Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) 8 bob

Джон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (8-боб) Ўзбек тилида

Maftunkor go‘zallik (Jon-va-Steysi-Eldrij) O‘zbek tilida AudiokitobДжон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Аёл қалби сирларини забт этиб

               

Мундарижа

                                                                                         

Сўз боши

1. Аёл қалби

2. Момо Ҳавога сўз берамиз

3. Хаёлдан кетмайдиган савол

4. Ярадор

5. Манфур аёл

6. Яраларга шифо бериш

7. Севикли

8. Очилиши зарур бўлган гўзаллик

9. Шайдойи Одам Ато

10. Оналар, қизлар, сингиллар

11. Жангчи маликалар

12. Ноёб роль

13. Озод бўлиш учун кундалик ибодат


Очилиши зарур бўлган гўзаллик

Гўзаллик хавфли.

Жерард Менли Хопкинс

Гўзаллик оламни қутқаради.

Фёдор Достоевский

 ...Юзингни кўрсатгин, овозингни эшитай,

Овозинг жуда ширин,

Юзларинг гўзалдир.

Қўшиқ 2:14

Куч – мана эркак кишининг ҳақиқий моҳияти. Тахмин қилинишича, биз Уни инсон қиёфасида қабул қилишга қодирмиз, у  Курашчи Худо образини намоён қилиши керак эди. Биз учун курашувчи Худо.

Эдомдан келаётган ким? Қизил либос кийиб, Бозрах шаҳридан келаётган ким? Кўзни қамаштирувчи кийимлар кийиб, катта куч билан қадам босган ким? “У Мен, Эгангизман! Қутқариш кучига эгаман. Ғалабани эълон қилишга келмоқдаман.

Ишаё 63:1

Шундай кучдан биз – аёлларнинг юрак уришимиз тезлашиб, оёқларимиз қалтирамайдими, айниқса, “Сўнгги могикан” фильмидан Дэй-Льюисни кўрганимизда, “Мард юрак” фильмидан Уильям Уоллсни кўрганимизда, “Халқалар ҳукмдори” фильмидан Арагонни кўрганимизда ёки Харрисон Форднинг барча ўйнаган фильмларини кўрганимизда? Шундай кучни аёллар ўз эрларида ва ҳаётдаги барча эркакларда кўришни истамайдиларми?

Эркак киши ўз кучини намоён этиш учун, аёл ундан кутган сўзларни имкон қадар айтишга ҳаракат қилиши лозим. Эркак киши қўполлик билан гапирганда, аёлнинг нозик қалбига жароҳат етказади, шунда унинг кучи заиф аёлнинг юрагини тилка-пора қилади. Бироқ эркак киши гапирмай индамай турса ҳам, аёл киши ўзини азобланган ҳис қилади, чунки эркак унга ўз кучли кўмагини таклиф этмай, бир чеккада томошабин бўлиб тураверади. Аёл ўз ғам-ташвишлари билан ёлғизланиб қолади. Эркак киши аёлнинг дарду ҳасратларини тинглаб, у билан суҳбатлашганда, ширин сўзларни айтиб унинг кўнглига тўғри йўл топганда, аёл кишининг кўнгли таскин топади. “Гўзалим, қандайсан?” – мана шундай оддий ва мен севган шу савол билан Жон кўпинча менга мурожаат қилади.      

Бироқ биз кучли эркакларнинг ҳимоясига қанчалик зормиз! Ҳа, зўрлик ва ёвузлик ҳукм сураётган дунёда улар бизни ўз ҳимояларига олганлар, аммо бизга қарши қаратилган зарбалардан ва руҳий ҳужумлардан ҳимояга муҳтожмиз. Кимлардир бизни хафа қилганда, бизга уларнинг ҳимояси ва тасаллиси даркор бўлади. Масалан, бир дугонамни олайлик. Унинг онаси бир неча бор телефон орқали уни тахқирлаган, дўқ-пўписа қилган, ҳаттоки фурсат келганда, қизига қарши албатта куч ишлатишини айтган. Кунларнинг бирида телефон жиринглаганда, гўшакни дугонамнинг эри олади ва қайнонасига шундай гаплар билан мурожаат қилди: “Менинг хотиним билан бундай оҳангда гаплашишингизга бошқа йўл қўймайман. Эшитдингизми, асло йўл қўймайман. То иззат-ҳурмат билан гаплашишни ўрганмагунингизча, бу ерга бошқа қўнғироқ қилманг”. Ўша пайтда қиз онасига айтолмаган гапларни эр хотинини ҳимоя қилиб, қайнонасига гапирди. Хотин эса ўз навбатида, эрининг унга нисбатан кўрсатган ғамхўрлигидан миннатдор бўлди.

Вақти келганда ҳар қандай душмандан бизни ҳимоя қилишга тайёр бўлган, кўкрагини қалқон қилиб, сиз учун ўз жонидан кечишга тайёр бўлган мард эркакларнинг борлигини биз билишимиз керак. Кунларнинг бирида мен (Стейси) ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим. Изтиробга тўлиб, эзилиб, кечқурун вақтлигина ётоқхонамга йўл олдим. Аҳволим жуда ёмон эди, кайфиятим тушган, ёруғ олам кўзимга қоронғу бўлиб кўринди. Ўрнимда ётганимча, дард ва алам уммонига ғарқ бўлдим. Бирдан Жон келиб ёнимга ўтирди. Унинг аччиғи чиқди. Йўқ, йўқ, менга эмас, инсон қалбларига ҳужум қилувчи душманни у англади. У менинг эрим эканлиги ҳуқуқидан фойдаланиб, менинг ичимга кириб олган турли шайтон васвасаларидан фориғ бўлишимни, шайтон ва инсу жинсларни Худованднинг тожига юборишни сўраб, Раббийга ибодат қилди. Жон мен учун ибодат қилишни бошлаганда, мен таажжубландим, бироқ ибодат охирлаб қолганда, мен ўзимни енгил ҳис қилдим. Унинг ибодати тугаганда, мен қўлларимни осмонга узатганимча, хурсанд бўлиб йиғлардим. Ётоқхонага кириб кетаётганимда мен жуда оғир, аянчли аҳволда эдим, аммо бироз вақт ўтгач, яъни ибодатдан сўнг мен Худони шарафлаб, Унга ҳамду санолар куйлардим.

Куч – айнан шуни бу олам эркакдан кутади.

Аёл киши бу дунёга мушакларини ўстириш, куч-қудратини кўрсатиш учун келмаганлигини наҳотки билмасангиз?

Бир томондан, эркак киши спортзалларга бориб, кучли бўлиш учун сидқидилдан машқлар қилишининг, спорт билан шуғулланишининг ёмон жойи йўқ. Бироқ агар эркак фақатгина жисмонан бақувват бўладиган бўлса – у ҳақиқий кучли эркак ҳисобланмайди. Бундай эркак билан бирга бўлган аёл ўзини бехавотир сеза оладими? Ёки аксинча, эркак киши бутун вақтини китоб ўқишга ёки бирон мусиқа асбобини чалишга бағишлайди, дейлик. Бу ҳолатда у ўз қалб кучини йўқотадими? Асло йўқ. Айнан эркакнинг қалб кучи, унинг юрагининг кучи, унинг ҳақиқий эркак эканлигининг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Шундай кучни намоён қилган эркак кундалик ҳаётда кўркам ва савлатли кўринади. Эркак кишининг қалб кучи – унинг асл моҳиятини, юрак кучини кўрсатади.

Энди тушунарли, биз аёл кишининг қалб моҳияти, яъни унинг гўзаллиги ҳақида гапирганимизда, биз унинг “ташқи гўзаллигини” назарда тутмаймиз. Аёл кишининг чиройи, унинг гўзаллиги – бу биринчи навбатда унинг қалб гўзаллигидир. Биз биламизки, бунга ишониш ва буни қабул қилиш жуда қийин, ахир, биз узоқ йиллар давомида одам ташқи гўзаллик мезонларига мос келиши лозимлиги ҳақида гапириб келганмиз, шунга ишонганмиз. Лекин бу фикрни инкор этишга шошилманг – бу фойда келтириб қолиши мумкин. Аёл кишининг гўзаллиги – бу биринчи навбатда унинг қалбан руҳий гўзаллигидир. Кундалик ҳаётда қалб гўзаллигини намоён қилиб, биз янада гўзалроқ ва латофатлироқ бўламиз. Шоир Жерард Менли Хопкинснинг айтишича, “шахс юзидан ва фигурасидан кўриниб туради”. Одамнинг ташқи кўриниши унинг моҳиятини акс эттиради, шу тарзда “у юзага чиқади”.

Аёл кишининг моҳияти

Гўзаллик – мана аёл кишининг ҳақиқий моҳияти. Тахмин қилинишича, аёл мафтункор Худо образини намоён қилиши керак, шундай образда биз Уни инсон қиёфасида қабул қилишга қодирмиз. Бизни Ўзига чорловчи Худо образида.

Эй ташна бўлганлар! Ҳаммангиз сувга келинглар!... <...> ... Эшитинг, Менга қулоқ солинг! Шунда аъло таомлар ейсиз, ёғли таомлар еб, маза қиласиз.

Ишаё 55:1-2

Қалбимни ўғирладинг, синглим, келинчагим, кўзларингнинг бир қарашию, бўйнингдаги биргина безак билан қалбимни ўғирладинг. <...> Боғдаги фавворадай, тирик сувлар берадиган булоқдай, Лубнондан келадиган оқар сувлардайсан сен.

Қўшиқ 4:9, 15

Гўзаллик – мана нимани кутади бу олам аёллардан. Ва биз, аёллар буни биламиз. Ҳар биримизнинг қалбимиз тубида шундай иштиёқ мавжудлигини биз англаймиз. Айнан шунинг учун ҳам аёллар ор-номусли бўладилар. Бу масалада улар қақшатқич мағлубиятга учраганликларидан уят гувоҳлик бериб туради. Ушбу китобнинг муаллифлари шундай деб айтмоқчилар: гўзаллик – бу ҳар бир аёлнинг юракдаги яширин моҳиятидир. Бу гўзаллик унга Худо томонидан ҳадя қилинган. У сизларга ҳам инъом этилган.

Албатта, Худо – бу ҳақиқий гўзаллик эканлиги тўғридаги далил ҳеч кимда шубҳа уйғотмаса керак.

Худо яратган атрофимиздаги олам Унинг гўзаллиги ва меҳрибонлигидан дарак бериб турибди. Қиров қоплаган дарахт шохларидаги жимжимадор нақшлар; тепага кўтарилаётган булутларга ялтираб тушиб турган қуёш нурлари; тошларга урилиб шовқин билан оқаётган зилол сувларнинг шарқираши; аёл танасининг нафис кўриниши; музқаймоқ ортган машинанинг келишини кутиб турган болакайларнинг қувончдан порлаб ёнаётган юзлари – буларнинг ҳаммаси Худо меҳрибонлигининг яққол гувоҳлигидир. Агар биз атрофга диққат билан назар солсак, бу бойликларни кўра олишимиз мумкин. Қаҳратон қишдан кейин узоқ кутилган гўзал баҳор фаслининг кириб келиши – инсон қалби учун тасвирлаб бўлмайдиган ажиб бир таассурот. Худонинг гўзаллиги бизни ўраб турган атрофу оламга сахийлик билан улашилган.

Ушбу китобнинг иккинчи бобида гўзаллик нақадар улкан нарса эканлигини биз тушунтиришга ҳаракат қилгандик. (Эҳтимол, сиз бу парчани яна бир бор ўқиб чиқиш истагидадирсиз.) Гўзаллик дунёда энг таъсирчан куч бўлиши мумкин. Гўзаллик гувоҳлик беради, чорлайди, руҳлантиради, тўйдиради, тинчлантиради ва сир-синоат пардасини очади. Гўзаллик бизни Худога чорлайди. Симон Вайльнинг ёзишича, бу оламнинг гўзаллиги – Худонинг бизнинг юракларимизга кириб келишига имкон берувчи ягона усулдир... Қалбларимизга кириш мақсадида гўзаллик бизнинг ҳис-туйғуларимизни ўзига ром этади... Қалбнинг гўзалликка интилиши... бизнинг юракларимизни забт этиш учун Худо томонидан кўпинча қўлланиладиган усул”.

Айнан шундай гўзалликни Худо Момо Ҳавога, шу билан бирга, ҳар бир аёлга ато этган. Гўзаллик – унинг чин моҳияти, унинг ҳақиқий табиати ва барча унинг интилишларининг мақсади. Қолаверса, бу тубан тушган ва кўпинча ёвузлик ҳукм сурган оламдаги Худо образининг буюк зуҳуротларидан биридир. Бироқ бу ҳақда овоз чиқариб айтилмайди.  Нақадар ғалати туюлмасин, бизни бу ажаблантирмаслиги керак. Аёллар – сирли ижод; улар  бартараф қилиш учун зарур бўлган муаммо эмас, аксинча, очилишини кутувчи сир ва ваъда берувчи ҳузур-ҳаловатдир. Айнан шунда ҳам уларнинг бир қисм шон-шуҳрати мужассамдир.

Аёллар ўзларини ўраб турган атроф оламга таъсир кўрсатишга интиладилар, уни янада гўзалроқ қиладилар. Аёл борки, олам гулистон. Худо яратган оламни Одам Ато билан бирга бошқариш учун У Момо Ҳавони дунёга келтирди. Ана ўша вақтдан бошлаб аёллар оламни безатишга киришдилар. Бу оламни унда яшаш учун янада кўркамроқ қилишимиз биз – аёлларнинг муҳим усулларимиздан биридир. Биз ўз уйларимизни гуллар ва турлича чиройли нарсалар билан безатамиз. Масалан, илк кўчманчиларнинг хотинлари эрларини Американинг янги, ҳали ҳеч ким яшамайдиган ҳудудларига кузатиб борганларида, ўзлари билан чойнак ва пиёлаларни кўтариб юрганлар. Менинг (Стейси) оилам навбатдаги саёҳатга чиққанда, қаерга борадиган бўлсак, ўзим билан доимо ажойиб дастурхонни олиб юраман. Биз қачон тамадди қиладиган бўлсак, дарров оппоқ дастурхонни ёзаман. Аёллар атир-упалардан фойдаланадилар, тирноқларини маникюр қиладилар, сочларини бўяйдилар, қулоқларини тешиб сирға тақадилар. Буларнинг ҳаммаси бир мақсадда амалга оширилади, яъни янада гўзалроқ, мафтункор бўлиш учун.

Гўзаллик – аёлларнинг энг дахлсиз, шу билан бирга, нотўғри тушунилган ҳислатларидан биридир. Сизлар бир нарсани уқиб олишларингизни Жон иккимиз истаймиз: гўзаллик ҳар бир аёлнинг яширин моҳияти бўлиб, бундай ҳислатлар улар туғилганларида тухфа этилади. Аёл гўзаллигининг йўлида турувчи фақатгина бир тўсиқ мавжуд: бу бизнинг иккиланишларимиз, қўрқувларимиз, яшириниш истаги, буларнинг натижаси – ўз ташқи кўринишимизни яхшилашга бўлган интилиш.

Гўзалликнинг ибтидоси тинчлик ҳолатида бўлган қалбда бошланади

Жанет йигирма бир ёшда. Мактабда у рақс тўгарагининг аъзоси бўлган. У нозиккина, ажойиб қоматга эга чиройли қиз (ҳозирда гўзал бўлиш учун кураш олиб бораётган аёллардан анчагина устун). Унинг семизлик билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай муаммоси йўқ, қиз кунига саккиз километрдан то ўн олти километргача югуради, овқат ейишига келсак, у парҳезга қатъиян риоя қилади. Шунинг учун ҳам чиройли, кўркам, бежирим кўйлакларни кийиб юради. Кийган кийимлари ниҳоятда қизга ярашади. Шундай бўлса-да... Жанетнинг ёнида турганингизда, сиз қандайдир безовталиклик ҳис қиласиз. Унинг чиройи, гўзаллиги одамни ҳайратга солади, лекин у сизни ўзига ром қилишга, маҳлиё бўлишингизга ундамайди. Бунинг оддий сабаби бор: Жанет ўзини шундай ҳолатда сақлаб туриш учун ниҳоятда қаттиқ ҳаракат қилади. У перфекционист (яъни вазнининг бир килограммга кўпайиши  қиз учун катта фожеа, юзида бирор дона ҳуснбузар пайдо бўлса, Жанет ўзини бахтсиз ҳисоблайди), шунинг учун ҳам унинг чиройи, гўзаллиги хаёлий бўлиб кўринади! Гўзаллик манбаи унинг қалбида эмас. Унинг гўзаллиги – интизом, талабчанлик ва қўрқув натижасидир.   

Жун – гўзал аёллардан бири. Мен у билан Шимолий Каролина соҳилларида бир неча йил олдин танишганман. У ерда Худо билан ибодатда ёлғиз қолишга бағишланган катта йиғилиш бўлиб ўтганди. Унинг узун сочлари чиройли қилиб орқага турмакланган ва декоратив тарзда ишланган тароқ билан тўпланганди. Аёлнинг қулоқларидаги сирғалар узун, оддий бўлиб, юрганда у ёқдан–бу ёққа тебранарди. Эгнида юпқа, юмшоқ матодан тикилган кофта-юбка. Аёл кулганда, у жуда тез-тез куларди, унинг кўзларида қувноқ ўт чақнаб турарди, унинг кулгусидан эса хона нурга тўларди. Жун турмуш ўртоғини ниҳоятда севишини ҳеч кимдан беркитмасди: аёл эрига боққанда, у эридан ҳайратланишини осонгина юзидан билиб олиш мумкин эди. Жун тинч, хотиржам, ўзидан мамнун эканлиги кўриниб турарди. У билан сўзлашганимизда, ёки ёнида турганимизда ҳам, биз ўзимизда тинчлик ва хотиржамликни ҳис этардик. Унинг кенг ва гўзал қалби уни атрофида ўраб турган одамларни ўзига мафтун қиларди. Ўзгаларнинг ҳаётида нималар юз бераётганидан қатъий назар, Жун ўзининг юриш-туриши, муомаласи орқали Раббий нақадар меҳрибон эканлигини, Унинг марҳаматига барча етишиши мумкинлигини намоён қилади. Ўша йиғилишда у ҳам йиғлади, ҳам кулди. У эрини қанчалик севса, бу оламнинг Парвардигорини ҳам жонли ва юракдан севишини, Унга содиқ эканлигини кўрсатди.

Ўшанда Жун чамаси етмиш беш ёшларда эди. 

Хўш, бу аёллар бир-биридан нима билан фарқ қилади? Хотиржамлик. Жуннинг гўзаллиги ўзининг бошланишини тинч– хотиржамлик ҳолатда юракдан озуқа олади.

Гўзаллик ҳар бир аёлга хосдир – биз кўпинча турли ёшдаги аёлларга маслаҳат берганимизда, кўп марта буларнинг гувоҳи бўлганмиз. Лекин аёл гўзаллиги худди хуркак кийик боласига ўхшайди, бир лаҳзага кўринади-да, шу заҳотиёқ беркинади. Кўпинча аёл гўзаллик ҳақида ўйламаганда ва чиройли кўринишга уринмаганда намоён бўлади. Қандайдир ҳолат юз беради-ю, аёл қурган ҳимоя қўрғони бир лаҳзада қўпорилади. Масалан, кимдир аёлни диққат билан тинглаганда, аёл ўзини салобатли эканлигини ҳис қилади. Кимдир аёлга нисбатан қизиқиш уйғотса, у билан яқиндан танишмоқчи бўлса – шу вақтда унинг чиройи ажойиб равишда ниҳоятда ошиб кетади, гўё унинг юзидан парда кўтарилганидай.

Шунинг учун, янада гўзал бўлиш учун аёл ўз чиройини кўз-кўз қилмаслиги ва у қурган ҳимоя қўрғонини вайрон бўлишига имкон бериши лозим. Аёл ўзига одат бўлиб қолган чиройини намойиш қилишдан воз кечмоғи лозим ва ўз юрагига бу чиройни намоён қилишга имкон бермоғи керак. Юрак озод этилиши билан бирга, аёлнинг гўзаллиги кўринади.

Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, тақилган олтинлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлмасин. Аммо яширин қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Бунинг Худо олдида қадри азиздир.

Биринчи Бутрус 3:3-4

Ҳаворий Бутрус, аёллар чиройли кийимлар кийишдан воз кечишлари керак, деб айтмоқчи эмас. У фақатгина ҳақиқий гўзаллик ювош ҳолатда бўлган юракда пайдо бўлишини таъкидламоқчи. Биринчи бор ювош ва сокин руҳ ҳақида ўқиганимда, мен ҳайратга тушдим – қачонлардир бу ерда мен муваффақиятга эришишимга тўғри келмайди. Мени индамас деб бўлмайди. Менинг жаҳлим чикқанда ва ўзимни ноқулай сезганимда ҳам, ўзимни эркин ва мустақил ҳис қилганимда ҳам, мен ҳар доим ва ҳар жойда хазиллашиб кулардим. Камдан-кам менинг атрофимда сукунат ҳукм сурарди. Агар йиғилганлар жим ўтиришса, демак, улар мени тинглашга тайёр эканлар, деб ҳисоблайман. Ювош ва сокин руҳ? Вой Худойим-эй!

Шу муносабат билан Худога қилган ибодатимда, мени тўлиқ ўзгартиришини Ундан илтижо қилдим. Менинг тилимни назорат остига олиш ва тилимдан нималар чиқаётганини бошқариб туриш учун, У менга фаришта юборишини Ундан сўрадим: “Модомики гап шу ҳақда борар экан, илтимос, мени ўзгартир, токи мен “Бўронда қолганлар” романидаги Меланга ёки она Терезага ўхшайин. Бир сўз билан айтганда, мен ҳақиқий яхши аёл бўлайин”.

Раббий менинг илтимосимни бажаришига мен ишонардим. Ахир, У – мўъжизалар кўрсатишга қодир Худо.

Ўз сўзига содиқ Худо мени ўзгартирмоқда, лекин мен олдингидай эзмалигимча қолмоқдаман. Ҳақиқатдан мени бошқа одамга айлантириш ўрнига, Худо менга аслида ким эканлигимни тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Ва бу Унинг ажойиб хусусиятларидан биридир. Биз ўзимизни Худога қанчалик кўп бағишласак, шунчалик кўп бизнинг “мен”имиз, бизнинг ҳақиқий “мен”имиз намоён бўлади. Шунинг учун Муқаддас Ёзув парчасини нотўғри талқин қилганлигимдан афсусланмайман. Унда ҳаворий Павлус, агар чиройли аёллар пичирлашгина эмас, балки умуман оғиз очсалар, камдан-кам қаттиқ гапиришлари ҳақида айтган. Шундай. Ювош ва сокин руҳга эга бўлиш – ўз юрагимизда Худога бўлган ишончимизнинг мавжуд эканлигидан дарак беради, бизнинг бехавотирлигимизни ва ўзимизни ўққа – чўққа урмаслигимизни таъкидлаб, Унинг севгиси туфайли тинч ва хотиржамлигимизни, Унинг барча меҳрибонликларидан баҳраманд бўлишимиз мумкинлигини исботлаб беради.

Шуҳрат чўққисини эгаллаган гўзал аёл – бу ўз чиройини бошқаларга исботлашдан, кимларнингдир ҳурмат-эътиборини қозонишдан, ёки яна кимларгадир ўзининг гўзаллигини намоён қилишдан воз кечган аёл назарда тутилади. Раббий яшаётган сокин қалбга эга бўлган аёл шуни биладики, Худованд уни гўзал, Ўзининг эътиборига лойиқ ҳисоблайди ва уни севади. Аёлнинг мафтункор бўлишига ва ҳаётдан қувониб яшашига халақит берувчи ягона тўсиқ – бу аёл ўзини шундай қилиб кўрсатишга қаратилган беҳуда уринишларидир.

“Эгангиз Худо сизнинг орангиздадир, сизга зафар келтирувчи жангчи Ўшадир. У сизни деб хурсанд бўлиб севинар, Ўз севгиси ила қўрқувларингизни олиб ташлар. Ҳа, сизни деб шод бўлиб тараннум этар” (Зафаниё 3:17). Ҳақиқий гўзал аёл қалбининг туб-тубида ўзини хотиржам ҳис қилади ва Худога ишонади, чунки аёл Уни англаб етди, У аёлнинг эътиборига лойиқ эканлигига ишонч хосил қилди. Аёл Худо билан бирга бўлганда, у хотиржамликка ва сокинликка эга бўлади. Бу дунё доимо жанг майдони эканлигини, бизнинг ашаддий душманларимиз борлигини, босиб ўтишимиз керак бўлган йўл бу тубан тушган оламнинг харобаларидан иборатлигини аёл билса-да, ундан ҳар доим тасалли сўзларини эшитиш мумкин. Қолаверса, аёл энг муҳим нарсани билади: Раббий туфайли сиз билан бизнинг ҳамма нарсамиз жойида, келажакда ҳам ҳаммаси яхши бўлади. Ҳақиқий гўзал аёл Худо бизни қандай кўрмоқчи бўлган бўлса, айнан шундай бўлишга, У бизни қандай бўлишимиз кераклигини истаганча кўришимизга имкон беради. Биз шундай аёлларни кўрганимизда, кўпинча бизнинг юракларимизни изтиробга солувчи эмоционал ҳолатдан халос бўламиз. Бундай аёлларнинг ёнида Худо бизни севишини, У бизга меҳрибонлик кўрсатишини ва бизни марҳаматлашини билган ҳолда, ҳақиқатдан ҳайратланишимиз мумкин.

Мана шунинг учун ҳам биз Исодан бизнинг гўзаллигимизни кўрсатишини илтижо қилиб сўрашимиз керак. Ундан, “мени аёл сифатида қандай ўйлайсан?” деб сўранг. Унинг жавоби руҳий хотиржамликка эга бўлишингизга имкон беради, сизнинг ҳақиқий гўзаллигингизни очиб беради.

Ўзига мафтун этувчи гўзаллик

Анча йил илгари биз оиламиз билан Колорадо тоғларида жойлашган қадимий шаҳарда яшовчи дўстларимизнинг кичкинагина коттеджида бир неча кун меҳмон бўлишга тўхтадик. Бир куни эрталаб тоғ этаги бўйлаб айланишга чиқдик. Йўлда кетаётиб ниҳоятда чиройли боғлар билан ўралган уйни кўрдик. Бундан олдин ҳам, кейин ҳам шунга ўхшаш уйни кўрмаганман, бошқа кўрмадим ҳам. Улкан дельфинарийнинг узун ўт-ўланлари, чиройли гулларнинг катта-катта шохлари, чиннигул ва капалакгулларнинг воҳалари, клематист ва атиргуллар менинг нигоҳимни ўзига ром қилди, қалбимга муҳрланиб қолди. Ўша куни кечки пайт мен яна ўша боққа қайтиб бордим. Мен уни яқиндан томоша қилмоқчи, йўқ, унга кирмоқчи бўлдим. Кўзни қамаштирувчи бундай гўзал табиат қўйнида ўтириб, бирозгина ундан баҳраманд бўлмоқчи эдим. Бундай хаёллар мени тетиклаштирди. Дарвоза олдига яқинлашгач, мен эшикни тақиллатдим.  

Эшикни бўйи ўртачадан келган ёши каттароқ бир аёл очди. У менга хайрон бўлиб тикилди. Мен ўзимни ўтиб кетаётган бир йўловчи деб таништирдим, бундай ажойиб боғни кўриб қолгач, чиройидан ҳайратланганимни ва бу чаман боғни бир кўриш истагида эканлигимни айтиб, ундан ижозат сўрадим. Аёлнинг эҳтиёткорлиги бирдан хурсандчиликка айланди. Эҳ-ҳа, сизга менинг боғим ёқиб қолдими? Ўз қўлларим билан яратган ижодимни яхши кўриб қолдингизми? Менинг меҳнатимнинг самарасини кўрмоқчимисиз? Албатта, сиз кўришингиз мумкин. Айл уйига кириб чиқди ва шахсан таништириш учун у мени боққа бошлади. Биз иккимиз вақтни жуда яхши ўтказдик. Бундан ташқари, аёл боғни кўрсатиш учун менга бутун оиламни бошлаб келишни таклиф қилди. Кейинги куни эрталаб мен яна у ерга қайтиб бордим.

Гўзаллик ўзига чорлайди. У таклиф қилади. “Келинглар, кўринглар, роҳатланинглар”. Худо – мутлақ Гўзаллик – Уни қабул қилишга У таклиф этади: “Худованддан лаззат олиб кўринг-чи, У қанчалик мурувватли экан” (Забур 33:9). У бизни Ўзига жалб қилиб, ким чин юракдан Уни изласа, ўшаларга Ўзини намоён қилиб, У роҳатланади. Уни ҳамма билишини ва танишини У хоҳлайди. Худди шу ҳақда ҳар бир аёл орзу қилади. У қўрқади, шу билан бирга, ҳамма уни билиб қолишидан чўчийди, унинг чиройи кимгадир ёқиб қолишидан ўзини олиб қочишга интилади. Аёл кишининг чиройи мафтун қилади ва ўзига чорлайди. Унинг юрагини тўлдирган нарса у нимага таклиф қилаётганини белгилайди, - ҳаётга ёки ўлимга.

Ҳикматлар Китобида икки турлича аёллар ҳақида, икки қарама– қарши аёл  ҳақида гап боради. Бири – Аҳмоқ хоним, иккинчиси – Доно хоним. Уларнинг иккиси ҳам жозибали кўринишга эга. Уларнинг иккиси ҳам дастурхонга лаззатли таомлар тортишган ва узоқ муддат сақланган шароблар қўйишган, чиройли либосларни кийиб олишган. Иккаласи ҳам ўтиб кетаётган йўловчиларни уйларига таклиф қиладилар, тортилган нозу неъматлардан таътиб кўришга чорлайдилар. Аҳмоқ хонимнинг уйи – тешик гўр. Доно хонимнинг уйи эса – эзгулик, муқаддаслик ва ҳаёт маконидир.

Тиниб-тинчимас аёл ҳамма нарсани ўз назорати остига олишга интилади ва шундай йўл тутишга бошқаларни ҳам таклиф этади. Баъзида асосий ғоя унинг юриш-туришида намоён бўлади, баъзида эса унинг қуйидаги сўзларида назарда тутилади: “Вазиятни назорат остида тутишга ўргангин, ахир, ҳаёт шунчалик мураккабки, сенинг ҳис-туйғуларингга ва ҳаяжонларингга унда ўрин йўқ. Шунга кўниккин. Иш билан машғул бўл. Мана шулар муҳим”. Сиз ундан қуйидагича сўзларни эшитмайсиз: “Яхши, ҳаммаси яхши бўлади”. Аёлнинг қўрқуви унга бундай сўзларни айтишга имкон бермайди. Уни қуршаб турган атрофидаги одамлар нимага муҳтож бўлсалар, аёл уларни айнан шундан маҳрум қилади.        

Ва аксинча, юрагида тинчлик ва хотиржамлик ҳукм сурган аёл бошқаларни айнан тинчлик ва хотиржамликка чорлайди. Биз Жун билан бўлганимизда, шунингдек, унга ўхшаш кўплаб бизга таниш бўлган ва биз яхши кўрган бошқа аёллар даврасида ҳам айнан шундай туйғуларни ҳис қиламиз. Бизнинг улар билан қилган мулоқотимиз натижасида бизда ўзимизни ўзимиз бошқаришимиз, ўзимизни тута билишимиз кўникмалари ҳосил бўлади. Китобнинг 2–бобида бир одамнинг автомобиль тиқилинчида қолиб кетгани тўғрисида келтирган мисолимиз, қолаверса, у тушиб қолган муҳит: машиналарнинг газ тутунлари, шовқин-сурон, асаббузарликлар эсингиздами? Ўша одамнинг ҳис-туйғуларини бошқа одамнинг, дейлик, ажойиб бир боғдаги, даладаги ёки денгиз соҳилидаги ҳис-туйғулари билан бир солиштириб кўринг-а! Боғу роғларда, табиат қўйнида, кимсасиз оролларда сизнинг руҳингиз эркинликдан баҳра олади. Гўзал аёл кишининг жамоатини мана нима билан таққослаш мумкин. Унинг ёнида сиз ўзингизни эркин сезиш имкониятига эга бўласиз. Ва бу ажойиб ҳаёт инъомларидан бири ҳисобланади.

Ўзи беркиниб юрувчи аёл бошқаларни ҳам шундай қилишга даъват этади: “Ҳимоясиз бўлманглар, қочинглар, беркининглар”. Аммо ҳимоясиз бўлишдан ва яқин муносабатларга очиқ бўлишдан қўрқмаган аёл бошқаларни ҳам унинг намунасидан ибрат олишга чорлайди. Ахир, Момо Ҳаво ўзида Худонинг яқинликка интилишини намоён қилади. Шунга биноан олам қуйидагича номани эшитади: “Сизни бу ерда кутмоқдалар. Келинг танишайлик, яқиндан бир-биримизни билайлик. Ўзингизни уйингиздагидай ҳис қилинг. Мен сизнинг хизматингиздаман,  ҳар доим ёрдамга келишга тайёрман”. Ҳамма нарсани ўз назорати остига олишга интилган аёл бошқа одамга қалбини оча олмайди, руҳан тинчликка эга бўлишга ёрдам беролмайди. Шундай аёлнинг ёнида бўлганингизда, гўёки сизни қандайдир хавф кутиб тургандай нохуш ҳис қиласиз ўзингизни. 

Ўз гўзаллигидан уялмаган аёл ҳаётга таклиф қилади. У ўзининг ҳақиқий “мен”ини беркитмай, бошқаларни шундай йўл тутишга чорлаб, у ҳимоясиз қолишга журъат этади. У ҳеч қандай талаб қўймайди – у нажот, умид туғдиради. Бизнинг ёрдамчимиз Шери хонага кириб келганда, хона гўёки ойнадан кирган тоза ҳавога тўлгандай бўлади. Шери ҳали жуда ёш, аммо бу ҳолат унинг меҳрибонлик қилишига, бошқа одамларга нисбатан ҳақиқий қизиқиш ва кўтаринкилик уйғотишига унга асло халақит бермайди. Аёл тактик савол бера олиши ва Раббий билан учрашган вақтда ўзлаштириб олган ва биз билан баҳам кўрган нарсалар билан ўз гўзаллигини инъом қилади: Худо юрагининг ваҳийи ва нури билан. Сиз том маънода Худога яқинлашишингизга У жалб қилади.

Кўрдингизми, аёл бизни Худони англашга таклиф қилади. У билан мулоқотда бўлар эканмиз, Худо нақадар марҳаматли, меҳрибон ва мулойим эканлигини, биз Уни англашимизни, У бизни билишни хоҳлаётганини билиб олиш имкониятига эгамиз. Худо пок, сирли ва ажойиб, У ниҳоятда мафтункор эканлигига англашимизга аёл таклиф этади.

Сизлардан кўпчилигингиз эътироз билдиришга тайёр эканлигингизни биламиз: “Буларнинг ҳаммаси мен ҳақимда эмас, мен умуман бундай эмасман”. Сизни тинчлантиришга шошиламиз, айнан ўзимиз ҳақимиздаги шундай тасаввур туфайли нажот топиш бошланади, зеро Худо Ўз иродасига кўра, бизда “хоҳиш ва истак”ни пайдо қилади: “Эй севганларим, сиз доим менинг гапимга қулоқ солиб келдингизлар. Шундай қилиб, фақат олдингизда бўлганимдагина эмас, балки ҳозир менинг йўқлигимда яна кўпроқ қўрқув ва титроқ билан топган нажотингизни бут қилишга тиришинглар. Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради” (Филиппиликларга 2:12-13). Сиз юқорида айтилганларга асосан яшашни бошлаганингизда, сизнинг қалбингиз ҳануз Исонинг шифоловчи қўл теккизишига муҳтож эканлигингизни сезади. Ҳаммаси айнан шундай юз беради. Биз барча руҳий хасталикларимизга шифо топмагунимизча, беркинишга бўлган ҳаракатларимизни тарк этмаймиз. Бироқ бизнинг ўрнимизда ўз гўзаллигидан уялмаган аёл ўзини тутгани каби ва гўзаллигини бошқаларга ҳадя қилгани сингари, Исо бизни шундай йўл тутишга даъват этади. Бунинг натижасида биз тамомила шифо топишга эришамиз.

Гўзалликни инъом этиб

Гўзаллик мафтун этади, маҳлиё қилади ва жалб этади.

о. Эндрю Грили

Аёл ўз юрагини тақдим этиб, ўзининг фойдали фаолиятини эмас (тиниб-тинчимас Мартани эсланг), балки гўзаллигини намоён қилади, яъни бошқача қилиб айтганда, ўзининг жамиятини таклиф қилади. Оилавий байрамларда менинг (Стейси) онам доимо ошхонада юмушлар билан банд бўларди. У қовурарди, қайнатарди, сомсалар пиширарди, тайёр таомларни дастурхонга тортиш билан овора бўларди. Биз уни бирга суҳбатлашиб ўтиришга ошхонадан ҳеч тортиб чиқара олмасдик. Онам фақатгина пазандалик ва меҳмон кутиш фазилатлари билангина эмас, балки ўз ўй-фикрлари ва ҳис-туйғулари тўғрисида биз билан ўртоқлашишини жуда хоҳлардик. Аммо онам ўз қўрғони - ошхонани тарк этгиси келмасди, даврада унинг бирга бўлишига биз интиқ бўлардик.

Ўзининг жамиятини тақдим этиш қобилияти – ажойиб ва нодир қобилиятдир. Бу ҳақиқатдан ҳам ноёб хислат: “ҳимоясиз” ва уятчан бўлиш билан бир қаторда, мулоқот учун ўзини тўлиқ очиб бериш ва тасодиф сизни учраштирган одамга нисбатан ҳақиқий қизиқиш намоён қилиш ҳисобланади. Муқаддас Китобни ўқиганингизда, одамлар Исони кўрганларида нақадар хурсанд бўлганларини сиз, эҳтимол, пайқагандирсиз. Халқ доимо Исо билан бирга бўлишга интиларди: У билан бирга озиқ-овқатни баҳам кўришни, узоқ сайр қилишни, суҳбатлашишни. Айнан шунда Ўз жамиятини инъом қилиш қобилияти намоён бўларди. Исонинг ёнида бўлган одам Исо унга Ўз қалбини тақдим қилаётганини ҳис этарди. Бизни ўраб турган одамларга хавф-хатарсиз жамиятимизни таклиф қилганимизда, биз Исо каби йўл тутган бўламиз. Бизнинг намунамиз ҳам уларни шундай йўл тутишга даъват этади.

Дугонамиз Жан билан қачон мулоқотга киришмайлик, у доим бизга ўз гўзаллигини инъом этиб, бизни мулоқотга таклиф қилаётганини кўпинча ҳис қиламиз. Унинг бизга нисбатан ва бизнинг ишларимизга нисбатан қизиқиши самимий, биз қандай қийинчиликларга дуч келганимизни ва Худо уларни енгиб ўтишимизга бизга ёрдам бераётганини чиндан ҳам билишни хоҳларди. Қолаверса, у билан нималар юз бераётганини Жан ҳам ҳеч қачон яширмасди. Баъзида ҳазил кетидан ҳазил қилиб, хоҳолаб куларди, баъзида эса бирон қайғули воқеани эслаб кўз ёши қилиб оларди. У бизга ўз юрагини ва мафтункорлигини тақдим этади, сўқир инсоний интилишлардан йироқ бўлган ва шу дунёнинг кескинлигига хос бўлган умуман бошқа ҳаётга бизни таклиф қилади. У билан мулоқот қилиб, биз гўёки Худонинг Ўзидан нималарнидир қабул қилгандай бўламиз.

Мафтункорлик кечиримни ҳадя этади. Менинг (Стейси) кичкина ўғлим, менинг Сэмюэлим ўспиринлик даврига кириб келмоқда, йигит бўлмоқда. Баъзида унинг мустақиллигига тоқат қилолмайман. Баъзида эса унинг одам ёқтирмаслиги мени ақлдан оздиради. Йигит кишига айланаётган эркакларни аёллар тушуниши умуман қийин. Шу даврда улар ўзларини гўёки энди бизнинг уларга керагимиз йўқдай тутишади. Баъзида эса янги кучга тўлган пайтларида, улар сезиларли даражада қўпол бўладилар. Шундай пайтларда мен унга киноя билан хужум қилгим келади. (Бироқ, ўзимга эрк берганимда, мен албатта қаршиликка учрайман.) Аммо Сэмюэл мендан буни кутмайди. Унга менинг кечиришим, яхши гапиришим, кун охирлаб қолганда уни қучоқлаб эркалатишим ёқади. Шунда у тинчланади ва бизнинг муносабатларимиз ўз-ўзидан яна тикланиб кетади. Юраги меҳрга, севгига ва раҳм-шафқатга тўлган аёл - кучли, мафтункор ва жозибалидир.    

Мафтункорлик талаб қилмайди – у илтимос қилади. Бизнинг болаларимиз ҳали кичналигида, Жон кўпинча хизмат сафарига кетарди, дам олиш кунлари эса у магистр даражасини олиш имтихонларига тайёргарлик кўрарди. Болаларга, оилага қарашга вақти кам қоларди, шунинг учун ҳам уй юмушлари ва ўғилларнинг тарбияси билан асосан мен шуғулланардим. Улардан иккитаси Кичкина лига бейсбол командаси аъзолари эдилар, кичкина ўғилчамиз эса ҳали йўргакда эди. Эрталабдан–кечгача қимир-қимир қилиб, кечга борганда чарчаганимдан оёқларимда зўрға турардим. Юзага келган вазиятни Жондан муҳокама қилишни сўраганимда, мени даҳшат ва қўрқув қамраб олгани ҳали ҳам эсимда. Унинг ёрдамисиз уй юмушларини ва болаларнинг тарбиясини эплай олмаётганлигимни Жонга айтдим. Мен ниҳоятда унинг ёрдамига муҳтожлигимни тан олдим, унга ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Бундай вазиятни зудлик билан бартараф қилиш керак, деб туриб олганим йўқ, ёки шикоят қилганим йўқ. Менга унинг ёрдами кераклигини секингина унга етказдим ва мени ўз жамиятига таклиф қилишига унга имкон яратиб бердим. Мени ниҳоятда ажаблантирган нарса шу бўлдики, мен унинг ёрдамига муҳтожлигимни ва ожиза эканлигимни айтганимда, Жон олдин ҳеч қачон менинг бунчалик жозибадор ва мафтункор кўрмаганлигини тан олди.

Ўз қалбингизга киришга таклиф – талаб эмас, балки илтимос демакдир. Мафтункорлик ўз хоҳишларини илтимос орқали намоён қилади. Дугонамиз Тэмминининг эри яхши чиқмади: унинг эри доимо Тэмми билан жуда қўпол муносабатда бўларди. Дугонам сурбет ва талабчан бўлиш ўрнига, ювош ва камтарлигича қолаверди. У таслим бўлмай, ҳаммаси яхши бўлиб кетишига ишонарди. Эрига қандайдир талабларни қўйиш ўрнига, у ўзининг ғам-қайғуси билан ҳасратлашарди: “Иккаламизнинг ўртамиздаги муносабатлар чин юракдан бўлишини наҳотки хоҳламасангиз?” Бу нақадар ажойиб эди.  Гарчанд эр Тэммининг илтимосларига эътибор қилмаган бўлса-да, у ўзининг аёллик мафтункорлигини ва имкон қадар ҳаммабоп фойдали маслаҳатлар бериш иқтидорини сақлаб қолди. 

Албатта, бу таваккал

Эркак киши ўзининг аралашуви билан вазиятни яхши томонга ўзгартиришига амин бўлмаганда, ҳаммасидан ҳам ўзининг кучга эгалигини англашдан чўчийди. У омадсизликка учраб қолишдан қўрқади. Эркак кишининг асосий саволини эсда тутинг: “Қийинчиликларни енга оламанми?” Омадсизлик унга бу саволга салбий жавоб беради. Шунинг учун ҳам барча эркаклар мағлубиятга учраган вазиятда ўзини ҳаммадан олиб қочишга ҳаракат қилади. Улар ўсал бўлиб қолишдан, ҳамма уларни нотўғри тушунишларидан қўрқадилар: демак, улар ҳақиқий эркак эмас эканлар–да.

Бизнинг олдимизда исботни талаб этмайдиган далил: биз сиз билан гуноҳ юз бергандан кейин, Адандан узоқда яшаяпмиз. Адан боғида эркакнинг ҳаёти “бута ва волчца” ўсимликларига тўла бўлган, кўплаб ҳаётий вазиятлар эса эркаклар учун ҳақиқий синовлар ҳисобланади. Бу ерда муваффақиятлар қозонишга қандай кафолатлар бўларди! Шунинг учун ҳам кўп эркаклар спорт билан шуғуланишни истамайдилар. Улар фош қилинишдан қўрқадилар, ўз заифликларининг очилиб қолишидан қўрқадилар. Шунинг учун ҳам эркаклар кечгача ишлашга тайёрлар, ишқилиб ўйга келмасалар, чунки уйда улар хотин ва болалари билан гаплашишлари керак бўлади. Ишхонада эса улар ўзларини сувдаги балиқдай ҳис қиладилар. Лекин улар ҳаётда энг муҳим муносабатларни қандай қуриш кераклигидан бехабарлар. Эркакларнинг энг катта гуноҳи шундан иборатки, улар муваффақиятга ишонган вақтдагина ўз кучларини намоён қиладилар. Шунинг учун аёлларни қўрқитувчи вазиятларда эркаклар ўз кучларини намоён қилишни зудлик билан ўрганишлари керак.

Агар эркак яқинлашишга қўрқса, унда эркакларга ўз кучингизни таклиф қилишингиз яқин муносабатларга таклиф қилишни англатади. Агар улар лавозимларини йўқотиб қўйишдан чўчисалар, унда лавозим пиллапояларидан кўтарилиб ёки янги проектларнинг иштирокчиси бўлиб, ўз кучларини кўрсатишлари мумкин. Агар эркак киши жаҳли чиқиб турган мактаб директори ҳузурида ўз боласини ҳимоя қилишдан қўрқса, бу ҳолатда биринчи навбатда бажарилиши керак бўлган иш –болалари тарафида туриб, уларнинг ёнини олиши даркор. Агар эркак ўзи беш йилдан бери учрашиб юрган аёлга нисбатан бирор масъулиятни ўз зиммасига олишдан қўрқса, бу ҳолатда унинг тутадиган йўли –албатта қизга никоҳ узугини совға қилиш ёки тўй кунини белгилашдир. Агар эркак жинсий муносабатда аёлга ўзининг кучли эканлигини намоён қилишдан қўрқса, унда хотини билан жинсий алоқа қилиши керак ва шундай тарзда унга ўзининг кучли эканлигини кўрсатиши лозим. 

Аёл ҳам ўз мафтункорлигини эркакка намоён қилишдан чўчиб туради, чунки бунга эркакнинг жавоби – эътиборсизлик ёки совуққон муносабат бўлиши мумкин. Ёки бундан ҳам ёмони – унинг мафтункорлиги, гўзаллиги инкор этилишидан қўрқади. Зеро аёл кишининг асосий саволи қуйидагичадир: “Мен гўзалманми?” Бу ҳолатда аёл кишининг инкор этилиши – демак, аччиқ “йўқ” деган жавобни эшитишдир. Аёл киши тўлиқ қабул қилинишига кафолат олмагунча, ўз гўзаллиги ва латофатини инъом этишдан қўрқади. Аммо кундалик ҳаёт унга бундай кафолатни бермайди, аёл ҳам таваккал қилишига тўғри келади. 

Бутруснинг яширин қалб ва сокин руҳ ҳақидаги тасаввурларидан сўнг, эҳтимол, аёл киши юрагининг қайта туғилиши ва унинг гўзаллигини намоён этувчи сирли калит яширилган қуйидагича оят келиб чиқади:

...Сизлар яхшилик қилишда қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушманг.

Биринчи Бутрус 3:6

Ўзимизни “мукаммаллаштириш” ва ҳамма нарсани ўз назоратимиз остида олиб туриш учун шиддатли ҳаракат қилишдан қўрқишимиз ёки беркинишга тўғри келишдан чўчишимиз керак эмасми? Қўрқувга берилиб кетиб, ўз гўзаллигимизни намоён этмаслик учун биз ҳамма нарсага тайёр эканлигимиздан эмасми? Ўз ҳаётингизни бир ўйлаб кўринг-а: сиз қилаётган ишингизни нега айнан шундай қиласиз? Қандай ҳаракатларингиз ўз қўрқувингиз туфайли асосланганлиги ҳақида савол беринг! Жанетнинг ўз ташқи кўринишини сақлашга қаратилган ҳаракатлари, сўзсиз, қўрқувга асосланган. У ўзининг гўзал эканлигига ишонмайди. У кўримсиз эканлигига ишонади. Шунинг учун ҳам у гўзал кўриниш учун қўлидан келган барча ҳаракатларни қилишга интилади, шу вақтда Жун эса ўз юрагига қўрқувнинг кириб олишига асло йўл қўймаган эди.

Шунинг учун ҳам Эгамиз Раббий, Исроилнинг муқаддас Худоси шундай демоқда: “Менга қайтсангиз нажот топасиз, ҳаловатли бўлсангиз қутқариласиз. Сокинлигу ишончингиз сизнинг кучингиз бўлади...” (Ишаё 30:15). “...Менга қайтсангиз... ва ҳаловатли бўлсангиз...” Биз шундайлигимизда, яъни Унинг кучли эканлигидан шубҳаланганимизда, нажот топиш ниятида ўз нигоҳимизни Унга қаратамиз. У бундан мамнун ва бундай ҳолат Унга ёқади. Бизнинг қалб қашшоқлигимизни озуқалаш ва Ўзининг содиқлигини кўрсатишни У яхши кўради. Биз Унга мурожаат қилганимизда, бизнинг қалбларимиз яна тинчлик ва хотиржамликка эга бўлади.

Биз ўзимизни тамомила бехавотирликда ҳис қилмагунимизча, биз севги инъом қилолмаймиз ёки мулоқотни таклиф этолмаймиз. Аслида эса енгилгина қўрқув, эҳтимол, биз тўғри йўлдан бораётганимиздан гувоҳлик бериши мумкин. Албатта, бу ниҳоятда қўрқинчли. Қолаверса, бу қалб ҳолатининг нозик ва осонликча жароҳат етказиши мумкин бўлган даврдир. Айнан шундай қалб ҳолатини бизда Худо кўришни хоҳлайди. У бизни яширинишни бас қилишга, ҳукмронликка интилишдан воз кечишга, Унга ишонишни ўрганишга ва мулоқот учун тайёр бўлишга даъват этади. Бизнинг кундалик ҳаётимизда Худонинг шон-шуҳрати Исога чорлашини, У бизнинг қалбимизга жо қилганларнинг ҳаммасини бу дунёга келтиришимизни Худо кутади. Аммо шу билан бирга, бизни ҳар доим севишларига ва қабул қилишларига ҳеч қандай кафолат берилмайди.

Қолаверса, вақти-вақти билан бизни асло севмасликларига биз ҳеч шубҳаланмасак ҳам бўлади. Исо ҳеч ким билмаган ҳолда Ўз юрагини бизга очди, аммо Унинг саҳоватли инъоми кўпчилик томонидан рад этилди. Шундай кулфат бизнинг ҳам бошимизга тушганда, биз ҳамма кўз ёшларимизни Унга бағишлашимизни, қуйидагича сўзларни “энди ҳеч қачон бошқа юрагимни очмайман” деб айтиб, юракларимизни ёпиб олмаслигимизни, юрагимизни очиқ ва меҳрибонлигича қолдиришимизни, Унинг севгиси туфайли паноҳ ва нажот топишимиз мумкинлигига ишонишимизни Худо кутади.

Дугонамиз Мелиссанинг турмуш ўртоғи унинг ҳаётидан тамомила узоқлашиб кетган – эр ҳалигача хотин билан мулоқот қилмайди. Мелисса узоқ йиллар давомида ёлғиз ўзи яшади, бироқ у Худонинг севгисига дуч келди, Худо билан романтик яқинликда унинг юраги таскин топди. У ўз мафтункорлиги билан ҳаммага маъқул келди! Аёлларга Муқаддас Китоб курсларини ва масиҳий адабиётни ўргатиши  жараёнида Мелиссани тингласангиз, сиз унинг сўзларини имонни мустаҳкамлаш қўлланмаси сифатида эмас, балки Худо билан учрашишга таклиф сифатида қабул қиласиз. Унинг шахсиятининг мафтункорлиги – У билан учрашишга бўлган энг яхши таклиф. Мафтункорлик, шунингдек, эр билан бўладиган энг яқин муносабатларга ҳам таклифдир. Гўзаллик чорлайди, аммо эрнинг қандай жавоб қилиши, агар у жавоб қилса, Мелиссага боғлиқ эмас. Аммо Мелиссанинг юраги ҳамон у учун очиқ.

Линдага чек-чегараси йўқ оғриқ тинмай азоб берарди. Унинг бутун танаси, оёқларининг бўғинларидан бошлаб умуртқа поғонасининг бўйин соҳасигача артрит шикастлаган. Бир неча йил олдин у эри билан ажрашган, аммо Линданинг юрагини Ўз севгиси билан унинг қалб руҳининг Куёви эгаллаган. Линданинг таъкидлашича, на жисмоний, на руҳий ҳасталик юракни беркитишга ва ўзи билан ўзи қолишига йўл қўймайди. Амалиётчи психолог сифатида ўз пациентларига уларнинг муаммолари билан курашиш ва охир-оқибатда руҳий хасталикдан шифо топтириш мақсадида Линда ўз мафтункорлигини уларга инъом этади. У ўз меҳрибонлигини ўз болаларига, ўз дўстларига ҳадя қилади. Кимки уни ўраб турган бўлса, ўшаларни Худонинг юрагини билишга даъват қилади. Бундай аёлларнинг мисолида биз дунёга ўз гўзаллигимизни ҳадя қилишимиз мумкинлигини, шундай ҳаёт мавжудлигини кўрсатади. Шундай бўлдики, биз сизга ҳикоя қилган иккала аёл ҳам бизнинг таниш-билишларимиз ичида энг гўзали эди. Улар ўз мафтункорлигини шу оламга ҳадя қилмоқчи бўлганларида ва мулоқотдан воз кечмасликка қарор қилганларида, уларнинг чиройи эндигина очилиб–гуллаганди.

Қалбингиз чиниқишига ижозат этинг

Аёлларга айланишимиз, ўз ҳақиқий кўринишимизга эга бўлишимиз ва ўзимизнинг табиий мафтункорлигимизни намоён қилишимиз жараёнида бизнинг юракларимиз чиниқиб борганлигини, яна бошқатдан севгини инъом этишга ва қабул қилишга тайёр эканлигини, орзу қилиб яшашга қодир эканлигини биз тушунамиз. Буларнинг ҳаммаси Исо туфайли амалга ошди. Бу ҳолат эса биз Унга ва ўзимизга қалбимизда нималар яширинганини – барча ғам-қайғуларни, қўрқувларни, барча орзу–умидларимизни самимий тан олишга тайёр туришимиз кераклигини англатади. Исо бизнинг юракларимизни севиш имконига ҳалақит бераётган ҳар қандай қусурлардан поклаши, юракларимизга кириб бориши учун Уни таклиф қилишга тайёр туришимиз кераклигини ҳам англатади. Ҳа, биз ҳар доим хоҳлаган нарсаларимизни оламиз, истаганларимизга етишамиз, аммо бу эришганларимизни, сўраганларимизни энди хоҳламаслигимизни англатмайди. Бу дегани – қониқиш хосил қилмаган истак ва шифо топмаган қалб жароҳатларини тан олган ҳолда, бизнинг юракларимиз Унинг илоҳий тўқинишини сабрсизлик билан кутаётганлигини англатади. Сизнинг юракларингизнинг яширин бурчакларини ўрганиш ва ёрдам бериш учун Исони таклиф қилинг.

Ва У албатта келади – ҳар доим бўлмаса-да, биз Ундан сўраганларимизни бериш учун, У билан бизнинг шахсий учрашувларимиз давомида бизнинг барча эҳтиёжларимизни қондириш учун У албатта келади.      

Ҳақиқий мафтункор аёл бўлиш учун биз азоб чекишга ҳам тайёр бўлишимиз керак. Шахсан мени (Стейси) бу асло хурсанд қилмайди. Бу фикрнинг ўзиданоқ менинг юрагим сиқиларди. Бироқ Масиҳ азоб-уқубатлар туфайли мукаммал бўлган экан, нега энди мен, Худо менга бошқача йўлни таклиф қилади, деб ўйлашим керак? Дунё “йўқ” деб айтишга шошилган бир пайтда, ажойиб гўзалликка эга бўлган аёллар “ҳа” деб айтиб, ўз юракларини қайғулар туфайли чиниқтириб баркамол бўлдилар. Чин дилдан севиш ва севилиш улар учун жуда қимматга тушди. Бунга жавобан дунё уларга қалб оғриқларини босиш учун турлича оғриқ қолдирадиган воситаларни таклиф қилишга тайёр туради, аммо севишга ва севилишга қодир бўлган аёллар бундай “ёрдам”дан воз кечадилар. Бундай аёлларни ҳамма тарк этганда ҳам, Худо аввалгидай улар билан бирга бўлганлигини улар тушуниб етдилар. Довул сингари кимки “ҳасрат водийсидан” ўтадиган бўлса, уни чаманзорга айлантиришини, унда барака ёмғирлари унумини оширишини улар тушуниб етдилар (қаранг: Забур 83:7).

Ҳақиқий гўзалликка эга бўлиш биздан узоқ кутишни ва руҳнинг улкан кучини талаб қилиши мумкин. Оғир азоб-уқубатда ва ғам-ғуссада ҳам биз ўз нигоҳларимизни Худованднинг юзидан очиб қочмаслигимиз, Ундан юз ўгирмаслигимиз керак. Интизорлик билан кутиш бизни заифлаштирмайди, қайтанга юракларимизни чиниқтиради. Ой-кун ўтгани сари ҳомиладор аёл тўлишиб боргани сингари, вақтнинг ўтиши бизнинг юракларимизни чиниқтириб, имон-эътиқодда мустаҳкамлаб бораверади. Худо ҳар доим ҳам оғир синовлардан бизни халос этавермайди. Ўзингизнинг хабарингиз бор, биз Ундан илтижо қилиб сўраганларимизнинг ҳаммасини ҳам У албатта муҳайё қилавермайди. Аммо ҳеч бир шак-шубҳасиз, бизнинг шахсий бахтимизга қараганда, Раббий биз учун қимматлироқдир ва бизнинг ҳузур-ҳаловатимизга қараганда, реалроқдир. У Ўз сўнмас шуҳратини қайта барпо этади, бизда такомиллаштиради, ва баъзан... бу ниҳоятда оғир кечади.

Аммо азоб-уқубатлар ҳеч бир тарзда бизга ҳаёт орқали ҳадя этилаётган хурсандчиликларни камайтирмайди, қайтанга азоб-уқубатлар уларни янада кучайтиради. Онамнинг умри бир неча кун қолганлигини мен билардим. Биз иккимиз Калифорния штатининг Дан-Пойнтида скамейкада ўтирганимизча, Тинч океанга қараб завқланардик. Катта кўк тўлқинлар қояларга урилиб парчаланиб кетарди, биз юзларимизни қуёшнинг илик нурларига тутганимизча, осмонда парвоз қилаётган балиқчи қушларни томоша қилардик. Атрофимиздаги гўзалликдан юрагимиз жунбушга келарди, иккимиз ҳам жим ўтирардик, чунки бир нарсани биз аниқ тушунардик: бундай гўзалликни биз иккимиз биргаликда сўнгги марта кузатаётган эдик.

Тез орада видолашув онлари етиб келиши океаннинг гўзаллигини кузатишни, биз иккимизнинг бир-биримизга яқинлигимиздан роҳатланишни асло камайтиргани йўқ. Видолашувнинг яқинлашиб келиши бирга ўтаётган кунларимизнинг гўзаллигини янада чуқурроқ ҳис этиш имкониятини берди ва онам билан иккимизни шундай дамларда бардошли, тоқатли бўлишимизга даъват этди. Худди шундай ҳолат қайғу уйғотган юракларимизда ҳам юз беради. Юрак ҳаёт бизга инъом этаётган барча нарсаларни чуқурроқ тушунади, кўпроқ англайди ва янада қадрига етади.

Гўзалликни  мукаммал қилиб

Ҳар бир аёлга мафтункор гўзаллик ҳадя этилган. Ҳа, ҳар бир аёлга! Аммо кўплаб аёлларнинг гўзаллиги яраланган гўзаллик, бу гўзаллик узоқ вақт мобайнида қоронғу зиндонда сақланган. Бу гўзалликни тўла-тўкис қилиб қайтариш учун ҳали жуда кўп вақт ва куч сарфлаш керак бўлади. Аёлдан тортиб олинган гўзалликни озод қилиш, қайта тиклаш ва мукаммаллаштириш лозим.

Аммо гўзалликни биз қандай мукаммал қиламиз? Қандай қилиб биз янада гўзалроқ бўламиз? Гўё моҳир боғбон ўз боғини парваришлагани каби, биз унга ғамхўрлик қиламиз.

...Онам ўғиллари мендан жаҳли чиқиб, узумзорлар қоровули қилиб қўйишди, лекин мен ўз узумзорларимга ҳам қараганим йўқ.

Қўшиқ 1:5

Ҳа, ҳаёт аёл юрагига раҳм қилмайди, сизнинг юрагингиз ҳам катта қийинчиликларни кўрди. Аёл гўзаллигига тажовуз қилиш бу ўйлаб тўқилган ҳодиса эмас. Аммо Исо ўз юракларимизга ғамхўрлик қилиб, уларни асраб-авайлашимизни айтади. “Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир” (Ҳикматлар 4:23). Олам аёл гўзаллигига муҳтож – шунинг учун ҳам сиз шу ердасиз. Сизнинг қалбингиз ва гўзаллигингиз бебаҳодир, лекин буларни намоён қилиш учун сизга кўп вақт керак бўлади. Ҳар қандай боғбон айтган гапларимизни тасдиқлаши мумкин. Тезкор ҳаракатлар ва юқори технологиялар асрида биз кутиб ўтиришни ёқтирмаймиз ва истамаймиз ҳам. Бироқ... бир йиллик атиргул кўчатлари – икки йиллик атиргул кўчатлари олдида ҳеч нарса эмас, ҳаттоки тўғри парвариш қилинганда ҳам икки йиллик атиргул кўчатларини уч йиллик пушти атиргул кўчатлари билан бир қаторга қўйиб бўлмайди. Боғдаги кўчатлар ёздаги ёмғирлар ва қишдаги қорлар туфайли уларнинг илдиз системаси мустаҳкамланиб, чуқур жойлашиши лозим. Боғнинг чиройи вақт ўтгани сари сўлиб бормайди, аксинча: боғ бизга бутун гўзаллигини намоён қилиши учун унга бир неча йиллар керак бўлади.

Бизнинг қалбларимиз гўзалликка тўлиб-тошиши керак. Бунинг учун танҳо ва сокинликда қолишингизга вақт керак, кучларни қайта тиклаш, ҳордиқ чиқариш ва хурсандчилик қилиш учун ҳам вақт талаб этилади. Биз ўз қалбимиздаги Худонинг овозига қулоқ тутишимиз керак, биз айнан нималарга муҳтожлигимизни У бизга айтиб беради. Баъзида хушбўй ва муаттар кўпикли ванна қабул қилишимиз керак бўлади, баъзида – бирозгина спорт билан шуғулланишимиз, ёки яхши кинофильм кўриб ҳордиқ чиқаришимиз, ёки бирозгина кундузи мизғиб олишимиз керак бўлади. Исо биз билан юзма юз қолиши учун тез-тез бизни чорлаб туради. Вақт ўтгани сари, Унинг даъватларига қулоқ солишни ўрганишимиз сари ва қалбимизнинг туб-тубида Унинг енгил дукиллатишини қанчалик тез эшита олганимиз сари, бизнинг У билан муносабатларимиз мустаҳкамланиб бораверади. Буларга эътибор беринг ва уларга эргашинг. Муқаддас Руҳ – бизнинг Йўлбошчимиз, Маслаҳатчимиз, Юпатувчимиз, бизнинг Буюк дўстимиз – биз нима қилишимиз кераклигини У бизга айтади. Масиҳда бўлиш – бизнинг юракларимизнинг туб-тубидан ўз қалбимизни ва Раббий билан бўлган ўртадаги муносабатларни сақлашга чорлаётган Худованднинг овозига эътиборли бўлиш демакдир. Ва буларни биз мунтазам равишда бажариб келишимиз даркор.

Гўзаллик борган сари сўнади, дейилган ва кенг тарқалган фикрга қарши ўлароқ, гўзаллик ҳаммани янада мафтун этиб, гуллаб-яшнаб бораверади. Жун бунинг яққол намунасидир. Мафтункор аёл ўзининг етмиш беш ёшида – бизнинг кейинги улуғворлигимиз олдингисидан ҳам юксакроқ бўлишига тирик гувоҳдир (қаранг: Хаггай 2:9). Ҳақиқий гўзаллик аёл киши юрагининг туб-тубидан бошланади на узоқ йиллар давомида муносиб равишда куч тўплаб боради. Кўриб турибмизки, Жун кексайган пайтда ҳам ниҳоятда гўзал бўлган.

Мен уни ҳеч қачон унутмайман, чунки бу аёл менга шундай ишонч ва умидни ҳадя қилди. Ва ниҳоят бир нарсани тушундим: шундай гўзал бўлиш учун шундай узоқ умр кўриш керак экан. Жунга хос бўлган бундай гўзаллик - ниҳоятда ноёб хислат, чунки бу оламнинг хавф-хатарига қарамасдан, Жун тегишли бўлган аёлларнинг ноёб тоифаси ўз қалбларини жонли ва очиқ сақлашга ҳаракат қиладилар ва замоннинг шиддатли пойгаларида улар иштирок этмайдилар. Жун бениҳоят жозибадор, очиқ кўнгилли, мафтункор ва гўзал аёл бўлган. Худованд билан биргаликда ўтказган узоқ йиллар давомида у ўз нигоҳларини Худодан узмасликка ўрганди. Биз Исога боқамиз, Унинг меҳрибон юрагини ва Унинг шон-шуҳратини англаб, Унга ўхшаб кетамиз.

Унга боққанлар зиё олдилар...

Забур 33:6

Аёлни севганларида, у янада гўзал бўлиб кетишини ҳамма билади. Ва бу ҳақиқат. Сизнинг ўзингиз ҳам бунга гувоҳ бўлдингиз. Аёл киши уни севишларини, чин дилдан севишларини билганда, у бундан том маънода қувониб, яшнаб кетади. Бундай қувонишнинг манбаи юракда жойлашган ва ўз навбатида бу қуйидагича саволга жавобдир: “Мен гўзалманми? Мен учун курашишларига лойиқманми? Мени яхши кўрадиларми ва келажакда ҳам севадиларми?”. Бу каби саволларга ижобий жавоб олинганда, аёлнинг юрагида итоаткор ва меҳрибон руҳ ҳукм сура бошлайди.

Ҳар бир юқорида қайд этилган саволларга ижобий жавоб олишга қодирсиз. Сизни яхши кўрадилар ва бутун умр севишга тайёрдирлар. Бунга шубҳа ҳам қилманглар. Сизнинг гўзал эканлигингизга Худо шоҳид. Сизни Ўзига қайтариш мақсадида Исо заминни ва осмонни тебратди, сизнинг юрагингизнинг ягона ҳукмдорига айланмагунча, У тинчимайди. Сизнинг гўзаллигингиз Шоҳни ром қилди. У сизни мафтункор, жозибадор деб, ҳисоблайди.

Гўзаллик – бу қалб сифатидир, уни жисмоний ҳис-туйғулар аъзолари ёрдамида аниқлаб олиш мумкин. Гўзалликни кўриш мумкин, унга қўл текизиш мумкин, у магнит сингари ўзига тортади, нур ёғдиради. Фома Аквинскийнинг тахмин қилишича, аёл гўзаллигининг табиати унинг барқ уришида мужассамдир. У ер ва осмоннинг ўлмас Яратувчиси билан жуда яқин алоқада. Гўзаллик тирик ва ҳаяжонли қалбда бошланади. Биз шундай ҳолатларнинг ҳам гувоҳи бўлганмиз: баъзида ўзининг кўринишига ҳеч қандай эътибор қилмаган аёллар – уларни алвастилар деб ҳам аташ мумкин – ажойиб, мафтункор аёлларга айланиб кетишарди. Уларни чин дилдан севишларини ўзлари эшитганларида, Буюк романтик даъватига уларнинг юраклари жавоб берганларини тушунганларида, уларнинг гўзаллиги нақадар яшнаб кетганлигини биз кўрганмиз. Биз Унинг севганларимиз, биз Унга қадрлимиз. Бу ҳақиқатни англаб етгач, биз атрофимиздаги одамларга ўз юракларимизни ҳадя этиш иқтидорига эга бўламиз ва шу билан бирга, уларга ҳаёт инъом қиламиз.

Ишонч, умид,  севги

Аёл ўз гўзаллигини юрагини фақатгина севгига очгандан кейингина намоён қилиши мумкин.

Аёллар учун бу ниҳоятда қўрқинчли қоида. Мана шунинг учун ҳам ўз гўзалликларини очиш қарори уларга ишончнинг буюк зуҳуроти бўлади – уларнинг шундай тутган йўли Исога бўлган уларнинг ишончидан гувоҳлик беради, ҳис-туйғуларнинг ҳақиқат эканлигини исботлайди. Биз Унинг айтганларига ишонишимиз керак: биз гўзалмиз, биз ҳақимизда Унинг барча айтганлари – ҳақиқат. Биз ўз гўзаллигимизни кимгадир намоён қилганимизда, бизнинг ҳаётимиз қандай бўлишини ҳам биз Унга ишониб топширишимиз лозим. Чунки қўйган қадамимизнинг охир–оқибати бизнинг назоратимиздан ташқарида бўлади. Бундай қарор бизга руҳий азоб-уқубат етказган тақдирда ҳам, биз Унга ишонишимизга тўғри келади, ҳатто бизга эътибор қаратиб, бизни севиб қолган тақдирда ҳам. Мана шунинг учун ҳам ўз гўзаллигимизни очишга қарор қилиш ишонч-эътиқодимиздан гувоҳлик беради.

Ўз гўзаллигимизни очишга қарор қилиш – бу умидларимизнинг улкан намоён бўлишидир. Ишончимиз комилки, бу катта маънога эга, чунки бизнинг гўзаллигимиз ҳақиқатдан ҳам вазиятни ўзгартиришга қодир. Биз буюк ва улуғвор Гўзалликнинг мавжудлигига ишонамиз, айнан ўшани намоён қилаётганимизга ишонамиз, у тантана қилишига биз ишонамиз. Ҳаммаси жойида эканлигига ҳам биз ишонамиз, Исо туфайли келажакда ҳам ҳаммаси яхши бўлишига ишонамиз. Шунинг учун ғам биз ўз гўзаллигимизни намоён қиламиз, Исо бу гўзалликнинг гуллаб–яшнашига ёрдам беради. Ҳа, биз ҳали хоҳлаганимизча бўлганимиз йўқ, аммо биз ўзгариш жараёнидамиз. Ҳақиқий гўзалликни қайтариш бўйича реставрация ишлари аллақачон бошланди, ўз чиройимизни ҳадя қилиш – ишлар муваффақиятли ўз ниҳоясига етишига умид боғлашни англатади.

Ўз гўзаллигимизни очишга қарор қилиш – бу буюк севги актидир, чунки бу дунё биздан айнан юксакроқ севгини кутиб қолади. Биз ўзимизни яширмасликка қарор қилганимизда, ўз юракларимизни очишга қарор қилганимизда, биз севгини танлаймиз. Исо юрагини бизга очмоқда, бизни Ўзига чорламоқда, бизга Ўз жамоатини таклиф қилмоқда – шундай тарзда бизга У Ўз севгисини намоён қилмоқда. Биз шундай севгига, самимий севгига даъват қилинганмиз. Муқаддас Ёзувда шундай дейилган: “Сизлар Илоҳий Руҳ ва ҳақиқатни тан олиб, жонларингизни пок қилиб, самимий биродарлик севгисига эга бўлгансизлар. Шунинг учун бир-бирингизни чин юракдан, ихлос билан севинглар” (1 Бутрус 1:22). Шунинг учун ҳам биз ўзимизни ҳимоялашни бас қиламиз, ўз эътиборимизни ўзга одамларнинг юракларига қаратамиз. Биз уларга ўз гўзаллигимизни ҳадя қиламиз, токи бизни қуршаб турган одамларнинг юраклари жонланиб, шифо топсин, Худони англасин. Мана шу чин севги ва муҳаббатдир.    


 Книга на Узбекском языке: - Пленительная красота  (Джон  ва Стейси Элдридж)

Авторы этой книги, супруги Элдридж, предлагают женщинам вспомнить свои детские мечты и желания, призывают их стать уверенными в себе и пленительными, осознать свое женское начало. Они убеждены, что каждой женщине необходимо найти свою «рану», понять, что было ее причиной, и не упускать ее из виду до тех пор, пока не наступит исцеление. Книга адресована не только женщинам, но и мужчинам, стремящимся понять женскую душу, в том числе отцам, у которых есть дочери.

Вы можете прослушать радиопередачу журналиста Галины Шаинской об этой книге, прозвучавшую на Трансмировом радио. 



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак