳафта қолди, деб айтди. Бугун мен сизга у ерда бирга бўлишимизни айтгани келдим.

Масиҳийлар биргаликда туз ва нур ва алоҳида ҳар бир одамга севги улашганда, уларга ғалаба тайин.


Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак