Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) 12 bob

Джон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (12-боб) Ўзбек тилидаДжон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Maftunkor go‘zallik (Jon-va-Steysi-Eldrij) O‘zbek tilida Audiokitob

Аёл қалби сирларини забт этиб

               

Мундарижа

                                                                                         

Сўз боши

1. Аёл қалби

2. Момо Ҳавога сўз берамиз

3. Хаёлдан кетмайдиган савол

4. Ярадор

5. Манфур аёл

6. Яраларга шифо бериш

7. Севикли

8. Очилиши зарур бўлган гўзаллик

9. Шайдойи Одам Ато

10. Оналар, қизлар, сингиллар

11. Жангчи маликалар

12. Ноёб роль

13. Озод бўлиш учун кундалик ибодат


Ноёб роль

Гап шундаки, у минғир-минғир хотинми ёки мижғовликнинг ўзими. Агар инсонликдан бир тишлам қолган бўлса ҳам, биз уни тирилтирамиз. Агар бу кулнинг остида бирор учқун қолган бўлса ҳам, биз уни ёрқин гулханга айлантирамиз.

К.С. Льюис. “Никоҳни бекор қилиш”

Шунда Марям: - Мана, мен Худованднинг бандасиман. Менга айтганинг келсин, - деди. Фаришта эса унинг ёнидан ғойиб бўлди.

Луқо 1:38

Кулихоннинг балга таклиф қилиниши туфайли унинг тарихи кескин ўзгарди.

Сарой жарчиси то унинг уйи эшиги олдида пайдо бўлгунга қадар, Кулихоннинг турмуш тарзи қоя сингари мустаҳкам, ўзгармас кўринарди. Ҳамма нарса уни тоабад кир ва исқиртлигича қолишидан дарак бериб турарди. Унинг душманлари доим қизни хўрлаб келганлар. Кулихонни ҳар қадамда азоб-уқубатлар, тахқирлашлар кутиб турарди. У ҳаммасига чидарди ва қадр-қимматини йўқотмасди. Унинг ҳаёти энди яхши томонга асло ўзгармаса керак, балки унинг тақдири шундай экандир. Ва мана, кутилмаганда уни шаҳзода саройга балга таклиф қилди! Шу лаҳзаларда дўзахнинг барча ёвуз кучлари ҳаракатга келади. Кулихоннинг қалбидаги орзу-умидлар уйғонади, унга қарши унинг барча душманлари қўзғалади. Эндиликда унинг ҳаёти бошқа ҳеч қачон олдингидай бўлмайди.

Нақадар ажойиб, Кулихоннинг тақдиридаги ўзгаришлар шаҳзоданинг уни саройга таклиф қилиши туфайли юз беради! Бу нимадан дарак беради: ўз ҳаётини ўзгартириш учун аёл киши қўлидан келган ҳаракатларни қилиши керак. Қиз унга юборилган таклифга жавоб қайтариши лозим бўлади. Кулихоннинг жавоби ундан бениҳоят қатъиятликни талаб қилади, бундай қаҳрамонликка фақат севувчи юрак, ҳаётдаги ўз ўрнини билган ва орзу-умидлари рўёбга чиқишига ишонувчи қалб қодир. Бу масалада сиз билан баҳслашишга тайёрман. Қиз балга боришни хоҳлайди, аммо бунинг учун у ўз қўрқувларини енгиб ўтиши керак. У шундай йўл тутишга журъат қилди ва шаҳзода билан рақсга тушиб бўлгандан кейин ҳам, орзу-умидларидан воз кечмади. (Гарчи у яна омборхонага беркиниб олишга ҳаракат қилди. Бундай хислат барча аёлларга хосдир!) Лекин барибир унинг пешонасига ёзилгани рўй берди, Кулихон маликага айланди ва шоҳлик тақдири тоабад ўзгарди. Нақадар ажойиб аллегория!  

Худди шуларни Исонинг онаси Марям ҳақида ҳам айтиш мумкин. Бироқ Марям янада муҳимроқ қарор қабул қилишига тўғри келди. Марям таклиф олгандан кейин унинг ҳаёти ҳам тубдан ўзгарди, фақат жарчи вазифасини бу ерда фаришта бажарди. Лекин барибир, унинг розилигисиз ҳеч нарса юз бермасди, ҳеч ким унинг хоҳиш-иродасига қарши чиқа олмасди. Таклифдан кейин Марям жуда кўп тўсиқлардан ўтиши керак бўлди, бундай таклифни қабул қилиш учун ҳам анчагина ботирлик керак эди. Дўзах кучлари яна ҳаракатга келди: инсониятнинг барча қахр-ғазаби Марямга қарши чиқди, Юсуф билан унинг турмуши бўлмаслиги мумкин эди. Қолаверса, шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, уларнинг иккаласи ҳам солиҳ яҳудийлар орасида ўз обрў-эътиборларини тамомила йўқотишларига асло шубҳа йўқ эди. Марям тилларда достон бўлиб кетди, келажакда ҳам Худога ўз розилиги билан жавоб бериши учун ундан қаҳрамонлик ва матонат талаб қилинарди. Лекин барибир унинг пешонасига ёзилгани рўй берди, Шоҳлик тақдири тоабадга ўзгарди–қолди. Бу ўзгаришларнинг ҳаммаси Марямни Ягона Ўғилнинг онаси бўлиш таклифидан бошланди.

Бизнинг Шаҳзодаларимиздан бизга таклиф турлича етиб келади. Аёл кишининг қалби ўз-ўзидан шундай таклифни намоён қилади. Бироқ бундай таклифнинг маъноси ниҳоятда конфиденциал ҳисобланади – у шахсан қўлдан–қўлга топширилади. Суюкли Ёрингиз сизнинг юрагингизга ёзганларни фақатгина сиз ўқишга қодирсиз. У сизни Ўзининг романтик севгисига жавоб беришингизни ва бу севгини бебаҳо бойлик сифатида қадрлашингизни таклиф қилади. У сизнинг қалб гўзаллигингизни баркамоллаштиришингизга ва бошқалар учун уни очишингизга даъват қилади. У бениҳоят муҳтож бўлган бу олам учун сиз ўша ezer бўлишингизни хоҳлаб, ажойиб саргузаштларнинг иштирокчиси бўлишингизга чорлайди.

Аёл кишининг таъсири

Бу оламнинг тарихи якун топганда, ҳаммамиз Қўзининг тўй зиёфатида бўлиб қоламиз. Эҳтимол, биз учун энг катта хурсандчилик шу бўладики, бу дунёда Худонинг ҳар қандай ишида аёл кишининг иштироки зарур.

Мен “Худонинг деярли ҳар қандай ишида” деб айтмоқчи эдим, то эркак кишининг маълум вазиятлардаги раҳнамолик тарихи аниқ ва равшан эканлигига диққат қаратилмасин. Бироқ шу ерда Стейси ўз вақтида қўшиб қўйди: “Бу эркакларнинг ҳаммасининг оналари бўлган, шундай эмасми?!” Мен мисол тариқасида Мусони келтирмоқчи эдим, Мусосиз Чиқиш ҳам бўлмасди, бироқ шу заҳотиёқ ўйланиб қолдим: болалигида Мусонинг онаси унинг ҳаётини қутқариб қолган (дарвоқе, ўз ҳаётини, шунингдек, оиласининг ҳаётини хавф остига қўйиб). Унинг опачаси чақалоқнинг ёнидан кетмай, чақалоқни асраб олмоқчи бўлган фиръавннинг қизига бола учун энагани қаердан топиш мумкинлигини айтди (албатта, энага Мусонинг онаси эди). Яхши, розиман. Хўп, аёлларсиз Худонинг ҳеч бир иши амалга ошмаслигини тан олишга тўғри келади.

Эски Аҳд нақадар ажойиб воқеалар ҳақида ҳикоя қилган: ваъда қилинган ерларни эгаллаб олишда байроқдор яҳудийлар армиясига ёрдам берган Роҳила тарихи; шунингдек, ўз халқини геноциддан қутқарган ва Исроилнинг... ва бутун оламнинг хавфсиз келажагини таъминлаган Эстер воқеаси. Ҳеч кимга сир эмаски, аёллар Исога ҳам молиявий, ҳам эмоционал хизмат кўрсатиб, Уни қўллаб–қувватлаганлар. Барча эркаклар Уни ташлаб қочиб кетганларида, Унинг ёнида аёллар қолганлар. Янги Аҳдда Хушхабарнинг тарқалиши ва Жамоатларнинг яратилиши тарихида биз Лидияга ўхшаш аёлларни учратамиз. Тиатра ва Филиппида унинг уйи Хушхабарни тарғиб қилиш марказига айланди. Нимфана ва Амфия ўз уйларини илк масиҳийларга йиғилишлар ўтказиш учун очиб бердилар. Аёлларнинг бундай қилишлари ўзлари учун ҳам, уларнинг яқинлари учун ҳам ниҳоятда хавфли эди. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб Хушхабарни тарқатишда ҳаворий Павлусга ёрдам берган Прискилла. Павлусга қамоқхонада ёрдам берган ва “Ҳаворийлар орасида ном чиқарган” Юний (Римликларга 16:7).

Албатта-да, бутун инсониятнинг қутқарилиши ягона бир аёлнинг, аниқроқ қилиб айтганда, ўспирин қизнинг жасоратига боғлиқ эди. Агар у “йўқ” деб айтганда, нима бўлар эди? Агар юқорида номлари қайд этилган аёллардан бирортаси “йўқ” деганда, нима бўлар эди?

Тарихда ўчмас из қолдирган аёлларга биргина боб доирасида миннатдорчилик билдиришнинг асло имкони йўқ. Инсониятни қутқаришда илоҳий режанинг энг эсда қоларли ёки энг аҳамиятли жойини эслаш осонроқ, уларнинг ичида аёлларнинг иштирокисиз бирор вазиятни топишга ҳаракат қилиб кўришдир. Бошидан Момо Ҳаво бу дунёга Худо томонидан қилинган инъомдир, унинг ezer kenegdoсидир. Инсоният тарихи ҳали тугаллангани йўқ, бу дунёда аёл сифатида сизнинг мавжудлигингиз Раббий сизга муҳим ролни топширганлигидан далолат беради. Ахир, сиз аёлсиз–ку, зоҳир бўлган ezer kenegdo сиз–ку, шундайми? Сизнинг бу ҳаётда қандайдир маънога эга эканлигингизга бўлган ниҳоятда чўзилиб кетган ишончсизлигингиз (эҳтимол, бу аста-секин ўз-ўзидан йўқолиб кетар) шундан далолат берадики, ким бўлишингизни билган одам сизнинг қандай бўлишингиздан қўрққан; иложи бор йўллар билан кўпдан бери сизнинг қалбингизга ҳужум уюштирмоқда, сизга ўзингизнинг кераксиз эканлигингизни исботлашга ҳаракат қилмоқда.

Кимларнингдир ҳали қутқарилмаган ҳаётини қутқариб қолиш имконияти ҳозир бор. Кимдир бундай имкониятлардан фойдаланиб қолиши мумкин, бунинг устига, догматик шаклда эмас (“сиз ўз қалбингизни қутқаришни ўйласангиз яхши бўлармиди”), балки таклиф қилиш шаклида. Аёлнинг қалби – мана шу Яратувчининг таклифидир. Хўш, У сизни қандай муносабатларга таклиф қилади? Унинг тарихида катта роль ўйнашга. Сизнинг Севикли Ёрингиз шунга даъват этмайдими? У сизга шундай орзу-ниятларни ва истакларни жо қилдики, буни ўйлашнинг ўзидан сизнинг юрагингиз ларзага келади. Сиз бу ҳақда гапиришга ҳам қўрқасиз. Эҳтимол, сиз ўз орзуларингиз ҳақида ҳозирга қадар тушунмаётган бўлсангиз-да, бироқ ноёб аёл бўлиш истаги сизга маълумдир. Бунинг бошланиши ёмон эмас.

Кимнингдир ezerи бўлиш – мана аёл кишининг ҳақиқий вазифаси. Сиз бу вазифани бажаришингиз шарт. Кимнинг ҳаёти ва тақдири сизнинг Худо таклифини қабул қилишга розилигингиздан тобеъ эканлигини ўйлаб кўринг.    

Сизнинг ғаройиб ролингиз

Бизнинг дугонамиз Жанин ўттиз икки йил давомида миссионер сифатида ОМS ташкилоти билан ҳамкорлик қилган. Сўнгги ўн тўрт йилдан бери Колумбиянинг Медельине шаҳрида хизматни давом эттириб келмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бу шаҳар ёмон отлиққа эга (шаҳар ўзининг гиёҳвандлари ва қотиллари билан машҳур, бир сўз билан айтганда, Медельинада ўлим индустрияси бениҳоят авж олган). У ерда масиҳийларни хуш кўрмайдилар. “Ҳар йили Колумбияда олтмиштадан ортиқроқ қавмбошилар ўлдирилади”, - деди яқиндагина сафардан уйга қайтган Жанин. Олдинига у Худонинг даъватига ижобий жавоб қилди, маҳаллий семинарияда иврит тилини ўргана бошлади. Сўнгра Раббий уни ёмон отлиқ Колумбия қамоқхоналарида хизмат қилишга чорлади. Шундай қилиб, ёлғиз аёл қотил эркакларга тўла қамоқхонага йўл олди. Маҳбуслар ашаддий каллакесарлар, ўғрилар, дўзахнинг ердаги тимсоли ҳисобланиб, Жанин уларга Исонинг севгисини етказишга қарор қилди.

Бир ярим минг маҳбусга мўлжалланган Медельиннинг “Беллависта” қамоқхонасида олти мингдан ортиқроқ маҳбуслар камераларда тиқилиб яшардилар. “Ўн тўрт йил олдин “Беллависта” қамоқхонасида Муқаддас Китобни ўрганишни бошлашгунга қадар, бу қамоқхона ўзининг қабиҳлиги ва шафқатсизлиги билан ном чиқарган эди. Бу ерда кунига, йўқ деганда, икки киши ўлдирилади... Худо Каломининг таъсири туфайли маҳбусларнинг ҳаёти тубдан ўзгарди, қотилликлар сони сезиларли даражада камайди”, - деб ҳикоя қиларди Жанин. 1990 йилдан то 1997 йилларгача фақатгина еттита маҳбус ўлдирилди. Жанин ўзининг ҳаётини хавф остига қўйса-да, аммо у бу йўлдан қайтмасди. Зеро унинг гапларига кўра, “бехавотирлик – бу хавотирликнинг йўқлиги эмас, балки Исонинг мавжудлигидир”. Ҳозирги пайтда “Беллависте” камоқхонасида беш юздан ортиқ маҳбуслар Муқаддас Китобни ўрганмоқдалар, маҳбуслардан мингтага яқини Жанин бошлаган хизмат туфайли юқоридан қайта туғилдилар. Маҳбуслар учун у ҳақиқий ezer, фақатгина улар учун эмас, балки Колумбиянинг бошқа кўплаб аҳолиси учун ҳамдир.

Бизнинг ажойиб дугонамиз Кэрол – ниҳоятда ақлли, доно аёл. Уни барча профессорлар яхши кўришарди. Кэрол “Лига плюш”га кирувчи университетни имтиёзли тамомлаган. Унинг онаси – интеллектуал меҳнатга қодир инсон, отаси – университет профессори, опаси – малакали шифокор, акаси ҳуқуқшунослик бўйича ўз тадқиқот ишларини якунламоқда. Кэролни порлоқ келажак кутарди. У жуда кўп ўқирди, мамлакатда ва чет элда юз бераётган сиёсий воқеалардан мунтазам равишда хабардор бўлишга интиларди, унинг кундалик режаси шундай тузилган эдики, у “National Public Radio”сидан бериладиган хабарларни ҳеч ўтказиб юбормасди. Аммо муваффақиятли ва порлоқ келажакдан воз кечиб, у янги туғилган ўғли билан уйда ўтиришни афзал кўрди.

Кэролнинг ҳисоблашича, аёл учун дунёда она вазифасини бажаришдан буюкроқ вазифа йўқдир. Шундай бўлса-да, унинг бундай қарорга келиши ниҳоятда қийин кечди. Оила унинг танловини қўллаб-қувватламади. Кэрол ўз яқинларидан хафсаласи пир бўлганини ҳис қилди. Келажакда таълим олишни давом эттиришига у ишонади ва хоҳлайди. У жуда кўп нарсани ўқиб–ўрганишни, кўп нарса билан шуғулланишни истайди. Чақалоққа ҳаёт бахшида этиш учун у кўп нарсалардан воз кечишига тўғри келди. Яхши она бўлиш учун эса у ўйлаганидан ҳам кўпроқ меҳр-муҳаббат ва қалб меҳрибонлигини намоён қилиши талаб этилди. Худо Кэролни она бўлиш бахтига муяссар қилди, у ўғлига кўпроқ севги ато қилиш учун ҳар куни минглаб кичкина ўзининг “мен”идан воз кечишга журъат қилди.

Кэрол Худога ризолик билан жавоб берди ва У аёлга бегоналарнинг кўзидан нарида юриб, она ва уй бекаси бўлиш вазифасини юклади. Бироқ Худо уни ўз ҳолига ташлаб қўймади – шундай ўзгача бир жамиятдан ажралиб яшаш жараёнида Кэрол солиҳликка эришди. Турлича вазифалардан энг муҳимини, бу дунёда бошқа инсоннинг ҳаётига улкан таъсир кўрсатувчи вазифани танлади у. Г. К. Честертон шундай ёзади:

“Queen Elizabeth” пассажир лайнери сингари бўлиб, молиявий муаммоларнинг ечимини топиш, турлича кечаларни ўтказиш, ёлланган ишчиларни ҳақ билан таъминлаш ва қутлуғ зиёфатлар бериш; “Whitely” каби бўлиб, болаларни ўйинчоқлар, кийим-кечаклар, китоб-дафтарлар ва озиқ-овқат билан таъминлаш; Арасту сингари бўлиб, ўз фарзандларига ахлоқ-одобни, юриш-туришни, илоҳиётни ва гигиенани ўргатиш - бундай меҳнат аёл кишини ҳолдан тойдириб қўйишини тасаввур қиляпман, бироқ мен тушунмайман, юқорида қайд этилганлар қандай қилиб унинг ақли етуклигини чегаралаб қўйиши мумкин. Менга яна бир нарса тушунарсиз: нима сабабдан бегона болаларга Учлик Қоида*си ҳақида гапирганлар юксак мартабага эришган инсонлар ҳисобланадию, бу дунёга ўз болаларининг кўзини очган онадек зот фақатгина уй бекаси саналади? Нима учун бир хил умумий мажбуриятларни бажариш, агар бу катта аудитория учун мўължалланган бўлса, салобатли ҳисобланадию, битта инсон учун амалга оширилса, аҳамиятсиз ҳисобланади? Йўқ, аёл ролини бажариш ниҳоятда оғир, арзимаслиги учун эмас, балки юксак эканлиги учундир.

“Дунёда нималар юз беряпти ўзи?”

Ўзининг ён еттинчи баҳорини қаршилаганда Элли Клаус маррага биринчи бўлиб келиб, “Идитарод”да ёшлар ўртасида – Аляска саҳролари бўйлаб ит араваларидаги пойгада ғолибликни қўлга киритди ва чемпионлик даражасига эришишга мувофиқ бўлди. Элли – узоқ қишлоқларнинг бирида яшаган. Унинг болалиги ўтган уйнинг орқа томонида ёввойи фаунанинг турли вакилларини учратиш мумкин эди. Шунинг учун ҳам бой ва бадавлат одамлар ҳамда Шимолнинг ёввойи текисликлари ўртасидаги тафовут унчалик сезилмасди. Унинг энг муқаддас кўнгил орзуси - “Идитарод” трассасини тўлиқ – Анкоридждан бошлаб, то Номгача босиб ўтиш эди (“Идитарод” иштирокчиларининг энг кичик ёши – ўн саккиз ёш). Бу трассада оқ айиқларга, шунингдек, бўриларга ҳам дуч келиб қолиш эҳтимолдан холи эмас. Баъзида ит араваларида пойгада иштирок этувчиларга буғилар ҳужум қилиши ҳам мумкин. Бу ерда қиш ойларида ҳавонинг ҳарорати ноль даражадан етмиш даражагача тушиб кетади. Ўн-ўн икки кун давомида мусобақа қатнашчилари трассани ҳеч қандай четдан ёрдамсиз, танҳоликда босиб ўтадилар. Қоидага кўра, улар бир суткада икки соатдан ортиқ ухламайдилар.

Элли – гўзал ва нозиккина қиз. Уни  хавфли пойгаларнинг иштирокчиси сифатида эмас, балки мактаб партасидаги ўтирган ёки рақс тўгарагидаги қизалоқ сифатида тасаввур қилиш мумкин. Лекин Худога бўлган севгиси туфайли Элли ниҳоятда севувчи ва эҳтиросли юракка эга бўлди. Қисматига ёзилганини бажариш учун у қалтис вазиятда таваккал қилишга тайёр. 2004 йили, ўн саккиз ёшга киргандан кейин ўн икки кун ўтгач, Элли бу мусобақаларнинг (эркаклар ва қизлар ўртасида) энг ёш қатнашчисига айланди, шундан сўнг ўн бир кун, ўн тўққиз соат ва йигирма тўрт дақиқа ўтгач, пойгада иштирок этган саксон еттита қатнашчи ичида қирқ бешинчи бўлиб маррага етиб келди. Эллининг бувиси марафонларда иштирок этади (ҳозирги кунга қадар уларнинг сони йигирмадан ортиб кетди). Эллининг онаси штатдан анчагина олисда жойлашган лижаларда учиш бўйича инструктор-ўргатувчи. Уларнинг ҳаммаси ботир ва саргузаштларни хуш кўрувчи аёллар!

Менинг дугонам Темми бир неча йиллар мобайнида жамоатлардан бирида аёллар хизматини бошқариб келди. Мен уни қобилиятли ва Худога ниҳоятда содиқ аёл сифатида биламан. Аммо бир неча йил олдин  қизга хизмат қилишни тарк этиб, ҳар қандай жамоат фаолиятидан воз кечишни ва Унинг оёқлари ёнида ўтиришини Худо илтимос қилди. Худо унга ўз лавозимини қолдиришини, Муқаддас Китобни уйда ўргатиш гуруҳидан воз кечишни, мураббийлик мажбуриятларини ва жамоат раҳбарлигини бошқа бир одамга топширишни маслаҳат берди. Худо унга аёл бўлишни ва унга “фақат бир нарса кераклигини”, - Худога итоат этувчи ва ўзини Худога бағишловчи Марям бўлишни таклиф қилди. Бундай ҳолат Худонинг қалбига ҳузур бахш этади.

Темми Худога “ҳа” дейишга ва бошқаларнинг диққат-эътиборидан беркиниб, Худо билан танҳо қолишга қарор қилди. Дўстлари уни ақлдан озган деб ҳисоблашди, узоқ йиллар давомида хизмат қилган жамоат раҳбарлари Буюк топшириқни назарга илмагани учун уни қаттиқ танқид қилдилар. Теммининг бошига турлича айбловлар ёғилди ва у тушунмовчиликка дуч келишига тўғри келди. Қиз азоб-уқубатларни енгиб ўтди, аммо ўша пайтдан бошлаб Худо унинг қалбини батамом эгаллаб олди. У Теммини ўз гўзаллиги билан мафтун қилди, Унинг гўзаллигининг нур сочиши бу ботир аёлнинг юзида намоён бўлди.

Темми Исодан ҳайратланиши туфайли кўплаб аёлларга таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Кўплаб аёллар учун Темми йўл кўрсатиб турувчи маёққа айланди. Улар муқаддас топшириқни бажаришни – Худонинг қалбини хушнуд қилишни ва янада кўпроқ хазинага эга бўлишни – ҳақиқатда У Қандай эканлигини билишни хоҳлайдилар. Теммининг таъсири туфайли кўплаб аёлларнинг ҳаёти, шу жумладан, менинг ҳаётим ҳам тубдан ўзгарди. У ўзининг ажойиб ролини зўр бажармоқда.

Кэтлин ҳали болалигидаёқ шифокор бўлишга Худонинг даъватини эшитди. Шифокор-гинекологнинг амалиёт ўтовчи қизи сифатида дам олмай ишлашга, уйқусиз кечаларга ва кечалари уйғониб кетишга кўникиб қолди. Шифокорлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ҳам шундай кун кечиришар эди. Қолаверса, Кэтлин учинчи дунё мамлакатларида хизмат этишга Худо томонидан даъват қилинган. Шифокор-миссионер сифатида ўз бурчини бажариш учун имкониятга эга бўлиш учун у ҳозирда чет элда таҳсил олмоқда. Кэтлин ўз профессионал маҳорати туфайли одамларга жисмоний шифо берса, Худонинг куч-қудрати туфайли инсонларга руҳий шифо ато этади.

Боғдаги гуллар турлича ва ранг-баранг эканлиги сингари аёлларнинг роли ҳам бир-бирига ўхшамайдиган, ноёб дурдона ҳисобланади. Ахир, ҳар бир гул ўзгача, бошқаларга ўхшамайди–ку! Аммо ҳар бир аёлнинг ўз таъсир кўрсатувчи доираси мавжуд. Бундай таъсир доирасида у кимгадир ezer бўлишга даъват этилган.

Шахслараро муносабатларда...

Момо Ҳаво – бу самовий эмиссар ва бу дунёга шахслараро муносабатларнинг муҳимлигини эсдан чиқармаслик учун у юборилган.

Эркаклар бу масалага кераклича эътибор қилмайдилар. Улар ойлаб  яқинлари билан ўз муносабатлари ҳақида ўйламасликка қодирлар. Ой ҳам гапми, йиллар давомида ўйламайдилар. Бу дунёдан улар ғамхўрликни ҳам кутмайдилар – одамларнинг сиқиб сувини ичиб бўлгач, улар кучдан қолганларида ва бошқа “ҳеч қандай фойда келтирмаганларидан кейин” олам бундайларни тупуриб ташлайди. Инсониятнинг душмани очиқчасига ҳар қандай раҳмдил ва олижаноб муносабатлардан жирканадилар, айниқса, душман севгининг ҳар қандай кўринишидан нафратланади, севгининг нажот олиб келишидан ўлгудай қўрқади. Мана шунинг учун ҳам Худо бу оламга Момо Ҳавони ҳадя қилди. Аёллар шахслараро муносабатларни ҳимоялашга ниҳоятда зарурдирлар, қолаверса, Яратувчининг ўйлаб қўйганига кўра, улар тарих саҳнасида асосий ролни қайтариб олишлари лозим. Гўё муносабатлар Ўзингиздан бошқа ҳеч кимни қизиқтирмаётгандай туюлиши мумкин сизга. Лекин ёдингизда тутинг: биз, аёллар, инсонлар ўртасидаги илиқ муносабатларни сақлаб қолишга интилишимиз керак, чунки бу илоҳий Учлик назарида бутун коинотдаги энг катта қадриятдир. Келинглар, бошқа ибтидо қадриятларининг орасида ўзаро муносабатларнинг буюк роли ҳақидаги интуитив тушунчамизни йўқотмайлик.

Айнан шахслараро муносабатларда, яқин одамлар билан қилган мулоқотларимизда биз биринчи галда аёл сифатида намоён бўламиз. “Бу оламга ўз гўзаллигимни, ўзимнинг содиқлигимни ва ўз севгимни қандай тарзда тақдим этишим мумкин? Кимга ezer сифатида менинг ёрдамим керак бўлиб қолиши мумкин?” – Ушбу саволларга жавоб беришимиз учун, айнан шу соҳани биз диққат билан ўрганиб чиқишимизга тўғри келади. Яқин инсонлар билан ўзаро муносабатларда сиз ниҳоятда ажойиб вазифани бажарасиз. Ҳеч бир инсон сизнинг ўрнингизни боса олмайди, сиз унга тақдим  этишга қодир бўлган нарсани ҳеч ким унга беролмайди. Худо ўз фарзандларидан кўп нарсаларни кутади, бироқ яқинларингизга бўлган севги Унинг афзалликлар рўйхатининг доимо олдинги қаторида туради. Ростининг айтинг, сизнинг шахслараро муносабатларингиз хавф-хатарга йўлиқмайдими? Йўлиқади ҳам, дучор бўлади ҳам. Шундай қилиб, ўзаро муносабатларнинг мустаҳкамлиги учун курашиш лозим.

Одам Атони йўқ қилиш учун Момо Ҳавони, унинг ezer kenegdoсини йўқ қилиш кераклигини шайтон билган. Шайтон кўзлаган мақсадига етишди, ўшандан бошлаб у шундай тактикани қўллаб келади. Худо учун одамлар ўртасидаги муносабатлар нақадар муҳимлиги ҳақидаги сизнинг, инсон сифатидаги нуқтаи назарингиз бу оламга ниҳоятда зарурдир. Одамларнинг тинч ҳаётини бузиш мақсадида, иблис уларни бир-биридан ажратишга, айиришга интилади, яъни чўпонни подадан айирмоқчи бўлади. У аёлни шундай фикр юритишга мажбур қилади: “Ҳақиқатдан ҳам, менинг қўлимдан нима ҳам келарди? Улар менсиз ҳам ҳаммасининг уддасидан чиқадилар”. Сизнинг ҳаёлингизга шундай фикрлар келган–ку, ахир, шундайми? Аммо сиз бу заминга Муқаддас Учлик томонидан юборилгансиз, сиз одамлар ўртасидаги севгини ҳимоя қилиш ва муносабатларни асраш учун даъват этилгансиз. Шундай экан, улар учун курашинглар!

Масиҳ Танасида...

Қолаверса, сизнинг ҳаётингиз улкан мақсаднинг бир қисми ва бу ерда ўз чегараларини кенгайтираётган, Худо Шоҳлиги деб аталмиш  қандайдир мистик биродарликнинг бир қисмидир. Бу гуноҳлари кечирилган ва қайта туғилган Худо фарзандларининг ажойиб биродарлигидир. Бундай биродарликнинг бир қисми бўлиш – бу жуда катта бахт ва обрў-эътибор. Албатта, унда ҳаммаси ҳам биз хоҳлаганимиздай силлиқ бўлавермайди. Эҳтимол, ҳаворий Павлуснинг илк Жамоатларга йўллаган мактубларидан хабардор бўлсангиз керак? Биродарликнинг аъзолари ўртасидаги муносабатларга Павлуснинг кўпинча аралашишига тўғри келарди. “Эводия ва Синтихадан илтимос қиламан, Раббингиз ҳақи якдил фикрда бўлинглар” (Филиппиликларга 4:2). Хусусан, бу ерда ҳаворий айнан икки аёлга мурожаат қилмоқда. Масиҳ биродарлигида тушунмовчиликлар кам эмас, бунинг натижасида ер юзида урушлар юз беради. Бу биродарликда ҳам сизга ўзгача вазифа ажратилган.

Ҳаммамизга жуда яхши маълумки, жамоат ҳар доим ҳам аёлларнинг хизматини маъқуллайвермайди, шубҳасиз, анъанавий аёллар хизматига зарурат пайдо бўлган вазиятлардан ташқари (бу болаларнинг тарбияси билан машғул бўлиш ёки шунга ўхшаш ҳолатлар). Ушбу китобда биз масиҳий жамоатга “аёлларнинг жамоатдаги роли” ҳақидаги масалаларга мурожаат қилиш имкониятидан халос этилганмиз. Аминманки, бундай саволга жавоб бериш учун бир китоб ҳам камлик қилса керак. Шундай бўлса-да, аёл кишини нима сабабдан Худо яратишни ўйлаганини ва яратганини билиш учун, биз Худонинг илк ниятларига мурожаат қилишни мақсадга мувофиқ, деб ўйладик. Бу биринчи галдаги вазифа. Яратувчининг ният-мақсадини билиб олгач,  ҳозирги замон жамиятидаги аёлнинг ролини биз тушунтириб бера оламиз. Аёл эркак кишидан фарқ қилади (Худога шукр!). Аёл кишининг олдида умуман бошқача масалалар туради. Умид қиламанки, бу масалани биз етарлича даражада хал қилдик. Шундан келиб чиққан ҳолда, аёл кишининг Худо Шоҳлиги чегараларини кенгайтириши, мутлақо аёлларча бўлади дейиш мумкинми? Ўшанда ҳам аёлга топширилган рол аёл қалбига жуда мос келади. (Албатта, гап тубанликка тушган аёл ҳақида эмас, гуноҳлари кечирилган ва қайта туғилган Момо Ҳаво ҳақида боради.)

Булардан ташқари, аёлнинг жамоатдаги роли ҳақида хабар берувчи Муқаддас Ёзувнинг кўплаб оятлари, уларни ҳимоя қилиш ва уларнинг устидан илоҳий ҳомийликни ўрнатишдаги Худонинг хавотирлигини намоён этадилар. Биз хавф-хатарга тўла дунёда яшамоқдамиз. Иблис жамоатга ўз қаҳр-ғазабини сочмоқда, Момо Ҳавога нисбатан ўзгача нафрат билан қарайди. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, Худо Ўз Шоҳлигининг чегараларини кенгайтиришда аёлларнинг иштирок этишини хоҳлайди, У шунингдек, аёлларга солиҳ эркакларни ҳимоя қилишни таклиф этди. Шунда ҳам аёлларнинг руҳий лидерлиги уларни хизмат қилишдан четлаштириш учун эмас, балки аёлларнинг бахт-саодати учун белгилаб қўйилган. Кимки ҳимоясиз ва ҳақиқий аёл бўлишни, ўз мафтункорлигини кўрсатишни истаса, шундайларни қандай хавф-хатар кутиб туриши мумкинлигини сиз билан биз жуда яхши биламиз. Шундай эмасми?

Сизнинг Масиҳ Танасига хизмат қилишингиз қандай бўлишидан қатъий назар, сиз ҳар доим солиҳ эркакларнинг ҳимоясида бўлишингизни Худо хоҳлайди. Бироқ сизларни тутиб туриш учун эмас, аксинча, сизнинг аёллик имкониятларингизни озод қилиш учун. Масиҳ эркакни Ўзининг аскари қилиб яратди, токи эркак Момо Ҳавони ҳимоя қилиб, унинг мафтункорлик хислатларини намоён қилинишига имкон берсин. Агар ҳозирда сизни ўраб турган атрофингиздаги одамларга нисбатан шундай деб айтиб бўлмаса, унда хизмат қилишингиз учун бошқа жойни топишингизга тўғри келади. Пировардида, биз Масиҳ Танасида аёлнинг ажойиб роли ҳақида гапирганимизда, биз эркак ва аёлларнинг чин биродарлигини назарда тутамиз, уларнинг юраклари Исога чексиз содиқдир, улар Исога яқин дўст бўлиб қолганлар. Ахир, сизлар ўз ҳадяларингизни муҳтожларга беришни хоҳлайсизлар, тўғрими? Бироқ сиз ўзингизни ортиқча деб ҳисобласангиз, Исо сизга қандай хизмат тайёрлаб қўйганини Ундан сўранг.

Агар сиз Худо томонидан даъват этилган бўлсангиз, Унинг Ўзи сизнинг йўлингизни ёки ҳозир сиз қаерда бўлсангиз, ўша жойни очади, ёки сизнинг ҳаётингизнинг ҳолатини ўзгартиради. Ўз Севгилингиз ортидан боринг, Унинг таклифига жавоб қилишга шошилинг. У билан бирга бўлсангиз, ҳеч қандай тўсиқлардан қўрқмайсиз.

Дунёда...

Аёлларнинг яна бир таъсир соҳасини тадқиқ қилар эканмиз, шуни айтиш лозимки, уларда бу дунёга тақдим қилиш учун яна бир муҳим нарса мавжуд. Бу ажойиб мартаба, ёки аксинча, билинмас, лекин муносиб тарзда кечирилган ҳаёт бўлиши мумкин. Баъзи бир аёллар савдо-сотиқ соҳасида меҳнат қилишлари мумкин. Масалан, Лидия ҳаворий Павлусни учратганда, тадбиркор аёл эди: “Тингловчилар орасида Лидия исмли художўй бир аёл бор эди. У Тиятира шаҳарлик алвон тўн сотувчи эди...” (Ҳаворийлар 16:14). Пайғамбар аёл, Лаппидўтнинг хотини – Добира Исроил халқига қонун-қоида, иқтисод ва ҳарбий стратегия масалаларида маслаҳатчи вазифасини бажарар эди (қаранг: Ҳакамлар 4-5). Баъзи-бир аёллар савдо-сотиқ ёки хизмат кўрсатиш соҳасини танлайдилар, чунки ўзларида шундай хизматга мойиллик ва қизиқиш ҳис қиладилар. Бошқалар эса шундай меҳнатни бажаришга мажбурлар, чунки улар ҳозирги даврда танлаш имкониятларидан маҳрумдирлар.

Ҳар қандай вазиятда ҳам қуйидагича далил аниқ ва равшанлигича қолади: авваламбор, бу дунёда сиз аёллигингизча қолишингиз керак. Реалист бўлинглар: бу олам ҳали ҳам гуноҳга ботган. Эркаклар олдингидай ҳукмронлик қилмоқдалар, ҳар доим ҳам одилоналик билан эмас (қарғиш, лаънатни эсдан чиқарманглар). Гуноҳ туфайли аёллар ҳамма нарсани ўз назоратлари остига олишга мойилдирлар (гуноҳ қилган Момо Ҳавони эсланг). Дунёни шайтон бошқариб турибди, шунинг учун ҳам “бутун дунё эса ёвуз шайтоннинг ҳукмидадир” (қаранг: Биринчи Юҳанно 5:19). Демак, сиз Роҳила, Эстер ва Тамар сингари топқир бўлишингиз керак. Бу дунёнинг бадном қилувчи таъсирига тушиб қолмаслигингиз учун, доно бўлишингиз лозим, акс ҳолда эркакка айланиб қолишингиз мумкин. Бу дунё сизни ўз суръати ва кўринишига ўхшатиб шакллантиришга интилади. Сиз агарда ҳақиқий аёл бўлиб қолсангиз, бу дунёга таъсир кўрсатишга қодирсиз.

Бу дунёда сизнинг ҳаётингиз Исонинг таклифига жавоб бўлиб қолиши лозим. Унинг таклифисиз сиз азоб-уқубатга маҳкумдирсизлар. Уни қабул қилган ҳолдагина, сиз Исо Масиҳнинг паноҳига олинасиз.

Сизнинг қалбингизда нималар яширинган?      

 Юқорида мен айтиб ўтганимдек, Исонинг таклифлари бизга турлича йўллар билан етиб келади. Баъзида улар қандайдир ҳаётий шарт-шароитнинг шаклини қабул қилади ёки тўсатдан бизнинг қаршимизда кўплаб имкониятлар намоён бўлади. Таклифлар баъзида бизга одамлар орқали етиб келади, улар биздаги нарсаларни биз ўзимиз бехабар бўлган ҳолда кўра биладилар. Шу инсонлар қандайдир янгиликларга қўл уришимизни таклиф қиладилар. Бироқ Худонинг ҳар қандай таклифлари бизнинг қалбимизга, юрагимизга тегишли бўлади. Бизда пайдо бўлган ҳис-туйғулар ва қалбимизнинг туб-тубида яширинган хоҳиш-истакларнинг намоён бўлиши, Худонинг таклифлари қабул қилинганлигидан гувоҳлик беради. Сиз нималарни амалга оширмоқчисиз? Бу оламни қандай яхшилашни хоҳлайсиз? Сиз нималардан норозисиз? Нималар сизнинг нафратингизни қўзғатади? Нима сабабдан сизнинг кўзларингизга ёш келади?

Худодан таклиф олгач, сизнинг қалбингизни озод этиб ва уни қайта тиклаб, аллақачон маҳрум бўлган орзу-истакларни ва унутилган ҳис-туйғуларни сизга Худо қайтараётганлигини сиз тушунасиз. Сизни кучли ҳис-туйғулар қамраб олганини биласиз, энг муҳими - бу дунёни янада яхшилаш учун нималар қилиш кераклиги ҳақидаги тушунчалар ошкор бўлади. Бу эса, агар сизда қандайдир орзу-истаклар пайдо бўлган бўлса, оёқни қўлтиққа қисиб, уларни зудлик билан амалга ошириш керак, дегани эмас. Бундай феъл-атвор ниҳоятда гўллик ҳисобланади. Бундай орзу-истаклар сизни ўз Севгилигингизга мурожаат қилиб, қандай, қачон ва ким билан уларни амалга оширишингиз кераклигини билиш учун У тушунтириб беришига даъват бўлиб хизмат қилади. Биз Жон иккимизга Фредерик Бучнернинг қуйидаги фикрлари ниҳоятда ёқади: “Бу дунёнинг чанқоғини босиш қаерда сизга хурсандчилик келтирадиган бўлса, Раббий сизни ўша ерга даъват этади”.

Ҳеч қандай хавф-хатардан қўрқманг

Албатта, сизнинг йўлингиз қўрқинчли бўлади.

Исонинг таклифига жавоб берар эканмиз, биз баъзида ўз ҳаётимизда гўёки энг хатарли қадам қўйиб, таваккал қилаётганга ўхшаймиз. Ишонмайсизми? Роҳила, Эстер, Рут ва Марямдан сўранг. Жанин, Элли, Темми, Кэрол ва Кэтлиндан сўранг. Уэбстер луғатида “таваккал қилиш” феълига қуйидагича таъриф берилган – “хавф остига қўймоқ, қўрқинчли ишга киришмоқ ёки жудоликка учрамоқ”. Худонинг дўсти бўлганларнинг ҳаёти хавф-хатарга тўла бўлади. Улар ўз севгиларини хавф-ҳатарга қўйиб, олдинга қараб олга юрадилар, Раббий уларнинг қалбига жо қилган орзу-ҳавасларни бошқалар билан баҳам кўришга ва уларни амалга ошириш учун курашишга тайёр эканликларини намоён қиладилар. Улар ноёб ролни ижро этишга таваккал қиладилар. Бу осон эмас. Агар бу бошқача бўлганда эди, айнан шундай ҳаёт кечираётган юзлаб ва минглаб аёллар аллақачон бизни қуршаб олган бўлардилар.

Шунинг учун келинглар, ҳаворий Бутруснинг сўзларини эслайлик: у бизни ишонтириб айтадики, аёл гўзаллиги ва мафтункорлиги намоён бўлишининг ягона ва тўғри усули – бу севгидир. Ҳаворийнинг ушбу сўзларида аёлликнинг ҳақиқий сири мужассам бўлган:

...Яхшилик қилишда қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушманг.

Биринчи Бутрус 3:6

Олдинга юриш ва ўзгариш, бу йўлда биз муваффақиятсизликка учрашимиз мумкинлигини тушунганлигимиз билан изоҳланади (шундай эмасми?). Олдинги олган қалб жароҳатларимиз бизни эҳтиёт бўлишга ва ўйлаб иш қилишга даъват этади. Биз шуни аниқ ва равшан биламизки, агар биз муваффақиятсизликка учрасак, ёки халқ олдида шарманда бўлиб қолсак, бизга ҳам, қилган ишимизга ҳам аччиқ ҳукм чиқарилади. Биз аёл бўлишга қодир эканлигимиздан шубҳаланаётганимизни ҳаммадан беркитиб келамиз, ушбу шубҳа-гумонлар яна бир бор тасдиқланиб қолишидан ниҳоятда қўрқамиз. Бизнинг асосий саволимизга берилган янги салбий жавоблардан яраланган, қон оқаётган қалбимиз овозини яна бир бор эшитишдан биз чўчиймиз. Мана шунинг учун ҳам, таваккал қилишга бизнинг орамиздан фақатгина Худо севгисида тинчлик-хотиржамликка эришганлар журъат этишлари мумкин. Биз Худо томонидан танлаб олинганлимизга ишонч ҳосил қилгач, бизнинг мафтункор эканлигимизни У тасдиқлагач, биз бемалол бу дунёга ўз гўзаллигимизни инъом қилиш қобилиятига эга бўлишимиз мумкин.

Исо Ўз эътиқоди учун қилган қаҳрамонлигига, Унга юклатилган ва фақатгина У сидқидилдан бажара олган роли учун одамлардан лойиқ тарзда жавобни ололмади, деб менга сиз эътироз билдиришингиз мумкин. Тўғри, юмшоқ қилиб айтганда, эътироз билдиришингиз мумкин. Аслида эса Исо кимлар учун Ўз жонини қурбон қилган бўлса, ўшалар Уни таҳқирладилар, Унинг устидан кулиб масхара қилдилар, Унга тупурдилар, Уни тепиб ташладилар. Исо Ўз ҳаётини Самовий Отага тўлиқ топширишдан ўзга чораси қолмади. Шунинг учун ҳам ҳаворий Павлус бизларни Ундан ибрат олишга даъват этади: «Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам: “Менинг изимдан юринглар”, деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди. Тавротда ёзилганидек: “У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан бирон эгри сўз ҳам чиқмаган”. Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Фақат одилона ҳукмловчи Худога Ўзини топширар эди» (Биринчи Бутрус 2:21-23). Ёки бошқа таржимада айтилгандек, “У Ўзини Худога ишониб топширган эди”. Ношукур инсониятга нисбатан Исонинг ҳеч қандай муаммоси йўқ эди – Ўзини Худога ишониб топширган эди.

Исо Масиҳдан ибрат олишга даъват этгандан сўнг, бир неча оят пастроқда Бутрус аёлларга мурожаат қилиб, дейди: “Масиҳдан ибрат олиб, сиз, хотинлар ҳам, ўз эрларингизга бўйсунинглар. Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар сиз, аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтилмасданоқ қойил қолсинлар. <...> ...Сизлар яхшилик қилишдан қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушманглар” (Биринчи Бутрус 3:1, 6). Исо Ўз ҳаёти орқали севги нима эканлигини кўрсатди, У бизни ҳам шундай йўл тутишга даъват қилади, одамлар бизнинг севгимизга севги билан жавоб берадиларми ёки йўқми, бундан қатъий назар.

Раббий билан танҳоликда ибодат қилишга бағишланган семинар қатнашчилари олдида сўзга чиқиш мен учун ниҳоятда қийин бўлди, сўзга чиқиш мендан оз эмас, кўп эмас – ўз қалбимни ошкор қилишни талаб этарди. Жуда қўрқинчли бўлди деб айтиш – ҳеч нарса айтмасликни англатади. Тасаввур қилинг-а, мен илк бор аёллар аудиторияси олдида чиқиш қилишни бошлаганимда, мен тўлачадан келган эдим. Шундай қилиб, менинг гуноҳим – овқатни ниҳоятда кўп истеъмол қилишим – ҳамма учун аниқ ва равшан кўриниб турар эди. Аёл мафтункорлигининг мезонларига тўғри келмаслигимни яшириб, бир гуруҳ аёлларнинг олдида туриш – ниҳоятда машаққатли ва итоат эттирувчи тажриба. Мен Жон билан ҳаммуаллифликда шу китобни ёзишга қарор қилганимда ҳам таваккал қилганман. Менга ишонинг, ўз сирларимни шундай катта аудитория олдида очиш – бениҳоят қалтис иш. Қалтислиги шундаки, мен илк бор қўлимга ручка олиб китоб ёзишга ўтиришим, турмуш ўртоғим бўлса ҳаммага машҳур, бир қанча масиҳий бестселлерларнинг таниқли муаллифи.

Атрофдагиларга ўз ёрдамимизни таклиф қилишдан олдин, бизнинг ҳаётимиз қачон изига тушиб кетар деб, биз кутиб ўтира олмаймиз. Биз бундай имкониятдан маҳруммиз. Бундай имконият бизда бўлган тақдирда ҳам, кимдир қачондир биздан ниманидир олишига шубҳаланаман. Худо биз ҳимоясиз қолишимизни сўрайди. Биз ўз камчиликларимизни ҳеч нарсани беркитмай Унга айтишимизни У хоҳлайди. У бизга инъом этган гўзалликни биз бошқалар билан баҳам кўришимизни У хоҳлайди, ҳаттоки гўзаллик мукаммалликдан анча узоқдалигини биз қўрқинч ила англасак ҳам. Биз Унга ишонишимизни У жуда хоҳлайди.

Буларнинг ҳаммаси бизга қандай бўлиб қайтишининг аҳамияти йўқ. Ортга қарамасдан яшаш, кучга тўла ҳаёт У бизни қандай яратишни ўйлаб қўйган бўлса, биз шундай аёллар бўлишни хоҳлаймиз. Бизнинг Севгилимизнинг таклифига жавобан биз ўз севгимизни намоён этишга тайёрмиз.

Мулоқот қилиш  учун қалбни очиш

Семинарга янги келган қатнашчиларга улар бир-бирларини яхши билиб олишлари учун ёрдам берайлик, деб биз Жон билан ўзгача “десерт” тайёрлаётган эдик. Аммо бу учун, бизнинг режамизга кўра, ҳар бир оила ўз “оилавий шиори”ни айтиши керак эди. Семинарнинг озчилик қатнашчилари ичида ҳамманинг эътиборини ўзига қаратган ниҳоятда истараси иссиқ кекса  бир эри-хотин бор эди. Эрининг кўзлари – ёши бир жойга бориб қолган жентелменнинг – ажойиб тарзда порларди. У ҳаёт сирини очганлигини, бу уни хурсандчиликка тўлдирганини биз унга айтдик. Унинг хотини кичкинагина аёл бўлиб, унинг кўринишини қуйидагича тасвирлаш мумкин: мулоқот қилиш учун ниҳоятда кўнгли очиқ, ўзидан тинчлик-хотиржамликни таратиб турар, ҳаддан ташқари гўзал ва хушчақчақ эди.

Хотинига қараб эр сўради:

-Жонгинам, бизнинг оилавий шиоримиз борми?

-Ўйлашимча, ҳа. Ўттиз йилдан бери у музлатгичнинг эшигида кўрк сочиб турибди, - жавоб берди хотин.

-Эҳ-ҳа, бу Amana?

Бирозгина кулишиб, кексайган аёл ушбу узоқ йиллар давомида қандай яшагани ва бошқаларни нимага чорлагани ҳақида бизга сўзлаб берди:

Мукаммал ҳаёт кечиринг, ахир, ҳаёт шунчалик... нозик ва оқар сув кабидир. Эртанги кунни кутиб ўтирманг. Сиз ҳозир яшанг! Бугунлик кун билан яшанг!

Бугунлик кун билан яшанг.

Ҳақиқий гуноҳи кечирилган, шунинг учун озод аёл бўлиш – мулоқот қилиш учун кўнгилни очиш демакдир. Агар биз беркинишни давом эттирар эканмиз, кўп нарсадан маҳрум бўламиз. Агар биз беркиниб юрсак ва фақатгина ўз “юзимизни” очсак, Худо билан ҳам, ўз яқинларимиз билан ҳам яқин муносабатларни ўрната олмаймиз. Унда бизнинг фикримизча, биз қандай бўлишимиз керак ёки атрофдагилар бизни қандай қабул қилишлари керак бўлади. Агар биз ўзимизга албатта ўрганиб қолган шундай ниқобни тақиб юришимиз шарт деб ҳисобласак, биз ezer ролини ўйнаш учун туғилган бўлсак ҳам, уни ўйнай олмаймиз, уялиш ва қўрқувни намоён қиламиз. Сизга ҳаёт бир марта берилади, сиз бу ҳаётни беркинмасдан яшасангиз, мақсадга мувофиқ бўлади.

Чиндан ҳам, нега энди биз аслида ким эканлигимизни ва Худо бизни қандай қилиб яратганини намойиш этмаслигимиз керак? Сиз тасодифан туғилмагансиз; сизнинг хоҳиш-истакларингиз ҳам тасодифий эмас. “...Шу вақт учунми...” (Эстер 4:14) – зафарли Муқаддас Учлик сизнинг ташрифингизни ҳозир ва шу ерда кўзда тутганми? Сиз жуда зарурсиз.

Исо бўлса Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, Ўзи Худо ҳузуридан чиқиб, яна Худо ҳузурига қайтаётганини ҳам билар эди. Шундай қилиб, Исо овқатдан сўнг устки кийимини ечиб ташлади, сочиқни олиб белига боғлади. Кейин обдастага сув қуйиб, шогирдларининг оёқларини ювишга тушди. Белига боғлаган сочиқ билан уларнинг оёқларини артиб қуритди.

Юҳанно 13:3-5; курсив бизники. – Ж. ва С. Э.

Исо Ким бўлганлигини, У қаердан келганлигини ва қаерга йўл олишини У яхши билган. У бу дунёга нима учун келганлигини билган, шунинг учун У куч ва қудратга бурканиб олиб, итоаткорлик билан ва бемалол Ўзини хизматга бағишлади. Исо Ўзининг белгиланган режасини адо этди – биз учун Ўзининг тирик, муқаддас ва манфаатли ҳаётини қурбон қилди. Исо бизга шундай дейди: “Мен сизларга нима қилган бўлсам, сизлар ҳам ўшани қилишингиз керак. Мен сизларга ўрнак кўрсатдим” (Юҳанно 13:15).

Худо ҳақиқатдан ҳам сиз кимлигингизни англашингизни хоҳлайди. Сиз бу заминда нима учун яшаётганлигингизни тушунишингизни, сизлар қаердан келганингизни ва қаерга йўл олаётганингизни билишингизни У истайди. Бу сизларга эркинликни беради. Ўзлигингизни англаш эркинлигини, мулоқот қилиш ва севги учун қалбингизни очишингиз имконини ҳадя этади. Эҳтимол, шунинг учун ҳам, бирозгина тўхтаб, аслида биз ким эканлигимизни эслаб кўришимиз керак.

Сиз – аёлсиз, Худо суръатининг намоёнисиз, яратилиш тожисиз. Олам яратилишидан олдин Худо томонидан сиз танлаб олингансиз. У сизни меҳрибон ва нозик севги ила севади. Сиз учун курашади, сизнинг эътиборингизни қозонишга интилади, сизга нисбатан романтик ҳис-туйғуларни сезади ва сизнинг Куёвингиз – Исо сизлардан ҳам шундай қилишингизни кутиб қолади. Сизнинг гўзаллигингиз ва ҳаёт учун интилувчи кучингиз инсониятнинг душманига хавф-хатар солади. Шунинг учун ҳам улар талаб этилади.

Гуноҳлари кечирилган ва эркин, озод аёл сифатида, сиз кучли ва нозик бўлишингиз мумкин. Сиз бу оламга Худонинг марҳаматини, сирини ва гўзаллигини намоён қиласиз, яқин мулоқот қилиш истагини етказасиз. Сиз атрофдагиларни Унга қалбларини беришларига даъват этасиз. Сиз ҳимоясиз бўлишдан қўрқмайсиз, ўзингиз нимага эга бўлсангиз, ўшани таклиф қиласиз. Сизга ёрдам керак бўлиб қолса, сиз ёрдам сўраб мурожаат қиласиз, зеро сиз Худованднинг севгисида тинчлик ва хотиржамликка эга бўлдингиз. Сизнинг Худо билан ҳамкорлигингиз ижодни ҳам, меҳнатни ҳам, бошқа одамларнинг ҳаётини ҳам руҳлантиради. Сизнинг уйғонган қалбингиз раҳм-шафқатга қодир ва итоаткорлик билан Исога хизмат қилишингизга имкон беради. Унинг қалбининг нигоҳлари абадий сизга қаратилган. Шоҳ сизнинг гўзаллигингизга мафтун бўлган.

Сиз жуда зарурсиз. Бу дунё сизнинг руҳий уйғонишингизни кутмоқда, сизга аталган ролни бажара олишингиз учун, Раббий сизга жо қилган тилак ва истакларни қачон англаб етишингизни дунё интизорлик билан кутмоқда. Эҳтимол, мусиқачи бўлиб, катта аудитория олдида концертлар билан чиқиш мартабаси кутаётгандир сизни, ёки устоз-мураббий бўлиш мартабаси кутаётгандир. Эҳтимол, сизнинг тақдирингизга невропатолог бўлиш ёки чавандоз бўлиш битилгандир. Балки, сизнинг пешонангизга “Greenpeace” фаолларидан бири бўлиш ёки камбағаллар, ногиронлар ва кекса одамларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш курашчиси бўлиш ёзилгандир. Аммо бир нарса аниқ ва равшан: сиз қайси бир соҳада хизмат қилишга истак билдирсангиз ҳам, сиз аёллигингизча қолишга даъват этилгансиз.

Бу эса, азиз сингилжон, энг муҳими. Сиз қандай иш танлашингиздан қатъий назар, бу оламни чиройли куй ёки руҳлантирувчи рақс безагани сингари, ўзингизнинг итоаткорлигингиз ила бу оламни безатиб, Исонинг бошчилигида Унинг кетидан боришингиз керак бўлади. Олдинига Исо сизни Ўзига ром қилади, сўнгра сиз У билан бу оламга кириб келасиз, зеро У бу оламни севди ва сиз ҳам уни севиб қолишингизни муштоқлик билан кутмоқда.

Унинг таклифи мана шуларни англатади.

“Менинг  қўлимдан ушла”

“Анна ва қирол” кинофильмининг сўнгида ажойиб бир саҳна бор. Сизнинг эътиборингизга шу саҳна кўринишининг қисқача маъносини ҳавола этмоқчиман.

Ушбу кинофильмнинг сюжети Х1Х асрда Сиамда юз берган ҳодисаларга асосланган. Сиам – Осиёнинг кичкинагина, аммо жуда чиройли давлати бўлиб, бу ердагилар қадимий анъаналарни муқаддас деб билганлар. Анна бу мамлакатга Англиядан келган, қирол саройида икки вазифани – энага ва кўплаб қирол болаларининг устози вазифасини бажарар эди. Анна қирол Монгкутга қутлуғ зиёфат уюштиришга ёрдам қилди. Монарх британияликларга унинг мамлакати замонавий ғарб дунёсидан қолишмаслигини намоён этмоқчи бўлиб, инглиз услубида кеча уюштирди: оппоқ дастурхонлар, кумуш идиш-товоқлар, кечанинг сўнггида бал.

Кечки овқатдан сўнг, одатга кўра, бални биринчи бўлиб қирол очиб бериши керак эди. Монгкут ўрнидан турди ва қўлини Аннага узатиб, уни рақсга таклиф қилди. Қирол қизга тикилганча, ундан жавоб кутарди. Анна эса ҳайрон қолганича, унинг таклифини итоаткорона қабул қилади ва ўрнидан туради. Тўла-тўкис қилиб безатилган стол ёнидан улар ўтиб кетишар экан, Сиам қироли қиздан кўзини узмай жилмаярди. Қиролнинг ён-атрофидагилар у Аннани танлаганидан норози эдилар: кимлардир қиролнинг танлаб олган қизига адоват билан қарасалар, яна кимлардир – Аннага мамнуният билан қарардилар. Бироқ Анна учун ҳам, қирол Монгкут учун ҳам бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди.         

Балга Анна гўзалликда барқ уриб кириб келганди. Эгнидаги тунги осмон юлдузлари каби ялтираб турган кўйлак унинг чиройига чирой қўшиб тургандай эди. Балга келишга тайёргарлик қўриш учун қиз бир неча соат вақтини сарфлади: сочларини, кўйлагини ва қалбини тартибга келтирди. Бироқ залнинг ўртасига чиққач, Аннани ваҳима босди, ахир, кўпчиликнинг кўз олдида у қирол билан рақсга тушиши керак... “Ишонаманки, биз ҳамманинг кўз ўнгида қоқиниб кетмаймиз”, - деди қиз. Бунга жавобан қирол деди: “Қўрқманг: мен қиролман, рақсда мен сизни бошқараман”.

Исо сизга Ўз қўлини узатади. У сизни рақсга таклиф қилади. У шундай деб сўрайди: “Сен Мен билан ҳар куни... рақсга тушасанми?” У сиздан кўзини узмайди. У сизнинг гўзаллигингизга мафтун бўлган. У сизга жилмаяди. Атрофдагиларнинг фикри Уни қизиқтирмайди. У сизни рақсда бошқаришга тайёр ва сизнинг жавобингизни кутмоқда.

Севгилим менга шундай дейди:

“Турақол севгилим, менинг оппоғим, мен билан юргин!”

Қўшиқ 2:10


 Книга на Узбекском языке: - Пленительная красота  (Джон  ва Стейси Элдридж)

Авторы этой книги, супруги Элдридж, предлагают женщинам вспомнить свои детские мечты и желания, призывают их стать уверенными в себе и пленительными, осознать свое женское начало. Они убеждены, что каждой женщине необходимо найти свою «рану», понять, что было ее причиной, и не упускать ее из виду до тех пор, пока не наступит исцеление. Книга адресована не только женщинам, но и мужчинам, стремящимся понять женскую душу, в том числе отцам, у которых есть дочери.

Вы можете прослушать радиопередачу журналиста Галины Шаинской об этой книге, прозвучавшую на Трансмировом радио. 



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак