Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 20 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (20-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


VI БЎЛИМ. ҒАЛАБА

Йигирманчи боб. ТАНТАНАВОР ҒОЛИБЛАР

Лекин Худога шукр! У Раббимиз Исо Масиҳ орқали бизга ғалаба бахш этган!

1 Кор. 15:57

Машҳур микробиолог Луи Пастернинг сафдошларидан бири, Парижда яшовчи шифокор, Феликс Ру эди. Шифокор невараси қора дифтериядан қазо қилди ва шифокор Ру уни айнан нима ўлдирганини ойдинлаштиришга қасам ичди. У ойлар давомида вирус назарияси шунчаки назария эмаслигини ўз ҳамкасби Луи Пастер билан бирга исботлаш мақсадида лабароторияга қамалиб олди.

Шифокорлар бирлашмаси Пастер меҳнатини қўлламади ва уни шаҳардан кетишга мажбур қилишди. Пастер Париждан ташқарида бир шаҳарчада жойлашди ва таъқиқланган изланишлар билан шуғулланиш учун у ерда лабаротория қурди.

Бир куни тез қуриб битказилган лабароторияга йигирмата ажойиб отларни келтиришди. Эълон қилинган синовга олимлар, шифокорлар ва тиббиёт ҳамширалари келишди. Ру пўлат қутини очди ва у узоқ муддат давомида тиришиб тайёрлаган қора дифтериянинг тўла бациллалари катта миқдордаги ҳажмини олиб чиқди. Сиғимда бутун Францияни йўқ қила оладиган микроблар миқдори бор эди.

Олим ҳар бир отга яқинлашиб, унинг бурун тешигини, тилини, томоғини ва кўзини ўлдирадиган бациллалар билан ҳўллади. Биттасидан ташқари барча отлар бу касалликдан зарар топдилар ва ҳалок бўлдилар. Синовни кузатиб турганларнинг катта қисми охирги от ўлимини кута олмади.

Яна бир қанча кун ўтиб бу от тушкун аҳволда муттасил касал билан курашди. Пастер, Ру ва бир неча ёрдамчилари отхонанинг ўтувчи хоначаларида ётиб қолдилар, чунки ҳайвоннинг ҳарорати кўтарилган пайтда, навбатчи олимларни уйғотиши лозим эди.

Соат иккиларда отнинг ҳарорати анча тушди ва навбатчи Руни уйғотди. Эрталабга келиб, ҳарорат яна икки градусга пасайди. Келгуси оқшомга ҳарорат бутунлай тушди ва от тура олар, ея ва ича бошлаган эди.

Кейин шифокор Ру темирчи болғасини олди ва ажойиб отнинг кўзлари ўртасига ўлдирадиган зарба билан урди. Олим ўладиган хасталикка учраган ва бу хасталикни енгган ҳайвоннинг венасидан қон олди. Сўнг, олимлар шошилинч равишда муниципиал шифохонага, Парижга отланишди. Қаршилик ва эътирозларга қарамасдан, улар бошқарувчи ва қаровулдан ўтиб, изоляцион хонада ётган уч юзта ўлимга маҳкум болаларнинг палатасига киришди. Улар ҳар бир болага от қонини қуйишди. Учтасидан бошқа ҳаммаси бутунлай тузалиб кетишди.

Бу болаларни вирусни мағлуб қила олган қон қутқариб қолди. Бизнинг Ғолибни қони ҳам кўп одамларга руҳий қутқарилиш берди. Бошқаларга ҳаёт бериш учун Қутқарувчи ўлишига тўғри келди.

ХУДОГА СОДИҚЛИК

Биз барчамиз жалб қилинган руҳий жангда совуққонлик билан ҳаракат қилиб бўлмайди. Замонавий жамоатда битта камчилик бор — у кўпинча карвонда зўрға юриб кетаётган имонлилар учун бошпанага айланади, лекин Худо фарзандлари афзалликларининг барчасини олишни ихтиёр қиладилару, таъқиб ва руҳий жанг борасида эшитишни ҳам исташмайди.

Бўрон ва тўфонларда матонат ила қарши туриш учун имонли киши дадил, мўмин ва қўрқмас одам бўлиши лозим. Имонлилар кучли, жасур ва Худо иродасини бажо этишда жасоратли бўлиши керак.

Бизнинг дунёда коммунистларнинг, инқилобчиларнинг ва мусулмонларнинг ўз эътиқодига содиқлигини ҳамма яхши билади. Ўз қонуниятларига мос равишда улар янги тартиб ёки бошқаришни ўрнатишга шу қадар жиддий ёндашишини биламиз.

Исо Масиҳ шогирдлари деб аталувчи бизлар барбод бўлаётган одамзотни Худо Шоҳлигига чорловчи севги инқилобининг қисми ҳисобланамиз. Биз ўз ишимизга бошқа мафкура ёки эътиқодни эълон қилувчиларга қараганда кўпроқ содиқ бўлишимизга тўғри келади.

Инжил мунтазам равишда Исо Масиҳ шогирдларини жангчиларга ўхшатади: “Исо Масиҳнинг яхши бир аскари каби тақдирингдаги азобларга дош бергин. Ҳарбий хизматдаги аскар қўмондонимни мамнун қилай, деб тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди” (2 Тим. 2:3–4). “Биродарлар, мен ўзимни муродимга етишган деб ўйламасамда, фақат бир нарсанигина ўйлайман: орқамда қолганларни унитиб, олдимдагиларга кўз тикаман. Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади. Мен буни адо этиб, ғалаба гулчамбарини қўлга киритиш учун жон–жаҳдим билан ҳаракат қиламан” (Флп. 3:13–14).

Хушхабар Худо марҳаматига қандай таклиф қилса, Худо иродасига бўйсуниш ва содиқликни ҳам ўзида худди шундай мужассам этади.

Луқо Хушхабарида (9:23) Исо шогирдларига мурожаатида ўзини Масиҳга бағишлашнинг учта унсурини кўрсатди:

“Сўнг ҳаммага хитоб қилиб деди: агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин”.

  1. Содиқлик икки томонлама бўлиши керак

“Агар ким Менга эргашишни истаса”, ушбу иборада Худо ва бағишланганлар ўртасидаги муносабатини кўриш мумкин. Бизда Исога келиш ва унинг шогирди бўлиш истаги бор. Биз У билан ҳақиқий алоқа ўрнатишни хоҳлаймиз. Лекин бу муносабатларнинг илдизи нимада? Бизда Худога таклиф қила оладиган ҳеч қандай ҳақиқий эзгу нарса йўқ. Аммо Худонинг Ўзи Ўзини бизга бағишлади. Айнан У ташаббусни Ўз қўлларига олди ва бизга ўз бағишланишимиз ила Унга жавоб қайтариш имконини берди.

Биз Худо содиқлигини Унинг ижодларида кўрамиз. У одамни ўз шакли шамойилида яратди. Биз Унинг содиқлигини ва адолатлилигини одам барбод бўла бошлагандан кейингина қўшилганидан биламиз. Худонинг нажот режаси ва Унинг қутқариши Исо Масиҳ келиши билан юқори нуқтага етди.

Худо содиқлигини бизга нисбатан икки сўз билан ифодалаш мумкин — комил севги. Айнан Худо севгиси Ўзини ягона Ўғлига шафқат қилмай, бизни қутқариши учун Уни хочда азият чекишига йўл қўйди.

Бундан ташқари, Исо ерда бўлган пайтда айнан У ташаббусни Ўз қўлига олди. Шогирдлик ва бағишланишнинг тўлиқ маъносини тушунмай Унга хизмат қилишни истаган одамлар пайдо бўлганда, уларни Ўз жавоблари билан ўйлантириб қўйди:

“Исо атрофида кўп халойиқни кўргач, шогирдларига нариги томонга сузиб ўтишни буюрди. Шу вақтда бир уламо Унга яқинлашиб:

Устоз, қаерга борма, мен Сенинг орқангдан юраман, — деди. Исо унга:Тулкиларнинг инлари бор, осмон қушларининг уялари бор. Лекин Инсон Ўғлининг бош суқадиган жойи йўқ, — деди. Шогирдлардан бошқа бири Исога: Ҳазрат, олдин бориб отамни кўмиб келишимга ижозат бер, — деди. Лекин Исо унга: Сен Менинг орқамдан юр. Ўликларни қўй. Уларни ўзича ўлик бўлганлар кўмсин, — деди” (Мт. 8:18–22).

Бунда бизни Худо билан муносабатимизнинг барча қирраси намоён. Бу муносабатлар кўламида биз Исога эргашишни истаймиз, чунки Худо биринчи бўлиб Ўзини бизга бахшида этди ва бизни Ўзига эргашишга чорлади. Унинг севгисини ва мурувватини ўзимизда ҳис қилувчи бизлар Унга ҳақиқат ила жавоб қилишни хоҳлаймиз.

  1. Содиқлик ўзаро ишончни назарда тутади

            Икки тарафдан қилинган маълум фактларга асосланиб, ўзаро муайян муносабатлар ўрнатилган. Энди одамлар қабул этилган келишим иплари билан боғлаганликлари борасидаги реал исботлар керак. Бу ҳолда бир тарафнинг бошқа тарафга нисбатан ифодаланган ишонч аспекти ишга тушади. Луқо Хушхабарида келтирилган сўзларда биз бағишланганликнинг бу аспектини акс эттирувчи икки иборани кўрамиз: “ўзингдан юз ўгир” ва “ўз хочингни ол”.

“Ўзингдан юз ўгир”

Бизнинг содиқлигимизни қандайдир қиймати бор. “Юз ўгир” сўзи том маънода “ўзингга “йўқ” деб айт” ёки “ўзингни инкор эт” деган маънони англатади.

Эътибор беринг, бағишланишнинг Инжилий концепцияси жангчи–хизматчини “ўзидан юз ўгиришга” чақиради, “ўзини унитиш”га эмас. Бу ерда қандайдир бир ташқи нарсани инкор қилиш эмас, лекин ўз “мен”ини қондиришни тўла ва мутлақо рад қилиш ҳақида гап кетмоқда.

Бунда одам фақат ўзи учун яшагандаги одатий вазият билан контраст ҳолатни кўриш мумкин. Одамнинг гуноҳий табиати ҳамма жойда бир хил, қайси жамиятда ва қайси тизимда –капитализмми ё коммунизмми муҳим эмас. Одам ҳатто бировлар ҳисобига ҳам ўз хоҳишини қондиришни истайди.

Исо айтадики, Унинг шогирдларини айнан ўзини тийиш ва ўзидан юз ўгириш қобилиятидан билиб олишади.

“Ўз хочингни кўтар”

Исо буйруғининг иккинчи қисми бизда янада катта талаб ҳосил қилади. Ўзимизни Исога бағишлаб, биз ўз ҳаётимизни қурбон қилишга шай туришгача ўзимизни инкор қилишимиз керак.

Биз ҳаётимиз ҳар қандай вазиятда ўлим билан якун топишини ва фақат бизга кечирим ва абадий ҳаёт ваъда қилган Унинг Ўзи қутқара олишини англаганда ўз ҳаётимизни беришгача шай турамиз.

Имонли Исо Масиҳда ҳақиқий ҳаётга эришди. Шунинг учун ўзидан тониш ва хоч йўли имонлилар учун ягона мазмунли йўлни ўзида гавдалантиради.

Исони яқинда қабул қилган ёш одам масиҳийликка ўтиш учун ўлим тайинланган уйига қайтди. Ундан уйига боришдан қўрқиш қўрқмаслигини сўради. У жавобан: “Мен Исода ўлганманку!” — деди.

Миссионер, Эквадорда азобда ўлган Жим Элиотт (Jim Elliott) қуйидагиларни айтган: “йўқотиб бўлмайдиган нарсани қўлга киритиш учун сақлаб бўлмайдиган нарсани берувчи  одамни аҳмоқ деб бўлмайди”.

Шу тарзда ҳаворий Павлус айта олган:

Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти. Энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун Ўзини фидо қилган Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшаяпман (Гал. 2:20).

  1. Содиқлик Буюк амрнинг бажарилишини кўзда тутади

Худо ва Унинг шогирдлари орасидаги ишончли муносабатлар имонлини ўз мажбуриятларини бажаришга чақиради. Бу вазифа ҳақиқий Худо шогирдлари учун ўзига хос хусусиятдир: “Орқамдан юр”.

Бу ерда имонли қўйилган вазифага эмас, Шахсга содиқликни кўрсатади. Исо давомчиси бўлиш — Унинг шогирди бўлиш демак. Шогирд — бу устозга эргашувчи ва Унинг намунасига риоя этувчидир.

Аммо, Устозимиз бизни қандай вазифани амалга оширишга чорлади? Бу вазифа биз Буюқ амр деб атагувчи нарсада мужассам:

Исо уларга яқинлашиб, шундай деди: “Менга осмонда ҳам, ерда ҳам ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан” (Мт. 28:18–20).

Масиҳий вазифаси Исо Масиҳни жангчи–хизматчиси бўлиш, Исо Масиҳ Хушхабарини эълон қилиш ва бошқаларга Исо Масиҳнинг шогирди бўлишларига ёрдам беришдан иборат.

Биз ҳукуматни ва душманча мафкурани ағдариш учун чақирилмаганмиз. Лекин Исо шогирдларини тарбиялаш учун чақирилганмиз.

Худо ҳокимиятига бўйсуниш жараёнида бизда мавжуд ҳокимият билан низо келиб чиқиши мумкин. Биз тартибли ва аҳлоқли фуқаро бўлишга чақирилганмиз ва тарих шуни кўрсатдики, масиҳийлар одатда қонунга бўйсунувчи ва меҳнатсевар кишилардир. Аммо низовий вазият келганда масиҳий дунё ҳокимиятига муносабати бўйича фуқаролик содиқлигидан кўра, Исога содиқлигини биринчи ўринга қўяди (қ. Ҳав. 4:19–20).

ҒАЛАБА СИРЛАРИ

Душманлик муҳитида ва қувғинларда Исода лойиқ ҳаёт кечиришнинг тўртта сири мавжуд.

  1. Биринчи сирдоимо хоч

Бу Худо йўли. Илоҳиётчи ҳаворий Юҳаннонинг Ваҳий китобида кўрганимиздек, Қўзи тахтга қўйилди (5:6; 17:14; 19:7–10). Худди шундай тарзда хоч белгиси ҳаётимизда бизга ҳақиқий муваффақият олиб келади.

2–Коринфликларга мактубда (1:9) Павлус ўзи учун ўлимни енгиш воситаси сифатида ўлим сўзини гапиради. Фақатгина биз ўз мулкимизни, келажагимизни, яқинларимизни ва ҳатто ўз шахсий ҳаётимизни  Худога топшира олганимиздагина, биз озод бўламиз ва ҳақиқий ғолибга айланамиз.

  1. Иккинчи сиртирилиш мазмунидаги ҳаёт

1–Коринфликларга мактубда (15:19) Павлус ёзадики, агар сувга чўмдириш бўлмаган бўлса, масиҳийлар барча одамлар ичра энг бахтсиз бўлади. Нимага? Чунки, биз Чўмдирувчи Худога бўлган имон билан оқланамиз. Фақатгина биз ер ҳаёти тарзидан юз ўгирдик ва Исо туфайли бу дунё васвасаларига қарши чиқамиз. Озодлигимиз тўлиқлиги ўзимиздан юз ўгиришимиз, ўз хочимизни олишимиз ва Исога эргашишимиздан иборат бўлади. Шунинг учун ўз ҳаётимизни биз хоч тимсолида яшаб ўтишимиз лозим.

Репрессив тартибдаги мамлакатларда ҳокимият имонлиларга дўқ қилади ва зарба бериш учун уларнинг заиф тарафларини топишга интилади. Имонлининг юрагидаги Исо билан хочга михланмаган нарсалар масиҳийнинг энг заиф томони ҳисобланади.

  1. Учинчи сирқувғинни тан олиш ва унга тўғри ёндашиш

...Худодан умид қилганлар эса

Янгидан куч олади,

Бургут сингари қанот қоқади.

Улар югуриб, чарчамайди,

Юриб ҳам ҳеч толиқмайди.

(Иш. 40:31).

Бургут бўрон яқинлашаётганини бошланишидан анча олдин билади. У жуда тепага кўтарилиб, шамол бўлишини кутади. Бўрон бошланганда бургут шундай йўналишни эгаллайдики, бунда шамол унга текканда, у гўё бўрон устида бўлади. Пастда бўрон эсаётганда, бургут унинг устида парвоз этади. У бўрондан қочишга уринмайди. У фақатгина шиддатли шамолдан юқорига кўтарилиш учун фойдаланади. Бургут бўрон олиб келган шамол кучи билан кўтарилади.

Бизда қачонки бўронли шамол пайдо бўлса, ўз ақлимиз ва Худони тинглаш учун ўз имонимизни жамлаб улар узра кўтарила оламиз. Бўрон шамоли бизни синдира олмаслиги лозим. Худо кучига бизни ушлаши ва бўрондан юқори кўтаришига йўл беришимиз керак. Худо ҳаётимизга хасталиклар, фожеалар, мағлубиятлар ва васвасалар олиб келувчи бўрон шамоли узра парвоз қилишимизга имкон беради. Биз бўрон узра парвоз қила оламиз. Эсда тутинг, бизга ташвишлар юки ёки вазифа оғирлиги эмас, бу юкка ва оғирликка бўлган муносабатимиз тазйиқ ўтказади.

Бизнинг қатъийлигимиз сири, муаммосизликда ёки фаровонликда эмас, таъқибларни доноларча қабул этишда ётади. “Агар Масиҳ номи туфайли сизларни ҳақорат қилишса, бахтиёрсизлар! Чунки Худонинг Руҳи, шон–шараф Руҳи сизларда маскан қилади” (1 Бут. 4:14).

Коринфликларга биринчи ва иккинчи мактубида Павлус ўзининг Исодаги ҳаёти ҳақида сўз юритади. Бу тинчлик ва тотувлик, қулайлик ва машҳурлик тарихи эмас, бу қийин ҳаёт, бутунлай маҳрумлик, юз ўгириш ва ҳаттоки тушкунлик тарихидир. Павлус лойдан бўлган идиш бўла туриб, одамларга Исо Масиҳ Хушхабарини етказиб, жангдан муваффақият ила чиқади.

Бу шароитга мос келувчи характерни биз қанча тез шакллантирсак, ғолибдан ҳам аълороқ бўламиз. Айнан шундай, бир–биримизга дунёвий эмас, балки Исода, янги ижод каби, Исо шуҳратини намоён қилишга мўлжалланган заиф лой идишлар каби ёндашишни қанча тез ўргансак, шунча тез ғалабани англаймиз.

Шунинг учун, биз гуллаб–яшнаш Хушхабарини воизлик қилмаяпмиз. Биз хочда ғалаба қилган ҳақиқий Худога топинамиз ва Унинг енгилмас Ўғлига, У шундай деган: “... Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас... “...” Дунёда қайғу–алам чексизлар; лекин дадил бўлинг: Мен дунёни енгдим” (Юҳ. 15:20; 16:33).

  1. Тўртинчи сиржангчи–хизматчининг ҳолати

Матто Хушхабарида (5–7) тоғдаги ваъзда айтилганидай хоч имонлининг характерини очиб беради. Масиҳий характерининг барча хусусиятлари аҳлоқ қоидалари ва бу дунё анъанавий одатлари, асосан жанг нормалари билан мутлақо қарама қаршиликни намоён этади. Одатдаги аскарнинг қалбида раҳмдилликка, тинчлик ўрнатишга ва кечиримга ўрин йўқ, лекин айнан жангчи–масиҳийнинг шу сифатлари туфайли руҳий жангда у махсус имокониятга эга. Жангчи–хизматчилар сифатида биз руҳий қурол бўлмиш севги, қувонч, тинчлик ва ўзини қурбон қилишдек қуролларга интилишимиз учун ғалаба қиламиз.

Аввалбошда биз у ишончга асосланиб ёзилганини айтдик ва унга кўра бутун дунё масиҳийлари катта қаршиликларга дучор бўладилар. Биз бу ҳақда Матто Хушхабарининг 24–бобида ва Марк Хушхабарининг 13–бобида айтилади деб ҳисоблаймиз.

Биз шунингдек, бу синовларга интеллектуал, руҳий ва амалий нуқтаи назардан шай бўлишни исташимиз борасида айтган эдик. Бизга маънавий тайёргарлик зарур, чунки жамоат Инжил айниқса қувғин ва қайғу масалаларида нимага ўргатишини тушунишимиз керак. Биз руҳан шай бўлишимиз даркор, чунки жамоат учун ибодат қилиш керак, рўза тутиш ва руҳий жабҳада курашнинг муҳимлигини урғуловчи фаолиятнинг бошқа турларига қатнашиш  керак. Амалий тайёргарлик бизга жамоат имонлиларнинг кичик гуруҳлари учрашиши учун шароит яратиши ва имон масаласида улар муросага бормасликларини ҳис қилишлари учун мулоқотларни таъминлаши керак. Имонлилар уйига масиҳийлар ишлари, гувоҳлиги ва топиниши  маркази сифатида қараш лозим.

Биз қаршиликларга қандай жавоб қилишни билишимиз даркор. Биз Масиҳ йўлидан борамиз:

...У ўзини шундай паст олиб, ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди. Ана шу сабабдан Худо Уни жуда юксалтирди, Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди, токи Исонинг исми тилга олинганда кўк, ер ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин ва ҳар бир тил Отамиз Худо шаънига Исо Масиҳни Раббим деб очиқ тан олсин (Флп. 2:8–11).

Биз, Исо Масиҳ нафақат одамларга хизмат қилишда биринчи, балки абадий ҳаёт учун тирилишда ҳам биринчи бўлгани учун бу йўлдан боришга чақирилганмиз. Биздан ташқари ҳеч бир халқ бундай ҳаёт билан яшай олмайди. Жамоатнинг қувилган аъзолари шундай ҳаётни қабул қилишни ўргандилар. Улар ўзларига етиб олишга чақиради, ҳар жойда ва ҳар ерда бизни Севганни ёрдами билан ғалаба қилиш мақсадида ғолибдан ҳам олий бўлиш ва у билан бирга юришга чақиради.

Қаттиқ таъқибга қарамасдан минглаб масиҳийлар Худо олдида қатъий турдилар, бошқа минглари эса эътиқод учун туриб бера олмади. Ҳатто буюк рим таъқиби кунларида Исога тавба қилган озгинагина одам охиригача Исога содиқ қолди. ХХ асрда масиҳийлар қолган барча жамоат тарихидаги асрларга қараганда кўпроқ азият чекдилар. Нимага баъзи масиҳийлар матонат ила қарши туришга қодир? Улар жангчи–хизматчи бўлишга ўргандилар ва матонатли туришга, бўрон ва тўфон вақтида ўз имонларида қатъий тура олдилар.

Жангчи–хизматчилар мисоли мих кабидир. Қанчалар қаттиқ урсангиз, шунчалар имонда мустаҳкамланадилар!

Жангчи–хизматчилар резина копток мисол. Уни қанча кучли урсангиз, у шунча баландга учади.

Жангчи–хизматчилар гуллар мисоли. Уларни қанча кучли сиқсангиз, улар шунча ҳид таратади.

Жангчи–хизматчилар витраж ойнага ўхшайди. Унинг ҳақиқий гўзаллиги ёруғлик нурида намоён бўлади.

Жангчи–хизматчилар пакетдаги чойга қиёс. Чойнинг кучини фақатгина уни иссиқ сувга солганда билиш мумкин!

Сиз ҳам жангчи–хизматчи бўлишингиз мумкин! Ва ўшанда сиз ҳар қандай бўрон ва тўфонда матонат билан туришингиз мумкин!

“Кичик ёшдаги болалар гуруҳи американча футбол ўйнарди. Болалар беш–олти ёшларда эди, лекин улар ҳақиқий, жиддий ўйин ўйнарди. Улар икки командага бўлинишди ва уларнинг ҳар бирида ўз тренери, формаси ва тарафдорлари бор эди.

Биринчи команда кучи бўйича иккинчи командага тахминан баробар эди. Биринчи таймда ҳеч ким гол ура олмади. Болалар жуда қувонишарди. Улар яхши ўйнай олишмасди. Гоҳ тўпга сурилиб кетишар, гоҳида тўп уларнинг ёнидан ўтиб кетарди, лекин, буларнинг бари уларни ташвишлантирмас эди. Улар ўйиннинг ўзидан роҳатланишарди.

Иккинчи таймда биринчи команда тренери деярли бутун таркибни алиштирди ва майдонга бутунлай янги ўйинчиларни чиқарди.

Энди ўйин драматик тус олди. Иккинчи команда биринчи команда дарвозасини ҳимоялаётган кичик бола атрофида уймалашди. У машҳур спортсмен эди, лекин ўзидай кучли бўлган учта ёки тўртта болага бас келиши қийин эди. Иккинчи команда гол кирита бошлади. Ёлғиз дарвозабон қўлидан келганини қиларди. У тиришиб дарвоза узра учаётган коптокка отилди, унинг дарвозага киришига йўл қўймасликка интилди.

Иккинчи команда бирданига иккита тўп киритди. Аввалига бола ғазабга минди. Қаттиқ жазавада у қичқирар, чопар ва  ўз дарвозаси ортидаги тўпга қараб учарди. Ҳал қилувчи онда, барча кучларни тўплаб, у тўп билан келаётган болани тўсишга отилди, лекин у тўпни ўзидан йигирма фут нарироқда бўлган бошқасига узатди ва дарвозабон янги позицияга ўтгунича тўп дарвоза ичида эди. Дарвозабон кечикканди.

Дарвозабоннинг ота–онаси келишган ва одобли кишилар эди. Отаси ўйинга тўғридан-тўғри ишдан келганга ўхшар, чунки унинг эгнида иш костюми ва бўйнида бўйинбоғ боғланганди. Ота–онаси баланд овоз билан ўғлига далда берарди.

Учинчи голдан кейин бола ўзгарди. У қарши туриш фойдасизлигини тушунди. Йўқ, у таслим бўлмади, у шунчаки тушкунликка тушди. У мадорсиз кўринар эди. Отаси ҳам ўзгарди. Аввал у доим ўғлига далда берар, унга маслаҳат қиларди. Энди эса у ташвишли кўринарди. У доимо ўғлига ҳаммаси жойидалигини айтишга уринар — шунчаки у ўз ишини бажаришни давом этиши керак эди. Ота ўғлига қараб қийналарди.

Тўртинчи голдан кейин жудаям ёрдамга муҳтож, лекин у ҳеч қаерда йўқ эди. У тўпни дарвоза тўридан олиб чиқиб, ҳакамга берди ва йиғлаб юборди. У дарвозада турар, икки яноғидан эса ёш оқарди. Сўнг у тиз чўкиб йиқилди ва кўзини мушти билан арта бошлади. У чилпарчин бўлган юрагининг кучсиз ёшлари билан йиғларди.

Бола тиз чўкиб йиқилганда, ота боласининг олдига югурди. Хотини унинг эгнидан ушлаб қолиб деди: “Джим, керак эмас. Унга ноқулай бўлади”. Лекин у чиқиб, майдонга югуриб борди. Ўйин тўла тўкис давом этарди, у эса дарвозага чопарди. Костюмда, бўйинбоғда, у болага ташланди ва ҳамма унинг ўғли эканлигини кўрсин учун қўлидан ушлади.  У қучоқлаб, ўзига маҳкам босди ва унга қўшилиб йиғлай бошлади.

Сўнг, отаси ўғлини қўлида ушлаб, майдон четига олиб чиқди ва деди:

— Скотти, мен сен билан фахрланаман. Сен жуда зўр ўйнадинг. Мен, ҳамма менинг ўғлим эканлигингни кўриб қўйишини истайман.

— Дада, —  хиқиллади бола, — мен ҳеч нарса қила олмадим. Мен жуда ҳаракат қилдим, дадажон, лекин улар гол ураверишди.

— Скотти, улар нечта гол ургани умуман муҳим эмас. Сен менинг ўғлимсан ва мен сендан фахрланаман. Энди эса яна майдонга чиқиб, ўйинни тугатишингни истайман. Биламан, сен ҳаммасини ташлаб кетмоқчисан, лекин ундай қилма. Сенга яна гол уришади, лекин бунинг аҳамияти йўқ. Борақол, ўғлим.

Энди, ҳамма нарса бошқача тус олди. Сен ёлғиз бўлганингда, дарвозангга доимо тўп учиб келаётганда, бу голлар сени севувчилар учун аҳамиятсизлигини тушунишинг жуда муҳим. Бола икки гол урилган дарвозасига яна қайтиб келди. Лекин бу сафар ҳаммаси жойида эди.

Менга ҳар куни гол уришади. Мен шу қадар ҳаракат қиламан. Мен бир бурчакдан иккинчиси томон отиламан. Васваса билан курашаман ва танамнинг ҳар бир бўлаги билан гуноҳ қиламан, шайтон эса аччиқ–аччиқ кулади. У навбатдаги голини ураётганда, менда ёш оқа бошлайди ва тиз чўкиб йиқиламан — гуноҳкор, айбдор ва ёрдамга муҳтож.

Лекин мен ёлғиз эмасман. Бутун майдон бўйлаб Отам менга чопади ва барча кулаётган ёки қаҳ–қаҳа ураётганлар олдида мени кўтариб, маҳкам қучоқлаб дейди:

— Ўғлим. Мен сендан шунчалар фахрланаман, сен жуда ажойиб ўйнадинг! Мен, ҳамма менинг ўғлимлигингни билишини истайман. Модомики, Мен бу ўйин якунини аввалдан белгилаб қўйган эканман, Мен сени — Сен Ғолиб! деб эълон қиламан.”

Ҳикоянинг муаллифи номаълум

ИСОДА МЕН КИММАН

Мен қабул қилинганман...

Мен — Худо фарзандиман (Юҳ. 1:12).

Мен — Исо дўстиман (Юҳ. 15:15).

Мен оқланганман (Рим. 5:1).

Мен Худо билан бирлашган ва У билан бир тану бир жонман (1 Кор. 6:17).

Мен қиммат нархда покланганман ва Худога тегишлиман (1 Кор. 6:19–20).

Мен — Масиҳ Танаси аъзосиман (1 Кор. 12:27).

Мен Худо тарафидан танланган ва У томонидан Унинг Ўғли сифатида қабул қилинганман (Эф. 1:3–8).

Мен қутқарилганман ва барча гуноҳларим кечирилган (Кол. 1:13–14).

Мен Исода тўкисликка эгаман (Кол. 2:9–10).

Мен Исо Масиҳ орқали иноят тахтига тўғридан-тўғри кира оламан (Ибр. 4:14–16)

Мен ҳимояланганман...

Мен барча ҳукмдан озодман (Рим. 8:1–2).

Мен Худо барча нарсани менда эзгуликка айлантиришига ишончим комил (Рим. 8:28).

Мен менга қарши қўйиладиган барча айбловлардан озодман ва мени Худо севгисидан айириш мумкин эмас (Рим. 8:31–39).

Худо мени Ўз Руҳи ила тасдиқлади, мойлади ва муҳрлади (2 Кор 1:21–22).

Мен Масиҳ билан бирга Худода пинҳонман (Кол. 3:1–4).

Мен аминман, Худо менда бошлаган эзгулигини тугатади (Флп. 1:6).

Менинг жойим Самода (Флп. 3:20).

Худо менга қўрқув эмас, лекин куч, севги ва донолик берди (Тим. 1:7).

Мен Худодан туғилганман ва У Ўз паноҳида асрайди ва ҳаттоки шайтон ҳам тегмайди (1 Юҳ. 5:18).

Мен қадрлиман..

Мен — ҳақиқий Ток, Исо Масиҳнинг новдасиман (Юҳ. 15:5).

Мен ҳосил бериш учун танланганман (Юҳ. 15:16).

Мен — Худо маъбадиман (1Кор. 3:16).

Мен одамларни Худо билан яраштириш хизматига эгаман (2 Кор 5:17–21).

Мени самовий оламга Масиҳ билан ўтқазиб қўйилганман (Эф 2:6).

Мен — Унинг ижоди (Эф. 2:10).

Мен эркин ва ишонч билан Унга яқинлаша оламан (Эф. 3:12).

Мени қўллаб–қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарса қила оламан (Флп. 4:13).


Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак